Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича энг оммабоп сабзавот экини бўлган помидор 3,0 млн. гектар майдонда экиб келинмоқда ва унинг ўртача ҳосилдорлиги очик майдонларда етиштирилганда гектарига 90-100 тонна, иссиқхоналарда 180-200 тонна, гидропоника шароитида эса 250-350 тоннани ташкил этади1. Дунё аҳолисини йил давомида узлуксиз сархил помидор маҳсулоти билан таъминлашда очик майдонларда помидор етиштириш билан бирга замонавий, тўлиқ автоматлаштирилган, махсус компютер дастурлари асосида бошқариладиган иссикхонларда гидропоника усулида етиштириш кенг йўлга қўйилмокда.
Дунёда Хитой, Голландия, Туркия, Жанубий Корея ва Исроил каби мамлакатларда сабзавот экинлари гидропоника усулида тупроқсиз, махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари билан етиштириш кенг йўлга кўйилган. Бундай шароитда ўсимликлар учун зарур бўлган барча омиллар, жумладан, мўътадил ҳаво ҳарорати, намлиги, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидирид, тоза сув, макро ва микро озиқа элементлари билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади. Натижада ўсимликларда фотосинтез жараёни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб, жадал ўсиб-ривожланиши ва мўл ҳосил олиш таъминланади. Иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавотлар етиштиришда минерал ўғитлар, турли препаратларни, томчилатиб суғориш ускуналари, шунингдек гидропоникада қўлланиладиган материалларни қўллаш самарадорлиги борасидаги тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда кейинги йилларда сабзавот экинлари ичида энг кўп истеъмол килинадиган помидор етиштиришни кўпайтириш ва ахолини ушбу маҳсулот билан узлуксиз таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида очик ва иссикхона шароитида помидор ўстириш технологияси такомиллаштирилиб, юкори ва сифатли помидор хосили олишга эришилди. Шу билан биргаликда, сув ва ресурстежовчи, экологик тоза гидропоника усули билан помидор етиштириш технологиясини такомиллаштириш борасидаги тадкикотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлок хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илгор агротехнологияларни жорий этиш хамда ҳосилдорликни ошириш, экологик тоза мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» мухим стратегик вазифаларидан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада намунавий иссикхоналарда гидропоника усулида сабзавот экинлари, жумладан помидор етиштириш учун маҳаллий саноатда ишлаб чиқарилган ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, препаратларини қўллаш, томчилатиб суғоришнинг самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2011 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1647-сонли «Ўзбекистонда пилот иссиқхоналарни яратиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ва мазкур сохага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадкиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гидропоника усули билан помидор етиштиришда маҳаллий саноатда ишлаб чиқирилаётган минерал ўғитлар ва гидропоника материалларини танлаш ҳамда улар асосида помидор етиштириш технологиясини ишлаб чикаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор гидропоника усулида помидорни минерал озиқа моддаларига бўлган физиологии талабидан келиб чикқан ҳолда маҳаллий саноатда ишлаб чиқарилган (кальций нитрат, калий сульфат, карбомид, магний сульфат, аммофос) ўғитларидан асосий ва ишчи эритмалар тайёрлаш усуллари ишлаб чиқилган;
иссикхона шароитида гидропоника усули билан помидор етиштириш учун маҳаллий прелит толаси ва опилка+гўнг аралашмасидан тайёрланган гидропоника материаллари танланган хамда уларнинг макбул намлиги, ҳарорати ES, pH кўрсаткичлари аниқланган;
томчилатиб сугориш усули билан гидропоника шароитида етиштирилган помидорнинг мақбул сугориш сони, муддатлари, мавсумий ва нисбий сув сарфи хамда гидропоника материалларидан чикадиган окова сув меъёрлари аниқланган;
гидропоника шароитида қўлланиладиган томчилатиб сугориш тизимининг автоматлаштириш модели яратилган;
гидропоника усули билан помидор етиштиришда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги аниқланган.
Хулосалар
“Узбекистан шароитида гидропоника усулида помидор етиштириш технологиясини ишлаб чикиш” мавзусида олиб борилган тажриба натижаларига асосланиб қуйидаги хулосаларни килиш мумкин.
1. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минерал ўғитлардан асосий эритма тайёрлаш учун, ўғитларни сувда эрувчанлигига ва ўзаро реакцияга киришиш ҳолатларини хисобга олган холда 3 та идишга тақсимлаш, бунда А бочкага CaNO3 ўғитидан 90 кг, CO(NH2)2 (карбомид) ўғитидан 7 кг, темирдан (Fe) 700 г. солиш, Б бочкага MgSO4 ўғитидан 45 кг, KSO4 ўғитидан 70 кг, NH4H2PO4 (аммофос) ўғитидан 15 кг, микро ўғитлардан - бор 150 г, рух 150 г, мис 20 г, марганец 171 г, С бочкага эса нитрат кислота (HNO3) дан 7,5-8 л. солиш керак.
2. Асосий эритмани ишчи эритмага ўтказиш учун сув билан 1:10 нисбатда аралаштириш ва ҳосил бўлган ишчи эритма концентрацияси ES бўйича 2,40-2,70, pH бўйича 5,5-6,5 бўлиши керак.
3. Жорий мавсумда (2015-2017 йй.) гидропоника шароитида помидор етиштириш учун мавсум давомида тажриба йиллари бўйича 14394-15998 кг/га макро ва 29,707-33,756 кг микро ўғитлар сарфланди.
4. Гидропоника материаллари сифатида прелит толаси ёки опилка+гўнгдан фойдаланиш мақсадга муофиқ.
5. Гидропоника материалларидаги сугоришлардан олдинги намлик микдори 70% (тўлиқ нам сигимига нисбатан) дан кам бўлмаслиги керак.
6. Гидропоника шароитида етиштирилган помидорни мавсум давомида ўртача кунлик сугоришлар сони 4-7 марта, мавсумий сугориш меъёри 3829-3936 м3/га ни, тажрибада ҳар бир ўсимлик учун сарфланган кунлик сув микдори ўртача 0,350-0,425 л.ни ташкил килди.
7. Гидропоника материалларида минерал тузларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш учун, берилаётган сувнинг 15-30 % ни оқовага чиқариш зарур.
8. Гидропоника шароитида ўстирилган помидорнинг гуллаш фазасида бериладиган сувли ишчи эритманинг концентрацияси ES бўйича 1,7-1,8 dm/m, pH 6,0, гуллаш-мева тугиш ва пишиш даврларида 2,5 dm/m, pH 6,0 бўлиши керак.
9. Гидропоника материалларидан қайта фойдаланиш максадида мавсум давомида тўпланган туз қолдиқларини рухсат этилган микдоргача (ES бўйича 1,8 dm/m ва pH 7,0 гача) ювиш учун 4 марта, жами 14 л. сув билан 1- ювишда 6 л, 2- ювишда 3 л, 3- ювишда 2 л, 4- ювишда 2 л ювиш талаб килинди.
10. Гидропоника шароитида энг узун пояли ва кўп шодали помидор кўчати тажрибанинг плёнкага ўралган прелит толаси ва опилка+гўнг гидропоника материалларида (5, 6- вариантларда) кузатилди, бунда поя узунлиги 634-624 см, шодалар сони 12,5-12,0 донани ташкил килди.
11. Тажрибада помидорнинг мавсум давомидаги жадал ўсиш ва ривожланиши сентябрь-ноябрь ва март-май ойларига нисбатан секин ўсиш ва ривожланиши декабрь ойининг охирги ўн кунлигида ва январь, февраль ойларига тўғри келиши аниқланди.
12. Гидропоника шароитида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ўғитлар меъёрлари қўлланилиб, прелит толаси ёки опилка+гўнг (50x50) аралашмаси материалларини полиэтилен плёнкасига ўраб фойдаланиш помидордан 19,3-19,7 кг/м2хосил олишни таъминлади.
13. Гидропоника усули билан помидор етиштиришда энг кўп соф фойда тажрибанинг 5 ва 6- вариантларида (прелит толаси ва опилка+гўнг) олинди 249-579 млн сўм/га, шу вариантларда етиштирилган помидорнинг таннархи 1951-3960 сўм/кг бўлди.
14. Тажриба натижалари бўйича гидропоника усули билан помидор етиштиришнинг автоматик бошқарув тизимини яратиш максадида технологиянинг 23 та элемента бўйича 3 қисмдан иборат (меъёрий маълумотлар, мавсумий маълумотлар ва тезкор-ўзгарувчан маълумотлар) дастлабки модел маълумотлари ишлаб чиқилди.
15. Ўзбекистонда ишлаб чикарилган минерал ўғитлардан асосий эритма тайёрлаш учун, ўғитларни сувда эрувчанлигига ва ўзаро реакцияга киришиш ҳолатларини ҳисобга олган холда 3 қисмга бўлиб, уларни алохида 100 л. сувда эритиш, бунда А бочкага CaNO3 ўғитидан 90 кг, CO(NH?)2 (карбомид) ўғитидан 7 кг, темирдан (Fe) 700 г солиш, Б бочкага MgSO4 ўғитидан 45 кг, KSO^ ўғитидан 70 кг, NH4H.PO4 (аммофос) ўғитидан 15 кг, микро ўғитлардан - бор 150 г, рух 150 г, мис 20 г, марганец 171 г, С бочкага эса нитрат кислота (HNOp дан 7,5-8 л. солиш керак (эритмани NO^ билан бойитиш ва pH ни тўғрилаш учун).
16. Асосий эритмани ишчи эритмага ўтказиш учун сув билан (1:10 нисбатда) аралаштиришда ҳосил бўлган ишчи эритма концентрацияси ES бўйича 2,40-2,70, pH бўйича 5,5-6,5 бўлиши керак.
17. Гидропоника шароитида етиштирилган помидорнинг мавсум давомидаги ўртача кунлик сугоришлар сони 4-7 мартани, мавсумий сугориш
3
меъёри 3829м /га. Ҳар бир ўсимлик учун сарфланадиган кунлик сув микдори ўртача 0,350-0,425 л. дан ошмаслиги зарур.
18. Гидропоника шароитида ўстирилган помидорнинг гуллаш фазасида бериладиган ишчи эритманинг концентрацияси ES бўйича 1,7-1,8 dm/m, pH 6,0, гуллаш-мева тугиш ва пишиш даврларида 2,5 dm/m, pH 6,0 бўлиши керак.