Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of electoral legislation and freedom of choice in our
country
Shaxobiddin XOLBOEV
1
Academy of Public Administration
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
This article provides information on the ongoing reforms in
the electoral system and electoral legislation of the Republic of
Uzbekistan and the rights and obligations of citizens in the
electoral process. The article also analyzes the legal framework
for the current measures taken in our country to hold open and
transparent elections.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
electoral legislation,
transparency,
human rights,
majority,
proportional,
political parties
Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги ва эркинлиги масаласи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
сайлов қонунчилиги,
ошкоралик,
инсон ҳуқуқлари,
мажоритар,
пропорционал,
сиёсий партиялар.
Ушбу мақолада бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида
сайлов тизими ва сайлов қонунчилиги борасида амалга
оширилаётган
ислоҳотлар
ва
фуқароларнинг
сайлов
жараёнларидаги
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари
тўғрисида
маълумотлар берилади. Шунингдек, мақолада мамлакати-
мизда сайловларнинг очиқ ва ошкора, шаффоф ўтказилиши
учун амалга оширилган бугунги чора-тадбирлар хусусидаги
ҳуқуқий асослар таҳлил қилинади.
1
hearer of the Academy of Public Administration, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: anvar0303_82@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
70
Вопросы избирательного законодательства и свободы
выбора в нашей стране
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
избирательное
законодательство,
прозрачность,
права человека,
мажоритарная,
пропорциональная,
политические партии.
В данной статье представлена информация о проводимых
реформах избирательной системы и избирательного
законодательства в Республике Узбекистан, а также о правах
и обязанностях граждан в избирательном процессе. В статье
также
анализируется
правовая
база
текущих
мер,
принимаемых в нашей стране для проведения открытых и
прозрачных выборов.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг, ҳуқуқий демократик
давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.
Фуқаролик жамиятини ривожланишида демократик сайловлар муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев мамлакатимиздаги
бугунги демократик ўзгаришлар ва сайлов жараёнлари хусусида Олий Мажлисга
мурожаатномасида ҳам алоҳида таъкидлаб: “Марказий сайлов комиссияси бўлажак
сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик
тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши
лозим. Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги
ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш керак.
Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни
миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз” [1], -
деб фикр билдириб ўтди.
Мустақиллик йилларида доимий равишда сайлов тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ривожланган демократик давлатларда бўлгани сингари сайловлардан
сайловларгача такомиллаштирилиб борилди ва ривожлантирилди. Давлат ва
ҳуқуқий тизимларнинг изчил, босқичма-босқич модернизация қилиниши
натижасида юқори демократик талабларга жавоб берадиган сайлов тизими барпо
этилди.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлган сайлаш ва
сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, демократик сайловларни ташкил этишга оид
ўттиздан ортиқ халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги ва
улардаги асосий принциплар миллий сайлов қонунчилигимизда ўз ифодасини
топганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
Сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш каби
демократик принциплар асосида ўтказилади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
Декларациясининг 21-моддасига кўра, ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган
вакиллар орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга. Халқ
иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим, бу ирода даврий ва
сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш йўли
билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа шакллар воситасида
ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим, дея белгилаб қўйилган.
Бугунги халқимиз сиёсий савияси, хуқуқий билими, фуқаролик позицияси
билан кечагидан тубдан фарқ қилади. Бундан ташқари сайлов қонунчилигимизда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
71
ҳам ўзгариш катта. Очиқ, шаффоф ва мустақил танлов учун имкониятлар эшиги
кенг очилган. Бунга ягона “Сайлов кодекси”ни қабул қилингани, сиёсий партиялар
сони биттага ортгани ва номзод кўрсатиш ваколати фақат сиёсий партияларга
берилганида ҳам кўриш мумкин.
Авваламбор, “сайлов” тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, шуни
таъкидлаш жоизки, қонунларда “сайлов” тушунчасига депутатлар ва бошқа
мансабдор шахсларни овоз бериш йўли билан сайлаш, дея таъриф берилади.
Сайлов – овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси ҳисобланади.
Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши – уларнинг давлатни
бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан биридир.
Сиёсий ва ҳуқуқий фанларга доир адабиётларда эса “сайлов” ибораси ҳар бир
депутатлик ўрнига ёки муайян мансабга икки ва ундан кўп номзодлар даъвогарлик
қилиш шарти билан вакиллик органларини шакллантириш тартибини англатади.
Шунингдек, сайловлар – бу ҳокимият ва сиёсий режимни легитимлаштириш
(лот. legttimus “қонуний”) воситаси бўлиб, сиёсат мазмунини аниқлаш шакли,
фуқаролар томонидан ҳокимият фаолияти устидан назорат қилиш усули, сиёсий
арбобларни танлаб олиш механизми саналади.
Шу ўринда, сайлов тизими тушунчасига тўхталиб ўтадиган бўлсак, шуни қайд
этиш жоизки, сайловларни ўтказиш тартиблари ҳамда уларни тартибга солувчи
хуқуқ нормалари сайлов тизимини ташкил этади.
Сайлов тизими – Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими деганда, кенг
маънода Олий ҳокимият вакиллик органлари ҳамда маҳаллий вакиллик
органларини шакллантириш тартиби тушунилади. Тор маънода мажоритар,
пропорционал ва аралаш сайлов тизимларига бўлинади. Ўзбекистон Республикаси
сайлов тизими мажоритар сайлов тизимига асосланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йили 16 апрелда қабул қилинган Қонуни
билан Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-
моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди [2. Б.1].
Жумладан, Конституциянинг 32-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари
орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи
бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда
ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик
назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши”
– белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Сайлов
тизими” боби 117-моддаси 4 та қўшимча қисмлар билан тўлдирилди ва улар билан
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини демократик йўл билан
шакллантириш масалалари, шунингдек фаолиятининг асосий тамойиллари,
биринчи навбатда, унинг мустақиллиги тамойили, яъни Марказий сайлов
комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари,
жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга
оширилиши конституциявий йўл билан мустаҳкамлаб қўйилди. Яъни, Ўзбекистон
Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми
берилди, унинг фаолият кўрсатиш механизми ва асосий принциплари белгиланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
72
Сайловларнинг
ошкоралигини
таъминлаш
мақсадида
кузатувчилар
институти тўғрисидаги қоидалар киритилди. Шу билан бирга, қасддан содир этган
жинояти учун илгари судланган фуқароларнинг депутатликка номзод сифатида
рўйхатга олинмаслиги белгиланди. Сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ бўлган
қўшимчалар ҳам киритилди.
Маълумки, дунёда сайлов тизими мажоритар ва пропорционал сайлов турига
асосланади. Мажоритар сайлов тизимида номзодга тўғридан-тўғри овоз бериш
имкони бор. Пропорционал сайлов тизимида эса, сайловчилар номзодга тўғридан-
тўғри овоз бермайди. Бундай сайлов тизимида сайловчилар номзодга эмас, балки
партияларга овоз беради, яна ҳам аниқроғи, сиёсий партия тақдим этган номзодлар
рўйхатига овоз беради.
Ўзбекистонда мавжуд бўлган сайлов тизими халқимизни менталитетидан
келиб чиқиб танланган десак, тўғри бўлади. Мажоритар сайлов тизимида
сайловчилар бир вақтнинг ўзида сиёсий партиянинг дастурига ва у кўрсатган
номзодга овоз бериши билан эътиборга молик. Ҳозирги замон конституциявий
ҳуқуқида нисбатан, мутлақ ва малакали кўпчилик овозига асосланган мажоритар
сайлов тизимлари қўлланилади.
Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар фақат кўппартиявийлик
асосида ўтказилади. Сайловларда республикада фаолият кўрсатаётган 5 та сиёсий
партия томонидан номзодлар кўрсатилади. Фақатгина тегишли туман ва шаҳар
Кенгашларига сиёсий партиялар билан бир қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ҳам депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкинлиги сайлов
қонунида белгилаб қўйилди. Бу каби ўзгартишларнинг киритилишидан мақсад
сиёсий партиялар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг
жамият ва давлат боўқарувидаги ролини янада оширишдан иборат. Бундай
ўзгариш орқали сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобатни ва фаолликни
кучайтириш учун шароит яратилади.
2008 йил 25 декабрда қабул қилинган ва 2009 йил 1 июлдан “Сайлов
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонун сайлов жараёнининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантирди.
Ушбу қонунга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги депутатлик
ўринларининг сони 120 тадан 150 тага ўзгартирилди. Бунда 135 та ўринни сиёсий
партиялардан кўппартиявийлик асосида бир мандатли округларда сайланадиган
депутатлар эгаллайди. “Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон
экологик ҳаракатидан сайланади” [3. Б. 43]. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
янги институт – депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди.
2008 йилда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги
ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги
Қонунларга 17
1
-модда “сиёсий партиянинг ваколатли вакили” институти
киритилди.
Сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этишлари учун кенг
имкониятлар яратиб бериш мақсадида сиёсий партияни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олиш муддати олти ойдан тўрт ойга,
сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 50 минг нафар сайловчининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
73
имзосини тўплаш ўрнига 40 минг этиб белгиланди. Бу ўзгариш ҳам сиёсий
партияларга маълум қулайликларни вужудга келтирди.
2008 йилда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига киритилган ўзгартиришларга
мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг
ишончли вакиллари сони 5 нафар ўрнига 10 нафаргача кўпайтирилди. Ушбу
Қонуннинг 42-моддасига киритилган янги қоидага асосан сайлов натижалари
тўғрисидаги баённома участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб
чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйилиши белгиланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан баён этилган 2020 йил 29 декабрда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида “Бу муҳим сиёсий
кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқаролари-
мизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб
бораётганини яна бир бор намоён этади, деб ишонаман”, -деб таъкидлаб ўтади.
Бугунги кунда сайлов қонунчилигини изчил тоакомиллаштиришнинг янги
босқичи белгилаб берилган бўлиб, Концепция доирасида сайлов қонунчилигига
сайлов ҳуқуқи эркинлиги принципининг тўлиқ амалга оширилишига, сайлов
тизимининг
янада
демократлашувига,
сиёсий
партияларга
сайловолди
ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шароит яратиш самарадорлигини оширишга,
сайловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашга
қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
сайлов тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига киритилган қўшимчага кўра қамоқда
сақлаш жойларида ҳам сайлов участкалари тузилиши ва овоз бериш ташкил этилиши
белгилаб қўйилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида
белгиланганидек, “жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда
қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча суднинг
қонуний ҳукми эълон қилинмагунча у айбдор ҳисобланмайди” – деган конституциявий
нормага тўлиқ мос келади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунининг 65-моддасига “овоз бериш
кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри
сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов
билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан
уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу
жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди” –
деган норма киритилди. Бу эса сайловларнинг холисона ўтишига ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий
Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим
аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности
ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига
келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб
берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш вазифасини қўйган эдилар.
Сайлов тизимига оид бир нечта қонунларнинг ўрнига тизимлаштирилган,
конкрет ва яхлит қонун ҳужжати – 18 та боб ҳамда 103 та моддадан иборат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
74
“Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси” тайёрланди ва 2019 йилнинг
25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Илгари сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-
ҳужжатлар билан тартибга солинар эди. Хусусан, сайлов қонунчилигига оид 5 та
Қонунни (“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқароларнинг
сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов
тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”) ўзида
мужассамлаштирганини таъкидлаш жоиз.
Сайлов кодексининг қабул қилиниши, амалиётга жорий этилиши юртимизда
олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий самараси бўлиши
қаторида, истиқлол йилларида шаклланган миллий сайлов қонунчилигимизни,
демократик сайловларни ўтказиш бўйича қарийб 30 йиллик тажрибамизни янада
мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш сари қўйилган катта қадам бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномаси. Тошкент, 29.12.2020 й. https://president.uz/uz/lists/view/4057
2.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014.
3.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонунлари. – Т.: Адолат.,
2014.
