Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat