Сут бези хавфли ўсмаси касаллигини даволашда ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиқтисодий изланишлари

Гулнора Султонова

Тадқиқот объектлари: Узбекистан РОИМ, беморлар касаллик варақалари баённомалари, статистик ҳисобот материаллари, эксперт хулосалари, ЎзР ССВ ахборот тахдил маркази маълумотлари.
Ишнинг мақсади: Сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашда ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиктисодий тахдилини ўтказиш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, унинг давомийлигини узайтириш, даволаш муддатларини қисқартириш ва бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берадиган дори воситалари билан даволашнинг муқобил усулини танлаш.
Тадқиқот усуллари: фармакоиктисодий усуллар: ABC/VEN-таҳлил, “касаллик қиймати”, “қиймат самарадорлик” ва контент-тахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Биринчи маротаба “касалланиш қиймати” ва “қиймат - самарадорлик” тахдиллари ёрдамида сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини адъювант гормонотерапиясида ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиктисодий изланишлари ўтказилди. АВС/VEN тахдил усуллари ёрдамида даволаш-профилактика муассасаси шароитида сут бези хавфли ўсмаси билан касалланган беморларни дори воситалар таминоти ўрганилди.
Амалий ахам пяти: биринчи маротаба сут бези хавфли ўсмасини адъювант гормонотерапиясида қўлланиладиган дори воситалари қўллаган ҳолда самарадор даволаш усули аникланди ва илмий асосланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: илмий изланиш тавсиялари асосида летрозол дори воситаси Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлигининг 2009 йил 24 июль 230-сон буйруғи билан тасдиқланган “Асосий дори воситалари рўйҳати” га киритилди. Ишлаб чиқилган услубий тавсиянома ва ўкув услубий кўрсатма “Дори - дармон” акционерлик компанияси дорихона муассасалари амалиётида, РОИМ амалий фаолиятида ҳамда Тошкент Фармацевтика института “Фармация” ва “Фармацевтика ишини ташкил килиш” кафедралари ўқув жараёнига татбик этилди.
Қўлланиш сохаси: тиббиёт ва фармацевтика амалиёти.

25

Koʻrishlar

9

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos