ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 615.035.1:616.5:616.5-003.829.85
CУЛТАНОВА Гулнора Абилджановна
СУТ БЕЗИ ҲАВФЛИ ЎСМАСИ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШДА
ИШЛАТИЛАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ
ФАРМАКОИҚТИСОДИЙ ИЗЛАНИШЛАРИ
15.00.01 –дори технологияси ва фармацевтика ишиларини ташкил этиш
Фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ – 2011
2
Иш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент
фармацевтика институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
фармацевтика фанлари доктори, профессор
Зайнутдинов Хикматулла Суннатович
Расмий оппонентлар:
фармацевтика фанлари доктори, профессор
Камилов Хусан Масудович
фармацевтика фанлари номзоди, доцент
Ибрагимова Мухаббат Яхяевна
Етакчи ташкилот:
“Дори – дармон” акционерлик компанияси
Ҳимоя Тошкент фармацевтика институти ҳузуридаги Д 087.12.01
рақамли кенгашнинг 2011 йил “
--------
”
---------------------------
соат “
--------
” да ўтадиган
мажлисида бўлади. Манзил:100015, Тошкент шаҳри, Ойбек кўчаси, 45 уй.
Диссертация билан Тошкент фармацевтика институти Ахборот
ресурслари марказида танишиш мумкин.
Автореферат “
--------
”
--------------------------
2011 йилда тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби
фармацевтика фанлари доктори
М. И. Алихўжаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)
маълумотига асосан онкологик касалликларнинг ўсиш ва ўлим кўрсаткичи
бутун дунё бўйича 1999-2020 йиллар оралиғида 2 мартага кўпайиши, яъни
янги касалланиш кўрсаткичининг 10 млн. дан 20 млн. га ошиши, ўлим
кўрсаткичининг 6 млн. дан 12 млн. гача ошиши кутилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
соғлиқни
сақлаш
тизимини
ривожлантиришнинг муҳим йўлларидан бири – тиббиёт амалиётида дори
воситаларидан оқилона фойдаланишдир. Фармакоиқтисод тадбирлари бугун
юқори самарадорликка эришиш учун кетган сарф-ҳаражатларни ҳисоблашга
асосланган дори воситаларини танлашни осонлаштирувчи омилдир. Шу
муносабат билан дори воситаларидан рационал фойдаланиш, даволаш сифати
ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида онкологик касалликлар
бўйича
фармакоиқтисодий
изланишлар
олиб
бориш
зарур
деб
топилди.Фармакоиқтисодий изланишлар даволаш стандартлари ва формуляр
рўйҳатлар тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Фармакоиқтисодий изланишлар асослари, одатда даволаниш жараёни,
даволанишнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги натижаларига кўра
баҳоланади. Бу мақсадда ЖССТ томонидан даволаниш натижалари
баҳосининг аниқ мезонларини олиш имкониятларини берувчи махсус
ёндашув ва тамойиллар ишлаб чиқилган, масалан GCP (Good Clinical
Practice) ва бошқалар. Шу билан бирга даволаниш қиймати ва беморларнинг
сони ортиб бораётган шароитда бемор ва жамият ҳамда даволаниш учун
ишлатилган дори воситаларининг харажатлари қанчалик оқланганлигини
билиш муҳим, яъни даволаниш самарадорлиги ва ҳавфсизлигини
баҳолайдиган аниқ иқтисодий мезонлар ишлаб чиқилиши зарурдир.
Адабиётларда онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган
дори воситалардан оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган таҳлил
натижалари маълумотлари етарли даражада эмаслиги, бу йўналишда
фармакоиқтисодий таҳлил бўйича тизимли изланишлар зарурлигидан
далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси онкологик касалликлар бўйича интенсив
кўрсаткич 100 минг аҳоли сонига нисбатан - 68,1 га тенг. 2008 йил
маълумотларига асосан ҳаётида биринчи марта ҳавфли ўсма ташҳиси
қўйилагн 18757 бемор аниқланган. 2009 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон
Республикаси бўйича 91252 бемор диспансер рўйҳатига олинган.
Шу сабабли, соғлиқни сақлаш тизимида онкологик касалликларни
(жумладан сут бези ҳавфли ўсмасини) даволашнинг самарали усулларини
аниқлаш, шунингдек даволаш ҳаражатларини камайтириш учун зарур бўлган
дори воситаларини қўллаган ҳолда илмий асосланган “даволаш
стандартлари” ни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тиббиёт ва доришунос
мутахассислар олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
4
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ушбу диссертацияда
ўрганилган адабиёт манбалари, бирламчи тиббий ва статистик маълумотлар
асосида Ўзбекистон Республикасида сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини
даволашда ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиқтисодий
изланишлари илк бор ўтказилган. Даволаш самарасини оширишга қаратилган
дори воситаларни қўллаган ҳолдаги муқобил даволаш усуллари жорий
қилинган ва фармакоиқтисодий самарадорлиги ўрганилган.
Олинган натижалар асосида сут бези ҳавфли ўсмасини даволашнинг
тизимлаштирувчи муқобил усуллари танланган бўлиб, диссертацияни
тугалланган илмий текшириш иши деб ҳисоблаш мумкин.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация Тошкент фармацевтика институти Фармацевтика
ишини ташкил қилиш кафедраси илмий-тадқиқот ишлари режаси асосида
бажарилди.
Тадқиқот мақсади.
Сут бези
ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашда
ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиқтисодий таҳлилини ўтказиш
ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, унинг давомийлигини узайтириш, даволаш
муддатларини қисқартириш ва бюджет маблағларини иқтисод қилиш
имконини берадиган дори воситалари билан даволашнинг муқобил усулини
танлаш.
Тадқиқот вазифалари.
Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни
бажариш режалаштирилган:
айрим давлатлар бўйича шунингдек, Ўзбекистон Республикасида
онкологик касалликларни даволашнинг замонавий усуллари ҳамда
фармакоиқтисодий таҳлил ҳақидаги ҳорижий ва маҳаллий адабиётларда
келтирилган маълумотларни ўрганиш ва умумлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида онкологик касалликлар,
жумладан сут бези ҳавфли ўсмасининг тарқалиш динамикасини, демографик
ва ижтимоий кўрсаткичлари маълумотларини таҳлил қилиш;
онкологик
касалликларда
қўлланиладиган
дори
воситалар
ассортиментини контент таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази(РОИМ) бўйича
сут бези ҳавфли ўсмаси билан касалланган беморларнинг дори воситалари
таъминотини баҳолаш;
илмий асосланган АВС/VEN таҳлил ўтказиш;
“касалланиш
қиймати”
ва
“қиймат
самарадорлик”
фармакоиқтисодий усуллари ёрдамида сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини
даволашда
ишлатиладиган
дори
воситаларнинг
фармакоиқтисодий
таҳлилини ўтказиш;
изланиш натижаларига кўра энг самарали, ҳавфсиз ҳамда иқтисодий
сарф-ҳаражатларни иқтисод қилиш имконини берадиган дори воситасини
даволаш муассасалари формулярига ва Ўзбекистон Республикаси(ЎзР)
“Асосий дори воситалар рўйҳати” га киритиш бўйича тавсиялар бериш;
5
фармакоиқтисодий изланиш натижалари асосида илмий услубий
тавсиянома тайёрлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ҳамда
Тошкент Фармацевтика институти ўқув жараёнига тадбиқ этиш;
Тадқиқот объекти ва предмети.
Изланишлар ЎзР Соғлиқни сақлаш
вазирлиги РОИМ бўйича 2004-2008 йиллар маълумотлари асосида олиб
борилди. Тадқиқот предмети бўлиб, ЎзР бўйича қабул қилинган ҳуқуқий ва
меёрий ҳужжатлар, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот статистика
марказининг статистик ҳисоботлари ва беморларнинг касаллик варақалари
бўйича эксперт хулосалари хизмат қилди.
Тадқиқот усуллари.
Изланишларда “касалланиш қиймати”, “қиймат
самарадорлик”, ABC/VEN таҳлил, контент таҳлил усуллари ҳамда эксперт
баҳолаш, сўровнома ва анкета ёрдамида таҳлил қилиш усуллари асосида
олиб борилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
−
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида онкологик касалликлар,
жумладан сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигининг тарқалиши ва ўсишини
таърифловчи асосий тиббий демографик ҳамда ижтимоий кўрсаткичлар
натижалари;
−
онкологик
касалликларда
қўлланиладиган
дори
воситалар
ассортиментини контент таҳлил натижалари;
−
ABC/VEN таҳлил усуллари ёрдамида даволаш-профилактика
муассасаси шароитида сут бези ҳавфли ўсмаси билан касалланган
беморларни дори воситалар таминот тизимини ўрганиш натижалари;
−
сут
бези
ҳавфли
ўсмаси
касаллигини
даволашнинг
фармакоиқтисодий таҳлил усулларидан “касалланиш қиймати”, “қиймат –
самарадорлик” таҳлилларининг натижалари;
−
фармакоиқтисодий изланишлар натижаларига кўра сут бези ҳавфли
ўсмаси касаллигида қўлланиладиган дори воситаларидан самарали
фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар.
Ишнинг илмий янгилиги.
Биринчи маротаба “касалланишик
қиймати” ва “қиймат – самарадорлик” таҳлиллари ёрдамида сут бези ҳавфли
ўсмаси касаллигини адъювант гормонотерапиясида ишлатиладиган дори
воситаларининг фармақоиқтисодий изланишлари ўтказилди.
ABC/VEN
таҳлил
усуллари
ёрдамида
даволаш-профилактика
муассасаси шароитида сут бези ҳавфли ўсмаси билан касалланган
беморларни дори воситалар таминоти ўрганилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ўтказилган
изланишлар натижасида самарали дори воситаларини қўллаган ҳолда сут
бези ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашнинг илмий асосланган муқобил
усули аниқланди. Олинган натижалар сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини
даволашда беморлар ҳаёт сифатини яхшиловчи, ҳаёт давомийлигини
узайтирувчи, даволаш муддатларини қисқартириш ва бюджет маблағларини
иқтисод қилишга олиб келадиган дори воситаларни тавсия этиш имконини
беради.
6
Сут бези ҳавфли ўсма касаллигини даволашда тамоксифен ва летрозол
дори воситаларини қўллаган ҳолда адъювант гормонотерапиянинг турли
даволаш усуллари учун сарфланган бюджет маблағларининг иқтисодий
самарадорлиги аниқланди. Икки хил таққосланган даволаш усулларининг
фармакоиқтисодий таҳлил натижалари ва Карновский шкаласи бўйича
баҳолаш летразол дори воситаси билан даволаш беморларнинг даволаш
самарадорлигини ошириши, ҳаёт сифатини яхшилаши ҳамда даволаш
муддатларини қисқартириш имконини беришини кўрсатди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Илмий изланиш натижасидаги
тавсиялар асосида летрозол дори воситаси Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24 июль 2009 йил 230-сон буйруғи билан
тасдиқланган “Асосий дори воситалар рўйҳати” га ва РОИМ ҳамда
онкологик диспансерлар формулярларига киритилди.
Фармакоиқтисодий таҳлил натижалари асосида “Дори воситаларининг
фармокоиқтисодий таҳлилини ўтказиш” мавзусида услубий тавсиянома чоп
этилиб, у “Дори – дармон” акционерлик компанияси дорихона муассасалари
амалиётида, РОИМ амалий фаолиятида ҳамда Тошкент Фармацевтика
институти “Фармация” ва “Фармацевтика ишини ташкил қилиш”
кафедралари ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Олинган
натижалар
асосида
“Дори
воситалардан
оқилона
фойдаланишда ва самарали формулярлар яратишда АВС/VEN
таҳлил
услубиятининг аҳамияти” мавзусида ўқув услубий қўлланма чоп этилди ва
Тошкент Фармацевтика институти Фармацевтика ишини ташкил қилиш
кафедраси 5 курс талабалари учун “Фармацияда долзарб муаммолар”
фанидан ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Ишнинг апробацияси.
Диссертация ишининг асосий мазмуни
қуйидаги илмий анжуманларда мухокама қилинган: Тошкент фармацевтика
институтининг 65 йиллигига бағишланган “Фармацияда таълим, фан, ва
ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий – амалий анжуманда
(Тошкент, 2002); Профессор Р.Л.Хазанович таваллудининг 100 йиллигига
бағишланган “Табиий хом ашёлар асосида дори воситаларининг олиниши,
тахлили ва қўлланишидаги ютуқлар” мавзусидаги Республика илмий –
амалий анжуманда (Тошкент, 2006); Тошкент фармацевтика институтининг
70 йиллигига бағишланган “Фармацияда таълим, фан, ва ишлаб чиқариш
интеграцияси” мавзусидаги илмий – амалий анжуманда (Тошкент, 2007);
Тошкент фармацевтика институтининг“Фармацияда таълим, фан, ва ишлаб
чиқаришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий – амалий анжуманда
(Тошкент, 2008); Тошкент фармацевтика институтининг“Фармацияда
таълим, фан, ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий
– амалий анжуманда(Тошкент, 2009) ҳамда Тошкент фармацевтика
институти Фармацевтика ишини такил қилиш кафедраси мажлисида (16
декабр 2009 йил 7-сонли мажлис баёни) ва Тошкент фармацевтика институти
илмий семинарида (28 апрель 2010 йил 7-сонли мажлис баёни).
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация иши бўйича 2 та
мақола, 11 та мақолаларнинг қисқача матни ҳамда “Дори воситаларининг
7
фармокоиқтисодий
таҳлилини
ўтказиш”
мавзусида
илмий-услубий
тавсиянома ва “Дори воситалардан оқилона фойдаланишда ва самарали
формулярлар яратишда АВС/VEN
таҳлил услубиятининг аҳамияти”
мавзусида ўқув услубий қўлланма чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши 120
саҳифадан иборат бўлиб, кириш, 4 та боб, умумий хулосалар, адабиётлар
рўйҳати ва иловадан ташкил топган. Диссертацияда 14 та жадвал ва 15 та
расм мавжуд. Иловада расмий ҳужжатлар келтирилган. Фойдаланилган
адабиётлар рўйҳати 100 та манбаларни ўз ичига олади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида
мавзунинг долзарблиги, муоммонинг ўрганганлик
даражаси, диссертация ишини илмий тадқиқот ишлари режаси билан
боғлиқлиги, диссертация иши мақсади, диссертация ишининг вазифалари,
тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот усуллари, ҳимояга олиб
чиқиладиган асосий масалалар, ишнинг илмий янгилиги, тадқиқот
натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, ишнинг муҳокамаси, тадқиқот
натижаларининг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ берилган.
Биринчи бобда
адабиётлар шархи келтирилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари
билан таъминлашга оид қонуний ва меъёрий ҳуқуқий мезонлар берилган,
дори воситаларининг самарадорлгини иқтисодий баҳолашнинг асосий
мезони сифатида формуляр тизимга шарх берилган, фармакоиқтисодий
таҳлилнинг дори воситалари самарадорлигини иқтисодий баҳолашдаги ўрни
кўрсатилган,
Европа
Иттифоқига
кирувчи
давлатларда
фармако-
иқтисодиётнинг ҳозирги кундаги изланишлари шархлаб берилган.
Иккинчи бобда
онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган
дори воситалар бўйича фармакоиқтисодий таҳлил ўтказиш усуллари, илмий
тадқиқот объекти келтирилган.
Учинчи бобда
сут бези ҳавфли ўсма касаллигининг эпидемиологияси
ва нозологияси, бу касалликда қўлланиладиган дори воситалар таҳлили ва
РОИМ бўйича дори воситалар таъминоти ҳолатини ўрганиш натижалари,
онкологияда қўлланиладиган дори воситалари ассортименти таҳлили
натижалари баён этилган.
Тўртинчи бобда
илмий изланиш жараёнида олиб борилган ABC/VEN
таҳлил ҳамда касалланиш қиймати” ва “қиймат самарадорлик” каби
фармакоиқтисодий таҳлил натижалари келтирилган.
Таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасида онкологик
беморлар сони 2004 йилда 100 минг аҳоли сонига нисбатан 67,7 ни ташкил
қилган. 2008 йилда бу кўрсаткич деярли ўзгармаган ва 100 минг аҳоли сонига
нисбатан 68,1 ни ташкил қилган (1-расм). Лекин, 2007 йилда касалланиш
кўрсатгичи энг юқори бўлганини кўришимиз мумкин.
8
1-расм. Ўзбекистон Республикаси бўйича 100 минг аҳоли сонига
нисбатан 2004-2008 йиллар давомида онкологик
касалликлар кўрсаткичи
2004 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича диспансер ҳисобига
олинган беморлар сони 82613 тани ташкил қилди, 2008 йилда эса ушбу
кўрсаткич кескин ошган ва 90581 ни ташкил этган (2-расм).
2-расм. Ўзбекистон Республикаси бўйича 2004-2008 йилларда
диспансер рўйҳатига олинган беморлар сони
3-расмда 2008 йил ҳолати бўйича МДҲ давлатларида турли онкологик
касалликларнинг тарқалиши қиёсий демографик таҳлил натижалари
келтирилган.
Демографик таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси
бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни сут бези ҳавфли ўсмаси эгаллайди (10,6 %),
2-ўринни ошқозон ҳавфли ўсмаси (9,5 %), 3-ўринни ўпка ҳавфли ўсмаси
(6,2 %), 4- қизил ўнгач ҳавфли ўсмаси (5,9 %), 5- ўринни бачадон-бўйни
ҳавфли ўсмаси (5,8 % ) эгаллаган.
Ҳавфли
ўсмаларга
қарши
қўлланиладиган
дори
воситалар
ассортиментини контент таҳлил қилиш мақсадида уларнинг Ўзбекистон
Республикасида қайд этиш натижалари ўрганилди.
Ҳозирги вақтда онкологияда ишлатиладиган дори воситалари
ассортиментининг кенглиги 103 та савдо номини ташкил қилади. Дори
воситалари ва тиббий буюмлар Давлат Реестрининг 2009 йил 13- нашрида
85 та дори воситаси хорижий давлатлар ва 18 та дори воситаси МДҲ
давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан қайд этилганлиги аниқланди.
9
Касалланиш структураси
(
МДҲ давлатлари мисолида)
Касаллик турлари
Касаллик турлари
Касаллик турлари
Касаллик турлари
%
%
%
%
2-
диаграмма
3-расм.
МДҲ давлатлари мисолида турли онкологик касалликларнинг
тарқалиш демографик таҳлил натижалари
Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳавфли ўсмага
қарши дори воситалар таъминоти яхшиланганлигини кўришимиз мумкин.
Йилдан-йилга бу дори воситаларга бўлган эҳтиёжни қоплаш улуши ортиб
бормоқда. Айниқса таъминланаётган дори воситаларининг замонавийлигини
ва юқори самарадорлигини таъкидлаш лозим. Шу кунда Республика
онкологик муассасалари марказлашган ҳолда 18 номдаги дори воситалари
билан таъминланмоқдалар (2000 йилда бу кўрсаткич 6 номдаги дори
воситасига
тўғри
келар
эди).
Натижада
Республика
онкологик
муассасаларининг ҳавфли ўсмага қарши дори воситаларга бўлган эҳтиёжини
қоплаш 2008 йилда 60% ни ташкил этган (2007 йилда-57,9%).
Т е н д е р
1 8 ,0 0 %
М у р у в в а т
ё р д а м
1 ,0 0 %
Б ю д ж е т
6 2 ,0 0 %
Б е м о р
х и с о б и д а н
1 9 ,0 0 %
4- расм. РОИМ бўйича 2006 йил учун дори воситалар
таъминоти тахлили
10
Илмий изланишларда тадқиқот объекти бўлган РОИМ бўйича
беморларнинг касаллик варақалари таҳлили асосида сут бези ҳавфли ўсмаси
касаллигида қўлланиладиган дори воситалари таъминоти ўрганилди.
4, 5 ва 6-расмларда РОИМ бўйича 2006-2008 йилларда сут бези ҳавфли
ўсмаси касаллигида қўлланиладиган дори воситалар таъминоти таҳлили
натижалари келтирилган. Таҳлил натижаларига кўра 2006 йилда дори
воситалари таъминоти бюджет ҳисобига 62%, беморлар томонидан 19%,
марказлашган тартибдаги таъминот(тендер) 18% ва мурувват ёрдами бўйича
таъминот 1% ни ташкил қилган.
М у р у в в а т
ё р д а м
0 ,4 0 %
Т е н д e р
1 5 ,8 0 %
Б ю д ж е т
6 5 ,0 0 %
Б е м о р
х и с о б и д а н
1 8 ,8 0 %
5- расм. РОИМ бўйича 2007 йил учун дори воситалар
таъминоти тахлили
М у р у в в а т
ё р д а м
1 ,9 8 %
Т е н д e р
1 2 ,3 5 %
Б ю д ж е т
6 7 ,0 8 %
Б е м о р
х и с о б и д а н
1 8 ,5 9 %
6- расм. РОИМ бўйича 2008 йил учун дори воситалар
таъминоти тахлили
2007-2008 йилларда дори воситалар таъминоти бюджет маблағлар
хисобига 65 ва 67%, беморлар томонидан 18,8 ва 18,6%, тендер йўли билан
сотиб олинган дорилар ҳисобига 15,8 ва 12,4%, мурувват ёрдам ҳисобига 0,4
ва 1,98% ни ташкил қилган.
Даволаш профилактика муассасалари таъминот фаолиятининг
самарадорлиги уларнинг дори воситаларини тўғри танлаши, сотиб олиши ва
ишлатилиши билан узвий боғлиқдир. Бу жараённи бошқариб турувчи
механизмлардан бири АВС ва VЕN таҳлилидир. АВС таҳлил алоҳида дори
11
воситалари ва тиббий буюмларни йиллик эҳтиёж асосида энг кўп ҳамда энг
кам ҳаражат талаб этувчи 3 гуруҳга ажратади.
1-жадвалда илмий изланиш объекти бўлган РОИМ дорихонасида
ўтказилган АВС ва VЕN тахлили натижалари келтирилган. “А” гурухига
ҳавфли ўсма касалликларида ишлатладиган 24 дори воситалари кирган
бўлиб, уларга 75 % маблағ сарфланган. “В” гурухига 20 турдаги дори
воситалари кирган бўлиб, уларга 19% маблағ сарфланган. “С” гурухига 39
турдаги дори воситалари кирган ва уларга 6% маблағ сарфланган.
1-жадвал
Ҳавфли ўсма касалликларида ишлатиладиган дори
воситаларининг АВС таҳлили
Гуруҳлар
Дори воситаси
Қиймати, %
сони
%
А
24
29
75
В
20
24
19
С
39
47
6
VЕN таҳлил дори воситаларининг самарали қўлланилишини баҳолаб, АВС
таҳлил билан бир вақтда ўтказилади. VЕN таҳлилда дори воситалари V(vital-
ҳаётий зарур дори воситалари), E(essential- ҳаётий зарур бўлмаган, лекин
муҳим дори воситалари), N(non-essential - иккинчи даражали дори
воситалари) каби гуруҳларга ажратилади.
РОИМ бўйича VEN таҳлил натижаларига кўра V гуруҳига ўсма
касалликларида ишлатиладиган дори воситаларининг 14 таси (52 %), Е
гуруҳига 8 таси (35%) ва N гуруҳига 5 таси (13%) кириши аниқланди(7-расм).
52,0%
35,0%
13,0%
Vital
Essential
Non - essential
7-расм. РОИМ бўйича ҳавфли ўсма касалликларида ишлатиладиган
дори воситаларининг VEN таҳлил натижалари
8-расмда илмий изланишлар жараёнида сут бези ҳавфли ўсма
касаллигини даволашда сарфланган харажатларни иқтисодий баҳолаш ва
“касалланиш қиймати”, “қиймат самарадорлик” тахлили натижалари
келтирилган. Олинган натижалар асосида сут бези ҳавфли ўсма касаллигини
даволашдаги умумий харажатларнинг тақсимланиши аниқланган.
12
8-расм.
Сут бези ҳавфли ўсма касаллигини даволашдаги умумий
харажатларнинг тақсимланиши (2008 йил)
Диссертация изланишларда сут бези ҳавфли ўсма касаллигини
адъювант гормонотерапиясида қўлланиладиган бир қанча дори воситалари
ўрганилган. Улардан анастразол, аминоглютимид, гозерелен (золадекс) ва
бошқалар. Бу дори воситаларидан летрозол ва тамоксифен энг кўп
қўлланиладиган ва самарали эканлиги аниқланди. Қуйида бу дори
воситаларининг альтернатив даволаш ҳаражатларининг фармакоиқтисодий
таҳлил натижалари келтирилган.
2-жадвалда сут бези ҳавфли ўсмасининг адъювант гормонал даволашда
ишлатиладиган тамоксифен ва летрозол дори воситаслари бўйича
алътернатив даволашга сарфланадиган ўртача бевосита ҳаражатлар
аниқланган.
2-жадвал
Бирламчи стационар даволашга кетадиган ҳаражатларнинг
иқтисодий таҳлили. (2008 йил учун)
Даволаш
турлари
Ўрин-кун ўртача
бандлиги
Ўрин-кун
ҳаражатлари, сўм
Даволаш
ҳаражатлари, сўм
Тамоксифен
10
396160
751165
Летрозол
10
396160
840065
Сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини гормон препаратлари билан
даволашдаги ҳаражатлар тузилишидан кўриниб турибдики, тамоксифен ва
летрозол дори воситалари билан даволашда ўрин-кун ҳаражатлари бир хил,
даволаш ҳаражатларида летрозол дори воситаси билан даволаганда 88900
сўмга кўплиги ҳисобланди.
13
3-жадвал
Такроран стационар даволашга кетган ҳаражатларнинг
иқтисодий таҳлили. (2008 йил учун)
Даволаш
турлари
Ўрин-кун ўртача
бандлиги
Ўрин кун
ҳаражатлари, сўм
Даволаш
ҳаражатлари, сўм
Тамоксифен
10
396160
564235
Летрозол
10
396160
653135
3-жадвалда келтирилган сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини такроран
стационар даволашда ҳам тамоксифен ва летрозол дори воситалари билан
даволаганда ўрин-кун ҳаражатлари бир хил, даволаш ҳаражатларида
летрозол дори воситаси билан даволаганда бунда ҳам 88900 сўмга кўплиги
ҳисобланди.
4- ва 5-жадвалларда сут бези ҳавфли ўсмасини бирламчи ва такроран
стационар довалашдаги ҳаражатлар таҳлили келтирилган.
4-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмасини бирламчи стационар даволашда
ҳаражатлар тузилиши, сўмда (2008 йил учун)
Даволаш
турлари
Ўрин-кун
ҳаражат-
лари
Дори
воситаларининг
ҳаражатлари
Диагностика
ва текшириш
ҳаражатлари
Овқатланиш
қиймати
Жами
Тамоксифен
396160
(52,7%)
45100
(6%)
284905
(38%)
25000
(3,33%)
751165
Летрозол
396160
(47%)
134000
(16%)
284905
(34%)
25000
(3%)
840065
5-жадвалда сут бези ҳавфли ўсмасини такроран стационар даволашда
ҳаражатлар тузилиши келтирилган. Ҳаражатлар 4 гуруҳга бўлинган, бевосита
тиббий ва бевосита нотиббий ҳаражатлар келтирилган.
5-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмасини такроран стационар даволашда
ҳаражатлар тузилиши, сўмда (2008 йил учун)
Даволаш
турлари
Ўрин-кун
ҳаражатлари
Дори
воситаларининг
ҳаражатлари
Диагностика
ва текшириш
ҳаражатлари
Овқатланиш
қиймати
Жами
Тамоксифен
396160
(70%)
45100
(8%)
97975
(17,4%)
25000
(4,6%)
564235
Летрозол
396160
(60,6%)
134000
(20,5%)
97975
(15%)
25000
(3,3%)
653135
Бевосита тиббий ҳаражатларга дори воситалари, лаборатория
текширувлари, шифокорлар иш ҳақлари, даволаш муолажаларига беморни
шифохонага келгунигача бўлган сарфлар кирса, бевосита нотиббий
14
ҳаражатларга беморни даволаш билан боғлиқ бўлган, даволаш парҳезлари,
уни транспортда олиб келиш ҳаражатлари, беморни парваришлаш
ҳаражатлари ва бошқалар киради.
6-жадвалда сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигининг гормонотерапиясида
“касалланиш қиймати” таҳлили натижаларини фармакоиқтисодий баҳолаш
келтирилган.
Бевосита тиббий ҳаражатлар сут бези ҳавфли ўсмасининг
такроран стационар даволашда тамоксифен препарати билан даволанганда
диагностика, шифокор текшируви ва дори воситалари ҳаражатлари умумий
ҳаражатларнинг 143075 сўмини (25,36 %), бевосита нотиббий ҳаражатлар эса
421160 сўмни (74,64 %) ташкил этди. Летрозол дори воситаси билан
даволаганда бевосита тиббий ҳаражатлар 231975 сўм бўлиб, умумий
ҳаражатларнинг 35,5% ини, нотиббий ҳаражатлар эса 421160 сўм бўлиб,
64,5 % ини ташкил этди.
6-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигининг гормонотерапиясида
“касалланиш қиймати” таҳлили натижаларини фармакоиқтисодий
баҳолаш (2008 йил учун)
Даволаш
турлари
Бевосита тиббий
ҳаражатлар, сўм
Бевосита нотиббий
ҳаражатлар
“Касалланиш
қиймати”
кўрсаткичи, сўм
Тамоксифен
143075 (25,36%)
421160 (74,64%)
564235
Летрозол
231975 (35,5%)
421160 (64,5%)
653135
7-жадвалда касалликни такроран даволашнинг 10 ўрин-кун давомидаги
ўртача ҳаражатлари келтирилган.
7-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмасини такроран стационар даволашда
шифохонада сарфланадиган ўртача бевосита тиббий харажатлар, сўмда
(2008 йил учун)
Ҳаражатлар тоифаси
Ҳаражатлар қиймати, сўм
нархи
ўртача 10 ўрин-
кунга
Бевосита тиббий ҳаражатлар
Электрокардиограф
6650
6650
Сут безини ультратовуш ташхиси (УТТ)
9200
9200
Периферик лимфа тугунларини УТТи
10200
10200
Кўкрак қафасининг рентгеноскопияси
8345
8345
Кўкрак қафасининг компьютер томографияси
12915
12915
Қоннинг умумий таҳлили
9500
19000
Пешобнинг умумий таҳлили
4600
9200
Коагулограмма
10305
10305
Гинеколог маслаҳати
6065
6065
Онколог маслаҳати
6095
6095
Жами:
83875
97975
15
8-жадвалда сут бези ҳавфли ўсмасининг гормонотепиясида тамоксифен
препарати билан даволашда ишлатиладиган дори воситалари қиймати
тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Тамоксифен билан даволашда 5 та
дори воситаси киритилган бўлиб, асосан антиметаболитлар, алкилловчи
моддалар, антиэстероген модда тамоксифен, бу таркибга ёндош бўлиб
кечадиган бошқа касалликларни даволашда ишлатиладиган дори воситалари
киритилмаган. Умумий дори воситаларига сарфланган ҳаражатлар 45100
сўмни ташкил қилди. Ёндош касалликларда комплекс даволашнинг қиймати
ортиб боради. Даволаш жараёни ўртача 10 ўрин-кун давомида олиб борилган.
8-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмасининг гормонотепиясида тамоксифен
препарати билан даволашда ишлатиладиган дори воситалари, сўмда
(2008 йил учун)
Даволашда ишлатиладиган дори
воситалари (1 та бемор учун)
Шакли
Миқдори
Нархи
Қиймати
Метотрексат 25 мг 15 мл
фл.
2
8000
16000
Фторурацил 250 мг 15 мл
амп.
6
2500
15000
Циклофосфан 200 мг кукун инъек. учун
фл.
10
850
8500
Новокаин 5 мл
амп.
2
50
100
Шприц 5 мл
дона
2
50
100
Шприц 10 мл
дона
2
100
200
Система
дона
2
350
700
Таблетка тамоксифен 10 мг
дона
20
225
4500
Жами
45100
9-жадвалда сут бези ҳавфли ўсмасининг гормонотепиясида летрозол
дори воситаси билан даволашда ишлатиладиган дори воситалари қиймати
тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
9-жадвал
Сут бези ҳавфли ўсмасининг гормонотепиясида летрозол дори
воситаси билан даволашда ишлатиладиган дори воситалари, сўмда
(2008 йил учун)
Даволашда ишлатиладиган дори
воситалари (1 та бемор учун)
Шакли Миқдори Нархи
Қиймати
Метотрексат 25мг 5 мл
фл.
2
8000
16000
Фторурацил 25 мг 5 мл
амп.
6
2500
15000
Циклофосфан 200мг кукун инък. учун
фл.
10
850
8500
Новокаин 0,5 % 10,0
амп.
2
50
100
Шприц 5 мл
дона
2
50
100
Шприц 10 мл
дона
2
100
700
Система
дона
2
350
200
Летрозол таблеткаси 2,5 мг
дона
10
9340
93400
Жами
134000
16
Умумий дори воситаларига сарфланган ҳаражатлар 134000 сўмни
ташкил қилди. Ёндош касалликларда комплекс даволашнинг қиймати ортиб
боради. Даволаш жараёни ўртача 10 ўрин-кун давомида олиб борилган.
Сут бези ҳавфли ўсмаси касллигини даволаш самарадорлигининг асосий
омили- бу беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишидир. Бу кўрсаткич ЖССТ
тавсия этган Карновский шкаласи ёрдамида баҳоланади(9-расм)
9-расм. “Касалланиш қиймати” таҳлилини Карновский
шкаласи асосида баҳолаш
Тамоксифен қабул қилган беморда эса фаоллик фоизи аста-секин пасая
боради. Бошланғич даврларда фаоллик фоизи 80 баллни, кейинги даврларда
фаоллик фоизи 70-80 баллни, охирги даврларда фаоллик фоизи 70 баллни
ташкил этади яъни бемор аҳволи салбий томонга ўзгара бошлайди.
Летрозол қабул қилган беморда фаоллик фоизи аста-секин ошиб бориши
кузатилди. Бошланғич даврларда фаоллик фоизи 90-100 балл атрофида
бўлади, кейинги даврларда фаоллик фоизи 90 балл, охирги даврларда
фаоллик фоизи 100 баллга етади, яъни беморлар аҳволи яхшилана боради.
Ўтказилган изланишлар натижасида самарали дори воситаларини
қўллаган ҳолда сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашнинг илмий
асосланган муқобил усули аниқланди. Олинган натижалар сут бези ҳавфли
ўсмаси касаллигини даволашда беморлар ҳаёт сифатини яхшиловчи, ҳаёт
давомийлигини узайтирувчи, даволаш муддатларини қисқартириш ва бюджет
маблағларини иқтисод қилишга олиб келадиган дори воситаларни тавсия
этиш имконини беради.
Сут бези ҳавфли ўсма касаллигини даволашда тамоксифен ва летрозол
дори воситаларини қўллаган ҳолда адъювант гормонотерапиянинг турли
даволаш усуллари учун сарфланган бюджет маблағларининг иқтисодий
самарадорлиги аниқланди. Икки хил таққосланган даволаш усулларининг
фармакоиқтисодий таҳлил натижалари ва Карновский шкаласи бўйича
баҳолаш летразол дори воситаси билан даволаш беморларнинг даволаш
самарадорлигини ошириши, ҳаёт сифатини яхшилаши ҳамда даволаш
муддатларини қисқартириш имконини беришини кўрсатди.
Летрозол тамоксифенга нисбатан беморларнинг умумий яшовчанлик
кўрсаткичини 5,7% га, касалликни рецедив яшовчанлигини 6,0% га оширади.
17
ХУЛОСАЛАР
1.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида онкологик касалликлар,
жумладан сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигининг тарқалиши ва ўсишини
таърифловчи асосий тиббий демографик ҳамда ижтимоий кўрсаткичлар
натижалари таҳлил қилинди;
2.
Сут бези ҳавфли ўсма касаллигида ишлатиладиган дори воситалари
ассортиментини контент таҳлил ўтказилди;
3.
Сут бези ҳавфли ўсма касаллигини даволашда ишлатиладиган дори
воситаларидан оқилона фойдаланиш бўйича АВС/VЕN таҳлили
ўтказилди;
4.
Илк бор Ўзбекистон Республикасида самарали дори воситаларини
қўллаган ҳолда сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашнинг
муқобил усулини танлашда фармакоиқтисодий тадқиқотлар қўлланилди
ва сут бези ҳавфли ўсма касаллигини даволашда “касалланиш қиймати”,
“қиймат самарадорлик” таҳлили ўтказилди;
5.
Сут бези ҳавфли ўсмаси касаллигини гормон препаратлари билан
даволашда сарфланган харажатларнинг иқтисодий таҳлили ўтказилди.
Бунда гормон препаратлари ҳисобланган тамоксифен ва летрозол дори
воситалари билан даволаш усуллари таҳлил қилинди. Бевосита тиббий ва
нотиббий харажатлар аниқланди.
6.
Олинган натижалар “касалланиш қиймати”, “қиймат самарадорлик”
таҳлили асосида баҳоланди. Иккала препаратнинг фармакологик таъсири
ўрганилди. Даволаниш натижасида беморнинг аҳволи “Карновский
шкаласи” бўйича белгиланди.
7.
Илмий изланиш натижасида олинган тавсиялар асосида летрозол дори
воситаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24
июль 2009 йил 230-сон буйруғи билан тасдиқланган “Асосий дори
воситалар рўйҳати” ва РОИМ ҳамда онкологик диспансерлар
формулярига киритилди.
8.
Фармакоиқтисодий таҳлил натижалари асосида “Дори воситаларининг
фармокоиқтисодий таҳлилини ўтказиш” мавзусида услубий тавсиянома
чоп этилиб, у “Дори – дармон” акционерлик компанияси дорихона
муассасалари амалиётида, РОИМ амалий фаолиятида ҳамда Тошкент
Фармацевтика институти “Фармация” ва “Фармацевтика ишини ташкил
қилиш” кафедралари ўқув жараёнига татбиқ этилди.
9.
Олинган натижалар асосида “Дори воситалардан оқилона фойдаланишда
ва самарали формулярлар яратишда АВС/VEN
таҳлил услубиятининг
аҳамияти” мавзусида ўқув услубий қўлланма чоп этилди ва Тошкент
Фармацевтика институти Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
5 курс талабалари учун “Фармацияда долзарб муаммолар” фанидан ўқув
жараёнига татбиқ этилди.
18
ЧОП ЭТИЛГАН ИЛМИЙ ИШЛАР
1.
Зайнутдинов Х.С., Султонова Г.А. Даволаш-профилактика
муассасалари дорихоналарида ҳаётий зарур дори-дармонлар таъминоти
// Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси: Тошкент
Фармацевтика институтининг 65 йиллигига бағишланган илмий-анжуман
тезислар тўплами. 23-24 октябр 2002. – Тошкент, 2002. – Б.127-128.
2.
Давулов М., Султонова Г.А. Шифохона дорихоналарини дори
воситалари билан таъминлаш муаммолари // Профессор М.А.Азизов
таваллудининг 90 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман тезислар
тўплами. 1-2 май 2003. – Тошкент, 2003. – Б. 151-152.
3.
Султонова
Г.А.,
Зайнутдинов
Х.С.,
Каримова
Д.А.
Обеспеченность
жизненно
важными
лекарственными
средствамы
онкологических больных Республики Узбекистан // Человек и лекарство:
Сборник материалов XIII Российского национального конгресса – Москва,
2006. – С. 797.
4.
Комилов А.М., Султонова Г.А. Наманган вилояти бўйича
онкологик касалликлар структураси таҳлили // Табиий хом ашёлар асосида
дори воситаларининг олиниши, таҳлили ва қўлланишдаги ютуқлар:
Профессор Р.Л.Хазанович таваллудининг 100 йиллигига бағишланган
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. 18-19 октябрь 2006. –
Тошкент, 2006. – Б. 180-181.
5.
Султонова Г.А., Зайнутдинов Х.С. Бухоро вилояти бўйича
онкологик беморларнинг дори воситалари билан таъминланиш ҳолати //
Табиий хом ашёлар асосида дори воситаларининг олиниши, таҳлили ва
қўлланишдаги ютуқлар: Профессор Р.Л.Хазанович таваллудининг 100
йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий анжуман материаллари.
18-19 октябр 2006. – Тошкент, 2006. - Б. 182-183.
6.
Султонова
Г.А.
Онкологик
касалликларни
даволашда
ишлатиладиган дори воситалар маркетинг таҳлили // Табиий хом ашёлар
асосида дори воситаларининг олиниши, таҳлили ва қўлланишдаги ютуқлар:
Профессор Р.Л.Хазанович таваллудининг 100 йиллигига бағишланган
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. 18-19 октябр 2006. –
Тошкент, 2006. – Б. 194-195.
7.
Султонова Г.А., Хидоятова З.Ш., Зайнутдинов Х.С.Анализ
социологических исследований онкологических больных с определением
социально демографического портрета и изучением качества жизни //Человек
и лекарство: Сборник материалов XIII Российского национального конгресса
- Москва, 2007. – С. 629.
8.
Хидоятова З.Ш., Султонова Г.А., Достходжаева Р.И. Изучения
потребности лекарственных средств применяемых при онкологических
заболеваниях // Человек и лекарство: Сборник материалов XIII Российского
национального конгресса – Москва, 2007. – С. 237.
9.
Султонова Г.А., Зайнутдинов Х.С. Онкологик касалликларда
ишлатиладиган дори воситаларини рационал тайинлаш ва ишлатилиш ҳолати
19
// Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси: Тошкент
фармацевтика институтининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий
анжуман материаллари. – Тошкент, 2007. Б. 101-102.
10.
Султонова Г.А., Зайнутдинов Х.С., Абдуллаев З.П. Онкологияда
қўлланиладиган дори воситаларини ассортиментини ўрганиш // Фармацияда
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси: Илмий-амалий анжуман
материаллари. – Тошкент, 2008. – Б. 229-230.
11.
Маматқулов З.У., Султонова Г.А. Онкологик дори воситалар
истеъмолчиларининг маркетинг муҳитига таъсир этувчи омиллар таҳлили //
Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари:
Илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 163.
12.
Султонова Г.А., Зайнутдинов Х.С. Онкологик касалликларда
қўлланиладиган дори воситаларининг АВС ва VEN таҳлили // Фармацевтика
журнали. – Тошкент, 2009. - №4. – Б. 13-15.
13.
Султонова Г.А., Зайнутдинов Х.С. Маматқулов З.У. Сут бези
ҳавфли
ўсма
касаллигида
қулланиладиган
дори
воситаларининг
фармакоиқтисодий изланишлари //Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси. –
Тошкент, 2010. -№1. Б. 36-39.
20
РЕЗЮМЕ
диссертации
Султановой
Гулнары
Абилджановны
на
тему:
«Фармакоэкономические исследования лекарственных средств, применяемых
при лечении рака молочной железы» на соискание ученой степени кандидата
фармацевтических наук по специальности 15.00.01 – технология лекарств и
организация фармацевтического дела
Ключевые слова:
фармакоэкономика, онкологические заболевания,
адюьвантная гормонотерапия, рациональное использование лекарств.
Объекты исследования:
Исследования проводились на базе РОНЦ МЗ
РУз . Предметом исследования явились законодательные и нормативно-
правовые документы РУз отчеты Информационно-статистического центра
МЗ РУз, социологические опросы и экспертные заключения по историям
болезней.
Цель работы:
фармакоэкономический анализ лекарственных средств,
применяемых при лечении рака молочной железы и выбор эффективных,
безопасных и экономичных лекарственных средств, позволяющих достичь
улучшения качества жизни, увеличения ее продолжительности, сокращения
сроков лечения и экономии бюджетных средств.
Методы исследования:
методы фармакоэкономического анализа
«стоимость болезни» и «эффективность затрат», ABC/VEN-анализ, контент-
анализ, социологические методы исследования (опрос, индивидуальное
анкетирование, экспертные оценки).
Полученные результаты и их новизна
: впервые проведена
фармакоэкономическая оценка лекарственных средств, применяемых при
адъювантной гормонотерапии рака молочной железы с использованием
метода «эффективность затрат». Для выявления прямых медицинских затрат,
диагностики и лечения адаптирована методика проведения анализа
«стоимость болезни». Изучена и оценина структура обеспечения
лекарственными средствами онкологических больных раком молочной
железы
в
условиях
лечебно-профилактического
учреждения
с
использованием ABC/VEN-анализа;
Практическая значимость:
в результате проведенных исследований
впервые определены оптимальные методы лечения рака молочной железы с
применением эффективных лекарственных средств и научно обоснованного
подхода к их рациональному использованию.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
на основе
результатов проведенных исследований препарат летрозол введен в «Список
основных лекарственных средств», утвержденный приказом МЗ РУз за
№230 от 24 июля 2009 года. Разработанные методическая рекомендация и
учебно-методическое пособие внедрены в практику аптечных учреждений
Акционерной компании “Дори-Дармон”, РОНЦ РУз и учебный процесс на
кафедрах «Фармация» и «Организация фармацевтического дела»
Ташкентского фармацевтического института.
Область применения
: медицинская и фармацевтическая практика.
21
Фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Султанова
Гулнора Абилджановнанинг 15.00.01 – дори технологияси ва фармацевтика
ишларини ташкил этиш ихтисослиги бўйича “Сут бези ҳавфли ўсмаси
касаллигини
даволашда
ишлатиладиган
дори
воситаларининг
фармакоиқтисодий изланишлари” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
фармакоиқтисодиёт, онкологик
касалликлар, адъювант гормонотерапия, дори воситаларидан оқилона
фойдаланиш.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон РОИМ, беморлар касаллик
варақалари баённомалари, статистик ҳисобот материаллари, эксперт
хулосалари, ЎзР ССВ ахборот таҳлил маркази маълумотлари.
Ишнинг мақсади:
Сут бези
ҳавфли ўсмаси касаллигини даволашда
ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиқтисодий таҳлилини ўтказиш
ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, унинг давомийлигини узайтириш, даволаш
муддатларини қисқартириш ва бюджет маблағларини иқтисод қилиш
имконини берадиган дори воситалари билан даволашнинг муқобил усулини
танлаш.
Тадқиқот усуллари:
фармакоиқтисодий усуллар: ABC/VEN-таҳлил,
“касаллик қиймати”, “қиймат самарадорлик” ва контент-таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Биринчи маротаба
“касалланиш қиймати” ва “қиймат – самарадорлик” таҳлиллари ёрдамида сут
бези
ҳавфли
ўсмаси
касаллигини
адъювант
гормонотерапиясида
ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоиқтисодий изланишлари
ўтказилди. ABC/VEN таҳлил усуллари ёрдамида даволаш-профилактика
муассасаси шароитида сут бези ҳавфли ўсмаси билан касалланган
беморларни дори воситалар таминоти ўрганилди.
Амалий аҳамияти:
биринчи маротаба сут бези ҳавфли ўсмасини
адъювант гормонотерапиясида қўлланиладиган дори воситалари қўллаган
ҳолда самарадор даволаш усули аниқланди ва илмий асосланди
.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
илмий
изланиш тавсиялари асосида летрозол дори воситаси Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 24 июль 230-сон
буйруғи билан тасдиқланган “Асосий дори воситалари рўйҳати” га
киритилди. Ишлаб чиқилган услубий тавсиянома ва ўқув услубий кўрсатма
“Дори – дармон” акционерлик компанияси дорихона муассасалари
амалиётида, РОИМ амалий фаолиятида ҳамда Тошкент Фармацевтика
институти “Фармация” ва “Фармацевтика ишини ташкил қилиш”
кафедралари ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Қўлланиш соҳаси:
тиббиёт ва фармацевтика амалиёти.
22
RESUME
Thesis of Sultаnova Gulnora Abildjanovna on the scientific degree competition of
the candidate of sciences in Pharmacy on speciality 15.00.01 - drug manufacturing
technology and pharmacy organizing; subject: “Pharmacoeconomic researches of
medicinal agents used in treatment of mammary gland cancer”
Key words
: pharmacoeconomics, oncology diseases, adjuvant hormonal
therapy, rational use of medicaments.
Subject of research
: Researches were conducted on the base of Republic
oncology scientific centre under the Ministry of Public Health of the Republic of
Uzbekistan. Legislative and normative-legal documents of the Republic of
Uzbekistan, reports of the Information Statistic Centre under the Ministry of Public
Health of the Republic of Uzbekistan, sociologic questionings and expert
conclusions on illness (disease) history were subjects of research.
Purpose of work
: pharmacoeconomic analysis of medicinal means used in
treatment of mammary gland cancer and the choice of effective safe economic
medicinal means, allowing to achieve the improvement of life quality, increasing
of its duration (lasting), decreasing of treatment terms and economy of budget
means.
Methods of research
: “Cost of disease” and “Cost-effectiveness” (“Efficacy
of expenditures”) methods of pharmacoeconomic analysis, ABC/VEN-analysis,
content-analysis, sociological methods of research (questioning, individual inquiry,
expert assays).
The results obtained and their novelty
: For the first time
pharmacoeconomic assay of medicinal means used in adjuvant hormonal therapy
of mammary gland cancer using “Cost- efficacy” (“Efficacy of expenditures”)
method was conducted. Method for conducting of “Cost of disease” analysis was
adapted for founding out of direct medical expenditures for diagnosis and
treatment.
Practical value
: As a result of researches conducted for the first time optimal
treatment methods of mammary gland cancer using effective medicinal agents and
scientifically well founded approach to their rational use were determined.
Degree of embed and economic effectivity
: on the base of conducted
researches results Letrozol preparation was embed to “The list of main drugs”
confirmed by order №230 of the Ministry of Public Health of the Republic of
Uzbekistan from the 24
th
july 2009.
Developed methodic recommendation and educationally-methodic indication
were introduced to the practice of pharmacy organizations of “Dori-Darmon” Joint
venture Company, Republic oncology scientific centre under the Ministry of
Public Health of the Republic of Uzbekistan and educational process at the
“Pharmacy” and “Pharmacy organizing” departments of Tashkent pharmaceutical
institute.
Field of application
: medical and pharmaceutical practice.
