WAYS TO IMPROVE TAX POLICY IN UZBEKISTAN AND ENSURE ITS STABILITY

Abstract

This article covers large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for conducting business activities in the country's tax spheres, and further strengthening the confidence of business circles. At the same time, some important reforms implemented in the tax system of Uzbekistan were studied, foreign experience, scientific-practical conclusions and suggestions on its application in our country were developed.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Abstract

This article covers large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for conducting business activities in the country's tax spheres, and further strengthening the confidence of business circles. At the same time, some important reforms implemented in the tax system of Uzbekistan were studied, foreign experience, scientific-practical conclusions and suggestions on its application in our country were developed.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

177



ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ

И.ф.д.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги

Солиқ қўмитаси

Aннотация

.

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини

юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада

мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли

ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон

солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси,
мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар, самарадорлик, рақамли

платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот

-

коммуникасия технологиялари, таҳлил,

оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

И ОБЕСПЕЧЕНИЯ ЕЕ СТАБИЛЬНОСТИ

Д.э.н.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Налоговый комитет при

Кабинете Министров Республики Узбекистан

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются масштабные реформы, направленные на

создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговой

сфере страны, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены
некоторые важные реформы, реализованные в налоговой системе Узбекистана, разработан

зарубежный опыт, научно

-

практические выводы и предложения по его применению в нашей

стране.

Ключевые слова:

налоговые доходы, анализ, риски, эффективность, цифровая платформа,

методы

и инструменты, передовые информационно

-

коммуникационные технологии, анализ,

оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка.

WAYS TO IMPROVE TAX POLICY IN UZBEKISTAN AND ENSURE ITS STABILITY

DSc

Normurzaev Umid Kholmurzaevich

Tax Committee under the Cabinet of

Ministers of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article covers large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for

conducting business activities in the country's tax spheres, and further strengthening the confidence of

business circles. At the same time, some important reforms implemented in the tax system of Uzbekistan
were studied, foreign experience, scientific-practical conclusions and suggestions on its application in our

country were developed.

Key words:

tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools, advanced

information and communication technologies, analysis, optimization, tax benefits, tax rate.

VI SON - OKTABR, 2023

UO‘K

: 336.225.51

177-182


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

178

Кириш.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон солиқ

тизимида муҳим

ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар кўпинча иқтисодий ўсишни таъминлайдиган,

инвестицияларни рағбатлантирадиган ва давлат функциялари учун етарли даромад
йиғилишини таъминлайдиган янада самарали, шаффоф ва адолатли солиқ тузилмасини яратиш

зарурати билан боғлиқ. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий манзарасини
шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб

бораётган, ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш истагида бўлган мамлакат

сифатида

солиқ тизимини ислоҳ қилиш муҳимлигини эътироф этди. Ушбу ислоҳотлар нафақат

даромадларни йиғишни кучайтиришга, балки бизнеснинг ўсиши, инновациялар ва барқарор
ривожланиш учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

Адабиётлар шарҳи.

Жўраев

(2005)

фикрича, ғарб иқтисодчилари солиқ сиёсати мустақил тушунча

ҳисобланмайди. Улар солиқ сиёсати тушунчасига фискал сиёсат тушунчаси орқали
ёндошадилар. Фискал сиёсат эса давлатнинг ўз даромадлари ва харажатлари бўйича қарор

қабул қилиши бўлиб ҳисобланади

-

деб таъкидлашади

.

Давлатнинг солиқ сиёсати ва унинг стратегик мақсадлари қандай белгиланиши ва бўлиши

керак деган масалага классик иқтисодчи олимлар, жумладан, Ф.Кенэ, инглиз иқтисодчиси Кейнс

(1993)

ва бошқаларнинг илмий қарашларида муҳим ўрин тутиб келган. Улар давлат

иқтисодиётни

тартиблашда солиқ сиёсатини юритишнинг турли хил услублари ва

ёндошувлари ҳақида кўплаб баҳслар юритган, солиқ сиёсатининг бош мақсади нимадан иборат

бўлиши лозимлиги кўрсатиб беришда, кўпроқ, солиқларни ундириш масалаларига алоҳида
эътибор қаратган.

Байбородина

(2010)

“солиқ ислоҳотлари –

солиқ тизимини кенг кўламли қайта қуриш ва

уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг чекланган ёки

тубдан ўзгариши сифатида ” таърифлайди.

Майбуров

(2007)

“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат солиқ

сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш ” деб таъкидлайди.

Богатыреванинг

(2014)

фикрича, “солиқ ислоҳоти бу давлат солиқ тизимидаги қонуний

равишда белгиланган ўзгариш, бу давлат солиқ сиёсати стратегиясини ўзгартиришга

асосланади. Шундай қилиб, солиқ сиёсати тактикасининг ўзгариши солиқ ислоҳотига олиб
келмайди. Фақат солиқ тизимига тегишли амалдаги қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар

сифатида кўриб чиқилади. Солиқ сиёсати стратегиясидаги ўзгаришлар мамлакатда солиқ
ислоҳотларини амалга ошириш учун асосдир.

Дементьева

(1689)

солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси эканлигини,

у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига асосланиши лозимлигини

таъкидлайди. “Амалга оширилаётган

солиқ сиёсатининг натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз

иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини

қандай қуриш кераклигини белгилайди”.

Карп

(2001)

Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги умумий

молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат фаолияти концепцияси,
солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби тушунчаларни ўз ичига олади.

Халқаро валюта фонди экспертлари Силвани ва Баерларнинг

(1997)

бу борадаги илмий

қарашлари қуйидагича: “солиқ маъмурчилиги стратегияси –

узоқ муддатли солиқ

маъмурчилиги операцияларининг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар

сифатида баҳоланиб, мамлакатда солиқ узилиши (тўланиши керак бўлган ва келиб тушган
тушумлар ўртасидаги фарқ) ҳажми ва уни камайтириш учун қўлланиладиган чоралар

кескинлиги асосида тайёрланиши керак” дея таъкидлашган.

Петрунин, Панов, Логуновалар

(1995)

эса, солиқ сиёсати ва унинг стратегик мазмунини

“солиқ қонунчилигидаги корхоналарга солиқ тўлашдан қочиш имконини берувчи бўшлиқларни
аниқлашдан иборат” деган фикрни илгари суради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

179

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Бу орқали эса давлат иқтисодиётнинг бир маромда боришини таъминлашга, пировардида

эса социал

-

иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олишга эришади.

Аслида молиявий

ва солиқ муносабатларининг вужудга келиши ҳам ушбу жараённи ташкил

этилишидан келиб чиқади. Давлат марказлаштирилган пул фондларини ташкил этиш орқали
ишлаб чиқариш соҳасидаги яратилган миллий даромадни унинг яратувчилари ва давлат

ўртасида қайта тақсимлайди. Бу қайта тақсимлашдан асосий мақсад эса давлатнинг ўз
функцияларини молиялаштиришни таъминлаш, жамиятга ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва

шу орқали соҳалар ўртасидаги мувозанатни таъминлашдан иборат бўлиб, бунда солиқлар
асосий воситачи бўлиб юзага чиқади.

1.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ дастлабки баҳолаш “Tax rulling” тамойили асосида

тушунтиришлар бериш тизимини мавжуд эмас. Солиқ органлари томонидан солиқ

тўловчиларга муайян битим бўйича солиққа тортиш ва унинг юзага келиши мумкин бўлган
солиқ оқибатларини дастлабки баҳолаш “Tax rulling” тамойили асосида тушунтиришлар бериш

тизимини жорий этиш керак. Солиқ органлари томонидан ариза берувчиларга муайян битим

бўйича солиққа тортиш ва унинг юзага келиши мумкин бўлган солиқ оқибатларини дастлабки
баҳолаш

тўғрисида “Tax rulling” тамойили асосида тушунтиришлар бериш хизматини йўлга

қўйилади. Солиқ тўловчи битимни тузишдан олдин битимга оид масалалар бўйича солиқ
органларига мурожаат қилиб, дастабки тушунтириш олади. Бу ўз навбатида, солиқ

тўловчиларга муайян битим бўйича юзага келиши мумкин бўлган солиқ оқибатлари билан
танишиш ва солиқ хавфи даражасини камайтиришга ёрдам беради. Маълумот учун: мазкур

тизим Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тажриба тариқасида амалга оширилади. Мазкур
тартиб АҚШ, Германия, Австралия, Корея каби давлатларда мавжуд.

2.

Амалдаги қонунчиликка маҳаллаларга солиқ органлари ходимлари бириктириш ва

ҳудудлардаги тадбиркорларнинг солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва

жойида ҳал қилиш

тизимини мавжуд эмас.

Барча маҳаллаларга солиқ органлари ходимлари бириктириш ва тадбиркорларнинг солиқ

маъмурчилиги билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ҳамда жойида ҳал қилиш тизимини жорий
қилиш керак. Янги тизим жорий этилиши натижасида солиқ органлари тузилмаларига тегишли

ўзгартиришлар киритилиб, маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари ҳамда уларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади. Маҳаллаларга
бириктирилган солиқ органлари ходимларининг зиммасига маҳаллада солиқ

солиш

объектларини тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ соҳасида маслаҳатлар бериш, солиқ хизматларини
кўрсатиш, тадбиркорларга фаолиятини қонунийлаштиришда ёрдам бериш ҳамда улар билан

профилактика ишларини олиб бориш юклатилади. Маълумот учун: маҳаллаларга
бириктирилган солиқ органлари ходимларини уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ

бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади. “Soliq” мобил иловасида
маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари иш олиб бориши учун Солиқ қўмитаси

маълумотларидан реал вақт режимида фойдаланган ҳолда “Менинг маҳаллам” хизмати жорий
этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларга қулай шароит яратилди

ва уларнинг муаммолари тезкорлик билан ҳал этилади.

Бундан ташқари 100 млн.сўмдан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахсларнинг

мансабдор шахслари (таъсисчилари) ҳамда 10 млн.сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги мавжуд
бўлган жисмоний шахсларга нисбатан солиқ органларининг сўровига асосан республикадан

ташқарига чиқишига чеклов ўрнатиш зарур. Амалдаги солиқ

қонунчилигида мазкур тартиб

мавжуд эмас. Мазкур вазифа мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилмоқда. Хусусан,
2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, 3,2 млн. нафар жисмоний шахснинг солиқ қарзи 2,5 трлн.сўмни

ташкил этиб, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 290 млрд сўмга ёки

12,6 фоизга кўпдир.

Шу

билан бирга, 2,9 минг нафар жисмоний шахс 192,4 млрд.сўм солиқ қарзи бўлган корхоналарнинг

таъсисчилари ҳисобланади. Мазкур тартибни киритиш натижасида солиқ тўловчиларга ўз
мажбуриятларини бажаришга имкон беради. Таклиф этилган тартиб Австралия, Исроил,

Италия, Индонезия, Корея, Малайзия, Нидерландияда амал қилади.

4.

Йиллик даромади ва харажатлари ўн минг БҲМдан (3,3 млрд.сўмдан) ортиқ бўлган

жисмоний шахслар томонидан солиқ органларига жами йиллик даромадлари ва мол

-

мулклари

тўғрисида декларацияни мажбурий тартибда тақдим этилиши керак. Таклиф этилаётган тизим

амалдаги қонунчиликда мавжуд эмас.

Таклиф этилаётган тартиб жисмоний шахслардан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

180

олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ базасининг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида
жисмоний шахсларнинг даромадлари ва харажатларини мониторинг қилиш имконини беради.

Таҳлилларга кўра, 2022 йилда 3,3 млрд.сўмдан ортиқ харажат (кўчмас мулк, автомобиль,

улуш, кэшбек) қилган фуқаролар сони 317 нафарни ташкил қилиб, шундан 215 та фуқаро

20,2

млрд.сўм расмий даромадга эга,

3436,6 млрд.сўм даромадининг манбаи кўрсатилмаган (шубҳали

даромад). Мисол учун: Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Абдусамадов 2022 йилда меҳнатга

ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга эга бўлмаган ҳолда "SRG investments" МЧЖ ҚК томонидан қуриб

битказилган кўп қаватли уйдан 26 та турар жойни 25,9 млрд.сўмга сотиб олган. АҚШ солиқ

қонунчилигида йиллик даромадининг қийматидан келиб чиққан ҳолда декларация
топширилади. Германияда ўзини ўзи банд қилганлар, ЯТТлар, тадбиркорлик субъектлари,

расмий иш

жойига эга бўлган шахслар, хориждан даромад олувчи шахслар, бошқа манбалардан

даромад олувчи шахслар декларация топширишлари мажбурий ҳисобланади.

5.

Амалдаги қонунчиликка асосан, жами даромади 1 млрд сўмдан ошган ЯТТлар юридик

шахслар

учун белгиланган солиқларни тўлаши лозим, шунингдек ЯТТларга бухгалтерия ҳисоби

юритиш мажбурияти юклатилмаган. Жами даромади 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги

тадбиркорлар юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятини белгилаш зарур.
Таклиф этилаётган тартиб ЯТТлар фаолиятини тартибга солиш билан бирга, бизнес учун

рақобатбардош шарт

-

шароитларни яратишга хизмат қилади. ЯТТ “Махмудов Умид

Абиджанович” томонидан 6,5 млрд.сўмлик шакар маҳсулотини нақд пулга сотиб, назорат касса

машинасига кирим қилмасдан, тушумни яшириб 1,6 млрд.сўмлик солиқларни тўламаган.
ЯТТларга бухгалтерия ҳисобини юритиш мажбурияти юклатилмаганлиги сабабли солиқларни

аниқ ҳисоблаб бўлмайди. ЯТТ “Квасов Сергей Сергеевич” томонидан 2023 йилда жами 5,5
млрд.сўм товар айланма амалга ошириб, 1,8

млрд.сўм фойда солиғи, 655 млн.сўм ҚҚС ва 2,9

млн.сўм ижтимоий солиқ тўлаган.

6. Амалдаги қонунчилик бўйича банкда ҳисоб рақам очиш ихтиёрий қилиб белгиланган.

Якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун банкда
ҳисоб рақамини очиш мажбуриятини жорий

этиш мақсадга мувофиқ. Якка тартибдаги

тадбиркорлар фаолиятини банк ҳисобварағини очмасдан амалга ошириши натижасида солиқ
режимини тўғри белгилаш имконияти мавжуд эмас. Жорий йилнинг 1 август ҳолатида 240

мингта ЯТТдан 70,9 мингтасида

(30%) банкларда ҳисоб рақамлари очилмаган. Бунда, 70,9 минг

нафар ЯТТ банк ҳисоб рақамсиз фаолият юритиб, уларнинг солиқ қарзи 75,3 млрд.сўмни ташкил
этган. Хориж тажрибаси ўрганилганда, жумладан Озарбайжон мамлакатида тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ва юридик шахсларга банкларда ҳисоб
рақамини очиш мажбурий қилиб белгиланган.

7.

Амалдаги қонунчиликда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш

учун солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби мавжуд эмас. Солиқ имтиёзлари

жорий

этилган санадан бир ой муддатда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни
имтиёзларни қўллаш юзасидан шахсий кабинет орқали хабардор этиш шартлигини белгилаш.

Бунда солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш солиқ органларига тегишли
мурожаат ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга ошириш тартибини

белгилаш керак.

Солиқ имтиёзларини автоматлаштирилган тарзда қўллаш ва ҳисобга олиш Солиқ

қўмитасининг “e

-

imtiyoz” махсус тизими орқали амалга оширилади. Бунда солиқ имтиёзлари

солиқ тўловчиларнинг мурожаатларига асосан солиқ органлари томонидан ўрганилиб, асосли

бўлган тақдирда қўлланилади. Жорий йилнинг 8 ойида 144214 та тадбиркорлик субъектлар

томонидан 42,9 трлн.сўм миқдорида солиқ имтиёзларидан фойдаланилган. Жорий йилнинг

6

ойи учун солиқ органларига солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича 62,5 мингта мурожаат келиб

тушган бўлиб, улардан 28,1 мингтасига (45%) солиқ имтиёзларини қўллаш рад этилган. Мисол
учун: “Fast Movement Group” МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 2022 йилда

жами 114 млрд. сўм товар айланмани амалга оширган. Жамият томонидан ПҚ

-4423-

сон

қарорига асосан ҚҚС бўйича имтиёз қўллашни сўраб қилган мурожаати ўрганилганда, мазкур

корхонанинг ягона таъсисчиси ногиронлик жамияти бўлмаганлиги сабабли, ушбу имтиёз

солиқ

органлари томонидан рад қилинган (солиқ суммаси 17,1 млрд.сўм).

8.

Бугунги кунда икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал

солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 54 та халқаро битим мавжуд,

бундан 51 та

(93%) битимлар 2015 йилгача тузилаган.тШу муносабат билан, уларда халқаро


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

181

стандартларга мувофиқлаштирилмаган қоидалар мавжуд бўлиши мумкин. Солиққа тортиш
базасининг ноаниқлашувига қарши курашиш ва суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича

Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалаларига оид халқаро шартномалар
қоидаларини такомиллаштириш керак. Бунда cолиқ шаффофлигининг халқаро стандартларига

(BEPS) мазмунан мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш
масалаларига оид халқаро шартномаларини Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти

мутахассислари билан бирга инвентаризaция қилиш зарурдир. Чунки 2015 йилги G20
саммитида 15 та чора

-

тадбирлар келишиб олинди, лойиҳанинг амалга оширилиши уларни

амалга ошираётган мамлакатларга BEPSга қарши курашда ёрдам беришга қаратилган.

2023 йил 9 июнда Ўзбекистон BEPS инклюзив доиравий дастурига қўшилди. Иқтисодий

ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан иштирокчи давлатларга халқаро
шартномалар қоидаларини зарур талабларга етказиш мақсадида мутахассислар жалб қилади.

Натижада, Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалаларига оид халқаро
шартномалари қоидаларини замонавий cолиқ шаффофлигининг халқаро стандартларига

мувофиқлаштиради. Маълумот учун: бугунги кунда 143 та давлатлар cолиқ шаффофлигининг

халқаро стандартларига (BEPS) аъзо бўлган.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқ органлари яширин иқтисодиётни камайтириш ва

солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Улар ўзларининг саъй

-

ҳаракатлари, ҳамкорликлари, таълим олишлари ва технологиялардан фойдаланишлари орқали

солиқ

тизимининг адолатлилиги ва яхлитлигига ҳисса қўшадилар, барча жисмоний шахслар ва

корхоналар солиқ мажбуриятларини бажаришларини ва иқтисодиётга ўзларининг адолатли

ҳиссаларини қўшишларини таъминлайдилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришда

тегишли вазирлик

ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан қуйдаги
таклифларни беришимиз мумкин.

Халқаро молия институтлари ҳамкорлигида “Солиқ хавфларини бошқариш” (CRM)

тизимини жорий қилиш. Бунда дастлаб, Қурилиш

ва кейинчалик савдо, қишлоқ хўжалиги,

хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олиш. Тенг рақобат муҳитини яратиш

ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш чора

-

тадбирларини давом

эттириш, шу жумладан солиқ тўламаслик хавфи

юқори бўлган солиқ тўловчилари учун қўшимча

чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак бўлади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Carlos Silvani and Katherine Baer. (1997) Designing a Tax Administration Reform Strategy:

Experiences and Guidelines, IMF

36 pages.

O’zbekiston Respublikasi davlat soliq qo’mitasi ma’lumotlari.

www.soliq.uz

.

Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск: РИЦ ХГАЭП,

108 с.

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN 2221

-7347

Экономика и право.

Дементьева

Н.М.

(1689)

налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=.

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod

-

moliya”, 48

-

бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –

М.: Юнити

-

дана,.–

39 с.

Кенс Ж.М.

(1993) Избранные экономические произведения.

-

М.Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс Общая

теория занятости, процента и денег. –

М.:

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся

по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.

-

М.: юнити

-

дана,

-

655с.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке

определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–

86.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва

бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

182

№4.

URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/i

-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-

amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш

орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91

-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар, 10(5), 325

-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари.

Economics and education, 24(1), 334-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг

долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин
иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные

тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88

-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган

ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг

ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил

қилиш масалалари. Экономика и финансы

(Узбекистан), (10 (146)), 47

-56.

Нормурзаев У.

Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида

тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы

(Узбекистан). 2020. №4 (136).

URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-

tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Петрунин Ю.Ю., Панов М.И., Логунова Л.Б. (1995) Налоговая политика // Экономика. Словарь

по обществознанию. –М.: КДУ.



References

Carlos Silvani and Katherine Baer. (1997) Designing a Tax Administration Reform Strategy: Experiences and Guidelines, IMF – 36 pages.

O’zbekiston Respublikasi davlat soliq qo’mitasi ma’lumotlari. www.soliq.uz.

Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск: РИЦ ХГАЭП, 108 с.

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN 2221-7347 Экономика и право.

Дементьева Н.М. (1689) налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=.

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod-moliya”, 48-бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. – М.: Юнити-дана,.– 39 с.

Кенс Ж.М. (1993) Избранные экономические произведения.-М.Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс Общая теория занятости, процента и денег. – М.:

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. -М.: юнити-дана, -655с.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в узбекистане. Economics and Education, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Economics and education, 24(1), 334-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (10 (146)), 47-56.

Нормурзаев У. Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Петрунин Ю.Ю., Панов М.И., Логунова Л.Б. (1995) Налоговая политика // Экономика. Словарь по обществознанию. –М.: КДУ.