ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ТИЗИМИ

Annotasiya

Ушбу мақолада давлат молиявий назоратининг мазмун-моҳияти ва бюджет маблағлари устидан мониторинг тизимини ташкил этиш масалалари ёритиб берилади. Бюджет маблағлари устидан самарали мониторинг тизими маблағларнинг мақсадли сарфланиши, молиявий интизомни таъминлаш, коррупция ва маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини олдини олишда муҳим ўрин тутади. Мақолада давлат молиявий назоратининг ҳуқуқий асослари, мониторинг жараёнида қўлланиладиган усуллар, замонавий ахборот технологияларининг ўрни ҳамда миллий ва халқаро тажриба таҳлил қилинади. Шунингдек, бюджет маблағлари устидан мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
87-89

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Расулов , Ш. ., & Саидов , Ж. . (2025). ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ТИЗИМИ. Решение социальных проблем в управлении и экономике, 4(11), 87–89. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/135085
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада давлат молиявий назоратининг мазмун-моҳияти ва бюджет маблағлари устидан мониторинг тизимини ташкил этиш масалалари ёритиб берилади. Бюджет маблағлари устидан самарали мониторинг тизими маблағларнинг мақсадли сарфланиши, молиявий интизомни таъминлаш, коррупция ва маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини олдини олишда муҳим ўрин тутади. Мақолада давлат молиявий назоратининг ҳуқуқий асослари, мониторинг жараёнида қўлланиладиган усуллар, замонавий ахборот технологияларининг ўрни ҳамда миллий ва халқаро тажриба таҳлил қилинади. Шунингдек, бюджет маблағлари устидан мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

87

ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ

УСТИДАН МОНИТОРИНГ ТИЗИМИ

Расулов Шерзод Шароф ўғли

ЖизПИ, ўқитувчиси

Саидов Жамшид Рустамович

ЖизПИ, талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16891966

Аннотация:

Ушбу мақолада давлат молиявий назоратининг мазмун-

моҳияти ва бюджет маблағлари устидан мониторинг тизимини ташкил
этиш масалалари ёритиб берилади. Бюджет маблағлари устидан самарали
мониторинг тизими маблағларнинг мақсадли сарфланиши, молиявий
интизомни таъминлаш, коррупция ва маблағларни ноқонуний
ўзлаштириш ҳолатларини олдини олишда муҳим ўрин тутади. Мақолада
давлат молиявий назоратининг ҳуқуқий асослари, мониторинг жараёнида
қўлланиладиган усуллар, замонавий ахборот технологияларининг ўрни
ҳамда миллий ва халқаро тажриба таҳлил қилинади. Шунингдек, бюджет
маблағлари устидан мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Калит сўзлар:

давлат молиявий назорати, бюджет маблағлари,

мониторинг тизими, молиявий интизом, мақсадли сарфланиш, коррупция
профилактикаси, ахборот технологиялари, халқаро тажриба.

Abstract:

This article discusses the essence of state financial control and the

issues of organizing a monitoring system over budget funds. An effective
monitoring system for budget funds plays an important role in ensuring their
targeted use, maintaining financial discipline, and preventing corruption and the
misappropriation of funds. The article analyzes the legal framework of state
financial control, the methods used in the monitoring process, the role of
modern information technologies, as well as national and international
practices. In addition, proposals and recommendations for improving the
monitoring system over budget funds are developed.

Keywords:

state financial control, budget funds, monitoring system,

financial discipline, targeted use, corruption prevention, information
technologies, international practice.

Иқтисодиётнинг мураккаб шароити ва рақамли иқтисодиётга ўтиш

йўлида молиявий назорат жараёнида эришиладиган натижаларнинг
самарадорлиги ва ишончлилик даражасини ошириш учун молиявий
назоратнинг натижадорлигини ошириш муҳим зарурат бўлиб бормоқда.
Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

88

назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан
бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан доимий назорат
олиб борилмоқда.

Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий

бошқармалари молиявий назоратнинг самарадорлигини таъминлашда,
аввало, унинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганиши талаб этилади.

“Назорат” атамаси “Бошқарув” атамаси билан узвий боғлиқ бўлиб,

объектни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, айниқса
мураккаб тизимларни бошқаришда, тегишли назоратсиз тўлақонли
амалга ошириб бўлмайди.

Назорат тартибга солиш тизимининг ажралмас қисми ҳисобланиб,

унинг ёрдамида тизим бошқарувчиси тизимнинг ҳақиқий ҳолати
тўғрисида керакли маълумотларни олади ҳамда ҳақиқатда амалга
оширилган ишларни баҳолаш имкониятини инобатга олган ҳолда,
номақбул оқибатлар билан боғлиқ оғишларни аниқлаш имконини беради.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида давлат молиявий назорати

тушунчасини тавсифлашга ҳаракат қилдик. Фикримизча, давлат молиявий
назорати – бу молиявий қонунчиликка риоя қилишни таъминлаш ва
давлатнинг бюджет ва бюджетдан ташқари даромадларининг мақсадсиз
сарфланишига йўл қўймаслик борасида давлатнинг молиявий сиёсатини
муваффақиятли амалга оширишга қаратилган чора–тадбирлар тизими
ҳисобланади. Давлат молиявий назорати молиявий сиёсатнинг муҳим
воситаси ҳисобланади ва у Ўзбекистон Республикасининг бюджет
қонунчилиги ва бюджет муносабатларини тартибга солувчи бошқа
бюджет тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини
таъминлашга қаратилган.

Сўнгги йилларда бюджет тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва

шаффофлигини таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга
оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018-йил 22-августдаги “Бюджет маълумотларининг
очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон Қарори қабул
қилинди. Ушбу қарор билан мамлакатимизда амалга оширилаётган
бюджет соҳасидаги ўзгаришларни фойдаланувчиларга етказиб бериш,
маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги бир мунча таъминланади.

Назорат органларининг аниқ белгилаб берилган ҳуқуқлари,

мажбуриятлари ва ваколатлари кўрсатилган ягона тамойиллар, меъёр ва


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

89

меъёрий ҳужжатлар Давлат молиявий назорат тизимининг “пойдевори”
бўлиши лозим.

Ҳар қандай назорат органи самарали фаолиятни амалга ошириши

учун мустақиллик ва ҳолислик тамойиллари унинг ишлаш тамойиллари
бўлиши керак. Давлат молиявий назорати тизимининг асосий
стратегияси, давлатнинг фаолияти стратегияси ва манфаатларига мос
бўлиши керак.

Шундай қилиб, молиявий назоратнинг самарали тизимини яратиш

орқали

иқтисодий

соҳада

хавфсизликни

ва

фуқароларнинг

манфаатларини максимал даражада ҳимоя қилишни таъминлаш
давлатнинг асосий манфаатлари ҳисобланади.

Давлат молиявий назоратининг самарали фаолият юритиши бюджет

маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланишнинг
узлуксиз жараёнини таъминлайди.

Замонавий

шароитда

бюджет-молия

соҳасида

назоратнинг

самарадорлигини ошириш муаммоси юзага келади, чунки мамлакат
бюджетининг ҳолати ва аҳоли фаровонлиги, давлат молиявий назорати
самарадорлигига ва назорат органларининг фаолиятини ташкил қилишга
боғлиқ.

Шу сабабли, давлат молиявий назорати самарадорлигини баҳолаш

методикасини ишлаб чиқиш муҳим илмий ва амалий вазифа ҳисобланади,
чунки унинг ечими давлатнинг бутун ижтимоий-иқтисодий сиёсати, шу
жумладан бюджет сиёсатининг сифатини оширишга ёрдам беради.

Давлат молиявий назорати тизими ўзининг шаклланиш ва

ривожланиш босқичида миллий ва хориж тажрибаларни умумлаштириш
асосида ишлаб чиқилган илмий асосланган услубий ва амалий
тавсияларга муҳтож бўлади. Давлат бошқаруви ва назорат субъектлари
учун

назорат

тадбирларини

режалаштириш,

ўтказиш

ва

умумлаштиришнинг ягона мезонларини яратиш унинг самарадорлигини
оширишнинг зарурий шартидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.

Bibliografik manbalar

Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.

Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY: PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(12), 38-42.