Безориликни олдини олишнинг ўзига хос жиҳатлари

Annotasiya

Мақолада безориликнинг профилактикаси турлари, ушбу профилактика турлари доирасида қўлланиладиган профилактик восита ва усуллар, безорилик профилактикасига хос бўлган функциялар, безорилик профилактикасининг ташкилий асосларини ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан безориликнинг якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари тизими шакллантирилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
102-112
22

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Каракетова , Д. . (2021). Безориликни олдини олишнинг ўзига хос жиҳатлари. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(7/S), 102–112. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss7/S-pp102-112
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада безориликнинг профилактикаси турлари, ушбу профилактика турлари доирасида қўлланиладиган профилактик восита ва усуллар, безорилик профилактикасига хос бўлган функциялар, безорилик профилактикасининг ташкилий асосларини ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан безориликнинг якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари тизими шакллантирилган.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Specific aspects of the prevention of hooliganism

Dilnoza KARAKETOVA

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021

The article presents a scientific analysis of the types of

prevention of hooliganism, preventive means and methods used
within these types of prevention, the functions inherent in the
prevention of hooliganism, the problems of legal regulation of
the organizational foundations of the prevention of hooliganism.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

hooliganism,
crime,
general,
special,
individual,
victimological prevention,
organizational and legal
bases,
criminal behavior,
special subjects,
victim status.

Безориликни олдини олишнинг ўзига хос жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

безорилик,
жиноят,
умумий,
махсус,
якка тартибдаги,
виктимологик
профилактика,
ташкилий-ҳуқуқий
асослар,
жиноий хулқ-атвор,
махсус субъектлар,
жабрланувчи мақоми.

Мақолада безориликнинг профилактикаси турлари,

ушбу профилактика турлари доирасида қўлланиладиган
профилактик восита ва усуллар, безорилик профилак-
тикасига хос бўлган функциялар, безорилик профилактика-
сининг ташкилий асосларини ҳуқуқий тартибга солишдаги
муаммолар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан
безориликнинг якка тартибдаги ҳамда виктимологик профи-
лактикаси чора-тадбирлари тизими шакллантирилган.

1

Independent researcher, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

103

Специфические аспекты предупреждения хулиганства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

хулиганство,
преступление,
общая,
специальная,
индивидуальная,
виктимологическая
профилактика,
организационно-правовые
основы,
преступное поведение,
специальные субъекты,
статус потерпевшего.

В статье проведен научный анализ видов профилактики

хулиганства, профилактических средств и методов,
используемых в рамках этих видов профилактики, функций,
присущих профилактике хулиганства, проблем правового
регулирования организационных основ профилактики
хулиганства.

Автором

разработана

система

мер

индивидуальной и виктимологической профилактики
хулиганства.


Безорилик профилактикасида асосий роль ички ишлар органлари ва Миллий

гвардияга тегишли бўлиб, улар ўз кучларини биринчи навбатда, жамиятга очиқдан-
очиқ ҳурматсизликда намоён бўлувчи жамоат тартиби қўпол равишда бузилмас-
лигига, фуқароларга кўчада тажовузлар содир қилинмаслигига, кундалик
турмушда ва бўш вақтда содир қилинадиган қилмишларни бартараф қилишга
қаратишади. Тезкор-қидирув хусусиятдаги тадбирлар ёрдамида безориликнинг
сабаблари ва шароитлари аниқланади ҳамда бартараф этилади.

Безорилик профилактикасининг ташкилий асосларини ҳуқуқий тартибга

солишдагимуаммони бартараф этиш учун қуйидаги учта асосий масала ҳал
қилиниши лозим: 1) профилактикани амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари; 2) ўзига нисбатан профилактика амалга оширилаётган шахс-
ларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 3) жиноятлардан жабрланаётган шахсларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари (жабрланувчи мақоми)га аниқлик киритилиб қонунда
мустаҳкамланиши лозим. Жаҳонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
олий даражадаги умуминсоний қадриятга айланаётган бир пайтда, ушбу масала
янада долзарблашади.

Безориликнинг олдини олишда мажбурлов чораларини қўллаш ҳам муҳим

ҳисобланади. Ушбу чоралар махсус субъектлар (давлат органлари) томонидан
амалга оширилади. Бу эса, безориликнинг олдини олишга йўналтирилган ихтисос-
лаштирилган фаолият мақомига эга бўлиб, махсус даражадаги профилактика
саналади. Чунки, у безориликнинг олдини олишга қаратилган махсус тадбирларни
қамраб олади. Бундай тадбирлар бошқа профилактик тадбирлардан ўзининг махсус
мўлжалланганлиги ва алоҳида мақсадга йўналганлиги билан ажралиб туради.

Демак, безорилик профилактикасида махсус профилактика таъсири остига

тушувчи объектнинг мавжудлиги ўз навбатида, махсус ваколатга эга субъектлар
тизимини аниқлаштиришни ҳам талаб этади. Бироқ аниқ вазиятда безориликнинг
махсус профилактикасини амалга ошириш нафақат ички таъсир (муайян бир орган,
масалан ички ишлар органларидоирасида), балки ташқи таъсир (ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар доирасида) ҳам
куч ва воситалар жалб этилади. Бу борада айниқса, маълумотлар алмашиш, ҳисобга
олишнинг замонавий компьютер тизими жорий этилиши зарур ва унда безорилик
содир этган, ундан жабр кўрганлар акс этиши лозим.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

104

Профилактика амалиётида ҳуқуқий тавсифнинг мавжуд эмаслиги, қонун

нормаларидан фойдаланишда прокуратура, адлия, ички ишлар ва суд органлари-
нинг ушбу йўналишдаги фаолиятида ягона ёндашув йўқлигидан далолат беради [1].

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғри-

сида”[2]ги қонунида профилактика субъектларининг профилактик фаолиятини
мувофиқлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилган бўлса-да, мувофиқ-
лаштиришнинг ҳуқуқий механизми қонунда белгиланмаган.

Шу ўринда, безорилик жиноятининг олдини олиш шакл, усул ва турларига

ойдинлик киритиш зарурати юзага келади.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “шакл” ‒ “кўриниш, расм, тарз, усул [3]” деб

изоҳланган.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шакли ‒ бу, ҳуқуқбузарликлар

профилактикасида фаолият, хатти-ҳаракатлар мазмунининг ташқи кўринишидир”,
профилактика шаклининг моҳиятини ёритишда ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасининг мақсади, функцияси ва вазифаларига таяниш лозим [4].

С.Б. Хўжақулов ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси шаклларини:

ёзма, оғзаки, кўргазмали, электрон, назорат, қўриқлаш, қутқарув, белгили, СМС
хабар, аралаш шакллари тариқасида шакллантиришни тавсия этади, аммо бизнинг
фикримизча, безориликнинг олдини олишда юқоридаги профилактика шакллари-
нинг барчаси ҳам кутилган самара бермайди.

Улар орасидан “назорат” шакли муҳим ўрин тутади.
Тадқиқотчи профилактик таъсир этишнинг назорат шаклини техник,

қўриқлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назорати ва жамоатчилик
назоратидан иборат турларга [5] ажратади. Ушбу таснифни қўллаб-қувватлаймиз,
унинг безорилик профилактикасига нисбатан татбиқ этилишини қуйидагича
изоҳлаймиз: техник назорат техника ва электрон тизим имкониятларидан
фойдаланиб, безориликнинг жамоат жойларида хусусан, кўчалар, майдонлар,
истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар, аҳоли кўп қатнайдиган йўлакларда,
бозорларда содир этилишини инобатга олиб, ушбу жойларга кузатув камераларни
ўрнатиш орқали амалга оширилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг назорати ҳам безориликнинг

олдини олишда яхши самара беради. Хусусан, ички ишлар органлари ёки Миллий
гвардиянинг кўча ва жамоат жойларида патрулликни амалга оширишлари ўзига хос
профилактик таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”[6]ги қонунига

мувофиқ жамоатчилик назорати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъект-
ларига нисбатан қўлланилади, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектларига
нисбатан ҳам жамоатчилик назоратиамалга оширилади. Бу фуқаролар ва жамоат
уюшмаларининг фаол иштироки орқали бевосита безориликнинг олди
олинишида [7] намоён бўлади. Жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок
этган фуқаро ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарори [8]
билан тасдиқланган “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун
рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом қоидаларига биноан рағбатлан-
тириладилар.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

105

Мазкур вазиятда профилактиканинг усул ва шакллари ўзаро қайтма алоқадор

эканлигини кўришимиз мумкин. Яъни профилактиканинг шакли доирасида амалга
оширилган чора-тадбир учун рағбатлантириш усули қўлланилаяпти.

С.Б. Хўжақулов ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг ўзига хос

хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур профилактика усулларининг қуйидаги
таснифини ишлаб чиққан:

огоҳлантириш (расмий, норасмий);

ишонтириш;

рағбатлантириш (моддий, маънавий, аралаш);

мажбурлаш (интизомий, маъмурий, моддий важиноий мажбурлаш чора-

ларини қўллаш) [9].

Таъкидлаш жоизки, безорилик профилактикасининг ўзига хос алоҳида тур-

лари мавжуд эмас. Безорилик профилактикасида профилактиканинг мавжуд
турлари ва улар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тизимига
асосланилади. Бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси тўғрисида”[10]ги қонунда профилактиканинг
умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикадан иборат тўртта
тури белгиланган бўлиб, безориликнинг профилактикаси айнан мазкур турлар,
ушбу турлар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга таянилади.

Безориликнинг умумий профилактикаси қуйидаги чора-тадбирларни қамраб

олади: безорилик профилактикасига оид дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга
ошириш; безориликнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот
олиб бориш; безориликнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш; безориликнинг сабаблари ва содир
этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида
тақдимномалар киритиш.

Яқин-яқингача криминологик адабиётларда [11] умумий ижтимоий профи-

лактика тушунчаси кенг қўлланилиб келинган.

Айрим криминологлар ижтимоий профилактикани кенг тушунча деб билиб,

бу борада ахлоқий (ахлоқсиз хулқ-атворга йўл қўймаслик) умумҳуқуқий
профилактика (кенг маънода ҳуқуқбузарликларни олдини олиш) тўғрисида фикр
юритса ҳам бўлади [12], деб ҳисоблайди.

Умумижтимоий олдини олишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у

салбий ҳодисалар, жумладан безориликнинг олдини олишга қаратилмайди, унинг
профилактикасигакўмаклашади, холос. Аслида, умумижтимоий олдини олиш
чоралари жиноятларга йўл қўймасликка, яъни махсус олдини олишга тўғри ва
бевосита қаратилган барча чоралар мажмуининг асоси, базаси бўлиб хизмат
қилади. Безорилик – алоҳида ижтимоий воқелик, демак, унга қарши курашиш
йўллари ижтимоий-ҳуқуқий тадбирлар соҳасида ётиши лозим, унинг самара-
дорлиги эса кўп ҳолларда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш муваффақиятига
боғлиқ бўлади. Аммо масаланинг бу жиҳати безориликнинг ҳам умумий, ҳам
индивидуал профилактикасига тегишлидир.

Н.Т. Исмоилов профилактиканинг турлари билан боғлиқ турлича қараш-

ларни “профилактика” тушунчасининг кенг ёки тор маънода талқин этиш билан
боғлиқ, деб ҳисоблайди. У ижтимоий ривожланишнинг энг умумий чоралари
(масалан: меҳнат, дам олиш, турмуш ва тарбияни оқилона ташкил этиш) нинг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

106

жиноятлар профилактикаси доирасидан ташқарида эканлиги ҳақидаги нуқтаи
назарга асосланилса, унда жиноятлар профилактикасининг умумижтимоий ва
махсус (ёки махсус криминологик) турларга бўлишдан воз кечиш лозим деб
ҳисоблаб, унинг ўрнига жиноятларни олдини олишнинг умумий ва якка
профилактикага бўлиш кераклигини айтган [13]. Шундай фикрни бошқа олимлар
ҳам билдиришган [14].

Умумий профилактикада оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдалани-

лади. Безориликдан жабр кўрганлар ёкижабрланиш эҳтимоли бўлганларнинг
виктимологик профилактикасига ҳам эътибор берилиши лозим. Буларнинг барчаси
мамлакат бўйича давлат ва жамият томонидан амалга ошириладиган жуда кенг
ҳажмдаги ишдир. Бундай профилактика мамлакатнинг барча аҳолисига нисбатан
йўналтирилади [15], бироқ жиноятларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб,
эътибор айнан аниқ жиноий қилмишларга қаратилади.

Айрим олимлар умумий профилактикада жиноятчиларга нисбатан қонунга

итоаткор одамлар билан кўпроқ ишланади, [16] деб ҳисоблашади. Бошқа бир гуруҳ
олимлар умумий профилактикада жазо чоралари ва уларнинг қўлланилиши
тўғрисида хабардор бўлганларга нисбатан безорилик хулқ-атвори ва қонун
нормалари тўғрисида тасаввурга эга бўлганларга таъсири кўпроқ самара беради
дейдилар [17].

Биз умум учун мажбурий бўлган чораларни белгилаш ҳар доим ҳам мураккаб

эканлигига қўшиламиз. Бироқ бу умумий профилактикадан воз кечиш кераклигини
англатмайди.

Безориликлар миқдорини камайтиришга қаратилган умумий профилак-

тиканинг чораларини амалга ошириш: 1) одамларни мазкур жиноятларни содир
этишдан тийилиши; 2) фуқароларни безориликдан жабрланишининг олдини
олади.

Умуман олганда, безориликнинг умумий профилактик чора-тадбирлари

безориликка йўл қўймасликка қаратилган бўлади ва умумий профилактикаобъекти
аниқлаш имконини беради.

Умумий профилактика барча учун, кўпроқ безориликка мойил шахслар

тоифасини ҳисобга олиб ўтказилади. Бироқ бундай чоралар тизимли, мақсадга
йўналтирилган, жадал, социологик сўров натижаларини ҳисобга олиб, илмий асосда
ўтказилиши лозим.

Махсус ва тўлиқ таҳлилсиз умумий ёки махсус олдини олишнинг қайси бири

самарали эканлигини ҳам аниқ айтиб бўлмайди.

Илгари безорилик учун судланмаганларнинг 28% “умумий олдини олиш”

тушунчаси ҳақида тасаввурга эга бўлмаган, 47% ушбу чора бошқа шахслар учун деб
ҳисобласа, 25% эса, ушбу чоралар уларни безорилик содир этишдан тийиб турган
бўлса-да, бироқ вазият устунлик қилганлигини таъкидлашган.

Безориликнинг махсус профилактикасини амалга оширишга келсак, бу

борада қонун нормаларини қўллашда муайян муаммолар мавжуд, ЎзР “Ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунида махсус профилактиканинг
фақат илгари судланган, алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик
воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи
бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида амалга ошириладиган
чора-тадбирлари эканлиги (Қонуннинг 25, 26-моддалари) белгиланган. Вояга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

107

етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилак-
тикаси эса “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси тўғрисида”ги ЎзР Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳавола
қилинган (Қонуннинг 27-моддаси). Ваҳоланки, Қонуннинг 24-моддаси 2-қисмида
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш учун асос
сифатида айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиши кўрсатилган.

Демак, ушбу асосга кўра безориликнинг кўпайиши махсус профилактиканинг

амалга оширилишини тақозо этади, бироқ қонун ҳужжатларида безорилик
кўпайганда амалга оширилиши лозим бўлган махсус профилактик чора-тадбирлар
тизими ёки муайян махсус профилактик тадбирлар назарда тутилмаган. Балки
шунинг учун ҳам, гарчи 2020 йил безорилик Республикада 45,9% (1073 тадан
1565 тага), Хоразм вилоятида 117,6%, Бухоро вилоятида 54,1% фоизга, Фарғона
вилоятида 138,8%, Наманган вилоятида 44,8%, Тошкент шаҳрида 92,9%, Тошкент
вилоятида 44,8% фоизга [18] ошган бўлса-да, на қонун ҳужжатларида ва на оммавий
ахборот воситаларида безориликнинг махсус профилактик асосига оид тадбирлар
амалга оширилиши ҳақидаги маълумотларни учрамади.

Махсус профилактика уни амалга оширувчи шахслардан махсус, профес-

сионал билимларни талаб қилганлиги учун ҳам шундай аталади. Масалан, безори-
лик каби объектга нисбатан махсус восита ва усулларни мазкур қилмишнинг
хусусиятини билмасдан туриб, қўллаш мумкин эмас. Махсус восита ва усуллардан
доимо профессионал даражада фойдаланиш керак бўлади.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, безори-

ликнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларига безорилик содир
этган ёки мавжуд ғайриижтимоий хулқ-атвори билан келгусида содир этиш
мумкинлиги (мойиллиги) юзасидан профилактика таъсир остига тушган шахс-
ларга нисбатан амалга ошириладиган:

1) профилактик суҳбат;
2) расмий огоҳлантириш;
3) ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
4) профилактик ҳисобга олиш;
5) мажбурий даволанишга юбориш;
6) маъмурий назорат;
7) безориликнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон бераётган

шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш киради.

Якка тартибдаги профилактика шахсий даражадаги профилактика бўлиб, аниқ

шахс билан ишланиши билан профилактиканингбошқа турларидан фарқ қилади.
Мазкур даражада шахс ва индивидуал хулқ-атворга тегишли барча амалий хулоса ва
натижалар аниқлаштирилади. Бу ерда умумий ва индивидуал профилактикалар
ўртасида ўзига хос қарама-қаршилик йўқ, аксинча умумий профилактика индивидуал
профилактик таъсир чораларини қўллашнинг дастлабки босқичи сифатида намоён
бўлади. Ушбу чора-тадбирлар нисбатан кенг ва унчалик ҳам аниқ бўлавермайди. Якка
тартибдаги профилактика эса бирмунча аниқ бўлиб, унда жиноий хулқ-атворнинг
индивидуал жиҳатлари инобатга олинади.

Безориликнинг олдини олишҳали содир қилинмаган қилмишни барвақт

олдини олиш демакдир. Бунда безориликнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик
энг асосий вазифа ҳисобланади. Бироқ безориликни олдини олиш учун аввало,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

108

жиноий турмуш тарзини кечираётган шахсларни аниқлаш муҳимдир. “Амалиётда
жиноятларнинг профилактикаси амалда иккита ҳолатда намоён бўлади. Улардан
бири, салбий хусусиятлар куртак ҳолатида бўлганда амалга оширилса, иккинчиси,
бундай ҳолатлар ҳали кузатилмаса-да, уларнинг пайдо бўлиш имконияти мавжуд
бўлганда амалга оширилади” [19]. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам ушбу салбий
хусусиятларга эга шахсларни аниқлаш, ушбу шахсларни рўйхатга қўйиш, кейин эса,
уларга нисбатан профилактик чораларни кўриш бўйича тадбирларни ўтказилиши
зарур. Бу ерда шахснинг “ижтимоий ахлоқсизлиги даражаси”, унинг ижтимоий
тажрибаси, жиноий алоқаси ва ҳ.к. ҳисобга олиниши лозим. Ушбу жараённинг:
1) мазкур жиноятларнинг ушбу шахслар томонидан содир этилиш имкониятини
аниқлаш; 2) бундай шахсларга нисбатан жиноятларнинг бевосита профилак-
тикасини амалга ошириш босқичида амалга оширилади [20], деган фикрига
қўшиламиз.

Безорилик содир этилишига эрта ташхис қўйиш ва уни прогноз қилиш учун

фактик маълумотлар зарур ҳисобланади. У илк даврдаёқ жиноий ҳодисани аниқлаш
имконини беради [21].

Олимларнинг фикрича, Уларнинг барчаси ўзаро боғлиқдир [22]. Улардан ҳар

бири ўзининг ролини бажаради ва безорилик профилактикасида ҳам муҳим роль
ўйнайди.

Муҳофаза қилувчи ва тарбияловчи функциялар, айниқса, жиноятларнинг

якка тартибдаги профилактикасига хос бўлиб, якка тартибдаги профилактика
жиноят содир қилишга мойил шахслар билан индивидуал ишлашга йўналтирилади.
Бундан ташқари, амалий аҳамиятдаги алоҳида тезкор-қидирув профилактика ҳам
мавжуд бўлиб, у ўзига хос махсус чоралар тизимига эга. У ҳам мустақил, ҳам жиноий
хулқ-атвор сифатида якка тартибдаги профилактика доирасида кўриб чиқилади.
Таъсир қилиш объекти ҳар доим ва ҳар жойда жиноятчи шахси ҳисобланади.

“Жиноятларни индивидуал профилактика қилишнинг энг муҳим муаммоси

бу индивидуал ишлаш зарур бўлган шахслар доирасини аниқлаш ҳисобланади” [23],
деган фикрга қўшиламиз, чунки ўз моҳиятига кўра, жиноятларнинг индивидуал
профилактикаси ишонтириш (тарбия) ва мажбурлаш (жазо) чора (усул)ларининг
мажмуи ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган профилактика турининг мақсади –
жиноятни тўхтатиш, олдини олиш ва йўл қўймаслик, шахсларнинг қилмишни содир
қилиш ниятини аниқлаш ва пировардида, шахснинг жиноий йўлга кириш аҳдидан
воз кечишига эришиш, жиноятга мойил шахсларни аниқлашнинг мақсади эса,
мазкур шахсларга салбий таъсир қилувчи манбаларни аниқлаш ҳисобланади.

Безорилик профилактикаси тизимида жамиятга қарши турмуш тарзини

кечираётган муайян шахслар томонидан жиноятларга йўл қўймасликка қаратилган
махсус фаолият алоҳида кўрсатилади. Мазкур фаолият ҳуқуқ тартиботни сақлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш вазифаси сифатида белгиланган давлат органлари
томонидан амалга оширилади. Ушбу тадбирлар ўзининг махсус мақсади билан фарқ
қилади, яъни безориликка йўл қўймаслик уларнинг барча мазмунини ташкил
қилади. М.Ж. Эшназаров “махсус профилактика” ‒ ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасининг чора-тадбири бўлиб, у ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилак-
тикасида ҳам, якка тартибдаги профилактикасида ҳам ўзига хос тарзда ишлаб
чиқилади ва амалга оширилади” [24] деб ҳисоблайди. Шундай экан, махсус
индивидуал профилактикада таъсир қилиниши лозим бўлган аниқ объектлар
мазкур мақсадларда айнан махсус восита ва усуллардан фойдаланиши назарда
тутилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

109

Амалиёт материалларининг таҳлили безориликка қарши курашишда

криминалистик хусусиятдаги профилактик восита ва усуллар зарур тезкор-
қидирув тадбирлари билан биргаликда амалга оширилса, самараси кўпроқ
бўлишини кўрсамоқда. Бироқ бу ишда энг асосийси безорилик сабаблари ва унга
имкон берган шарт-шароитлар тўғрисида тўлиқ ва ҳақиқий маълумотга эга.
Индивидуал профилактика шахс томонидан безорилик содир қилиш тўғрисида
қарор қабул қилгунига қадар бошланиши лозим. О.Л. Дубовик “умуман бир қатор
ҳолатларда қарор қабул қилиш дарҳол амалга оширилмайди, шунинг учун ҳам унга
таъсир қилиш, қарорни қайта кўриб чиқиш, шахс хулқ-атвори йўналишини
ўзгартириш имконияти мавжуд” [25], деб ҳисоблайди. Бу қоидани безориликнинг
олдини олишга ҳам татбиқ этиш мумкин, безориликни бартараф қилиш бундай
ҳодиса келиб чиқишини тўлиқ истисно қилиш, тўхтатиш демакдир. Безориликка
импулсив, ҳиссий хусусиятга эга, вазиятга боғлиқ ва тўсатдан юз бериш белгилари
хосдир. Бироқ бундай вазиятларда ҳам безорилик ҳар доим ҳам ўзида бир лаҳзали
ҳаракатни ифодаламайди. Модомики, у доимо вақт бўйича ривожланадиган
жараённи ифодалар экан, у ҳолда бу ерда асосий ўринда индивидуал иш, махсус
профилактика, тезкор хизмат туради, аниқ вазифа эса – ўз вақтида ушбу жараёнга
аралашиб, безориликнинг ривожланишига йўл қўймаслик, уни тўхтатиш ҳисоб-
ланади. Агар уни тўхтатиш зарур босқичда амалга оширилса, у ҳолда биз
безориликка йўл қўймаймиз ва яширин қурбонни безориликдан ҳимоялаган
бўламиз.

Дастлабки чоралар, қоида бўйича, илгари судланмаган шахсларга нисбатан

қўлланилади. Жиноят содир қилишга мойил шахслар аниқланади, ушбу шахслар ва
уларни ўраб турган яқин муҳит ўрганилади, зарурат бўлганда, улар рўйхатга
олинади, уларга нисбатан яшаш, ишлаш, ўқиш жойи бўйича ижтимоий назорат
ўтказилади. Жиноят содир қилишга мойил шахсларга нисбатан профилактик
таъсир қилиш, асосан, ишонтириш чоралари ёрдамида амалга оширилади.

Иккиламчи чоралар асосан илгари судланган, бироқ яна жиноят содир қилиш

эҳтимоли бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Бунда ушбу шахсларни
аниқлаш, уларни махсус ҳисобга олиш, ўрганиш, муайян шароитларда уларга
нисбатан маъмурий назоратни амалга ошириш зарурдир. Бундай “яширин
жиноятчилар”да жиноий мақсадни аниқ қайд қилиш муҳим ҳисобланади. Бундай
шахсларга нисбатан амалиётда одатда, мажбурлов чоралари қўлланилади.

Безорилик профилактикасига келсак, бунда қуйидаги масалалар ҳал

қилиниши лозим:безориликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва
бартараф этиш;ғайриижтимоий хулқ-атвори билан безорилик содир қилишга
мойил бўлган шахсларни аниқлаш; илгари судланган, бироқ безорилик содир
қилиш эҳтимоли бўлган шахсларни жиноят йўлига ўтишига йўл қўймаслик;содир
этилиши мумкин бўлган, хусусан, ўйланган ва тайёрланаётган безориликларнинг
олдини олиш;илгари судланган, жиноят олами билан алоқаларини узмаган
шахсларни аниқлаш, рецидив безориликка йўл қўймаслик.

“Жиноятнинг содир этилишида жабрланувчининг тутган ўрнини илмий

жиҳатдан билиш жиноятчилик профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб
чиқишда катта аҳамиятга эга эканлигини асло унутмаслик зарур” [26]. Зеро,
“жабрланувчининг шахси криминологик вазиятнинг ривожланишига катта таъсир
кўрсатади” [27]. Шу боис, И.Ю. Фазилов “одам савдосидан жабрланиш эҳтимоли
юқори бўлган шахслар”нинг тавсифини ёритиш аҳамиятлидир [28] деб ҳисоблайди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

110

Масаланинг ушбу жиҳатларини ҳисобга олиб, безориликнинг виктимологик

профилактикаси чора-тадбирлари тизимини қуйидагича шакллантириш мумкин:

безориликдан жабрланувчиларга нисбатан шахснинг индивидуал ва

ижтимоий-психологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда профилактика
тадбирларини ўтказиш;

аҳолига, шу жумладан безориликдан жабрланиш эҳтимолига (виктим-

ликка) эга бўлган шахсларга юзага келган низоли вазиятларни бартараф этиш
усулларини ўргатиш;

безориликдан жабрланувчининг жисмоний ва психологик хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, уни қонунда назарда тутилган ўзини ўзи мудофаа қилиш усуллари
ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш;

безорилик нисбатан тез-тез содир бўлиб турадиган жойларни (ҳудудларни)

мунтазам равишда назорат қилиш;

безорилар томонидан ҳужум қилинган тақдирда зарурий мудофаа ва охирги

зарурат ҳақидаги маълумотларни кенг тарқатиш йўли билан аҳолига ҳуқуқий
тарбия ва таълим бериш.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, безориликнинг профилактикаси ўзига хос

хусусиятга эга, ушбу йўналишда профилактиканинг шакл ва усуллари, турлари ва
улар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тизими ҳам индивидуал
равишда қўлланилади. Безорилик профилактикасининг мазкур жиҳатларини
инобатга олмасдан ишни ташкил этиб ва юқори самарадорликка эришиб бўлмайди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Белоспудцев В.И. Проблемы общесоциальной профилактики преступлений.

– В кн.: Актуальные проблемы правоохранительной деятельности. ‒ Калининград.
1999. ‒ С. 57. Қаранг: Корниенко А.В. Укрепляя законность и порядок //
Криминологический журнал, ‒ М.: 2002. №1. – С. 28.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги қонуни. // URL: https://lex.uz.

3.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.IV.

Тартибот–Шукр/ Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. Ўз. Рес. ФА Тил ва
адабиёт ин-ти. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,
2008. – Б. 537 (608).

4.

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомил-

лаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 13 (53).

5.

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомил-

лаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 66 (156).

6.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик

назорати тўғрисида”ги қонун. // URL: https://lex.uz.

7.

Ноговицина Е.Н. Правовые и организационные основы общественного

контроля за деятельностью государственной инспекции безопасности дорожного
движения / Орловский юридический институт МВД России имени В.В. Лукьянова,
Наука и практика. 2014. № 1 (58). ‒ С. 106‒109.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

111

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги

“Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш
тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-сон қарори // URL:
https://lex.uz/docs/3499747.

9.

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомил-

лаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 66 (156).

10.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ–371-сон Қонуни // URL: https://www.lex.uz/
docs/2387357.

11.

Хасмамедов Э.А. Уголовно-правовые и социальные меры предупреждения

рецидивной преступности: Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юридических наук. – М., 1993. – 8 (22 с.); Абдуганиев У.
Криминологическая характеристик и профилактика преступлений, совершаемых
несовершеннолетними. Диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. – Т., 1994. – С. 156 (235 с.); Зарипов З.С., Исмаилов И.
Криминология (Умумий қисм): Дарслик. ‒ Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 1996. ‒ Б. 181 (228); Фомов С.В. Криминологическая характеристик и
профилактика мошенничества в сфере оборота товарно-материальных ценностей:
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических
наук. – М., 2000. – С. 6 (24 с.); Зарипов М.С. Криминологическая характеристика
убийств, совершенных с собой жесткостью, и их предупреждение. дисс.
канд.юрид.наук. ‒ Т., 2000. ‒ Б. 135 (159); Мишота В.А. Предупреждение сексуальных
преступлений против несовершеннолетних в семье: Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М., 2000. – С. 10;
Ниёзова С.С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-тарож қилганлик учун
жиноий жавобгарлик муаммолари. юрид. фан. ном. ... дис. автореф. – Т., 2004. – Б. 16
(23); Қурбонов Н.Б. Одамлардан фойдаланиш учун ёллаш жиноятида жавобгарлик
масалалари (жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари). юрид. фан. ном. дис. –
Т., 2005. ‒ Б. 180; Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят ҳуқуқий ва
криминологик муаммолари. юрид. фан. докт. ... дис. автореф. – Т., 2006. – Б. 27–28
(42); Имамов Р. Зўрлик ишлатмасдан талон-тарож қилиш жиноятлари учун жазо
тайинлаш. юрид. фан. ном. ... дис. автореф. – Т., 2011. – Б. 18 (28).

12.

Аванесов Г.А. Криминология и социальная профилактика. М., 1980;

Игошев К.Е. Социальный контроль и профилактика преступлений. Горький, 1976.

13.

Исмоилов Н.Т. Вояга етмаганлар жиноятларини индивидуал олдини олиш

муаммолари. юрид. фан. ном. дис. – Т., 2007. ‒ Б. 21 (212).

14.

Лекарь А.Г. Профилактика преступлений. ‒ М., 1972. ‒ С. 124; Игошев К.Е.,

Устинов В.С. Введение в курс профилактики преступлений. ‒ Горький, 1977. ‒ С. 116.

15.

Игошев К.Е., Устинов В.С. Введение в курс профилактики правонарушуний. ‒

Горький. 1977. ‒ С. 40.

16.

Матюнин А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства.

Дисс. на соис. уч. степ. к.ю.н. – Москва. 2020. – С. 162.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415

112

17.

Хренов А.В. Уголовно-правовие и криминологические аспекты борьбы с

хулиганством. Дисс. на соис. уч. степ. к.ю.н. – Москва. 2005. – С. 120.

18.

Ўзбекистон

Республикаси

Бош

прокуратураси

Жиноий-ҳуқуқий

статистика бошқармасининг 2020 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича статистик
маълумотлари.

19.

Бафия Ежи. Проблемы криминологии. Диалектика криминогенной

ситуациии (перевод с немецкого). ‒ М., 1983. ‒ С. 114.

20.

Жилинский А.Э. Специальные предупреждение преступлений в СССР

(вопросы теории). ‒ Львов, 1976. ‒ С. 96.

21.

Яковлев А.М. Индивидуальная профилактика преступного поведения. ‒

Горький, 1977. ‒ С. 110.

22.

Аванесов Г.А. Криминология. ‒ М., 1984. ‒ С. 462.

23.

Закалюк А.П. Личность, подлежащая индивидуальной профилактики //

Советское государство и право, 1984, №2. ‒ С. 84. Қаранг: Кудрявцев В.Н. Правовое
поведение: норма и патология. ‒ М., 1982. ‒ С. 227.

24.

Эшназаров М.Ж. “Ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикаси” тушунчаси-

нинг мазмуни тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ахборот-
номаси. ‒ Т., 2019. № 1. ‒ Б. 49.

25.

Дубовик О.Л. Принятие решение в механизме преступного поведения:

Автореф. диссертации на соискание ученой степени канд. юрид. наук. М., 1976. – С. 13.

26.

Kriminologiya. Umumiy qism: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik /

I. Ismailov, Q.R. Abdurasulova, I.Yu. Fazilov. – T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV
Akademiyasi, 2015. – B. 165 (252).

27.

Тахиров Ф. Жинсий жиноятларнинг олдини олиш муаммолари:

Монография. – Т.: ТДЮИ, 2006. – Б. 137 (213).

28.

Фазилов И.Ю. Одам савдосига қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий ва

криминологик жиҳатлари // Юридик фанлари доктори илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация. ‒ Т., 2016. ‒ Б. 56 (263).

Bibliografik manbalar

Белоспудцев В.И. Проблемы общесоциальной профилактики преступлений. – В кн.: Актуальные проблемы правоохранительной деятельности. ‒ Калининград. 1999. ‒ С.57. Қаранг: Корниенко А.В. Укрепляя законность и порядок // Криминологический журнал, ‒ М. 2002. №1. – С. 28.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни. // URL: https://lex.uz

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.IV. Тартибот–Шукр/ Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. Ўз. Рес. ФА Тил ва адабиёт ин-ти. –Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2008. – 537 (608) б.

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 13 (53).

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 66 (156).

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун. // URL: https://lex.uz

Ноговицина Е.Н. Правовые и организационные основы общественного контроля за деятельностью государственной инспекции безопасности дорожного движения / Орловский юридический институт МВД России имени В.В. Лукьянова, Наука и практика. 2014. № 1 (58). ‒ С. 106‒109.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 15-сон қарори // URL: https://lex.uz/docs/3499747

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида). Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. ‒ Т., 2018, ‒ Б. 66 (156).

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сон Қонуни // URL: https://www.lex.uz/docs/2387357.

Хасмамедов Э.А. Уголовно-правовые и социальные меры предупреждения рецидивной преступности: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М., 1993. – 8 (22 с.); Абдуганиев У. Криминологическая характеристик и профилактика преступлений, совершаемых несовершеннолетними. Диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Т., 1994. – С. 156 (235 с.); Зарипов З.С., Исмаилов И. Криминология (Умумий қисм): Дарслик. ‒ Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1996. ‒ Б. 181 (228); Фомов С.В. Криминологическая характеристик и профилактика мошенничества в сфере оборота товарно-материальных ценностей: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М., 2000. – С. 6 (24 с.); Зарипов М.С. Криминологическая характеристика убийств, совершенных с собой жесткостью, и их предупреждение. дисс. канд.юрид.наук. ‒ Т., 2000. ‒ Б. 135 (159); Мишота В.А. Предупреждение сексуальных преступлений против несовершеннолетних в семье: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – М., 2000. – 10 с.; Ниёзова С.С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-тарож қилганлик учун жиноий жавобгарлик муаммолари. юрид. фан. ном. ... дис. автореф. — Т., 2004. — Б. 16 (23); Қурбонов Н.Б. Одамлардан фойдаланиш учун ёллаш жиноятида жавобгарлик масалалари (жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари). юрид. фан. ном. дис. — Т., 2005. ‒ Б. 180; Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят ҳуқуқий ва криминологик муаммолари. юрид. фан. докт. ... дис. автореф. — Т., 2006. — Б. 27-28 (42); Имамов Р. Зўрлик ишлатмасдан талон-тарож қилиш жиноятлари учун жазо тайинлаш. юрид. фан. ном. ... дис. автореф. — Т., 2011. — Б. 18 (28).

Аванесов Г.А. Криминология и социальная профилактика. М., 1980; Игошев К.Е. Социальный контроль и профилактика преступлений. Горький, 1976.

Исмоилов Н.Т. Вояга етмаганлар жиноятларини индивидуал олдини олиш муаммолари. юрид. фан. ном. дис. — Т., 2007. ‒ Б. 21 (212).

Лекарь А.Г. Профилактика преступлений. ‒ М., 1972. ‒ С. 124; Игошев К.Е., Устинов В.С. Введение в курс профилактики преступлений. ‒ Горький, 1977. ‒ С. 116.

Игошев К.Е., Устинов В.С. Введение в курс профилактики правонарушуний. ‒ Горький. 1977. ‒ С.40.

Матюнин А.Ф. Криминологический анализ и предупреждение хулиганства. Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.-Москва.2020 й. – С.162.

Хренов А.В.Уголовно-правовие и криминологические аспекты борьбы с хулиганством. Дисс.на соис.уч.степ.к.ю.н.-Москва.2005 й. – С.120

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармасининг

йилнинг 6 ойи якунлари бўйича статистик маълумотлари.

Бафия Ежи. Проблемы криминологии. Диалектика криминогенной ситуациии (перевод с немецкого). ‒ М., 1983. ‒ С.114.

Жилинский А.Э. Специальные предупреждение преступлений в СССР (вопросы теории). ‒ Львов, 1976. ‒ С.96.

Яковлев А.М. Индивидуальная профилактика преступного поведения. ‒ Горький, 1977. ‒ С.110.

Аванесов Г.А. Криминология. ‒ М., 1984. ‒ С.462.

Закалюк А.П. Личность, подлежащая индивидуальной профилактики //Советское государство и право, 1984, №2. ‒ С.84. Қаранг: Кудрявцев В.Н. Правовое поведение: норма и патология. ‒ М., 1982. ‒ С.227.

Эшназаров М.Ж. «Ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикаси» тушунчасининг мазмуни тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ахборотномаси. ‒ Т., 2019. № 1. ‒ Б. 49.

Дубовик О.Л. Принятие решение в механизме преступного поведения: Автореф. диссертации на соискание ученой степени канд. юрид. наук. М., 1976. С.13.

Kriminologiya. Umumiy qism: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik / I. Ismailov, Q.R. Abdurasulova, I.Yu. Fazilov. – T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2015. –165 b. (252)

Тахиров Ф.Жинсий жиноятларнинг олдини олиш муаммолари: Монография. –Т.:ТДЮИ, 2006. –137 (213) б.

Фазилов И.Ю. Одам савдосига қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари // Юридик фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. ‒ Т., 2016. ‒ Б. 56 (263).