Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of some problems of legislation in the field of
parliamentary control of the execution of the state budget
Sardorbek YUSUPOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
The article presents a legislative analysis of the powers of the
Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the
Republic of Uzbekistan to control the execution of the budget
process in the Republic of Uzbekistan. In addition, the problems
arising in the process of budget execution were studied, and
proposals were substantiated on the procedure for submitting
inquiries to state and economic management bodies as subjects
of parliamentary control of deputies and senators.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
budget execution,
budgetary process,
interests of regions,
parliamentary control,
forms of parliamentary
control,
subjects of parliamentary
control,
“openbudget.uz” platform,
violations in the field of
budget execution,
parliamentary inquiry,
senator’s inquiry.
Давлат бюджети устидан парламент назорати соҳасидаги
айрим муаммоларнинг қонунчиликдаги таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
бюджет ижроси,
бюджет жараёни,
ҳудудлар
манфаати,
парламент назорати,
парламент назорати
шакллари,
Мақолада Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёни
-
нинг ижро этилишида Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатга берилган
ваколатларнинг қонунчилик таҳлили келтирилиб, бунда
парламент томонидан бюджет ижросининг назорат
қилиниши шакллари, депутатлар ва
сенаторларнинг ушбу
назорат жараёнларидаги иштироки масалалари келтирил
-
1
PhD in Law Head of the Department of Administrative and Financial law Tashkent State University of Law. Tashkent,
Uzbekistan. E-mail: s.yusupov020@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
367
парламент назорати
субъектлари,
“openbudget.uz”
платформаси,
бюджет ижроси
соҳасидаги қонун
бузилишлари, депутатлар
сўрови,
сенаторлар сўрови.
ган. Ундан ташқари, бюджет ижроси жараёнида вужудга
келаётган муаммолар ўрганилиб, ушбу муаммоларни
бартараф этиш юзасидан қонунчиликка депутатлар ва
сенаторларнинг парламент назорати
субъектлари сифати
-
да давлат ва бошқарув органларига сўров юбориш тартиби
юзасидан қонунчиликка таклифлар асослантирилган.
Анализ некоторых проблем законодательства в области
парламентского контроля за испонением государственного
бюджета
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
исполнение бюджета,
бюджетный процесс,
интересы регионов,
парламентский контроль,
формы парламентского
контроля, субъекты
парламентского контроля,
платформа
“openbudget.uz”,
нарушения в сфере
исполнения бюджета,
депутатский запрос,
запрос сенаторов.
В
статье
представлен
законодательный
анализ
полномочий Законодательной палаты и Сената Олий
Мажлиса Республики Узбекистан по контролю исполнение
бюджетного процесса в Республике Узбекистан. Кроме того,
были изучены проблемы, возникающие в процессе
исполнения бюджета, и обоснованы предложения по
порядку подачи запросов в органы государственного и
хозяйственного управления как субъекты парламентского
контроля депутатов и сенаторов.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини тизимли
равишда ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш мақсадида давлат томонидан
улкан ҳажмдаги бюджет маблағлари йўналтирилмоқда. Шунингдек, ҳар бир соҳани
комплекс ривожлантириш чора
-
тадбирлари ҳам амалга оширилиб келинмоқда
.
Бунда иқтисодий соҳадан тортиб, сиёсий соҳаларни ҳам такомиллаштириш назарда
тутилган. Ажратилган бюджет маблағларининг ўз манзилига тўғри етиб бориши
алоҳида тартибда назоратга олинишини тақозо этади. Бу назоратни амалга
оширишда “Парламент назорати” механизмининг ўрни муҳимдир.
Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг назорати субъекти
сифатида Парламент назоратининг ўрни ўзига хос бўлиб, бу фаолият қатор
қонунлар томонидан тартибга солиниб келинмоқда. Мисол учун, Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 18
-
боби 78
-
моддасининг 1
-
хатбошиси 8
-
бандида
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг ижросини назорат этиш”
мустаҳкамланган
бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2016 йилдаги
ЎРҚ–
403-
сонли “Ўзбекистон Республкасининг Парламент назорати тўғрисида”ги
Қонунининг 5
-
моддаси 1
-
хатбошиси 1
-
бандида “давлат бюджети ижросининг
боришини кўриб чиқиш” Олий Мажлиснинг назорат шакли эканлиги белгиланган.
Мaмлaкaтимиздa сўнгги йиллaрдa бaрчa сoҳaлaрдa бўлгaни кaби давлат
бюджети жараёни очиқлигини тaъминлaшнинг янги мeхaнизмлaрини жoрий этиш
бўйичa бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Прeзидeнтимизнинг 2018
-
йил
22-
aвгуст куни қабул қилинган “Бюджeт мaълумoтлaрининг oчиқлигини вa бюджeт
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
368
жaрaёнидa фуқaрoлaрнинг фaoл иштирoкини тaъминлaш чoрa
-
тaдбирлaри
тўғрисидa”ги Қaрoри
бу бoрaдa муҳим дaстурилaмaл бўлиб хизмaт қилмoқдa.
Мазкур қaрoрга кўра, 2020
-
йилдaн бoшлaб, Дaвлaт бюджeти вa дaвлaт мaқсaдли
жaмғaрмaлaр бюджeтлaри aхбoрoтлaри бaтaфсил бaён этилгaн, илғoр хaлқaрo
стaндaртлaргa мувoфиқ тaйёрлaнгaн қoнун билaн тaсдиқлaнишини жорий этувчи
тизим ўрнатилди. Шу aсoсгa кўрa, 2020
-
йилдa мамлакатимиз тарихида биринчи
марта Дaвлaт бюджeти Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “2020
-
йил учун Ўзбeкистoн
Рeспубликaсининг дaвлaт бюджeти тўғрисидa”ги Қoнуни билaн қaбул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунида
Олий Мажлиснинг Давлат бюджетини шакллантириш соҳасидаги ваколатлари
ривожланишнинг янги босқичига чиққанлиги, навбатдаги йил учун давлат
бюджетини қонун билан қабул қилиш
амалиёти жорий этилган лиги ушбу назорат
турининг муҳимлилик даражасининг янада юксалишига олиб келди. Ушбу амалиёт
МДҲ давлатларида, хусусан, Россия Федерацияси (кейинги йилги бюджет лойиҳаси
Давлат думаси томонидан 4 ўқишдан кейин Совет Федерациясига жўнатилиб, ундан
кейин бюджет тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланиши белги
-
ланган)да, Қозоғистон Республикаси (кейинги йилнинг бюджет лойиҳаси парла
-
ментнинг тартиб бўйича иккита палатаси томонидан кўриб чиқилгандан кейин
Президент томонидан имзоланади. Қозоғистон Республикасининг
4-
декабрь
2008-
йилдаги №
95-
IV Қонунига асосан, кейинги йилнинг Бюджет тўғрисидаги
Қонуни
1-
декабргача имзоланиши шартлиги белгилаб берилган)да ҳам ўрнатил
-
ганлиги, қонунчилигимиздаги бу ўзгаришлар хорижий давлатларнинг амалий
тажрибаси асосида самарали
эканлигини кўрсатиб бермоқда.
Қонунчиликда
ўрнатилган янги тартибга кўра, ҳукуматнинг Давлат бюджети
ижроси бўйича ҳисоботларини Сенат томонидан ҳам кўриб чиқишга оид нормалар
ҳам киритилди. Бу эса парламент назоратининг янги сифат босқичига кўтари
-
лишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди, деб эътироф этиш мумкин. Юқоридаги
тартиб ҳудудларнинг манфаатларини қабул қилинаётган “Бюджет тўғрисидаги
қонун”да ўз аксини топишига, муйян ҳудудларнинг ривожланиш даражасига
салмоқли таъсир
ўтказиб, парламентнинг назорат функциясининг мазмун ва сифат
жиҳатдан бойишига олиб келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонунчилигимизда парламент назоратининг
бюджет ижроси устидан назорати яхши йўлга қўйилган,
деб таъкидлашга асос
бўлса
-
да, лекин парламентдаги депутатлар ва сенаторларнинг бу фаолиятда ўрни
қандай, деган савол туғилиши табиийдир. Ўзбекистон Республикасининг
“Парламент назорати тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Палаталарининг Регламентлари да депутатлар ва сенаторларнинг давлат орган
-
ларига сўров жўнатишлари ҳақидаги қоида мустаҳкамланган бўлса
-
да, ушбу
сўровга давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан қандай жавоб бериш
лозимлиги ҳақида талаблар белгиланмаган.
Ушбу сўровларнинг аҳамияти, уларнинг самарадорлиги масаласи
мамла
-
катимизда бюджет жараёнларини амалга оширишда юзага келаётган турли
тушунмовчиликлар, суиистеъмолчиликлар ва бюджет маблағларининг нотўғри
сарфланиши билан боғлиқ кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат
молиявий назорати департаменти томонидан 2021
-
йилнинг ўтган I чорак даври
мобайнида 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет камомади ва асоссиз харажатларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
369
аниқланган. Қонунбузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлигида 4,6 баробарга,
Соғлиқни сақлаш
вазирлигида 2,9 баробарга, Мактабгача таълим вазирлигида 7,6
баробарга ошган. Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий
бошқармалари томонидан 2021
-
йил 1
-
чоракда бюджет интизомига риоя этилиши
ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 1 905 та (2020
-
йил 1
-
чоракда 1 349 та) назорат тадбири ўтказилган бўлиб, уларда 211,2 млрд. сўм
миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар
-
моддий бойликлар камомади ва
асоссиз харажатлар аниқланган.
Шуниси эътиборга моликки, 2021
-
йилнинг бир чораги
давомида маҳаллий
бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат
тадбирларида жами 189,1 млрд. сўм миқдорида, жумладан Сирдарё (40,2 млрд. сўм),
Жиззах (23 млрд. сўм), Андижон (19,8 млрд. сўм), Тошкент (12,1 млрд. сўм),
Қашқадарё
(11,4 млрд. сўм), Сурхондарё (8,9 млрд. сўм), Фарғона (8,1 млрд. сўм),
Самарқанд (7,9 млрд. сўм), Хоразм (6,4 млрд. сўм), Бухоро (6 млрд. сўм), Наманган
(5,2 млрд. сўм), Навоий (1,4 млрд. сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида
(16,5 млрд. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 млрд. сўм) қонун
-
бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато
-
камчиликлар аниқланган. Ҳеч қайси ҳудудда
давлат бюджетининг ижроси юзасидан "ҳалоллик"ка риоя этилмаётганлиги,
Давлат бюджети устидан Парламент назоратининг мақсадга мувофиқ даражада
самарали амалга оширилмаётганидан далолат беради.
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, хулоса қилишимиз
мумкинки:
Қайси
соҳага давлат бюджетидан кўпроқ маблағ ажратилса, мазкур
йўналишда амалга ошириладиган ислоҳотлар юзасидан камомадлар, тақчил
-
ликлар, давлат бюджети маблағларини мақсадсиз сарфлаш, молиявий қонун
бузилиш ҳолатларининг сони ҳам мос равишда ошиб бормоқда. Худди шунингдек,
қайси давлат органини ривожлантириш учун давлат бюджети ҳисобидан
ажратиладиган маблағлар миқдори оширилса, мазкур давлат органида маблағ
-
ларни ўзлаштириш ҳолатлари ҳам ўсиб бормоқда. Бунда парламент назоратининг
субъектлари бўлмиш депутатлар ва сенаторларнинг бевосита сўровларига
аҳамиятни кучайтирган ҳолда
уларнинг бу жараёнда сўров юбориш тартибига,
сўровларга жавоб бериш тартибига оид нормаларни ишлаб чиқиб, қонунчиликка
жорий қилиш зарур.
Давлат бюджетининг лойиҳаси ишлаб чиқилгач, фуқароларнинг ҳам таклиф
ҳамда мулоҳазаларини билиш ҳамда берилган асосли таклифларга эътиборан
келгуси йил учун давлат бюджети даромадлар ва харажатлар қисмига тегишли
ўзгартиришларни киритиш мақсадида ҳар йили давлат бюджети лойиҳаси халқ
муҳокамасига қўйилади. Бу жуда яхши ва самарали, шу билан бирга, фуқароларнинг
давлатда юз бераётган сиёсий ўзгаришларга ўз позицияларини
билдира олиш
имкониятларини англатади. Бироқ бир жиҳатни ҳам алоҳида инобатга олиш керак:
фуқаролар давлат бюджетининг қайси соҳаларга ва қандай сарфланаётганлиги
юзасидан бюджет даврининг ўзида, белгиланган маблағ соҳага йўналтирилаётган
пайтнинг ўзида давлат органларининг маълумотларига эга бўлишлари керак.
Ҳозирги кунда эса давлат органлари томонидан бюджетнинг сарфланиши ҳақида
маълумот берувчи махсус “openbudget.uz” платформаси фаолият юритади, бироқ
мазкур тизимдаги маълумотлар доимий жойлаштириб борилмаётганлиги, жойлаш
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
370
тирилган бўлса ҳам, айнан бюджет давридаги маълумотларни қамраб олмаёт
-
ганлиги,
механизмнинг самарали фаолият юритмаётганлигидан далолат беради.
Бунда “openbudget.uz” платформасини самарали юритиш борасида тегишли талаб
-
ларни қонунчилик даражасида белгилаш лозим.
Бюджет ижроси юзасидан камчиликларга йўл қўйган, мансаб ваколатини
суистеъмол қилган мансабдорларга нисбатан қўлланилаётган чорaлар ўз
самарасини бермаётганлиги ҳам ечимни топмай келаётган муаммо саналади. Бу эса
бутун бир соҳада шу каби салбий ҳолатларнинг кенг илдиз отишига йўл очиб
беради. Мазкур ҳолатнинг юзага келишига Парламентнинг Қонун чиқарувчи орган
эканлиги билан боғлиқ бўлган жиҳат сабаб бўлмоқда десак, муболаға бўлмайди.
Бунда бюджет ижросида йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф этиш
мақсадида парламент назоратининг шакли сифатида давлат органларига
депутатлар ва сенаторлар томонидан бевосита тақдимнома киритилиши амалиёти
-
ни жорий қилиш лозим.
Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик масаласида ҳам
қонунчиликка тегишли тартибда ўзгартириш киритиш лозим. Қонунчилик
нормаларимизни таҳлил қилиш натижасида маълум бўлдики, давлат бюджети
интизоми, смета интизоми билан боғлиқ нормаларни бузганлик учун белгиланган
жазонинг мутаносиблик даражаси содир этилган қилмишнинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ эмас. Жумладан, агар мансабдор шахс бюджет
интизомини бузиши натижасида етказган зарарнинг миқдори базавий ҳисоблаш
миқдорининг 300 баробаридан 500 баробаригача бўлса, унга бериладиган жазо
чораси қуйидагича ифодаланган: базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Демак, шундай
экан, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг давом этиши кузатилаверади, давлат ва
фуқроларнинг эҳтиёжи учун йўналтирилган, юрт келажагига киритилган
инвестиция кимнингдир манфаатлари учун хизмат қилаверади. Бунда Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят Кодекси 1841
-
моддасининг 1
-
банди санкциясини
“эллик баравар” эмас, балки кўпроқ белгилаш мақсадга мувофиқдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. https://lex.uz/ru/docs/-20596
2. https://lex.uz/docs/-2929477
3.
Қoнун ҳужжaтлaри мaълумoтлaри миллий бaзaси, 24.08.2018 й.,
07/18/3917/1792-
сoн
4.
Маълумки, 2016 йилдан олдинги даврда Давлат бюджети даромадлари ва
харажатларининг асосий параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг навбатдаги йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қарорларини ижро
этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган.
5. http://duma.gov.ru/news/49608/
6.https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=30364477&doc_id2=30364477#pos=
5758;17&pos2=3147;77&sdoc_params=text%3D%25D0%259F%25D0%25B0%25D1%25
80%25D0%25BB%25D0%25B0%25D0%25BC%25D0%25B5%25D0%25BD%25D1%2582
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
371
%26mode%3Dindoc%26topic_id%3D30364477%26spos%3D1%26tSynonym%3D1%26tSh
ort%3D1%26tSuffix%3D1&sdoc_pos=0&sdoc_params2=text%3D%25D0%25BF%25D1%2
580%25D0%25B8%25D0%25BD%25D1%258F%25D1%2582%25D0%25B8%25D1%258
F%2520%25D0%25B7%25D0%25B0%25D0%25BA%25D0%25BE%25D0%25BD%25D0
%25B0%26mode%3Dindoc%26topic_id%3D30364477%26spos%3D1%26tSynonym%3D1
%26tShort%3D1%26tSuffix%3D1&sdoc_pos2=0
7.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг
Регламенти тўғрисида”ги 2003 йил 29 августдаги № 522
-II-
сон Қонуни ва “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги 2003 йил 29
августдаги № 523
-II-
сон Қонунлари назарда тутилмоқда.
8.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1841
-
модда. Бюджет ва смета
-
штат интизомини бузиш. https://www.lex.uz/acts/111453
