Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The essence and legal nature of correctional labor
Dilnoza KARAKETOVA
1
Specialized branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
In recent years, measures have been taken in our country to
improve the system of execution of sentences, to ensure the
protection of the rights, freedoms and legitimate interests of
prisoners, as well as to radically review the execution of
sentences not related to deprivation of liberty. The article deals
with the concept, essence and legal nature of correctional labor
as a type of punishment not associated with deprivation of
liberty.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
correctional labor,
punishment,
convict,
labor collective,
deductions from wages,
educational impact.
Ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти ва юридик табиати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ахлоқ тузатиш ишлари,
жазо,
маҳкум,
меҳнат жамоаси,
иш ҳақидан чегирмалар,
тарбиявий таъсир
кўрсатиш.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жазони ижро этиш
тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини
таъминлаш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан
қайта кўриб чиқиш юзасидан комплекс чора
-
тадбирлар
амалга оширилмоқда. Мақолада озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган
жазо тури сифатида ахлоқ тузатиш
ишлари тушунчаси, моҳияти ва юридик табиати тадқиқ
этилган.
1
PhD, lecturer at the Department of Crime prevention and ensuring public order.
Specialized branch of Tashkent
State University of Law. E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com. Tel.: (+998) 90-931-81-66.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
346
Сущность и юридическая природа исправительных работ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
исправительные работы,
наказание,
осужденный,
трудовой коллектив,
удержания из заработной
платы,
воспитательное
воздействие.
В последние годы в нашей стране принимаются меры по
совершенствованию системы исполнения наказаний,
обеспечению защиты прав, свобод и законных интересов
заключенных, а также по коренному пересмотру
исполнения наказаний, не связанных с лишением свободы.
В статье рассматриваются понятие, сущность и правовая
природа исправительных работ как вида наказания, не
связанного с лишением свободы.
Ахлоқ тузатиш ишлари жиноят учун тайинланадиган жазо турларидан бири
бўлиб, у жазо мақсадларига эришишга ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур жазо
турининг моҳияти жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсни
жамиятдан ажратмаган ҳолда мажбурий меҳнатга жалб қилиш орқали унга
аввалги иш жойида ва доимий яшаш жойида меҳнат жамоаси ёрдамида тарбиявий
таъсир кўрсатишда ифодаланади.
“Ҳар қандай жазонинг моҳияти содир этилган жиноят учун муайян
неъматлардан маҳрум қилиш билан белгиланади” [1], деб ёзади В.А.
Уткин.
Бир гуруҳ муаллифлар (И.С.
Ной, Т.Ю.
Погосян, Б.С.
Никифоров) жиноят учун
жазонинг моҳияти маҳкумни маҳрумликларга дучор этишни ва тарбиявий таъсир
кўрсатишни ўз ичига олади, деб ҳисоблайдилар. Т.Ю.Погосян фикрига кўра, бу
ёндашув тўғрироқдир, чунки, бир томондан, жазо инсонни муайян ҳуқуқлар ва
эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш хоссаси билан тавсифланади,
бошқа томондан эса, у маҳкумни тарбиялаш, уни ахлоқан тузатиш мақсадини ҳам
кўзлайди [2].
Б.С.
Никифоров ва А.С.
Шляпочников жазо маҳкумни маҳрумликларга дуч
этишнигина эмас, балки уни ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашни ҳам назарда
тутишини, лўнда қилиб айтганда, у жазолаш ва тарбиялашдан ташкил топишини
таъкидлайди [3].
Педагогик адабиётларда тарбия муайян турдаги фаолият сифатида, ё мазкур
фаолият натижаси сифатида тавсифланади [4]. Бизнинг назаримизда, тарбия бу
хоссаларнинг бирортаси билан ҳам жазо мазмунига киритилиши мумкин эмас. Шу
сабабли жазонинг моҳияти жазолаш билангина чекланадиган нуқтаи назар,
бизнингча, маъқулроқдир. Ўз
-
ўзидан равшанки, жазо жиноятчиларни маҳрум
-
ликларга дучор этишнигина эмас, балки уларни ахлоқан тузатишни ҳам назарда
тутади, лекин бунда ахлоқ тузатиш жараёнининг ўзи жазо чегарасидан ташқарида
ётади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб жазо турларидан бири саналган
ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятига батафсилроқ тўхталамиз. Жиноят ва
жиноят
-
ижроия ҳуқуқи фанида олимлар ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги
жазонинг моҳияти хусусидаги масала юзасидан бир тўхтамга келганлари йўқ. Бу
ерда турли хил нуқтаи назарлар мавжуд.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
347
Аксарият муаллифлар (Б.М.
Леонтьев, Н.И.
Загородников, Б.С.
Утевский)
ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини ўрганар экан, асосий эътиборни маҳкум
-
нинг иш ва яшаш жойига қаратади.
Масалан, Б.С.
Утевский: “Ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти шу билан
белгиланадики, маҳкум аввалги иш ёки хизмат жойида муайян шартларда
ишлашни давом эттиради” [5], деб ёзади.
Н.И.
Загородников ахлоқ тузатиш ишларининг асосий хусусияти шундаки,
шахс доимий яшаш жойида, ўз меҳнат жамоасида қолади, жамиятдан ажратил
-
майди, лекин унга нисбатан ахлоқ тузатиш
-
меҳнат таъсири кўрсатиш амалга
оширилади” [6], деб ҳисоблайди.
Профессор Б.М.Леонтьев фикрига кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти
шу билан белгиланадики, мазкур жазога тортилган шахсга нисбатан, асосан ,унинг
аввалги иш жойида ва доим аввалги яшаш жойида жамиятдан ажратмасдан ахлоқ
тузатиш
-
меҳнат ва тарбиявий таъсир кўрсатилади [7].
Ю.А.
Красиков ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти шу билан белгила
-
надики, мазкур жазони ўташ маҳкумнинг иш жойи билан чегараланади [8], деб
ҳисоблайди.
Ахлоқ тузатиш ишлари моҳиятининг келтирилган тавсифларида жазонинг
моҳияти саналган жазолашга ишора мавжуд эмас. Бизнинг назаримизда, улар
ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг энг муҳим томонларини тўлақонли
акс эттирмайди. Ахлоқ тузатиш ишлари мазкур жазога тортилганларнинг шахсий
эркинлигини чекламайди. И.А.
Бушуев бу ҳақда шундай деб ёзади: “Агарда шахс
ёки унинг оила аъзолари янги тураржой майдонини олган ва яшаш учун янги
ҳудудга
кўчиб ўтиш ниятида бўлсалар, шахсни жазони ўташ жойида ушлаб қолиш
адолатдан бўлмас эди” [9].
В.Я.
Богдановнинг фикрига кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти
маҳкумлар томонидан жазони ўташ жараёнида бажараётган ишларининг алоҳида
хусусияти ва мазмунида намоён бўлади. Иш қуйидаги хоссаларга эга бўлган
тақдирда у ахлоқ тузатиш иши деб ҳисобланади:
1)
иш унумли бўлиши лозим;
2)
ахлоқ тузатиш ишлари меъёрлаштирилган топшириққа асосланиши ва
ишбай бўлиши керак;
3)
иш оқилона бўлиши, маҳкумдан ўз касбий даражасини оширишни талаб
қилиши лозим;
4)
ахлоқ тузатиш ишлари маҳкумлар меҳнат жамоасининг диққат марказида
бўлишини таъминлаши зарур [10].
Бизнингча, бу фикрга тўла қўшилиш мумкин эмас. Жазо тури сифатидаги
ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятига баҳо берар экан В.Я.Богданов, шўро даврида
шаклланган мажбурий меҳнат ишлари институтига таянган, бунда у кейинчалик
киритилган ўзгартиришларни эътиборга олмаган. Бизнинг назаримизда, жазо
тушунчасининг бундай талқини 2017 йил ЎзР ЖКга жорий этилган мажбурий
жамоат ишлари тариқасидаги жазога кўпроқ мувофиқ келади.
Бир гуруҳ олимлар (И.А.
Бушуев, Х.А.
Тимершин, Л.Г.
Крахмальник,
В.И.
Пинчук, Н.М.
Романенко) ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти меҳнат жара
-
ёнида маҳкумларни тарбиялаш билан белгиланади, деб ҳисоблайдилар ва айни
вақтда улар ахлоқ тузатиш ишларида жазолаш элементлари мавжудлигини рад
этмайдилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
348
“Ахлоқ тузатиш ишлари энг аввало маҳкумни меҳнат орқали тарбиялаш
билан тавсифланади, –
деб ёзади И.А.
Бушуев. –
Аммо бу ахлоқ тузатиш ишларини
тавсифловчи белгиларининг биттаси, холос. Мазкур белги ахлоқ тузатиш ишлари
-
нинг моҳиятини тўлақонли ёритиб бермайди. Ахлоқ тузатиш ишлари уни ўташ
билан боғлиқ муайян чеклашлар билан ҳам тавсифланади. Айни шу икки жиҳат
-
нинг бирикмасигина кўриб чиқилаётган жазо чорасининг моҳияти ва вазифа
-
ларини белгилайди” [1
1].
Л.Г.
Крахмальник: “Ахлоқ тузатиш ишларида маҳкумларга меҳнат восита
-
сида тарбиявий таъсир кўрсатиш биринчи даражали аҳамият касб этади. Ахлоқ
тузатиш ишларининг моҳияти ва вазифаларини бундай тушуниш жиноят учун
жазонинг мазкур турида ҳам жазолашнинг муайян элементларига бўлган эҳтиёж
-
ни истисно этмайди, зеро, жазолаш омилисиз бирон
-
бир жазони тасаввур қилиб
бўлмайди, жазолашнинг ўзи ҳам маҳкумларга маълум даражада тарбиявий таъсир
кўрсатади. Аммо бошқа оғирроқ жазо чораларидан фарқли ўлароқ, ахлоқ тузатиш
ишларида маҳкумларни қайта тарбиялашнинг бош омили саналган тарбиявий
жиҳат етакчилик қилади” [12], дейди.
А.П.
Базунов бу муаллифларнинг фикрига қўшилмайди. У: “Ахлоқ тузатиш
ишлари моҳиятининг мазкур талқинига тўла қўшилиш мумкин эмас. Муаллифлар
жазолашни иккинчи ўринга қўйганларининг ўзини ҳам тўғри деб бўлмайди” [13],
дея таъкидлайди.
Бизнинг фикримизча, меҳнат орқали тарбиялаш ахлоқ тузатиш ишларининг
ўзига хос белгиси ҳисобланмайди, у маҳкумнинг ахлоқини тузатишга таъсир
кўрсатиш билан боғлиқ
бошқа жазоларга ҳам хосдир. Айни ҳолда ахлоқ тузатиш
ишларининг моҳияти уларнинг ихтисослашуви муаммоси билан адаштирилган.
Меҳнат орқали тарбиялашга ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти сифатида эмас,
балки уларнинг олдида турган вазифа сифатида қаралиши лозим.
Бир қатор муаллифлар (Б.З.
Маликов, А.В.
Корнеева, М.И.
Ковалёв,
Г.А.
Одноклетков, А.Е.
Наташев, А.П.
Базунов, С.Н.
Пономарёв, В.А.
Гуськова,
П.К.
Хохлов ва бошқалар) ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини ўрганишда
биринчи ўринга жазолаш омилини қўядилар ва айни вақтда тарбиявий таъсир
кўрсатиш омилини ҳам рад этмайдилар.
“Ахлоқ тузатиш ишларининг таъсирчанлиги шу билан белгиланадики,
жиноят содир этган шахсларни жазолаш уларга жамоатчилик, маҳкумнинг иш
жойидаги меҳнаткашлар жамоаси томонидан ахлоқ тузатиш
-
меҳнат таъсири
кўрсатиш чораларининг қўлланилиши билан бирлашади [14].
М.И.
Ковалёв ахлоқ тузатиш ишларини “шахс ишлайдиган жамоанинг
тарбиявий таъсири билан боғлиқ мулкий жазо” [15]
сифатида тавсифлайди.
А.А.
Гуськова, С.Н.
Пономарев, П.К.
Хохлов ахлоқ тузатиш ишларининг
моҳиятини таҳлил қилар эканлар, шундай деб ёзадилар: “Ахлоқ тузатиш ишлари
маҳкумга ахлоқ тузатиш
-
меҳнат таъсири кўрсатиш билан боғлиқ жазо бўлиб, у
маҳкумнинг меҳнат жараёнида муқаррар иштирокини, унинг иш ҳақидан суд
белгилаган қисми чегириб қолинишини, маҳкумнинг айрим меҳнат ва бошқа
ҳуқуқларини чеклашни, унинг хулқ
-
атвори устидан жамоатчилик назоратини
амалга оширишни, меҳнаткашлар жамоаси маҳкум билан ахлоқ тузатиш ишлари
ва ишга жойлаштириш инспекциялари иштирокида сиёсий
-
тарбиявий
иш олиб
боришини назарда тутади” [16].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
349
А.П.
Базунов: “Ахлоқ тузатиш ишлари... жазолаш ва тарбиялаш элемент
-
ларининг бирикмасини, маҳкумни жамиятдан ажратмаган ҳолда жазолаш режи
-
мини, ахлоқ тузатиш
-
меҳнат ва ғоявий
-
сиёсий таъсир кўрсатишнинг йиғин
-
дисини ўзида ифодалайди” [17], деб ҳисоблайди.
Бизнинг назаримизда, жазонинг моҳиятига фақатгина ахлоқан тузатишни
киритиш тўғри бўлмайди, чунки у, биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, жазо
чегарасидан ташқарида ётади. Г.А.
Алексеева бу хусусда сўз юритар экан, “ахлоқ
тузатиш ишларининг моҳияти жазолаш билан белгиланади, чунки бу жазо содир
этилган жиноят учун тайинланади, мажбурлаш ҳисобланади ва муайян азоб
-
уқубатларга дучор этади” [18], деб таъкидлаганида, бизнингча, тўла ҳақ бўлган.
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг моҳиятини қайси элемент
-
лар ташкил этади? Олимлар бу ерда ҳам бир тўхтамга келганлари йўқ.
А.В.
Васильев ва А.И.
Маслихин ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини фақат
маҳкумнинг иш ҳақидан чегирма орқали тавсифлайди. Уларнинг фикрича, мазкур
жазонинг моҳияти маҳкумнинг иш ҳақидан суд ҳукми билан белгиланган пулни
муайян фоизгача бўлган миқдорда давлат фойдасига ундиришдан иборатдир [19].
Бизнингча, ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини тавсифлашга фақат
моддий ҳуқуқий чеклашлар нуқтаи назаридан ёндашиш ва жазонинг бошқа
элементларини эътибордан соқит этиш мумкин эмас.
А.И.
Коробеев ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятига тавсиф берар экан,
меҳнатнинг ва маҳкум иш ҳақидан бир қисмини давлат фойдасига чегириб
қолишнинг
умуммажбурий хусусиятига ишора қилади.
У ахлоқ тузатиш ишларига
“маҳкумни иш жойида меҳнатга мажбурий жалб қилиш ва унинг иш ҳақидан
белгиланган микдордаги пулни давлат фойдасига мажбурий ундириш” сифатида
қарайди
[20].
Айрим муаллифлар (Б.В.
Здравомыслов, М.Н.
Становский, П.Г.
Пономарев,
Ю.В.
Бишевский, А.И.
Марцев, Э.Н.Жевлаков) ахлоқ тузатиш ишларининг
А.И.
Корбеев кўрсатган белгиларидан ташқари жазонинг давомлилиги белгисини
ҳам кўрсатадилар, лекин маҳкумларнинг бошқа ҳуқуқлари чекланишини
эътиборга олмайдилар.
Ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти ҳукмда кўрсатилган муддатга
маҳкумни меҳнатга мажбурий жалб қилиш ва унинг иш ҳақидан маълум микдор
-
даги пулни давлат фойдасига ундиришдан иборатдир
[21].
“Ахлоқ тузатиш ишлари тариқадаги жазо суд ҳукми билан белгиланган
муддатга маҳкумни асосий иш жойида меҳнатга мажбурий жалб қилиш ва иш
ҳақининг суд белгилаган улушини давлат фойдасига ундиришдан иборат” [22], деб
ёзади П.Г.
Пономарев.
В.Н.
Орлов ахлоқ тузатиш ишлари тариқадаги жазонинг моҳиятини кенгроқ
талқин килади. Унинг фикрича, “ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти маҳкум
-
ларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига доир моддий, меҳнатга оид ва бошқа хил
чеклашларнинг улар ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этиши жараёнида
уларни жамиятдан ажратмасдан амалга ошириладиган йиғиндиси билан белги
-
ланади”
[23].
Шундай қилиб, ахлоқ тузатиш ишларининг моҳияти хусусида мавжуд фикр
-
ларнинг таҳлили аниқ бир тўхтамга келиш имкониятини бермайди. Келтирилган
таърифларнинг кўплиги ва турлича эканлигига қарамай, ахлоқ тузатиш ишлари
-
нинг моҳияти тушунчаси айрим муҳим жиҳатларга аниқлик киритишни талаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
350
этади. Энг аввало, шу нарса эътиборни тортадики, аксарият муаллифлар ахлоқ
тузатиш ишларининг моҳиятини жазонинг жазолаш элементларини оддий қўшиш
йўли билан тавсифлайдилар ва шу тариқа моҳиятни жазонинг мазмуни билан
адаштирадилар.
Жиноят ҳуқуқининг жазо институтини ўрганишда биз, энг аввало,
ҳуқуқлардан
маҳрум
қилиш
ёки уларни чеклашни, жиноий қилмишни ва уни содир
этган шахсни қоралашни идрок этамиз. Биз идрок этаётган ҳодисалар абстрак
-
цияга ўтиш, жазонинг энг муҳим
жиҳатларини аниқлаш, яъни моҳият ҳақида
гапириш имкониятини беради”
[24].
Бинобарин, моҳият ҳодисани унинг юзаки кўриниши нуқтаи назаридан
тавсифлаши лозим. Демак, ахлоқ тузатиш ишлари тариқадаги жазонинг моҳи
-
ятини аниқлаш учун унинг иккинчи даражали жиҳатларини мавҳумлаштириш ва
бу турдаги жазога хос бўлган энг муҳим жиҳатларни ажратиш талаб этилади.
Биринчидан,
жиноят учун жазо тури сифатидаги ахлоқ тузатиш ишларининг
асосий ғояси улар пайдо бўлган пайтдан бошлаб шундан иборат бўлганки,
маҳкумнинг меҳнат
қилиши талаб этилган. Ахлоқ тузатиш ишларини меҳнатсиз
тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан айрим муаллифларнинг
“озодликдан маҳрум
килмасдан ахлоқ тузатиш ишларининг асосий хусусияти
маҳкумни айнан ижтимоий фойдали меҳнат ёрдамида ахлоқан тузатиш ва қайта
тарбиялашдан иборатдир”
[25], деган фикрига қўшилиш ўринли бўлади. Меҳнатда
иштирок этиш одамлар онги ва руҳиятига ўта кучли таъсир кўрсатади. Меҳнат
шахсни маънавий тарбиялашнинг асоси ҳисобланади.
Шу билан бир вақтда ахлоқ тузатиш ишларида меҳнатнинг энг муҳим
жиҳати унинг тарбиявий аҳамияти эмас, балки мажбурий хусусияти ҳисобланади.
Мажбурлов шунда ифодаланадики, маҳкум ўз хоҳиш
-
иродаси, мавжуд ихтисо
-
слигига зид равишда меҳнат жамоасига жойлаштирилади. Меҳнат фаолияти суд
ҳукмига
биноан муайян муддат мобайнида, давлатнинг муайян назорати остида
амалга оширилади.
Иккинчидан,
ахлоқ тузатиш ишларида меҳнатнинг мажбурий хусусияти
янада шунда ҳам намоён бўладики, меҳнат фаолияти жараёнида маҳкум муайян
ҳуқуқий
чеклашларга дучор бўлади. Шу
маънода олиб қаралганда, Р.С.
Данелян
маҳкумни ахлоқ тузатиш ишларининг ўзигина эмас, балки ҳукм қилинганлик, иш
ҳақидан
чегирмалар ундирилиши ҳамда ҳукмнинг ижро этилиши билан боғлиқ
бошқа мажбуриятлар ва тақиқлар ҳам тарбиялайди [26], деганида, бизнингча, тўла
ҳақ эди. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганлар меҳнати қолган фуқаролар
меҳнатидан айни шу жиҳатдан фарқ қилади.
Учинчидан,
жиноят учун жазо сифатидаги ахлоқ тузатиш ишлари шу билан
тавсифланадики, маҳкум жамиятдан ажратилмайди, озодликдан маҳрум
қилин
-
майди, ўз оиласи даврасида қолади, унинг барча ижтимоий фойдали алоқалари
сақланади. Бу ҳол ҳозирги замон жиноят ҳуқуқига хос бўлган инсонийлик
принципининг амалдаги ифодаси ҳисобланади.
Амалиётчи ходимларнинг эътироф этишларича, ушбу жазога ҳукм қилин
-
ганлар орасида корхона, ташкилот, муассасаларда муддатни ўтаётган шахслар
жазо муддатини тўлиқ ўтаб бўлганларидан сўнг ҳам шу жойда қолиб ишни давом
эттиришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш холатлари ҳам учраётганлиги
ушбу жазо турининг энг самарали жазо сифатида эътироф этишнинг яна бир
исботидир [27].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
351
Таниқли ҳуқуқшунос олим М.Х.
Рустамбаев: “ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
-
нинг моҳиятини жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга жамиятдан
ажратмаган ҳолда, асосан, аввалги иш жойида ва доимий яшаш жойида ахлоқ
тузатиш, меҳнат ва тарбиявий таъсир кўрсатишдан иборат” [28], деб таъкидлайди.
М.А.
Назаров ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг моҳиятини маҳкумни
ахлоқан тузатиш мақсадида уни жамиятдан ажратмаган ва яшаш жойини ўзгар
-
тирмаган ҳолда меҳнатга жалб
қилиш ҳамда ойлик иш ҳақининг бир қисмини
давлат даромадига ушлаб қолишдир, дейди [29].
Юқорида келтирилган муаллифларнинг фикрларидан хулоса қилиб айтиш
мумкинки, жиноят учун жазо сифатидаги ахлоқ тузатиш ишларининг моҳиятини
маҳкумнинг шаклан мажбурий ва мазмунан репрессив бўлган, уни жамиятдан
ажратмасдан амалга ошириладиган меҳнати ташкил этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Уткин
В.А. Наказание и исправительно
-
трудовое воздействие.
–
Томск,
1984.
–
Б.
115.
2.
Уголовное право. Общая часть.
–
М.: НОРМА, 2000. –
С
. 314.
3.
Никифоров
Б.С., Шляпочников
А.С. Некоторые проблемы дальнейшего
развития советского уголовного права // Сов. гос
-
во и право. 1962. –
№2. –
С
. 62.
4.
Литвишков
В.М., Митькина
А.В. Пенитенциарная педагогика: Курс лекций
Рязань: Академия права и управления Минюста России, 2003. –
С
. 9.
5.
Утевский
Б.С. Уголовное право.
–
М., 1950. –
С.
79.
6.
Загородников
Н.И. Советское уголовное право: Общая и Особенная части.
–
М.: Юридическая литература, 1975. –
С.
162.
7.
Советское уголовное право: Общая часть.
–
М.: Изд
-
во Моек, ун
-
та, 1981. –
С. 332.
8.
Игнатов
А.Н., Красиков
Ю.А. Курс российского уголовного права. Т. 1.
Общая часть.
–
М.: НОРМА, 2001. –
С.
367.
9.
Бушуев
И.А. Исправительные работы.
–
М.: Юридическая литература,
1968.
–
С.
46.
10.
Богданов
В.Я. Исправительные работы как вид уголовного наказания:
Дисс. ...канд. юрид. наук.
–
М., 1974. –
С.
79.
11.
Бушуев
И.А. Исправительные работы.
–
М.: Юридическая литература,
1968.
–
С.
26.
12.
Крахмальник
Л.Г.
Некоторые
вопросы
правового
регулирования
исправительных работ без лишения свободы // Сов. гос
-
во и право. 1965. –
№4. –
С.
129.
13.
Базунов
А.П. Вопросы теории и практики исправительных работ без
лишения свободы в советском праве: Дисс. ...канд. юрид. наук.
–
Саратов, 1966. –
С.
11.
14.
Одноклетков
Г.А.,
Наташев
А.Е.
Применение
наказания
в
виде
исправительных работ без лишения свободы // Сов. гос
-
во и право. 1965. –
№4. –
С.
123.
15.
Ковалев
М.И. К вопросу о теории Уголовного кодекса // Сов. гос
-
во и
право. 1988. –
№
5.
–
С. 80.
16.
Гуськова
В.А., Пономарев
С.Н., Хохлов
П.К. Правовое регулирование
исполнения наказания в виде исправительных работ: Лекция.
–
Рязань: РВШ МВД
СССР, 1981. –
С.
17.
17.
Базунов
А.П. Вопросы теории и практики исправительных работ без лишения
свободы в советском праве: Дисс. ...канд. юрид. наук
.
–
Саратов, 1966. –
С.
13.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
352
18.
Алексеева
Г.А. Координация кары и воспитания в содержании
исправительных работ
–
важное условие повышения их эффективности //
Вопросы эффективности уголовно¬правовых норм: Межвуз. сб. науч. труд. Вып. 66.
–
Свердловск, 1978. –
С
. 98.
19.
Васильев
А.В., Маслихин
А.И. Исполнение наказаний, связанных с мерами
исправительно
-
трудового воздействия: Учебное пособие.
–
Рязань: РВШ МВД СССР,
1989.
–
Б. 51.
20.
Уголовное право. Общая часть: Учебник / Под ред. Л.В.
Иногамовой
-
Хегай.
–
М.: ИНФРА
-
М,
2002.
–
Т. 1.
–
С. 271.
21.
Советское уголовное право. Часть Общая: Учебник / Под ред.
Б.В.Здравомыслова, М.А.
Гельфера ва др.
–
М.: Юрид. лит., 1982. –
С.
286.
22.
Уголовное право РФ. Общая часть: Учебник / Под ред. А.И.
Рарога.
–
М.:
Юристь, 2001. –
С.
361.
23.
Орлов
В.Н. Проблемы назначения и исполнения исправительных работ:
Дисс. ...канд. юрид. наук.
–
Ставрополь, 2000. –
С.
36.
24.
Самошин
П.И. Правовое регулирование исполнения наказаний, не
связанных с лишением свободы // Проблемы совершенствования исполнения
уголовных наказаний: Материалы Всесоюз. науч.
-
практ. конф.
–
Рязань: РВШ МВД
СССР, 1983. –
С. 55.
25.
Иванова
А.Т., Бондарь
С.В., Писарев
В.Б. Понятие и виды исправительных
работ без лишения свободы.
–
М: МССШМ МВД СССР, 1987. –
С. 8.
26.
Данелян
Р.С. Исправительные работы как вид уголовного наказания в
теории и практике: Автореф. дисс. ...канд. юрид. наук.
–
Ставрополь, 2002. –
С.
8.
27.
Алтмишев
Т.Х.
Ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосининг
ижросини
такомиллаштириш (пробация фаолияти таҳлили асосида): юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Т.
2022.
28.
Рустамбаев
М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Том 2.
Жазо ҳақида таълимот. Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган. –
Т.:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий
-
техник институти, 2018. –
Б.
41
29.
Назаров
М.А. Назначение наказание в уголовном праве Республики
Узбекистан. –
Т.: Адолат, 2013. –
С. 71.
