ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ОММАВИЙЛАШУВ ДАВРИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Annotasiya

Ушбу тадқиқот ишида бутун дунёда кузатилган олий таълимнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибларида учрайдиган асосий жиҳатлар Ўзбекистондаги олий таълим соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар мисолида таҳлил қилинган. Олий таълимни молиялаштиришнинг оммавийлашув даврига хос хусусиятлар эмпирик таҳлиллар асосида шарҳлаб берилган. Мақолада Ўзбекистонда олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштиришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар очиб берилган. Шунингдек уларни баҳолаш орқали тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича илмий хулосалар ва тегишли таклифлар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Валиев, Ш. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ОММАВИЙЛАШУВ ДАВРИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 241–249. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44869
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу тадқиқот ишида бутун дунёда кузатилган олий таълимнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибларида учрайдиган асосий жиҳатлар Ўзбекистондаги олий таълим соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар мисолида таҳлил қилинган. Олий таълимни молиялаштиришнинг оммавийлашув даврига хос хусусиятлар эмпирик таҳлиллар асосида шарҳлаб берилган. Мақолада Ўзбекистонда олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштиришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар очиб берилган. Шунингдек уларни баҳолаш орқали тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича илмий хулосалар ва тегишли таклифлар берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

241



ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ОММАВИЙЛАШУВ ДАВРИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Валиев Шамсиддин Эшпулатович

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети

Аннотация.

Ушбу тадқиқот ишида бутун дунёда кузатилган олий таълимнинг оммавийлашув

даврида олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибларида учрайдиган асосий жиҳатлар

Ўзбекистондаги олий таълим соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар мисолида таҳлил қилинган. Олий

таълимни молиялаштиришнинг оммавийлашув даврига хос хусусиятлар эмпирик таҳлиллар асосида

шарҳлаб берилган. Мақолада Ўзбекистонда олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида олий

таълим муассасаларини молиялаштиришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар очиб

берилган. Шунингдек уларни баҳолаш орқали тегишли чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича илмий

хулосалар ва тегишли таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

олий таълим олишнинг оммавийлашув даври, олий таълим муассасаларини

молиялаштириш, молиявий тежамкорлик муҳити, олий таълим билан қамров даражаси, бир нафар

талабага харажатлар, олий таълим муассасалари даромадлари.

ОСНОВНЫЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ ФИНАНСИРОВАНИЯ ВУЗОВ В УСЛОВИЯХ

МАССИФИКАЦИИ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

Валиев Шамсиддин Эшпулатович

Университет цифровой экономики и агротехнологий

Аннотация.

В данной исследовательской работе на примере последних изменений в сфере

высшего образования Узбекистана анализируются основные аспекты процедур финансирования

высших учебных заведений в период массификации высшего образования, наблюдаемой во всем мире.

На

основе эмпирического анализа объяснены особенности финансирования высшего образования в

период массификации. В статье раскрываются аспекты, на которые необходимо обратить внимание

при финансировании высших учебных заведений в период массификации высшего образования в

Узбекистане. Кроме того, приводятся научные выводы и соответствующие предложения по

разработке соответствующих мер путем их оценки

.

Ключевые слова:

период массификации высшего образования, финансирование высших учебных

заведений, уровень охвата высшем образованием, среда жёсткой финансовой экономии, затраты на

одного студента, доходы высших учебных заведений

.

THE CORE PECULIARITIES OF THE FINANCING OF HIGHER EDUCATION

INSTIRUTIONS IN THE PERIOD OF MASSIFICATION IN UZBEKISTAN

Valiev Shamsiddin Eshpulatovich

University of Digital Economics and Agrotechnologies

Annotation.

The paper, using the example of recent changes in the field of higher education in

Uzbekistan, analyzes the main aspects of the procedures for financing higher education institutions during the

period of massification of higher education observed throughout the world. Based on empirical analysis, the

features of financing higher education during the period of massification are explained. The article reveals

aspects that need to be paid attention to when financing higher educational institutions during the period of

massification of higher education in Uzbekistan. Scientific conclusions and corresponding proposals are also

provided for developing appropriate measures by evaluating them.

Key words:

massification of higher education, financing of HEI, participation rate in higher education,

financial austerity, per-student costs, revenues of HEI.

UO‘K: 658.14/.17 (378.4)

VII SON - NOYABR, 2023

240-249


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

242

Кириш.

Олий таълим олиш қамровининг кенгайиши бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон учун

ҳам мамлакатнинг тараққиётлар стратегиясидан келиб чиқувчи асосий зарурият сифатида
намоён бўлди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиётлар стратегиясида таълим олиш ва таълимга

таяниш

устувор вазифа дея эълон қилинди. Илгари аҳолининг нисбатан кам қисми учун

ижтимоий имтиёз ўлароқ намоён бўлган олий таълим олиш ҳоҳиши эндиликда давлат ва

нодавлат институтлари кўмагида рағбатлантириладиган ҳуқуқ сифатида қабул қилина
бошланди. Сўнгги йилларда олий ўқув юртлари сони ва талабалар сони кескин суръатларда

ошиши кузатилди. Олий таълим бериш соҳасига кенг миқёсда нодавлат олий таълим
ташкилотлари жалб қилина бошланди. Олий таълим олишнинг мамлакат учун том маънода

янги даври бошланди. Олий таълим тизимлари бошидан кечирадиган даврийлаштиришнинг
ушбу босқичи бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон учун ҳам ўзига хос хусусиятларни юзага

чиқармоқда. Бу илгари мавжуд бўлган элитар ёндашув давридан умуман ўзгача ва фарқли
жиҳатларга эга янги босқич бўлиб, ушбу ўзгаришларни олий таълим тизимидан манфаатдор

бўлган барча томонлар ҳис қилиши ўта муҳим ҳисобланади. Айнан шу нуқтаи назардан келиб

чиққан ҳолда олий таълим олишнинг оммавийлашув даврига хос бўлган олий таълим
муассасаларини молиялаштириш йўналишини ҳам таҳлил қилиш ва ўзига хос хусусиятларини

очиб бериш долзарб аҳамият касб этади. Мамлакатимизда олий таълим олишнинг
оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштиришда эътибор берилиши

зарур бўлган жиҳатлар ва уларни баҳолаш орқали тегишли чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилиши

мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу тадқиқот ишида бутун дунёда олий таълимнинг оммавийлашув

даврида олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибларида учрайдиган асосий
жиҳатлар мамлакатимиз мисолида таҳлил қилинган. Оммавийлашув даврига хос хусусиятлар

эмпирик таҳлиллар асосида шарҳлаб берилган ҳамда бу бўйича илмий хулосалар олинган.
Хулосалар асосида олий таълим муассасаларини барқарор молиялаштиришни ташкил этиш

бўйича баъзи таклифлар берилган.

Адабиётлар шарҳи.

Олий таълим билан қамров даражасига кўра олий таълим тизимларини даврийлаштириш

ҳамда ҳар бир давр учун хос бўлган жиҳатларни ўрганиш борасида бир қанча тадқиқотлар олиб

борилган бўлиб, уларда олий таълим тизимининг ривожланиш босқичлари (тадрижий
ривожланиш йўли)) ва ҳар бир даврнинг асосий хусусиятлари очиб берилади. Ушбу тадқиқотлар

асосан 1970 йилларда ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу даврда кўпгина Европа давлатлари ва
АҚШда олий таълим олишнинг оммавийлашув даври юз берган давр эди (Троу, 1974; Троу,

1976).

Кейинчалик олий таълимда оммавийлашув даврининг мазмун ва моҳиятини очиб бериш

бўйича ҳам бир қанча тадқиқотлар ва нашрлар эълон қилинган (Скот, 1995; Алтбах, 1999; Тайт,

2023). 2000 йилларда олий таълим олишнинг асосий учта даври ажратиб кўрсатилди ва булар:
олий таълим олишга

элитар ёндашув даври

, олий таълим олишнинг

оммавийлашув даври

ва

олий таълим олишнинг

универсаллашув даврлари

эканлиги тадқиқотларда кўрсатиб берилди

(Троу, 2005). Тадқиқотларда 10 та йўналишлар асосида тегишли даврларда мавжуд бўлувчи ҳар

бир даврнинг ўз хусусиятлари тавсифлаб берилди. Ҳар бир давр учун хос бўлган қамров
даражалари келтириб ўтилди. Ушбу хусусиятлар одатда барча мамлакатларда кузатилиши

мумкин бўлган хусусиятлар бўлиб, улар мамлакатларнинг ижтимоий

-

сиёсий хусусиятларидан

келиб чиққан ҳолда таснифланади ва амал қилади.

Олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида олий таълимни молиялаштириш

хусусиятлари ҳам даврийлаштириш асосида таҳлил қилиб борилди. Бу борада халқаро тажриба
ва уларда юз берган турли ўзгаришлар эмпирик таҳлиллар асосида бойитиб борилди (Жонстон,

2007; Жонстон, Маркуччи, 2010; Беляков, 2005). Жонстон бошчилигида 2010 йилгача ташкил
этилган АҚШнинг Форд фаундейшн лойиҳаси асосида 1999

-

2009 йиллар давомида Халқаро олий

таълимни молиялаштиришнинг қиёсий тахлили ва фойдаланиш имкониятлари (International

Compara

tive Higher Education Finance and Accessibility (ICHEFA) Project) лойиҳаси бўйича

дунёнинг кўпгина мамлакатларида кузатилган қамров даражаси, олий ўқув юртларининг
тушумлари ва бир нафар талабага харажатлари динамикаси асосида турли хулосалар

олинганлигини

қайд этиш мумкин (Жонстон, Маркуччи, 2010).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

243

1-

расм. Олий таълим билан қамров даражасини даврийлаштириш

114

Таҳлиллар натижасида олий таълим муассасаларини молиялаштиришда юқори

тежамкорлик ва иқтисод қилиш муҳитига (financial austerity) олиб келувчи омиллар
траекторияси турли хил динамикада ўрганилди. Улар асосида асосан қуйидаги учта йўналишда

омилларнинг намоён бўлиши оммавийлашув даврида молиялаштиришнинг хусусиятларига
кескин таъсир қилувчи жиҳатлар дея таснифланди (Жонстон, 2007):

1)

Олий таълим молиясига юқори қабул натижасида юзага келадиган босим.

2)

Олий таълим харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган тушумлар

(даромадлар) нинг етарлича ошиб бормаслиги.

3)

Олий таълимда бир нафар талабани ўқитиш учун харажатларнинг умумиқтисодий

нархлар ўсиши даражасидан (инфляциядан) юқори бўлиши.

Айнан юқорида қайд этилган омиллар асосида олий таълимга талаб даражаси, олий

таълим муассасалари тушумлари динамикаси

ва бир нафар талабага тўғри келадиган

харажатлар

ўзгаришини

таҳлил

қилиниши

асосида

оммавийлашув

даврида

молиялаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини кузатиш назарда тутилади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда мамлакатимизда олий таълим билан қамров даражаси, талабалар сони

динамикаси, олий ўқув юртлари тушумлари ва бир нафар талабага тўғри келадиган харажатлар

кўрсаткичларини қиёслаш, вақт қаторларида кузатиш ва статистик таҳлил асосида хулосалаш
усулларига мурожаат қилинди. Таҳлиллар асосида умумий методлар ҳисобланган индукция,

дедукция, синтезлаш ва статистик таҳлил методлари асосида хулосалар олинган. Олинган

натижаларни хорижий тажрибада қабул қилинган таҳлиллар натижаларига солиштириш
орқали уларнинг мамлакатимиз учун ўринли ёки ўринли эмаслиги борасида хулосалар олинган.

Таҳлиллар учун асосан 2011

-

2021 йиллар маълумотларидан фойдаланилган. Таҳлилларда

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон

Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси
департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

расмий маълумотлари таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистонда мамлакатни 2017

-

2021 йилларда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган

ҳаракатлар стратегиясига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8
октябрдаги ПФ

-5847-

сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”га кўра мамлакатимизда олий
таълим соҳасида давлат

-

хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат

олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров

даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш вазифаси қўйилган.
Хусусан, ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида олий таълим муассасалари сони, қабул

квоталари ошириб борилди ва таълим беришнинг турли шакллари жорий этилди ва
мавжудлари жонлантирилди. Мамлакатимизнинг демографик хусусиятлари ва йиллар

114

муаллиф ишланмаси

Элитар ёндашув

даври (0

-15% -

қамров)

Олий таълимнинг

оммавийлашув

даври (16

-50 % -

қамров)

Олий таълим

олишнинг

универсаллашув

даври (50 % дан

юқори қамров)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

244

давомида амал қилган сурункали паст қамров даражаси натижасида қондирилмаган талаб
кейинчалик ҳам олий таълим қабулига юқори босим ўтказиши табиий ҳол эди. Шу туфайли

маҳаллий олий таълим муассасаларидан ташқари қўшни ва бошқа хорижий давлатлар олий
таълим

муассасаларига қабул кўрсаткичлари ҳам кескин ошиб борди. Бундай қабуллар одатда

кейинги йилларда маҳаллий ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича аризалар сони ошишини
назарда тутар эди. Бу эса кейинчалик юқори курсларда ҳам талабалар сони ошиб боришига олиб

келиши кузатилди. Натижада сўнгги йилларда мамлакатимиз олий таълим муассасаларида
жами талабалар сонининг кескин ошиб бориши кузатилди.

2-

расмдан кўришимиз мумкинки,

мамлакатимизда 2018

-

2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар ва талабалар сони кескин ошиб

борган.

2-

расм

. 2009-2022

йиллар давомида Ўзбекистонда олий таълим муассасалари

ва жами талабалар сони ўзгариши

115

1-

жадвалдаги маълумотларга асосан 2023 йилда жами талабалар сони тахминан бир

миллионга етганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ушбу динамикага ҳамоҳанг равишда ўқув
бинолари қувватлари ва ўқув сменаларини ҳам мувофиқлаштириб бориш талаб этилар эди.

Айнан шу мақсадда 2023 йилга келиб ОТМларда ўқув бинолари қувватлари 395 минг ўринга ва
смена коэффициенти 1.9 га етганлигини кўришимиз мумкин. Албатта ушбу ўсишга мувофиқ

барча ОТМларнинг ресурс салоҳияти ва академик имкониятлари ҳам ўсиб бориши талаб
этилади. Шунга кўра ушбу даврда ОТМларга етарлича молиявий ресурсларни жалб қилиш ва

инвестицияларни йўналтириш пировард вазифа сифатида қаралиши керак.

1-

жадвал

2016-

2023 йилларда олий таълим муассасаларида ўқув бинолари қуввати

ва талаба сони ошиш кўрсаткичлари

116

Кўрсаткичлар

2016

2017

2018

2019

2020

2023

Ўқув бинолари қуввати ўсиш кўрсаткичи (минг
ўрин)

274

285

310

328

334

395

ОТМлар талабалар сони ўсиш кўрсаткичлари
(минг киши)

268

288

339

414

528

968

Ўқув бинолари смена коэффициенти

1

-

-

1.4

1.7

1.9

115

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари

www.stat.uz

асосида муаллиф ишланмаси.

116

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий сайти

www.edu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф ишланмаси.

63

62

65

64

66

68

69

70

72

98

119

127

154

0

20

40

60

80

100

120

140

160

180

0

100000

200000

300000

400000

500000

600000

700000

800000

900000

Талабалар сони

ОТМлар сони


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

245

Олий таълим олишга қўйиладиган стандартлар ва меъёрлар ҳам ОТМларнинг молиявий

имкониятларидан келиб чиқиши муҳимлиги ҳисобга олиниши керак.

Шу мақсадда

мамлакатимизда қонунчилик ва тармоқни диверсификацияси масаласи борасида ҳам турли
чора

-

тадбирлар амалга оширилганлигини қайд қилиш мумкин. 2019 йилда янги таҳрирдаги

“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг ва ушбу қонун асосида тегишли норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларнинг қабул қилинишини бу йўлдаги асосий ислоҳотлар сифатида эътироф этишимиз

мумкин.

3-

расмга кўра 1991

-

2021 йиллар давомида мамлакатимизда олий таълим билан қамров

даражаси динамикаси келтириб ўтилган. Динамикага кўра 1991

-

2018 йиллар давомида

мамлакатимизда паст қамров даражаси амал қилганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу

кўрсаткичлар мамлакатимизда олий таълимга бўлган талаб кўрсаткичларига ва иқтисодий
ривожланиш талабларига ҳам жавоб бера олмаганлиги сўнгги йилларда таҳлилчилар

томонидан кўп маротаба қайд этилмоқда. Хусусан, олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясида ҳам бу борада алоҳида таъкидланган.

3-

расм. Ўзбекистонда 1991

-

2021 йилларда олий таълим билан қамров даражаси ўзгариши

117

2018 йилдан сўнг эса мамлакатимизда олий таълим билан қамров даражаси янги босқичга

кўтарилганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу кўрсаткичлар бутун дунёдаги олий таълим билан
қамровнинг оммавийлашув даврига хос кўрсаткичлар бўлиб, ушбу даврда олий таълим тизими

ушбу давр хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилиниши талаб этилади. Бу тизимдан
манфаатдор бўлган барча томонлар учун жуда муҳим бўлиб,

жумладан олий таълим тизимини

молиялаштириш масаласига ҳам таалуқлидир. Қилинган таҳлилдан хулоса қилишимиз

мумкинки, мамлакатимизда олий таълим муассасаларини молиялаштиришни янада
такомиллаштириш ва кучайтириш борасида қабул кўрсаткичлари ошиши ҳисобига

босим

мавжуд деган хулосага келишимиз мумкин.

Таҳлилларнинг иккинчи йўналиши бўйича мамлакатимизда талабалар сонининг ортиб

бориши ва ОТМларнинг тушумлари (даромадлари) ортиб бориши динамикасини таҳлил
қилишимиз лозим бўлади. Ушбу таҳлилдан асосий мақсад шундан иборатки, ОТМларнинг ошиб

бораётган талабалар контингенти учун ўрнатилган стандартлар ва меъёрлар доирасида олий
таълим беришни ташкил этишда етарлича молиялаштириш учун лозим тушумларининг ҳам

мақсадга мувофиқ даражада ошиб боришини таҳлил қилиш ҳисобланади. Зеро, талабалар
контингенти ошиб бориши баробарида ОТМларнинг тушумлари етарлича ошмас экан бу

қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин:

-

ОТМларда белгиланган меъёрлар доирасида олий таълим беришни ташкил этиш сўроқ

остида қолиши мумкин;

117

ОТФ

ва

И вазирлиги маълумотлари, Жахон банки EdStats маълумотлари, Brunner ва Tillett (2007),

https://data.worldbank.org/indicator/SE.TER.ENRR?locations=UZ

15,214,8

13,4

11,3

9,4

7,6

6,5 6,2 6 6,2 6,6

7,3 7,9

8,3

10,19,8 10 10 10,19,9

9 8,9

8 8,1 8,2

9

11

15

20

25

28

0

5

10

15

20

25

30

1991

1992

1993

1994

1995

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

Қамров даражаси (%)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

246

-

Тушумларнинг етарлича бўлмаслиги оқибатида харажатларни юқори тежаш сиёсати

юритилиши ва бунинг натижасида ОТМларнинг кўпгина сарфлари қилинмаслиги ёхуд

тўлақонли молиялаштирилмаслиги юз беради;

-

ОТМларнинг асосий харажати бўлган иш ҳақлари етарлича молиялаштирилмаслиги

оқибатида ОТМларда кадрлар қўнимсизлиги юзага келиши;

-

Олий таълим сифати пасайиши ҳисобига меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган

мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳал этилмаслиги.

Келтирилган оқибатлар масаланинг бир томонини акс эттирса, бошқа томондан ОТМлар

тушумларини сурункали пасайиб кетиши тармоқнинг кўп томонлама жозибадорлигини ҳам
кескин чеклайди. Бу потенциал инвесторлар, ҳамкорлик қилиш институтлари ва умуман

тармоққа етарлича иқтидорли мутахассисларни жалб қилишни ҳам қийинлаштиради. Шу
туфайли ҳам ушбу динамикани таҳлил қилиш ва уларни ҳисобга олиш муҳим масалалардан бири

ҳисобланади.

4-

расм. Ўзбекистонда 2017

-

2022 йилларда олий таълим муассасаларида талаба

сони ва тушумлар ўзгариши (олдинги йилга нисбатан фоизда)

118


4-

расмда 2017

-

2022 йиллар давомида мамлакатимизда талабалар сони ва ОТМларнинг

тушумлари ошиши суръатлари акс эттирилган. 2017

-

2020 йиллар давомида ОТМлар тушумлари

ошиш суръатлари талабалар сонининг ошиш суръатларидан юқори бўлган бўлса, 2021

-2022

йилларда тушумларнинг ортиш суръатлари талабалар сони ортиш суръатларидан ортда
қолганлигини кўришимиз мумкин. 2019 йилда ОТМларнинг тушумлари кескин ошган бўлиб, бу

ушбу ўқув йилида тўлов

-

шартнома нархларини белгилаш борасида кўрилган чоралар билан

изоҳланади

119

. Ушбу даврда тўлов

-

контракт нархларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

миқдорларига нисбатан белгилаш амалиёти киритилган ва шартнома нархлари юқори
ошганлиги кузатилган. Аммо сўнгги уч йилда базавий тўлов

-

контракт нархларининг сурункали

“музлатиб” қўйилиши ОТМлар тушумларининг ошиш суръатларига ўзининг салбий таъсирини
кўрсатмоқда. Олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида тушумларнинг пасайиб бориши

эса ОТМларни барқарор молиялаштириш борасида хавотирли деб баҳолаш мумкин. Олинган
таҳлиллар натижасида ОТМлар тушумлари пасайиш хавфи мавжуд ва бу масала ҳам

оммавийлашув даврида молиялаштириш мақсадларида ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий

омиллардан бири дея қаралиши керак.

Таҳлилларнинг учинчи йўналишида ОТМларнинг жами харажатлари ва бир нафар

талабага харажатлари динамикасини мамлакатимиздаги инфляция даражаси билан
солиштириш кўзда тутилади. 2017

-

2022 йиллар учун олдинги йилга нисбатан олинган жами

118

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси департаменти

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

119

https://www.xabar.uz/talim/rasman-yangi-oquv-yiliga-tolov

100

114

118

125

135

131

100

128

167

156

115

130

-

20

40

60

80

100

120

140

160

180

2 0 1 7

2 0 1 8

2 0 1 9

2 0 2 0

2 0 2 1

2 0 2 2

Талаба сони ошиш суръати (%)

Тушумлар ошиш суръати (%)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

247

харажатлар кўрсаткичи анча юқори ошиб борганлигини

5-

расмда кўришимиз мумкин. Фақат

2020 йилда ушбу ўзгариш анча пасайган бўлиб, ушбу ҳолат 2020 йилда кузатилган пандемия

жараёнлари натижасида ОТМларнинг онлайн тартибга ўтиши туфайли харажтларининг кескин
камайганлиги билан изоҳланади. Аммо кейинчалик харажатларнинг ўсиш суръатлари яна

кескин ошганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

5-

расм. Ўзбекистонда 2017

-

2022 йилларда олий таълим муассасаларида жами

харажатлар ва бир нафар талабани ўқитиш сарфлари ўзгариши ҳамда инфляция

даражаси (олдинги йилга нисбатан фоизда)

120

2017-

2022 йилларда бир нафар талабани ўқитиш учун сарфларнинг ўзгариш динамикаси

ҳам 2019 йилда кескин ошганлиги қайд этилган. Бунга сабаб 2018

-

2019 йилларда профессор

-

ўқитувчиларнинг иш ҳақлари уч босқичда кескин оширилиши сабабли иш ҳақига
харажатларнинг юқори суръатда ошганлиги деб қайд этиш мумкин

121

. Аммо кейинчалик

пандемия

натижасида

ва

харажатлар

миқдорига

нисбатан

талабаларнинг

мувофиқлаштирилиши оқибатида бир нафар талабани ўқитиш сарфлари ошиш суръатлари ҳам
анча пасайганлигини кўришимиз мумкин. Таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки,

мамлакатимизда 2017

-

2022 йилларда қайд этилган инфляция кўрсаткичлари билан

солиштирганда бир нафар талабани ўқитиш учун сарфларнинг юқори бўлаётганлигини хулоса

қилиш

мумкин.

Таҳлиллар натижасида олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида молиявий

тежамкорлик ёки юқори иқтисод қилиш муҳити (financial austerity) юзага келиши мумкинлиги
борасида айрим хулосаларни қилиш мумкин. Аммо ОТМларнинг стандартлари ўзгариши, уларга

молиявий

мустақиллик бериш борасида бошланган ислоҳотлар борасида ва талабаларнинг

тўлов

-

контракт нархлари оширилиши масаласида ҳали яққол шаклланган йўналишлар мавжуд

эмаслигини ҳисобга олсак, оммавий қамров даврининг молиявий оқибатлари тўғрисида аниқ
хулосалар қилишга

эрта деб ҳисоблашимиз ҳам мумкин. Чунки, олий таълим тизимида айрим

ноаниқликлар бундай хулосалар қилишга ҳозирча имкон бермаслиги мумкин. Аммо бутун
дунёда бўлгани каби молиявий жиҳатдан эътибор берилиши ва тегишли чоралар кўришни

талаб этадиган ўзгаришлар мавжудлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир.

120

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси департаменти

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

121

https://edu.uz/uz/pages/sss#gsc.tab=0

100

114

115

111

110

112

100

131

147

120

153

141

100

123

132

101

117

112

0

20

40

60

80

100

120

140

160

180

2017

2018

2019

2020

2021

2022

Инфляция даражаси, %

Давлат ОТМлари жами харажатлари ўзгариши, олдинги йилга нисбатан %да

Давлат ОТМларида бир нафар талабани ўқитиш сарфлари ўзгариши, олдинги йилга нисбатан %да


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

248

Хулоса ва таклифлар.

Қилинган

таҳлиллар асосида Ўзбекистонда сўнгги йилларда олий таълим олишнинг янги

босқичи бошланганлигини эътироф этишимиз мумкин. Қамров даражаси, ОТМлар ва талабалар
сони ошиши туфайли ОТМларни молиялаштиришга тегишли кўрсаткичларда ҳам турли

ўзгаришлар юз берганлигини таҳлиллар асосида кўриб чиқдик. Таҳлиллар асосида
Ўзбекистонда олий таълимни молиялаштиришнинг оммавийлашув даврига хос хусусиятлар

борасида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

-

Мамлакатимизда ОТМларни молиялаштиришга ўзининг бевосита таъсирини кўрсатувчи

омил сифатида баҳоланувчи қабул кўрсаткичлари ошиб боришидан молиялаштиришга босим
(enrollment pressures) мавжуд деган хулосага келиш мумкин;

-

ОТМлар тушумларининг мутаносиб ошиб боришининг таъминланиши бўйича ҳам

хавотирли динамика мавжудлигини хулоса қилишимиз мумкин;

-

ОТМларнинг харажатлари инфляция даражасидан юқори ўсиб бораётганлигини хулоса

қилишимиз мумкин. Бу айниқса жами харажатлар динамикасида жуда юқорилиги

кузатилмоқда;

-

ОТМларнинг ва умуман олий таълим тизимининг олий таълим олишнинг

оммавийлашув даврида молиявий тежамкорлик ёки юқори иқтисод қилиш муҳити (financial

austerity) юзага келишига мойиллиги ортганлигини хулоса қилишимиз мумкин.

Ушбу ўзгаришлар ва олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида молиявий

тежамкорлик ёки юқори иқтисод қилиш муҳити (financial austerity) юзага келишига тегишли
бўлган қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:

Биринчидан,

мамлакатимизда ОТМлар томонидан амал қилиниши шарт бўлган

стандартлар ва меъёрлар илмий асосланган ва оммавийлашув даври хусусиятлари асосида

ишлаб чиқилиши керак. Бу давлат ва нодавлат ОТМларига ҳам тегишли бўлиб, бу нормативлар
ОТМларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни

истиқболлаш (чамалаш) учун жуда муҳим ҳисобланади;

Иккинчидан,

ОТМларда ўқитиш учун белгиланадиган тўлов

-

контракт нархларини

шакллантирилишининг илмий асосланган тартиблари ишлаб чиқилиши керак. Ушбу
тартибларда олий таълим харажатлар динамикаси, инфляция даражаси ва таълим

йўналишларига талаб омиллари албатта ҳисобга олиниши керак;

Учинчидан,

тўлов

-

контракт нархлари ислоҳотларига ҳамоҳанг равишда талабаларга

молиявий кўмак дастурлари ҳам ривожлантириб борилиши керак. Илгари кичик қамровда

амалга оширилган молиявий кўмак дастурлари ҳам янги босқичда оммавийлашиб бориши
таъминланиши керак. Бунда

бутун дунё тажрибасида қўлланиладиган талабаларга молиявий

кўмак дастаклари жорий этилиши назарда тутилиши керак;

Тўртинчидан,

давлат бюджети орқали ОТМларни ва уларда мавжуд конкрет таълим

йўналишлари ҳамда мутахассисликларини субсидиялашнинг самарали режимлари ишлаб
чиқилиши керак. Бунда мутахассисликлар бўйича иқтисодий қайтим ва билвосита ижобий

таъсирлар каби омиллар ҳисобга

олиниши мақсадга мувофиқ;

Бешинчидан,

мамлакатимизда олий таълим тармоғида тармоқ диверсификацияси

масаласида олиб борилаётган ислоҳотларни якунига етказиш лозим. Бунда ОТМларга молиявий
мустақиллик бериш, уларга корпоратив бошқарув элементларини киритиш ҳамда нодавлат

олий таълим ташкилотларининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги қонунчиликни
тартибга солиш каби масалаларни ҳал этиш назарда тутилиши керак;

Олтинчидан,

ОТМларнинг пассив тушумлари манбаларини кучайтириш борасида

комплекс чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилиши керак бўлади. Бунда жамоат фондлари, эндаумент

жамғармалари ва ОТМларнинг илмий фаолияти орқали тушумларни ошириш имкониятлари

кенгайтирилиши талаб этилади;

Еттинчидан,

олий таълим олишнинг барча даврларига тегишли хусусиятларни, жумладан

молиявий жиҳатларга тегишли омилларни Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган
ислоҳотлар асосида комплекс илмий таҳлил қилиб боришни ташкил этиш. Бу борада ОТМлар ва

тизимда юз бераётган ўзгаришларни даврий таҳлил қилиб бориш орқали соҳага тегишли давлат
дастурлари ишлаб чиқиш сифатини ошириб бориш назарда тутилиши керак.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

249

Адабиётлар /Литература/Reference:

Altbach P.G. (1999) The logic of mass higher education //Tertiary Education & Management.

Т. 5.

№. 2. –

С. 107

-124.

Johnstone D.B. (2007) Financial Austerity, Cost Sharing and Culture: Perspectives on Comparative

Higher Education //Paper Presented as Part of Festschrift in Honor of Guy Neave. The University of Twente.

Т. 23.

Johnstone D.B., Marcucci P.N. (2010) Financing higher education worldwide: Who pays? Who should

pay?.

JHU Press.

Scott P. (1995) The meanings of mass higher education.

McGraw-Hill Education (UK).

Tight M. (2023) From Elite Higher Education to Massification //The Oxford Handbook of Higher

Education in the Asia-Pacific Region.

С. 47.

Trow, M. (1974). Problems in the Transition from Elite to Mass Higher Education, in Policies for

Higher Education, from the General Report on the Conference on Future Structures of Post-Secondary

Education, 55-101. Paris: OECD.

Trow, M. (1976). Elite Higher Education: An Endangered Species? Minerva (London) 14, No. 3,

(Autumn): 355-76.

Trow, Martin A. (2005)

“Reflections on the Transition from Elite to Mass to Universal Access: Forms

and Phases of Higher Education in Modern Societies since WWII”, Forthcoming in Philip Altbach, ed.,

International Handbook of Higher Education, Kluwer.

Беляков С. А. и др. (2005) Модели финансирования вузов: анализ и оценка //Научные труды

Фонда «Институт экономической политики им. ЕТ Гайдара». –

№. 93. –

С. 1

-282.


Bibliografik manbalar

Altbach P.G. (1999) The logic of mass higher education //Tertiary Education & Management. – Т. 5. – №. 2. – С. 107-124.

Johnstone D.B. (2007) Financial Austerity, Cost Sharing and Culture: Perspectives on Comparative Higher Education //Paper Presented as Part of Festschrift in Honor of Guy Neave. The University of Twente. – Т. 23.

Johnstone D.B., Marcucci P.N. (2010) Financing higher education worldwide: Who pays? Who should pay?. – JHU Press.

Scott P. (1995) The meanings of mass higher education. – McGraw-Hill Education (UK).

Tight M. (2023) From Elite Higher Education to Massification //The Oxford Handbook of Higher Education in the Asia-Pacific Region. – С. 47.

Trow, M. (1974). Problems in the Transition from Elite to Mass Higher Education, in Policies for Higher Education, from the General Report on the Conference on Future Structures of Post-Secondary Education, 55-101. Paris: OECD.

Trow, M. (1976). Elite Higher Education: An Endangered Species? Minerva (London) 14, No. 3, (Autumn): 355-76.

Trow, Martin A. (2005) “Reflections on the Transition from Elite to Mass to Universal Access: Forms and Phases of Higher Education in Modern Societies since WWII”, Forthcoming in Philip Altbach, ed., International Handbook of Higher Education, Kluwer.

Беляков С. А. и др. (2005) Модели финансирования вузов: анализ и оценка //Научные труды Фонда «Институт экономической политики им. ЕТ Гайдара». – №. 93. – С. 1-282.