АВТОМАБИЛ ДИЗАЙНДА СИММЕТРИЯ ВА АССИМЕТРИЯ
Ушбу мақолада автомобил дизайнида симметрия ва ассиметрия тушунчаларининг моҳияти, уларнинг эстетик, эргономик ва функционал жиҳатлари чуқур таҳлил қилинади. Симметрия автомобил дизайнида мувозанат, барқарорлик ва жозибадорликни таъминласа, ассиметрия эса инновацион ёндашувлар, индивидуал дизайн ва технологик янгиликларни ифода этади. Шу жиҳатдан ҳар иккала элемент автомобил саноатининг замонавий ривожида муҳим роль ўйнайди. Мақолада машҳур автомобил брендлари мисолида симметрик ва ассиметрик дизайн ечимлари, уларнинг афзаллик ва камчиликлари, шунингдек, фойдаланувчи тажрибасига таъсири ёритилади. Тадқиқот натижалари дизайнерлар, муҳандислар ва саноат мутахассислари учун амалий аҳамиятга эга бўлиб, янги модель яратишда мувозанатли ёндашувни шакллантиришга ёрдам беради.