SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
133
ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ
БЎЙИЧА СЕКТОРЛАРДА “МАҲАЛЛАБАЙ”, “ОИЛАБАЙ”,
“ФУҚАРОБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Қундузов Муроджон Абдумуталиб ўғли
Ўзбекситон Республикаси ИИВ АКадемияси магистратура тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14905273
Аннотация.
Мақолада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан
ривожлантириш
юзасидан
секторларда
“маҳаллабай”,
“оилабай”,
“фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий
хужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар
ўрганилган. Секторларда маҳаллабай, оилабай, фуқаробай ишлаш
тизимининг зарурати, шунингдек уни амалга оширишни ташкил этилиши
каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Мақоланинг хулоса
қисмида
ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда
секторларнинг ролини кучайтиришнинг янги механизмини жорий этиш
ва уни самарали режалаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган.
Калит сўзлар:
халқ манфаати, криминоген вазият, сектор, “темир
дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “маҳаллабай”, “оилабай”,
“фуқаробай”, “илмий диагноз” аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш.
Аннотация.
В статье исследуются нормативно-правовые акты и
существующие проблемы в правоприменении, связанные с организацией
работы в секторах по принципу «махаллабай», «оилабай», «фукаробай» в
сфере социально-экономического развития территорий. Особое внимание
уделено необходимости создания системы работы в секторах на основе
этих принципов, а также вопросам её реализации. В заключении статьи
рассматривается важность внедрения нового механизма усиления роли
секторов
в
социально-экономическом
развитии
территорий
и
эффективного планирования этой деятельности.
Ключевые слова:
народные интересы, криминогенная ситуация,
сектор, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»,
«маҳаллабай», «оилабай», «фуқаробай», «илмий диагноз» социальная
защита населения.
Abstract.
The article examines the normative legal documents and existing
problems in law enforcement related to the organization of work in sectors
based on the principles of "maxallabay," "oilabay," and "fuqarobay" approaches
in the field of socio-economic development of territories. Special attention is
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
134
given to the necessity of creating a system for organizing work in sectors based
on these principles, as well as the issues related to its implementation. The
conclusion of the article highlights the importance of introducing a new
mechanism to strengthen the role of sectors in the socio-economic development
of territories and the effective planning of this activity.
Keywords:
public interest, criminogenic situation, sector, "temir daftar"
"ayollar daфтari", "yoshlar daftari", "mahallabay", "oilabay ", "fuqarobay", "ilmiy
diagnoz" social protection of the population.
Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланиб, иқтисодиётда ўсиш
кузатилмоқда. Пировардида, аҳолининг ишчанлик кайфияти кўтарилиб,
товар ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифати
ошмоқда, уларнинг турлари кўпаймоқда. Ҳудудларнинг ўрта ва узоқ
муддатларга мўлжалланган ижтимоийиқтисодий тараққиёт параметрлари
аниқланиб, ривожланиш стратегиялари белгилаб олинмоқда.
Бу жараён эса ислоҳотларни тизимли давом эттиришни тақозо этади.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарасини ҳудудлар кесимида
баҳолаб боришни кун тартибига қўяди. Ўз навбатида, ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш суръатини янада тезлаштириш учун мақсадли
дастурларни ҳудудлар имкониятларини аниқ ташсихлаш асосида ўз
вақтида қабул қилиш ва бажарилишини тизимли кузатиш механизми
такомиллашмагани муайян муаммоларни юзага келтирмоқда.
Ислоҳот - бу янгиланиш ва ўзгариш, ишларнинг натижадорлиги учун
масъулиятни янада теранроқ ҳис қилиш дегани. Ислоҳотлар ижобий
натижаси бу - бошқарув тизими, раҳбарларимиз ва одамларимиз ўзгариши
керак. Инсоннинг дунёқараши ўзгарса, жамият ўзгаради, янгиланади ва шу
аснода Янги Ўзбекистон пойдевори мустаҳкамланди .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович
Мирзиёев ташаббуслари билан ҳудудларни комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш
даражасини
ошириш,
тадбиркорликни
ривожлантириш,
ҳуқуқбузарликларни
олдини
олиш
мақсадида
Қорақалпоғистон
Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ва шаҳарлар миқёсидаги
ҳудудларни 4 та секторга бўлган ҳолда, ҳар бир секторни ҳоким, прокурор,
ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи ва давлат солиқ
бошқармалари (инспекциялари) раҳбарларига бириктирилган.
Шундан
сўнг
ҳудудларни
комплекс
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
бўйича
Республикадаги
барча
шаҳар-туманлар
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
135
ҳудудларини 4 та секторлар раҳбарларига ҳокимият томонидан
тақсимланиб, секторларнинг иш фаолияти йўлга қўйилган.
Келгусида секторлар фаолиятидаги ишларни янада ривожлантириш
ва самарали олиб борилиши, тизимли равишда ишларни ташкил этиш
ҳамда ҳудудларда барча йўналишларда амалга оширилган ишларни
сарҳисоб
қилиб
бориш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ҳудудларнинг
жадал
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини
таъминлашга
доир
устувор
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди . Мақсад битта, у ҳам
бўлса – халқ дардини тинглаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим
топиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этишдир. Бу эса халқ манфаати
барча нарсадан устун деганидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан
2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг
кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши 8-сон баёнининг 4-банди
талаблари асосида ҳар бир ҳудуддаги криминоген вазияти энг оғир бўлган
маҳаллада жиноятчилик сабабларини “илмий диагноз” қилиш асосида
аниқлаш ҳамда секторларда “маҳаллабай”, “оилабай” (ҳар бир маҳалла,
оила кесимида), хусусан “фуқаробай” (ҳар бир фуқаро билан) ишлаш
механизмининг жорий этилиши бугунги кунда ҳар бир маҳаллада “Темир
дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳар бир
фуқаронинг муаммоларини аниқлаш, уларнинг хоҳиш-истакларини ва
орзу-умидларини эшитиш, қобилият ва имкониятларини ўрганиш орқали
уларга жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини топишга амалий ёрдам
кўрсатилмоқда.
Ички ишлар органи бошлиғи раҳбарлик қилаётган 3-секторда
фаолият олиб бораётган барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари
ходимлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролари ҳамкорлигида “Темир
дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳар бир
фуқаронинг муаммоларининг ўз вақтида ҳал этилиши сектор ҳудудини
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган
комплекс чора-тадбирлар билан уйғунликда амалга оширилишини тақозо
этмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривож-
лантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда секторлар деб
юритилади)
фаолияти
мониторинги
бир
қатор
камчиликлар
мавжудлигини кўрсатди. Хусусан:
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
136
биринчидан, секторлар фаолиятида аниқланган муаммоларни
бартараф этиш ҳамда сектор аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришда
сектор раҳбарларининг зарур ташкилий ва молиявий ваколатларга эга
эмаслиги секторларнинг тўлиқ фаолият юритишида ҳамда муаммоларни
ўз вақтида ҳал этишда қийинчиликлар туғдирмоқда;
иккинчидан,
республика
миқёсида
секторлар
ишини
мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ягона тизимнинг мавжуд
эмаслиги секторлар фаолияти бошқарувида тарқоқликни юзага
келтирмоқда ҳамда ҳудудларда секторлар фаолиятига оид қонун
ҳужжатлари нормаларининг турлича талқин қилинишига олиб келмоқда;
учинчидан,
секторларда
ўрганишлар
натижалари
умумлаштирилмаёт-ганлиги, статистик ҳисоботларни юритиш амалиёти
ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, соҳага замонавий ахборот-коммуникация
технологияларининг жорий этилмаганлиги амалга оширилган ишларни
аниқ сарҳисоб қилишга ва муаммоларни тизимлаштиришга имконият
бермаяпти;
тўртинчидан,
секторлар
раҳбарлари
фаолиятини
баҳолаш
тартибининг мураккаблиги, тизимли равишда улар малакасини ошириш
механизмининг жорий этилмаганлиги, сектор аъзоларини моддий ва
маънавий рағбатлантиришнинг йўлга қўйилмаганлиги улар зиммасига
юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий
таъсир кўрсатмоқда.
Халқ фаровонлигини таъминлаш, жамият тараққиётини яхшилаш
борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва юксалишида
жиддий тўсиқ бўлиб келаётган коррупциявий ҳолатлар ҳамда молиявий
фирибгарлик жиноятларининг сабаб ва унинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, шунингдек бу каби
жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашишда
жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қолаверса аниқ манзил ва аниқ
шахсга нисбатан профилактик ишларни олиб бориш ва ташкил этиш энг
самарали восита ҳисобланади.
Жойлардаги муаммоларни маҳаллабай, оилабай ва фуқаробай
тартибида аниқлаш ҳамда бартараф этиш, хусусан, ҳудудларда – “обод
қишлоқ” – “обод маҳалла” ва – “хавфсиз хонадон” дастурлари ижросини
таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва
нуронийларни
қўллаб-қувватлаш
вазирлиги,
уларнинг
ҳудудий
бўлинмалари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
137
Мазкур амалиёт натижасида жойлардаги одамларни қийнаётган кўплаб
ижтимоий муаммолар ҳал этилмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар
жараёнида
жамоатчилик
иштирокини кучайтириш, аҳоли билан ишлашнинг биринчи навбатда –
“маҳаллабай” тизими асосида ташкил этишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Халқ билан мулоқот қилишнинг янги тизими – “маҳаллабай” асосида
иш ташкил этилиб, шу орқали одамларнинг дарду ташвишлари
тингланиб, уларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.
Муҳтарам
юртбошимиз,
шунингдек
Ҳукумат
раҳбарлари
топшиқларининг ижросини тахминлаш мақсадида ҳудуддаги сектор
раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш жадвалига асосан
“маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишлаш, уйма-уй юриб,
одамларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиб, уларга ечим топиш,
шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар учун яратилаётган имтиёз ва
имкониятларнинг жойларда қай даражада бажарилаётганлиги устидан
ҳамкорликдаги жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича жойларда
аҳолининг ижтимоий муаммолари, “обод маҳалла”, “обод кўча”, “обод
хонадон” тамойили асосида олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволи
билан танишиш, бевосита маҳалла ва хонадонгача кириб бориш, аҳоли
билан мулоқот даврида кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги
ўрнини ошириш, “ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили
асосида ташкил этилган ишлар, жиноятчиликка мойиллиги бўлган
ёшларни тўғри йўлга солиш, нотинч оилалар ва оилавий ажримларнинг
олдини олиш, ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли
қатламларининг муаммоларини ва уларни ечиш механизмларини қайд
этиб бориш мақсадида юритилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва
“Ёшлар дафтари”даги эҳтиёжманд ва кам таъминланганлар устидан
жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шунингдек аҳоли муаммоларини
ўрганиш вақтида уларнинг қалбига кириб, уларни қийнаётган
масалаларни дарҳол ва ижобий ҳал этиш юзасидан хонадонларга,
шунингдек оилаларга кириб муаммоларнинг ечими ижобий ҳал этилиб
келинмоқда.
Ички ишлар органларининг ҳудудларда жиноятларни жиловлаш
бўйича –“маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил
этиш тартиби ва йўналишлари, шаҳар, туман, жумладан содир этилган
жиноятларнинг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
138
ўрганилган, таҳлил этилган ҳамда маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишда сектор раҳбарининг, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва
профилактика
инспекторларининг
фаолиятини
ташкил
этиш
масалаларини кенгроқ ёритиш мақсадга мувофиқдир .
“Фуқаробай” ишлаш тизими – фуқароларнинг мавжуд муаммоларини
ҳал этишнинг махсус платформаси ҳисобланиб, маҳалла, туман, вилоят
кесимида ҳар бир фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик
ва бошқа муаммоларини индивидуал тартибда аниқлаш ва ҳал этишни
назарда тутади.
Ўзбекистонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг “фуқаробай” ишлаш
тизимининг жорий этилиши дастлаб Президент Шавкат Мирзиѐев
томонидан 2021 йил 27 январда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида
илгари сурилди .
Ҳозирги кунда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида, шунингдек
умумистеъмолдаги сўзлар қаторида “маҳаллабай”, “оилабай” ва
“фуқаробай” каби бир қатор сўзларнинг кириб келаётганлиги оммавий
ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали ҳаммага маълум .
Ҳолбуки, ушбу терминлар ҳозирги қабул қилинаётган бир қатор
нормативҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Зеро, ушбу
тушунчаларнинг мазмунмоҳияти, мақсад ва вазифаларини англаш,
шунингдек мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгилаб олиш
муҳим аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, маҳалладаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик
масалаларини ҳал этиш биргина маҳалла тизими ходимлари томонидан
бартараф этиш имконсиз. Шу сабабли бу жараёнда ҳар бир соҳа
масъулларининг иштироки ва аралашуви муҳим жиҳатдир. Жойларда
олиб борилаётган маҳаллабай ишлаш механизмининг ҳам муҳим асосини
ана шу тамойил ‒ барча соҳа вакилларининг ҳамжиҳат бўлиб,
ҳудудлардаги масалаларни ечишга комплекс ёндашиши тушунилади.
