Яхши қўшничилик сиёсати

Annotasiya

Ушбу мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат борасида эришган ютуқлари, Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ўзаро яхши қўшничилик муносабатларининг йўлга қўйилиши каби масаллар ёритиб берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
7-11
38

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Қозоқов , Т. ., & Саримсақова , Д. . (2021). Яхши қўшничилик сиёсати . Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(4), 7–11. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp7-11
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат борасида эришган ютуқлари, Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ўзаро яхши қўшничилик муносабатларининг йўлга қўйилиши каби масаллар ёритиб берилган.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Good neighborhood policy

Tohirjon KOZOKOV

1

, Dilafruz SARIMSAKOVA

2

Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021

Received in revised form

20 June 2021

Accepted 25 July 2021

Available online

25 August 2021

This article highlights the achievements of the Republic of

Uzbekistan in foreign policy in recent years and the
establishment of good neighborly relations between the peoples

of Central Asia.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

foreign policy,

neighbor,

law,

decree,

state,

Central Asia,

Uzbekistan,

Kyrgyzstan,

Tajikistan,

trade,

culture,

President,

citizen,

humanitarian,

cooperation.

Яхши қўшничилик сиёсати

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ташқи сиёсат,

қўшни,

қонун,

фармон,

давлат,

Марказий Осиё,

Ўзбекистон,

Қирғизистон,

Тожикистон, савдо,

маданий,

Президент,

фуқаро,

гуманитар, ҳамкорлик.

Ушбу мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси-

нинг ташқи сиёсат борасида эришган ютуқлари, Марказий

Осиё халқлари ўртасидаги ўзаро яхши қўшничилик муно-
сабатларининг йўлга қўйилиши каби масаллар ёритиб
берилган.

1

Candidate of historical sciences, Associate Professor, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.

E-mail: qozoqov69@mail.ru.

2

PhD student, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.

E-mail: dilafruz89@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

8

Политика добрососедства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

внешняя политика,

сосед,

закон,

указ,

государство,

Центральная Азия,

Узбекистан,

Кыргызстан,

Таджикистан,

торговля,

культура,

Президент,

гражданин,

гуманитарный,

сотрудничество.

В данной статье освещаются достижения Республики

Узбекистан во внешней политике за последние годы и

налаживание добрососедских отношений между народами
Центральной Азии.

Қўни-қўшнилар билан яхши муомалада бўлиш ўзбекларнинг азалий миллий

қадриятларидан саналади. Халқимиз орасида “Қўшнинг тинч, сен тинч” нақли

бежиз айтилмаган. Бугунги кунга келиб мазкур қадимий миллий қадрият ташқи
сиёсатимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Сўнгги 4-5 йил ичида Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарувида

демократик тамойилларга амал қилиш, қонун устиворлиги, фуқароларнинг

ижтимоий-сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунинг баробарида ўтган бу вақт Ўзбекистон ташқи сиёсатида ҳам улкан

ўзгаришлар даври бўлиб тарихга кирди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

раҳбарлигида мамлакат ички ҳаётида миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик
тамойилларига амал қилиниши баробарида қўшни республикалар билан ҳам яхши

қўшничилик сиёсати олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар, биринчи галда, қўшни

давлатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи
сиёсати Марказий Осиёдаги давлатлар учун муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Президентининг сўнгги пайтлардаги Туркманистон, Қозоғистон,
Россия, Хитой, Қирғизистон давлатларига ташрифлари давлатимиз ташқи

сиёсатида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларига алоҳида эътибор
қаратилаётганлигининг яққол намунасидир.

Ташқи сиёсат борасида бир неча йиллар давомида шаклланган биқиқлик,

ўзини-ўзи изоляция қилиш ҳолатидан чиқиш Шавкат Мирзиёевнинг Президент

мансабида дастлабки иш бошлаган кунлариданоқ бошланди.

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг “Чуқур ўйланган,
ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар”, деб

номланувчи бандида: “...Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва
аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш” асосий устивор йўналишлардан бири

эканлиги кўрсатиб ўтилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

9

Шунга мувофиқ, Президентимиз 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош

Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, ўтган қисқа вақт

мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди.

Президент мазкур нутқида жумладан: “Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг

ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу – ҳар
томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир.

Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа

барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан

бевосита манфаатдордир.

Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз

интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир.

Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни

мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир.

Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар

бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз” [2], деди.

2017 йилнинг сентябрь ойи бошида чегаравий мунозараларнинг олдини

олувчи Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартноманинг
имзоланиши мазкур масалаларнинг ечими сифатида том маънода муҳим воқеа

бўлди.

Сўнгги 4-5 йил ичида Ўзбекистон ҳукумати ва Президенти томонидан ташқи

сиёсатда ижобий натижалар учун хизмат қилувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 26 апрелдаги “Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтадиган
«Оқ олтин» ва «Малик» назорат ўтказиш пунктлари очилиши тўғрисида”ги 2931-

сон, 2018 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон
Республикаси ўртасида стратегик шерикчиликни янада кенгайтириш ва

мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3923-сон, 2021 йил 15 мартдаги
“Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали

ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [3] 5026-сон
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг

2018 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси
ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2018 йил 17

август) ратификация қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни Тўғрисида”ги
2158-III-сон Қарори, 2020 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси билан Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик
бўйича Парламентлараро Комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма Қарори

[4], Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон
Республикаси ўртасида Ўзбек-Қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартномани

(Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги [5.] Қонуни ва
бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Юқоридаги ҳужжатларнинг қабул қилинишидан кўзланган асл мақсад –

қўшни давлатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-

техник, маданий-гуманитар соҳаларидаги ўзаро манфаатли, амалий шерикликни
кенгайтириш ҳамда стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини

сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ва уни аниқ мазмун билан янада
бойитишни

таъминлаш

ҳамда

эришилган

ҳукуматлар

ўртасидаги


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

10

аҳдлашувларнинг сўзсиз ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлашдан
иборат эди.

Бунинг натижаси сифатида бугунги кунга келиб, Ўзбекистоннинг Марказий

Осиёдаги қўшни давлатлар билан ҳар томонлама алоқалари янада ривожланди,

қардошлик алоқалари мустаҳкамланди. Айниқса, республикалар ўртасида
фуқароларнинг бир мамлакат ҳудудидан бошқа мамлакат ҳудудига кириб-чиқиш

имкониятларининг кенгайтирилди. Натижада, 20-25 йил давомида қўйилган
чекловлар олиб ташланиб, Ўзбекистон фуқаролари қўшни давлатлардаги қон-

қариндошлари билан эркин мулоқот ва борди-келдини йўлга қўйдилар. 1924 йили
Марказий Осиёда ўтказилган сунъий миллий-давлат чегараланиши оқибатида

айрим минтақаларда бир қишлоқ аҳолиси иккига бўлиниб, бир қисми
Тожикистонга яна бир қисми Ўзбекистонга ёки бир қисми Қирғизистонга яна бир

қисми эса Ўзбекистон таркибига киритилган эди. Агар бундан 5-6 йил аввал бўлиб
ташланган бу аҳоли пунктлари орасидаги масофалар гарчи бир неча юз метрни

ташкил этган бўлсада, қариндош-уруғлар бошқа давлатлар фуқаролари бўлганлиги
боис, бир бирларининг тўй-маракаларида иштирок эта олмас эдилар.

Бугун бундай кўнгилсиз ҳолатларга чек қўйилди. Ўзаро алоқалар самимий

дўстлик ришталари билан мустаҳкамланиб, асрий-тарихий анъаналар яна давом

эта бошлади.

Бу биринчи галда кейинги йилларда Ўзбекистон раҳбариятининг олиб

бораётган оқилона давлат сиёсати, яхши қўшничилик тамойилларига амал
қилишининг натижасидир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимида

фаолият юритишни бошлаган кунларданоқ давлатимизнинг ташқи сиёсат

борасидаги стратегиясини қуйидагича шарҳлаган эди: “Мамлакатимизнинг миллий
манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё

минтақаси Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши
ҳисобланади. Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз Туркманистон, Қозоғистон,

Тожикистон ва Қирғизистон билан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга
содиқ қоламиз” [1. Б. 17.].

Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги бу ўзгаришлар халқаро жамоатчилик

томонидан ҳам эътироф этилди. Масалан, Осиё ва Африка мамлакатлари институти

катта илмий ходими Виктор Ким бу ҳақда шундай дейди: “2007 йилдан 2016
йилгача бўлган даврга Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари учун

“турғунлик” даври эди, деб таъриф бериш мумкин. 2016 йилнинг декабрида
Ўзбекистон президентлигига Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши билан

минтақадаги вазият шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор
йўналишлари ҳам ижобий томонга кескин ўзгарди” [6].

2017 йилнинг 22 сентябрида Тошкент шаҳридаги «Miran International»

меҳмонхонасида халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида ташкил этилган

«Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ташқи сиёсий фаолияти»
мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Швеция,

Бельгия, Франция, Хитой, Япония, Покистон ва Ҳиндистондан ташриф буюрган,
жами 26 нафар экспертлар иштирок этдилар. Тошкентга ташриф буюрган Буюк

Британия Парламенти Лордлар Палатаси вакили лорд Муҳаммад Илтаф Шайх
Ўзбекистонда 2016 йилги ўтказилган президентлик сайловларидан сўнг амалга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

11

оширилган ишларга қараб баҳо берилса, халқ мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий
ворисини танлашда адашмаган, дея ўз фикрларини билдирди [7].

Умуман олганда Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари

орасида тинчлик, ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничилик, ижтимоий-гуманитар

алоқаларни ривожлантириш ташаббускори бўлган мамлакатга айланмоқда.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,

янги босқичга кўтарамиз. Асарлар I жилд.-Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –Б. 17.

2.

https://soglom.uz/archives/9722.

3.

https://buxgalter.uz/uz/.

4.

https://lex.uz/docs/5103589.

5.

https://lex.uz/docs/3367420.

6.

https://asiaplustj.info/ru/news/opinion/20200924/ rol-uzbekistana-v-razvitii-

regionalnih-transportnih-kommunikatsii–neosporima.

7.

https://kun.uz/news/2017/09/22/halkaro-ekspertlar-uzbekiston-taski-siesati-

akida-fikr-bildirisdi.

Bibliografik manbalar

Мирзиёев Ш. М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Асарлар I жилд.-Тошкент: Ўзбекистон, 2017.-Б.17.

https://soglom.uz/archives/9722

https://buxgalter.uz/uz/

https://lex.uz/docs/5103589

https://lex.uz/docs/3367420

https://asiaplustj.info/ru/news/opinion/20200924/ rol-uzbekistana-v-razvitii-regionalnih-transportnih-kommunikatsii–neosporima

https://kun.uz/news/2017/09/22/halkaro-ekspertlar-uzbekiston-taski-siesati-akida-fikr-bildirisdi