Безорилик ва безори шахсининг криминологик тавсифи

Annotasiya

Жиноятчиликнинг динамикаси, тузилиши, даражаси ва ҳолатига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омилларни, шунингдек жиноятчи шахсини ўрганиш криминолог олимлар олдида турган долзарб вазифаларидан биридир. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий суди статистик маълумотлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида безорилик ва безори шахсига криминологик тавсиф берилган. Жумладан,.безориликнинг содир этилишининг мотиви, сабаблари (омиллари), шунингдек безори шахсининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
68-75
24

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Каракетова, Д. (2021). Безорилик ва безори шахсининг криминологик тавсифи. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(2/S), 68–75. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp68-75
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Жиноятчиликнинг динамикаси, тузилиши, даражаси ва ҳолатига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омилларни, шунингдек жиноятчи шахсини ўрганиш криминолог олимлар олдида турган долзарб вазифаларидан биридир. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий суди статистик маълумотлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида безорилик ва безори шахсига криминологик тавсиф берилган. Жумладан,.безориликнинг содир этилишининг мотиви, сабаблари (омиллари), шунингдек безори шахсининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Criminological characteristics of hooliganism and the
personality of the hooligan

Dilnoza KARAKETOVA

1


Specialized Branch of the Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021

The study of objective and subjective factors affecting the

dynamics, structure, level and state of crime, as well as the
personality of the offender is one of the urgent tasks facing
criminologists. The article provides a criminological description
of hooliganism and the personality of a hooligan on the basis of
statistical data of the Supreme Court of the Republic of
Uzbekistan and the study of criminal cases. In particular, the
motives, causes (factors) of hooliganism, as well as the specific
features of the hooligan's personality are analyzed in detail

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

the cause of crime
statistical data
the dynamics of hooliganism
the personality of the
criminal
the mechanism of deviant
behavior.

Безорилик ва безори шахсининг криминологик тавсифи

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жиноятчилик сабаби

статистик маълумотлар

безорилик динамикаси

жиноятчи шахси

девиант хулқ

-

атвор

механизми

.

Жиноятчиликнинг динамикаси, тузилиши, даражаси ва

ҳолатига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив
омилларни, шунингдек жиноятчи шахсини ўрганиш
криминолог

олимлар

олдида

турган

долзарб

вазифаларидан

биридир.

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси Олий суди статистик маълумотлари ва
жиноят ишларини ўрганиш асосида безорилик ва безори
шахсига криминологик тавсиф берилган. Жумладан,

безориликнинг содир этилишининг мотиви, сабаблари
(омиллари), шунингдек безори шахсининг ўзига хос
хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган

.

1

Independent researcher of Tashkent State University of Law, Council secretary of Specialized Branch of the Tashkent

State University of Law, Tashkent, Uzbekistan
E-mail:

d.yu.karaketova@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

69

Криминологическая

характеристика

хулиганства

и

личности хулигана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Причина преступности

Статистические данные

Динамика хулиганства

Личность преступника

Механизм девиантного
поведения

Изучение объективных и субъективных факторов,

влияющих на динамику, структуру, уровень и состояние
преступности, а также личности преступника является
одной из актуальных задач, стоящих перед учеными

-

криминологами. В статье дается криминологическая
характеристика хулиганства и личности хулигана на основе
статистических данных Верховного суда Республики
Узбекистан и изучения уголовных дел. В частности,
подробно анализируются мотивы, причины (факторы)
хулиганства, а также специфические особенности личности
хулигана.

Безорилик, бошқа безорилик оқибатида содир этиладиган жиноий жазога

лойиқ қилмишлар сингари кўп содир этилаётган жиноятлардан ҳисобланади,
криминологларнинг фикрича безорилик жиноятчиликнинг, айниқса зўрлик
ишлатиб ва ғараз мақсадда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг
“бошланғич мактаби”дир.

Мазкур жиноятларга оид статистика маълумотлари унинг “тарқалганлик”

даражасини кўрсатади. Масалан, 2015

йилда умумий жиноятчиликнинг 3,6

%;

2016

й. –

3,2 %; 2017

й. –

2,5 %; 2018

й. –

2,05 %; 2019

й. –

2,3

%ни ташкил этган

бўлса, 2020 йилнинг 6 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 152,3

% ўсган

2

.

Албатта ушбу статистикада безорилик оқибатида содир этилган бошқа жиноятлар,
маъмурий

ҳуқуқбузарликлар

акс

эттирилмаганлигини

ҳисобга

олсак,

безориликнинг кўлами янада кўпроқдир.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, безорилик динамикасида

2015-

2018 йилларда пасайиш, 2019

-

2020 йилларда ўсиш кузатилган.

Ўрганилган жиноятлар даражаси ҳам безорилик динамикасига мос равишда

камайган ва ошган.

Тузилишига келадиган

бўлсак, биз томонимиздан ўрганилган жиноят

ишларининг таҳлили безорилик оқибатида баданга енгил шикаст етказиш 90

%;

ўртача оғир шикаст етказиш 7,5

%; оғир шикаст етказиш 2,5 % ташкил этган.

Ўзганинг мулкига зарар етказиш ўрганилган жиноят ишларининг 4,5

%ни ташкил

этган. Мазкур жиноят асосан кундуз кунлари содир этилган.

Илгари ушбу жиноят шаҳарга хос, деб ҳисобланган бўлса, ҳозирда қишлоқ

жойларида ҳам кўплаб содир этилмоқда.

Жиноят содир этиш жойига келсак: қилмишнинг 39

%

кўча, хиёбон, дам

олиш масканларида; 21 % –

бозорлар ва улар атрофида; 18

%

кафе, бар, чойхона,

тунги клуб ва ҳ.к; 6,2

%

корхона, ташкилот ва муассасаларда; 0,8

% -

–транспорт

воситаларида; 8% –спорт, соғломлаштириш масканлари; 7% –

таълим

муассасалари, талабалар турар жойларида амалга оширилган.

2

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот

-

тахлил марказининг маълумотлари.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

70

Безориликнинг асосий қисми (70 %дан ортиғи) қуролдан фойдаланмасдан

содир этилган. Ушбу жиноят оқибатида етказилган тан жароҳатларининг
аксарияти айбдорнинг қўлига тушган воқеа жойидаги тасодифий ашё ёки
воситалардан фойдаланиб содир этилган.

Бошқа жиноятларга нисбатан безорилик гуруҳ бўлиб камроқ (85 % –

якка

шахс; 15 % –

бир гуруҳ шахслар) содир этилган.

Қасддан

одам ўлдиришнинг 0,2 %и, қасддан баданга оғир шикаст

етказишнинг 2,5 %и безорилик оқибатида содир этилган.

Безорилик ва унинг оқибатида содир этилган жиноятларнинг криминологик

моҳиятини аниқлаш уларга қарши чора

-

тадбирлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият

касб этади. Айнан билишнинг криминологик усуллари у ёки бу жиноят нима учун
содир этилган?, уларнинг сабаблари нимада?, уларнинг олдини олиш мақсадида
қандай ҳуқуқий, ташкилий ёки бошқа чораларни қўллаш лозим? деган саволларга
жавоб беради.

Фикримизча,

ҳозирги

кунда

жамоат

тартибига

тажовуз

қилувчи

жиноятларнинг криминологик аҳамиятга эга бўлган хусусиятларга оид илмий
фаразларни тизимлаштириш зарурати мавжуддир. Ушбу билимлар ўрганилаётган
жиноятларга хулосалар, таклиф ва тавсияларни ташкил этиб, келажакда уларга
қарши курашни режалаштириш имконини беради.

Безориликнинг ҳозирги ҳолати, ушбу қилмишнинг жамиятга таъсири,

бузғунчилик жараёнига таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан ўрганилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди статистика маълумотларининг таҳлилига кўра
безорилик жуда кўп содир этилган жиноятлар сарасига кирмаслигидан далолат
берсада унинг оқибатида жамоат тартибидан ташқари, фуқароларнинг ҳаёти,
соғлиғи ёки мулкига зарар етказилмоқда.

Жадвал

Безориликнинг умумий жиноятчиликдаги улуши ҳақида

МАЪЛУМОТ

Йиллар

2015

й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 йил

2019 й

6 ойи

2020 й

6 ойи

Жами
рўйхатга
олинган
жиноятлар

87946

87412

73692

49011

46089

Безорилик

3213

2798

1736

1007

1073

195

492

Фоизлардаг
и улуши

3,6%

3,2%

2,5%

2,05%

2,32%

152,3%

ошган

Расмий статистика маълумотларида кўрсаткичларининг пасайганлиги

безорилик айрим кўринишларининг декриминализация қилинганлиги, содир
этилган безориликни майда безорилик сифатида баҳоланиши (МЖТК 183

-

м) билан

боғлиқ. Ундан ташқари статистика кўрсаткичларининг шакллантирилишига
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш институтларинин қўлланиши, мазкур
қилмишлар латентлиги даражаси ҳам ўз таъсирини кўрсатади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

71

Масалан, 2015 й. жами безорилик содир этганларнинг 30,2

%; 2016 й. –

31,3 %;

2017 й. –

34,1

%; 2018 й. –

33,2

%; 2019 й. –

32,5 % жавобгарликдан озод этилган.

2015-

2019 йилларда безорилик учун судланганлар сони камайган бўлсада,

баданга оғир шикаст етказиш, одам ўлдириш, қийнаш каби жиноятлар миқдори
сезиларли даражада камаймаган, 2020 йилнинг 9 ойи бўйича юқоридаги
жиноятларнинг барчасида ўсиш бўлган. Ундан ташқари уриш, баданга енгил
шикаст етказиш белгилари бўлган қилмишлар учун турли асосларга кўра
жавобгарликдан озод қилинганлар сони ҳам талайгинадир.

Ярашилганлиги

муносабати

билан

жиноий

жавобгарликдан

озод

қилинганларнинг 3,9

%ни жамоат тартибига қарши жиноятларни содир этганлар

ташкил

қилган.

Юқоридагилар безорилик ҳолати ва динамикаси ҳақиқатда расмий

маълумотлардагидан анча кўп эканлигини кўрсатмоқда.

Билишнинг криминологик усуллари жиноят

-

ҳуқуқий фанларнинг мураккаб

саволларига, масалан, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида
қандай чораларни қўллаш лозим деган саволга жавоб топишга хизмат қилади

[2].

Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг безориликнинг

олдини олиш бўйича фаолияти илмий асосланган усулларга таянганида кутилган
натижаларни беради

[3].

Криминологияга

оид

адабиётларда

ҳар

қандай

жиноятчиликнинг

сабабларини таҳлил этишда умумий омиллар ва аниқ жиноятларга имкон берган
шарт

-

шароитлар ажратилади

[4]

. Биз тадқиқ этаётган жиноятларни таҳлил этишда

ҳам апробациядан ўтган ёндашувга таяниш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу
билан бирга умумий тусдаги омиллар ва у ёки бу жиноятга имкон берган шарот

-

шароитлар орасидаги аниқ фарқларни кўрсатиш жуда мураккаб ва баъзан бунинг
имкони ҳам йўқ. “Аниқ ижтимоий ҳодиса баъзи ҳолатларда умумий тусдаги омил,
бошқа вазиятларда жиноятга имкон берган шарт

-

шароит сифатида бўлиши

мумкин”

[5]

. Шунинг учун сабаблар мажмуини умумий ва махсусга ажратиш шартли

ҳисобланади.

Безорилик ва унинг оқибатида содир этилган жиноятларнинг бизнингча

аҳамиятга эга бўлган омилларига тўхталмоқчимиз.

Безориликнинг сабаблари (омиллари)ни таҳлил этишда аввало ушбу

қилмишнинг содир этилишини тақозо қиладиган, уларни озиқлантирадиган,
кўпайишини таъминлайдиган ҳодиса, воқеа ва жараёнлар йиғиндисини ўрганиш
зарурдир.

Ўрганилаётган қилмишнинг сабаблари унинг мотиви билан бевосита

боғлиқдир. Жиноят ишларининг таҳлилига кўра безориликнинг содир этилишига
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди:

1)

айбдорнинг ўз кучини кўрсатиб қўйишга интилиши (36%); 2) хулқ

-

атвори

жамиятда юриш

-

туриш қоидалари

ва қонун нормаларини менсимаслиги (22,5 %);

3) илгари жиноят содир этганларнинг таъсири остига тушиб қолиши (5,5 %); 4)
турмушидан норозилик ва бошқалардан нафратланиш (4 %); 5) бошқа мотивлар
(ўч олиш, рашқ, нафратланиш ва б.қ.) (32 %).

Юқоридагилардан ташқари шахснинг айниқса вояга етмаганларнинг

ўртоқларига, катталарга тақлид қилиши (7,5%) кузатилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

72

Тадқиқотларда ўтказилган сўровлар натижаларига асосланиб, ОАВда

зўравонликни тарғиб қилиниши ижтимоий онгга салбий таъсир кўрсатиши
атрофдагиларга

агрессив хулқ

-

атворни шакллантиради ёки маънавий қолоқлик,

ўзганинг дардига бепарволикни шакллантиради

[6].

Муайян жиноят содир этиш механизмида жиноятчининг шахси муҳим роль

ўйнайди. Чунки жиноят инсон тафаккурининг маҳсулидир. Бу борада Ф.Й.

Галл,

жиноят уни содир этган шахснинг маҳсули ҳисобланади, шунга кўра, жиноятнинг
хусусияти бу индивиднинг табиати ва у яшаб турган муҳитга боғлиқ бўлади

[7]

, деб

ҳисоблайди. Бу эса жиноятчи шахсини ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Шу
боисдан, азалдан жиноятчи шахси криминология фанининг асосий масаласи
сифатида тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлган.

Жиноятчи шахси аввало жиноят субъектининг шахсидир

[8]

. «Жиноятчи

шахси» тушунчаси кенг маънодаги ижтимоий тушунча бўлган «инсон шахси» билан
узвий боғлиқ. «Шахс»

ва «инсон» тушунчалари ўртасида фарқ мавжуд. «Инсон»

нисбатан кенгроқ тушунча, «шахс» эса унинг фақат ижтимоий хусусиятларини
ифодалайди ва инсоннинг ривожланиши давомида аста

-

секин шаклланади

[9].

«Жиноятчи шахс» деганда қонунда назарда тутилган муайян жиноятни содир

этган муайян шахс назарда тутилса, «жиноятчи шахси» эса унинг ўзига хос
белгилари ва хулқ

-

атворлари мазмунини ифодалайди.

Е.О.Алауханов жиноятчи шахсини умумижтимоий тушунча бўлган «шахс» ва

ижтимоий

-

ҳуқуқий тушунча бўлган «жиноятчи» сўзларидан ташкил топганлигини

айтади. Жиноятчи шахси жиноят содир этган шахснинг юридик жиҳатдан
аҳамиятга эга бўлган сиёсий

-

ижтимоий, руҳий ва жисмоний хусусиятлари

мажмуидир

[10].

Жиноятчи шахсининг ўрганилиши индивидуал жиноий хулқ

-

атворнинг

хусусияти ва сабабларини умумлаштириш асосида умумий криминологик омиллар
ҳақида хулоса чиқариш имконини беради

[11]

. Бироқ жиноятчи шахсининг

ўрганилиши фақат криминологик ёки профилактик аҳамият касб этиши билан
чегараланмайди. Чунки, жиноятчи шахси ҳақидаги маълумотлар ёки билимлар
жиноятларни очиш ва айбдорларни фош этиш, қилмишни квалификация қилиш,
жазо тайинлаш ва уларнинг ижросини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54

-

моддаси (жазо

тайинлашнинг умумий асослари)да эса, суд жазо тайинлашда содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг
сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини
ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши
мустаҳкамланган.

[12]

Безорилик содир этган шахсга оид криминологик маълумотлар мазмунан

жиноятчи шахси ва унинг хулқ

-

атвори тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Бу

маълумотлар жиноятчининг индивидуал хусусиятлари унинг шахс сифатида
шаклланишига таъсир кўрсатган ижтимоий муҳит билан тўғри ва тескари
алоқаларига асосланади.

Модомики, сўз безориликнинг криминологик тавсифи ҳақида юритилар экан,

унда ушбу жиноятни содир этганларнинг шахсини тавсифловчи хусусиятларни
очиб бериш зарур ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

73

Бу борада, биринчи навбатда, амалий вазифани ҳал этишга тўғри келади

.

Безорилик содир этган

шахснинг турмуш тарзи унинг маънавий қиёфасида ҳал

қилувчи аҳамиятга эга бўлган

фаол жараён сифатида баҳоланиб,

у

барча ижтимоий

аҳамиятли ҳаракатлар сингари одам шахсий фаолиятининг натижаси ҳисобланади.
Ҳар бир аниқ вазиятда фақат шахснинг ўзи жиноят содир қилиш тўғрисида қарор
қабул қилади

[13]

. Безори шахсида бундай қарор ички ишонч ва англаш сифатида

«мавжуддир». Бунда шахс айнан безориликни содир қилишга шайланган бўлади.

Гарчи «безори шахси»

шартли тушунча бўлсада, ушбу шартлилик бундай

шахсни алоҳида ўрганишни истисно қилмайди. Ушбу масалада энг муҳим

жиҳат –

шахснинг ўзига хослиги, жиноий хулқ

-

атвори ва турмуш тарзининг ўзига хос

хусусиятлари ҳисобланади. Шу боис, В.Н.

Кудрявцев инсоннинг алоҳида ижтимоий

тоифаси сифатида безори шахси жиноий шаклдаги

хулқ

-

атворнинг ўзига хослиги

билан бевосита боғлиқ. У девиант

хулқ

-

атворнинг ҳар қандай бошқа шаклидан

ўзининг ижтимоий хавфлилиги билан сифат жиҳатдан ажралиб туришини

доимо

ёдда тутиш лозим

[14],

деб ҳисоблайди

.

«Ижтимоий шахс»

сифатида безори шахсини шакллантирган ҳолатларни

кўриш имконини берувчи ўзига хос «ойна»

сифатида қараш

мумкин. Бунда жиноий

хулқ

-

атворни белгиловчи

ижтимоий шароитларни аниқлаш имкони пайдо бўлади,

бу

эса шахснинг жиноят йўлига киришдаги ўз «ҳисса»сини

ойдинлаштиради

[15].

Аниқроқ қилиб айтганда, шахснинг жиноят содир этишга мойиллигини келтириб
чиқарган хулқ

-

атвор тизими ва биофизиологик хусусиятларини аниқлашга ёрдам

беради.

«Безори шахси»

жиноятчиларнинг

реал мавжуд бўлган тоифасини

акс

эттиради. Бу эса ўзида безорилик содир қилган

шахсларни криминологик тадқиқ

қилишнинг зарурати ва аҳамиятини намоён этади

.

Безори шахсини доимий, узлуксиз ўрганиш ушбу тоифадаги шахсларнинг

ўзига хос бўлган хусусияти, қизиқишлари, интилиши, эҳтиёжлари ва бошқа

жиҳатларини тизимли равишда аниқлаш ва баҳолаш имконини бериб,
пировардида, ушбу турдаги

жиноятларга қарши курашиш

фаолиятининг

маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади. Безори тўғрисида олинган
маълумотлар мазкур тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатишга
йўналтирилган таъсирчан чора

-

тадбирлар тизими ҳамда аниқ профилактик усул ва

воситаларини танлашда қўл келади

.

«Безори шахси»га хос бўлмаган белгиларни

аниқлаш мақсадга

мувофиқ эмас

,

чунки бундай ёндашув безорилик жиноятига қарши курашишда назария ва амалиёт
учун натижа бермайди

,

бунинг учун фақат мазмунан

жиноий хулқ

-

атворнинг

шартланишига боғлиқ омилларни аниқлаш зарур ҳисобланади

.

Ушбу ҳолатда ўзаро

боғлиқ қуйидаги

уч муаммонинг мавжудлиги кўзга ташланади: инсон, у содир

қилган қилмиш ва унинг сабаблари

[16].

Бунда безори шахсининг ўзига хос хусусиятларини, яъни шахснинг безорилик

содир этишга мойиллигини ифодалайдиган

огоҳлантирувчи, сигнал берувчи

муайян жиҳатларни кўриш мумкин.

Одатда, ушбу жиҳатлар ҳаётнинг муайян

шароитларида у ёки бу ҳолатлар таъсири остида аниқ вазиятда шахснинг
безорилик

содир этиши мумкинлиги бўйича индивидуал ташҳис қўйилишига

хизмат қилади

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

74

Шу боисдан, шахснинг безорилик содир этишга мойилигидан далолат

берувчи жиҳатларни аниқламасдан, уларни ўрганмасдан ва ҳисобга олмасдан
безорилик профилактикасининг самарадорлигига эришиб бўлмайди

.

Шу билан

бирга, профилактик чора

-

тадбирларни фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш

учун

безорилик содир этган

шахсларни тоифалаш ҳам

талаб қилинади.

Жиноятчиларни таснифлаш муҳим таҳлилий ва профилактик аҳамиятга эга

бўлиб, жиноятчилик сабабларини янада чуқурроқ ва ҳар томонлама ўрганиш,
жиноятларнинг олдини олиш ва прогноз қилиш тизимини ишлаб чиқишга ёрдам
беради. Шу сабабли жиноятчиларни

таснифлаш криминологиянинг энг долзарб,

лекин ҳали яхши ўрганилмаган муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Адабиётларда қайд этилганидек, жиноят содир қилган

шахсларни тоифалаш

(типизация) ғояси уларнинг муайян гуруҳлари тўғрисидаги маълумотларга
асосланади

.

Шу боис, Г.А.

Аванесов «Жиноятчи шахси ва унинг тузилишини

чуқурроқ ўрганиш учун бундай шахснинг ўзига хос хусусиятини ҳам англаш
лозим»

[17]

деб ҳисоблайди. Кўриниб турганидек, шахснинг ўзига хослиги ва

тузилиши ўртасида алоқадорлик мавжуд. Шунинг учун ҳам, тадқиқотнинг негизида
шахс тузилиши ётади, чунки шахс тузилишини англамасдан туриб, жиноий хулқ

-

атворнинг механизмини тушуниш мумкин эмас

[18].

Моҳиятан шахс

тузилиши

иккита асосга эга, улардан

бири

шахснинг

индивидуаллигини белгиловчи психологик

,

иккинчиси

эса

у ёки бу ижтимоий

соҳадаги

ижтимоий роли ва тажриба фаолиятини белгиловчи ижтимоий

асослардир. Бироқ ҳар қандай ҳолатда одамнинг

айнан шахси ўрганилади. Айнан

шахс

хулқ

-

атворининг жиноий йўналиши, унинг шахсини белгиловчи омиллар

ўрганилади

[19].

Шахснинг ҳар қандай ижтимоий тоифаси

индивиднинг эҳтиёж, қизиқиш,

мақсади

,

йўналиши кабиларда ифодаланадиган ижтимоий муносабатларнинг

умумлашган шаклидан бошқа

нарса эмас, албатта. Шу маънода, бизнинг

назаримизда, жиноятчи шахси тузилишида турли ижтимоий

-

психологик унсурлар

мавжуддир. Тоифалаш

асосида жиноятчи шахсининг

турли йўналишларини

ўрганиш

мумкин, бу эса нафақат умумий тоифага, балки ўзига хос белгиларга эга

муайян шахслар тоифасига нисбатан ҳам тегишли ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Олий судидан олинган статистик маълумот.

29.1

0.2020 й. 07/24

-261.

2.

Кудрявцев

В.Н.

Причинность

в

криминологии

структуре

индивидуального преступного поведения). Монография. М.: ТК Велби, Из

-

во

Проспект, 2007. С. 4.

3. Кудрявцев В.Н., Эминов В.Е. Причины преступности в России:

Криминологический анализ. М.: Норма, 2006. С. 23.

4. Криминология. Под общ. ред. Ю.Ф.Квашин. Ростов

-

на

-

Дону, 2020. С. 199

-200;

Устинов В.С., Арефьев А.Ю. Криминологические аспекты экономической
преступности. Учебное пособие. –

Н.Новгород: НЮИ МВД РФ, 2000. С. 88.

5. Овчинский А.С., Чеботарева С.О. Матрица преступности. М.: Норма, 2006. –

С.

75.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

75

6. Средства массовой информации и преступность. // Криминология / Под

ред. Д.Ф.Шели. СПб., 2003. С. 66

-76.

7. Исмаилов И., Абдурасулова Қ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм:

ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик. –

Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси, 2015. ‒ Б. 31. (–

272 б.)

8. Abdurasulova Q.R.Kriminiologiya. Darslik.

–Тoshkent:Adolat, 2007. –

B. 54.

9. Исмаилов И., Абдурасулова Қ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм:

ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик. –

Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси, 2015. ‒ Б. 131. (–

272 б.)

10. Алауханов Е.О. Криминологические проблемы предупреждения корыстно

-

насильственных преступлений: Автореф. дисс. ... док. юрид. наук: 12.00.08. –

Алматы,

2004.

С. 30.

11. Хамидов Д.Х. Криминологическая характеристика тяжких насильственных

преступлений против личности и их предупреждение: Автореф. дисс. ... кан. юрид.
наук: 12.00.08. –

Ташкент, 2008. –

С. 13.

12. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодекси

// URL: https://lex.uz/docs/111453

13. Дубовик О.Л. Принятие решения в механизме преступного поведения:

Автореф. Диссертации на соискание ученой степени канд. юрид. наук. М., 1984. –

С.

14-15.

14. Кудрявцев В.Н. Правовое поведение: норма и патология. М., 1982. –

С.3, 6

-9.

Преступное поведение (новые исследования). Сборник научных трудов. –

М., 2002.

15. Долгова А.И. Теоретические посылки и общая характеристика результатов

длящегося

криминологического

изучение

личности.

В

кн.:

Опыт

криминологического изучения личности преступника. М., 1981. –

С. 7

-10.

16. Лунеев В.В. Преступгое поведение: мотивация, прогнозирование,

профилактика. М., 1980. С.112

-115.

17. Аванесов Г.А. Криминология. М., 1984. С.262.

18. Долгова А.И., Ермаков В.Д., Беляева Н.В. Проблемы топологии

несовешеннолетних преступников. –

В. кн.: Вопросы борьбы с преступностью. Вып.

24. М., 1976. С.41.

19. Бородин С.В. Свойства личности преступника. –

В кн.: Программа борьбы с

преступностью. М., 1993.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Олий судидан олинган статистик маълумот. 29.10.2020 й. 07/24-261.

Кудрявцев В.Н. Причинность в криминологии (о структуре индивидуального преступного поведения). Монография. М.: ТК Велби, Из-во Проспект, 2007. С. 4.

Кудрявцев В.Н., Эминов В.Е. Причины преступности в России: Криминологический анализ. М.: Норма, 2006. С. 23.

Криминология. Под общ. ред. Ю.Ф.Квашин. Ростов-на-Дону, 2020. С. 199-200; Устинов В.С., Арефьев А.Ю. Криминологические аспекты экономической преступности. Учебное пособие. – Н.Новгород: НЮИ МВД РФ, 2000. С. 88.

Овчинский А.С., Чеботарева С.О. Матрица преступности. М.: Норма, 2006. – С. 75.

Средства массовой информации и преступность. // Криминология / Под ред. Д.Ф.Шели. СПб., 2003. С. 66-76.

Исмаилов И., Абдурасулова Қ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. ‒ Б. 31. (– 272 б.)

Abdurasulova Q.R.Kriminiologiya. Darslik. –Тoshkent:Adolat, 2007. –B. 54.

Исмаилов И., Абдурасулова Қ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. ‒ Б. 131. (– 272 б.)

Алауханов Е.О. Криминологические проблемы предупреждения корыстно-насильственных преступлений: Автореф. дисс. ... док. юрид. наук: 12.00.08. – Алматы, 2004. – С. 30.

Хамидов Д.Х. Криминологическая характеристика тяжких насильственных преступлений против личности и их предупреждение: Автореф. дисс. ... кан. юрид. наук: 12.00.08. – Ташкент, 2008. – С. 13.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодекси // URL: https://lex.uz/docs/111453

Дубовик О.Л. Принятие решения в механизме преступного поведения: Автореф. Диссертации на соискание ученой степени канд. юрид. наук. М., 1984. – С. 14-15.

Кудрявцев В.Н. Правовое поведение: норма и патология. М., 1982. – С.3, 6-9. Преступное поведение (новые исследования). Сборник научных трудов. – М., 2002.

Долгова А.И. Теоретические посылки и общая характеристика результатов длящегося криминологического изучение личности. – В кн.: Опыт криминологического изучения личности преступника. М., 1981. – С. 7-10.

Лунеев В.В. Преступгое поведение: мотивация, прогнозирование, профилактика. М., 1980. С.112-115.

Аванесов Г.А. Криминология. М., 1984. С.262.

Долгова А.И., Ермаков В.Д., Беляева Н.В. Проблемы топологии несовешеннолетних преступников. – В. кн.: Вопросы борьбы с преступностью. Вып. 24. М., 1976. С.41.

Бородин С.В. Свойства личности преступника. – В кн.: Программа борьбы с преступностью. М., 1993.