Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисо-диётига интеграциялашув жараёнлари жадал ривожланиб бораётган бир вақтда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши муҳим омиллардан бирига айланиб бормокда. Ушбу йўналишда бугунги кунда аграр сектор салоҳиятининг салмоқли қисмини ташкил этувчи сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш ва сифат даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этмокда. Зеро, Халқаро диетологларнинг тавсиясига кўра, инсон истеъмол қиладиган озик-овкатнинг камида 50 фоизини мева ва сабзавотлар ташкил этиши зарур1.
Мамлакатимиз табиий-иклим шароити сабзавотчиликни ривожланти-ришда кулай ҳисобланиб, тармоқ рақобатбардошлигини ошириш сабзавотчилик мақсулотларига бўлган ички бозор талабини тўлиқ таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш эвазига юқори даромадли тармоқка айлан-тириш, шунингдек, кўшимча ишчи ўринларини яратиш, энг асосийси аҳо-лини тиббий меъёрларга мос равишда сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш каби ижтимоий масалаларни ҳал этиш имкониятини беради. Аммо, кейинги йилларда тармок имкониятларидан етарлича фойдаланмаслик улар фаолияти самарадорлигининг ошишига салбий таъсир кўрсатмокда. Шу боис, Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида “...таркибий ўзгартиришларни чукурлаштириш ва қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустах-камлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш”2 масалалари стратегик вазифа сифатида белгилаб берилди.
Дунёдаги глобал иқлим ўзгариши, ижтимоий-демографик ҳолат ва унга мос равишда озик-овкат махсулотларига талаб ошиб бориши натижасида “бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда бир киши учуй тавсия этилган кундалик 400 грамм ўрнига жуда кам микдорда - бор-йўғи 150-200 грамм мева ва сабзавот истеъмол қилинмокда”3. Шу нуктаи назардан бугунги кунда республикамизда сабзавотчилик тармогини ривожлантириш, хусусан, ҳимояланган ер сабзавотчилигида махсулот етиштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш оркали сабзавот махсулот-ларини етиштиришнинг узвийлиги ва нарх барқарорлигини таъминлаш каби масалаларни хал этиш бўйича илмий тадкикот ишларини амалга ошириш долзарблик касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (1998) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон “Махаллий экспорт килувчи ташкилотларни янада қўллаб-кувватлаш ва ташки иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида ҳимояланган ер сабзавотчилигини ривожлантиришнинг икти-содий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
фермер ва деҳқон хўжаликларида иссикхоналарда интенсив ва ресурс-тежамкор технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи сабзавот экин-ларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта ишлаб чиқилган;
ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида республика худудларининг ижтимоий-иктисодий ривожланиши, бозор талабини ҳисобга олган ҳолда иссикхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
иссикхоналарда махсулот етиштирувчи субъектлар фаолиятини муво-фиқлаштирувчи уюшмаларни ташкил этиш, уларнинг ташкилий-бошқарув тузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
иссикхоналарда сабзавот етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари учун бошлангич сармояларни шакллантириш жараёнини кредитлаш ва сугурта-лашнинг рагбатлантирувчи тизимини жорий килиш юзасидан тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Сабзавот маҳсулотларини очиқ ва ҳимояланган майдонларда етиш-тириш усулларини бевосита алоқадорликда ривожлантириш тармокда ишчи кучига бўлган талаб ва ишлаб чикариш жараёни узвийлигини таъминлаган ҳолда йил давомида аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кондириш имконини беради. Шу сабабли, тадқиқотлар натижасида ҳимоя-ланган ер сабзавотчилигининг ўзига хос хусусиятлари тадкиқ этилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлигини оширишда мазкур ху-сусиятларни ҳисобга олиш муҳим саналади
2. Тадқиқотлар натижасида иссикхонада сабзавот етиштиришнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар аниклаштирилди ва тизимлашти-рилди. Ушбу кўрсаткичлар тизими тегишли умумиқтисодий индикаторларни камраб олган ҳолда, соҳада барча турдаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
3. Иссикхона сабзавотчилигини ривожлантиришда хориж тажрибасини ўрганиш натижаларини умумлаштириш натижасида, уларнинг республика-мизда қўллаш зарур бўлган қуйидаги жиҳатларини таклиф этамиз. Хусусан:
замонавий енгил конструкцияли, энергия тежовчи ва мукобил энергия манбалари асосида ишлашга мўлжаллаб куриладиган иссиқхоналар майдон-ларини кенгайтириш;
етиштириладиган сабзавотлар уруғчилигини ривожлантириш ва уруғ билан таъминлашнинг самарали усулларини жорий этиш, иссиқхона маҳсу-лотлари етиштирувчи барча турдаги хўжалик субъектларига ресурс таъми-ноти тизимини ривожлантириш шароитларини яратиш;
иссикхона сабзавотчилиги билан шуғулланувчилар ўртасида ўзаро кооперацией алокаларни ривожлантириш, кооперативлар ва уюшмалар томо-нидан товар ишлаб чикарувчиларнинг манфаатларини химоя килиш тизимини жорий этиш; маҳсулот етиштирувчиларга молиявий имтиёзлар бериш, иссиқхона сабзавотчилиги соҳасини кадрлар билан таъминлаш, хўжалик субъектлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш ва хорижий давлатларга тажриба алмашиш тизимини жорий этиш.
4. Хўжалик юритиш шаклларининг иссиқхона турларидан фойдала-нишни қиёсий баҳолаш аксарият деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа-ларида кам сарф-харажат талаб этадиган, айниқса, маҳаллий типдаги кичик хажмли иссиқхоналардан фойдаланиб, сабзавотчилик маҳсулотлари етишти-рилаётганлигини кўрсатади. Фермер хўжаликлари ва хусусий тадбиркор-ларнинг аксарияти эса кўпрок замонавий технологияларга асосланган катта ҳажмдаги ер майдонларида куриладиган иссикхоналарда сабзавот махсу-лотлари етиштирмокдалар.
Тахдилларга кўра, иссикхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштириш имкониятларидан тўларок фойдаланиш максадида уларни ҳудудий жойлаш-тириш талаб этилади. Мисол учун, анъанавий иссикхоналарга нисбатан замонавий (автоматлаштирилган, гидропоника усулидаги) иссиқхоналардан фойдаланиш натижасида 1 м2 майдонда сабзавот маҳсулотларининг ўртача хосилдорлигини 15-20 кг га, даромад микдорининг эса 75-100 минг сўмга ортишини таъминлаш асослаб берилган.
5. Иссиқхона сабзавотчилигининг амалдаги намунавий технологик карталарга асосан бир гектар очиқ ва ёпиқ майдонларда сабзавот махсу-лотлари (бодринг) етиштиришнинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари таққослама таҳлилига кўра иссиқхоналардаги бодринг хосил-дорлиги очиқ майдонларга нисбатан 170 центнерга ортиқ, рентабеллик даражаси эса мос равишда 2 баравардан кўпроқни ташкил этади.
Тахдилларга кўра, бир хил типдаги бир минтақада жойлашган иссикхоналарда сабзавот етиштириш учун сарфланган ресурслар микдорида кескин фаркланишлар мавжудлиги махсулот етиштирувчиларнинг аник илмий асосланган меъёрлар асосида фаолият юритмаганлигида намоён бўлди. Шу муносабат билан муаллиф томонидан ёпик усулда сабзавот етиштиришнинг намунавий технологик харитаси ишлаб чикилиб амалиётга жорий этилди.
6. Бугунги бозор муносабатлари шароити ва конуниятлари иссикхона сабзавотчилигида инновациялардан кенг фойдаланиш заруриятини талаб этмокда. Иссикхона сабзавот махсулотлари ишлаб чикариш хажмини кўпай-тириш, уларнинг хосилдорлигини ошириш, мехнат харажатларини камай-тириш ва махсулот сифатини ошириш илғор энергия тежовчи янги техно-логияларни жорий этилишига ва замонавий илмий-техника базасининг яратилишига богликдир.
Республикамиз шароитида кишки ва бахорги иссикхоналарда махсулот ишлаб чиқарилиши боисдан, ушбу даврда энергия ресурсларига (табиий газ, иссиклик энергияси, электр энергияси ва бошқалар) бўлган талаб кескин ортади ва янги ҳосилга замин (уруғ экиш, кўчат материалларини экиш, ҳосилни шакллантириш ва бошқалар) яратилади. Тахлилларга кўра, иситиш харажатлари жами харажатларнинг қарийб 40 фоизидан ортигини ташкил этмокда. Шу билан бирга иссикхона сабзавотчилиги билан шугулланувчи деҳқон хўжаликларига табиий газдан фойдаланишнинг чеклаб қўйилиши оқибатида етарли микдорда иссикликка эга бўлмасдан экинлар бир кисмининг нобуд бўлишига ва олинадиган хосилнинг камайишига, пировард натижада махсулот ишлаб чикариш самарадорлигининг пасайишига олиб келмокда.
Шу боисдан илмий-техника тараккиёти натижаларига асосланган энергиянинг мукобил манбаларида (биогаз, куёш ва шамол энергияси) ишловчи самарали иссикхоналарни куриш ва улардан фойдаланиш зарурияти юзага чиқмокда. Бундай иссикхоналарда киш ва бахор ойларида етишти-рилган сабзавотлар нархи юкори бўлиши нафакат харажатларни коплаш, балки юкори фойда олиш имконини беради.
7. Тизимда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида сабзавот етиштирувчи фермер ва деҳкон хўжаликларида экспорт фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, улар томонидан етиштирилаётган сабзавот махсулотлари сифатини ташки бозор ва халкаро стандартларга тўлик жавоб берадиган холда етиштириш имкониятларини яратмокда. Аммо, иссикхона хўжаликлари фаолиятини мувофиклаштиришнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги, янги технологиялар асосида замонавий иссиқхоналар куриш ва мавжудларини реконструкция қилишни қўллаб-қувватлаш меха-низмлари жорий этилмаганлиги сабабли экспорт салохиятини янада ошириш ва кишлок ахолиси учун янги иш ўринларини яратиш имкониятларини чекламокда. Шу сабабли “Ҳимояланган ерларда сабзавот махсулотлари етиштирувчилар уюшмаси”ни ташкил этиш мақсадга мувофикдир.
8. Тадқиқотларга кўра, иссикхона сабзавотчилигини ривожлантиришда амалдаги кредитлаш, солик, сугурта каби молиявий институтлар фаолиятини хам такомиллаштиришни талаб этади. Бунда иссикхона сабзавотчилиги субъектлари учун бериладиган кредит фоиз ставкаларини амалдагига нисбатан 50 фоизгача камайтириш, мос равишда олинган кредит маблагларини коплаш муддатларини узайтириш, лизинг шартларини, яъни дастлабки тўлов муддатини 3 йилгача имтиёзли равишда кечиктириш, коплаш муддатини 5 йилга узайтириш, амалдаги иссиқхоналарни мулк сифатида сугурталаш тарифларини 10 фоиздан 6 фоизгача, хосил сугуртаси тарифларини 8 фоиздан 5 фоизгача камайтириш орқали республикада иссикхона сабзавотчилиги тизимининг баркарор ривожланишини таъминлаш асослаб берилган.