Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Handicraft and trade relations in the bekliks of eastern Bukhara
at the end of the 19th century-the beginning of the 20th century
Shukhrat ALLAMURATOV
1
Ulmas DZHURAEVA
2
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
This article analyzes the economic situation of the beks of
Eastern Bukhara, the economic activity of the population, trade
relations, the production of handicrafts and the growth of trade
relations that led to the development of crafts. In particular,
it describes the development of trade relations through
waterways, the production of handicrafts and aspects of
handicrafts related to the economic, natural and geographical
environment.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Eastern Bukhara,
bekliks,
trade relations,
commodity-money relations,
trade routes,
waterways,
caravanserais,
crafts.
XIX аср охири – XX аср бошларида шарқий Бухоро бекликларида
савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик муносабатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Шарқий Бухоро,
бекликлар,
савдо алоқалари,
товар-пул муносабатлари,
савдо йўллари,
сув йўллари,
карвонсаройлар,
ҳунармандчилик.
Мазкур мақолада, Шарқий Бухоро бекликларининг
иқтисодий аҳволи, аҳолисининг хўжалик фаолияти, савдо
алоқалари, ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ва савдо-сотиқнинг ўсиши ҳунармандчилик ривожланишига
сабаб бўлганлиги таҳлил қилинган. Хусусан, сув йўллари
орқали савдо муносабатларинг ривожланиши, ҳунарманд-
чилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ҳунарманд-
чиликнинг иқтисодий, табиий-географик муҳит билан боғлиқ
жиҳатлари ҳам баён этилган.
1
PhD student, Termez State University, Termez, Uzbekistan.
2
lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
106
Ремесленные и торговые отношения в бекствах восточной
Бухары в конце XIX – начале XX вв.
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Восточная Бухара,
бекства,
торговые отношения,
товарно-денежные
отношения,
торговые пути,
водные пути,
караван-сараи,
ремесленничество.
В данной статье анализируется экономическое положение
бекств Восточной Бухары, хозяйственная деятельность
населения, торговые отношения, производство изделий
кустарного промысла и рост торговых отношений, которые
привели к развитию ремёсел. В частности, описываются
сведения о развитие торговых отношений через водные пути,
производство изделий кустарного промысла и аспекты
ремесел, связанные с экономической, природной и
географической средой
.
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
Қадимий карвон йўллари, сув йўллари, савдо-сотиқ муносабатларининг
ривожланиши натижасида Шарқий Бухоро бекликлари аҳолисининг хўжалик
фаолияти ва Шарқ давлатлари билан савдо-сотиқ ишларининг аҳволини ўрганиш
юртимиз тарихида муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, Бухоро амирлиги
монархик бошқарув тизимига асосланган бўлиб, давлат бошлиғи амир ҳисобланган.
Вилоятларни беклар бошқаришган ва улар амирга бўйсунишган. Бекликлар
амлокларга бўлиниб, амлоклик таркибига бир неча қишлоқлар кирган.
Амлокликларни бек томонидан тайинланган амлокдорлар бошқаришган.
Қишлоқларда эса оқсоқоллар раҳбарлик қилишган [1, Б. 31]. Бухоро амирлигида
содир бўлган турли сиёсий, иқтисодий жараёнлар натижасида маъмурий
тузилишида баъзан ўзгаришлар ҳам содир бўлган.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Мақола умумий қабул қилинган методлар – тарихий таҳлил, қиёсий-
мантиқий таҳлил, хронологик кетма-кетлик, дала-кузатув тамойиллари асосида
Бухоро амирлигинг Шарқий бекликларидаги савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик
муносабатлари баён этилган.
Шарқий Бухоро бекликларида олиб борган ички ва ташқи савдо алоқалари
ҳамда ҳунармандчиликнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон
Миллий архивининг бир қатор жамғарма (фонд)ларидаги ҳужжатларда, айнан
тадқиқ
қилинган
даврда
яшаган
россиялик
олим,
сайёҳ,
ҳарбийлар,
ўлкашуносларнинг асарлари, статистик тўпламлар, даврий матбуот материаллари,
шунингдек, совет ва мустақиллик даври олимларининг тадқиқотларида учратамиз.
Мустақиллик даврида мамлакатимизда ушбу мавзу Ф. Қосимов, Р. Холиқова,
Э. Қобулов, Ф. Очилдиевкаби олимларнинг тадқиқотларида ҳам ёритилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Бухоро амирлиги аҳолиси савдо-сотиқ ишларининг ривожланишига эътибор
қаратиб, қўшни давлатлар Қўқон ва Хива хонликлари, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон
ҳамда Россия империяси каби мамлакатлар билан савдо ишларини олиб борган [2,
С. 171–176]. Шарқий Бухорода 9 та беклик бўлиб, уларда 470 минг киши истиқомат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
107
қилган [3, С. 9]. Мазкур бекликларни қийнаб келаётган муаммолардан бири
транспорт қатновининг яхши йўлга қўйилмаганлиги эди. Албатта, Шарқий Бухоро
бекликларини марказга олиб борувчи қуруқлик, сув йўллари бўлган. Аммо бу
йўллар амирлик учун ҳам, подшо ҳукумати учун қийинчилик туғдирарди. Воҳанинг
Ғарбий Бухоро бекликлари билан олиб бориладиган савдо алоқаларида Бойсун,
Дарбанд, Шеробод ва Термиз шаҳарлари муҳим аҳамият касб этган. Сурхон
воҳасининг қўшни бекликлар, Ғарбий Бухоро бекликларининг Афғонистон,
Ҳиндистон билан савдо алоқаларида энг қулай йўл Ҳисор тоғи тизмалари
ҳисобланган. Ҳисор тизмалари орқали ўтувчи тўртта йўл муҳим аҳамият касб
этган [4].
Шарқий Бухоро бекликлари ҳудудларини ғарбий ҳудудлар билан боғлашда,
айниқса, сув йўллари муҳим аҳамият касб этган. Қайиқлар дарё бўйлаб асосан ғалла
ва пахта каби қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташилган [5, C. 348–353;
6, PP. 21–27]. Қулай об-ҳаво шароитида Саройдан Термизгача (210 верст) юкланган
қайиқ оқим бўйлаб уч кунда, юқорига оқимга қарши эса одатда 12 кунда, юксиз
8 кунда сузиб борган [7, C. 90]. Россия империяси сув йўлларидан имкон борича
кўпроқ фойдаланишга интилишди. Биринчидан,сув йўлларида талончилик
қуруқлик йўлларига нисбатдан камроқ эди. Иккинчидан,сув йўли билан
товарларни ташиш нисбатан арзонга тушарди. Юқоридаги сабаблар туфайли
Россия империяси Ўрта Осиёни эгаллаб олганидан кейинги дастлабки йилларда сув
йўлларига жиддий эътибор қаратди [8, Б. 331].
Амударё флотилиясининг очилиши Бухоро амирлиги ва Россия давлати учун ҳам
муҳим аҳамиятга эга эди. Бекликларнинг ўзаро яқинлашуви,улар ўртасидаги
иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида катта аҳамият касб этди. Шунингдек,
флотилия подшо Россиясининг амирликдаги хомашё маҳсулотларини тезроқ ташиб
кетиш билан бирга ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўпроқ сотиш ҳамда Бухоро
бозорларини тўлиқ эгаллаб олишга ҳам имконият яратган [9, Б. 70].
Бу даврда Шарқий Бухоро бекликларидаги савдо-сотиқ муносабатларининг
ривожи бевосита ҳудуддаги ҳунармандчиликнинг ривожи билан боғлиқдир.
Ҳунармандчиликнинг асосий марказларида маҳаллий ҳунармандлар томонидан
яратилган кундалик турмуш эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланган ҳар хил
маҳсулотлардан тортиб, турли ҳунармандчилик соҳалари учун керак бўлган хом
ашёлар ясалган.
Шаҳар бозорларида ҳунарманд уста, косиб, заргар, темирчилар учун алоҳида
махсус расталар ажратилган. Шунингдек, ҳунармандларнинг ўзлари устахона
дўконларида ҳам ҳунармандчилик буюмларини сотишган. Россия ҳукуматининг
Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидаги вакилидан ёзма равишда рухсатномаси
бўлган савдогарлар маҳаллий бозорларда дўкон очишлари мумкин бўлган [10].
Рухсатномада қандай дўкон очмоқчилиги ва унда қандай маҳсулотларни
сотилишини
режалаштираётганлиги
тўғрисида
маълумотлар
берилган.
Маҳсулотлар нақд пулга ёки товар айирбошлаш билан амалга оширилган.
ХIХ асрда Бухоро амирлигида бўлган венгр сайёҳи А.Вамбери шаҳар
бозорлари ҳақида։ “...бозорлари ўзга юртликнинг нигоҳида ундаги халқлар,
кийимлар, урф˗одатларнинг турли˗туманлиги билан кўзни қамаштирадиган
манзара
намоён
этади”,
–
деб
ёзиб
қолдирган [11, С. 36].
Тадқиқотчи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
108
А.Г. Аъзамованинг ёзишича, сўнгги ўрта асрлар шаҳарларидаги бозорлар маълум
турдаги маҳсулотни сотишга ихтисослашган эди [12, Б. 40].
Б.Х. Кармишеванинг қайд этишича, ХХ асрда Денов беклигининг Сина ва
Вахшивор, Ҳисор беклигининг Газарак ва Хуфор, Бойсун беклигининг Пассурхи
қишлоқларида узумнинг 20 дан ортиқ навлари етиштирилган. Ушбу қишлоқларда
истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ярим ўтроқ, чорвадор ўзбекларга узум ва
буғдойни жун, гўшт, қуритилган пишлоқ каби маҳсулотларга айрбошлашган
[13, С. 119]. Шарқий Бухорода алоҳида мева навлари билан ажралиб турадиган
қишлоқлар бўлиб, ҳатто ушбу меваларни узоқ ўлкалардаги шаҳарларнинг катта
бозорларига ҳам олиб бориб сотишган. Масалан, Дашнобод анорлари катта
майдонларда экилиб, жуда машҳур бўлган [13, С. 121].
Шаҳарларда ҳунармандчилик уюшмалари ташкил қилинган бўлиб, йирик
шаҳарларда уларнинг ўнлаб гузарлар бўлган [14, С. 116]. Бу каби гузарларда, асосан,
алоҳида ҳунармандчилик тури билан шуғулланувчи ҳунармандлар яшаган ва
уларнинг устахоналари ўзлари яшаётган ҳовлиларида жойлашган [15, Б. 172].
Демак, савдо-сотиқнинг ривожланишида ҳунармандчилик уюшмаларининг
ихтисослашганлиги ва шаҳарларнинг савдо расталарига яқин бўлганлигини
кузатиш мумкин. Баъзан эса ҳунармандчилик маҳсулотларининг ишлаб чиқилиши
табиий-географик ва сиёсий жараёнларга ҳам боғлиқ бўлган. Ҳунармандчилик
асосан йирик шаҳарлар билан бир қаторда йирик қишлоқларда ҳам кенг тарқалиб
борди. Ҳунармандчиликнинг барча соҳаларида ўз касб уюшмалари мавжуд бўлиб,
улар оқсоқоллар томонидан бошқарилган ва барча ишлаб чиқариш жараёни
назорат қилинган. Четдан шогирд ёллаш кам учрайдиган ҳолат бўлиб,
ҳунармандчилик сирлари асосан, отадан ўғилга мерос сифатида қолдирилган.
Шарқий Бухоро бекликларида тоғли ҳудудларнинг кўп бўлганлиги ва
бекликларни ҳимоя қилишга бўлган талаб натижасида қурол-яроғ ишлаб
чиқаришга эҳтиёж ортиб борган. Натижада, қуролсозлик устахоналарида қилич,
найза, қалқон, пичоқ, сувлиқ, тақол ва турли хилдаги катта˗кичик қуроллар, майда
буюмлар ишлаб чиқарилган. Юрчи, Бойсун, Шеробод бекликларида мавжуд темир,
тошкўмир рудаларидан фойдаланилган, Бойсун беклигида 25 та руда эритиш
печлари бўлиб, унда 50 киши фаолият кўрсатган [16, С. 56].
ХIХ асрнинг 80 – йилларидан – ХХ асрнинг бошларида Туркистонда, яъни Ўрта
Осиё хонликлари ҳудудларида темир йўлларнинг қурилиши ва Амударё
флотилиясининг ташкил этилиши натижасида, рус маҳсулотлари учун маҳаллий
бозорларга кенг йўл очилади. Натижада Россиядан келтирилаётган сифатли
қуролсозлик, игнасозлик, михсозлик каби темирчилик буюмлари маҳаллий усталар
томонидан тайёрланган меҳнат маҳсулотларини сиқиб чиқара бошлайди [17, Б. 62].
Кўплаб маҳаллий ҳунармандчилик устахоналари иқтисодий жиҳатдан қийин
аҳволга тушиб қолади.
Ўтроқ аҳоли, яъни чиғатойлар, тоғчилар ҳунармандчиликнинг темирчилик,
дурадгорлик,
тўқимачилик,
тикувчилик,
кулолчилик,
тегирмончилик,
жувозкашлик, каштачилик, дўппидўзлик, этикдўзлик, чармгарлик каби турли
соҳалари билан шуғулланган бўлса, ярим ўтроқ аҳоли қўнғиротлар, жузлар,
манғитлар, саройлар асосан гилам тўқиш, ўтовлар учун керакли анжомлар
тайёрлаш билан машғул бўлишган [17, Б. 61–62]. Ўтроқ аҳоли ва шаҳар атрофида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
109
яшовчи ярим ўтроқ аҳоли асосан қўй, эчки, қорамол каби чорвалар билан
биргаликда, жун, тери ва турли-туман гиламдўзлик маҳсулотларини ҳам
айирбошлашган. Шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли ўзлари
етиштирган полиз, сабзавот каби турли˗хил деҳқончилик маҳсулотларини
ҳунармандчилик маҳсулотларига товар кўринишида айирбошлаганлар [18].
Бухоро амирлиги шаҳарлари ўзига хос ҳунармандчилик маҳсулотларини
ишлаб чиқариши билан ажралиб турган. Масалан, Шерободда кулолчилик
ривожланган, чунки Шеробод тупроғи кулолчилик учун жуда мос бўлган. Шеробод
кулоллари ясаган тандирлари, хумлари, кўзалари ўзларининг пишиқлиги,
бежиримлиги билан машҳур бўлган [19, С. 315]. Бойсун шаҳри темир буюмлари ва
тери маҳсулотларига қайта ишлов бериши, Денов шаҳри эса зеби-зийнат
буюмларини тайёрлаши орқали ўзига хос ўринга эга бўлган. Амирликнинг Чоржўй,
Бурдалиқ, Наразим, Керки, Келиф, Шеробод, Қабадиён, Қарши бекликларида
эса маҳаллий усталар томонидан турли хил ўлчамдаги кема ва қайиқлар ясалган
[20, С. 424].
Шундай қилиб, амирликнинг Шарқий бекликларида маҳаллий ҳунармандлар
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларни имконият
даражасида таъминлаган бўлса-да, аммо бу хунармандларнинг яшаш шароити оғир
аҳволда бўлган [21]. Бунинг сабаби амирликда ҳунармандчиликнинг ривожланиши
учун моддий жиҳатдан амалий ёрдам берилмаган.
ХУЛОСА
Умуман олганда, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида амирлик шаҳарларида
аҳолининг ортиб бориши, товар-пул муносабатларининг кучайиши савдо-сотиқ
ишларининг ривожланишига сабаб бўлган. Бухоро амирлиги,хусусан,Шарқий
бекликларининг Россия империяси ва бошқа чет эл давлатлари билан савдо
алоқасининг кучайиши маҳаллий ҳунармандчилик ишлаб чиқаришга таъсир этиб,
бекликларнинг жаҳон бозорига интеграциялашув ривожига туртки берди.
Аҳолининг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабларининг ошиб
бориши эса ҳудудларда хилма-хил соҳаларга ихтисослашув рўй берган. Шарқий
Бухорода XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларида маҳаллий ҳунармандчилик
уюшмаларининг ишлаб чиқарилиши содда усулда бўлишига қарамасдан, Россиядан
кириб келаётган тайёр саноат маҳсулотларига нисбатан қисман бўлсада қарши тура
олган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
110
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Турсунов Н.Н Жанубий Ўзбекистон аҳолиси моддий маданиятидаги
трансформацион жараёнлар. – Тошкент, “Yangi nashr”, 2019.
2.
Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб., 1843.
3.
Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата (Восточная Бухара и
Западный Памир в конце XIX века.). – Москва, 1958.
4.
Кабулов Э.А. Место долины Сурхан в торговых сношениях России
с восточными странами // Universum: Общественные науки: ЭНЖ. 2015. № 1-2(12).
5.
Турсунов Н.Н., Алламуратов Ш.А. Развитие торговых отношений и ремесел
в бекствах Восточной Бухары // Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 3.
6.
Allamuratov S.A. TRADE RELATIONS OF THE BUKHARA EMIRATE THROUGH
THE AMUDARYA WATERWAY AND CROSSING // Ўтмишга назар журнали. – 2021. –
Т. 4. – №. 4.
7.
Бенцелевич Н.А. Водные пути Туркестана. – СПб., 1914.
8.
Қобулов Э.А. Сурхон воҳаси хўжалиги. – Тошкент: Akademnashr, 2012.
9.
Allamuratov S.A. THE ROLE OF THE AMUDARYA FLEET IN THE ECONOMIC LIFE
OF THE EMIRATE OF BUKHARA AT THE END OF THE 19TH CENTURY-THE BEGINNING
OF THE 20TH CENTURY // Ўтмишга назар журнали. – 2019. – Т. 21. – № 2.
10.
Ўзбекистон Миллий архиви, И-3˗фонд, 1˗рўйхат, 557˗иш, 3, 8, 15, 18,
21-варақлар.
11.
Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. − СПб., 1865.
12.
Аъзамова Г.А. Сўнгги ўрта асрлар Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунарманд-
чилик ва савдо. – Тошкент, “Ўзбекистон”, 2000.
13.
Кармышева Б.Х. О торговле в Восточных бекствах Бухарского ханства
в начале ХХ в. в связи с хозяйственной специализацией (по этнографическом
данным) // Товарно-денежные отношения на ближнем и среднем Востоке в эпоху
средневековья.-М.։ «Наука», 1979. – C. 114–133.
14.
Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства (Историко –
этнографические очерки). – Ташкент։ АН УзССР, 1960.
15.
Қадимги Кеш – Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. – Тошкент, “Шарқ”, 1998.
16.
Массон М.Е. К истории черной металлургии Узбекистана. – Ташкент, 1947.
17.
Турсунов Н.Н. Жанубий Сурхон воҳаси этнографияси. – Тошкент, “Yangi
nashr”, 2015.
18.
Дала ёзувлари, 2020 йил. Сурхондарё вилояти Шеробод, Денов, Бойсун
туманлари; Қашқадарё вилояти Қарши, Косон, Шаҳрисабз туманлари.
19.
Турсунов Н.Н., Алламуратов Ш.А. Этническая история горцев южного
Узбекистана // Бюллетень науки и практики. – 2020. – Т. 6. – №. 6.
20.
Алламуратов Ш.А. История амударьинского судостроения // Бюллетень
науки и практики. – 2020. – Т. 6. – №. 10.
21.
Ashurovich A.S. Craft and trade relations in eastern beks of the Bukhara Emirate
// ACADEMICIA: AN INTERNATIONAL MULTI DISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL. –
2021. – Т. 11. – №. 2. – С. 1392–1396.
