Ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий корхона тушунчаларининг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили
Ушбу мақолада ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий корхоналарининг жамиятдаги муҳим ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади. Шунингдек, дунёдаги ижтимоий тадбиркорликнинг аҳамияти ва Ўзбекистондаги ривожланиш истиқболлари ўрганилади.
Таҳлиллар натижасида ижтимоий тадбиркорлик тушунчаси назарий ва амалий жиҳатдан ижтимоий корхона тушунчасига нисбатан кенгроқ тушунча эканлиги, уларнинг асосий жиҳатлари ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёндашув ҳамда унинг қамрови, кўлами ва ҳажми билан фарқланиши аниқланди.
Бу борада таниқли олимларнинг қарашлари таҳлил қилинган тарзда тадқиқ этилган масалалар бўйича муаллифлик позицияси баён этилган. Хусусан бизнинг фикримизча ижтимоий тадбиркорликнинг мақсадига эҳтиёжманд ижтимоий гуруҳларни қўллаб-қувватлаш масаласи киритилиши лозим. Шунга кўра, ижтимоий тадбиркорлик тизимли бир жараён бўлиб, фойда олиш орқали ёки бошқа маблағлар ҳисобига ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ва (ёки) муайян эҳтиёжманд ижтимоий гуруҳлар ҳамда жамият манфаати йўлида амалга ошириладиган ишбилармонлик фаолияти, деган хулосага келинди.