SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
5
КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ ВА УЛАРНИ
ФОШ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ МАСАЛАЛАР
Зулинова Ойдиной Лутфилло қизи
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2-қув курси, 206-гуруҳ курсанти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13729914
Аннотация:
Мақолада кибержиноятни фош этиш билан боғлиқ
масалалар назарий, ҳуқуқий томонидан таҳлил қилиниб, жиноят процесси,
криминалистика ва тезкор-қидирув соҳасидаги мутахассислар фикрларига
асосланиб ушбу жиноятларни фош этиш борасида тегишли тавсиялар
берилган.
Калит сўзлар.
Ахборот технологиялари орқали содир этилган
фирибгарлик, кибержиноят, киберфирибгарлик, ижтимоий тармоқ,
ахборот макони, банк пластик картаси, электрон манзил.
Бугунги кунда кибержиноятларга қарши курашиш, уларни ўз иссиқ
изидан фош этиш ҳамда содир этилган жиноят натижасида жабрланувчига
етказилган моддий зарарни қоплаш масалалари халқаро миқёсда тобора
долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Шунингдек мазкур турдаги
жинооятларга қароши курашишда тезкор-қидирув фаолияти куч ва
воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли соҳавий хизматлар билан
ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиш ва шу орқали самарадорликка
эришишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
БМТнинг ушбу йўналишда назоратни амалга оширувчи бирлашган
гуруҳларининг ҳисоботига кўра, глобал иқтисодиётга улкан зарар
етказилаётганлиги туфайли кибержиноятларга қарши чораларни
кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, жиноятдан етказилаётган зарар
миқдори ҳусусий ва давлат секторларидаги тушумлар ҳажмининг умумий
улушидан 1%дан 5%гача қисмини, ушбу кўрсаткич БМТ тизимида 0,03%
ташкил этишини кўрсатган. Фирибгарлик жиноятини тергов қилувчи
халқаро сертификатланган экспертлар уюшмаси ACFE 2022 йилда 125
мамлакатда содир этилган фирибгарликнинг 2504 ҳолатини ўрганиш
натижасида тузилган глобал ҳисоботига кўра бутун дунё бўйлаб
фирибгарликдан етказилган умумий зарар 3,6 миллиард долларни ташкил
этган.
Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини
ислоҳ қилиш, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини
олиш, қонунни бузган шахсни жавобгарликка тортиш, жиноий тажовузлар
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
6
натижасида фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган мулкий
зарарларни қоплаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга
оширилмоқда. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича
Тараққиёт стратегиясида “ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда
содир
этилаётган
янги
турдаги
жиноятлар,
шу
жумладан
кибержиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ислоҳ
қилиш, қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда ушбу жиноятларга
қарши курашиш жараёнларида фуқароларнинг қадр-қиммати ва
эркинлигини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини янада ошириш”
[1]
каби
долзарб вазифалар ижросини таъминлашда кибержиноятка қарши
курашиш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормалари ва уларни
амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур ва
танқидий ўрганиб чиқиш долзарб масалалардан бири сифатида
белгиланди.
Кибержиноятни фош этиш методикасини такомиллаштириш бўйича
услубий тавсияларни ишлаб чиқишнинг объектив хусусияти билишнинг
ўзига хос объекти (аниқроғи объектлари) ҳисобланади. Бир томондан –
қонун чиқарувчи томонидан бировнинг мулкини талон-торож қилиш ёки
бировнинг мулкига бўлган ҳуқуқини сотиб олиш деб белгилаган
фирибгарлик, бошқа томондан – ушбу жиноий фаолият ахборот
технологиялар орқали маълумотларни киритиш, ўчириш, блокировка
қилиш, ўзгартириш ёки бошқа аралашув орқали амалга ошириладиган
виртуал муҳитдир. Ахборот технологиялари орқали амалга ошириладиган
маълумотларни ахборот ва телекоммуникация тармоқларида сақлаш,
қайта ишлаш ёки узатиш каби фаолиятларда номоён бўладиган ва шу
орқали жиноятга оид аниқ далилий маълумотлар шаклида акс эттирилган
жараёндир. Айнан шу шаклда тадқиқот объекти ушбу турдаги жиноятлар
тўғрисида криминалистик аҳамиятга эга бўлган маълумотларни
шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу хусусиятларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, кибержиноятларнинг бошқа турдаги жиноятлардан
содир этилиш усули билан кескин фарқ қилади. Жабрланувчилар билан
муайян вақт (3-4 кун, 10-20 кун) давомида, баъзи вақтларда узоқроқ
муддат (3 ой ва ундан кўп вақт) давомида ўзаро виртуал муносабатда
бўладилар. Шунинг учун ҳам жабрланувчилар жиноят содир этилгандан
кейин жиноятчининг муомиласи, гапириш оҳанги, мулоқотга киришиш
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
7
усули, айрим ҳолларда ташқи кўриниш белгилари тўғрисида тўлароқ
маълумот беришлари мумкин;
иккинчидан, кибержиноятни содир этувчилар ўзиларининг IT
соҳасида чуқур билимга эгалиги, бугунги кундаги замонавий
технологиялар имкониятидан фойдаланиш кўникмасининг юқорилиги,
ақл-фаросати, дунёқараши, фикрлаш доираси ва хулқ-атвори билан бошқа
турдаги жиноятларни содир этувчи (ўғри, талончи, безори) шахслардан
кескин фарқ қилади. Улар жиноятни содир этишда ўзларининг билими ва
маҳорати, айёрлиги ва чапдастлиги каби қобилиятларини ишлатиб
одамларни ўзига жалб этадилар, уларда ўзларига нисбатан ишонч ва
қизиқиш уйғотадилар;
учинчидан, кибержиноятлар айрим ҳолларда фуқароларнинг ўз
ноўрин истаклари натижасида содир этилади. Жабрланувчилар ушбу
турдаги жиноят содир этувчиларга нисбатан ўта ишонч ва очиқ кўнгиллик
билдирадилар ва шу орқали ўзларининг алданиб қолганлигини сезмай
қоладилар
[5]
.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, нафақат кибержиноятларда балки,
бошқа турдаги жиноятларда ҳам жиноятчининг шахси асосий роль
ўйнайди. Бу борада биз кўриб чиқаётган соҳадаги фирибгарлар эса ўз
“соҳаси”нинг билимдони сифатида анча кенг имкониятларга эга шахслар
ҳисобланади. Одатда, кибержиноятлар аосан гуруҳ таркибида амалга
оширилади. Шундай экан, гуруҳдаги ҳар бир иштирокчига унинг
имкониятидан келиб чиқиб, тегишли вазифалар белгиланади. Бунда энг
катта “иш”ни ижтимоий тармоқ орқали (телефон, Telegram, Instagram,
Whats App ва ҳ.к.) жабрланувчи билан мулоқотга киришувчи амалга
оширади, шу боис фирибгарликка хос индивидуал хусусиятлар айнан
гуруҳнинг ушбу иштирокчиларида намоён бўлишини кузатиш мумкин.
Бошқалар эса вазифалар тақсимотини амалга ошириб уни назорат қилиб
турувчи
раҳбарлик,
маълумотлар
алмашинувини
таъминловчи
воситачилик, ахборот технологиялари орқали маълумотларга ишлов
бериш вазифасини амалга оширувчи техник мутахассислик каби фаолият
турлари билан шуғулланишлари белгиланади.
Шу ўринда, кибержиноятда жиноятчи ва жабрланувчи бир бирини
кўриши шарт эмаслиги, яъни билвосита мулоқотга киришиш орқали ҳам
жиноятчилар ўз мақсадларини осонгина эришаётганлиги бугунги кундаги
ушбу соҳадаги энг катта муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Бундай
турдаги жиноятларнинг мураккабликларидан яна бири, нафақат
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
8
жиноятчи ва жабрланувчи, балки гуруҳ иштирокчилари ҳам кўпгина
ҳолларда ўзаро бир бирини кўрмасдан, билмасдан, танимасдан фақатгина
гуруҳ етакчисининг кўрсатмалари орқали ижтимоий тармоқларда
мулоқотга киришиши натижасида уларнинг шахсини аниқлашга бўлган
уринишларни имконсиз даражага тушириб қўймоқда. Албатта, бу
жараёнда мулоқотни таъминлаб берувчи ижтимоий тармоқларнинг ўрни
ва аҳамияти қанчалик катта эканлигини ҳис этиш мумкин.
Кибержиноятларнинг жамият учун хавфи сўнги вақтларда янада
ортиб бормоқда. Чунки, ижтимоий тармоқлар дастлаб одамлар орасида
асосан мулоқот қилиш, маълумот алмашиш воситаси сифатида хизмат
қилган бўлса, ҳозирда оддий бир инсоннинг оилавий ёки кундалик
харажатлари учун амалга оширадиган тўлов воситаси бўлиш билан бирга
халқаро
даражадаги мисли
кўрилмаган миқдордаги
молиявий
муносабатларни амалга оширишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат
қилмоқда.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноятчиларнинг айёрлиги, уддабуронлиги
бевосита ушбу жиноятини фош этишни қийинлаштиради. Шу боис тезкор
суриштирувни амалга оширувчи ходимлар жиноятга оид ўзига хос
таърифномаларни билишлари лозим. Бунда муайян гумонланаётган шахс
ва жабрланувчи тўғрисидаги маълумотларни атрофлича ўрганиш талаб
қилинади
[6]
.
Кибержиноятлардан
жабрланган
шахслар
ёки
уларнинг
қариндошлари берган аризаларда, айрим ҳолларда эса давлат, жамоат,
корхона ва муассасалардан келиб тушган мурожаатларда жиноят содир
этган шахс тўғрисида етарлича маълумотлар қайд этилмайди. Шу билан
бирга, жиноят ҳодисаси, унинг содир этилиш механизми, эпизодлари ва
бошқа иш учун муҳим ҳолатлар тўғрисида етарлича маълумотлар
бўлмайди.
Кибержиноятлар бўйича дастлабки маълумотларнинг таснифини
аниқлаш терговчига жиноят ишини қўзғатиш ёки қўзғатишини рад қилиш
тўғрисидаги масалани ҳал этишга, содир бўлган воқеанинг таърифи,
жиноятни содир қилиш йўли ва уни яшириш усуллари, жиноятчининг
шахси тўғрисидаги асосли гумонларни ишлаб чиқишга ёрдам беради ва
натижада содир этилган жиноятни фош этиш бўйича вазифаларни тўғри
баҳолаш, унинг йўналишини белгилаш ва фирибгарни қидириш ҳамда у
томонидан қонуний ўзлаштирилган мулкни топишда ўзига хос аҳамиятга
эга ҳисобланади.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
9
Кибержиноятнинг содир этилиши кўпроқ объектив омиллар билан
белгиланади
[7]
. Уларга тажовуз қилинаётган предмет хусусияти, унинг
вақти, жойи ва жиноят содир этишнинг бошқа объектив шарт-
шароитларини киритиш мумкин. Ахборот технологиялари кенг
қўлланилаётган ҳамда молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро
муносабатларда масофавий хизмат кўрсатиш каналлари кенгайиб
бораётган ҳозирги шароитда ишонувчан ҳамда молиявий саводхонлик
даражаси етарли бўлмаган фуқароларга нисбатан фирибгарлик
ҳаракатлари кузатилмоқда.
Бу каби жиноят ҳолатлари банк картаси эгасининг хабарисиз унинг
карта ҳисоб варағидан пул маблағини ечиб олиш, пароль ва ПИН-кодларни
ўғирлаш ва бошқа ноқонуний фаолият турлари билан боғлиқ
[8]
.
Кибержиноят ўйлаш учун вақт қолдирмай, турли гаплар билан
чалғитиб, карта маълумотларингизни айёрлик билан қўлга киритади ёки
ёлғонларига ишонтириб, пул маблағларини уларга ўз хоҳишингиз билан
ўтказиб беришга ундайди.
Шу сабабли, кибержиноятчиларнинг турли баҳоналар билан банк
картадаги маълумотларини (карта рақами, ПИН-код, шунингдек, СМС-код
ва бошқа шахсий маълумотлар) билиб олишга уринишларига жавоб
бермаслик керак.
Агарда шахсга ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ёки
бирон савдо ташкилоти ходими деб таништирган нотаниш фуқаролардан
қўнғироқ бўлганда, уларнинг сўзларига ёки кўрсатмаларига амал қилишга
шошилиш керак эмас ва шахсий маълумотларини ошкор қилмаслик керак.
Ҳар қандай шароитда ҳам банк карта тўғрисидаги маълумотларни
(карта рақами, ПИН-код, банк картасининг олд қисми расмлари) ҳамда ўз
шахсий маълумотларини бегона фуқароларга ошкор қилиш ва юбориш
мумкин эмас.
Жиноятни содир қилиш йўлини аниқлаш учун жиноятчининг
тегишли малакалари даражасини белгилаш, яъни жиноятни содир этишда
қўлланилган усул, тажовуз қилинаётган мулк ва унинг эгасини аниқлаш
катта аҳамиятга эгадир.
Жумладан, бугунги кунда кибержиноят ўзгалар мулкини талон-
тарож қилишнинг нисбатан кўп тарқалган тури бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги
кунда
фирибгарликнинг
умумий
динамикаси,
унинг
кўринишлари кўпайиб бораётганлиги ҳам мавзунинг долзарблигидан
далолат беради. Ундан ташқари, ҳаёт кечириш учун зарур маблағларни
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
10
одамларни алдаш йўли билан топаётган шахс фақат жиноятчи сифатида
хавфли бўлмай, унинг қилмиши туфайли давлатга, фуқароларга моддий
зарар етказилиши билан бир қаторда, фирибгарлик оқибатлари аҳолига,
айниқса ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ўсиш
динамикаси фирибгарликка қарши курашишнинг замонавий усулларини
жорий этишни тақозо қилади.
Aйни пайтда мамлакатимиз бутун дунёда авж олган жиддий
иқтисодий рақобат шароитида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва
ривожлантириш
йўлидан
бормоқда.
Замонавий
ахборот-
телекоммуникация
тизимлари
ва
молия-банк
секторини
такомиллаштиришсиз иқтисодиётни ривожлантириш мумкин эмас, бу эса,
ўз навбатида, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва банк
хизматларининг жозибадорлиги, самарадорлиги ва ишончлилигини
ошириш воситаларини излашни тақозо этади
[9]
. Шубҳасиз, бундай
воситалардан бири банк пластик картаси бўлиб, у ўзига хос, кўп
функцияли банк маҳсулотидир.
Замонавий тараққиёт билан бирга кибержиноят ҳам тобора
замонавийлашиб, энг сўнгги ахборот-коммуникацион технологиялар
(АКТ) воситаларини қўллаган ҳолда содир этилмоқда.
Дунёда
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар
ҳамда рақамли
иқтисодиёт ривожланиши, хусусан, мулкий характердаги битимларни
онлайн
интернет
платформалари
орқали
расмийлаштиришини
оммалашиши билан мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлашга оид
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш асосий вазифалардан бири бўлиб
қолмоқда. Дунё иқтисодий тизимидаги жадал ўзгаришлар замирида
фирибгарлик содир этиш анча осонлашди ва у дунёда латентлиги юқори
бўлган жиноятлардан бирига айланди. Жумладан, PwC халқаро илмий
тадқиқот маркази томонидан 2020 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра
сўнгги 2 йил ичида дунёнинг етакчи компаниялари иқтисодий
жиноятчилик натижасида кўрган зарарининг 47 фоизи фирибгарликка
тўғри келиши, жорий йилда эса ушбу компанияларга 42 млрд доллар
миқдоридаги зарар етказилганлиги сўнгги 20 йилдаги энг юқори
кўрсаткич сифатида қайд этилган
[10]
.
Банк карталари, турли хил молиявий “пирамидалар” ва бошқа янгича
шаклдаги фирибгарлик жиноятлари унинг умумий жиноятчиликдаги
салмоғини тобора ошириб бормоқда.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
11
Мисол учун, молиявий пирамида тузишда айбдор оғзаки ёки ёзма
битим тузиб, ушбу битим шартларига амал қилади, битим шартлари
бўйича белгиланган фоизлар ўз вақтида тўлаб борилади, битимда назарда
тутилган вақт келганида пуллар тўлиқ қайтарилади. Бу билан айбдор
кўпроқ фуқароларни ўзининг жиноий “молиявий пирамида”сига жалб
қилади. Бунда айбдор янгидан пул киритаётган фуқароларнинг пуллари
эвазига муқаддам олинган мажбуриятларини бажариб боради. Айбдор
қабул қилиб олган пуллари учун банклар ва бошқа кредит
ташкилотларига нисбатан юқори фоиз тўлаб, пулларни қайтарилишидаги
қатъий интизоми эвазига ўзининг “мижозлари”ни сонини кўпайишига
эришади. Бунда фуқаролар томонидан ушбу “моливий пирамида”га
кириталётган пуллар ҳеч нима билан кафолатланмаган бўлиб, пул тушуми
тўхтаб қолса, моддий қимматликлар киритган барча фуқаролар ўзларини
моддий қимматликларини тиклай олмайдилар, яъни мазкур фаолиятнинг
охири кўплаб фуқароларни касодга учратиш билан тугайди
[11]
.
Кибержиноятлар содир этилиш жараёнида жабрланувчиларнинг
ўзлари кўпинча ўз ҳаракатлари билан жиноят содир этилишига сабабчи
бўлиб қоладилар. Фирибгарликнинг келиб чиқишига кўпинча айрим
фуқароларнинг бахиллик, очкўзлик, пулга ҳирс қўйиш, тез бойиб кетишга
ва бунинг учун ноқонуний равишда маълум имтиёзларни ёки қимматбаҳо
нарсаларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишлари сабаб бўлади. Бундан
«жабрланувчилар» фирибгарлик тўғрисида ички иш-лар органларига
хабар бера олмайдилар, фирибгарлар ҳам ушбу ҳолатни ҳисобга оладилар
ва бу уларга қўл келади.
Жабрланувчининг шахсини ўрганишда ва жиноят содир бўлишида,
унинг роли қандай эканлигини ёдда тутиш керак, чунки у томони-дан ҳам
жиноят содир этиш ёки унга суиқасд қилиш имконияти бор.
Шундай қилиб, кибержиноятни фош этишда исботланиши лозим ҳолатлар
мавжуд бўлиб, уларга жиноятни содир этиш усули, жиноят содир
этилишида жабрланувчининг роли, фирибгарлик жиноятининг содир
этилишига имконият яратган шароитлар киради.
Иқтибослар/Сноски/References:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
Стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-60-сон
Фармони.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон. (Decree
No. PF-60 of the President of the Republic of Uzbekistan dated January 28, 2022
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
12
"On the Development Strategy of New Uzbekistan for 2022-2026". National
Database of Legislative Information, 01/29/2022, No. 22/06/60/0082).
2. Таштемиров А., Курчибоев Ж. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг
профилактикасида таълим ва тарбиянинг ўрни ва аҳамияти
//Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. –
№. 12. – С. 130-135.
3. Таштемиров А. А. и др. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг ҳамкорлиги
//O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. –
Т. 2. – №. 25. – С. 32-40.
4. Таштемиров А. А. и др. Ҳуқуқбузарлик содир этилишининг сабаблари ва
шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолиятини такомиллаштириш
йўналишлари //So ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. – 2023. – Т. 6. – №. 12. – С.
454-461.
5. Таштемиров, А. А. "Ахборот технологиялари орқали содир этиладиган
жиноятларни фош этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари." World of
Science 6.6 (2023): 169-175.
6. Таштемиров А. А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир
этилган фирибгарликни фош этишда тезкор ходимларнинг терговчи ва
суриштирувчилар билан ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари //Central
Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS). – 2022. – Т. 2. –
№. 12. – С. 156-164.
7. Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари
доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал
академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С.
4-12.
8. Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни
такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский
журнал междисциплинарных исследований и исследований в области
управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.
9. Таштемиров, Анвар, and Хасан Юлдошев. "Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва
блогерлар билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари." Академические
исследования в современной науке 3.17 (2024): 55-61.
10. Таштемиров А. Кибержиноятчилик ва унинг ўзига хос шаклланиш
даврлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2023. – Т. 2. – №. Maxsus son. – С. 133-139.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
13
11. Таштемиров А. А. Техник криминалистик экспертиза–ахборот
технологиялари орқали содир этиладиган жиноятларни фош этишнинг
асосий омили сифатида //O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy
tadqiqotlar jurnali. – 2023. – Т. 2. – №. 21. – С. 12-19.
12. Aliqulovich T. A., Atxam o’g’li M. X. Profilaktika inspektorining ommaviy
tadbirlarni o'tkazish jarayonidagi ishtirokining oziga xos xususiyatlari
//O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. –
Т. 2. – №. 24. – С. 230-235.
13. Тоштемиров А. Киберфирибгарлик билан боглик жиноятларнинг
пайдо булиш ва ривожланиш тарихи //Общество и инновации. – 2022. – Т.
3. – №. 11/S. – С. 95-102.
14. Тоштемиров А. А. Некоторые аспекты изучение модели управленческой
деятельности в органах внутренних дел. – 2022.
15. Таштемиров А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган
фирибгарлик жиноятларининг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари
//Евразийский журнал технологий и инноваций. – 2024. – Т. 2. – №. Special
Issue 6. – С. 25-32.
16. Таштемиров А., Нурматов Н. Айрим хорижий давлатларнинг тезкор
қидирув фаолиятида соҳавий ҳамкорликнинг таҳлили //Инновационные
исследования в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 190-197.
17. Мирсалихова Г. А. Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар
содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар ва уни бартараф этиш
йўналишлари //O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar
jurnali. – 2023. – Т. 2. – №. 22. – С. 116-123.
18. Мирсалихова Г. А. Вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши
курашишда айрим процессуал тергов ҳаракатларини ўтказишнинг ўзига
хослиги //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. –
2022. – Т. 2. – №. 12 Special Issue. – С. 141-146.
19. Мирсалихова Г. Ички ишлар органлари тезкор қидирув фаолияти
тизимида
амалга
оширилаётган
маъмурий-ҳуқуқий
ислоҳотлар
истиқболлари //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук.
– 2022. – Т. 2. – №. 10 Special Issue. – С. 214-217.
20. Мирсалихова Г. А. Вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши
курашишда эҳтиёт чораларини қўллашнинг аҳамияти //Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 13. – С. 160-
165.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
14
21. Мирсалихова Г. А. Ривожланган хорижий давлатларда вояга
етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятчиликка қарши
курашишнинг тартибга солиниши //so ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. –
2023. – Т. 6. – №. 1. – С. 5-15.22. Мирсалихова Г. Тезкор қидирув фаолиятини
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш //Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 11. – С. 291-296.
