Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда глобаллашув ва интсграциялашув жараёнларининг жадаллашиб бориши натижасида трансмиллий жиноятлар сони1 ошиб бормокда. Шу сабабли, жиноят учун жавобгарликнинг мукаррарлигини таъминлашдаги давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш хамда мазкур масалада янги, самаралироқ шаклларда ҳамкорлик қилиш халқаро ҳамжамиятнинг диқкат эътиборини жалб этаётган устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмокда. Бу борада, БМТнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти натижалари2 ҳам ушбу масаланинг долзарблигидан далолат бсради.
Узбеки стон Республикаси жиноят ишлари бўйича халкаро ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан элликка яқин халқаро шартномаларни имзоланган ҳамда уларда бслгиланган мажбуриятларини бажариш максадида глобал ва регионал халкаро ташкилотлар ва давлатлар билан узвий алоқадорликда фаолиятини ташкил этиб келмокда. Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар «БМТ Барқарор ривожланиш максадлари»3 ва «Ҳаракатлар стратсгияси»4да бслгиланган вазифалар доирасида тизимли равишда ривожлантирилмокда.
Жаҳонда жиноят ишлари бўйича ҳалкаро ҳамкорликка оид нормаларни тизимлаштириш, кодификациялаш, универсал юрисдикциянинг қўлланилиш доирасини белгилаш, халқаро судлов органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда хорижий давлат суд ҳукмини ижро этиш масалаларига қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Шу нуқтаи назардан, жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш доирасида экстрадиция институтини такомиллаштириш, унинг соддалаштирилган мсханизмини шакллантириш, ўзаролик принципининг кўлланилиш тартибини аниқлаштириш, ўзаро хукукий ёрдам кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этиш, маҳкумларни ҳукмни ижро этиш учун ҳамда руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фукаролигига тегишли бўлган давлатга топшириш ва қабул қилишнинг халқаро ҳужжатларда белгиланган тартибини Узбекистан қонунчилигига имплементация этиш масалаларини комплекс илмий тадқиқ этиш муҳим.
БМТ «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка карши» ва «Коррупцияга қарши» конвенциялари, МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган 1997 йилдаги «Руҳий касалликларга чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида»ги конвснцияси, ШҲТ «Тсрроризмга карши» конвснцияси ва бошка жиноят ишлари бўйича халкаро ҳамкорлик масалаларини тартибга солувчи Узбекистан Рсспубликаси иштирокчиси бўлган икки ва кўп томонлама халқаро шартномалари, Узбекистан Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (1994), Жиноят-ижроия кодекси (1997), «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун (2012), «Коррупция™ карши курашиш тўғрисида»ги конун (2017), Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳукуқ тизимини янада ислоҳ килиш, фукароларнинг хукук ва эркинликларини ишончли ҳимоя килиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-4850-сонли Фармони, «Узбекистан Республикасининг ташки сиёсий фаолияти концспцияси» (2012), 2017 йил 7 фсвралдаги «2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 30 ноябрдаги «Суд-тсргов фаолиятида фукароларнинг хукук ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича кўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5268-сонли Фармони ва соҳага оид бошқа қонун хужжатларининг ижросини муайян даражада амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик, уни тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқукий нормаларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
жиноятчиликка қарши кураш бўйича халкаро ҳамкорлик ва жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик предмета ҳамда қўлланилиш сохалари бўйича фарк илк бор асосланган;
«жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизми» тушунчасининг муаллифлик таърифида экстрадиция, ўзаро ҳукукий срдам, озодликдан махрум қилинган шахсларни топшириш ва қабул килиш, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий тиббий даволаниши учун фуқароси бўлган давлатга топшириш институтлардан иборат бўлган яхлит тизим эканлиги илк бор изоҳланган;
жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик муносабатларини тартибга солувчи принципларнинг янги таснифи шакллантирилган;
озодликдан маҳрум этишга ҳукм килинган шахсларни фуқаролигига тегишли бўлган давлатга жазо ўташни давом эттириш учун топшириш ва қабул килишни амалга ошириш тартиби ишлаб чикилган;
руҳий касалликка чалинган шахсларни фуқаролигига тегишли бўлган давлатда тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун топшириш ва Кабул килишни амалга ошириш тартиби ишлаб чикилган;
жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг халқаро амалиётда ижобий самара бсраётган шаклларини жорий этиш зарурлиги асосланган ҳамда миллий қонунчиликка халқаро нормаларни имплементация килиш ва мазкур соҳадаги нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишда унивсрсаллик принципининг қўлланилиш доираси, асослари ва тизимига аниқлик киритилган;
жавобгарлик мукаррарлигини таъминлаш мақсадида давлатларнинг ваколатли органлари биргаликда ҳакарат килишини тартибга солувчи «Тезкор-тергов гуруҳларини тузиш тўғрисида»ги БМТ Намунавий шартномасини қабул килиш зарурати асослантирилган;
жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик масалаларини норматив-хукукий тартибга солиш концепцияси асосланган.
Хулоса
Жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик механизмини такомиллаштириш масалаларини комплекс равишда ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланган илмий тадкикотнинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни қуйидаги уч йўналишда шакллантириш мақсадга мувофиқ:
Биринчи йўналиш - халқаро ҳуқуқнинг жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлигига оид назарий қоидаларини ривожлантириш бўйича қуйидаги илмий-назарий хулосаларга келииди:
1) Жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик мсханизми тушунчаси борасида ҳозирги кунга қадар якдил фикр шаклланмаганлиги, уни ташкил қилувчи институтлар доираси аниқ бслгиланмаганлиги, шу билан бир қаторда, жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик механизмини амалга оширишда келиб чикаётган турли хил муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, халқаро жиноят ҳукуқи сохаси давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш масалалари ҳамда содир этилган жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида халқаро хамкорлик муносабатларига оид принцип ва нормаларни тартибга солади. Мазкур икки муносабатни ўрнатиш максадидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг бир-биридан фарқ қилади.
2) Жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро хамкорлик
жиноятчилик содир этилишини олдини олиш, вужудга кслаётган
жиноятчиликнинг янги шаклларини аниқлаш, жиноятчиликка қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва давлатларнинг
ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги орқали амалга ошириладиган муносабатдир. Жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик эса, содир этилган жиноят учун халкаро хамкорликнинг турли шакл ва йўналишлари оркали жавобгарлик муқаррарлиги хамда одил судловни таъминлаш ҳамда халкаро ва миллий хукук нормалари билан мустаҳкамланган ҳукукий мсханизмлар оркали амалга оширилади.
3) Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик муносабатлари -экстрадиция, ўзаро хукукий срдам ва махкумни топшириш институтларидан иборат эканлиги ва ҳар бири алоҳида процессуал харакатларни талаб қилиши асослантирилиб, куйидаги муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди:
- экстрадиция бу, халкаро шартнома, миллий конунчилик ёки ўзаролик принциплари асосида жиноят содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки унта нисбатан чикарилган хукмни ижро этиш мақсадида ушлаб бсриш тўғрисидаги талабномага асосан, сўраётган томондан барча шартлар бажарилган такдирда уни каноатлантиради ёки бунинг учун этарлича асослар мавжуд бўлса каноатлантиришни рад этиши тўғрисидаги бир томондан давлат ва иккинчи томондан бошқа давлат ёки халқаро ҳукукнинг бошқа субъскти ўртасидаги хукукий муносабатлар мажмуидир;
- жиноят ишлари бўйича ўзаро хукукий ёрдам - давлат томонидан жиноят ишларида фойдаланиши учун далил йиғишда хорижий давлатдан ёрдам сўраш ва уни таъминлаш жараёни хисобланади. Бу эса, жиноий жараённинг ҳар қандай босқичида - терговдан тортиб то судгача таъминланиши мумкин. Бу ўз ичига куйидагиларни олиши мумкин: гувохликка олиш, торгов ёки суд учун шахсларнинг кўрсатмалари; далил тўғрисидаги маълумотномалар, ёзма тасмалар, хужжатлар ва суд чакирув қоғози каби хужжатлар такдим этишдир. Бу яна шахсни аниклаш ва жойлаштириш, гувохликка олиш учун қамокқа олишдаги шахсларни ўтказиш ва излаш, кўлга олиш учун сўровларни бажаришни ўз ичига олади;
- маҳкумни у фукароси бўлган мамлакатга тайинланган жазони ўташ учун юбориш фақат шахснинг хоҳишига кўра амалга ошириладиган жараён бўлиб, маҳкум фукароси бўлган давлат топшираётган мамлакатда чиқарилган ҳукмни тан олади ҳамда унинг ижросини таъминлашни ўз мажбурияти деб билади.
4)Тадқиқот доирасида олиб борилган жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мохияти ва уни такшил этувчи институтларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлили натижасида, жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмига куйидагича муаллифлик таърифи бсрилди: «Жиноят ишлари бўйича халкрро ҳамкорлик механизмы - ўзида экстрадиция, ўзаро хукукуй ёрдам, озодликдан маҳрум кулинган шахсларни топшириш, рухий касалликка чалинган шахсларни мажбурий тиббий даволаниши учун фукуроси бўлган давлатга топшириш институтларни мужассамлаштиршган халкуро ва миллий хукук, нормалари билан тартибга солинадиган ҳамда мазкур муносабат субъектларининг хукук, ва мажбуриятлари, ваколатлари доирасини ва амалга ошириш тартибини белгилайдиган яхлит тизимдир».
5) Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмини куйидагича таснифлаш таклиф этилади: 1) процессуал харакатларнинг бажарилиши кура: экстрадиция, ўзаро хукукий срдам, озодликдан маҳрум килинган шахсларни топшириш, рухий касалликка чалинган шахсларни мажбурий тиббий даволаниши учун фукароси бўлган давлатга топшириш ва бошкалар; 2) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмини амалга ошириш доирасига кўра: универсал, регионал ва миллий; 3) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмини амалга ошириш кўламига кўра: кўптомонлама ва икки томонлама.
6) Турли мамлакатларда экстрадиция тушунчасини таърифлашда ушлаб бсриш, тутиб бсриш, топшириш, етказиб бсриш каби атамалардан фойдаланишга чек қўйиш ва уни унификациясига (бирхиллашувига) эришиш мақсадида жиноят ишлари бўйича халкаро ҳамкорликнинг йўналишларидан бири бўлган ушлаб бсриш институтининг мазмун-моҳиятини очиб бсрадиган энг маъкул хамда унинг мазмунига мутаносиб тушунча сифатида «экстрадиция» атамасидан фойдаланиш ўринлидир.
7) Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик механизмининг ривожланиш тарихи, унинг хар бир даврдаги ўзига хос хусусиятлари тахдил қилиниб, уни куйидагича даврлаштирилди: 1) Энг қадимги даврдан ўрта аерларнинг классик даврига қадар, яъни ХУПаерларга кадар бўлган даврни ўз ичига олган бўлиб, бунда қулдорлик, феодал тузум ҳамда ҳукмрон вакилларнинг асосан сиёсий ва диний ташвишлари асосида йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик ҳаракатлари билан изохданади.; 2) XVIII аердан XIX аернинг иккинчи ярмини ўз ичига олган бўлиб, бу даврда ўзаро хамкорликни ривожлантиришнинг махсус халкаро шартномалар тузиш оркали мустахкамлашга қаратилган ҳаракатларни кўриш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу даврдаги халқаро шартномаларнинг асосий қисми харбий жиноятлар субъсктларини жавобгарликка тортиш масалаларига қаратилган; 3) Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари билан боглик давр бўлиб, аниқроғи 1919 йилдан 1990 йилга қадар бўлган даврни кўрсатиш лозим. ушбу даврга хос бўлган давлатларнинг хамкорлик сохасидаги харакати Миллатлар Лигаси сифатида тузилган биринчи универсал характердаги халкаро институтнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб, бу жихат давлатларнинг халкаро жиноятчиликка карши курашда, жиноятчиларни ушлаш, топшириш, суд килиш каби жараёнларда ўзаро хамкорлик сохасидаги аввалги шартномалар асосида, лекин универсал ташкилотнинг бсвосита иштирокида амалга оширилиши каби янги омилнинг вужудга келиши билан характерланади; 4) XX аернинг 90-йиллари бошларидан то ҳозирги даврни эса шартли равишда охирги боскич сифатида кўришимиз мумкин. Чунки, халкаро жиноятлар ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка карши курашда давлатларнинг миллий конунчилик мсханизми такомиллаштирилди, иккитомонлама ҳамда минтақавий хамкорлик тизими хам янги босқичга кўтарилди, бугунги кунда мазкур сохани ривожлантириш борасида давлатлараро кўп ва икки томонлама шартномалар, дастур ва ўзаро кслишувлар амалга оширилиб келмокда;
8) Тадқиқот доирасида жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик принципларини таснифлашнинг учта янги мезонни ишлаб чикилди: а) жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишда юрисдикцияни белгилаб бсрувчи принциплари (унивсрсаллик, жавобгарликнинг муқаррарлиги, фукаролик); б) жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорлик масалаларига тааллукли процессуал ҳаракатларни тартибга солувчи принциплар (икки ёқлама судловлилик (double criminality), махсуслашув принципи (specialty), ўзаролик, бир жинояти учун икки марта жазоланмаслик (non bis in idem)); в) жиноят ишлари бўйича халқаро хамкорликни амалга оширишга тўскинлик килувчи холатлар ёки рад этиш асослари (талабнома юборган давлат худудида жиноят содир этилган бўлишлилик, жиноий таъкиб этиш муддати ўтмаганлиги, сиёсий жинояти учун жавобгарликдан озод этилиши, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ушлаб бсришни рад этиш) бўлиш оркали жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик принциплари тизимлаштирилди.
9) Универсал юрисдикция сохасидаги бахслардан келиб чикиб ва принципнинг нотўғри талқин қилинишини олдини олиш максадида бугунги кунда халкаро ҳуқуқни ривожлантириш ва кодификация ишларини олиб бораётган Халкаро ҳукук комиссия томонидан асосий тушунчалар ишлаб чиқилиши лозимлиги асослантирилди. Уларга куйидагилар киради: (1) универсал юрисдикция тушунчаси ва унинг турларининг таснифлаш;
(2) халкаро одат ҳуқуқига кўра универсал юрисдикция доирасига кирувчи жиноятлар рўйхатини аниклаштириш; (3) давлат мандабдор шахсларининг иммунитетлари масаласи; (4) универсал юрисдикция ва халкаро ҳуқуққа кўра экстрадиция ёки жиноий кидирув масаласи ўртасидаги муносабатлар; (5) универсал юрисдикция принципини сиёсийлаштиришга карши химоялаш жараёнини ишлаб чиқиш; (6) универсал юрисдикция амал килувчи давлатлар ўртасидаги низоларни хал килиш мсханизми.
10) Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмининг халкаро-ҳукуқий асосларини тахдил этишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани атрофлича тадқиқ этиш максадида улар бир неча гурухларга таснифланди: а) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликка оид қоидаларни кўзда тутувчи кўп томонлама универсал намунавий халқаро-ҳукуқий хужжатлар; б) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликка оид минтақавий шартномалар; в) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик масаласида имзолаган икки томонлама шартномалар; г) давлатларнинг прокуратура органлари ёки ички ишлар вазирликлари билан тузилган идоралараро икки ёки кўптомонлама шартномалари; д) жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни амалга оширишда халкаро судларнинг таъсис хужжатлари.
11) Узбекистан Рсспубликасида жиноят ишлари бўйича халкаро ҳамкорликнинг хукукий асосларини Узбекистан Рсспубликаси томонидан ратификация қилинган халкаро шартномалари, Узбекистан Республикасининг соҳага оид қонун хужжатлари, хусусан, жиноят ва жиноят процессал қонунчилигида назарда тутилган ўзаро келишувларга мувофик хамкорлик иштирокчиси бўлган давлатларнинг соҳага оид қонунчилиги ташкил этади. Шулардан келиб чикқан холда, хозирда Узбекистан Рсспубликасида жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликнинг уч хил (шартномавий-ҳуқуқий, шартномасиз, институционал) шакл асосида олиб борилиши асослантирилди.
12) Халқаро ҳукукнинг жиноят ишлари бўйича халкаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари куйидагича таснифланди: а) экстрадиция; б) жиноят ишлари бўйича ўзаро хукукий ёрдам; в) озодликдан маҳрум этишга ҳукм килинган шахсларни жазо ўташни давом эттириш учун юбориш; г) рухий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фукаролигига тегишли бўлган давлатга топшириш ва кабул килиш институтлари.
Иккинчи йуналнш - жиноят ишлари бўйнча халкаро хамкорлик механизмини хукукий тартибга солиш асосларини такомиллаштиришга қаратилган бнр кагор таклифлар ишлаб чиқилдн:
Кслгусида жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни амалга ошириш чогида халкаро хукукий ва миллий жиноят-процессуал фаолиятни такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни кабул килиш, ратификация килиш ҳамда имзолаш таклиф қилинди:
- Тезкор-тсргов гуруҳлари ўзаро ҳуқуқий срдам кўрсатишнинг янги шаклларидан бири эканлиги ва бугунги кунда бу борада халқаро тажриба мавжудлиги, содир этилган жиноятлар трансчсгаравий хусусиятга эга бўлиши, далилларни тўплашда ёки топишда тезкор ахборот алмашишиш ва бунга давлатларнинг ваколатли органлари биргаликда ҳакарат килиши ҳамда мазкур тадбирлар давлатлараро махсус кслишувлар билан расмийлаштирилишини ҳисобга олиб, БМТ томонидан «Тезкор-тсргов гуруҳларини тузиш тўғрисида»ги Намунавий шартнома қабул килиниши лозим. Бу каби намунавий шартноманинг қабул қилиниши давлатларнинг ваколатли органлари (судьялар, прокурорлар ва тсрговчилар) томонидан жиноий суриштирув ишини олиб боришда кўрсатма шаклида ўзаро хамкорлик шартномасини тузиши ҳамда халкаро одат хукук нормалари асосида ишлаб чиқилган коидалар оркали давлатларнинг суверенитета ва хавфсизлигига тахдидларни олдини олишида аҳамиятлидир.
- БМТ намунавий шартномаларини ишлаб чиқишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, кийноқ ёки бошқа шафқатсиз муомалаларни олдини олиш ва асосийси халкаро одат хукук нормалари ҳисобга олинган ҳолда кабул қилинган. Шу боне, БМТнинг Намунавий шартномаларини Узбекистан Рсспубликасида жиноятчиликни олдини олишда, унга карши курашда ҳамда жиноий одил судлов соҳасида халкаро хамкорликни амалга оширишга тааллукли бўлган икки томонлама шартномаларни қайта кўриб чикиш ва келажакда тузиладиган халкаро шартномалар учун асос сифатида олиш мақсадга мувофиқлиги белгиланди;
- Узбекистан Рсспубликаси жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик борасида Европа давлатлари билан дсярли шартномалари мавжуд эмаслигига қарамасдан ўзаролик принципи асосида хамкорликни амалга оширади. Лекин, шартномасиз шаклда халкаро хамкорликни амалга ошириш оқибатида давлатлар ўртасида турли хил тушунмовчиликларга, рад этиш учун асосларнинг ортишига ва натижада давлатлар ўртасидаги муносабатлар салбий томонга ўзгаришига олиб кслиши мумкин. Шунинг учун хам бу каби муаммоларнинг энг макбул ечими сифатида Узбекистан Республикасининг жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни амалга оширувчи Европа конвснцияларига қўшилиши оркали кўриш мумкин. Натижада, мазкур шартномаларга қўшилиш оркали соддалаштирилган экстрадиция жараснини қўллаш учун имкон яратилади, давлатлар ўртасида турли хил тушунмовчиликлар ва рад этиш учун асосларнинг ортишини олди олинади, молиявий жиноятлар юзасидан хужжатларни стказиб бсриш, суд ахбороти алмашинуви масалаларида хамкорлик килади, ўзаро хукукий ордам борасида ахборот алмашинуви ва далилларни етказишда процессуал муддатлар қисқаради ҳамда муддатнинг ўтиши, талабнома ва уни тасдиқловчи хужжатлар, ихтисослашув қоидаси, транзит ташиш, учинчи давлатга қайта экстрадиция килиш ҳамда алока каналлари ва воситаларига боғлиқ бўлган масалаларга боғлиқ қоидалар мувофиқлашади.
- Кишинев конвсцияси Минск конвснциясига кўра янги тендснцияларни (ушлаб бсриш тўғрисидаги сўров кслиб тушгунига қараб қидирувни амалга ошириш, эҳтиёт чораси сифатида камокқа олиш, хорижий давлат хукмни тан олиш ва ижро этиш ҳамда тсзкор-тсргов гуруҳларини тузиш ва видеоалоқадан фойдаланиш) қамраб олгани ҳамда ушбу сохада тўпланган тажрибани инобатга олган холда, МДҲнинг 2002 йилги «Фуқаролик, оила ва жиноят ишлари буйича хукукий ёрдам ва хукукий муносабатлар тўғрисида»ги Кишинев конвснциясини ратификация килиш мақсадга мувофиқ. Конвснциянинг Узбекистан Рсспубликаси томонидан ратификация қилиниши МДҲ аъзо давлатлари билан жиноий суд ишларини юритиш сохасидаги хамкорликни самарали ривожлантиришида ёрдам бсради.
- Озодликдан маҳрум қилинган шахсларни жазо ўташ учун фукароси бўлган давлатга топшириш ва уларни кабул қилишга тааллукли процессуал хакаратларни амалга оширишда муаммоларга дуч кслинмокда. Бунинг асосий сабаби, мамлакатимиз мазкур сохани тартибга солувчи қонунчиликнинг йўклигидир. Мазкур қонунчиликдаги бўшлиқни бартараф этиш мақсадида МДҲнинг 1998 йилги, Узбекистан Рсспубликасида кучга кирмаган «Озодликдан махрум килиш жазоси тайинланган шахсларни жазо ўташни давом эттириш мақсадида топшириш тўғрисида»ги конвенцияни ратификация килиш оркали бир канча муаммоларнинг счимини топиш, яъни жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик мсханизмини такомиллаштириш ва миллий ҳамда халкаро ҳукук нормаларини ўзаро мувофиклаштириш ҳамда Узбекистан Рсспубликаси мазкур соҳага оид халкаро мажбуриятларини лозим даражада бажариш имконига эга бўлади;
- МДҲ давлатлари ҳудудидаги ваколатли органларнинг трансмиллий жиноятларни очиш ва тсргов қилишда тегишли процессуал харакатларни амалга ошириш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ва лозим бўлган далилларни тақдим қилишда ўзаро хамкорлик қилишда мақасадида 2015 йил 16 октябрда қабул қилинган «МДҲ аъзо давлатлари ҳудудида ўзаро тезкор-тсргов гуруҳларини тузиш тартиби ва фаолияти тўғрисида»ги битимни ратификация қилиш зарур;
- Давлатлар ўртасида икки томонлама шартномалар оркали жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий мсханизмини аниқ ва мақбул йўлларини белгилашни ҳам хисобга олиш лозим. Шундай экан, статистик маълумотлар, миграцион сиёсат ва давлатларнинг ўзаро стратсгик хамкорлигини хисобга олган ҳолда Россия Фсдсрацияси ва Қозоғистон Рсспубликаси томонидан мамлакатимизга юбориластган мурожаатлари сонининг ўсиш тендснциясини кузатилаётганлиги, икки томонлама ўзаро хамкорлик шартномасини имзолаш зарурати кслиб чиқканлигидан далолат бсради. Бугунги кунда, Узбекистан Рсспубликаси Россия Фсдсрацияси ва Қозоғистон Рсспубликаси билан жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни 1993 йилги Минск конвснцияси асосида амалга оширади. Фикримизча, жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик масаласини янада такомиллаштириш, шу соҳага оид хамкорлик шаклларни кснгайтириш, давом эттириш ва тегишли натижаларга эришиш мақсадида мазкур давлатлар билан алоҳида икки томонлама шартномаларни тузиш мақсадга мувофикдир.
Учинчи йўналиш - ;иноят ишлари буйича халкаро хамкорлик мехаиизмини қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди:
1)УзР ЖПКнинг жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлигига оид процессуал қоидалари таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг мазкур соҳани қўллаш жараснида юзага келадиган барча ҳолатларни камраб ололмаслиги ҳамда жиноятчиликка карши курашда халкаро-ҳуқукий хамкорлик ривожланиб бораётган шароитда жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлигига оид конунчилик хужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти асосида Узбекистан Республикасининг «Жиноий ишлар бўйича халкаро хамкорлик тўғрисида»ги қонунини қабул килиш зарурлиги таклиф этилди;
2) «Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик тўғрисидаги»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда эътиборга олиниши лозим бўлган бир неча ҳолатлар кайд этилди: биринчидан, энг аввало, Рсспубликамизда жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлик сохасидаги давлат органлари ваколатларини аник тақсимлашга эришиш зарур; иккинчидан, таклиф этиластган конун лойихасида соддалаштирилган экстрадиция жараснининг мсханизмини хам кўрсатиш лозим; учинчидан, конунда халкаро шартномалар ва миллий нормалар ўртасидаги ўзаро алокадорлик ҳамда Узбекистан ўзаро шартнома имзоламаган давлат билан шахсни ушлаб бсришга оид муносабатларнинг кандай тартибга солиниши масаласи хам ўз счимини топиши лозим; тўртинчидан, конунда жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорлигига оид асосий тушунчалар ва принциплар хам мустаҳкамланиши мақсадга мувофик. бсшинчидан, конунда жиноят ишлари бўйича ўзаро хукукий ёрдам кўрсатишнинг халкаро шартномаларда кайд этилган шаклларини аник бслгилаш лозим; олтинчидан, озодликдан махрум қилишга ҳукм килинган, шунингдек, рухий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фукаролигига тегишли бўлган давлатга топшириш билан боғлиқ бўлган ҳукуқлари, холатлари, принцип ва умумий тушунчалари ўз аксини топиши лозим.
3) Жиноят ишлари бўйича ўзаро хукукий срдам кўрсатиш шакли сифатида видеоконфсрснцалокага оид тартиб-таомиллар старлича тартибга солинмаганлиги, боз устига бу соҳани ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари томонидан хорижий давлат сўровномаларини ижросини таъминлашда қўлланилмаётганлиги, уни аник ишлаш мсханизми бслгиланмаганлиги сабабли, Узбекистан Республикасининг Жиноят-процсссуал кодексига «Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни амалга оширишда видеоконфсрснцалокадан фойдаланишнинг умумий қоидалари»номли 871-моддани, яъни «Далиллар тўплаш» ( 87 модда) моддасидан сўнг киритиш зарурати асослантирилди. Бу орқали ваколатли органларнинг иш хажмининг ортишини олдини олинади, замонавий технологиялардан фойдаланишни кснгайтиради, жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги талабномаларни ижро этиш муддатининг кисқаришига олиб келади ва уларни кўриб чиқиш сифатини оширади, молиявий маблағлар сарф қилинишини сезиларли даражада камайтиради ҳамда жиноят ишини очишда аудио ва видеоёзувларни далил сифатида фойдаланилишига олиб келади.
4) Халкаро шартномаларда ўз аксини топтан ва Узбекистан Рсспубликаси миллий қонунчилигида мавжуд бўлмаган жиноий ишлари бўйича халкаро хамкорликнинг янги шаклларидан бири бўлган тезкор-тсргов гуруҳларини тузишни ўрганиш, тахдил килиш ва уни татбик килиш зарурати вужудга кслганлиги сабабли, Узбекистан Рсспубликаси Жиноят-процсссуал кодексига «Дастлабки тсрговни тсрговчилар гуруҳига топшириш» номли 354-моддадан сўнг, «Жиноят ишлари бўйича халкаро хамкорликни амалга оширишда тсргов, тезкор-тсргов гурухдарини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти» номли 354'-моддани киритиш лозимлиги асослантирилди;
5) Маҳкумнинг ижтимоий рсабилитацияси шунингдек, суд ҳокимиятининг мустакиллиги, фукароларнинг хукук ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатлари, инсонпарварлик нуктаи назаридан маҳкумга яқин бўлган атроф муҳит оркали нормал хаётга қайтариш мақсадида Узбекистан Рсспубликаси ЖПКга озодликдан маҳрум килишга ҳукм қилинган, шунингдек, рухий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фуқаролигига тегишли бўлган давлатга топширишни ва кабул килишни тартибга солувчи янги 66-бобни киритиш лозимлиги асослантирилди.
6)Таклиф этиластган ЖПКга қўшимча киритилиши назарда тутилган 66 боб қоидаларидан кслиб чиқкан ҳолда, Узбекистан Рсспубликаси Жиноят-ижроия кодексининг 9- 54- ва 185-моддаларига Узбекистан Рсспубликаси ЖПКси ва халқаро шартномаларга кўра, хорижий давлат фукароси бўлган (хорижда доимий яшовчи фукаролиги йўқ шахе) маҳкумнинг ўз давлатида жазони ўташ ҳуқуқига эта эканлиги тўғрисидаги қоидани киритиш хамда 173, 189- моддаларга эса, маҳкумнинг озод этилгани, рухий касалликка чалинган шахега нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўзгарган, тугатилган ёки бскор қилинган ҳар қандай ҳолатларда ваколатли орган сифатида Узбекистан Рсспубликаси Бош прокуратураси хукм чикарган хорижий давлатни, маҳкумнинг яқин кариндошларини хабардор этиши масалалари ўз аксини топиши лозимлиги асослантирилди.