Истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари
Тадбиркорлик фаолияти истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда истеъмолчи, тадбиркор ва давлат манфаатларини мувозанатини таъминлаш, ижти-моий аҳамиятга эга бозор субъектларининг қонунга зид ҳаракатлари юзасидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мақбул ва соддалаштирилган тартибини белги-лаш лозим бўлади. Бу эса ўз навбатида, тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар томонидан истеъмолчига тўғри ва ишончли маълумот тақдим этишни ҳамда айнан қандай маълумотлар нотўғри маълумотлар экканлигига баҳо берувчи муайян мезонлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Агар тадбиркор ва истеъмолчи манфаатларини тўқнашуви вужудга келса Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлиги ҳисобга олиниши лозим. Шу сабабли товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажаришда тадбиркорлик субъекти истеъмолчи-ларнинг ҳуқуқлари устунлигини инобатга олиб фаолият юритиши тақозо этилади.
Юқоридан келиб чиқиб, тадбиркорлик қонунчилигини кодификациялашда истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг устувор қоидалари белгиланиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шарт-ларидан бири сифатида истеъмолчи манфаатларини таъминлаш назарда тутилиши зарур..