Помидор етиштиришда биостимуляторни қўллаш самарадорлиги
Помидор етиштириш жараёнида биостимуляторларнинг таъсир этиш самарадорлигини ўрганиш мақсадида уруғларни экишдан аввал ўрганилаётган намуналар ивитилганида назоратга нисбатан помидорниниг униб чиқиши 6,7 – 11,1% га ошди. “Агростимул”, “Бион” ва “Новосил” препаратларини қўллаш ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Меваларнинг етилиш фазасида биометрик кўрсаткичлари назорат ва тажрибада ўсиши ўсимликларнинг баландлиги бўйича 11,9 – 44% (энг кўп фоиз – “Новосил”да), ўсимликларнинг массаси 28,4 – 52,7% (энг кўп фоиз – “Агростимул”да), барглар сони бўйича 18,2 – 28,2% (энг кўп фоиз – “Бион”да), ён куртлари бўйича 59,4 – 86,4% (энг кўп фоиз – “Бион”, “Агростимул”, “Новосиль”) ва мевалар сони билан 25- 40% (энг кўп фоиз –“Бион”да). Биостимуляторлар ҳар хил даражада қўллаш помидорда учрайдиган асосий касаллик – альтернариознинг ривожланишига таьсир кўрсатда. Препаратни кўллашнинг 1-ҳисоботида биологик самарадорлик 29,8 – 61,6% га тенг бўлди, ҳҳосилни йиғиштиришда бу кўрсаткичлар 6,2 – 10,7% га пасайди. Биостимулятор “Бион” уруғларни экишдан аввал ивитилганди ва икки марта помидор ўсимликларига пуркалганди, касалликни ривожланиши самарали тўхтатди. Препаратлар помидорлар мевасининг оғирлигини сезиларли даражада орттиришига ўртача “Агростимул” да 8,1 га – “Бион” да 16,1 г назоратга нисбатан (77,3 г) кўрилди. Энг кўп ҳҳосилдорлик 32,9% “Бион” стимулятори кўлланган вариантда эришилди.
Препаратларни қўллаш ҳосилдорликнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатди – касал мевалар миқдори 1,5 – 2,4 марта камайди.