Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Evolutionary analysis of the formation and development of the
legal framework of parliamentary control over the state budget
Sardorbek YUSUPOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021
This article provides a systematic analysis of the formation
and development trends of the control over the state budget of
the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan in
the Republic of Uzbekistan. Based on the analysis of these stages,
the author outlines the problems in the legislative system and
puts forward proposals to improve the control over the state
budget of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of
Uzbekistan in the current legislation.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
financial control,
state budget,
budget system,
draft budget.
Давлат бюджети устидан парламент назорати ҳуқуқий
асосларининг шаклланиши ҳамда ривожланишининг
тадрижий таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
молиявий назорат,
давлат бюджети,
бюджет тизими,
бюджет лойиҳаси.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида Давлат
бюджети устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг назорат фаолиятининг шаклланиши ва
ривожланиш тенденциялари тизимли таҳлил қилинган.
Муаллиф мазкур босқичларни таҳлил қилиш асосида
қонунчилик тизимидаги муаммоларни ёритиб ўтади ҳамда
амалдаги
қонунчиликда
давлат
бюджети
устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
назорат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф-
ларни илгари суради.
1
Doctor of Philosophy (PhD), Head of the Department of Administrative and Financial of law Tashkent State
University of Law, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
92
Эволюционный анализ формирования и развития правовой
базы парламентского контроля за государственным
бюджетом
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
финансовый контроль,
государственный бюджет,
бюджетная система,
проект бюджета.
В статье дан системный анализ формирования и
тенденций развития контроля за государственным
бюджетом палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан. На
основе анализа этих этапов автор выделяет проблемы в
законодательной системе и выдвигает предложения по
совершенствованию
контроля
за
государственным
бюджетом палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан в
действующем законодательстве.
КИРИШ
Ўзбекистон
Республикасида
Давлат
бюджети
устидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг назорат фаолияти ҳуқуқий асос-
ларини шаклланишини тарихий, конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиш
мазкур жараёнларни шартли равишда босқичларга ажратиш ҳамда унинг ривож-
ланиш тенденцияларини таҳлил қилиш имкониятини беради.
Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ҳозирги вақтгача Давлат бюджети
устидан парламент назорати ҳуқуқий асосларнинг шаклланиши ва амалга
оширилган ислоҳотларнинг тадрижийлиги эволюциясини назарий-ҳуқуқий жиҳат-
дан шартли равишда қуйидаги уч босқичга бўлиб ўрганилади.
Давлат бюджети устидан парламент назорати эволюцияси
Биринчи босқич (1991–2002 йиллар). Мазкур босқичда Давлат бюджети
устидан парламент назорати ҳуқуқий асосларининг шаклланиши икки палатали
парламент шаклланиши билан бевосита боғлиқликда ривожланганлиги билан
характерланади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилларида охирги
чақириқ Олий Кенгаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг, давлат бошқарувида
тизимида янги органларини ташкил этишнинг, ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодиётига асосланган адолатли жамият қуришнинг ҳуқуқий асоси бўлган
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа бир қатор давлат бошқаруви-
нинг пойдевори бўлган қонунларни қабул қилди.
Кейинги босқичда Олий Кенгаш
ўрнига ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг бир палатали парламенти –
Олий Мажлис фаолиятида қонун ижодкорлиги депутатлар ишининг бош йўна-
лишига айланди.
Парламентаризм қарор топишидаги кейинги тарихий қадам Ўзбекистон
Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил
этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонунига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси – Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата)дан иборат бўлган икки
палатали миллий парламент сифатида ташкил этилди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
93
1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
122-моддасида республика молия тизими қуйидагилардан иборат эканлиги
белгиланган: “Ўзбекистоннинг Давлат бюджети Республика бюджетидан,
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.”
Шунингдек, 1992 йил 8 декабрь таҳрирдаги Конституциясининг 78-моддасида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлақ ваколатлари жумласига
Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг
бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни жорий қилиш ваколати киритилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни
(2000 йил)да бюджет жараёни билан боғлиқ масалалар: Давлат бюджетини тузиш,
кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси
ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузил-
масига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартибга солинди.
Кўриниб турганидек, мазкур босқичда давлат бюджети фаолияти устидан
парламент назоратининг дастлаб энг умумий қоидалари ўз ифодасини топган
ҳуқуқий асослар қабул қилинди ҳамда парламент органлари ваколатлари
доирасида республика бюджети назорати амалга оширилди.
Иккинчи босқич (2002-2016 йиллар). 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти
ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун-
нинг қабул қилиниши билан икки палатадан иборат Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси ташкил этилиши парламент ва давлат ҳокимияти органлари
муносабатлари, хусусан, парламентнинг назорат функцияси такомиллашуви билан
боғлиқдир.
Шу билан бирга “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги
Қонунда Вазирлар Маҳкамаси мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлан-
тиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети-
нинг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб
чиқиши ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун
тақдим этиши белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил
28 июлда қабул қилинган 102–I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентида Қонунчилик
палатасида, қоида тариқасида: регламент; бюджет, банклар ва молия масалалари;
иқтисодий масалалар ва тадбиркорлик; қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари;
меҳнат ва ижтимоий масалалар; мудофаа ва хавфсизлик масалалари; халқаро ишлар
ва парламентлараро алоқалар қўмиталари тузилиши лозимлиги белгиланган эди.
Шу маънода Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси
ташкил этилди. Мазкур даврда қўмита томонидан ҳар йилги “Бюджетнома” –
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг
асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Регламентида Давлат бюджетининг лойиҳасини кўриб чиқишга алоҳида параграф
ажратилган бўлиб, Қонунчилик палатаси томонидан Давлат бюджети лойиҳасини
кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
94
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини шакллан-
тириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат
томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини
назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет Кодекси”нинг қабул қилиниши кенг қамровли
босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим босқичи бўлди.
Бюджет кодекси қабул қилингунга қадар Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб
чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, шунингдек, унинг ижроси устидан назорат ва
ҳисобот, бюджетлараро муносабатлар жараёнлари бир нечта қонунчилик ҳужжат-
лари билан тартибга солиниб, бу айрим нормаларнинг амалга тадбиқ этишда
қийинчиликларга олиб келар эди.
2014 йилда Бюджет кодексининг амалга киритилиши билан бюджет талаб-
номасининг янги шакли жорий этилиб, унга бюджет фойдаланувчилари (тармоқ
вазирликлари ва агентликлар) учун мўлжалланган бюджет қўлланилиши бўйича
таҳлилий ҳисобот, харажат мажбуриятларининг реестри, ривожланиш дастур-
ларини ҳамда бюджет талабномасининг янги кўриниши жорий этилди.
Мазкур масалада И. Мамаджанов, М. Ҳайдаров, А. Эргашевларнинг фикрича,
“Бюджет кодекси қабул қилингунга қадар амалда бўлган бюджет қонунчилигининг
ҳолати таҳлил қилинганида, ушбу меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидагилар
билан боғлиқ бир нечта амалий камчиликлари маълум бўлади: Биринчидан:
бюджет жараёнининг айрим нормалари ва босқичларининг бир нечта турли қонун
ҳужжатлари билан тартибга солиниши билан; Иккинчидан: айрим меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлича талқин қилиниши билан; бюджет жараёни бўйича
қонун ҳужжатларининг кўп сонлиги ва тарқоқлиги айрим нормаларни турлича
талқин этилишига олиб келар эди. Бундан ташқари, бюджет қонунчилигидаги
мавжуд зиддиятлар ва нормаларни турлича талқин қилиш шароитида бюджет
ташкилотларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг ҳам,
бюджет ташкилотларининг ҳам ишини анча қийинлаштириб юборарди.
Учинчидан: айрим нормаларни амалиётда тадбиқ қилишнинг қийинлиги билан;
Тасдиқланган бюджетга ўзгартиришлар киритишга рухсат берилишини асословчи
пухта ва аниқ ҳамда нима учун Олий Мажлиснинг, нима учун Вазирлар Маҳкамаси-
нинг рухсати зарурлигини лўнда қилиб тушунтириб берувчи нормалар мавжуд эмас
эди. Тўртинчидан: “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг айрим нормаларининг
янги талабларга мувофиқ эмаслиги билан. Масалан, ушбу қонунда охирги йилларда
мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бюджет тизимини ислоҳ қилиш бўйича
қабул қилинган чоралар акс эттирилмаган, хусусан: икки палатали Парламент
шароитида давлат бюджети кўрсаткичларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби,
давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш (Олий
Мажлис – Президент – Вазирлар Маҳкамаси).
Юқорида назарда тутилган ўзгаришлар натижасида Бюджетни қабул қилиш
жараёни ҳам муайян даражада такомиллаштирилди. Амалда бўлган қонунчиликда
бюджет Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилиниб, бунда
фақат солиқ бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва бюджет тақчиллигининг
энг юқори миқдори тасдиқланган, кейинги тартиб-тамойиллар эса баён қилин-
маган эди. Бюджет Кодексида Давлат бюджетини Олий Мажлиснинг Қонунчилик
палатаси ва Сенати томонидан кўриб чиқилиши ва қабул қилиниши, кейинчалик
унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши механизми
қўшимча киритилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
95
Мазкур даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири жаҳонда юз берган
молиявий инқироз кўплаб мамлакатларда солиқ-бюджет сиёсати йўналишларини
қайта кўриб чиқиш масаласи долзарб мавзулардан бири эканлиги ҳамда давлат-
нинг молиявий назорат функциядарини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатди.
Тўртинчи босқич (2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар). Мазкур босқич
парламент фаолиятида унинг назорат функцияларини янги босқичга олиб чиқди.
Маълумки, парламентнинг назорат функциялари ва ваколатлари кенгайитиришда
асосий мақсад демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни
модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада
кучайтиришга қаратилган “2017–2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида амалга
оширилган ислоҳотлар сўнгги йилларда давлат ҳокимияти тизимида парламент-
нинг назорат функцияларини такомиллаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилди
ва парламент назорати такомиллаштиришга бағишланган қоидалар махсус қонун
ҳужжатларида тартибга солинди.
Амалдаги қонунчилик таҳлили
Мазкур босқич Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати
тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилинганлиги парламентнинг назорат функция-
сини амалга оширишнинг механизмлари уни ташкил этиш ва амалга ошириш
соҳасидаги муносабатлар тартибга солинганлиги билан характерланади. Хусусан,
парламент назоратининг асосий йўналишларидан бири сифатида Давлат бюджети
ижросининг боришини кўриб чиқиш масаласи алоҳида нормада белгиланди.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси, Сенат Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни
тегишинча фракцияларда, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида дастлабки
тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки
тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг
қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган
маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча
ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали
фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда,
Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Олий
Мажлис палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палата-
сининг, Сенатнинг қарори билан тасдиқланади.
Кўплаб мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, парламент ҳузурида
молия ва иқтисодиёт масалалари бўйича ахборот-таҳлил хизматининг мавжудлиги
бюджет қонунчилиги жараёнини сезиларли даражада такомиллаштириш
имконини беради. Бюджетнинг очиқлиги тўғрисида яқинда қабул қилинган
фармон шу йилдан бошлаб барча тегишли бюджет ҳужжатларини жамоатчилик
муҳокамаси учун махсус веб-сайтда эълон қилишни назарда тутади. Бу эса, ўз
навбатида Ўзбекистонни Очиқ бюджет индексига киритиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 22 августда қабул
қилинган “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқаро-
ларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
96
шаклланиши ҳамда ижроси жараёнларини такомиллаштириш, фуқароларнинг
бевосита иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ушбу
ҳужжат бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада оширишга,
бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва
жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга хизмат қилди. Маълумки,
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил декабрь ойида парламентга қилган
Мурожаатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Давлат бюджет
бошқармасини тузиш ҳақидаги ташаббусни билдирган эди. Мазкур масала 2019 йил
учун қабул қилинган Давлат дастурида назарда тутилган эди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат
дастурининг 3-бандига мувофиқ ҳамда Сенат девони фаолиятини янада такомил-
лаштириш мақсадида 2020 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг КҚ–19–IV-сон қарори билан Сенат девони таркибида
Давлат бюджети, пул-кредит сиёсати ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож-
лантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил қилинди.
ХУЛОСА
Юқорида таҳлил қилинган назарий ёндашувлар ва миллий ва хорижий
амалиёт манбалари қуйидаги хулосаларни қилишга имкон беради.
Биринчидан, парламент томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат-
нинг ҳуқуқий асослари бир неча босқичларда ўзига хос ривожланиш жараёнларида
шаклланди. Бугунг кунда Давлат бюджети устидан назорат – парламент фаолияти-
нинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қонунчилик ва амалиётда ўзига
ҳос аҳамиятга эга. Мазкур йўналишда етарли даражада ҳуқуқий асослар тизими
яратилган. Давлат бюджети устидан парламент назорати – парламент томонидан
ижро ҳокимияти органлари ҳамда мансабдор шахслар томонидан бюджет
тўғрисидаги қонунларнинг тўлиқ ижро этилишини назорат қилиш, шунингдек
ушбу назорат натижасида қонунлар ижросига тўсиқ бўлган ҳолатларни аниқлаш ва
уларни бартараф этувчи чора-тадбирлар қўллаш орқали доимий амалга ошири-
ладиган назоратдир.
Иккинчидан,
парламентнинг давлат бюджети устидан назорат фаолиятини
тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириб бориш, ҳукуматнинг
мазкур йўналишдаги фаолиятини назорат қилиш ҳам долзарб масала ҳисобланади.
Ҳусусан, ҳукумат аъзоларининг ҳисобдорлиги ва жавобгарлигини кучайтиришга
жиддий эътибор қаратиш лозим.
Учинчидан,
парламент томонидан молиявий назоратни амалга ошириш учун
зарур бўлган ахборотнинг парламентга тақдим қилиниши жараёни бўйича бюджет
лойиҳаси юзасидан парламент аъзолари, вазирлар ҳамда тармоқ вазирликлари-
нинг фаолияти билан ҳеч қандай чекловсиз танишиш имкониятига эга бўлиши ёки
керакли маълумотларни парламент сўрови асосида олиш учун қўшимча механизм-
ларни жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Сенат девони таркибида ташкил этилган
Давлат бюджети, пул-кредит сиёсати ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож-
лантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармасига парламент томонидан
фойдаланиш учун бюджет лойиҳаси бўйича қўшимча маълумотларни тақдим этиш
амалиётини ташкил этиш лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415
97
Тўртинчидан, навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Қонунчилик
палатасида бир ой вақт мавжуд. Бюджет лойиҳаси муҳокамаси масаласи
парламентнинг аксарият қўмиталарининг ишига бевосита алоқадор бўлса-да,
бюджетни кўриб чиқиш учун ажратиладиган вақтнинг қисқалиги парламентнинг
қатор тармоқ қўмиталарига бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш имконини
қолдирмайди. Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, бюджет лойиҳасини кўриб
чиқишда муайян секторларнинг ўзига хос хусусиятлари билан таниш бўлган
тармоқ қўмиталарининг тажрибасидан имкон қадар кенгроқ фойдаланиш мақсадга
мувофиқ.
Бешинчидан,
парламентнинг бюджет ижросини назорат қилиш бўйича
ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида
Қонунчилик палатасига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги
ахборотни ва зарур материалларни юбориши киритилган. Шунингдек, Қонунчилик
палатаси Давлат бюджетининг йилнинг ҳар чорагидаги ижросининг боришини
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, сиёсий
партиялар фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари,
масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор
қабул қилинади. Бироқ, амалдаги қонунчиликда парламент томонидан бюджет
ижросидан ҳисобот қониқарсиз баҳоланганда қандай таъсир чораларини қўллай
олиши масалани аниқ ҳуқуқий механизмлар орқали белгилаш мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати” ахборот-
маълумотлар рисоласи // Қ. Расулов, Д. Абдураимов // Тошкент, 2007. – Б. 9.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат
ҳокимияти
ташкил
этилишининг
асосий
принциплари
тўғрисида”ги
Конституциявий Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 60-модда.
3.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон,
148-модда; 51-сон, 374-модда; 52-сон, 385-модда; 2007 й., 17-18-сон, 173-модда;
39-сон, 399-модда; 50-51-сон, 509-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й.,
35-36-сон, 300-модда.
4.
https://parliament.gov.uz/uz/about/structure/committee/453/?PAGEN_2=10
&SIZEN_2=10.
5.
Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш бўйича концепция, БМТ ТД,
Тошкент, 2018 йил.
6.
Мамаджанов И., Хайдаров М., Эргашев А. Ўзбекистон Республикаси бюджет
кодексининг қабул қилиниши ва қонунчиликнинг такомиллашуви // Экономика и
финансы (Узбекистан). 2014. № 1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/zbekiston-
respublikasi-byudzhet-kodeksining-abul-ilinishi-va-onunchilikning-takomillashuvi (дата
обращения: 11.09.2021).
7.
https://www.wfd.org/wp-content/uploads/2019/06/WFD-Report-on-
Parliamentary-Practices-in-Uzbekistan-2019-in-Uzbek.pdf.
