ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Annotasiya

Ушбу мақолада никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва оилаларни мустаҳкамлашга оид ижтимоий ёндашувлар таҳлил қилинган. Оилавий барқарорликнинг аҳамияти, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимларининг ролини ўрганиш муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, мақолада никоҳлар сонининг прогноз параметрлари, никоҳдан ажралишлар сони, никоҳнинг мустаҳкамлик кўрсаткичи таҳлил қилинган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
70-76
16

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Абдираимова, Ш. (2025). ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ. Наука и технология в современном мире, 4(4), 70–76. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/zdift/article/view/68563
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва оилаларни мустаҳкамлашга оид ижтимоий ёндашувлар таҳлил қилинган. Оилавий барқарорликнинг аҳамияти, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимларининг ролини ўрганиш муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, мақолада никоҳлар сонининг прогноз параметрлари, никоҳдан ажралишлар сони, никоҳнинг мустаҳкамлик кўрсаткичи таҳлил қилинган.


background image

`

70

ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Абдираимова Ш.А.

“Оила ва гендер илмий-тадқиқот

институти илмий ходими, мустақил изланувчиси

shakhnoza.abdiraimova@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.14905035

Аннoтация

. Ушбу мақолада никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва

оилаларни мустаҳкамлашга оид ижтимоий ёндашувлар таҳлил қилинган. Оилавий
барқарорликнинг аҳамияти, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, ижтимоий ва
психологик қўллаб-қувватлаш тизимларининг ролини ўрганиш муҳимлиги қайд
этилган. Шунингдек, мақолада никоҳлар сонининг прогноз параметрлари, никоҳдан
ажралишлар сони, никоҳнинг мустаҳкамлик кўрсаткичи таҳлил қилинган.

Калит сўзлар.

Оила, қадриятлар, никоҳ, ажралиш, оилавий барқарорлик,

ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилавий муносабатлар, оилавий муносабатларни
мустаҳкамлаш.

Annotation.

This article analyzes social approaches to preventing divorce and

strengthening families. The importance of family stability, the relationship between family
members, and the role of social and psychological support systems are noted. The article also
analyzes the forecast parameters of the number of marriages, the number of divorces, and the
indicator of marital strength.

Keywords.

Family, values, marriage, divorce, family stability, social support, family

relationships, strengthening family relationships.

Аннотация.

В статье анализируются социальные подходы к профилактике

разводов и укреплению семьи. Отмечена важность изучения стабильности семьи,
взаимоотношений между членами семьи, роли систем социальной и психологической
поддержки. В статье также анализируются прогнозные параметры числа браков, числа
разводов и показателя прочности брака.

Ключевые слова.

Семья, ценности, брак, развод, стабильность семьи, социальная

поддержка, семейные отношения, укрепление семейных отношений.

Kириш

Оила – ҳар бир жамиятнинг асосий ҳудудидир ва жамият барқарорлигининг, инсон

ҳуқуқларининг, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ҳимоячиси бўлган муҳим
институти ҳисобланади. Шунингдек, оила жамиятнинг асосий бирлиги сифатида,
ижтимоий муаммоларни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат қилувчи ёшлар,
оила аъзолари орасидаги муносабатлар, психологик ва ижтимоий омиллар оилавий
бағрикенгликнинг

барқарорлигини

таъминлайди.

Оиланинг

мустаҳкамлиги,

барқарорлиги ва ёш авлод тарбияси жамиятда ижтимоий, иқтисодий ва маданий
ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлиб, бу аҳолининг умумий соғлом
ҳолатини сақлашга кўмаклашади.

Шу билан бирга, оилавий барқарорлик, бахтли никоҳнинг мустаҳкамлиги ва

ажрашишнинг олдини олиш жараёнида ижтимоий институтларнинг ролини тушуниш
муҳим аҳамиятга эга. Никоҳдан ажрашиш ҳолатлари кўплаб мамлакатларда ижтимоий
муаммо сифатида кўриб чиқилмоқда, бу нафақат оилавий муаммолар, балки иқтисодий
ва ижтимоий салбий таъсирларга ҳам олиб келмоқда. Никоҳдан ажрашишнинг олдини


background image

`

71

олиш учун ёшларнинг маънавий-ахлоқий қийматларини шакллантириш, оилавий ва
психологик маслаҳат бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва
давлатнинг оилавий сиёсатини такомиллаштириш каби чора-тадбирлар муҳим
аҳамиятга эга.

Маънавий-ахлоқий қадриятлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ва оилавий

муносабатлар оила аъзоларининг орасидаги ижтимоий ишлашни, ўзаро ҳурмат ва
ишончни таъминлайди. Бундан ташқари, оиладаги ижтимоий ёрдам тизимларининг
самарали ишлаши, ёшларга оилавий муносабатлар ва бағрикенгликни тарғиб қилиш,
никоҳни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Давлатнинг оилага оид сиёсатлари, яъни оилавий қўллаб-қувватлаш, никоҳдан

ажрашиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий хизматлар тизимининг яхшиланиши
ҳамда аҳолининг маънавий ривожи масалалари бу мавзуда муҳим оламда назарда
тутилади. Маълумки, жамиятдаги ижтимоий барқарорликнинг асоси оила бўлиб, унинг
барқарорлиги жамиятнинг умумий барқарорлигига таъсир кўрсатади. Оилавий
муносабатларни мустаҳкамлаш, никоҳдан ажрашишнинг олдини олиш, ижтимоий ва
иқтисодий муаммоларнинг ечимини топишга кўмаклашади. Бунда, ҳар бир оила
аъзосининг ҳақиқий ҳуқуқларига эга бўлиши, уларнинг фаол ижтимоий ролларини
аниқ белгилаш ва уларга амал қилиш барқарор жамиятни шакллантиришга ёрдам
беради.

Мақсад ва уни асослаш.

Ушбу мақоладаги асосий мақсад, никоҳдан

ажралишларнинг олдини олиш ва оила муносабатларини мустаҳкамлашга доир турли
ижтимоий ёндашувларни ўрганишдир. Замонавий жамиятда оила мустаҳкамлиги
кўплаб ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишига бевосита таъсир кўрсатади. Никоҳдан
ажралишларнинг ўсиши, жамиятда оила структураси ва унинг ижтимоий
барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, бу мавзунинг илмий таҳлили
оила институтининг аҳамиятини янада чуқурроқ англаш, никоҳ ва ажралишнинг
ижтимоий сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақидаги илмий
билимларни кенгайтириш учун зарур. Оила, унинг қадриятлари ва никоҳ
муносабатларини кучайтириш орқали жамиятнинг келажаги учун соғлом авлодни
тарбиялаш мумкинлиги аниқ. Бу муаммонинг ижтимоий аҳамияти, оила институтининг
соғлом ривожланиши учун керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо
этади.

Илмий муаммонинг тавсифи ва ечими.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда никоҳдан

ажралишлар динамикасида олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар
билан боғлиқ бирқатор муҳим тенденциялар кузатилмоқда. Маълумотларга қараганда,
айниқса, ахборот технологияларининг ривожланиши, ижтимоий барқарорликнинг
йўқолиши ва оиладаги иқтисодий муаммолар никоҳдан ажралишларнинг кўпайишига
таъсир қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда никоҳдан

ажралишлар сони ортган (1-жадвал).

1-жадвалдан кўринадики, ўтган беш йил мобайнида (2020-2024 йиллар)

республика бўйича никоҳдан ажрашганлар сони 59,9 фоизга ортган. Таҳлил


background image

`

72

қилинаётган даврда никоҳдан ажралишлар сони республиканинг барча ҳудудларида,
хусусан, Наманган (96%), Сурхондарё (80,8%), Хоразм (75,2%) ва Фарғона (69%)
вилоятларида юқори суръатда ўсган.

Таҳлилларга кўра, 2024 йилда никоҳдан ажралишлар сони 2023 йилга нисбатан

(8,3%) камайган. Бу даврда ҳудудлар кесимида фақат Жиззах вилоятидан бошқа барча
ҳудудларда никоҳдан ажралишлар сонининг камайиши қайд этилган.

Шаҳар аҳолисида никоҳдан ажралиш кўрсаткичлари қишлоқ жойларига қараганда

юқори. Статистик маълумотларга кўра, никоҳдан ажралганларнинг 62,0 фоизи шаҳар
жойларида, 38 фоизи қишлоқ жойларида қайд этилган.

Шаҳар жойларида никоҳдан ажралиш даражасидаги бундай тенденция оилавий

қадрият йўналишларининг ўзгариши билан изоҳлаш мумкин. Ишлаб чиқариш, маданий,
таълим даражаси ва турмуш тарзининг ривожланиши билан ҳаётий эҳтиёжлар ва хатти-
ҳаракатлар таркибида ўзгаришлар рўй беради.

1-жадвал

Никоҳдан ажралишлар сони, нафар

Ҳудудлар

Йиллар

2024

йилда

2023

йилга

нисбатан,

%

2024

йилда

2020

йилга

нисбатан,

%

2020

2021

2022

2023

2024

Ўзбекистон

Республикаси

28233 39349 48733 49198 45 135

91,7

159,9

Қорақалпоғистон

Республикаси

1028

1467

2067

1933

1 755

90,8

170,7

вилоятлар:

Андижон

3125

3945

5013

5480

4 781

87,2

153,0

Бухоро

1517

2084

2561

2485

2 329

93,7

153,5

Жиззах

1068

1283

1730

1679

1 696

101,0

158,8

Қашқадарё

2010

2867

3471

3376

2 989

88,5

148,7

Навоий

931

1224

1431

1492

1 258

84,3

135,1

Наманган

2104

3171

4389

4395

4 123

93,8

196,0

Самарқанд

2961

4174

4904

4639

4 599

99,1

155,3

Сурхондарё

1600

2264

2804

3047

2 893

94,9

180,8

Сирдарё

1093

1411

1761

1582

1 505

95,1

137,7

Тошкент

2958

4086

5080

4826

4 570

94,7

154,5

Фарғона

2841

4295

5451

5773

4 800

83,1

169,0

Хоразм

1098

1507

2137

2322

1 924

82,9

175,2

Тошкент ш.

3899

5571

5934

6169

5 913

95,9

151,7

* Жадвал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

маълумотлари асосида тузилган.


background image

`

73

Таҳлиллар урбанизация даражаси юқори бўлган ҳудудларда никоҳдан ажралиш

коэффициентининг қиймати юқори эканлигини кўрсатди. Яъни, урбанизация даражаси
100 фоизни ташкил қиладиган Тошкент шаҳрида никоҳдан ажралиш коэффициенти энг
юқори.

Қишлоқда турмуш тарзи, урф-одатлари, оиланинг болаларга бўлган эҳтиёжи

шаҳарларга қараганда анъанавий ҳисобланади. Бу эса қишлоқ жойларида никоҳдан
ажралиш даражасининг шаҳарга нисбатан паст бўлишини таъминлайди.

Халқаро амалиётда никоҳдан ажралиш даражасига баҳо никоҳнинг мустаҳкамлик

кўрсаткичидан (ҳар 100 нафар тузилган никоҳга тўғри келадиган ажралишлар сони)
кенг фойдаланилади.

Ўзбекистонда никоҳнинг мустаҳкамлик кўрсаткичи 16,6 фоизни ташкил этади (2-

жадвал).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри (26%), Тошкент (22,7%), Сирдарё (21,9%) ва

Андижон (20,4%) вилоятларида никоҳнинг мустаҳкамлик даражаси паст.

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишга асосан учинчи шахс аралашуви (14,1%),

фарзандсизлик (11,7%), никоҳланувчиларнинг оилага тайёр эмаслиги (11,7%), узоқ
вақт бирга яшамаслик, миграция (9,8%) сабаб бўлмоқда.

2-жадвал
Никоҳнинг мустаҳкамлик кўрсаткичи

Ҳудудлар

Йиллар

2024 йилда

2020 йилга

нисбатан

(+,-)

2020

2021

2022

2023

2024

Ўзбекистон

Республикаси

9,5

12,9

16,4

17,3

16,6

7,1

Қорақалпоғистон

Республикаси

8,9

9,3

13,9

14,2

13,3

4,4

вилоятлар:

Андижон

11,3

14,8

19,4

21,9

20,4

9,1

Бухоро

9,6

12,3

15,8

15,8

15,6

6,0

Жиззах

7,7

9,6

13,6

14,2

15,2

7,5

Қашқадарё

6,5

9,4

10,8

10,9

10,2

3,7

Навоий

10,2

13,3

16,8

18,8

16,7

6,5

Наманган

8,4

12,7

18,7

18,9

18,5

10,1

Самарқанд

8,9

11,5

14,4

14,4

14,6

5,7

Сурхондарё

6,5

8,5

10,5

12,2

12,4

5,9

Сирдарё

12,3

17,5

22,8

21,9

21,9

9,6

Тошкент

11,3

15,9

21,9

22,6

22,7

11,4

Фарғона

8,3

13,1

17,0

18,6

16,5

8,2

Хоразм

7,8

9,7

12,8

14,1

11,8

4,0

Тошкент ш.

18,1

24,5

26,4

27,6

26,0

7,9


background image

`

74

* Жадвал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

маълумотлари асосида тузилган.

Ажримларга

таъсир

этувчи

ижтимоий-иқтисодий

омиллар

бўйича

маълумотларнинг эконометрик таҳлилига кўра, ишсизлар сонининг 1,0 фоизга ортиши
ажралишларнинг 0,54 фоизга, аҳоли зичлигининг 1,0 фоизга ошиши – 0,16 фоизга, аҳоли
реал даромадларининг 1,0 фоизга ўсиши – 0,31 фоизга, ташқи меҳнат миграциясининг
1,0 фоизга ошиши ажралишлар сонининг 0,07 фоизга ортишига олиб келмоқда.

Бугунги кунда меҳнат мигрантларининг никоҳни бекор қилиши алоҳида муаммога

айланиб бормоқда. Эркаклар ишлаб юрган жойида ўзига бошқа умр йўлдоши топиши
ҳолатлари учрамоқда. Уларнинг турмуш ўртоқлари учун эса эркакнинг узоқ вақт уйда
бўлмаслиги ҳақиқий синов вазифасини ўтамоқда. Ушбу жараён ҳам республикада оила
институтининг демографик тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.

Сўнгги йилларда ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларда

смс-ажралишлар

ҳам урфга айланмоқда. Ажралишнинг бундай турида эркаклар чет элда ишлаб юриб,
турмуш ўртоқларига “талоқ” сўзини смс-хабар орқали ёзиб юборади. Бунинг
натижасида аёл суд қарорисиз, одатда, ҳимоясиз қолиб, ота-онасининг уйига қайтишга
мажбур бўлади. Бу борада эркакларни масъулиятли бўлишга чақириб, уларга
ажралишнинг бундай шакли ноқонуний эканлигини тушунтириш, бундай ҳолат билан
курашиш оила масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар олдида турган долзарб
вазифалар сирасига киради.

Аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми, айниқса ёш эркакларда меҳнат

миграциясининг юқори даражаси, уларнинг бошқа мамлакатларда узоқ муддат меҳнат
қилиши улар томонидан шу ҳудудда янги оила қурилишига сабаб бўлмоқда. Мазкур
ҳолат оилалар ўртасидаги низолар, оилаларнинг бузилиши, фарзандлар етимлиги ва
қаровсизлигининг кенг тарқалган сабаби бўлиб қолмоқда. Шунингдек, миграция эр-
хотин ўртасида масофавий муносабатларни юзага келтириб, тўлиқ бўлмаган оилалар,
бева аёллар сонини оширади.

Якуний қисм.

Никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва оилаларни

мустаҳкамлаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилади:

1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ва мутасадди

вазирлик ва идоралар билан биргаликда Оила кодексини такомиллаштиришга
қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда қуйидагиларни назарда тутувчи
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

– никоҳни тугатиш ҳамда никоҳдан ажратиш асослари ва тартибини

такомиллаштириш, ажрашиш тўғрисида ариза берган оилаларга ярашиш учун
бериладиган муддатни узайтириш;

– ажрим ёқасида турган оилаларга психологик ёрдам кўрсатиш тизимини

белгилаш;

– оилавий муносабатларда аёлларнинг ҳимоясини кафолатловчи нормаларни (шу

жумладан, эрнинг никоҳ мажбуриятини бажариш, оилавий ғамхўрлик қилиш бурчлари
кабилар)ни такомиллаштириш;


background image

`

75

– никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда эр-хотиннинг яқин

қариндошлари (айниқса, биринчи навбатда ота-она, бобо-буви, ака-ука, опа-
сингиллар)нинг ёзма розилигини олиш тартибини жорий этиш;

– фарзандсизлик туфайли ажрим ёқасида турган оилаларга тиббий ёрдамларни

кўрсатиш, соғломлаштириш марказларида даволаниш ва бошқа тиббий хизматлардан
фойдаланиш бўйича давлат томонидан ижтимоий ва моддий ёрдам бериш
кафолатларини белгилаш.

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан:
– олий ўқув юртларида “Мустаҳкам оила асослари” ўқув курсини жорий этиш ҳамда

унинг доирасида талабаларни “Оила психологияси”, “Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар”,
“Оиланинг диний-ахлоқий асослари”, “Оила иқтисодиёти”, “Репродуктив саломатлик” ва
“Фарзанд парвариши ва тарбияси” каби мавзулар бўйича ўқитиш;

– ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини оила қуришга

тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

3. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан:
– маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан ёш оилаларни (айниқса, никоҳ

даврининг биринчи беш йили давомида) мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш,
ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш,
муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш;

– ҳар бир маҳаллада ташкил этилган “Ота-оналар университетлари” фаолиятини

жонлантириш, улар ўртасида рағбатлантирувчи кўрик-танловлар ташкил этиш, ушбу
тузилмаларда эр-хотинларнинг оталик ва оналик, фарзанд тарбияси билан боғлиқ
маҳоратларини ошириб боришга қаратилган машғулотларнинг доимий ўтказиб
борилишини йўлга қўйиш;

– Қўмита қошида халқаро грантлар ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-

қувватлаш бўйича давлат мақсадли жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда,
оилавий низолар ва уларнинг ечими бўйича бепул малакали психологик, тиббий, диний
ва бошқа йўналишлар юзасидан мутахассислар консультацияси ва кун-у тун хизмат
кўрсатадиган қўнғироқ (Сall centre) хизматларни ташкил этиш;

Мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан биргаликда:
– меҳнат жамоаларида “Оилавий муҳаббат куни” акцияларини ўтказиш ва

бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари кўмагида ходимларнинг бўш вақтларини
оилалари билан ўтказишга ундаш ҳамда оиланинг муқаддаслиги, фарзанд тарбияси
каби мавзулар бўйича тарғибот тадбирларини уюштириш;

– ажрим кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудлар (шаҳарлар, туман марказлари)да

оилавий ажралишларни камайтириш бўйича комплекс ва манзилли “Йўл хариталари”ни
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

References:

1.

Абдураманов Х.Х. Демографик жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш

механизмини шакллантириш. «Инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий
анжуман материаллари тўплами. – Самарқанд, 2020. – 8-11-б.


background image

`

76

2.

Абдураманов Х.Х. Демографик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий

механизмлари. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантиришнинг долзарб
масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция илмий мақолалар ва
материаллари тўплами. – Андижон, 2019. – 21-25 б. Available from:

https://www.researchgate.net

3.

Абдураманов Х.Х. Демография соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишнинг

устувор йўналишлари. “Тизимли тадқиқотлар” илмий-таҳлилий журнал. №1. – Тошкент,
2020. – 101-111 б. Available from:

https://www.researchgate.net

4.

Абдураманов Х.Х. Классификация угроз экономической безопасности связанных с

демографическими проблемами. Proceedings of the 4th International Scientific and Practical
Conference «Scientific Research in XXI Century». Ottawa. 2020. - Р.21-26.
5.

Абдураманов Х.Х. Қишлоқ жойларида норасмий иш билан бандликни тартибга

солиш. Ўзбекистон Республикаси ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий
барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари. Илмии
маъруза ва мақолалар тўплами. – Тошкент, 2019. – 48-55. 23. Абдураманов Х.Х.
Социальная защита престарелых: на примере Республики Узбекистан. Проблемы
современной

экономики.

№2

(58),

2016.

Available

from:

http://m

economy.ru./art.php?nArtId=5802 24. Абдураҳмонов Қ.Х., Абдураманов ХХ. Демография.
Ўқув қўлланма. – Т.: Ношир 200 (2011).
6.

Абдураманов Х.Х. Яшил иш ўринларини ташкил этиш йўналишлари. «Минтака

аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини яхшилаш: ҳозирги аҳволи,
муаммолари ва тараққиет стратегияси». Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. Нукус, 2018. – 264-265 б.
7.

F. Meslé, J. Vallin, “Historical trends in mortality” in International Handbook of Adult

Mortality, R. G. Rogers, E. M. Crimmins, Eds. (Springer, 2011), pp. 9–47.
8.

H. Beltrán-Sánchez, C. E. Finch, E. M. Crimmins, Twentieth century surge of excess adult

male mortality. Proc. Natl. Acad. Sci. U.S.A. 112, 8993–8998 (2015).
9.

Khudaybergenovich, A. H. (2018). Demographic Development Tendencies of the Family in

Uzbekistan. International Journal of Trend in Scientific Research and Development, 3(1),
617 620.
10.

Холмўминов, Ш., Хомитов, К., Арабов, Н., Абдураманов, Х., Бобоназарова, Ж., &

Саидов, Н. (2020). Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг стратегик
йўналишлари. Архив научных исследований, (3).

Bibliografik manbalar

Абдураманов Х.Х. Демографик жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш механизмини шакллантириш. «Инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. – Самарқанд, 2020. – 8-11-б.

Абдураманов Х.Х. Демографик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий механизмлари. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция илмий мақолалар ва материаллари тўплами. – Андижон, 2019. – 21-25 б. Available from: https://www.researchgate.net

Абдураманов Х.Х. Демография соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари. “Тизимли тадқиқотлар” илмий-таҳлилий журнал. №1. – Тошкент, 2020. – 101-111 б. Available from: https://www.researchgate.net

Абдураманов Х.Х. Классификация угроз экономической безопасности связанных с демографическими проблемами. Proceedings of the 4th International Scientific and Practical Conference «Scientific Research in XXI Century». Ottawa. 2020. - Р.21-26.

Абдураманов Х.Х. Қишлоқ жойларида норасмий иш билан бандликни тартибга солиш. Ўзбекистон Республикаси ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари. Илмии маъруза ва мақолалар тўплами. – Тошкент, 2019. – 48-55. 23. Абдураманов Х.Х. Социальная защита престарелых: на примере Республики Узбекистан. Проблемы современной экономики. №2 (58), 2016. Available from: http://m economy.ru./art.php?nArtId=5802 24. Абдураҳмонов Қ.Х., Абдураманов ХХ. Демография. Ўқув қўлланма. – Т.: Ношир 200 (2011).

Абдураманов Х.Х. Яшил иш ўринларини ташкил этиш йўналишлари. «Минтака аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини яхшилаш: ҳозирги аҳволи, муаммолари ва тараққиет стратегияси». Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Нукус, 2018. – 264-265 б.

F. Meslé, J. Vallin, “Historical trends in mortality” in International Handbook of Adult Mortality, R. G. Rogers, E. M. Crimmins, Eds. (Springer, 2011), pp. 9–47.

H. Beltrán-Sánchez, C. E. Finch, E. M. Crimmins, Twentieth century surge of excess adult male mortality. Proc. Natl. Acad. Sci. U.S.A. 112, 8993–8998 (2015).

Khudaybergenovich, A. H. (2018). Demographic Development Tendencies of the Family in Uzbekistan. International Journal of Trend in Scientific Research and Development, 3(1), 617 620.

Холмўминов, Ш., Хомитов, К., Арабов, Н., Абдураманов, Х., Бобоназарова, Ж., & Саидов, Н. (2020). Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг стратегик йўналишлари. Архив научных исследований, (3).