Катта Хоразм давлатининг пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичлари

Annotasiya

Мақолада Катта Хоразм давлатининг вужудга келиши ва тараққиётининг турли даврларда ўрганилиши, Қадимги Хоразм давлатчилиги тўғрисидаги манбалар, ёндашувлар ва уларнинг аҳамияти, Марказий Осиё тарихида қадимги Хоразм давлатининг тутган ўрни, “Авесто”да қадимги Хоразм давлати тўғрисидаги маълумотларнинг ифодаланиши, қадимги давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва тараққий этишида урбанизация жараёнлари, мудофаа қалъаларининг яратилишининг таъсири, қадимги Хоразм давлати тараққиётини даврлаштириш билан боғлиқ масалалар, қадимги Хоразм давлатининг тараққиёт босқичлари таҳлил этилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
  • Бош илмий ходими, юридик фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти
CC BY f
43-49
25

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада Катта Хоразм давлатининг вужудга келиши ва тараққиётининг турли даврларда ўрганилиши, Қадимги Хоразм давлатчилиги тўғрисидаги манбалар, ёндашувлар ва уларнинг аҳамияти, Марказий Осиё тарихида қадимги Хоразм давлатининг тутган ўрни, “Авесто”да қадимги Хоразм давлати тўғрисидаги маълумотларнинг ифодаланиши, қадимги давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва тараққий этишида урбанизация жараёнлари, мудофаа қалъаларининг яратилишининг таъсири, қадимги Хоразм давлати тараққиётини даврлаштириш билан боғлиқ масалалар, қадимги Хоразм давлатининг тараққиёт босқичлари таҳлил этилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The emergence and stages of development of the Great
Khorezm State

Nigmonjon AZIZOV

1


Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2023

Received in revised form

15 November 2023
Accepted 25 November 2023

Available online

15 January 2024

The article highlights issues related to the study of the

history of the Great Khorezm State in different historical

periods. The process of emergence and development of ancient

Khorezm statehood is considered, sources and approaches to

the study of this topic and their significance are analyzed. The
role of the ancient Khorezm state in the history of Central Asia

and the reflection of information about ancient Khorezm in the

Avesta are discussed. Special attention is paid to the processes

of urbanization and the creation of defensive fortresses, which
are considered as key factors and reasons for the emergence

and development of ancient statehood. The issues of

periodization of the development of the ancient Khorezm state

and its stages of development are also touched upon.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp4

3-49

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

The ancient Khorezm state,

the study of the ancient
Khorezm statehood,

“Avesta” is a source on the

history of the ancient
Khorezm state,
periodization of the
development of the ancient

Khorezm state,

stages of development.

Катта Хоразм давлатининг пайдо бўлиши ва тараққиёт
босқичлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Катта Хоразм давлати,

Катта Хоразм

давлатчилигининг

ўрганилиши,

“Авесто” қадимги Хоразм

давлати тўғрисидаги

манба,

Қадимги

Хоразм давлати

тараққиётини

даврлаштириш,

тараққиёт босқичлари.

Мақолада Катта Хоразм давлатининг вужудга келиши ва

тараққиётининг турли даврларда ўрганилиши, Қадимги
Хоразм давлатчилиги тўғрисидаги манбалар, ёндашувлар

ва уларнинг аҳамияти, Марказий Осиё тарихида қадимги

Хоразм давлатининг тутган ўрни, “Авесто”да қадимги

Хоразм

давлати

тўғрисидаги

маълумотларнинг

ифодаланиши, қадимги давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва

тараққий этишида урбанизация жараёнлари, мудофаа

қалъаларининг яратилишининг таъсири, қадимги Хоразм

1

Chief Researcher, Doctor of Law, Professor, the Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the

Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

44

давлати тараққиётини даврлаштириш билан боғлиқ

масалалар, қадимги Хоразм давлатининг тараққиёт
босқичлари таҳлил этилган.

Возникновение

и

этапы

развития

Большого

Хорезмского государства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

древне Хорезмийское
государство,

изучение древней
Хорезмийской

государственности,
«Авеста» источник по
истории древнего

Хорезмийского
государства,
периодизация развития

древнего Хорезмского
государства, этапы
развития.

В статье освещаются вопросы, связанные с изучением

истории Большого Хорезмского государства в разные
исторические

периоды.

Рассматривается

процесс

возникновения

и

развития

древней

Хорезмской

государственности, анализируются источники и подходы к

изучению этой темы и их значимость. Обсуждается роль

древнего Хорезмийского государства в истории Средней
Азии и отражение информации о древнем Хорезме в

«Авесте». Отдельное внимание уделяется процессам

урбанизации и создания оборонительных крепостей,

которые рассматриваются как ключевые факторы и
причины

возникновения

и

развития

древней

государственности.

Также

затрагиваются

вопросы

периодизации развития древнего Хорезмского государства

и его этапы развития.

Қадимда

Катта Хоразм номи билан аталган давлат жаҳон цивилизацияси

тараққиётида Қадимги Миср, Бобил, Ҳинд давлатчилиги билан беллаша оладиган
ўтмишга эга бўлган. Хоразм минг йиллар давомида Ўрта ва Кичик Осиё, Евроосиё
халқлари ўртасидаги муносабатларда муҳим боғловчи вазифасини бажариб
келган. Хоразмда шаклланган давлатлар нафақат Ўрта Осиё халқлари, шу билан
бирга Эрон, Ҳиндистон, Европа халқлари ҳаётига ўз таъсирини кўрсатган. Афсуски,
Хоразм давлатчилиги, унинг вужудга келиши, тараққиёт босқичлари, ҳокимият
институтлари, қонунчилиги тўғрисида ёзма манбалар жуда кам сақланган.
Хоразмнинг геосиёсий майдонда тутган ўрни, табиий шарт

-

шароитлари,

бойликлари азалдан қўшни давлатларни ўзига жалб қилган. Кўплаб талончилик
юришлари натижасида ёзма ёки бошқа моддий манбалар йўқ қилинган, талаб
кетилган.

Хоразм қадимдан инсонлар келиб ўрнашган жой сифатида танилиб, бошқа

ҳудудларда

бўлгани каби бу ерларда ҳам илк давлатлар пайдо бўлган ва тараққий

этгани тарихдан маълум. Қадимги Хоразм давлатчилигининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши минг йиллар давомида рўй берганлиги сабабли, давлатчилик
тарихи ҳам кўп жиҳатдан сир бўлиб, афсоналар пардасига ўралгани ҳам
эҳтимолдан холи эмас.

Қадимги

Хоразм давлатчилиги тарихи тўғрисида олимлар орасида якдиллик

мавжуд эмас. Баъзилар Хоразм давлатчилиги тарихи Қадимги Миср каби қадим
тарихга эга, деб ҳисобласа

[1.

Б.

4

16; 5.

С.

58.], бошқалар Хоразмда давлатчилик

Ўрта Осиёда ахамонийлар ҳукмронлиги билан бошланиши тўғрисидаги
фикрларни илгари суради [2.

С.

23.].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

45

Жумладан, профессор Ҳ.Бобоев Ўзбекистон ҳудудида инсонлар тахминан

миллион йиллар аввал қадимги тош асри (палеолит) давридан бошлаб

яшаганликларини, энг қадимги Миср, Вавилон, Эрон, Ҳиндистон, Хитой каби Турон

давлатчилиги ҳам бундан 3

-

4 минг йиллар аввал мавжуд бўлганлигини, неолит

(мил.ав. 6

-

4 минг йилликлар) даврига оид топилмалар Калтаминорга оид

эканлигини таъкидлайди [1.

Б.

16.].

Хоразм давлатчилиги тарихини ўрганган олимлардан И.Жабборов ҳақли

равишда таъкидлаганидек, “Қадимий даврлардан буён Ўрта Осиёда рўй берган

турли хил сиёсий ва ижтимоий ҳодисалар, бир вақтлар Европани ларзага

келтирган тарихий воқеалар, ўтмишда кўп жамиятларни тубдан ўзгаришга ва ҳар

хил элатларни бириктириб этник жараёнларга сабаб бўлган қудратли давлатлар,

ноёб моддий ва маънавий обидаларни пайдо бўлиши башарият маданиятининг

кўҳна марказларидан бири Хоразм билан боғлиқ эканлиги илмий жиҳатдан жуда

кўп тарихий

-

археологик асарларда исботланган” [3.

Б. 6.].

Қадимги

Хоразм тарихини ўрганган, у ерда улкан археологик тадқиқотларни

олиб борган олим С.П.

Толстов Хоразм қадимдан одамлар кўчиб келиб яшаган жой

эканлигини таъкидлаб, ўз асарларида уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий,

иқтисодий, маданий ҳаёти, халқаро алоқалари, давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва

тараққиётига таъсир кўрсатган омилларни батафсил ёритиб беради [4.

351

с.].

Шу билан бирга, Хоразм давлатчилигининг вужудга келишини фақат

Ахамонийлар давлати таркибига қўшиб олиниши билан боғловчи олимлар ҳам

мавжуд. Жумладан, рус академиги В.В.

Бартольд Ўрта Осиё ҳудудлари тарихий ҳаёт

доирасига нисбатан кеч кирганлигини, Оссурия ҳукмдорларининг Бақтрияга

юришлари тўғрисидаги ривоятлар, оссурия ёзувлари билан рад этилишини,

Оссуриянинг энг равнақ топган даврлари (эр.ав. IX ва VIII асрлар) оссурия

қўшинлари

шарқда Демавенддан ўтмаганликлари, шу сабабли Ўрта Осиё ва унинг

халқлари тўғрисидаги маълумотларни оссурия ва бобил ёзувлари ёки Инжил

китобидан топишга уриниш сўзсиз рад этилиши лозимлигини уқтиради.

У фақат эрамиздан аввалги VI асрда форс давлати вужудга келиши билан

Ўрта Осиё ҳудудлари Олд Осиёнинг маданий ҳаётига қўшилганлигини, давлатнинг

шимолий

-

шарқий чегараси Сирдарё бўлганлиги, форслар томонидан Ўрта Осиё

халқларининг босиб олиниши тўғрисида аниқ маълумот йўқлигини, Александр

Македонский юришлари тўғрисидаги ҳикоялардан, Сирдарё ҳавзасидаги бош

мустаҳкамланган шаҳар қурилиши Кирга тегишли эканлигини, машҳур Беҳустун

ёзувларида Доро ўзига бўйсунган вилоятлар қаторида хоразмийлар вилоятини

ҳам

санаб ўтганлигини, ушбу вилоят, мамлакат тўғрисида бирор

-

бир тафсилотлар,

ёки унда содир бўлган ҳодисалар тўғрисида хабар бермасдан, мазкур ҳукмдорнинг

бошқа ёзувларида ҳам тилга олинишини таъкидлайди [2.

С.

274.].

В.В.

Бартольд XI аср Хоразм тарихчиси ва астроном Берунийнинг

хоразмликлар Александр (Салавқийлар) эрасидан 980 йил қадимий эрага эга

эканликлари тўғрисидаги фикрини, “сиёсий эмас, балки кўпроқ астрономик эра,

яъни астрономик ҳисоблар асосида сунъий равишда чиқарилган” деган важ билан,

шубҳа остига олади. Лекин сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар

В.В.

Бартольднинг фикрлари етарли асосга эга эмаслигини яққол исботлаб беради.

Шу нарса аниқки, Хоразм ўлкаси кўп маротаба Ўрта Осиё халқларини ягона

давлатчилик тузуми асосида бирлаштирувчи, яхлит, улкан ва ўзига хос сиёсий

бирлашма сифатида юзага чиққан [4.

С.

32.]. Бу тўғрисида Хоразм давлатчилиги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

46

тараққиётини ўрганган олимлар ва тадқиқотчилар ёзиб қолдирганлар. Жумладан,

Хоразм ислом даврига қадар ҳам Ўрта Осиё давлатлари орасида йирик сиёсий куч

сифатида тан олинган. В.В.

Бартольд Табарийнинг фикрига таяниб берган

маълумотларига кўра, Ўрта Осиёда мавжуд давлатлар араб босқинидан олдин

муҳим ишларни муҳокама этиш учун ҳар йили Хоразм яқинидаги шаҳарлардан

бирига –

Кандакинга йиғилганлар [2.

С.

23.]. Тадқиқотчилар бу жой Хоразм

ҳудудида жойлашган Қёт шаҳри, деб ҳисоблайдилар. Хоразм Ўрта Осиё шаҳар

давлатлари орасида раҳбар куч бўлганлигини, Наршахи маълумотига кўра, бу

даврда Бухорода ҳам Хоразм пуллари кенг муомалада бўлганлигини тасдиқлайди

[5.

С.

58.].

Ўрта Осиё халқлари тараққиёти учун муҳим манба бўлган “Авесто”да ҳам

Хоразм ўлкаси ёдга олинади. Унинг Митра оловига бағишланган 10

-

яштида

(Мехр Яшт) 14

-

бандида шундай дейилади:

“Кема юргич кенг дарёлару

Сокин сувлар ўз оқимларин

Парут Ишката томон,

Марву Харайва томон,

Сўғддаги Гава томон,

Жадал элтишни кўрар

Ва ё Хваразми томон[6.

Б.

49

–50].”

Тадқиқотчиларнинг далолат беришича, Авестода номи келтириб ўтилган

Арйошайан Кави Виштасп подшоҳлиги билан айнан бир ҳисобланади. Лекин унда
Арйошайаннинг чегараларини белгилаш учун аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Бошқа бир фикр тарафдорлари эса, Арйошайанни –

маркази Марв ва Ҳирот ёки

бўлмаса Бақтрия атрофида бўлган Катта Хоразм деб ҳисоблайдилар.

Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётини

чуқур тадқиқ этган мутафаккир Абу Райҳон Беруний асарларида Хоразм тарихига
алоҳида ўрин ажратилган. У қадимги халқларнинг тақвимлари (календар
йиллари) тўғрисида тадқиқот олиб бориб, кўплаб халқларнинг тақвимларини
қиёсий

ўрганади ва ўзининг хулосаларини баён этади. Бу эса, қадимги

халқларнинг давлатчилик тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. У бу
тўғрисида шундай ёзади: “Хоразмликлар ҳам шундай йўл (Эронликлар, румликлар
каби –

А.Н.) тутдилар. Улар Хоразмга одамлар келиб жойлаша бошлаганидан тарих

олар эдилар. Бу Искандардан тўққиз юз саксон йил илгари бўлган эди. Ундан
кейин Сиёвуш ибн Кайковуснинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг
наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. Шу вақтда
Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган
эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди” [7.

71.].

Ўзбекистоннинг

археолог

олимлари

сўнгги

йилларда

қадимги

аждодларимиз умргузаронлик қилган манзилгоҳларни ўрганишга муваффақ

бўлдилар ва манзилгоҳлар қайси даврларга оидлигини аниқладилар. Археологлар

эр.ав.

IV-

III минг йилларда мавжуд бўлган калтаминор маданиятига тааллуқли тўрт

Жонбасқалъани тадқиқ этганлар. Уларнинг фикрича, бу аҳоли маскани неолит

даврига оид бўлиб, аҳоли ўтроқ турмуш кечирган, овчилик ва балиқчилик билан

шуғулланган. Одамлар ҳажми 24х17 метрни ташкил этган масканда жамоа бўлиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

47

яшаганлар. Уй ёғоч ва қамишдан бархан устига барпо этилган. Археолог олимлар

ушбу макон барпо этилган барханнинг жойлашувига эътибор қаратиб, унинг

бежиз танланмаганлигини, қадимги одамлар чуқур географик билимга эга

бўлганликларини таъкидлайдилар.

Тарихчилар

уйнинг

режаси

характеридан

келиб

чиқиб,

Калтаминорликларнинг уруғ жамоаси тузилиши тўғрисида баъзи хулосаларга

келганлар. Ўчоқларнинг жуда кўплиги, турли вақтларда фойдаланилганлиги,

барқарор эмаслиги, жамоадан муқим жуфт оилаларнинг ажралиб чиқмаганлигидан

далолат беради. Бу ҳолат “Авесто”да баён этилган ижтимоий тузум билан

ҳамоҳангдир. Тарихчиларнинг фикрига кўра, Жонбосқальа аҳоли масканида 290 кв.м

майдонда 90 дан 185 нафаргача одам, ўртача ҳисобда 100–125 нафар одам яшаган

бўлиши мумкин [4. С. 62.].

Тарихдан маълумки, муайян ҳудудда давлатчиликнинг пайдо бўлганлиги ва

тараққиётининг муҳим белгиларидан бири –

бу урбанизация жараёнларининг

юксак даражаси ҳисобланади. Археолог олимларнинг маълумотларига кўра,

Хоразм ҳудудида қадимги шаҳарлар, қалъалар ва қасрлар ниҳоятда кўп бўлган.

Жумладан, Аҳшихонқалъа, Ҳазорасп, Кўзалиқир, Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа,

Аёзқалъа, Жонбосқалъа, Говурқалъа, Қалъалиқир I ва II лар бунга мисол бўлади. Бу

ёдгорликлар Хоразмнинг қадимги давр ва ўрта асрларда моддий ва адабий

маданияти, архитектура ва шаҳарсозлиги, ёзма маданиятининг, шу билан бирга

давлатчилик тизимининг ўз даври учун юқори даражада ривожланганлигини

ифодалайди [8.

С.

16.].

Хоразм ҳудудида топилган мазкур ёдгорликларнинг аксарияти “йирик ва

мустаҳкам ҳимоя деворлари билан ўралганлиги, қалъалар, ҳукмдорлар саройи,

ибодатхоналарнинг мавжудлиги –

бу шаҳарларни қуриш учун кўп минглаб ишчи

кучини жалб эта оладиган, уларни қурилиш анжомлари, материаллари, озиқ

-

овқат

билан таъминлайдиган, халқни ягона мақсадга йўналтира оладиган,

бошқарадиган ташкилий куч бўлганлигидан далолат беради. Шу билан бирга

шаҳарнинг ҳимоя деворлари қурилганлиги, уни қўриқлаш, ички тартибни сақлаш,

ташқи душмандан ҳимоя қилиш учун қуролланган қўшин ташкил этилганлигини

англатади. Қўшинни бошқариш, таъминлаш эса алоҳида сиёсий куч амал

қилганлигини

кўрсатади” [9.

Б.

46.]. Бир сўз билан айтганда, қадимги шаҳарлар,

қалъалар давлатчилик мавжудлигининг муҳим белгисидир.

Инсонлар уюшмасининг бошқа жонзотлар уюшмасидан фарқли жиҳати

шундаки, икки ва ундан ортиқ инсонлар уюшиб истиқомат қилган жойда, ўзаро

муносабатга киришадилар, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи турли

-

туман

қоидалар

шаклланади ва ривожланади. Узоқ муддат қўлланилиши натижасида

одатларга айланиб улгурган ва бажарилиши уруғчилик тузуми билан

таъминланган. Худди шундай умуммажбурий қоидалар Калтаминор ёки бошқа

аҳоли масканларида амал қилганлиги шубҳасиздир.

Олимларнинг Хоразмда қадимги давлатчиликнинг қарор топиш даври

тўғрисидаги фикрларида ҳам якдиллик мавжуд эмас. Манбаларда Хоразм

давлатчилигининг вужудга келиши милоддан аввалги VII асрларга тўғри келади,

деган фикр кўп учрайди. Бунга асосан хитой, юнон

-

рим ва ҳинд ёзма

манбаларидаги маълумотлар асос қилиб олинган [10]. Шу билан бирга Қадимги

Хоразм давлатчилиги тараққиёти босқичларини аниқлашда ҳам фикрлар турли

-

туман.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

48

Қадимги

Хоразм тарихини тадқиқ этган С.П.

Толстов археологик қазишмалар

ёрдамида ўрганилган ёдгорликларнинг хусусияти ва амал қилган даври, Хоразм
маданияти тарихига асосланиб, тараққиёт босқичларини таклиф этади. С.П.

Толстов

Хоразм маданияти тарихини учта катта босқичга бўлиб ўрганишни таклиф этади:

биринчиси,

ибтидоий Хоразм;

иккинчиси,

Қадимги

Хоразм;

учинчиси,

ўрта асрлар

Хоразми. Ўз навбатида ҳар бир босқич бир неча кичик босқичларга бўлиниб,
уларнинг ҳаммаси ягона Хоразм тараққиёт даврини ифодалайди [4. С.

32.]. Ушбу

мақолада фақат ибтидоий Хоразм босқичини ёритиш билан чекланамиз.

Ибтидоий Хоразм даври ўз навбатида қуйидаги босқичларга бўлинади:

биринчиси,

Калтаминор маданияти босқичи ҳисобланиб, бу эрамиздан аввалги IV

-

III минг йилликларни қамраб олади. Бу тарихда неолит даври деб номланиб, бу
даврда қадимги хоразмликлар балиқчилик ва овчилик билан шуғуллангани,
уруғчилик жамоаси ҳукм сургани, одамлар ёғоч ва қамишдан катта думалоқ уйлар
қуриб

истиқомат қилганликлари, бу даврнинг энг йирик ёдгорликларидан бири –

Жонбосқалъа 4 ва 5 эканлиги археологик қазишмалар ёрдамида аниқланган.

Иккинчи босқич,

Тозабоғёб маданияти деб аталиб, у эрамиздан аввалги II

минг йилликни ўз ичига қамраб олиб, у бронза даврига мос келади. Бу даврда
қадимги

хоразмликлар омоч деҳқончилиги ва чорвачилик билан шуғулланганлар,

уруғчилик тузуми давом этган, қабилалар иттифоқи вужудга келган, энг йирик
ёдгорликлари Ангқа

-

қалъа 1, Тешик қалъа 1 ва 2 ҳисобланган.

Учинчи босқич,

Амиробод маданияти деб номланиб, бу эр. ав. I минг

йилликнинг биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, эрта темир даврига
мос келган. Бу даврда қадимги хоразмликлар деҳқончилик ва чорвачилик билан
шуғулланганлар, қабилалар иттифоқи мустаҳкамланган ва ривожланган, аҳоли
узун ва лойдан ясалган жамоа уйларида истиқомат қилган, бу даврнинг энг йирик
ёдгорликларидан бири –

Жонбосқалъа 1, 2, 7 ва бошқалар ҳисобланган

[4.

С.

32.].

Умуман олганда, Қадимги Хоразм ҳудудида давлатчилик узоқ тадрижий

тараққиёт йўлини босиб ўтган. Қадимги Хоразм давлатчилигини тадқиқ этишда
тарих, археология, нумизматика, социология, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик,
шарқшунослик фанлари вакилларининг яқиндан ҳамкорлиги давр талабидир.
Хоразмда ва умуман ер юзида давлатнинг пайдо бўлиш қонуниятларига аниқлик
киритиш учун хорижий илмий марказлар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш
муҳим аҳамият касб этади. Қадимги Хоразм ҳудудида давлатчиликнинг пайдо
бўлиши ва ривожланиши босқичларини ўрганиш Ўзбек миллий давлатчилиги
тарихини тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ҳ.Бобоев, Ўзбек давлатчилиги тарихи. I китоб. Тошкент, Ўзбекистон

Республикаси Фанлар Академияси “Фан” нашриёти.

-2004.

–294 б.; Наршахи.

История Бухары. Ташкент, 1897. –127 с.

2.

Бартольд В.В. Работы по исторической географии. Изд

-

во «Наука», Москва.

1965. Т.III. –226 с.

3.

И.Жабборов, Буюк Хоразмшоҳлар давлати. : (қадимий тарихи саҳифалари

// Масъул муҳаррир: С.К.Камолов|. –Т.: Шарқ, 1999. –Б.6.

4.

Толстов С.П. Древний Хорезм. Опыт историко

-

археологического

исследования. Издание МГУ. М. 1948.

-

351 с.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

49

5.

Наршахи. История Бухары. Ташкент, 1897.

127 с.

6.

Авесто: Яшт китоби / М.Исҳоқов таржимаси. –

Т.: “Шарқ”, 2001. –

126

б.

7.

-

Беруний, Абу

-

р

-

Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад. Асарлар. /Таржимон А.

Расулов. Изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган. Масъул муҳаррирлар: И.
Абдуллаев ва О. Файзуллаев/. Т. “Фан”, 1968. (Узбекистон ССР Фан. акад. Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик ин

-

ти). Т. I. /Қадимги халқлардан қолган

ёдгорликлар/. Қириш сўзи И. Абдуллаев ва О. Файзуллаевники/ 488 б.

8.

Хорезм в истории государственности Узбекистана / –

Ташкент:

Издательство “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”, 2013.

-

336 с.

9.

Ж.Тошқулов, Н.Азизов, Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга

келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар // Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Малака ошириш институти ахборотномаси, 2023. 1

-2-

сон. –Б.40

-46.

10.

Малявкин А.Г. Танские хроники о государствах Центральной Азии.

Новосибирск, 1989; Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в
Средней Азии в древние времена. Т. I. Москва

-

Ленинград, Изд

-

во АН СССР, 1950.

-

380 с.; Геродот. История в девяти книгах. Перевод и примечания
Г.А.Стратановского. Под общей редакцией С.А.Утченко. Редактор перевода
Н.А.Мещерский. Издательство «Наука», Ленинградское отделение. Ленинград,

1972. -

599 с.; Квинт Курций Руф. История Алесандра Македонского. Сохранившиеся

книги. Издательство Московского университета, 1963.

-

485 с.

Bibliografik manbalar

Ҳ.Бобоев, Ўзбек давлатчилиги тарихи. I китоб. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Фан” нашриёти. -2004. –294 б.; Наршахи. История Бухары. Ташкент, 1897. –127 с.

Бартольд В.В. Работы по исторической географии. Изд-во «Наука», Москва. 1965. Т.III. –226 с.

И.Жабборов, Буюк Хоразмшоҳлар давлати. : (қадимий тарихи саҳифалари // Масъул муҳаррир: С.К.Камолов|. –Т.: Шарқ, 1999. –Б.6.

Толстов С.П. Древний Хорезм. Опыт историко-археологического исследования. Издание МГУ. М. 1948. -351 с.

Наршахи. История Бухары. Ташкент, 1897. 127 с.

Авесто: Яшт китоби / М.Исҳоқов таржимаси. – Т.: “Шарқ”, 2001. –126 б.

Aл-Беруний, Абу-р-Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад. Асарлар. /Таржимон А. Расулов. Изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган. Масъул муҳаррирлар: И. Абдуллаев ва О. Файзуллаев/. Т. “Фан”, 1968. (Узбекистон ССР Фан. акад. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик ин-ти). Т. I. /Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар/. Қириш сўзи И. Абдуллаев ва О. Файзуллаевники/ 488 б.

Хорезм в истории государственности Узбекистана / - Ташкент: Издательство “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”, 2013. -336 с.

Ж.Тошқулов, Н.Азизов, Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ахборотномаси, 2023. 1-2-сон. –Б.40-46.

Малявкин А.Г. Танские хроники о государствах Центральной Азии. Новосибирск, 1989; Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. Т. I. Москва-Ленинград, Изд-во АН СССР, 1950. -380 с.; Геродот. История в девяти книгах. Перевод и примечания Г.А.Стратановского. Под общей редакцией С.А.Утченко. Редактор перевода Н.А.Мещерский. Издательство «Наука», Ленинградское отделение. Ленинград, 1972. -599 с.; Квинт Курций Руф. История Алесандра Македонского. Сохранившиеся книги. Издательство Московского университета, 1963. -485 с.