Мавзунинг долзарблиги. Узбекистан Республикасида барча сохаларида туб ислохотлар амалга оширилиб келинмокда. Бундай ўзгаришлар ва янгиланишлар бевосита ҳуқуқий демократии давлатни шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада тўлароқ таъминлаш, шунингдек, шахе учун қонунларга риоя этишнинг ҳукукий рағбатлантирувчи тизимини яратишга қаратилган бўлиб, худди шундай ишлар жиноий жазо тизими ва унинг мавжуд турларини замон руҳи ва талабига мослаб такомиллаштириш ҳамда жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсати ҳисобланиб келмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президента И.Каримов 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган маърузасида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши борасида бир қанча фикрларни билдирдилар, жумладан, “Шуни алохида кайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал конунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг мухим йўналишга айланди. Ушбу сохада амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан, 2001 йилда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳакида”ги Қонуннинг кабул килиниши улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этганини ишонч билан таъкидлаш лозим. Мазкур конунга кўра, жиноятларнинг таснифи ўзгартирилди. Бунинг натижасида оғир ва ўта огир тоифадаги жиноятларнинг карийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича камоқ ва озодликдан маҳрум этиш жазолари ўрнига жарима шаклидаги иқтисодий санкциями кўллаш имконияти анча кенгайтирилди. Жиноий жазо тизимидан инсонпарварлик тамойилларига мутлако зид бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чикариб ташланди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 11 та моддасига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган такдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмаслиги ҳақидаги қоидалар киритилди. Айтиш керакки, жазо тизимини либераллаштириш бўйича амалга оширилган бундай чора-тадбирларнинг нақадар тўғри бўлганини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермокда. Ишончим комил, хўжалик ишлари билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича одамларни қамаш шарт эмас -бу давлатга жуда қимматга тушади, қолаверса, бундай жазо тури маҳкумларни тарбиялаш ва қайта тарбиялаш вазифасини ҳал қилмайди. Жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги бундай чоралар натижасида Ўзбекистонда ҳозирги кунда камокдагилар сони жаҳон микёсида энг паст кўрсаткични, яъни ҳар 100 минг нафар аҳолига 166 кишини ташкил қилади. Қиёслаш учун айтиш мумкинки, Россияда бу кўрсаткич 611 кишини, АҚШда 738 кишини ташкил этади. Мамлакатимизда сўнгги ўн йилда озодликдан маҳрум килиш жойларида сақланаётган маҳбуслар сони икки баробардан кўпроқ камайганининг ўзи ҳам бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг кандай ижобий натижалар бераётганидан далолатдир”1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят ко дексида жиноий жазонинг мухим шартлари маҳкумни аҳлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошка шахслар янги жиноятлар содир этишининг олдини олиш ҳисобланади. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек: “Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши кураш самарадорлигини ошириш жазонинг шафқатсизлигига эмас, балки биринчи навбатда, қонунни бузган шахе жазонинг мукаррарлигини нечоғлик англашига боғлиқ. Жазонинг муқаррарлиги жиноятчиликнинг олдини олишга самарали таъсир кўрсатувчи омилларидан ҳисобланади”2.
Жиноят деган салбий ижтимоий ҳодисага қарши кураш Ўзбекистоннинг энг муҳим вазифаларидан бири десак адашмаган бўламиз. Бир мураккаб сиёсий тузумдан иккинчи бир сиёсий тузумга ўтиш вақтида жамиятда турли туман зиддиятлар юзага чиқади. Бунда жиноятчиликнинг ўсиши ҳам кузатилиши мумкин. Лекин бунга республикамизда кўрилган илмий асосланган оқилона чоралар ўз натижаларини бермокда. Худди шундай муҳим чоралардан бири маҳкумни ахдоқан тузатиш билан бирга жиноятчиликка қарши курашувчи муҳим чораларидан бир бу жиноий жазолардир.
Жиноятчиликка қарши кураш ишида ва унинг олдини олишда жиноий жазо чораларидан ҳам кенг фойдаланилади. Жиноий жазо давлатда жиноятчиликка қарши курашнинг асосий воситаси эмас, ўтиш даврида жиноятчиликка карши курашнинг ўткир куроли сифатида фойдаланиш мумкин.
Танланган мавзунинг долзарблиги 1994 йил 22 сентябрда кабул қилинган амалдаги Жиноят Кодекси кўлланилишида муаммолар ва айрим нормаларнинг назарий коидаларини жиноят ҳукукида ишлаб чиқиш зарурати туғилганлигидир. Чунки янги Жиноят кодекси бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳукукий демократок давлатнинг жиноят қонуни бўлиб, 1959 йилда кабул қилинган ЖК дан ҳамда унда назарда тутилган жазо тизими ва турларидан тамоман фарк килади. Шунинг учун ҳам янги ЖК га асосланган жиноят ҳуқуқи ва унинг энг мухим мустакил институтларидан бири бўлган жазо тизими ва турларининг нормаларини такомиллаштириш, ҳукукий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятининг принципларига хамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган хозирги кундаги жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсатига мослаб, бугунги кундаги айрим жазо тизимидаги қаттик жазо турларини ЖК дан чиқариб ташлаш ҳамда хозирги замонга мос бўлган бошқа жазо турларини жорий этиш каби муаммоларни назарий жиҳатдан илмий асосда тадкик этиш ва эришилган илмий-назарий ютук гояларини амалиётга тадбик этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар қандай демократик ислоҳатларнинг изчиллик билан ҳаётга татбик этилиши, давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик принципининг жорий қилиниши конунда содир этган шахсларга қандай жазо қўлланиши кераклиги ҳақида аниқ таъриф бўлишини талаб этади. Бундай шахсга нисбатан давлат мажбурловининг хар қандай чораси эмас, балки амалдаги жиноят конунида кўзда тутилган жазо турларини қўлланилиши лозим бўлади. Шунинг учун, жазо турларини айримларидаги камчиликларни ҳал килиш, уларни замон талабига янада мослаб такомиллаштириш заруриятидан келиб чиқади. Ушбу муаммолар устидан илмий тадқиқот олиб бориш хам назарий, хам амалий жиҳатдан муҳим ахамиятга эга.
Магистрлик диссертациясининг мақсади
Мазкур илмий-тадқиқот иши билан шуғулланишнинг мақсади мамлакатимиз Жиноят ҳуқуқи бўйича жазо тизими ва турларини мантиқий илмий асосларда кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва ушбу мавзуни ўқитиш услубини тадкиқ қилишдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Ушбу магистрлик диссертацияси Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунларига биноан жазо тизими ва турларини илмий-назарий жиҳатларини комплекс тарзда ўрганиш асосида бир қатор янги жазо турларини ЖК га киритиш ва мавжуд бўлган бошқа жазо турларидаги нормаларни такомиллаштиришга бағишланган дастлабки ишлардан бири ҳисобланиб, жиноят ҳуқуки фанидаги муайян бўшликни тўлдиришга хизмат қилади.
ХУЛОСА
Олиб борилган тадқиқот иши жиноят қонунчилигини такомиллаштириш жараёнида жазо тизими ва турларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтказилган тадкиқотнинг натижасида биз томонимиздан айрим хулосалар таклиф сифатида куйидагича илгари сурилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 42-моддасида жиноий жазо тушунчасига аник таъриф берилган бўлиб, бунга кура жазо жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва махкумни конунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан махрум килиш ва уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси эканлиги кўрсатилган. Аммо, жазо тушунчасига дуёндаги криминалист олимлар турлича таъриф берганлар. Жазога аник хеч качон аник таъриф бериб бўлмайди ва бизнингча мумкин хам эмас, жазога таъриф ҳар бир давлатнинг ўзининг давр талаби ва ижтимоий ахволидан ва жиноятчиликка карши курашиш сиёсатидан келиб чиккан ҳолда ёндошилади. Шундай бўлсада, амалда бўлган Жиноят кодексимизнинг 42-моддасидаги жазога берилган таърифни хозирги замон ва давр талабига мос деб биламиз ва ушбу таърифга биз ҳам кўшиламиз.
2. Мамлакатимиз ҳудудида жазо тизимининг тарихий ривожланиш босқичига назар ташлар эканмиз куйидаги хулосаларимизни билдиришимиз мумкин. Арабалар босқинига кадар тарихий манбалардан маълум бўладики, хозирги Ўзбекистон худудида илк давлат уюшмалари Алп Эр Тунга (Афросиёб) давлати, Қанға давлати, Давань, Кушонлар, Эфталитлар ва Турк хоконлиги давлатларида содир этилган жиноятларга нисбатан жазолар асосан ҳар-бир халқнинг яъни, ўша вақтларда хукмронлигини ўрнатган давлатларнинг одат ҳуқуқлари билан жазоланиб келинганлиги, кейин эса ислом шариатда назарда тутилган жазолар, Россия империяси боскинидан кейинги даврда хонликларда жазо сиёсатида Ўзбекистон худудида аралаш жазо тизими карор топганлиги, бир томонда махаллий қозилар томонидан майда кам аҳамиятсиз жиноятлар учун шариат конун-қоидаларига кўра жазолар тайинланса, иккинчи томонда сиёсий тус олган оғир турдаги жиноятлар учун рус империяси томонидан ишлаб чикилган Низом-йўриқномалар асосида жазолар тайинланган. Учинчидан эса, маҳаллий ҳокимлар томонидан ўзбошимчалик билан инсон ҳуқуқлари топталиб ҳеч бир ёзма манбасиз жазолар тайинланган бўлса, айни вақтда ҳудуддаги қозоқ ва кирғизларнинг бийлари томонидан одат ҳуқуқларига асосланиб жазолар тайинланган. Собиқ шўролар томонидан босиб олинган ҳудудларида эса НКЮ нинг турли йўриқномаларида назарада тутилган жазолар қўлланган. 1926, 1959 йиллардаги собик Узбекистан ССРнинг ЖК да назарда тутилган жазо тизимларидаги жазолар шаклланган. Бундан кўринадики, миллий давлатчилигимиздаги жазо тизимининг тарихий ривожланиши ўзига хослиги ва аралаш жазо тизими вужудга келган деган хулосага келиш мумкин.
3. Узбекистан Республикаси Жиноят кодекси 44-моддасида назарда тутилган жарима жазосини янги таҳрирда икки хил кўринишда янгидан баён қилишни тавсия қилар эдик. Биринчиси: Айни хозирги кўринишдаги жарима жазоси бўлиб, бунга кўра жарима фақат айбдордан давлат фойдасига пул ундиришдир дейилган. Бизнингча, бу таъриф унчалик мантикан олиб қаралганда тўғри эмас. Чунки, модданинг диспозициясида фақат айбдордан пул ундириш деб аталгандан сўнг, жазонинг номланиши ҳам ўзгартирилиши керак деб ўйлаймиз ва жарима жазосининг янги номланиши Пуллик жарима деб ўзгартирилиши лозим. (Бунга мисоллар, Польша Республикасида “пул тўлови”, Хитой Халқ Республикасида “пуллик жарима”). Ушбу давлатларда жарима фақат пул билан ижро этилиши ўз ўзидан тўғридир. Чунки, жазонинг номланиш ўз номи билан пуллик жаримадир. Иккинчиси: Жарима сўзининг маъноси анча кенг тушунча бўлиб у факат пул билан қопланиш тушунчаси билан чегараланиб колмасдан ўз ичига бошка тушунчаларни хам олади яъни, муайян қийматга эга бўлган нарса билан хам жазода кўрсатилган микдордаги жаримани тўлашни ҳам назарда тутади. Агар жарима жазоси хозирги номланиши билан колдирилса, унда нафақат айбдордан давлат фойдасига пул ундириши, балки моддий қийматга эга бўлган қимматбаҳо буюмлар ёки бошқа моддий, албатта муомалада ишлатилиши мумкин бўлган моддий аҳамиятга молик нарсаларни тегишли баҳоловчи комиссиянинг карори асосида баҳоланиб, жарима жазоси ижро этилса айни замой талабига жуда-жуда мое тушган бўлар эди.
4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 45-моддасига биноан, муайян ҳуқукдан маҳрум қилиш жазоси ҳам асосий жазо, ҳам кўшимча жазо тариқасида тайинланади. Бизнингча, ушбу жазонинг турининг асосий ва қўшимча сифатида тайинланиши тўғридир. Айрим ривожланган давлатларнинг жиноят конунларида ушбу жазо номланиш турличадир. Масалан, кўпгина давлатларда “шахсни муайян фаолият билан шуғулланиш ёки муайян мансаб билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш” деб кўрсатилган. Бизнингча, муайян фаолият билан шугулланиш ёки муайян мансаб билан шугулланиш ҳуқуқлари, айни бир пайтда иккала тушунча ҳам бир маънони яъни, муайян ҳуқукдан маҳрум қилиш тушунчаларини беради.
5. Узбекистан Республикаси Жиноят кодекси 46-моддасида аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси такомиллаштиришни тақозо этмокда. Шу ўринда АТИ жазосидаги меҳнатга қобилиятсизлар сўзнинг тушунчаси озгина мавҳумдир. Шу мақсадда, меҳнатга қобилиятсизлар деган сўзни олиб ташлаб, унинг қўлланилиши доирасини кенгайтириб I, II, Ш-гуруҳ ногиронларига нисбатан ҳам қўлланилмайди деб ўзгартириш лозим.
6. Қамоқ жазоси гарчанд жуда ҳам қиска муддатга тайинлангани билан бошқа жазолардан ўзининг қаттиқлиги билан ажралиб туради. Жиноят қонунчилигимизда камоқ жазоси қисқа муддатли қаттик жазо тури бўлсада, унинг қўлланилиш доираси аниқ кўрсатилмаган ва суд лозим топтан барча судланувчиларга нисбатан қўлланилавериши мумкин. Бирок, ушбу жазо турининг каттиқлигини ҳисобга олиб, ушбу жазо тури 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, 8 ёшгача боласи бор аёлларга асосий боқувчиси бўлса, ҳарбий хизматчиларга тайинланмайди ҳамда ҳарбий хизматчилар қамоқ жазосини ўрнига гауптвахталарда жазони ўтайдилар деб киритилса максадга мувофиқ бўлар эди.
7. Интизомий қисмга жўнатиш жазоси муддатли оддий харбий хизматчиларга нисбатан тайинланади. Бугунги кунда давлатимиз томонидан харбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни ҳисобга олиб, бир ойлик харбий хизматни ўтаёган “зиҳирадаги чакирув резерви харбий хизмати” да хизмат қилаётган харбийларни хам ушбу жиноятнинг субъекта килиб белгиланса, зеро улар хам 1 йиллик муддатли харбий хизматни ўтаётган харбий хизматчиларнинг келгусида жамиятдаги барча хукук ва имтиёзларидан фойдаланишлигини хисобга олиб уларни алохида субъект килиб киритиш лозим.
8. Озодликдан маҳрум қилиш жазосида бугунги кунда бир қатор енгиллаштирувчи томонга боскичма-босқич либераллаштирилиб борилмокда. Ушбу жазо турида яққол кўзга ташланувчи жиддий ўзгартириш талаб қиладиган холатлар ва нормалар мавжудлиги аникланмаган бўлсада, бироқ 2008 йил 1 январдан бошлаб ўлим жазосини жазо тизимидан буткул бекор килиниб, унинг умрбод ва узок муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилганлигини инобатга олиб, хозирги ОМҚ жазосининг номланиши ҳам ўз-ўзидан мантиқан олиб қаралганда ўзгартиришни тақозо этади. Шудан келиб чиқкан ҳолда, озодликдан махрум килиш жазосининг номини, “Муайян муддатга озодликдан махрум қилиш” деб ўзгартириш лозим бўлади.
9. Келажакда Жиноят қонунинг жазо тизимига доир бўлган нормаларини янада такомиллаштириш максадида куйида хозирги ЖК да мавжуд бўлмаган жазо турларини янгилик сифатида киритишликни илгари сурмокдамиз:
Жиноят Кодексига Жамоат иззаси деган асосий жазо назарда тутилган эди. Жамоат иззаси жазосида айбдор ўз килмишидан каттик пушаймон бўлиб, қилган айбини тан олган ҳолда жамоа олдида тавба килиб, узр сўрагандагина, унга нисбатан суд хукми билан жамоат иззаси қўлланиши мумкин. Ҳукм эса судланувчининг ишлаб турган ёки яшаш жойларидаги жамоа олдида ўқиб эшиттирилади, зарур ҳолларда бу хакда оммавий ахборот воситалари ёхуд бошқа йўллар билан кенг жамоатчиликка билдирилади. Ислом шариатдаги жамоат иззаси ва бошка катор «таъзир” жазоси турларидан, албатта ижобий натижа берадиганларини танлаб олиб, амалдаги ЖК га киритиш лозим бўлади. Ушбу жазо маҳкумга маълум даражада таъсир кўрсатади. Жамоат иззаси бошка жиноий жазоларга Караганда тарбиявий аҳамияти билан фаркланади. Жамоат иззасининг яна энг мухим вазифаларидан бири бу махкумга маънавий томондан таъсир кўрсатишидир. Давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқий онги ўсиб бораётганлиги хамда давлатимизда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг роли хам юксалиб бораётганлигини, шунингдек давлатимиз томонидан жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсатларини ҳисобга олиб, ушбу сиёсатга хамоханг тарзда фикримизча, Узбекистан Республикаси Жиноят кодексидаги жазо тизимига ушбу жазони қайтадан алоҳида асосий жазо сифатида киритилса айни муддоадир. Таъкидлаш жоизки, жамоат иззаси жазоси хозиргача кўлаб Романа-Герман хукук оиласига мансуб бўлган давлатларнинг жазо тизимларида турли номлар билан самарали жазо сифатида қўлланилиб келмокда. Мисол учун, Польша Республикасида
“ҳукмни оммага эълон килиш”, Болгария Республикасида «жамоатчилик танбеҳи”, Голландияда “ҳукмни матбуотда эълон килиш” каби турлари шулар жумласидандир.
10) Жазо тизими ва турлари мавзусини ўкитишда замонавий техник воситалардан, янги педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун, биринчидан ўкув аудиторияси керакли замонавий техник воситалар билан жиҳозланиши, иккинчидан, ўқитувчида талабалар мустақил кўникмаларини шакллантира олиш, уларни дарсда фаол иштирокини таъминлаш кобилияти мавжуд бўлиши керак.