Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Avesta
–
An important historical and legal source of
Zoroastrian law
Nigmonjon AZIZOV
1
, Mukhammad CHUTBOEV
2
International Islamic Academy of Uzbekistan
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
The article examines the expression of legal relations in the
Avesta, which is an important source of the history of statehood
and law of Uzbekistan, the content and essence of regulating
legal norms, various norms, institutions and branches of law,
family, marriage, civil legal relations, contracts and their types,
content, criminal acts and types of punishments.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
"Avesta",
source of law,
legal branches,
legal institutions,
legal norms,
family and marriage law,
civil law,
property law,
contracts and obligations,
crime, punishment,
criminal liability.
“Авесто” –
зардуштийлик ҳуқуқининг муҳим тарихий
-
ҳуқуқий
манбаи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Авесто”,
ҳуқуқ
манбаи,
ҳуқуқ
соҳалари,
ҳуқуқ
институтлари,
ҳуқуқ
нормалари,
оила
-
никоҳ ҳуқуқи,
фуқаролик ҳуқуқи,
мулк ҳуқуқи,
Мақолада
Ўзбекистон
давлатчилиги
ва
ҳуқуқ
тарихининг
муҳим
манбаи
бўлган
“Авесто”да
ҳуқуқий
муносабатларнинг
ифодаланиши
,
уларни
тартибга
солувчи
ҳуқуқий
қоидаларнинг
мазмун
-
моҳияти
,
турлари
,
турли
ҳуқуқ
соҳалари
ва
институтлари
,
оила
,
никоҳ
,
фуқаролик
ҳуқуқий
муносабатлари
,
шартнома
ва
уларнинг
турлари
,
мазмуни
,
жиноий
ҳаракатлар
ва
уларга
бериладиган
жазо
турлари
таҳлил
этилган
.
1
Doctor of Juridical Sciences, Professor, International Islamic Academy of Uzbekistan.
2
Student, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
6
шартномалар ва
мажбуриятлар,
жиноят,
жазо,
жиноий жавобгарлик.
«Авеста»
–
важный историко
-
правовой источник
зороастрийского права
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«Авеста»,
источник права,
правовые отрасли,
правовые институты,
правовые нормы,
семейно
-
брачное право,
гражданское право,
имущественное право,
договоры и обязательства,
преступление,
наказание,
уголовная
ответственность.
В статье рассмотрено выражение правоотношений в
«Авесте», являющейся важным источником истории
государственности
и права Узбекистана, содержание и
сущность регулирующих правовых норм, различные
нормы, институты и отрасли права, семья, брак,
гражданские правоотношения, договоры и их виды,
содержание, преступные деяния и виды наказаний.
Ўзбекистон қадимги давр давлатчилиги ва ҳуқуқ тарихини ўрганишда диний,
тарихий, ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти беқиёс. Қадимги давр ҳуқуқ
манбаларидан бири “Авесто” ҳисобланади. Эрамиздан аввалги IX асрларда
маздапарастлик ва бу диннинг муқаддас китоби “Авесто”
юзага келди.
Тадқиқотларга кўра “Авесто” тахминан эрамиздан аввалги IX асрдан IV асргача
тузилган. “... бундан 2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма
ёдгорлик –
“Авесто” китобида ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро
муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч, тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари
муҳим ўрин тутади, зўравонлик ва адолатсизлик рад этилади” [1.–Б.57
-58.].
Манбаларда кўрсатилишича “Авесто” 21 китоб (насх)дан, “гатлар” (энг қадимги
қисмлар), “яштлар” ва урф
-
одат ҳамда маросимлар баёнининг йиғиндисидан
иборат. Унинг матни ўн икки минг ошланган мол терисига олтин ҳарфлар билан
битилган. Бу нусха то Искандар замонасига қадар Истаҳр шаҳрида сақланган.
Искандар бу юртни босиб олгач, у нусхани йўқ қилиб юборган.
Авесто 348 бобдан иборат бўлган, унда 345
700 сўз бўлган. Авестонинг
Вендидат китобида ҳуқуқий қоидалар ўз аксини топган. “Вандидод” қадимий
муғларнинг одат ва анъаналари, расм
-
русумлари, ахлоқ
-
одоб, маданият ва
маорифини, қонунларини ўз ичига олган. “Вийдаеваодатем”
ёки “вайдаиводата”
сўзининг маъноси “девларни узоқлаштирувчи қонун” ёхуд “Девларга қарши низом
(қонун)”дир.
Бундан ташқари,
Авестода Видевдатдан ташқари яна тўртта ҳуқуқий наска
(бўлим) мавжуд бўлиб, улар Никадум (Нокрдум), Ганабаср
-
сар
-
нигад, Хуспарам
(Ҳбиспаррм) ва Сакадум (Сакрдбм). Бу наскалар ҳозирги кунгача сақланиб
қолмаган бўлиб, уларнинг ихчамлаштирилган тақдимоти бизга Денкартнинг
тўртинчи бобида етиб келган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
7
Авестонинг “Никадум” деб номланган наски, ўттиз фрагардан иборат бўлиб,
унда одил судловни юритиш тартиби –
процессуал қоидалар ўз ифодасини топган.
“Ганбасарнигад” деб номланган наска ўн саккиз фрагардан ташкил топиб, унда
мулкни ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва жазолаш бўйича
қоидалар мужассамланган. “Хуспарам” наскида руҳонийлар томонидан содир
этилиши мумкин бўлган жиноятларга оид қоидалар мавжуд. “Сакадум”да оилавий
ҳуқуқ қоидалари ифодаланган. Бундан ташқари соч олиш ва тирноқ кесиш, бозор
савдоси, яйлов танлаш, ариқ қазиш, овқатланиш ва бошқаларга оид турли
қоидалар мустаҳкамланган. Насканинг баъзи бўлимлари мулкни мусодара қилиш,
мулкий зарар етказиш, суд
-
тиббиёт экспертизаси ва бошқалар билан боғлиқ
қоидаларни ўз ичига олган
[2.
–С.50
-60.].
Авесто тадқиқотчилари унда ўз замони учун муҳим бўлган барча ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи диний
-
ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлганлиги,
мазкур қоидалар жамият аъзолари томонидан ҳаётга татбиқ этилганлигини
таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, Авестода шахснинг ҳуқуқий мақоми,
ҳуқуқлари, мажбуриятлари, руҳонийлар, амалдорларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари
белгиланган. Шу билан замонавий ҳуқуқшуносликка монанд равишда турли ҳуқуқ
тармоқлари, институтлари, нормалари ўз аксини топган
[3.
–386 с.; 4.–572 с.].
Авестода ҳуқуқ тармоқларидан оила
-
никоҳ, фуқаролик, тадбиркорлик,
жиноят ва жазо, суд ҳуқуқи нормалари мустаҳкамланган. “Авесто” ўз даври учун
илғор қоидалар мажмуи сифатида инсонлар ўртасида вужудга келадиган муҳим
ижтимоий, иқтисодий, мулкий, оила, никоҳ, жиноят ва жазо, диний эътиқодни
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларни етарли даражада тартибга
солган
[5.
–384 б.].
Зардуштийликда
эркин туғилган, зодагонларга мансуб бўлган инсон
“ҳуқуқий субъект” сифатида таърифланган бўлса
-
да, субъектлар урф
-
одатларга,
диний бурчларга, оиланинг ижтимоий тузилишига қараб
кўплаб қонун
-
қоидалар
орқали белгиланган. Эркаклар
ўн беш ёшида
жамиятнинг диний ва ижтимоий
ҳаётида иштирок этиш, шартнома тузиш ва ҳуқуқий битимлар билан шуғулланиш
ҳуқуқига эга бўлиб,
тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган шахсга айланган. Отанинг
қонуний ўғли сифатида у отанинг бевосита ворислигида бўлиб, нафақат унинг
мулки, балки унинг номи ва насл
-
насабидаги ўрни, жамиятдаги мавқеи ва
ижтимоий мулкдаги даражасининг
ҳам меросхўри бўлган. Вояга етган ўғил
хонадон бошлиғи вафот этгандан сўнг унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу
жумладан унинг қарзлари бўйича жавобгарликни, шунингдек, зарур
маросимларни бажариш бўйича муҳим диний мажбуриятни ўз зиммасига олган
.
Оиланинг янги бошлиғи сифатида ўғил отадан мерос қолган энг муҳим
вазифалардан бири
оиладаги аёллар ва вояга этмаганларга васийликни ҳам ўз
зиммасига олган
[6].
Авестода оила ва никоҳ масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган
бўлиб, аёл шахсий мулк ҳуқуқига эга бўлган. Аёл ўз мулкидан хайрия
мақсадларида мустақил равишда фойдаланиши, аёл мустақил равишда даъвогар
сифатида қатнашиши ва гувоҳлик бериши мумкин бўлган
[7].
Зардуштийлик ҳуқуқида никоҳ унга кирувчиларнинг ўзаро танлови
натижаси бўлиб, шундан кейингина ота
-
оналар ва васийлар томонидан
тасдиқланган. Никоҳ шартнома асосида тузилган бўлиб, шартнома маълум
муддатга (одатда 10 йил) тузилган, шундан сўнг у яна томонларнинг ўзаро қарори
билан қайта тузилган. Оила моногам ҳисобланган
[8].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
8
Агар эр хотинини судда итоатсизликда айбласа, аёлнинг ҳуқуқлари ҳам
ҳисобга
олинган. Айтиш жоизки, зардуштийликда (ўша даврдаги бошқа диний
тизимларда бўлгани каби) эрга итоатсизлик катта гуноҳлардан бири ҳисобланган.
Эрининг буйруғига амал қилмайдиган хотин қаттиқ қораланган. Қоидага кўра,
бундай жиноят уч марта содир этилган бўлиши,
судда ошкора эълон қилинган,
шундан кейингина эр расмий “хотинининг итоатсизлиги ҳақида ҳужжат” олган ва
хотинига қарши суд жараёнини бошлаши мумкин бўлган
[9.
–С.178
-
186.]. Аммо бу
ҳолатда ҳам хотин ўзига қўйилган айбловни очиқчасига рад этишга ва ўзининг
айбсизлигини исботлашга ҳақли бўлган, акс ҳолда унинг бутун мол
-
мулки эрининг
тасарруфига ўтиб кетган.
С.
Ганбаров зардуштийликда ҳуқуқ субъекти, таълим
-
тарбия масалалари
тўғрисида фикр юритиб, инсоннинг туғилган ва туғилмаган болалари ҳуқуқлари
алоҳида эътиборга лойиқ бўлганлигини, болаларни ота
-
онасидан ажратиш ёки
васийликсиз қолдириш оғир жиноят сифатида баҳоланишини, чунки бундай
ҳолатлар нафақат боланинг шахсий ҳаётига, балки унинг келажакдаги
ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатишини, болаларни ёшлигидан илм
-
фанга йўналтириш ва таълимга жалб қилиш муҳим эканлигини таъкидлайди.
Масалан, "Адурбаднинг кўрсатмаси"да: “Агар ўғлингиз бўлса, уни болалигида
мактабга юборинг, чунки ўрганиш кўзнинг нуридир”
[9.
–С.178
-186.],
–
деган фикр
келтирилган. Бу таълимни инсон ҳаётидаги асосий қимматлик сифатида эътироф
этади ва фарзандларни маърифатли қилиш орқали жамиятнинг барқарор
ривожланишига ҳисса қўшишни рағбатлантиради.
Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
уларни илм
-
фанга мойил этиш нафақат оила, балки жамиятнинг умумий
мажбурияти экани кўринади. Бундай ёндашув
албатта
жамиятда соғлом авлодни
шакллантиришга хизмат қилади
.
Зардуштийлик эътиқодига кўра, барча инсонлар, жумладан қуллар ҳам,
Ахура Мазда томонидан яратилган ва улар муайян ахлоқий бурчларни
бажаришлари керак.
Авестода қуллар
тўғридан
-
тўғри ҳуқуқ субъекти сифатида
тилга олинмайди, лекин унда жамиятнинг меҳнат ва ижтимоий муносабатларини
тартибга солувчи кўрсатмалар мавжуд. Авестодаги баъзи қоидаларда
жамиятда
барча аъзолар, жумладан қулларнинг ҳам ахлоқий жавобгарликларига урғу
берилган. Зардуштийлик қоидаларида қулларнинг ахлоқий ва диний
мажбуриятлари, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини чекловчи омиллар ҳам кўзда
тутилган
[
10]. Бу қоидалар
ҳалол
меҳнат қилиш ва диний мажбуриятларни
бажариш, қулларни жамиятнинг бир қисми сифатида қабул қилиш ва уларга
ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлиги ҳақида ахлоқий кўрсатмалар мавжуд
бўлиб, булар эътиқоднинг асосий мақсади эзгулик ва ёмонлик ўртасидаги
курашни ёритиш ва ижтимоий адолатни қўллаб
-
қувватлашга қаратилган
.
Зардуштийлик ҳуқуқининг муҳим таркиибий қисмини фуқаролик ҳуқуқ
тармоғи ташкил этади. “Авесто”да мужассамланган фуқаролик ҳуқуқий нормалар
ўта кўп қиррали бўлиб ҳисобланади. Унда мулкий муносабатлар объектлари,
субъектлари, шартнома ва битимлар масаласи, мажбурият ҳуқуқи, даъво,
муддатлар каби институтлар ўз ифодасини топган.
“Авесто”да фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг вужудга келиши,
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос сифатида –
шартнома ҳисобланади. Унга
кўра, шартнома юридик факт сифатида бошқа юридик фактлардан фарқ қилиб,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
9
ҳуқуқий
муносабатни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан ташқари яна
ҳуқуқ нормалари билан белгиланган доираларда ҳуқуқий муносабатда
қатнашувчиларнинг хатти
-
ҳаракатларини тартибга солади, ҳуқуқий муносабат
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди.
Авестода турли
-
туман шартномалар кўзда тутилиб, ўша давр учун муҳим
бўлган, инсонлар ўртасида вужудга келган ижтимоий муносабатларни ўзаро
келишиб ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этган. “Авесто”да ҳар бир
шартноманинг
бажарилишини таъминлаш учун муайян талаблар қўйилган.
Мазкур талаблар Авестодаги мавжуд шартномаларнинг умумий қоидалари ва
шартларини кўрсатиб беради. Авестодаги мавжуд шартномаларнинг шартлари ва
умумий қоидалари олди
-
сотди, ижара ва шартномаларнинг бошқа
турларига ҳам
бир хилда ўз таъсирини ўтказган. Чунки инсонлар ўзларига тегишли ҳуқуқ ва
мажбуриятларини амалга оширишда шарт
-
шароит ва кафолатларини яратишида
лозим даражада фаоллик кўрсатишлари талаб қилинган
[11.
–Б.124.].
Шартноманинг тимсоли билан боғланган
Митра учинчи фрагардда энг
ҳурматли худо сифатида намоён бўлади. Видевдатдаги шартнома адолатнинг икки
жиҳатини
–
Рашну (Адолат) ва Сраоша (Итоаткорлик)ни ўзида мужассам этган
кичик худоларни акс эттиради. Видевдатда шартноманинг олтита тури
келтирилган. Улар “сўз билан муҳрланадиган”, “қўл сиқиш”, “қўй гарови”,
“буқа гарови”, “инсон гарови”, “яхши ердаги даланинг кафолати” билан
муҳрланадиган шартномалардир
[12].
Видевдатдаги шартнома тушунчаси нафақат ҳуқуқий муносабатларни, балки
ижтимоий ва ахлоқий масъулиятни ҳам ўз ичига олади. Бу, қадимги жамиятларда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солиш билан бирга, уларнинг
маънавий
-
руҳий камолотга эришишини ҳам рағбатлантирганини кўрсатади. Шу
билан бирга, ушбу қоидаларнинг баъзилари замонавий ҳуқуқ ва ахлоқ
стандартлари билан зид келиши мумкин
бўлган, чунки улар жамиятнинг ўша
даврдаги анъанавий муносабатларини акс эттирган
.
Авесто бўйича шартнома шартларини бузганлик учун товон шартноманинг
муҳрланиш турига қараб белгиланган. Масалан, “қўл билан муҳрланган”
шартномани бузганлик учун шартнома баҳосининг олти юз бараварини,
“қўй гарови” билан муҳрланган шартномани бузганлик учун эса шартнома
баҳосининг етти юз баробарига тенг товон тўланган ва бу товон кейинги турдаги
шартномаларда янада оғирлашиб борган
[5.
–Б.117
-118.].
Зардуштийлик таълимотига кўра эзгу ниятли инсонлар ерга ишлов бериш
орқали ўз мажбуриятларини бажарганлар, ёвуз ниятли кишилар эса аксинча ерга
ишлов бермасдан уни саҳрога айлантирганлар. Шунинг учун «Авесто”да сувлар,
заминлар, гиёҳлар, манзиллар, қишлоқлар, яйловлар, хонумонлар, сувлоқлар,
қишлоқлар соҳиби Аҳура Мазда олқишланган. Шунинг учун, Зардуштийлик ҳуқуқи
кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ҳимоя қилибгина қолмасдан, иқтисодий
тузумни барқарор ривожланиши учун мулк эгаларига маълум ҳуқуқ ва
мажбуриятларни юклаган
[5.
–Б.62.].
Маълумки ҳар қандай жамиятнинг равнақи ва тараққиёти мулк ҳуқуқининг
нечоғли таъминланганлигига боғлиқ. Худди шунинг учун “Авесто”да мулк
ҳуқуқига алоҳида эътибор қаратилган. У мулкнинг турли
-
туман шаклларини тан
олган. Жумладан, «Авесто”нинг иккинчи қисми 52 ҳотда “Аша сувларда, гиёҳларда,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
10
чорполарда мавжуд бўлган жамики дармонлардан воқиф. У дирким девлар ва
дурванд кимсаларнинг ушбу хонадонга ва унинг соҳибига етказадиган зиён
-
заҳматларига барҳам беради”
[5.
–Б.79.]; “Авесто” “ясна” қисмининг 12 ҳотида:
“Мен ўз чорполари билан бу заминда яшагувчиларнинг эмин
-
эркин борди
-
келди
қилишлари; уй ва кошоналарида озод яшамоқларини истайман. Тайёрланган завр
суви ҳузурида Ашаҳ –
Ҳақиқат намозини адо этарканман озодликни мадҳ этаман.
Бундан сўнг, маздапарастлар маконига зиён етказмайман, уни вайрон қилишга қўл
урмайман ва ҳеч кимнинг жону танига қасд қилмайман”
[5.
–Б.57.]. “Авесто”нинг
“ясна”
қисми 60
-
ҳотнинг 3
-
бандида: “Ниҳоят ... Мабодо, гала ва сурувларнинг
пайванди узилмасин!”
[5.
–Б.72.], деган қоидалар мужассамланган. Буларнинг
барчаси “Авесто” жамиятида мулк ва мулкий муносабатлар муҳим аҳамият касб
этганлигидан далолат беради.
“Авесто”нинг диний
-
ҳуқуқий нормалари эзгу ниятли ва адолатли мулк
эгаларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга бағишланган. “Авесто”
қоидаларининг таҳлили шундан далолат берадики, унда мулк ҳуқуқи
ҳуқуқий ва
қонуний асосга эга бўлгандагина ҳар томонлама тан олинган ва ҳимоя қилинган.
Мазкур ҳолат зардуштийлик таълимотининг сиёсий ҳуқуқий асосини ташкил
этган. Зардуштийликда “яхши” ва “ёмон” ерлар, яъни мулклар ҳақида гап борган.
Ахура Мазда ўзининг яхшиликка асосланган ерини (мулкини) барпо этса, Анҳра
Ману (Аҳриман) ёмонлик (жоҳиллик)ка асос солади. “Мен –
Ахура Мазда –
яратган
илк сарзамин ва бирламчи юрт бу –
Доитё дарёси соҳилидаги хушманзара Ийрон
Виж эди. Шундан сўнг, бутун борлиғи ажал билан йўғрилган Аҳриман келдида
Доитё дарёси қаърида аждаҳони яратди”
[5.
–Б.107.].
Зардуштийлик ҳуқуқида ерга эгалик ҳуқуқи тан олинган. Зардуштийлик
жамиятида халқ ҳунармандчилик ва чорвачилик билан бир қаторда деҳқончилик
билан ҳам шуғулланганлар. Уларда
ер хусусий ҳамда жамоа мулки деб
ҳисобланган. Иккала ҳолатда ҳам зардуштийлик ҳуқуқида ер эгалари ерга ишлов
бериш мажбуриятини олганлар. Зардуштийликда экин ерларини кўпайтириш,
шудгор қилиш, асраб
-
авайлаш, уни муқаддас ҳисоблаб сажда қилиш илоҳий низом
тусини олган. Унинг 13, 14 бобларида сувнинг қадрига етиш, ундан унумли
фойдаланиш ҳақида, ҳар куни экинни икки марта суғориш мумкинлиги, ҳар киши
«бир белкурак» кенгиликда ва чуқурликда ариққа сиғадиган сув олишга ҳақли
эканлиги,
сувни
тақсимлаш
билан
коҳинлар
шуғулланиши,
сувни
ифлослантирмаслик, эрга ишлов бериш, буғдой, гиёҳ ва мевали дарахт экиш
тўғрисидаги нормалар бор. Бу нормаларни бузганлик учун мажбурий меҳнатга
жалб қилиш жазоси белгиланган.
“Авесто” Вандидод қисмининг учинчи фаргарди, биринчи бандида шундай
дейилади: “Эй, оламни яратган Зот! Эй, Ҳақиқат! Замин ҳаммадан кўра бахтлироқ
бўлган дунёдаги биринчи жой қаер? Ахура Мазда жавоб берди: –
Эй, Сипийтмон
Зардушт! Бундай жой қўлда покиза ўтин, барсам, ҳована ва янги соғилган сут
тутган, ўз амал
-
эътиқодига дилда ишонч собит, ўктам овоз, кенг яйловлар ва бу
яйловларни қўшиққа солган бир Ашаван оёқ босган заминдир”
[5.
–Б.112.].
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири –бу мажбурият ҳуқуқи
бўлиб ҳисобланади. Зардуштийлик жамиятида фуқаролик шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишига муҳим эътибор қаратилган.
Шу сабабли “Авесто”нинг Вандидод қисми тўртинчи
фаргарди бешинчи ва ўн
олтинчи бандларида шартномаларнинг олти тури бўйича жавобгарлик
белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
11
Фуқаролик ҳуқуқи билан боғлиқ “Авесто” қоидаларининг муҳим хусусияти
шундаки, унда шартнома шартлари бузилганда, шартнома иштирокчиларининг
қариндош
-
уруғларига ҳам муайян мажбурият юкланган. Жумладан, Вандидот
тўртинчи фаргардининг беш
-
ўнинчи бандида шартномани бузганлик унда
шартнома иштирокчиларининг ана шу олти шартнома турини бузганлик учун
унинг қариндош
-
уруғлари ҳам жавобгар бўлиши кўзда тутилган. Унга кўра,
фуқаролик шартномаси бузилганда, шартномани бузган шахснинг қарзини
тўлашда унинг қариндош
-
уруғлари ҳам мулкий жавобгар бўлган. “Авесто”
тадқиқотчиси М.
Турғуновнинг ҳақли равишда таъкидлаганидек, “Авесто”нинг
Вандидод
қисмида
кўрсатилган
шартномаларда
қариндош
-
уруғларини
биргаликдаги жавобгарлиги ўрнатилиши, бу ерда шартнома учун кафиллик
мавжудлигини билдирмайди. Чунки қадимги жамиятда инсонларнинг онги
кўнгилли равишда шартномаларни бажаришда жавобгарликни бўйниларига олиш
учун етарли бўлмаган
[11.
–Б.126.].
“Авесто” қоидалари жамиятдаги муҳим ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий
тартибга солиш билан бирга, жамият ва унинг аъзолари томонидан қадрланган
муносабатларни ҳимоя қилган. Унинг нормалари инсон ҳаёти, соғлиғи, оила, насл
давомийлиги, жамият тартиби ва барқарорлиги, мулк, мулкчилик муносабатлари,
дин, диний эътиқод, табиат, атроф
-
муҳит мусаффолигини муҳофаза этишга
қаратилган. Тадқиқотчиларнинг ҳақли равишда таъкидлаганларидек, жиноят ва
жазо масалалари барча жамиятлар, шу жумладан зардуштийлик жамияти учун
муҳим бўлган муносабатларни муҳофаза қилиш мақсадида белгиланган
[13.].
Авестода жиноят тушунчаси, уларни таснифлаш масаласида тадқиқотчилар
орасида якдиллик мавжуд эмас. Баъзилар “Авесто”да келтирилган жиноятларни уч
турга, баъзилари тўртта, баъзилар бешта ва баъзилари олти турга бўлиб
ўрганишни таклиф этадилар
[14.
–Б.547
-
467.]. Жумладан, тадқиқотчи М.Т.
Тургунов
“Авесто”даги жиноятларни шартли равишда қуйидагича 5 та тоифага бўлиб
таснифлаган: а) динга қарши жиноятлар: якка илоҳни тан олмаслик, мўъбад –
коҳинни ҳақоратлаш, ўзга диндагилар билан никоҳга киришиш, диний мансабни
суиистеъмол қилиш; б) инсониятга қарши жиноятлар: уруш очиш, инсонга
тажовуз қилиш, баданга шикаст етказиш, ҳомиладор аёлга шикаст етказиш,
ҳомилани тушириш; в) уй ҳайвонлари, жониворларга қарши жиноятлар: асосан,
итларга турли
-
туман шикаст етказиш; г) ахлоқ
-
одобга қарши жиноятлар:
фоҳишабозлик, зино, зўрлаш, хиёнат, эр
-
хотинларнинг хиёнати, қасддан оила
қурмай юриш, никоҳ қоидаларини бузиш; д) табиатга қарши жиноятлар: ер, сув,
ҳаво ва оловни ифлослантириш, уларни асраб
-
авайлаш қоидаларини бузиш,
ерларнинг мелиоратив ҳолатини бузиш, атроф
-
муҳитни, табиатни муҳофаза
қилиш қоидаларига риоя этмаслик, уларни бесабаб кесиш, экин
-
тикин ерларига
қарамаслик ва ҳоказо
[11.
–Б.128.]
.
Тадқиқотчи А.Г.
Периханян томонидан Авестонинг Видевдат қисми
матнлари асосида жиноятлар қуйидагича таснифланган:
биринчиси
, динга қарши
жиноятлар: бидъат, бошқа дин вакили билан турмуш қуриш, руҳонийлик
вазифаларини ноқонуний бажариш, худосизлик;
иккинчиси
, шахсга қарши
жиноятлар: қасддан ҳужум қилиш ёки эҳтирос ҳолатида ҳужум қилиш, таҳдидлар,
шифокорнинг зарарли ҳаракатлари, ҳомилани тушуриш, аёлнинг соғлиғига қарши
жиноятлар, ҳомиладор аёлга қарши содир этилган жиноятлар;
учинчиси
,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
12
ҳайвонларга, айниқса
итларга қарши жиноятлар;
тўртинчиси
, мулкий жиноятлар:
ўғирлик, талончилик, босқинчилик, фирибгарлик. Хасислик ўғирлик билан
тенглаштирилган мулкий жиноятларнинг алоҳида тури ҳисобланган;
бешинчиси
,
ахлоққа қарши жиноятлар: бесоқолбозлик, фоҳишалик, зино;
олтинчиси
, табиат
кучларига: ер, сув, олов ва ўсимлик дунёсига қарши жиноятлар, айниқса, ернинг
ифлослантириш жиноятлари. Табиат кучлари ва ҳайвонларнинг ўзлари томонидан
содир этилган жиноятлар учун алоҳида қоидалар белгиланган бўлиб, улар ўша
давр зардуштийлик ҳуқуқида нафақат объектлари, жиноят субъектлари ҳам
ҳисобланган
[2.
–С.50
-60.].
Авестода ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилувчи, тақиқловчи
қоидалар
билан бир қаторда, содир этилган жиноятлар учун унга мунтаносиб
равишда жазолар ҳам белгиланган. Авесто қоидаларига кўра, жиноят содир
этганларга нисбатан қамчи билан савалаш (содир этилган жиноятнинг оғир ёки
енгиллигига қараб миқдори ёки қамчи тури ўзгарган), қатл этиш каби жазолар
қўлланилган
.
Жиноят қилганларни жазолашда асосан икки хил асбобдан фойдаланилган.
Булар аспаҳиҳ
-
ашатра (гуноҳкорларни
жазоловчи асбоб
),
саравушу
-
чарана
(муайян гуноҳлар содир бўлганда қўлланилган жазо қуроли)лар ҳисобланади.
Ушбу жазо қуролларидан қилган гуноҳининг турига қараб турли миқдорда
фойдаланилган. Масалан: авауйрайшта (“айлантирмоқ”) маъносида. Қўлга қурол
олиб, бировни урмоқ қасдида жаҳд билан уни айлантирган кимса гуноҳи шундай
юритилади. Кимда
-
ким беш марта ушбу гуноҳга қўл урса, у (“пишавтану” бўлади)
гуноҳи учун
йигирма қамчин аспаҳиҳ
-
ашатра, йигирма қамчин саравушу
-
чарана
билан саваланган
.
Кимда
-
ким «оширипта» гуноҳи билан булғанса ва товон
тўлашдан бош тортса, унинг кирдори «пишавтану» бўлади. Ушбу гуноҳ қилган
гуноҳи эвазига танасини бағишлагувчи одам, ўлимга маҳкум этилган, қатлга
лойиқ деб топилган
[5.
–Б.119.].
“Вандидод”да аксар ҳолларда «пишавтану» (аспаҳиҳ
-
ашатра ва саравушу
-
чарана қамчинлари билан икки юз мартадан уриладиган жазо тури сифатида
таърифланади) гуноҳи учун эса
йигирма қамчин аспаҳиҳ
-
ашатра, йигирма қамчин
саравушу чарана билан саваланган. Аридуш (қўлига қўрол тутиб, бировни урмоққа
қасдланган киши гуноҳининг номи. Бунда қасд қилган мазлумни урмайди, борди
-
ю урган тақдирда ҳам унинг захми уч кун ичида тузалиши керак) гуноҳи учун
ўн
беш қамчин аспаҳиҳ
-
ашатра билан, ўн беш қамчин саравушу
-
чарана билан
саваланган. “Oширипта” (“олмоқ” маъносида “Вандидод” таъбирича, бир кишини
урмоқ қасдида қўлга қурол
-
аслаҳа олган шахс гуноҳи шундай деб юритилади)
гуноҳи учун эса
беш қамчин аспаҳиҳ
-
ашатра билан, беш қамчин саравушу
-
чарана
билан саваланган
[5.
–Б.119.]
.
Шундай қилиб, “Авесто” ўз даврининг илғор диний, ҳуқуқий, сиёсий манбаи
сифатида жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларни етарли даражада тартибга
солинишига хизмат қилган. Унинг ҳуқуқий қоидаларининг амал қилиши,
жамиятда тинчлик ва барқарорликнинг таъминланиши, мулк ва мулкий
муносабатларнинг барқарор ривожланиши, тараққиёти учун муҳим аҳамият касб
этган. “Авесто”нинг ҳуқуқий қоидаларини тадқиқ этиш, бир томондан ёш авлод
онгига халқимизнинг ҳуқуқий қадриятларини сингдиришга хизмат қилса,
иккинчи томондан, замонавий ҳуқуқий муносабатларни самарали тартибга
солинишида тарихий тажриба воситаси бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
13
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган
иккинчи нашри. –
Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2022. –440 б.
2.
Авеста «Закон против дэвов» (Видевдат). СПб.: Изд
-
во Политехи, ун
-
та,
2008.
–301 с.
3.
Периханян А.Г. Общество и право Ирана в Парфянский и Сасанидский
периоды. Изд
-
то “Наука”, Москва, 1983. –386 с.;
4.
Периханян А.Г. Сасанидский судебник. “Книга тысячи судебных решений”
(Matakdan I hazar datastan). Изд
-
во АН Армянской ССР, Ереван, 1973. –572 с.
5.
Авесто. Тарихий
-
адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. –
Т.: Шарқ,
2001.
–384 б
.
6.
Sud-huquq
tizimlari
III.
Sosoniylar
huquqiy
tizimi
https://www.iranicaonline.org/articles/judicial-and-legal-systems-iii-sasanian-legal-
system
7.
Women
in
Zoroastrianism:
Tradition
vs.
Modernity.
https://efiretemple.com/women-in-zoroastrianism-tradition-vs-modernity/
8.
WOMEN ii. In the Avesta. https://iranicaonline.org/articles/women-ii-avesta
9.
Очерки
по
истории
цивилизации
древнего
Узбекистана:
государственность и правo. –
Т.: "Адолат" 2000. –352 с
10.
On the question of domestic slaves in late medieval and early modern
Zoroastrianism
https://www.cambridge.org/core/journals/bulletin-of-the-school-of-
oriental-and-african-studies/article/on-the-question-of-domestic-slaves-in-late-
medieval-and-early-modern-zoroastrianism/ 268FAD82F4CF61BA5 D0CD90D22CF6713
11.
Турғунов
М
.
Т
.
Авестода
инсон
ҳуқуқларини
ўрганишнинг
методологик
муаммолари
/
Масъул
муҳаррир
академик
А
.
Х
.
Саидов
.
–
Т
.:
Ўзбекистон
Республикаси
ФА
Давлат
ва
ҳуқуқ
институти
, 2021.
–
194
б
.
12.
Aziz Nokanden. “Analysis of Civil Law In The Persian Legal System”, 2023. The
Journal of Legal Research No. 59 has been published. 1403-07-01.
https://jlr.sdil.ac.ir/article_207647_240a97770f637fd1ab7d53e3b4396955.pdf?lang=en
13.
Халиков
А
.
Г
.
Зороастрийкое
право
и
проблема
классификации
преступлений
//https:// cyberleninka.ru/ article/n/zoroastriykoe-pravo-i-problema-
klassifikatsii-prestupleniy
14.
Каримов
Х
.
Ўзбекистонда
жиноятларни
таснифлашга
оид
қоидаларни
шаклланишининг
тарихий
-
ҳуқуқий
асослари
//
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations Special Issue
–
02 (2022) / ISSN
2181-1415.
–Б
.457-467.
