ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Annotasiya

Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Валиев, Ш. (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(1), 318–327. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45003
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.

Похожие статьи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

318


ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Валиев Шамсиддин Эшпулатович

Рақамли иқтисодиёт ва

агротехнологиялар университети

Аннотация.

Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини

молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда

таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган

мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан
жамиятда юзага

келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни

тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган

илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга

тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган

таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари
асослаб берилган.

Калит сўзлар:

олий таълим муассасаларини субсидиялаш, даромадлар ошиши,

олий таълимда билвосита ижобий таъсирлар, субсидиялаш режимлари,

олий таълим

сарфлари, муқобил сарфлар.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ПРАКТИКИ ФИНАНСИРОВАНИЯ ВЫСШИХ

ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ В УЗБЕКИСТАНЕ

Валиев Шамсиддин Эшпулатович

Университет цифровой экономики

и агротехнологий


Аннотация.

В данном исследовании на научной основе анализируются факторы,

которые следует учитывать в практике финансирования высших учебных заведений

Узбекистана. На научной основе объяснены такие факторы, как увеличение будущих
доходов специалистов, подготовленных за счет субсидирования отдельных

образовательных направлений, положительные экстерналитии от деятельности

подготовленных специалистов в обществе в целом, экономические затраты на

подготовку конкретных специалистов. На основе полученных научных выводов
предложены режимы субсидирования, связанные с финансированием высших учебных

заведений в Узбекистане. Обоснованы перспективы применения разработанных

предложений в практике выделения государственных грантов в области высшего

образования.

Ключевые слова:

субсидирование вузов, рост доходов, положительные

экстерналитии

в высшем образовании, режимы субсидирования, расходы на высшее

образование, альтернативные расходы.

UO

ʻ

K 336.61

I SON - YANVAR, 2024

318-327


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

319


IMPROVEMENT THE PRACTICE OF FINANCING HIGHER EDUCATIONAL

INSTITUTIONS IN UZBEKISTAN

Valiev Shamsiddin Eshpulatovich

University of Digital Economics

and Agrotechnologies,

Annotation.

The study analyzes on a scientific basis factors that should be taken into

account in the practice of financing higher educational institutions in Uzbekistan. Factors such as
an increase in the future income of specialists prepared by subsidizing certain academic programs,

positive externalities from the specialists in society as a whole, and the economic costs of prepared

specific specialists are explained on a scientific basis. Based on the scientific findings, subsidy
regimes have been proposed related to the financing of higher educational institutions in
Uzbekistan. The prospects for applying the developed proposals are substantiated in the practice

of allocating state grants in the field of higher education.

Key words:

subsidizing of HEI, income growth, positive externalities in higher education,

subsidy regimes, costs of higher education, opportunity costs.

Кириш.

Бутун дунёда олий таълим муассасаларини молиялаштириш давлат молиясининг

ажралмас қисми ҳисобланади. Мамлакатда олий маълумотли мутахассисларни тизимли

тайёрлаш ва инсон капиталини шакллантириш сиёсати ушбу молиялаштириш
талабларини доимий равишда тақазо этади. Олий таълим харажатларини тўлиқ

талабалар ва ҳомийлар томонидан молиялаштириш жаҳон тажрибасида деярли

учрамайди. Аксарият давлатларда у ёки бу даражада олий таълим сарфларини

молиялаштириш давлат молиясининг зиммасига тушади. Давлатлар ўртасида ушбу

молиялаштириш миқдорлари нисбатан кўп ёки камлиги билан фарқланади. Мисол учун

Скандинавия яримороли ва континентал Европа давлатларида давлат олий таълим

сарфларини 90 фоизгача молиялаштирса, АҚШ ва Япония каби давлатларда ушбу

кўрсаткич 30 фоизгачани ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳам олий таълимнинг оммавийлашув даврида давлат молиясининг

иштироки сезилари даражада ошганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Давлат

грантлари ва давлат буюртмалари институтлари нафақат давлат олий таълим

муассасалари учун балким нодавлат олий таълим ташкилотлари учун ҳам тизимли
жорий этилаётганлигини кўришимиз мумкин. Айнан мана шу жараёнлар замирида

давлатнинг муайян таълим йўналишлари учун молиялаштириш тартибларини илмий

асосда ташкил этиш ва тегишли таҳлиллар билан бойитиш долзарб аҳамият касб этади.

Зеро, мамлакатда давлат бюджетига олий таълимни молиялаштириш масаласида

фискал босимнинг кучайиши натижасида молиявий ресурсларни оқилона ўйланган
дастурларга йўналтириш муҳимдир.

Шу мақсадда таълим жараёнини молиялаштиришда ҳисобга олиниши лозим

бўлган мутахассисларнинг муайян соҳа бўйича ишлаши натижасида уларнинг

даромадлари ошиш имкониятлари, молиялаштирилган олий таълим йўналишларидан
жамият учун билвосита ижобий таъсирлар самараси қандайлиги ҳамда таълим

йўналишлари бўйича иқтисодий сарфлар миқдорлари бўйича илмий хулосаларни олиш

ҳамда молиялаштириш сиёсатида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Тадқиқот ишида шу

мақсадда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялаш амалиётида ҳисобга
олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилиниши кўзда тутилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

320


Адабиётлар шарҳи.

Айнан олий таълимга қилинган сарфлар бўйича хусусий қайтим ва ижтимоий

қайтим фарқлари асосида давлатнинг олий таълим сарфлари асосланади (Birdsall,

1996). Ривожланаётган давлатларда давлат молиявий ресурсларни кўпроқ таълимнинг

қуйи бўғинларига йўналтириши керак деган қараш мавжуд (Lange, Topel, 2006). Айнан
шу асосида олий таълим хизматларини давлат молияси орқали субсидиялашнинг

мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги келиб чиқади. Таълимнинг умумтаълим

босқичининг давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилиши (субсидияланиши) бутун

дунёда илмий асосланган ва ушбу масалада деярли ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас.
Аммо олий таълимни давлат молияси орқали субсидиялаш ёки ОТМларга турли давлат

бюджети манбалари орқали ресурсларни йўналтириш бўйича турли ёндашувлар

мавжуд. Бу эса тизимни тан олинган якдил қарашлар асосида барқарор
молиялаштирилишини ташкил этишни бирмунча қийинлаштиради (Johnstone, 2006;

Johnstone & Marcucci

, 2010). Таҳлилларга кўра давлат молиявий ресурсларни ижтимоий

ва ҳусусий қайтим фарқи катта бўлган таълим бўғинларига йўналтириши керак

(Birdsall, 1996). Айнан ривожланаётган давлатларда таълимнинг қуйи бўғинларига

давлат молиясининг катта қисмини йўналтириш таълимнинг юқори бўғинларига
нисбатан муҳимлиги эмпирик маълумотлар асосида ўрганилган. Таҳлилларга кўра

таълимнинг қуйи бўғинларига маблағларнинг етарлича йўналтирилиши ижтимоий

қайтимнинг ижобий самарасини юқори бўлишини таъминлайди. Натижада таълимнинг

хусусий қайтими ва ижтимоий

қайтими ўртасидаги тафаввут камаяди. Айнан ушбу

ҳолат юзага келиши натижасида таълимнинг юқори бўғинларига маблағларни
йўналтириш уларнинг самарадорлигини ошириши мумкин. Аммо масаланинг қуйидаги

жиҳатлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг ҳисобга олинмаслиги таълимнинг барча

бўғинларидаги молиялаштиришга ёндашувни иқтисодий маънода “издан чиқариши”

мумкин:

-

Олий таълим, таълимнинг қуйи бўғинлари учун ҳам кадрлар тайёрлаш

вазифасини бажаради. Шу нуқтаи назардан олий таълимнинг, таълимнинг қуйи

бўғинларига тегишли вазифалари молиялаштиришда ўзига хос ёндашув билан қабул

қилиниши керак;

-

Кадрлар тайёрлашдан жамият учун билвосита ижобий ва салбий таъсирлар ҳам

ҳисобга олиниши керак. Шундай бўлмаса молиялаштиришда ижтимоий оптимал талаб

ва жамиятда ўзига хос бўшлиқ пайдо бўлишига замин яратилади (

Winter, Pfitztner, 2013;

Кликунов,

Петров,

2015);

-

Жамиятнинг олий маълумотли мутахассислар билан тўйинганлик даражаси ҳам

ҳисобга олиниши лозим. Мисол учун кучли элитар ёндашув даври талаблари асосида

олий таълимни ташкил этилиши жамиятда мутахассислар танқислигини юзага

келтирган ҳолатда, олий таълим олишнинг оммавийлашув даври ўз

-

ўзидан муҳим

заруриятга айланади. Бу зарурият эса ўз навбатида мутаносиб молиялаштириш
талабларини юзага чиқаради (Trow, 2005).

Олий таълимни субсидиялаш юқорида келтирилган таҳлиллар

асосида ва илмий

хулосалар асосида ишлаб чиқилиши ўз навбатида ҳар бир олинган давлатда эмпирик

таҳлиллар ўтказишни тақазо этади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда илмий

-

назарий таҳлиллар асосида

мамлакатимизда олий таълим

соҳасида муайян таълим йўналишларини субсидиялаш амалиётини ишлаб чиқиш
бўйича субсидиялаш тартибларини таклиф этиш мақсад қилинган. Таҳлилларда

умумий методлар ҳисобланган индукция, дедукция, синтезлаш ва статистик таҳлил

методлари асосида хулосалар олинган. Олинган натижаларни хорижий тажрибада қабул

қилинган таҳлиллар натижаларига солиштириш орқали уларнинг мамлакатимиз учун


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

321


ўринли ёки ўринли эмаслиги борасида хулосалар олинган. Таҳлилларда Ўзбекистон
Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси

департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика

агентлиги расмий маълумотларидан фойдаланилган.

Таҳлил

ва натижалар муҳокамаси

.

Энг аввало таълимга қилинган сарфларни у қайси субъектлар томонидан амалга

оширилганидан қатъий назар инвестициялар (сармоя) дея қарашимиз керак бўлади.
Зеро, албатта бундай сарфлар келажакда қандайдир иқтисодий қайтим олиб келиши

назарда тутилади. Айнан ушбу қайтим таълим олувчининг ўзига даромадлар ошиши

ёхуд билвосита жамиятнинг бошқа иштирокчиларига қандайдир кўринишда ижобий
қайтим ва таъсирлар олиб келиши кутилиши мумкин. Баъзи бир адабиётларда бундай
қайтимлар ижобий эмас балким баъзида салбий бўлиши

ҳам мумкинлигини

таъкидланади. Кутиладиган қайтимларнинг қай шаклда кимга йўналганлигига қараб

таълим сарфларини молиялаштиришни ташкил этиш иқтисодий жиҳатдан адолатли

бўлиши таъкидланади (equity).

Бу ерда олий таълим хизматларини олиш орқали мутахассис

бўлган таълим

олувчининг даромадлари оширилиши нуқтаи назаридан олий таълимни

молиялаштириш юкини хусусий манбаларга юклаш миқдорлари кўриб чиқилиши

керак. Агар мутахассисни тайёрлашдан ва унинг фаолиятидан ижобий қайтимлар

юқори бўлса, ушбу ҳолатда давлат молияси интервенцияси мақсадга мувофиқ бўлиши
таъкидланади. Ушбу муҳим тезисларга асосланган ҳолда олий таълим йўналишлари

(ОТЙ), уларнинг келажакда даромадлар ошиши (ДО) имкониятлари, таълимга тўғридан

тўғри (ТТС) ва муқобил сарфлар (МС) ҳамда ижобий

қайтимлар (ИҚ) ҳолатига мос

бўлган субсидиялаш режимлари (СР) ишлаб чиқилиши лозим бўлади.

Таълим олишдан даромадлар ошиш кутилмалари камида таълим сарфлари ва унга

боғлиқ бўлган муқобил сарфларни қоплаши керак. Кутилмаларнинг ундан юқори

бўлиши албатта давлат молиясининг фаол интервенциясисиз таълимни хусусий

манбалар ҳисобига молиялаштиришни ташкил этилишини назарда тутиши керак. 1

-

чизмага кўра давлат субсидиялаш жараёнида субсидиялашнинг зарурати бўлмаган ва

самарасиз миқдорларини ҳисобга олиши керак бўлади. Назарий жиҳатдан агар

билвосита юзага келувчи ижобий таъсирлар (externalities) ва даромадларнинг (яъни иш

ҳақлари ошиши кутилмалари wage premium) маълум чегаралари маълум бўлса, давлат
учун қуйидаги шартлар бўйича субсидиялашнинг заруриятлари ва самарасини

белгилаш имкониятига эга бўлинади (1

-

расм мисолида):

-

агар даромадларнинг (яъни иш ҳақлари ошиши кутилмалари wage premium) (W

p

)

ошиши таълим олиш сарфлари ва муқобил иқтисодий сарфлар йиғиндисидан юқори

ошиши кутилса, ушбу ҳолатда субсидиялаш зарурияти

йўқлиги маълум бўлади;

-

агар таълимдан билвосита ижобий самаралар (қайтимлар) даражаси (Е) юқори

бўлса ва ушбу жараён таълимга ижтимоий оптимал талабни таъминласа ҳамда ундан

юқори бўлган даражада бу таъсирлар мавжуд бўлмаса ушбу ҳудудда субсидиялаш

самарасиз деб баҳоланади;

-

агар даромадларнинг (яъни иш ҳақлари ошиши кутилмалари wage premium) (W

p

)

ошиши таълим олиш сарфлари ва муқобил иқтисодий сарфлар йиғиндисидан юқори

ошиши ҳамда таълимдан билвосита ижобий самаралар (қайтимлар) даражаси (Е) юқори

бўлса ва ушбу жараён таълимга ижтимоий оптимал талабни таъминласа ҳамда ундан
юқори бўлган даражада бу таъсирлар мавжуд бўлмаса ушбу ҳудудда субсидиялаш

самарасиз ва зарурияти мавжуд эмаслиги маълум бўлади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

322


1-

расм. Олий таълимда субсидиялаш заруриятининг иш ҳақлари

кутилмалари ва билвосита таъсирлар омилларига кўра асосланиши

106

Бу шартларни ҳисобга олиш орқали ОТМларни молиялаштиришнинг кенг

қамровли ёндашувларини ташкил этиш имкониятига эга бўлинади. Умуман олганда

ушбу омиллар ҳолатидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларига субсидиялар
ҳажми қуйидаги қоидага асосан шакллантирилиши керак:

Sub = TC + O-W

p

Бу ерда: Sub –

субсидиялар ҳажми, TC –

тўғридан

-

тўғри сарфлар (шартнома

нархлари ва таълим олишга тегишли бошқа сарфлар), О –

муқобил

сарфлар (йўқотилган

ёхуд бой берилган даромадлар), W

p

олий таълим олишдан сўнг даромадлар ошиш

кўрсаткичлари.

Ушбу омилларнинг ҳолатига қараб давлатнинг субсидиялаш сиёсати, олий таълим

ҳизматларига нарх белгилаш ҳамда харажатларнинг қайси қисмини хусусий манбалар

ҳисобига қоплаш кераклиги аниқланади. Айнан омиллар ҳолатига мос бўлган
харажатларни молиялаштириш тартиблари матрицасини ишлаб чиқиш мумкин (2

-

жадвал).

Ишлаб чиқилган матрица ёрдамида муайян таълим йўналишларига субсидиялар

ажратишни фаоллаштириш ёки баъзи бир таълим йўналишларини молиялаштиришда

хусусий манбалар ҳисобига сарфларни молиялаштиришни ташкил этишга тегишли

қарорлар қабул қилинишига қаратилган қарорлар қабул қилиниши мумкин.Давлат
молиясининг ОТМларни субсидиялаш режимларини конкрет таълим йўналишига

нисбатан қўллаш ҳолатини кўриб чиқамиз. Олий таълим соҳасида педагог кадрлар

тайёрлаш бўйича таълим йўналишларини ишлаб чиқилган субсидиялаш режимлари

асосида таҳлил қилиб кўрамиз. Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълими
йўналишида ўртача иш ҳақлари кўрсаткичлари мос равишда 1

621.2 минг сўм ва 2

951.7

минг сўм бўлган (1

-

жадвал). Бу иқтисодиёт ўртачасидан жуда паст кўрсаткич бўлиб,

йиллар давомида олинган динамика ҳам ушбу кўрсаткичнинг етарли суръатда

ошмаганлигини кўрсатмоқда.

106

Winter S., Pfitztner A. Externalities and subsidization of higher education.

2013. асосида муаллиф томонидан

ишланган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

323


1-

жадвал

Ўзбекистонда 2023 йил 1

-

чораги якунлари бўйича соҳалар бўйича

ўртача номинал иш ҳақлари кўрсаткичлари

107

Классификатор

2023 йил

1-

чораги якунлари

(сўмда)

Молиявий ва суғурта фаолияти

11 043 141,20

Ахборот ва алоқа

9 500 180,00

Тоғ

-

кон саноати ва конларни ишлаш

7 686 430,40

Ташиш ва сақлаш

6 197 771,70

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

6 000 314,90

Давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий таъминот

5 739 567,70

Профессионал,илмий ва техник фаолият

5 034 271,40

Ишлаб чиқариш саноати

4 889 478,30

Қурилиш соҳаси

4 877 182,20

Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари

4 543 147,00

Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

3 938 647,60

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

3 581 362,10

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

3 461 737,40

Бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш

2 945 340,20

Таълим

ўртачаси

2 925 848,90

Шу жумладан: Олий таълим

6 887 800.00

Техник ва профессионал таълим

2 930 400.00

Умумий ўрта таълим (мактаб таълими)

2 951 700.00

Мактабгача таълим

1 621 200.00

Кўчмас мулк билан операциялар

2 807 379,60

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

2 731 278,20

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва
утилизация қилиш

2 693 902,30

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

2 482 342,50

Айнан мана шу кўрсаткичлар асосида педагогика таълим йўналишлари учун тўлов

шартнома асосида нарх белгилаш ва субсидиялаш сиёсати ишлаб чиқилиши мақсадга
мувофиқ. Унга кўра педагогика таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли

кадрларни тайёрлаш давлат молиясига ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки ушбу
таълим йўналишининг молиялаштирилишда ДО

ТТС+МС ва ИҚ

0 ҳолати юзага

келмоқда ва айнан педагог кадрларнинг тайёрланишидан билвосита ижтимоий ижобий

қайтимлар жуда юқорилиги маълум. Шу асосида педагог кадрларни тайёрлаш давлат
молиясига ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин.

Шунингдек, ушбу тартибларни таълимнинг даромадлар ошиши истиқболлари

паст бўлган бошқа йўналишлари учун ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир. Жумладан,

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, сув билан таъминлаш, канализация
тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

ҳамда экология соҳаларига тегишли таълим йўналишларини қайд этишимиз мумкин.

Муайян таълим йўналишлари бўйича тайёрланган мутахассисларнинг келажакда

даромадлари ошиши ҳамда улардан билвосита ижобий қайтимлар, шунингдек

мутахассислар тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари асосида молиялаштиришга ёндашув
ҳам бутун дунёда турлича шаклланган. Мисол учун, Германияда ушбу омилларнинг

107

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги маълумотлари асосида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

324


қандай

ўзгаришидан қатъий назар барча университетлар асосан давлат томонидан

молиялаштирилади. Бунда айрим турдаги кам миқдордаги рамзий тўловлар

киритилиши мумкин, аммо бундай тўловлар таълимдаги сарфларнинг қопланишида

аҳамиятга эга эмас. Германияда солиқ солишнинг прогрессив усуллари амал қилганлиги

учун давлат бюджети шаклланишида кучли мутаносиблик тамойиллари ҳисобга
олинади. Шу туфайли юқорида таъкидланган омиллар ҳолатидан қатъий назар олий

таълим давлат томонидан молиялаштирилиши амал қилади. Баъзи мамлакатларда эса

(Австралия, Янги Зеландия ва Буюк Британия каби) таълим йўналишларини жорий

молиялаштирилиши мутахассисларнинг келажакдаги даромадларида акс этиши кўзда
тутилган ҳолда молиялаштириш амалиёти киритилган. Бунда талабаларга келажакда

ошган даромадларидан маълум

қисмларда жорий молиялаштириш тўловларини

қайтариш

шаклидаги қарз бериш тартиблари кўзда тутилади (income contingency loan,

higher education contribuation schems (HECS)).

Ўзбекистонда эса давлат олий таълим муассасалари харажатларини

молиялаштириш учун йўналтириладиган тушумлар асосан икки йирик манбалардан

ташкил топганлигини кўришимиз мумкин. Булар давлат бюджети маблағлари ва тўлов

-

контракт маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳисобланади. Шунингдек тўлов

-

контракт маблағларининг ўзи

ҳам базавий контракт миқдорларида ва

табақалаштирилган контракт миқдорларида ҳисобланган маблағлар асосидаги

тушумлардан ташкил топган.

2-

расм. Ўзбекистонда 2017

-

2022 йилларда олий таълим муассасаларида

тушумлар таркиби ўзгариши (фоизда)

108

2-

расмга кўра Ўзбекистонда 2020 йилгача жами молиялаштириш манбаларида

давлат бюджети маблағлари улуши пасайиш тенденциясига эга бўлган. Шундан кейин

шартнома нархларини субсидиялаш ва давлат грантлари миқдорлари ошиб бориши

фонида ушбу улушлар 2022 йилга келиб 25 фоизгача етганлигини кўришимиз мумкин.

Бу ерда давлатнинг олий таълимни субсидиялаш фаоллиги ортганлигини ва бу орқали
айрим таълим йўналишларини, айрим ижтимоий гуруҳ вакилларини фаол қўллаб

-

қувватлаш сиёсатини юритаётганлигини қайд этишимиз мумкин.

108

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси

департаменти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

28

26

23

19

23

25

72

74

77

81

77

75

2017

2018

2019

2020

2021

2022

Тўлов

-

контракт асосида тушумлар улуши

Давлат бюджетидан тушумлар улуши


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

325


2-

жадвал

Олий таълим муассасаларини самарали молиялаштиришни ташкил этиш бўйича субсидиялаш

тартиблари (режимлари) бўйича тахминий матрица

109

Хусусий даромадлар

ошиши ҳолати (ДО)

Ижобий қайтим

(ИҚ) юзага келиш

имкониятлари

Таълимга тўғридан

-

тўғри

сарфлар (ТТС) ва муқобил

сарфлар (МС) ҳолати

Субсидиялаш

режими (СР)

Изоҳлар

Олий таълим олишдан

хусусий даромадлар юқори

ошадиган олий таълим

йўналишлари

Ижобий қайтим (ИҚ)

мавжуд эмас ҳолат

Таълимга тўғридан

-

тўғри сарфлар

(ТТС) нархларда акс эттирилиши

мумкин

Субсидиялаш

зарурияти йўқ

ДО ≥ ТТС+МС

Олий таълим олишдан

хусусий даромадлар паст

ёки аҳамиятсиз ошадиган

олий таълим йўналишлари

Ижобий қайтим

(ИҚ)

мавжуд эмас

Таълимга тўғридан

-

тўғри сарфлар

(ТТС) қисман нархларда акс

эттирилиши мумкин. Ёхуд нархлар

бутунлай бекор қилиниши мумкин

Субсидиялаш

зарурияти йўқ

ДО+ИҚ

ТТС+МС

Олий таълим олишдан
хусусий даромадлар жуда

паст ошадиган таълим

йўналишлари

Ижобий қайтим (ИҚ)

ҳисобга

олинмаганда

(аҳамиятсиз деб

ҳисобланганда)

Тўғридан

-

тўғри сарфлар (ТТС) ва

муқобил сарфлар (МС) субсидиялар
ҳисобидан тўлиқ қопланиши керак

Субсидиялаш

амалга

оширилиши

керак

ДО

ТТС+МС

Олий таълим олишдан

хусусий қайтимлар юқори
ошадиган

таълим

йўналишлари

Ижобий билвосита

қайтим (ИҚ) мавжуд

ва юқори

Таълимга тўғридан

-

тўғри сарфлар

(ТТС) ва муқобил сарфлар (МС)
нархларда қисман акс эттирилиши
ва субсидиялаш ҳисобига амалга

оширилиши мумкин

Субсидиялаш

амалга

оширилиши

керак

ДО+ИҚ ≥

ТТС+МС

109

Winter, Stefan; Pfitztner, Alexander (2013) : Externalities and subsidization of higher education, Beiträge zur Jahrestagung des Vereins für Socialpolitik 2013: Wettbewerbspolitik und

Regulierung in einer globalen Wirtschaftsordnung - Session: Health and Education: Empirics, No. E07-V2, ZBW -

Deutsche Zentralbibliothek für Wirtschaftswissenschaften, Leibniz

-

Informationszentrum Wirtschaft, Kiel und Hamburg

мақоласи асосида муаллиф ишланмаси

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

326


Бу жараён мамлакатимизда муайян соҳаларда мутахассилар танқислигини

бартараф этиш, аҳолининг тўловга қобиллигидан келиб чиққан ҳолда молиявий қўллаб

-

қувватлаш чораларини кўриши орқали молиялаштиришга ёндашувлар жорий

этилаётганлиги билан изоҳланади

.

Хулоса ва таклифлар.

Олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида ҳамда мамлакатимизнинг

ривожланаётган давлат сифатида ижтимоий

-

иқтисодий талаблари натижасида юзага

келган вазият олий таълимни барқарор молиялаштириш, бу орқали олий маълумотли
кадрлар заҳирасини шакллантириш ҳамда жамиятда иқтисодий ўсиш юз бериши учун

замин яратишни назарда тутиши керак. Шу мақсадда энг аввало таълимнинг қуйи

бўғинларида туб ислоҳотларни ташкил этиш ва иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга
эга соҳаларида мутахассислар билан таъминланиш кўрсаткичларини яхшилаш талаб
этилади. Айнан шу мақсадларда олий таълимни илмий асосланган ёндашувлар асосида

молиялаштириш, субсидиялаш талаб этилади. Мамлакатимизда иқтисодиётдаги ўртача

даромадлар кўрсаткичидан паст бўлган соҳаларда мутахассислар тайёрлашни

таъминлаш, жамиятда олий таълимдан тўлақонли ижобий билвосита таъсирларни
юзага чиқариш мақсадларида

давлат дастурларида муайян таълим йўналишларини

субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши,

ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда

юзага келадиган билвосита ижобий

таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омилларни

ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу хулосаларни ҳисобга олган ҳолда:

Биринчидан,

давлат дастурларида юқоридаги таҳлилларнинг акс эттирилиши

нуқтаи назаридан

олий таълим соҳасининг муайян таълим йўналишлари учун

субсидиялаш тартиблари жорий этилиши керак. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ

-289-

сонли “Педагогик таълим сифатини

ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори

3-

бандига кўра ўқишга қабул

қилишда шакллантириладиган давлат буюртмаси параметрларида эҳтиёждан келиб

чиққан ҳолда педагогик таълим йўналишлари учун ажратиладиган давлат гранти
асосидаги қабул кўрсаткичлари миқдорини босқичма

-

босқич ошириб

бориш

чораларини кўриш белгиланди. Бу албатта педагогика соҳасига лаёқатли ёшларни жалб

қилишга ижобий туртки бериши керак. Аммо масаланинг бошқа томони борки, унга

кўра педагогларнинг ўртача даромадлари камида иқтисодиёт соҳасининг ўртача
кўрсаткичларидан юқори бўлишига қисқа муддатларда эришилиши керак. 2018

-2019

йилларда олий таълим

соҳасида иш ҳақларини сезиларли ошиши кузатилганидек,

таълимнинг қуйи бўғинларида ҳам бундай ўзгаришлар бўлиши жуда муҳим. Чунки бу

орқали иқтидорли ёшларнинг ушбу мутахссисликка нисбатан даромадлар кутилмалари

яхшиланади ва мактаб таълими кадрлар заҳирасини сифат жиҳатидан янги босқичга
чиқишини таъминлайди.

Иккинчидан,

давлат молиявий ресурсларни ижтимоий ва ҳусусий қайтим фарқи

катта бўлган таълим бўғинларига йўналтириши нуқтаи назаридан бошланғич ва мактаб

таълимига йўналтириш мақсадга мувофиқдир. Шу асосда педагог кадрларни олий
таълимда тайёрланиши бўйича субсидияларни таълимнинг қуйи бўғинларига сарфлар

дея тушунилиши керак.

Учинчидан,

юқоридаги хулосаларнинг мантиқий

давоми сифатида педагогика

соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини макбатгача ва мактаб
таълимига тегишли давлат бошқарув органлари тасарруфига ўтказилиши мақсадга

мувофиқдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

327


Тўртинчидан,

таклиф этилган субсидиялаш тартибларини таълимнинг

даромадлар ошиши истиқболлари паст бўлган бошқа йўналишлари учун ҳам қўллаш

мақсадга мувофиқдир. Жумладан, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш,

сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация

қилиш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда экология соҳаларига тегишли таълим
йўналишларини қайд этишимиз

мумкин.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Birdsall N. (1996) Public spending on higher education in developing countries: too much or

too little? //Economics of Education Review.

Т. 15. –

№. 4. –

С. 407

-419.

Johnstone D. B., Marcucci P.N. (2010) Financing higher education worldwide: Who pays?

Who should pay?.

JHU Press.

Johnstone D.B. (2006) Cost Sharing in Higher Education: Tuition, Financial Assistance and

Accessibility in Comparative Perspective //Financing Higher Education.

Brill,

С. 1

-31.

Lange F., Topel R. (2006) The social value of education and human capital //Handbook of

the Economics of Education.

Т. 1. –

С. 459

-509.

Trow, Martin A. (2005) “Reflections

on the Transition from Elite to Mass to Universal Access:

Forms and Phases of Higher Education in Modern Societies since WWII”, Forthcoming in Philip

Altbach, ed., International Handbook of Higher Education, Kluwer.

Winter S., Pfitztner A. (2013) Externalities and subsidization of higher education.

Кликунов Н.Д., Петров В.Н. (2015) Прямые и внешние эффекты высшего образования:

проблемы измерения //Провинциальные научные записки. –

№. 1. –

С. 5

-10.

Bibliografik manbalar

Birdsall N. (1996) Public spending on higher education in developing countries: too much or too little? //Economics of Education Review. – Т. 15. – №. 4. – С. 407-419.

Johnstone D. B., Marcucci P.N. (2010) Financing higher education worldwide: Who pays? Who should pay?. – JHU Press.

Johnstone D.B. (2006) Cost Sharing in Higher Education: Tuition, Financial Assistance and Accessibility in Comparative Perspective //Financing Higher Education. – Brill, – С. 1-31.

Lange F., Topel R. (2006) The social value of education and human capital //Handbook of the Economics of Education. – Т. 1. – С. 459-509.

Trow, Martin A. (2005) “Reflections on the Transition from Elite to Mass to Universal Access: Forms and Phases of Higher Education in Modern Societies since WWII”, Forthcoming in Philip Altbach, ed., International Handbook of Higher Education, Kluwer.

Winter S., Pfitztner A. (2013) Externalities and subsidization of higher education.

Кликунов Н.Д., Петров В.Н. (2015) Прямые и внешние эффекты высшего образования: проблемы измерения //Провинциальные научные записки. – №. 1. – С. 5-10.