Безориликдан жабрланганларнинг виктимологик тавсифи ва уларнинг виктим хулқ-атворининг профилактикаси

Annotasiya

Мақолада безорилик субъектлари ва объектлари ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиши масалалари кўриб чиқилган. Нафақат жабрланувчиларнинг хатти-ҳаракати, балки улар виктим хулқ-атворининг профилактикаси ўрганилиб, виктим хулқ-атворнинг турлари ва шакллари таснифланган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
  • PhD, ўқитувчи, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси, Тошкент давлат юридик университети ихтисослашган филиали, Тошкент, Ўзбекистон
CC BY f
171-180
64

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Каракетова, Д. (2022). Безориликдан жабрланганларнинг виктимологик тавсифи ва уларнинг виктим хулқ-атворининг профилактикаси. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(12/S), 171–180. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp171-180
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада безорилик субъектлари ва объектлари ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиши масалалари кўриб чиқилган. Нафақат жабрланувчиларнинг хатти-ҳаракати, балки улар виктим хулқ-атворининг профилактикаси ўрганилиб, виктим хулқ-атворнинг турлари ва шакллари таснифланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Victimological characteristics of victims of hooliganism and
prevention of their victim behavior

Dilnoza KARAKETOVA

1


Specialized Branch of Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

In this article, the issues of the consistent development of

relations between the subjects and objects of hooliganism are
considered. Analyzed, not only the behavior of victims, but also
their prevention of victim behavior. The classification of types
and forms of victim behavior is proposed.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

171-180

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

hooliganism,
offender,
injured,
victim,
victimization,
criminalization,
criminogenic situation,
stable,
unstable,
active,
passive behavior.

Безориликдан жабрланганларнинг виктимологик тавсифи
ва уларнинг виктим хулқ

-

атворининг профилактикаси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

безорилик,

жиноятчи,

жабрланувчи,

қурбон

,

виктимизация,
криминализация,
криминоген вазият,
барқарор,

беқарор,

фаол,

пассив хулқ

-

атвор.

Мақолада безорилик субъектлари ва объектлари ўртаси

-

даги муносабатларнинг изчил ривожланиши масалалари
кўриб чиқилган. Нафақат жабрланувчиларнинг хатти

-

ҳаракати, балки улар виктим хулқ

-

атворининг профилак

-

тикаси ўрганилиб, виктим хулқ

-

атворнинг турлари ва

шакллари таснифланган.

1

PhD, lecturer at the Department of Crime prevention and ensuring public order, Specialized Branch of Tashkent State

University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

172

Виктимологическая характеристика жертв хулиганства и
профилактика их виктимного поведения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

хулиганство,

преступник,
пострадавший,

жертва,

виктимизация,
криминализация,
криминогенная ситуация,
стабильное,

нестабильное,

активное,

пассивное поведение.

В

данной

статье,

рассматриваются

вопросы

последовательного развития отношений между субъектами
и объектами хулиганства. Проанализировано, не только
поведение потерпевших, но и их профилактику виктимного
поведения. Предложено, классификация видов и форм
виктимного поведения.

Жиноятни унинг оқибатларидан ажратиб бўлмаса

-

да, баъзан безориликнинг

оқибатлари одамларга безориликнинг ўзидан кўра кўпроқ зарар етказади. Бу
муаммо кўп жиҳатдан “жиноятчи

-

жабрланувчи”

феноменини ўрганиш билан

боғлиқдир. Афсуски, амалиётда безорилик содир этилганидан сўнг ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг эътибори безори (безорилар)га қаратилади ва
жабрланувчи унутилади. Жиноятчилик ва виктимликка нафақат статик қийматлар
сифатида, балки криминализация (жиноятчига айланиш) ва виктимизация
(жиноят қурбонига айланиш)га ижтимоий, ўзаро узвий боғлиқ жараёнлар сифатида
ўрганилиши лозим. Ушбу жараёнларни нотўғри психологик талқин қилиш ҳам
жиноятчи, ҳам жабрланувчи хатти

-

ҳаракатларини баҳолашда сезиларли ўзгариш

-

ларга олиб келади. Адабиётларда қайд этилишича, болалик ёки ўсмирлик даврида
жиноят қурбонига айланганларнинг 64 фоизи вояга етганидан кейин жиноятчига
айланади, болалик ёки ўсмирлик даврида жиноятдан жабр кўрмаганларнинг атиги
22 фоизи жиноятчига айланади

[1]. Шу ўринда таъкидлаш керакки, кримина

-

лизация (безорига айланиш) ва виктимизация (безорилик қурбонига айланиш),
кўпинча, бир хил манбаларга, дастлабки ижтимоий шароитларга эга бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, жиноятчи ва жабрланувчи бир хил ижтимоий муҳитга
(масалан, маргиналлар муҳити), аҳолининг бир хил субмаданиятига тегишлидир.

Виктимология, том маънода, “жиноят жабрланувчиси (қурбони) ҳақидаги

таълимот”

деган маънони англатади ва ундан виктимизация, виктимлик, виктим

хулқ

-

атвор, виктимологик профилактика ва ҳ.к. атамалар келиб чиққан. Аммо,

умуман олганда, бу криминологик муаммодир.

Ҳар бир шахсда виктимлик хусусияти бор бўлиб, биринчидан, виктимлик

“ижтимоий касаллик”

ёки айтайлик, “психологик хасталик”" бўлиши мумкин, шу

-

нинг учун инсонни “даволаш”

ва унинг виктим хулқ

-

атворни тузатиш учун шарт

-

шароит яратилиши лозим.

Иккинчидан, ҳар бир инсон жиноий тажовузлардан ҳимояланиш ҳуқуқи

давлат томонидан қўриқланишига, ўзининг хавфсизлигига ишониши лозим.

Агар инсон ўзини виктим тутса (эҳтиёткор бўлмаган, бепарво ва ҳ.к.), ҳеч

қандай айб ҳақида сўз юритилиши мумкин эмас.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

173

Виктимлик жиноят ва провокация билан боғлиқ бўлиб, унинг агрессивлик

даражаси юқори бўлса, ушбу вазиятда шахс виктим провокация учун жавоб

-

гарликка тортилиши мумкин, бироқ ҳар бир муайян ҳолатда ушбу масала алоҳида
кўриб чиқилиши лозим.

Жиноят ҳуқуқида кўплаб бошқа муаммолар қатори қасднинг йўналиши

аниқланиб, айбланувчи ва жабрланувчи ўртасидаги муносабатларнинг моҳияти
ўрганилади.

Бу масалани кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (ЖК

98-

моддаси)ни ўрганиш орқали таҳлил қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексига шарҳларда жабрланувчининг ғайриқонуний ва ғайриахлоқий хулқ

-

атворига ишора қилинади, хусусан, жазони енгиллаштириш учун асос, биринчи
навбатда, жабрланувчининг (ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий) хулқ

-

атвори

эканлиги қайд этилган. Жиноят жабрланувчининг хатти

-

ҳаракатларига жавобий

реакция сифатида вужудга келиши мумкин. Бунда жабрланувчининг хатти

-

ҳаракати провокацион бўлиши мумкинлигига ҳам эътибор қаратилади. Жабр

-

ланувчи

томонидан провокация

ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат,

шунингдек, унинг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)

[2] да

ифодаланади. Жабрланувчи томонидан провокация

зўрлик ишлатиш, хўрлаш; оғир

ҳақорат; жабрланувчининг бошқа ғайриқонуний хатти

-

ҳаракатлари (ҳаракатсиз

-

лиги); жабрланувчининг ахлоққа зид хатти

-

ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); жабр

-

ланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хатти

-

ҳаракатларида намоён бўлади.

“Безори ва унинг қурбони”

ўртасидаги муносабатлар билан у ёки бу тарзда

боғлиқ бўлган виктимологик жиҳатларни кўриб чиқсак.

Аҳоли орасидаги виктимизация даражаси бир хил эмас. Агар ўғирлик,

талончилик ва босқинчиликнинг виктимизация хавфи юқори бўлса, безорилик
ҳаракатларида жабрланувчи виктим хулқ

-

атвор камроқ роль ўйнайди. Бунда

эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ безориликдан жабрланадилар. Ёш ўтгани сари
жиноятчиларда безорилик содир этишга интилиш ва бошқалар орасида
виктимизация эҳтимоли камаяди. Зўравонликдан жабрланганларнинг аксарияти
бу ҳолни “ўзларининг шахсий иши”

деб билишади. Кўпинча, жабрланувчилар

жиноятга ўзлари аралашганлиги ёки безорилик содир этилишига ўзлари сабабчи
бўлганлиги туфайли жиноят содир бўлади.

Безориликда бирламчи, иккиламчи, кўп маротабалик виктимизация бўлади,

охиргиси жуда кам учрайди (сўралган жабрланувчиларнинг 3% гача). Биринчи
виктимизация (тахминан 30%) иккинчисининг (20%) эҳтимолини оширади.

Биринчи виктимизациядан кейин такроран жабрланувчига айланишнинг

сабаблари психологик ва ҳатто руҳий муаммоларнинг бутун блоки билан
боғлиқдир. Баъзи

муаллифларнинг фикрига кўра, кўп маротабалик виктимизация,

шунингдек, унинг ортиб бориши, биопсихосоциологик ҳолатлар билан эмас, балки
турмуш тарзи билан боғлиқдир

[3].

Безориликка келсак, кўп инсонлар (тахминан 60%) жиноятчига қаршилик

кўрсата олмаганликлари боис доимо криминоген вазиятларга учраб, осон жабр

-

ланувчиларга айланадилар; алкоголли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларини
суиистеъмол қилувчи шахслар, фоҳишалар ва ҳ.к. шулар жумласидандир.

Жиноятчилар билан узоқ муддат яқин муносабатда бўлиш (жиноят дунёси

билан алоқалар) охир

-

оқибат виктимизация учун зарур бўлган шарт

-

шароитларни

яратади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

174

Хусусан, бу ҳолат безориликка ҳам хос бўлиб, безориликдан жабрланган шахс

ушбу қилмишнинг содир бўлиш жараёнларида муҳим элемент ҳисобланади. Шу
ўринда, албатта, жиноят механизми ҳақида гапириш мумкин. Ҳатто безориликнинг
бу қисмини ғайриижтимоий элементлар бир

-

бирини “еб битирадиган

[4]” “жараён”

сифатида ажратиб кўрсатиш жоиздир.

Криминология безориликнинг содир

этилишига имкон берган

криминоген омиллар ва безори шахсининг тузилишида

уларнинг ўрнини ўрганиш билан шуғулланса, виктимология жабрланувчи шахсида
безори билан алоқа қилиш истагини келтириб чиқарадиган криминоген омил

-

ларни ўрганиши лозим.

Жиноий хулқ

-

атвор (шу ўринда безорининг) каби виктим

хулқ

-

атвор (безориликдан жабрланганнинг) ҳам ҳар доим субъектив

-

объектив

муносабатлар асосий роль ўйнайдиган вазият ва шароитларга боғлиқдир. Шу билан
бирга, безори ва жабрланувчи шахсини батафсил тавсифлаш учун жиноятчи
яшаётган муҳитни жабрланувчи яшаётган муҳит билан таққослаш керак бўлади.

Қатор жиноятларни, шу жумладан, безориликни тадқиқ этган олимлар “бир

-

бирини тўлдирувчи ҳамкорлик”

сифатида ифодаланган “амалдаги”

жиноятчи ва

“зарар кўраётган”

жабрланувчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида ёзадилар. Баъзи

ҳолларда олимлар жабрланувчи жиноятчини шакллантиради, тарбиялайди ва
унинг қарор топишини якунлайди; у жабрдийда бўлишга сўзсиз рози бўлади,
жиноятчи билан ҳамкорлик қилади ва уни жиноят содир этишга ундайди

[5], деб

ёзадилар. Жиноятчи (масалан, безори) ва жабрланувчи ўртасидаги ўзига хос
ҳамжиҳатлилик психологик муҳокаманинг алоҳида предмети ҳисобланади.
Албатта, биз “улушбай”

турдаги келишувлар ҳақида гапирмаяпмиз. Бироқ олимлар

сабабий боғлиқлик элементларининг интеракцияси, ўзаро таъсири ва алмашинуви
мавжудлигини таъкидлайдилар. Безориликка келадиган бўлсак, бизнинг фикри

-

мизча, виктимизациянинг моҳияти шундан иборатки, безори жабрланувчини ўз
тажовуз объектига айлантирмоқчи бўлади. Агар инсонга жиноятнинг қурбони
бўлиш тақдир қилинган бўлса, демак, у жабрланади. Бунда инсон гўёки безорилик
сари ҳаракат қилади. Одатда, бундай ҳолларда “бечора”ни жиноий фаолиятга

жалб

қилишибди, дейишади. Бироқ у ўзининг виктимлиги туфайли безориликка жалб
қилинган бўлади.

Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам “туғма қурбонлар”

ёки “табиий қурбонлар”

мавжуд эмас. Ҳамма нарса ижтимоий шарт

-

шароитлар, ижтимоий заруратга боғлиқ

ҳисобланади.

Безориликдан нафақат муайян шахс (ёки муайян шахслар), балки жамоат

тартиби ҳам жабр кўриши мумкин. Безорилик жамоат тартибига тажовуз қилиб,
унга зарар етказади. Жабрланганлар орасида жамоат тартибини сақлаш вазифа

-

сини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакили ёхуд безорилик
ҳаракатларининг олдини олиш чораларини кўрган бошқа фуқароларни алоҳида
ажратиб кўрсатиш зарур.

Безорилик натижасида юқоридаги шахсларга зарар етказилади, жиноий

ҳаракатлар жабрланувчиларсиз бўлмайди.

Кимдир ёки бирор

-

бир мулкка шикаст етказилиши ёки бузилиши, нобуд

қилиниши мумкин. Буларнинг барчаси қандай жиноят содир этилганига ва унинг
тажовуз объекти нима эканлигига боғлиқ бўлиб, жиноятчининг ўзи ҳам жабр

-

ланувчига айланиши мумкин. Кўп нарса вазиятнинг қандай ривожланишига
боғлиқдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

175

Жамоат тартиби умумий жабр етказилиши туфайли доимо безориликдан

“ларза”га тушади. Одамлар учун бузилган жамоат тартибининг ижтимоий
кескинлиги ташвишли ҳол ҳисобланади. Безори учун бундай қурбон “ўткинчи”

омил бўлиб, унинг онгида мустаҳкамланмайди. Бузилган жамоат тартибида
безорилар жабрланувчини кўрмайдилар, уларнинг фикрига кўра, жабрланувчи
муайян шахс, айрим инсонлардир. Баъзи олимлар

нафақат психологик, балки

ижтимоий объектлар ва “конструкциялар”

билан ҳам боғлиқ бўлган жабрланувчи

тушунчасини ишлаб чиқишни талаб қилмоқдалар. Уларнинг ёзишича, кимнингдир
ёки бирор нарсанинг бузилиши, шикаст етиши, нобуд бўлишига олиб келган
ҳаракатлар “айбдор

-

жабрланувчи” муносабатларига баҳо бериш орқали кўриб

чиқилиши керак. Жамоат тартибининг хавфсизлигини таъминлаш, уни турли хил
тажовузлардан ҳимоя қилиш каби муҳим муаммо шундан келиб чиқади.

Биз ушбу ёндашувга қўшиламиз, чунки ҳатто давлат ҳам агрессиядан

жабрланиши мумкин

[6].

Виктимология виктимизация жараёнларини ўрганади, шу муносабат билан у

тажовуз субъектлари ва объектлари ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривож

-

ланиши муаммоларини кўриб чиқади. Албатта, бу, биринчи навбатда, “жиноятчи

-

жабрланувчи”

муносабатларига тааллуқлидир, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам,

жабрланувчи ким бўлишидан қатъий назар, у етарли даражада ҳуқуқий ҳимоя
қилинмаган ва ҳеч қандай мустақил мақомга эга эмас. Айни пайтда бу масалани ҳал
этиш жиноятларнинг муваффақиятли олдини олиш ва шахсни жиноий тажовуз

-

лардан ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эгадир.

Виктимологиянинг вазифалари турли хил бўлиб, улардан бири ҳозирги кунда

жиноят жабрланувчилари билан муомала қилиш усулларини ишлаб чиқишдир.
Жабрланувчилар учун тегишли ҳуқуқий, психологик, ижтимоий ёрдам марказ

-

ларини ташкил этиш ҳам долзарб масала ҳисобланади. Криминоген вазият вужудга
келганида жабрланувчининг ўзи имкон қадар жиноятга қаршилик кўрсатиши
лозим.

Безорилик жабрланувчисининг шаклланишига тегишли жиноий жазолана

-

диган қилмишнинг иштирокчиларидан бири (кўпинча, фаол) сифатида қаралиши
керак, чунки у безорилик пайдо бўлиш жараёнида иштирок этувчи субъектлардан
биридир.

Бу ерда гап безориликдан жабрланган шахсни айблаш ёки безорини оқлашда

эмас, балки жабрланувчининг айбини аниқлаш лозим, чунки муайян ҳолатда, у
ҳақиқий ҳолатга мос келадиган жиноят

-

ҳуқуқий реакцияга олиб келиши мумкин.

Адабиётда, ушбу масалани кўриб чиқишда, одатда, йўл

-

транспорт ҳодисасидан

жабрланган пиёдаларнинг айби билан жиноят содир этилиши мисол тариқасида
келтирилади.

Индивидуал тартибдаги виктимологик чоралар жабрланувчининг шахсий

сифатига ёки хулқ

-

атвори виктимликка мойил шахсларни аниқлаш ва уларга

комплекс ижобий таъсир кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш чоралари йиғиндисидан
иборат бўлади. Шахснинг атрофида хавфли вазиятлар қанчалик кўп бўлса, унинг
виктимлик ҳолатини аниқлаш шунчалик қийин кечади[7]. Безорилик жабрланув

-

чисининг содир этилган безориликка алоқадорлигини ўрганиш потенциал жабр

-

ланувчиларда жиноятларнинг олдини олиш қобилиятини ривожлантириш
муаммосини ҳал этишга хизмат қилади. Одамлар, кўпинча, безориликдан жабрлана

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

176

диган вақт ва жойлар мавжуд, аҳолини ушбу вақт ва жойлар ҳақида хабардор
қилиш, уларнинг виктим вазиятга тушиб қолмасликлари учун

виктимологик

маълумотлар керак бўлади.

Бироқ безориликнинг виктимологик прогноз қилиш муаммоси жиноятнинг

олдини олишда жуда муҳим бўлишига қарамасдан, ҳозирги пайтда унга кам
аҳамият берилмоқда.

Виктимология фани одамларга таҳдидга қарши туришни ва ўзларини ҳимоя

қилиш учун

хавф ҳақида маълумот бериши лозим. Биз томонимиздан ўтказилган

сўровномага жавоб берган безорилик жабрланувчиларининг 5% и

жиноятдан

ўзларини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаган, 70% умуман бу ҳақида ўйламаган ва

25% давлат уларни ҳимоя қилишга мажбур деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, безори
битта ижтимоий стереотипга амал қилади, шунинг учун потенциал қурбонни
эътиборсиз қолдирмаслик лозим. Безори табиатан шундай бўлиб, жабрланувчи
унда шундай таассурот қолдирадики, у ҳаракат, яъни безорилик қилишга аҳд
қилади. Безорилик қурбонининг хулқ

-

атвори ижтимоий стереотипларга зид

бўлганлиги боис, унга нисбатан жиноят содир этилишини осонлаштиради. Ушбу
хулқ

-

атвор безорининг ўз ҳаракатларини субъектив равишда оқлашга ундаши

мумкин. Албатта, безори ўз ҳаракатларини, шунингдек, жабрланувчининг ҳаракат

-

ларини нотўғри талқин қилади. Лекин у ўзини ва ўз ҳаракатларини оқлашга
интилади.

Сўнгги йилларда нафақат жабрланувчининг хатти

-

ҳаракати, балки викти

-

мологик профилактика муаммоларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда, виктим
хулқ

-

атворнинг турлари ва шакллари таснифланмоқда. Турли жиноятларнинг

қурбонлари ўрганилиб, ҳар бир ҳолатда жабрланувчи хулқ

-

атворининг ўзига хос

хусусиятлари аниқланяпти. Бунда асосий эътибор виктимологик профилак

-

тиканинг ташкилий тамойилларига ва асосий йўналишларига ва, энг муҳими,
ахборот таъминоти муаммоларига қаратилмоқда (ва бу амалиётда ҳам ўзини
оқлади)

[8]. “Жиноятчи

-

жабрланувчи” муносабатлари ҳар доим виктимологик

тадқиқотларнинг марказий масаласи бўлиб келган. Айнан у жабрланувчининг хулқ

-

атвори ва жиноий хулқ

-

атвор ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш, унинг жиноят

содир этилишидаги ролини аниқлаш имконини беради.

Маълумки, ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим хусусияти муайян хатти

-

ҳаракатнинг мажбурийлигидир. Муайян тарзда муомала қилиш мажбуриятисиз
ижтимоий муносабатлар мавжуд бўла олмайди ва шахслараро муносабатлар
ривожлана олмайди. Бу хатти

-

ҳаракатларнинг тартибга солинадиган шакллари

бўлиши керак. Ҳаёт эса шуни кўрсатадики, жамият аъзоларининг хулқ

-

атвори кўп

ҳолларда бир хил эмас, яъни ижтимоий меъёрлардан четга чиқади; булар жамиятда
ўрнатилган хулқ

-

атвор нормалари ва турларига мос келмайдиган ҳаракатлардир.

Бу фаол хулқ

-

атвордир. Фаол хулқ

-

атвор эса адабиётларда қайд этилганидек,

ижобий ва салбий бўлиши мумкин.

Хулқ

-

атвор турларини аниқлашда буни унутмаслик лозим. Бизнинг

фикримизча, виктим хулқ

-

атвор ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда,

айнан

хулқ

-

атвор турлари муҳокама қилиниши керак; девиант хулқ

-

атвор бу ўзига хос

хусусиятларга эга бўлган ижтимоий хулқнинг турларидан биридир. Бу ўзига хослик
жабрланувчининг қандай жиноятлардан жабрланиш мумкинлигидан келиб чиқиб
аниқланади. Одам ўлдиришдан жабрланганларнинг хулқ

-

атвори бошқача, безори

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

177

ликдан жабрланганларники эса фарқ қилади. Шунингдек, жиноятлар турига қараб
виктим хулқ

-

атворнинг белгилари ҳам ўзгаради, кўпинча, криминоген омил

сифатида намоён бўлади ва жиноят содир этилишига имкон берган шарт

-

шароит

(айтайлик, қимор ўйинлари ва улар замирида муносабатларни аниқлаштириш,
қимор ўйинларида ютқазиб, қарз бўлиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш, енгил хулқ

-

атворли

аёллар ва илгари судланганлар билан алоқалар ва бошқалар)га айланади. Бундай
хулқ

-

атвор баъзан “ижтимоий касаллик”

деб аталади ва турли хил ғайриижтимоий

хатти

-

ҳаракатлар билан боғлиқ бўлади. Инсон жиноят содир этиши учун муайян

шарт

-

шароит яратиб, кейин ҳаракат қилади. Жабрланувчи эса ўзининг хулқ

-

атвори,

ҳаракатлари билан жиноятчининг эътиборини тортади. Шундай қилиб, виктим
хулқ

-

атвор жиноий ҳаракатларда акс этади ва жиноий мазмун касб этади

.

Безорилик “қурбони”га айланган шахслар учун виктим хулқ

-

атворнинг ўзига

хослиги уларнинг ҳаракатларида сезиларли даражада намоён бўлади. Бундай
шахслар, одатда, жиноятчилар билан “ўзаро таъсир”

(мулоқот)да бўладилар,

кўпинча, улар ожиз аҳволда бўладилар. Кўрсатилган “ўзаро таъсир”

тизимида

жабрланувчи қоида тариқасида ёрдам сўрайди. Ушбу виктим ожиз аҳвол шахсни
жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш соҳасига киритилиши керак. Ҳар бир
фуқаронинг жиноятлардан ҳимояланиши кафолатланиши лозим ва унинг ҳимояси
давлат томонидан таъминланиши керак.

Барча жиноятлар, шунингдек, виктим хулқ

-

атвор турлари (турлари, шакл

-

лари) ўртасида етарлича ўхшашлик мавжуд бўлиб, безориликда бу ҳолат кўпроқ
кузатилади. Шунинг учун виктим хулқ

-

атвор ҳақида умумий гапиришимиз мумкин,

гарчи умумий бир хиллик билан фарқлар ҳар доим аниқ бўлса ҳам (ҳатто айнан шу
безориликда ҳам). Адабиётларда таъкидланганидек, агар виктим хулқ

-

атворнинг

хилма

-

хил вариантлари бўлса, бундай хулқ

-

атвори билан бошқалардан ажралиб

турадиган одамлар янада хилма

-

хилдир. Бу ерда тегишли таснифлаш зарурати

келиб чиқади, унинг мақсади виктим хулқ

-

атвор турларини аниқлашдир. Муайян

социологик сўров маълумотларидан фойдаланиб, безорилик “қурбони” бўлган (ёки
бўлиши мумкин бўлган) шахсларнинг виктим хулқ

-

атворнинг икки турини

ажратиб кўрсатишимиз мумкин: барқарор (шахсий) ва беқарор (вазиятга боғлиқ).
Иккинчи хулқ

-

атворлилар, кўпинча, безориликдан жабр кўрадилар. Виктим хулқ

-

атворнинг икки шакли фаол ва пассив виктим хулқ

-

атвор ҳақида гапириш жоиздир.

Бундай хулқ

-

атвор шаклларини безорилик бўйича жиноят ишлари материаллари

асосида “жиноятчи –

жабрланувчи”

контекстида кўриб чиқамиз. Бу ерда батафсил

-

роқ таснифлар таклиф этилади.

Катта шаҳарларда яшовчилар кичик шаҳарлар ва қишлоқлар аҳолисига

нисбатан безориликка кўпроқ мойил бўлади. Мигрантлар ва қочоқлар безориликка
кўпроқ дучор бўлишади, лекин улар ўзларига нисбатан қилинган безориликни
йирик шаҳарлар аҳолисига қараганда хотиржамроқ қабул қилишади. Яширин
безориликлар шаҳарга қараганда қишлоқда ва, энг муҳими, мигрантлар, қочоқлар
орасида кўпроқ содир бўлади. Эҳтимол, улар ҳуқуқ тартибот органларидан ёрдам ва
ҳимояга бўлган умидларини узгандирлар. Кўплаб мигрантлар, турли

-

туман

муҳожирлар, шунингдек, безорилик қурбонига айланган қишлоқ аҳли ўз аҳволини,
кўпинча, умидсиз деб билади. Бунда улар жиноятчини умуман ҳимоя қилишни
хоҳламайдилар, жиноятга алоқадор эканликларига ишонмайдилар, лекин шунга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

178

қарамай, бу ишга расмий тус бермайдилар. Эҳтимол, улар жиноятчини ўзлари
жазолашни истарлар, сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар кўп кузатилмоқда.
Жиноятчи учун жазоланмай қолиш энг катта мукофотдир.

Жабрланувчилар жиноятчиларни рағбатлантиришни хоҳламайдилар, лекин

уларни қилган ишлари учун “жазолаш”

орқали улар янада хавфлироқ жиноят

“қурбони”га айланадилар. Бу ерда виктимизация узоқ давом этадиган характерга
эга бўлиб, бир виктим “элемент”

иккинчисига, иккинчиси кейингисига қўшилади ва

виктимлик комплекси ёки кўп маротабалик виктимизация вужудга келади.

Юқорида виктим хулқ

-

атворнинг турлари ва типлари ҳақида гапирдик. Аммо

улар, кўпинча, бир

-

бири билан қўшилиб кетган ва уларни шартли ифодалаш

мумкин. Биз қулайлик учун ушбу ифодаларни яна ишлатамиз ва виктим хулқ

-

атвор

“турларини”

исботлашга ҳаракат қиламиз.

Биз улардан айримларини айтиб ўтган эдик.

барқарор (шахсий) виктим хулқ

-

атвор;

беқарор (вазиятга боғлиқ) виктим хулқ

-

атвор;

фаол виктим хулқ

-

атвор;

пассив хулқ

-

атвор.

Кўп маротабалик виктимизация

бу барқарор (шахсий) виктим хулқ

-

атвор

бўлиб, шахснинг маълум бир психологик йўналишидир.

Бирламчи виктимизация муайян шароитларда (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик,

фоҳишабозлик, илгари судланганлар билан алоқада бўлиш, енгил табиатли
аёлларга иштиёқ ва бошқалар) такрорланади ва кўп маротабалик виктимизацияга
айланиши мумкин.

Юқорида келтирилган салбий ҳодисалар (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва

ҳ.к.) такрорий виктимизация эҳтимолини оширади ва илгари жабрланганлар
вазиятга қараб бир неча бор жиноят қурбони бўлишига шарт

-

шароит яратади.

Юқори виктимизация

шахснинг турмуш тарзи, услуби (шахснинг можаро

-

ларга мойиллиги, ишсизлиги ва ўқимаслиги ёки мавсумий бандлиги, оила, рўзғор

-

даги нотўғри хатти

-

ҳаракатлар, бўш вақтидан, дам олиш вақтидан нотўғри

фойдаланиши, жанжаллар, спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситаларини истеъмол
қилиши ва бошқалар.)

билан боғлиқ бўлиб, бундай инсонлар жиноятчиларнинг

эътиборини тортади. Кўпинча, улар жиноятдан ўзларини ҳимоя қилишга ожиз

-

дирлар, чунки ўз феъл

-

атвори ва турмуш тарзи туфайли улар виктим вазиятларга

осонгина тушиб қолишади, кўпинча, тунда (даврада ўтириб карта ўйнаш ва
ичкиликбозлик қилиш,

аёлларга қизиқиш ва ҳ.к.) улар тажовуз “объект”ига

айланади.

Виктимизациянинг ушбу шаклларини ҳар доим ҳам осонлик билан кузатиш

имкони бўлмайди, чунки жабрланувчи хулқ

-

атворининг яширин шакллари ҳам

мавжуддир ва улар, одатда, жиноятларни тергов қилиш жараёнида фош этилади.
Тажовуз жабрланувчиси қилмиш содир бўлиш жараёнларининг муҳим элемен

-

тидир.

Мавзуга оид адабиётлар, амалиёт материалларининг таҳлили асосида викти

-

мизациянинг қуйидаги учта турини шакллантиришга ҳаракат қилдик:

1) ундовчи виктимлик;

2)

агрессив виктимлик;

3) провакацион (қўзғатувчи) виктимлик.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

179

Жабрланишнинг моҳияти шундаки, жиноятчи жабрланувчини ўз жиноий

қилмишининг объектига айлантиришга ҳаракат қилади. Жиноятга мойиллик
бўлгани каби жабрланишга ҳам мойиллик бўлади, бу

алоҳида тадқиқот мавзуси

бўлиб, у ёки бу тарзда жиноятчи ва жиноят қурбонини ўрганиш билан боғлиқдир.

Безориликдан жабрланган шахсларнинг виктим хулқ

-

атворининг яна икки

турига эътибор берилиши лозим, деб ўйлаймиз, яъни:

тасодифий виктим хулқ

-

атвор,

кўпинча, бепарволик, ишонувчанлик,

тажрибасизлик билан боғлиқ; хатти

-

ҳаракатларнинг пассив шакли, беқарор

(вазиятга боғлиқ) виктим хулқ

-

атвор;

ашаддий виктим хулқ

-

атвор

фаол, барқарор, кўп маротабалик, юқори

виктимизация билан чамбарчас боғлиқ; ушбу турда агрессия ва провокация ҳам
кузатилади.

Албатта, давлат фуқароларни безориликдан ҳимоя қилиши, барчанинг безо

-

риликдан жабрланмаслиги кафолатланиши

керак. Бундай кафолат қонунда мустаҳ

-

камланади. Бироқ доимо виктимологик профилактикага эҳтиёж мавжуд бўлиб, у
фуқарога ўзи дуч келадиган хавфни кўрсатиши шарт, шунда шахс эҳтиёт чора

-

ларини кўриши ва безориликнинг тажовузидан ўзини муҳофаза қилиши, унга
қарши тура олиши мумкин. Унга нафақат виктимологик профилактика, балки
тегишли эҳтиёт чораларига риоя қилиниши ҳам ёрдам беради.

Шахсни безориликдан ҳимоя қилиш билан бирга, айни пайтда жамоат

тартибининг сақланишига ҳам алоҳида эътибор берилиши зарур. Бу икки
томонлама вазифа бўлиб, унинг ечими безориликнинг олдини олиш билан бевосита
боғлиқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Шнайдер

Г.Й. Криминология (перевод с немедского). М

.: 1994.

С.

358.

2.

Рустамбоев

М.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКга шарҳлар (Махсус қисм) 2

-

том

Т. “Yuridik adabiyotlar publish”, 2021. –

Б. 43; Войгепко

С.Г. Криминологическое

исследование виктимности лиц с девиантным поведением. Автореферат кандидатской
диссертации. М.

: 1997.

3.

Биктагирова

Г.Ф., Валеева

Р.А., Дроздикова

-

Зарипова

А.Р., Калацкая

Н.Н.,

Костюнина

Н.Ю. Профилактика и коррекция виктимного поведения студенческой

молодежи в Глобальной сети Интернет: теория, практика. –

Казань: Издательство

«Отечество», 2019. –

С.

145

147.

4.

Кириллов

С.И., Солодовников

С.А. Исследование грабежей и разбоев в

системе преступного насилия. ‒ Смоленск, 1997. ‒ С. 83.

5.

Франк

Л.В. Потерпевшие

от преступлений

и проблемы советской

виктимологии. –

Душанбе: 1977. –

С.

5

6.

6.

Матюнин

А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства.

Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.

Москва. 2000. –

С.

133.

7.

Виктимология. Дарслик. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Ф.М.

Мухитдинов

Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. –Б. 232.

8.

Ривман

Д.В. Виктимологические факторы и профилактика преступлений.

М.,

1980;

Полубипский

В.И.

Виктимологические

аспекты

профилактики

преступлений. М.: 1980; Варгук

Т.В. Виктимологические аспекты профилактики

имущественных преступлений в условиях крупного города. Автореферат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

180

кандидатской диссертации. М.; 1999; Квашис

В.Е. Основы виктимологии. Проблемы

защиты прав потерпевших от преступлений. М.; 1999. Каракетов

Ю.М. Агар

жиноятчи сизга тажовуз қилса...

Тошкент: “Эльдинур” нашриёт уйи, 1999.

Bibliografik manbalar

Шнайдер Г.Й. Криминология (перевод с немедского). М; 1994.-С.-358.

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКга шарҳлар (Махсус қисм) 2-том – Т. “Yuridik adabiyotlar publish”, 2021. – Б. 43; Войгепко С.Г. Криминологическое исследование виктимности лиц с девиантным поведением. Автореферат кандидатской диссертации. М.; 1997.

Биктагирова Г.Ф., Валеева Р.А., Дроздикова-Зарипова А.Р., Калацкая Н.Н., Костюнина Н.Ю. Профилактика и коррекция виктимного поведения студенческой молодежи в Глобальной сети Интернет: теория, практика. - Казань: Издательство «Отечество», 2019. – С.145-147

Кириллов С.И., Солодовников С.А. Исследование грабежей и разбоев в системе преступного насилия. ‒ Смоленск, 1997. ‒ С. 83.

Франк Л. В. Потерпевшие от преступлений и проблемы советской виктимологии. – Душанбе: 1977. – С.5-6.

Матюнин А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства. Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.-Москва. 2000 й. – С.133.

Виктимология. Дарслик. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Ф. М. Мухитдинов –Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. –Б. 232.

Ривман Д.В. Виктимологические факторы и профилактика преступлений. М., 1980; Полубипский В.И. Виктимологические аспекты профилактики преступлений. М.: 1980; Варгук Т.В. Виктимологические аспекты профилактики имущественных преступлений в условиях крупного города. Автореферат кандидатской диссертации. М.; 1999; Квашис В.Е. Основы виктимологии. Проблемы защиты прав потерпевших от преступлений. М.; 1999. Каракетов Ю.М. Агар жиноятчи сизга тажовуз қилса....–Тошкент: “Эльдинур” нашриёт уйи, 1999.