Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors influencing the emergence and development of the
Western Turkic Khaganate
Nigmonjon AZIZOV
1
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
The article examines the significance of studying the factors
that influenced the emergence and development of the Western
Turkic Khaganate. It analyzes various elements that contributed
to the Khaganate's formation and growth, including the
coexistence of nomadic and settled peoples, relations with other
states and nations, tribal connections, mutual wars and invasive
campaigns, climate, living environment, changing conditions,
religion, religious views, and religion-related interactions.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp91-97
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Western Turkic Khaganate,
el (people/nation),
state,
khaganate,
clan-tribe,
factor,
conditions,
clan-tribal relations,
religion,
religious views,
religion-related
relationships.
Ғарбий
Турк хоқонлигининг вужудга келиши ва
тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ғарбий
Турк хоқонлиги,
эл, давлат, хоқонлик,
уруғ
-
қабила,
омил,
шарт
-
шароит,
уруғ
-
қабила
муносабатлари,
дин,
диний қарашлар,
дин билан боғлиқ
муносабатлар.
Мақолада
Ғарбий
Турк
хоқонлигининг
вужудга
келиши
ва
тараққиётига
таъсир
кўрсатган
омилларни
ўрганишнинг
аҳамияти
,
хоқонликнинг
вужудга
келиши
ва
тараққиётига
таъсир
кўрсатган
омиллар
сифатида
кўчманчи
ва
ўтроқ
халқларнинг
ёнма
-
ён
яшаши
,
бошқа
давлат
ва
халқлар
билан
алоқалар
,
уруғ
-
қабилавий
муносабатлар
,
ўзаро
урушлар
ва
босқинчилик
юришлари
,
иқлим
,
яшаш
муҳити
,
шарт
-
шароитларнинг
ўзгариши
,
дин
,
диний
қарашлар
ва
дин
билан
боғлиқ
муносабатлар
таҳлил
этилади
.
1
Doctor of Legal Sciences, Professor, Chief Researcher, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the
Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
92
Факторы, повлиявшие на возникновение и развитие
Западно
-
Тюркского каганата
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Западнотюркский каганат,
народ,
государство,
каганат,
племенной,
фактор,
условия,
межплеменные
отношения,
религия,
религиозные взгляды,
отношения,
связанные с религией.
В статье анализируется важность изучения факторов,
повлиявших
на
возникновение
и
развитие
Западнотюркского каганата, сосуществование кочевых и
оседлых
народов,
взаимоотношения
с
другими
государствами и народами, межплеменные отношения,
взаимные войны и нашествия, климат, среда обитания,
изменение условий, религия, религиозные взгляды и
отношения, связанные с религией, как факторы,
повлиявшие на возникновение и развитие каганата.
Ўзбек халқи давлат ва ҳуқуқ соҳасида кўп минг йиллик тарихий тажриба,
бетакрор илмий бойликка эга. Мустақиллик туфайли ўз тарихимиз, маданий ва
илмий меросимизни холисона, чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унинг бой ва
ранг
-
баранг қирраларини тиклаш, шу асосда, халқ, айниқса ёш авлод тафаккурида
ҳаққоний
тарихни идрок этиш ва тарихий хотирани мустаҳкамлаш ҳамда
мазмунан бойитиш имкониятига эга бўлдик. Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Кейинги вақтда мен жойларда бўлиб,
ҳудудларимиз
ҳаёти билан янада яқиндан танишар эканман, шундай бир фикрга
ишонч ҳосил қиляпманки, биз ҳали юртимизни, унинг ўзига хос тарихи,
маданияти, улуғ олиму уламоларини, бебаҳо маънавий меросимизни тўлиқ
ўрганганимиз йўқ
[1].
Ўзбек давлатчилиги ва ҳуқуқининг тадрижий тараққиёти давлат ва ҳуқуқ
тарихи фанида ўрганилади. Ушбу
фан умумий тарихнинг таркибий қисми бўлиб,
ўтмишда муайян ҳудудда амал қилган давлат, ҳокимият ва бошқарув органлари
тизими, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ манбалари, соҳаларини тадқиқ
этади, улар тўғрисидаги билимларга сайқал беради ҳамда давлат ва ҳуқуқ
ҳақидаги тасаввурларни мазмунан бойитишга ҳисса қўшади.
Давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганиш муайян тарихий замон ва маконда
вужудга келган ва шаклланган давлат тузумини, ҳокимиятнинг алмашиш
сабаблари, уларни бошқариш усулларини тушунишга, ютуқлардан илҳомланиш ва
камчиликларини такрорламасликка ёрдам беради. Аждодларнинг ҳуқуқ тизими
билан танишиш замонавий ҳуқуқ тизимини ўзлаштиришга ва уни давр талабидан
келиб чиқиб такомиллаштиришга кўмаклашади. Миллий давлатчилик ва ҳуқуқ
тизимини чуқур ва ҳар томонлама ўрганмасдан, тарихий тажрибадан тегишли
хулоса чиқармасдан туриб давлат ва ҳуқуқнинг ҳозирги аҳволини англаб етиш
ҳамда
уларнинг истиқболи ҳақида илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар
бериш амри маҳол.
Янги
Конституциямиз
муқаддимасида
белгиланганидек,
жонажон
юртимизнинг
фаровонлигини
ва
гуллаб
-
яшнашини
таъминлашда,
“давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
93
шунингдек жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг
илмий, маданий ва маънавий меросига” таянишимиз лозимлиги ҳам, ушбу мавзу
нақадар долзарблигини билдиради.
Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ва давлатчилик тараққиётига муҳим из
қолдирган
давлатлардан бири –
бу Ғарбий Турк ҳоқонлиги давлати ҳисобланади.
Тарихда аслида Турк ҳоқонлиги деб ном олган ягона давлат вужудга келиб, туркий
халқларда мавжуд бўлган анъанага биноан бошқарилганлиги сабабли, тез орада
икки қанот –
Шарқий ва Ғарбий турк ҳоқонлиги давлатларига бўлиниб кетади.
Тадрижий тараққиёт давомида кейинчалик шарқий турк ҳоқонлиги тугатилганда
ҳам, Ғарбий турк ҳоқонлиги амал қилиб жуда катта ҳудудларни ўзида қамраб
олишга муваффақ бўлади.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, ўз давлати ва ҳуқуқи тарихини,
шу жумладан Тукр ҳоқонлиги давлатининг вужудга келиши, тараққиёти, давлати
тузуми
масалаларини ўрганишга жиддий аҳамият берилди. Бунда тарихчи,
археолог, шарқшунос ва шу каби Ватанимиз тарихи билан шуғулланаётган
олимларнинг меҳнати беқиёс. Жумладан, тарихчи олимлардан А.
Асқаров,
Ў.
Абдуллаев, Ғ.
Бобоёров, А.
Зиё, Ў.
Мавлонов, Э.
Ртвеладзе, Б.
Эшовлар Ўзбекистон
ҳудудида давлатчилик тараққиётини ўрганиш билан бирга, турк ҳоқонлигининг
вужудга келиши ва тараққиёти масалаларини ўрганганлар.
Ҳуқуқшунос
олимлардан Ҳ.
Бобоев, З.
Муқимов, Ж.
Тошқулов, Ҳ.
Мухамедовлар
турк ҳоқонлигининг вужудга келиши ва ривожланишини тадқиқ этганлар. Шунга
қарамай, ўзбек давлатчилиги тарихида турк ҳоқонлиги давлатчилиги тутган ўрни,
унинг вужудга келиши ва тараққиёти, давлат бошқарув органлари, давлати тузуми,
ҳуқуқи
тизими масалалари тадқиқ этилиши керак бўлган масалалардан
ҳисобланади.
Кишилик тарихида турк ҳоқонлиги, унинг ғарбий қаноти ҳисобланган
Ғарбий
Турк ҳоқонлиги тарихнинг мураккаб бир вазиятида вужудга келиб, узоқ
тадрижий тараққиёт йўлини босиб ўтди. Шу даврда у ягона давлатнинг таркибий
қисми, ярим мустақил, мустақил тарказлашган давлат ва парчаланиш
босқичларини босиб ўтди
[2.
–364 б
].
Тарихчи олимларнинг далолат қилишича, Ғарбий Турк ҳоқонлиги (568–
740)
минтақа халқлари, шу жумладан ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим ўрин
эгаллаган. Энг кучайган даврда Ғарбий Олтойдан то Қора денгизнинг шимолигача,
Волга
-
Ўрол бўйларидан то Шимолий Ҳиндистонгача бўлган кенг ҳудудда ўз
ҳокимиятини
ўрнатган. Ҳоқонлик таркибига Сирдарё
-
Амударё оралиғидаги Чоч,
Фарғона, Уструшона, Сўғд, Бухоро, Тохаристон ва Хоразм
каби ҳудудлар кирган [2.–Б.6].
Барча давлатларнинг вужудга келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган
шарт
-
шароитлар ва омиллар Турк ҳоқонлиги ва унинг Ғарбий қаноти ҳисобланган
Ғарбий
турк ҳоқонлигига ҳам бирдек таъсир кўрсатган. Ўзбекистон давлатчилиги
тараққиётига таъсир кўрсатган омилларни тадқиқ этган олимлар фикрича,
Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик тараққиётига таъсир кўрсатган муҳим
омиллардан бири –
бу кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг доимий равишда ва азалдан
ёнма
-
ён яшаб келганлигидир. Кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўзаро турли
-
туман
муносабатга киришганлар:
биринчидан,
аксарият кўчманчи халқлар этник
жиҳатдан ўтроқ аҳолига яқин бўлиб, уларнинг маданияти ҳам маълум
даражада
уйғун бўлган;
иккинчидан,
бу халқларни мустаҳкам иқтисодий алоқалар боғлаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
94
турган. Кўчманчи халқларнинг ривожланган ҳунармандчилик буюмларига ва ўз
навбатида, ўтроқ аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг
мавжудлиги Ўрта Осиё халқларининг ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнаган.
Учинчидан,
ўтроқ аҳоли ва кўчманчи халқларнинг сиёсий ҳаёти ҳам ўзаро
чамбарчас боғлиқ ҳолда кечган. Мазкур муносабатлар турли
-
туман бўлган. Баъзан
кўчманчи қабилалар катта давлатларнинг таркибий қисми, бўлаги бўлиб, турли
мажбуриятларни ўтаган (масалан, ҳарбий ёрдам). Баъзан эса, кўчманчилар ўтроқ
аҳоли ҳудудларини босиб олиб, кўчманчи қабилалар бирлашмалари бошлиқлари,
ҳукмдор сулолага айланган
[3.
–Б.48
].
Бундан турк ҳоқонлиги давлати истисно эмас. Кўчманчиларда давлат
уюшмаларининг пайдо бўлиши сабабларини ўрганган олим А.
Хазанов қуйидаги
“илк туртки”ларни сабаб сифатида келтиради: 1) шахсиёт мақсадининг ўртага
чиқиши; 2) қабилавий муносабатларнинг синфий муносабатларга алмашинуви;
3) қўшни зироатчи давлатлар билан “ассимметрик” (мос) иқтисодий алоқалар
қўллаб
-
қувватланишининг зарурийлиги
[4.
–С.75
].
Ўтроқ ҳудудларни кўчманчи қабилар томонидан босиб олиниши турли
-
туман оқибатларга олиб келган:
биринчидан,
жамиятнинг ижтимоий таркибини
ўзгартирган;
иккинчи,
кўчманчи қабилалар ва ўтроқ воҳалар ўртасидаги алоқалар
кучайишига олиб келган. Чунки босиб олиш жараёнида кўчманчиларнинг бир
қисми
ўтроқлашган
бўлса, қолган қисми, анъанавий турмуш тарзини давом
эттирган;
учинчидан,
кўчманчиларнинг маданий таъсири, айниқса жамиятнинг
юқори қатламларига кучли бўлган;
тўртинчидан,
кўчманчи қабилалар ва ўтроқ
аҳоли ўртасидаги муносабатларда ҳудуд масаласи муҳим
ҳисобланган. Ўтроқ аҳоли
ва кўчманчиларнинг ўртасидаги чегаралар барқарор бўлмай, у мунтазам ўзгариб
турган. Бунда жамият тараққиёти билан боғлиқ тарзда деҳқончилик учун зарур
бўлган ерларнинг, шу билан ўтроқ деҳқончилик маданияти ҳудудлари кенгайиб
борган
[5.
–С.204
-205].
Умуман Турк ҳоқонлиги, жумладан, Ғарбий Турк ҳоқонлигининг вужудга
келиши ва ривожланиши Хитой ва Марказий Осиё ҳудудида мавжуд бўлган ўтроқ
халқлар давлатларининг ўзаро таъсирида рўй берган. Жумладан, 551 йилда Турк
ҳоқони
Тумин Ғарбий Вэй (Чжоу) билан иттифоқ тузиш орқали ўзининг сиёсий
мавқеини мустаҳкамлаб олган. Кейинчалик Хитой шимолида жойлашган Чжоу ва
Ци давлатларининг ўзаро келишмовчиликларидан унумли фойдаланиб, улардан
йиллар мобайнида ўлпон ва солиқлар ундирган
[6.
–С.111
].
Шу билан бирга, муайян бир даврда Хитой давлати Турк ҳоқонлигининг
таназзулига сабаб бўлган. Жумладан, Хитой тан империяси томонидан 630 йилда
ҳоқонликнинг
асосий қаноти Шарқий ҳоқонликка (яъни Шарқий турк ҳоқонлиги)
барҳам берилган
[2.
–Б.65
-66]
. 657 йилда Ашина Хэлунинг қўшинлари хитой
қўшинлари томонидан тор
-
мор этилиб, Тан империяси Ғарбий Турк
ҳоқонлигидаги
анъаналардан келиб чиқиб, янги маъмурий ислоҳотларни жорий
қилган. Ҳоқонлик ҳудудида уч умумий ҳарбий волийлик (протекторат) таъсис
қилинган: 1) Шарқий Туркистонни ҳам ўз ичига олувчи Гунь
-
лин волийлиги;
2) Тангритоғ (Тяншан) тоғларининг шимолидаги кенг минтақани ўз ичига олувчи
Менг
-
чи волийлиги; 3) Тангритоғнинг ғарбидаги ўлкалар, яъни Боси (Эрон)гача
бўлган ҳудудни ўз ичига олувчи Ань
-
си волийлиги
[2.
–Б.80
].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
95
Турк ҳоқонлиги давлатчилигига Хитойнинг таъсири яна шунда намоён
бўладики, кўплаб турк ҳоқонлари хитой маликаларига уйланганлар. Турк
ҳоқонлари
фарзандлари хитой тили ва маданиятини ўзлаштириш мақсадида,
хитой императорлари саройида тарбия олганлар
[7.
–С.72
].
Турк ҳоқонлигининг вужудга келиши ва тараққий этишида уруғ
-
қабилавий
муносабатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Агар дастлабки даврларда мазкур
муносабатлар йирик давлат тузилмасининг вужудга келишига туртки бўлиб хизмат
қилган
бўлса, кейинчалик бу ҳолат мамлакатни таназзулига сабаб бўлган. Анъанага
кўра, қабила
-
уруғ ичида энг қобилиятли ва кучли шахс йўлбошчи, сардор этиб
сайланган. Қадимги турк одатларига кўра, тахтга аввал хонадоннинг энг ёши катта
вакили чиқиши, у вафот этгач марҳумнинг укаси, у ҳам вафот этгач эса жияни, яъни
яқинда вафот этган ҳоқоннинг акасини ўғли ўтириши лозим бўлган. Баъзан
ҳоқонликда
ҳокимият ворисийлигининг ҳар иккали тури қўлланилган [2.–Б.132].
Кўчманчи асосли давлатларда бўлгани каби Турк ҳоқонлиги ҳам кучли
марказлашган давлат ҳисобланмаган. Давлат раҳбари –
ҳоқоннинг ҳокимияти
мутлоқ бўлмасдан, бир ҳукмдорнинг алмашиши, аксарият ҳолларда мамлакатда
сиёсий вазиятнинг издан чиқишига олиб келган
[6.
–С.111
]
. Ҳоқон мамлакатни
ўзининг қариндош
-
уруғларига таяниб мамлакатни бошқарган. Шу билан бирга
ўтроқ ҳудудларни бошқаришда, вассаллик тизимидан кенг фойдаланилган.
Беклар, ҳоқонга бўйсунсаларда, ўз навбатида улар ҳокимият ваколатига эга бўлиб,
якка ўзлари ҳамда қабила
-
уруғ бошқарувчилари кенгаши шаклида бошқарувда
иштирок этган
[2.
–Б.128
].
Буюк Турк ҳоқонлиги ташкил топган вақтдаёқ, у расман бўлмаса
-
да, амалда
иккига бўлинганди. Тумин ўзининг укаси Буминга Ғарбий ҳудудни бошқариш
ҳуқуқини
берган. Тумин вафотидан сўнг Бумин олий тахтни эгаллашга интилмай,
фақат
Ғарбий қанот ҳокимияти билан чекланади. Лекин вақт ўтиши билан вазият
ўзгаради. Ғарбий Турк ҳоқонлиги аста
-
секин марказий ҳокимиятни тан олмай,
улар ўртасида низо келиб чиқади
[6.
–С.112
].
Турк ҳоқонлиги давлатининг вужудга келиши ва тараққиёти бошқа
минтақалар, узоқ ва яқин қўшни мамлакатлардан ажралган ҳолда, алоҳида тарзда
юз бермаган. Ҳоқонлик илк даврлардан бошлаб, Хитой, Марказий Осиё, Кавказ,
Ҳиндистон, Ўрол ва Волга бўйича халқлари билан яқиндан ижтимоий, иқтисодий,
маданий, савдо ва ҳарбий алоқалар ўрнатилган
[8.
–Б.26
].
Ўзаро урушлар ва босқинчилик юришлари Ўрта Осиёда давлатларнинг
вужудга келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган. Ўрта Осиёда давлатчилик
тараққиёти бошқа ҳудудлар халқлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечган.
Турк ҳоқонлиги, унинг қаноти ҳисобланган Ғарбий Турк ҳоқонлиги даврида Ўрта
Осиё ҳудудлари мазкур ҳудуддан ташқарида яшовчи халқларнинг сиёсий
тузилмалари доирасига қамраб олинган
[5.
–С.204;
9.
–
P.11-50]
. Тадқиқотчиларнинг
далолат қилишича, Истеми–Бумин давлатининг вужудга келишига қадар, Ўрта
Осиё ҳудудлари, жумладан, Ғарбий Туркистон, Амударёдан ғарбда ва жанубда
жойлашган аҳоли “оқ хунлар”, яъни эфталийларга бўйсунган
[7.
–
C.195].
Оқ хунларни ўзига бўйсундириш мақсадида Истами хон Эрон билан иттифоқ
тузиб, унга Амударёнинг ғарби ва жанубида жойлашган ерларга эгалик қилишни
таклиф қилади. Эфталийларни енгиб, Ғарбий Туркистон ерларини ўзига қўшиб
олади. Шу билан Ўрта Осиёда истиқомат қилаётган барча турк ва турк бўлмаган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
96
халқларни ўзига бўйсундириб, Хитой Туркистонидан Волга бўйига қадар, Эрондан
Сибирга қадар улкан ҳудудни қамраб олган ягона давлат барпо этишга муваффақ
бўлган
[7.
–
C.195].
Ўрта Осиё ҳудудида вужудга келган бошқа давлатлар каби, иқлим, яшаш
муҳити, шарт
-
шароитларининг ўзгариши қабилалар, халқларнинг бир ҳудуддан
бошқа ҳудудга кўчиб кетиши, ёки кўчиб келиши Турк ҳоқонлиги давлатининг
шаклланиши ва тараққиётига таъсир этувчи муҳим омиллардан бўлиб
ҳисобланади
.
Тадқиқотчилар, Турк ҳоқонлигининг вужудга келиши арафасида Марказий
Осиё аҳолисининг бир қисмини, воҳаларда истиқомат қилувчи ўтроқ зироаткорлар
ҳамда дашт ва чўлларда чорвачилик билан шуғулланувчи кўчманчи ва ярим
кўчманчилар ташкил этганлигини, Марказий Осиёнинг шимолий ва шимолий
-
шарқий қисми –
Оробўйидан то Узоқ Шарққача бўлган ҳудуд аҳолисининг аксарият
қисмини ташкил этувчи кўчманчи туркий этнослар бир неча қабила ва уруғлардан
иборат бўлганлигини, ушбу ҳудудда яшовчи туркий уруғлар ҳар хил хўжалик
типларига кўра бир
-
биридан фарқ қилганлигини, ҳоқонлик асосчиси Ашина
хонадони тоғ муҳитга мослашган
ҳунармандчилик (темирчилик) билан
шуғулланувчи уруққа мансублигини таъкидлайдилар [2.–Б.30
-31].
Турк ҳоқонлиги ва Ғарбий Турк ҳоқонлигининг пайдо бўлиши, тараққиёти
ёки таназзулига дин, диний қарашлар ва дин билан боғлиқ муносабатлар ҳам
маълум бир даражада ўз таъсирини кўрсатган. Кишилик жамияти тараққиётининг
давлат ва хуқуқ пайдо бўлгангача босқичида диний эътиқод билан боғлиқ
муносабатлар уруғ ва қабилаларнинг урф
-
одат нормалари, анъаналари билан
тартибга солинган. Айрим динларнинг таъсир доирасининг кенгайиши, уларга
эътиқод қилувчилар нуфузининг ошиши, у ёки бу динга эътиқоднинг кучайиши ва
мустаҳкамланиши, барқарор тус олиши билан урф
-
одат нормалари ва
анъаналарнинг ўрнини диний нормалар эгаллаган.
Қадимги
даврдаги дастлабки диний тасаввурлар асосида инсоният
тафаккурида яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, адолат ва адолатсизлик
каби ахлоқий категорияларнинг илк тарихий унсурлари шаклланган. Ижтимоий
тараққиёт давомида дин инсонларнинг яшаш ва фикрлаш тарзи, қадимий
маданият ва маънавият кўринишларидан бирига айланган. Айни чоғда, ижтимоий
онг шаклларидан бири сифатида дин жамият ва унинг сиёсий тизимининг
шаклланиши ва фаолиятида муҳим ўрин эгаллаган
[10.
–Б.11
].
Шарқий Турк ҳоқонлиги каби, Ғарбий Турк ҳоқонлик мафкурасида
Тангричилик эътиқоди устунлик қилган. Тадқиқотчилар ҳоқон Осмон билан
алоқада бўлиши, яратувчи Тангри (худо) уни толели кишиларга тақдим этиши,
улар воситасида одамларни бошқариши тўғрисида фикр билдирадилар. Қадимги
Турк битиктошларида Тангри томонидан берилган
ҳокимият –
1) қут (сиёсий
ҳокимият; 2) улуш ва улуғ (қисмат, насиба, пайлар; 3) куч (куч
-
қувват) шаклида
намоён бўлган
[2.
–Б.109
].
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган турли туман
диний эътиқодлар инсонлар ҳаётининг маънавий жабҳасини
ташкил этиб келган.
Бошқа минтақалар билан ижтимоий маданий алоқаларнинг ривожланиши
натижасида Марказий Осиёга буддавийлик, монийлик, маздакийлик, христиан
несторианлик динлари кириб келган. Зардуштийлик дини атроф ҳудудларга
тарқалган
[10.
–Б.15
].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
97
Умуман
олганда, Ғарбий Турк ҳоқонлигининг пайдо бўлиши ва тараққий
этиши силлиқ ва бир хилда кечмаган. Ҳудуднинг катталиги, географик хилма
-
хиллиги, аҳоли турмуш тарзи, бошқа халқлар, давлатлар билан ўзаро алоқалар,
диний муносабатларнинг тарқалиш даражаси давлатчиликнинг ривожланиши ёки
таназзулига сабаб бўлган. Ғарбий Турк ҳоқонлигининг пайдо бўлиши ва
ривожланишига таъсир кўрсатган омилларни ўрганиш, келажакда давлатчилик
тараққиёти учун муҳим бўлган ижобий ҳолатларни англаган ҳолда
ривожлантириш ва аксинча давлатчилик тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи
ҳолатларнинг олди олинишига ёрдам беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ижтимоий
барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш –
давр талаби"
мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи. 15.06.2017. https://president.uz/uz/lists/view/649
2.
Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк ҳоқонлигининг
давлат тузуми / Ғ. Бобоёров,
масъул муҳаррир М.Исҳоқов; ЎзРФА, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
ин
-
ти. –Т.: Yangi nashr, 2018. –364 б.
3.
Тошқулов Ж., Азизов Н. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга
келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар // Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Малака ошириш институти Ахборотномаси, 2023. №1
-2,
–Б.41
-53.
4.
Хазанов А. М. Кочевники и внешний мир. Изд. 3
-
е, доп. –
Алматы: Дайк
-
Пресс, 2002. –604 с.
5.
Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии. –М., 1985. –496 с.
6.
Барфилд Т. Дж. Опасная граница: кочевые империи и Китай (221 г. до н. э. –
1757 г. н. э.) / Пер. Д. В. Рухлядева, В. Б. Кузнецова; науч. ред. и пред. Д. В. Рухлядева.
–
Санкт
-
Петербург, 2009. –248 с.
7.
Садри Максуди Арсал. Тюркская история и право. Перевод с турецкого
языка Рафаэля Мухаметдинова. –Казань: Изд
-
во «Фэн»,2002.–412 с.
8.
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи.: (Энг қадимги даврдан Россия
босқинига қадар) // Масъул муҳарри: Б.Аҳмедов/. –Т., “Шарқ”, 2001. –370 б.
9.
The Mongols: Ecological and Social Perspectives Author(s): Joseph Fletcher
Source: Harvard Journal of Asiatic Studies, Vol. 46, No. 1 (Jun., 1986), pp. 11-50
10.
Ҳасанбоев
Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: Диний
ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. –
Т
.:
“Тошкент ислом университети” нашриёт
-
матбаа бирлашмаси, 2014. –223 б.
