Государственный строй древнего Согда

Аннотация

В статье анализируются факторы, причины и условия, которые способствовали возникновению и развитию древнего Согдийского государства. Рассмотрены государственный строй Согда, структура органов государственной власти и управления, их полномочия и взаимоотношения. Также представлен обзор согдийской государственности в «Авесте», анализируются международные отношения правителя, его роль и полномочия в государственной структуре, функции и обязанности должностных лиц, а также роль органов местного управления в системе государственного регулирования.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
  • Доктор юридических наук, профессор, главный научный сотрудник, Институт государства и права Академии наук Республики Узбекистан
CC BY f
211-218
45

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются факторы, причины и условия, которые способствовали возникновению и развитию древнего Согдийского государства. Рассмотрены государственный строй Согда, структура органов государственной власти и управления, их полномочия и взаимоотношения. Также представлен обзор согдийской государственности в «Авесте», анализируются международные отношения правителя, его роль и полномочия в государственной структуре, функции и обязанности должностных лиц, а также роль органов местного управления в системе государственного регулирования.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The political system of ancient

Sogd

Nigmonjon AZIZOV

1

Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2024
Received in revised form

15 January 2024
Accepted 25 February 2024

Available online

15 March 2024

This article analyzes the factors, causes, and conditions that

influenced the formation and development of the ancient

Sogdian state. It also examines the state power and governing

bodies of the Sogdian state, their system, powers, and
interrelations. The article also discusses the information about

the Sogdian statehood in the Avesta, the Sogdia’s relations with

foreign countries, the role and powers of the ruler in the state

power, the officials who implemented the state administration
and their duties, the local government bodies of the Sogdia, and

their place in the system of state bodies.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp211-218

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

The ancient Sogdian state,

“Avesta” –

a source about

the ancient Sogdian state,
governing bodies of the
Sogdian state,

bodies exercising supreme
power,

officials exercising public

administration,

powers and responsibilities
of officials.

Қадимги

Сўғднинг давлат тузуми

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Қадимги

Сўғд давлати,

“Авесто” қадимги Сўғд

давлати тўғрисидаги

манба,

Сўғд давлати бошқаруви

органлари,

олий ҳокимиятни амалга

оширувчи органлар,

давлат бошқарувини

амалга оширувчи

мансабдор шахслар,

мансабдор шахсларнинг

ваколатлари,

вазифалари.

Мақолада қадимги Сўғд давлатининг вужудга келиши ва

тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар, сабаблар, шарт

-

шароитлар, Сўғд давлати давлат ҳокимияти ва бошқарув

органлари, тизими, ваколатлари, ўзаро муносабатлари,

“Авесто”да Сўғд давлатчилигига оид маълумотларнинг

ифодаланиши, Сўғднинг хорижий мамлакатлар билан

муносабатлари, ҳукмдорнинг давлат ҳокимиятида тутган

ўрни ва ваколатлари, давлат бошқарувини амалга оширган

мансабдор шахслар ва уларнинг вазифалари, Сўғднинг

маҳаллий давлат бошқарув органлари, уларнинг давлат

органлари тизимида тутган ўрни таҳлил этилган.

1

Doctor of Law, Professor, Chief Researcher, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of

Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

212

Государственный строй древнего Согда

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Древнее Согдийское
государство,

«Авеста» –

источник о

древнем Согдийском
государстве, органы
управления Согдийского

государства,

органы,

осуществляющие

верховную власть,
должностные лица,
осуществляющие

государственное
управление,

полномочия и
обязанности должностных

лиц.

В статье анализируются факторы, причины и условия,

которые способствовали возникновению и развитию

древнего

Согдийского

государства.

Рассмотрены

государственный

строй

Согда,

структура

органов

государственной власти и управления, их полномочия и

взаимоотношения. Также представлен обзор согдийской

государственности

в

«Авесте»,

анализируются

международные отношения правителя, его роль и
полномочия в государственной структуре, функции и

обязанности должностных лиц, а также роль органов

местного управления в системе государственного

регулирования.

Ўрта Осиё давлатчилиги тараққиётида Сўғд давлатининг ўрни беқиёс. Сўғд

қарийб

бир ярим минг йил вақт мобайнида фаолият кўрсатиб, ўлканинг

ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётида катта роль ўйнаган.
Тадқиқотчиларнинг далолат қилишларича, Сўғд Ўрта Осиёнинг йирик қисмини
ташкил этиб, унинг маданияти нафақат Ўрта Осиё, балки Шарқий Туркистон,
Хитой ва Мўғулистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатган

[

1]. Шундай бўлса

-

да, давлат

ва ҳуқуқ тарихида Сўғд давлати тарихи ўрганилмаган соҳалардан бири бўлиб
ҳисобланади

.

Сўнгги йилларда Сўғд давлати тўғрисида тарихчи, тилшунос, тангашунос,

археолог, этнограф олимлар томонидан кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди.

Бу эса ўз навбатида ҳуқуқшунослар томонидан Сўғд давлатининг пайдо бўлиши,
тараққиёти, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд ва қонунчилик тизими
тўғрисида муайян хулосалар қилишга имкон яратади.

Маълумки Сўғд улкан тарихий бир даврда мавжуд бўлиб, унинг вужудга

келишидан бошлаб, токи тарих саҳнасидан чиқиб кетишигача минг йилдан ортиқ
вақт ўтган. Бу даврда унинг чегаралари муттасил ўзгариб турган. Бунда у баъзан
бошқа бир давлатнинг таъсири остига тушган бўлса, бошқа пайтлар чегараларини
кенгайтириб, атрофдаги кичик давлатларни ўз қамровига олган. Шу сабабли Сўғд
чегаралари хусусида ҳам олимлар орасида якдиллик йўқ. Бу борадаги баҳс

-

мунозаралар тўхтамай давом этмоқда. Страбоннинг маълумотига кўра, Сўғд
ҳудудлари

жанубда Окс (Амударёга қадар), шимолда Яксартга (Сирдарёнинг

юқори оқимларига) қадар чўзилган. Ўрта асрларда яшаб ўтган араб ва форс
тарихчилари ҳамда географлари Зарафшон дарёсининг бутун ўрта оқимини
(Самарқанд Сўғдини ҳам қўшиб) ёки бу дарёнинг бутун ҳавзасини, Уструшона,
Бухоро воҳаси, Қашқадарё водийсини (маркази Кеш (Шаҳрисабз) ва Нахшеб
(Насаф, ҳозирги Қарши) бўлган Жанубий Сўғд ҳудудларини қамраб олган
минтақани Сўғд деб ҳисоблаганлар

[

2. С. 487–

488].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

213

Э.

Ртвеладзенинг таъкидлашича, Сўғд дастлаб фақат Зарафшон дарёси

водийларини эгаллаб, кейинчалик ҳозирги Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари
ҳудудларини

ҳам қамраб олган. Аксарият араб

-

форс тарихчилари ва географлари

Сўғднинг Шарқий чегараларини Панжикент, ғарбий чегарасини эса Кармана
(Навоий шаҳри яқинида) деб ҳисоблаганлар. Х асрдан кейин Сўғд мамлакат номи
сифатида муомаладан чиқиб,тТемурийлар даврида Самарқанд ғарбида жойлашган
икки туман сифатида сақланган

[

3. С.

19].

Маълумки, қадимги даврда Марказий Осиё давлатларининг вужудга келиши

ва ривожланишига кўплаб омиллар, сабаб ва шарт

-

шароитлар таъсир кўрсатган.

Сўғд давлатининг вужудга келиши ва тараққиёти ҳам мазкур жараёндан четда
четда қолмаган.

Тадқиқотчилар Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Сўғд давлатининг

вужудга келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар, сабаб ва шарт

-

шароитлар сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатадилар: йирик шаҳарлар,
қалъаларнинг

барпо этилиши; иқлим, яшаш муҳити, шарт

-

шароитларининг

ўзгариши; қабилалар, халқларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиши ёки кўчиб
келиши; кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг доимий равишда ва азалдан ёнма

-

ён яшаб

келганлиги; бошқа халқлар, ҳудудлар, минтақалар билан муносабатларнинг
ўрнатилганлиги; ўзаро урушлар ва босқинчилик юришлари; дин, диний қарашлар
ва дин билан боғлиқ муносабатлар

[

4. Б.

41

52].

Хусусан, кўчманчи халқларнинг босқинчилик юришлари ўтроқ халқларни

бирлашиб, ҳужумлардан ҳимояланишга, ўша давр учун мустаҳкам бўлган
истеҳкомларни барпо этишга ундаган. Мил. авв. IX–VIII асрларда, айниқса, мил. авв.

VII

–VI асрларда бундай ташқи хатарлар кўплаб кузатилганини тадқиқотчилар

таъкидлаб ўтганлар. Айнан Сўғдда бундай истеҳкомлар кўплаб топилади. Кўктепа,
Афросиёб, Узунқир истеҳкомлари Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ҳудудларидан
ўтган йўлларни назорат қилиш мақсадида барпо этилган

[

5. Б.

84].

Сўғд давлатининг вужудга келишига таъсир кўрсатган шарт

-

шароитлари ва

омиллари тўғрисида “Авесто” маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Маълумки,
“Авесто”, айниқса, унинг дастлабки қисмлари –

Яштлар ва Гатлар –

худди

давлатчиликкача бўлган қадимги уруғ

-

қабила хусусиятлари каби Ўрта Шарқнинг

бир нечта ҳудудларида жойлашган ўтроқ чорвадор ва деҳқонларнинг ҳарбий

-

сиёсий бирлашмасига хос илк давлатчилик хусусиятларини ўзида акс эттирган
кенг ҳудуддаги қадимги жамият ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
“Авесто”нинг дастлабки қисмларида зардуштийликкача бўлган воқеалар, яъни
Зардушт амалларидан олдинги тарихий давр акс эттирилади

[5.

Б. 66].

Маълумки, Авесто жамиятининг тузилиши тўрт босқичли ташкилий тизимга

асосланган –

оила, уруғ, қабила, қабилалар уюшмаси. Лекин тадқиқотчиларнинг

далолат беришича, мил.авв. VII–VI асрларга оид археологик материаллар
жамиятнинг бўлиниш тизими тўрт босқичли эмаслигини, улар бу вақтга келиб
Авестонинг дастлабки қисмларига хос бўлган жамиятнинг уруғ

-

қабила

тузилишидан фарқ қиладиган, янада мураккаб тузилмалар шаклланганлигини,
мил.авв. VII–VI асрлардаги йирик марказий манзигоҳлар атрофидаги ҳудудларда
умумий бўлиб бирлашган қўшничилик жамоаси –

Авестонинг занту (қабила)

тушунчаси билан узвий боғлиқлигини кўрсатади

[

5. Б. 68].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

214

Тадқиқотчилар эр.авв. VII–VI асрларда шаклланган жамоат тузилмалари ва

бошқарув тизимининг тузилишини Авесто атамалари билан таққослаб қуйидаги
хулосаларга келган: нманапати –

уй бошлиғи, виспати –

қишлоқ оқсоқоли,

ханжаман –

қўшничилик жамоасининг оқсоқоллар кенгаши, вяха –

халқ йиғин,

дахюпати –

вилоят ҳокими

[

5. Б. 69].

Тадқиқотчиларнинг гувоҳлик беришича, илк ўрта асрларда Сўғдда ўзига хос

хусусиятларга эга бўлган, аниқ шаклланган маъмурий

-

бошқарув тизими мавжуд

бўлган. Муғ ҳужжатларининг таҳлили, ўлканинг хўжалик ва хўжалик

-

маъмурий

ҳаёти, девонхона ҳисоби шакллари ва усуллари, бошқарув тизимида тартиб ва
назорат учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ўзаро муносабатлари
тўғрисида муайян хулоса чиқаришга асос бўлади

[

6. С. 21].

Сўғд давлати бошқарув тизими, унда амал қилган лавозим ва мансаблар,

уларнинг ваколатлари, вазифалари тўғрисида 1932–1933 йилларда Муғ тоғидан
топилган Сўғд ҳужжатларида муҳим маълумотлар ифодаланган. Сўғд ҳужжатлари
Сўғд ҳукмдори Диваштич саройига оид бўлиб, улар сарой хўжалиги ва ҳуқуқий
ҳужжатлардан

иборат.

Ҳужжатларда

келтирилган Диваштич саройи мансабдор шахсларининг

таркиби шундан далолат берадики, бу даврда ривожланган маъмурий бошқарув
тизими амал қилган. Ҳужжатларда саройда фаолият кўрсатган мансабдор шахслар,
уларнинг ваколатлари, вазифалари, бошқарув тизимида тутган ўрни, ҳукмдор
билан муносабатлари тўғрисидаги маълумотлар учрайди

[

6. С.

21].

Тадқиқотчилар Муғ ҳужжатлари асосида илк ўрта асрларда Сўғд бошқарув

тизимида мансабдор шахсларнинг поғонама

-

поғона жойлашганлик тизимни

таклиф этадилар. Сўғдда олий ҳокимият ихшид (подшо)га тегишли бўлиб,

у бир вақтда Самарқанд ҳукмдори ва Панжикент ҳокими ҳисобланган. Сўғд
ҳужжатларига

кўра Диваштич 14 йил мобайнида Панжикент ҳокими бўлиб, охирги

икки йил давомида Сўғд подшоси ва Самарқанд ҳукмдори бўлган. Сўғд ихшиди
давлатнинг олий мансабдор шахсларини лавозимга тайинлаган ва лавозимдан
озод қилган. Давлат ва сарой хўжалигини юритиш бўйича бажарилиши шарт
бўлган фармойишлар берган. Юқори мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан
назорат қилган.

Маълумки, Сўғд қадим даврлардан бошлаб мамлакатларни ўзаро боғлаб

турувчи Ипак йўли устида жойлашиб, шарқ ва ғарб давлатларининг ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий, савдо, маданий алоқаларида ўзига хос кўприк вазифасини
ўтаган. Шу сабабли Сўғд ихшиди хорижий мамлакатларга элчилар юборган, бошқа
давлатлар элчиларини қабул қилган. Эрамизнинг 655 йилида Сўғд тахтига
Вархуманнинг келиши билан боғлиқ тантаналарда Корея элчисининг ҳам ташриф
буюриши Сўғднинг халқаро муносабатлари кенг географик ҳудудни қамраб
олганлигини кўрсатади

[

7. С.

7

14].

Саройда озиқ

-

овқат захираларини етказилиши ва сарфланиши қатъий

назорат қилинган. Ҳужжатлардан шу аёнки, ҳукмдорнинг ўзи айрим ҳолларда
шундай назоратни шахсан амалга оширган.

Сўғд ихшидидан кейинги ўринда ўлкалар ҳукмдорлари –

хвабу турган.

Хўжайин, ҳукмдор маъносини англатувчи хвабу ёки хвутав –

ўлкалар ҳукмдорлари

бўлиб, уларнинг мақоми мунтазам ўзгариб турган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

215

Давлат ва сарой хўжалигини бошқариш –

фрамандар (аслида фармондор

бўлиши мумкин –

А.Н.)га тегишли бўлган. Фармондор юқори мансабдор шахс бўлиб,

солиқ ва йиғимларнинг ўз вақтида йиғилиши ва хазинага топширилиши устидан
назорат олиб борган. Фармондор шу билан бирга саройда истиқомат қилувчиларни
ҳам

бошқарган. Ҳужжатларга кўра, фармондор, Панжикент ҳукмдорининг барча

мулкларида ишлаб чиқариладиган ҳунармандчилик буюмлари, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, ҳарбий анжом

-

аслаҳаларнинг тайёрланиши ва хазинага тушумини

назорат қилган. У ҳукмдорнинг муайян қишлоқлардан алоҳида шахсларга озиқ

-

овқат маҳсулотларини етказиш бўйича фармойиши ижросини таъминлаган ва
назорат қилган. Шу билан бирга умумий ишларга жалб этилган деҳқонларга озиқ

-

овқат маҳсулотлари етказган [6. С.

24

25].

Фармондор сарой хўжалигининг барча ишларини юритган, шу билан бирга

ҳукмдорнинг

бош қароргоҳидан ташқарида жойлашган ерни ҳам бошқарган.

У ҳукмдорнинг ишонган кишиси бўлиб, Панж мулки хўжалигини бошқариш ҳамда
назорат қилишда кенг ваколатларга эга бўлган.

Саройда фармондордан кейинги ўринда давлат девонхонаси бошлиғи –

дапирпат турган. У бевосита ҳукмдорга ва фармондорга бўйсунган. Қадимги Сўғд
ёзувига кўра, дапир –

“ёзув”, пат –

“бошлиқ” деган маънони англатиб,

сарой ҳужжатларини тузишга масъул шахслар бошлиғи ҳисобланган

[8.

С.

176].

Ўз навбатида девонхона бошлиғи қўли остида ҳужжат тузувчилар, котиблар,
таржимонлар фаолият юритган.

Сўғд ҳужжатларида “парвонак кирок” лавозими тўғрисида сўз боради.

Тадқиқотчилар уни “ҳужжат тузувчи” деб таржима қиладилар. Аслида, бу оддий
ҳужжат

тузувчи шахс бўлмасдан, “парвоначи”, яъни ҳукмдорнинг рағбатлантириш

ва тақдирлаш билан боғлиқ фармонларини амалга ошириш билан шуғулланувчи
учинчи даражали мансабдор шахс бўлган

[

6. С.

28], шу билан бирга, парвоначи

сарой тадбирларини уюштиришга масъул ҳисобланган.

Сўғд аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Шу сабабли

тери маҳсулотлари аҳолининг ҳаёти, ҳарбий анжомлар тайёрлаш учун катта
аҳамият касб этган. Саройда аҳолидан тери маҳсулотларини йиғиш, қайта ишлаш,
хазинага топшириш ва сақлаш билан шуғулланувчи шахс бўлиб, у Вгашмарик деб
юритилган.

Давлат бошқарувида Гопат –

молия идораси бошлиғи муҳим ўрин эгаллаган.

Унинг ҳузурида йирик мансабдор шахс –

базкрам (аслида “божгир” –

А.Н.) бўлиб,

у молиявий масалаларни олиб борган. Баъзи бир тадқиқотчилар уни солиқ
йиғувчи деб тахмин қиладилар. А.Фрейман эса уни “бож йиғувчи” деб ҳисоблайди

[6.

С.

30]. Бизнинг фикримизча, А.Фрейман фикри ўринли бўлиб, форс тилида

“божгир” –

бож йиғувчи шахс деб аталади.

Муғ ҳужжатларига кўра, VIII аср бошларида Сўғд қишлоқ маъмурияти

қуйидаги

лавозимлардан иборат бўлган:

биринчи,

“ҳукмдор” (хвабу) –

қишлоқ ва

унга тегишли қишлоқ округи ҳукмдори;

иккинчи,

“қишлоқ оқсоқоли” –

катиабшивс;

учинчи,

арспан;

тўртинчи,

“бошлиқ” гвишт –

маъмурий унвон ёки диний лавозим

[

6. С.

32].

Тадқиқотчиларнинг фикрича, қишлоқ Панж вилоятида марказга бўйсунувчи

маъмурий бирлик ҳисобланган. Уни бошқарувчи шахс –

Арспан деб аталган. Унинг

мажбуриятларига қишлоқ хўжалигини бошқариш, солиқ йиғимларини ва озиқ

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

216

овқат маҳсулотларининг йиғилишини таъминлаш, давлат омборхоналарига
етказиш, ҳарбий ҳолат вақтида аскар, ҳарбий кийим

-

кечак ва озиқ

-

овқат

маҳсулоти билан таъминлаш кирган.

Марказий бошқарувда арспанларнинг йиғини бўлиб, у маслаҳат овозига эга

бўлган. Қишлоқ ҳудудий мулклар тизими Панж вилоятининг ички таркибий қисми
бўлиб, арспанлар томонидан бошқариладиган алоҳида қишлоқлар мазкур ҳудудий
маъмурият доирасига кирган. Мулк таркибида бўлган ҳудудий қисмлар, одатда
хвабу деб аталган мансабдор шахслар томонидан бошқарилган. Бу ерда шу
муҳимки, Панж вилояти ҳукмдори, Диваштич ҳам хвабу деб юритилган. Бундай
ҳолат, қишлоқ ҳудудий мулкларининг ички мустақиллигини ёки уларнинг шунга
даъво қилишини билдиради.

Арспанлар ўз ўринбосарларига эга бўлганлар. Одатга кўра, қишлоқ

оқсоқолларининг ўринбосари сифатида уларнинг ўғиллари фаолият кўрсатган.

Қишлоқ

оқсоқоли лавозими –

“катиабшивс” деб номланиб, сўғд тилида

дастлаб “ер эгаси” –

“уй бошлиғи”, ёки “ер эгаси –

қишлоқ бошлиғи”, кейинчалик

“қишлоқ оқсоқоли” деб аталиб, қишлоқ маъмуриятининг мансабдор шахсларидан
бири ҳисобланган. Тадқиқотчилар, мазкур мансабдор шахсларнинг ижтимоий
тутган

ўрни

тўғрисида

ҳужжатларда

маълумотлар

учрамаслигини

таъкидлайдилар

[

8. С.

177].

Сўғд давлати бошқаруви тизимида дин пешволари алоҳида мавқега эга

бўлганлар. Сўғд давлати бош руҳонийси –

Магупат деб аталган.

Сўғд давлатининг ривожланишида деҳқончилик соҳасининг бошқарувига

алоҳида эътибор қаратилган. Боғ майдонларини бошқариш

Пардизпанга

тегишли бўлган.

Ўрта Осиёдаги бошқа давлатларда бўлгани каби, Сўғдда ҳам сунъий суғориш

иншоотларини қуриш, таъмирлаш, сувни тақсимлаш масалалари алоҳида аҳамият касб
этган. Сунъий суғориш каналлари тизими бошлиғи –

Видпат деб юритилган. Саройда

бош вино тайёрловчи –

Жудпат, бош табиб –

Друтпат, ҳукмдор отхонаси бошлиғи –

Аквирпат, чўпон –

Хшупан, жаллод –

патхванак фаолият кўрсатган [9. С.

116].

Сўғд маҳаллий ҳудудий бошқаруви.

Бошқа давлатлар бўлгани каби, Сўғд

давлат тузуми марказий ва маҳаллий аҳамиятга молик органлар, мансабдор
шахслардан таркиб топган. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқот ишлари
натижасида Сўғд давлат тузилиши, маҳаллий давлат органлари тўғрисида муайян
хулоса қилишга имкон беради. Академик А.Асқаров ўз тадқиқотларида, Сўғд
ҳудудида

илк ўрта асрларда учта мустақил йирик вилоят ҳокимликлари

шаклланганлигини таъкидлайди. Жумладан, Панжикентдан то Кармангача бўлган
туманлар Марказий Сўғдни ташкил этиб, унинг бош шаҳри Самарқанд
ҳисобланган, Зарафшон воҳасининг Карманадан ғарбда жойлашган туманлари
Ғарбий Сўғдни ташкил этган. Унинг бош шаҳри Бухоро бўлган. Қашқадарё
ҳавзасида

таркиб топган туманлар Жанубий Сўғд ерларини ташкил этган.

Жанубий Сўғднинг юқори Қашқадарё туманлари –

Кеш вилояти, қуйи Қашқадарё

туманлари эса Шахшоб вилояти деб юритилган. Вилоят ҳокимликлари тепасида
турган ҳукмдорлар Бухоро зонасида худотлар, Самарқанд ва Қашқадарёда
ихшидлар деб аталган. Илк ўрта асрларнинг дастлабки босқичида ҳар бир вилоят
доирасида бир нечта рустак худодликлари, ихшид ва ихрид ҳокимликларига
бўлинган. Бу маҳаллий ҳокимликларнинг майдалари иқтисодий ва сиёсий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

217

қудратлилари

томонидан аста

-

секин тинчлик ёки зўрлик орқали, тарих тақозосига

кўра, ўз таъсир доирасига олиниб, йириклашиб борган. Масалан, Ғарбий Сўғдда
Бухорхудотлардан ташқари Варданхудот, Варахшахудотлар бўлганлиги маълум.
Кейинчалик улар бирлашиб араблар босқини арафасида Ғарбий Сўғд ягона
Бухорхудотлигига айланган. Шундай ҳолатни марказий ва жанубий Сўғд ерларида
ҳам

кузатиш мумкин

[

10. Б. 31].

Академик А.

Асқаров тадқиқотчи Ш.

Адиловнинг маълумотларига таяниб,

Сўғдиёна ҳудудида тарихан таркиб топган рустакларга бўлинганлиги, рустак
туман миқёсдаги маҳаллий ҳокимлик эканлиги, ғарбий Сўғд ерлари 22 та
рустаклардан ташкил топганлиги, уларнинг 15 таси Бухоро воҳасининг мудофаа
девори ичида, 7 таси воҳа девори ташқарисида жойлашганлиги, уларнинг номлари
ёзма манбаларда сўғдийча бўлиб, Тавовис, қуйи Харкана, Хитфар, Қохиштувон,
Юқори Самжон ва Қуйи Самжон, Юқори Фаравиз ва қуйи Фаравиз, Зар, Фаргидат,
Пайкент, Фароб каби номларда бизгача етиб келганлигини таъкидлайди

[

10. Б. 31].

Самарқанд ихшиди Вархуман саройи деворларида элчиларнинг қабул

маросими сурати акс этиб, суратларда Вархуман атрофида унга тобе 11 та рустак
ихшид ва ихридлар ҳамда уларнинг байроқлари тизиб қўйилганлиги, байроқлар
бир

-

бирига рамзий қизил ип билан боғлаб қўйилганлиги, Марказий Сўғдда 11 та

ихшид ва ихридликлар бўлганлиги, улар Самарқанд ихшиди бошчилигидаги “Сўғд
давлати конфедерацияси”ни ташкил этганликларини англатади

[

10. Б.

31].

Шундай қилиб, Сўғд нафақат Марказий Осиё, балки шарқ ва ғарб давлатлари

ҳаётида

муҳим ўрин тутиб, узоқ тадрижий тараққиётни босиб ўтди. Шу даврда

унинг давлатчилик тузуми жамият тараққиётига мос равишда мунтазам ўзгариб
борган. Сўғд давлат бошқаруви органлари тизими, уларнинг вазифалари,
ваколатларини билиш Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқи тараққиётини
англашда, уларнинг фаолиятидан сабоқ чиқариш, ёшларни Ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш учун муҳим аҳамият касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Лившиц В.А. История изучения Согда // http://www.kunstkamera.ru/

rubrikator/03/03_03/ 978-5-55431-158-9/

2.

Бартольд В.В. Согд. Сочинения. Москва. 1965. –С.487

-488.

3.

Ртвеладзе Э. Цивилизация, государства, культуры Центральной Азии. –

Ташкент, 2005. –207 с.

4.

Тошқулов Ж., Азизов Н.П. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга

келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар // Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Малака ошириш институти Ахборотномаси, 2023. 1

-2-

сон, –Б.41

-52.

5.

Ўзбек давлатчилиги тарихи. Мил. авв. II минг йиллик иккинчи ярми –

мил.

III аср. I жилд. –Тошкент, «Akademnashr», 2021. –552 б.

6.

Мамарахимова Б. Согдийские документы с горы Муг. Как источники

хозяйственных отношений раннесредвекового Согда. Ташкент, “Тамаддун”,

2011.

–239 с.

7.

Исхаков М.М. Исследования писменных источников и эпигракфических

памятников по истории Согда // Согдийский сборник. Новейшие исследования по
истории и истории культуры Согда в Узбекистане. Ташкент, LAP LAMBERT

Academic Publishing, 2013.

–С.7

-14.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

218

8.

Согдийские документы с горы Муг. Вып. II. Юридические документы и

письма. Чтение, перевод, письма В.А.Лившица. Издательство Восточной
литературы. Москва, 1962. –231 с.

9.

Мамарахимова Б. Дворцовое хозяйство и управление хозяйственными

отношениями по согдийским документам с горы Муг // Согдийский сборник.
Вып.2. 2015. –128 с.

10.

Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи (ўқув қўлланма).

Тошкент, “Университет”, 2007. –339 б.

Библиографические ссылки

Лившиц В.А. История изучения Согда // http://www.kunstkamera.ru/ rubrikator/03/03_03/ 978-5-55431-158-9/

Бартольд В.В. Согд. Сочинения. Москва. 1965. –С.487-488.

Ртвеладзе Э. Цивилизация, государства, культуры Центральной Азии. –Ташкент, 2005. –207 с.

Тошқулов Ж., Азизов Н.П. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга келиши ва тараққиётига таъсир кўрсатган омиллар // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Ахборотномаси, 2023. 1-2-сон, –Б.41-52.

Ўзбек давлатчилиги тарихи. Мил. авв. II минг йиллик иккинчи ярми – мил. III аср. I жилд. –Тошкент, «Akademnashr», 2021. –552 б.

Мамарахимова Б. Согдийские документы с горы Муг. Как источники хозяйственных отношений раннесредвекового Согда. Ташкент, “Тамаддун”, 2011. –239 с.

Исхаков М.М. Исследования писменных источников и эпигракфических памятников по истории Согда // Согдийский сборник. Новейшие исследования по истории и истории культуры Согда в Узбекистане. Ташкент, LAP LAMBERT Academic Publishing, 2013. –С.7-14.

Согдийские документы с горы Муг. Вып. II. Юридические документы и письма. Чтение, перевод, письма В.А.Лившица. Издательство Восточной литературы. Москва, 1962. –231 с.

Мамарахимова Б. Дворцовое хозяйство и управление хозяйственными отношениями по согдийским документам с горы Муг // Согдийский сборник. Вып.2. 2015. –128 с.

Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи (ўқув қўлланма). Тошкент, “Университет”, 2007. –339 б.