Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Openness and public control as an important tool in the fight
against corruption
Akhtam TURSUNOV
1
, Farkhod PRIMOV
2
Anti-Corruption Agency of the Republic of Uzbekistan
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021
This article analyzes some legal aspects of openness and
public control, which are one of the most important factors in
ensuring democracy and fighting corruption.
The article also contains proposals and conclusions on
ensuring the openness of the activities of state bodies and
organizations, the effective implementation of public control.
The authors came to the conclusion that openness and public
control remain one of the most necessary and effective tools for
combating corruption, which were confirmed in the article.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
state power,
open data,
the public,
openness of the activities of
state bodies,
legality,
transparency,
democracy,
accountability.
Очиқлик ва жамоатчилик назорати – коррупцияга қарши
курашишнинг муҳим воситаси сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат ҳокимияти,
очиқ маълумотлар,
жамоатчилик,
давлат органлари
фаолиятининг очиқлиги,
қонунийлик,
шаффолик,
халқ ҳокимияти,
ҳисобдорлик.
Мазкур мақолада демократияни таъминлаш ҳамда
коррупцияга қарши курашишнинг муҳим омилларидан
бири бўлган очиқлик ва жамоатчилик назоратининг айрим
ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинган.
Шунингдек, мақолада давлат органлари ва ташкилот-
ларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик
назоратини самарали амалга оширишга доир таклиф ва
хулосалар баён этилган.
1
DSc., Professor., Chairman of the Public Council under the Anti-Corruption Agency of the Republic of Uzbekistan,
Tashkent, Uzbekistan.
2
Associate professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
28
Муаллифлар мақолада очиқлик ва жамоатчилик
назоратини коррупцияга қарши курашишнинг ўз исботини
топган энг зарурий ва самарали воситаларидан бири бўлиб
қолаверганлиги тўғрисидаги хулосага келган.
Открытость и общественный контроль – как важный
инструмент борьбы с коррупцией
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственная власть,
открытые данные,
общественность,
открытость деятельности
государственных органов,
законность,
прозрачность,
народовластие,
подотчетность.
В данной статье проанализированы некоторые правовые
аспекты
открытости
и
общественного
контроля,
являющиеся одним из важнейших факторов обеспечения
демократии и борьбы с коррупцией.
Также в статье изложены предложения и выводы по
обеспечению открытости деятельности государственных
органов и организаций, эффективному осуществлению
общественного контроля.
Авторы пришли к выводу, что открытость и
общественный контроль остаются одними из самых
необходимых и эффективных инструментов борьбы с
коррупцией, которые нашли свое подтверждение в статье.
Коррупция ўта салбий иллат сифатида давлат ва жамият таъқибида
бўлганлиги ва унга нисбатан жавобгарлик назарда тутилганлиги сабабли ҳар доим
яширин содир этилади. Шу сабабли унга қарши курашишнинг энг муҳим
воситаларидан бири очиқлик ва жамаотчилик назорати муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда давлат ва жамият ҳаётида очиқлик ва
шаффофликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш –
коррупцияга қарши курашишнинг энг муҳим инстурментларидан бири сифатида
тушунилади.
Очиқликни талаб, стандарт, норма, восита, категория, усул, модел,
инструмент сифатида тушуниш мумкин. Очиқлик одатда давлат органлари
фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
Миллий қонун ҳужжатларида “очиқлик” тушунчаси аниқ белгилаб қўйил-
маганлиги умумий тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан,бу
борадаги асосий қонун – 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунда “очиқлик” тушунчаси ва
бошқа асосий тушунчалар мавжуд эма [8]. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисида”ги низомда
очиқ маълумотлар
дейилганда, кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш
мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет жаҳон ахборот тармоғида
жойлаштирилган давлат органлари ва ташкилотларининг ахбороти тушунилиши
назарда тутилган [7].
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги 141-мҳ-сонли буйруғи билан
тасдиқланган “Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
29
қайта ишлаш регламенти”да худди шу мазмундаги таъриф берилган. Унга кўра
очиқ
маълумотлар
кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада
ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат орган-
ларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот тушунилиши назарда тутилган [6]. Бироқ
бу ерда ҳам очиқ маълумотларнинг хусусияти очиб берилмаган, яъни шунчаки
омма учун очиқ ва имконли бўлган маълумотлар назарда тутилмоқда. Аммо очиқ
маълумотларнинг яна бир сифати бор. Бунда мазкур маълумотларнинг омма учун
аҳамияти ҳисобланиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда давлат ва
жамият манфаатларига алоқадор бўлган муҳим ахборотлардан иборат бўлиши
назарда тутилади. Шу жумладан, коррупция хавфи юқори бўлган соҳалар
жамоатчилик назорати учун очиқ бўлиши талаб этилади.
Айрим Интернет манбаларида очиқликни ҳокимият органи режалари,
натижалари ва жорий фаолиятига доир тезкор маълумотларни олиш имконияти,
меъёрий-ҳуқуқий базанинг очиқлиги сифатида баён этилган [1]. Яна бошқа
Интернет манбасида эса очиқ ҳукумат (очиқ давлатчилик) давлат органларининг
фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишни таъмин-
лашнинг давлат бошқарув доктринаси ҳисобланади [3].
Халқаро тажрибаги кўра давлат органларининг очиқлиги асосан қуйидаги
шаклларда ўз ифодасини топади:
ахборот эркинлиги
– жамоатчиликнинг ҳукумат фаолиятига оид ахборот-
лардан эркин фойдаланиш имкониятлари мажмуи ва ҳолати;
ҳукумат фаолиятига оид маълумотларнинг очиқлиги
– ҳукумат фаолиятига
оид аҳамиятли маълумотлардан кенг жамоатчиликнинг қулай ва бепул танишиш
имконияти;
очиқ мулоқот
– фуқаролар ва ҳукумат ўртасида цензураланмаган эркин
мулоқатнинг мавжудлиги ва унинг натижаларига кўра давлат органларига таъсир
кўрсата олиш;
очиқ бюджет
– бюджет даромадлари ва харажатларининг очиқлиги.
очиқ парламент
– ҳокимият вакиллик органларининг, очиқлиги, парламент
фаолиятига оид маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятларининг амалда
мавжудлиги.
Демак, очиқлик давлат органларининг ўз фаолиятини жамоатчилик учун
ошкоратарзда амалга ошириши, унинг фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликнинг
бепул ва тўсиқларсиз ҳамда ҳаққоний маълумотлардан фойдаланиш имконияти
ҳисобланади.
Давлат органи фаолиятининг очиқлиги, унинг халқ олдидаги ҳисобдорлиги
ва масъулиятини таъминлашга хизмат қилади. Бу халқ давлат органига эмас, балки,
давлат органи халққа хизмат қилиши керак, деган демократик тамойил амалда
ўзининг ифодасини топишига хизмат қилади.
Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги қуйидагиларга имкон беради:
қонунийлик ва қонун устуворлигини;
шаффолик ва легитимликни;
халқ олидида ҳисобдорлик ва масъулият;
давлат органлари фаолиятида устдан жамоатчилик назорати;
давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш;
коррупциянинг олдини олишнинг самарали назорат институтини
ривожлан-тириш.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
30
Давлат органларининг очиқлиги ҳақида сўз юритганда “жамоатчилик
назорати” тўғрисида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Чунки бу икки тушунча
демократияни таъминлашнинг ўзаро боғлиқ бўлган муҳим институтларини
ифодалайди. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги жамоатчилик назоратини
амалга ошириш имконини беради. Агарда очиқлик бўлмайдиган бўлса, унда
жамоатчилик назорати ҳақида сўз юритмаса ҳам бўлади. Аммо бу очиқлик
жамоатчилик назоратига нисбатан бирламчи деган маънони англатмайди. Чунки,
очиқликнинг сифат кўрсаткичлари айни чоғда жамоатчилик назоратига ҳам боғлиқ
ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида жамоатчилик назорати тушунчасининг ҳам таърифи
берилмаган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелда қабул
қилинган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунида жамоатчилик назорати
тушунчасининг таърифи мавжуд эмас.
Қолаверса мазкур қонун билан жамоатчилик назоратини амалга ошириш-
нинг механизмлари аниқлаштирилмаган. Бу эса, жамоатчилик назоратини амалга
оширишда турли ёндашувларга сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, қонунда
жамоатчилик эшитувини ўтказиш билан боғлиқ аниқ тартиб-қоидалар белгилан-
маган [5].
Айрим манбаларда жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг
қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик ҳолатларини аниқлашга
қаратилган фаолият, фуқаролик жамияти институтлари томонидан айнан давлат
ва назорат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан амалга
ошириладиган назорат сифатида тушунилади [4].
Жамоатчилик назорати демократиянинг муҳим шартларидан бири бўлиб,
бунда давлат органлари фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликнинг ахборотга эга
бўлиши ва унинг натижаси бўйича ўз муносабатини билдириши ҳисобланади.
Жамоатчилик назорати ривожланган давлатларда давлат органлари ва
уларнинг мансабдор шахсларига таъсир ўтказиш ҳамда коррупцияга қарши
курашишнинг муҳим инструментларидан бири сифатида тушунилади.
Жамоатчилик назоратининг субъектлари фуқаролар, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот
воситалари, жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик
ташкилий тузилмалари ҳисобланса, унинг объекти эса давлат органларининг ва
улар мансабдор шахсларининг фаолияти ва фаолияти натижалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат
органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек,
жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ–6247-сон фармони давлат органлари ва ташкилотлари
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъмин-
лаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштиришнинг муҳим жиҳатларини
белгилаб берди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фармон гарчан қонуности ҳужжати бўлса-да,
ўзининг мазмуни ва у билан тартибга соланадиган ижтимоий муносабатларнинг
аҳамиятига кўра қонун даражасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Шу билан бирга
фармон келгусида бир қанча қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишнинг ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
31
янгиларини қабул қилишнинг концепцуал ғояларни ҳамда ташкилий масалаларни
ҳам ифодалайди.
Шундай қилиб, “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқ-
лигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга
оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қуйидаги жиҳат-лари
билан аҳамиятли ҳисобланади:
биринчидан, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг
очиқлиги тўғрисида”ги қонунда белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолиятининг очиқлигига оид нормалар қонуннинг номидан ҳам
кўриниб турибдики, фақатгина давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятига нисбатан қўлланади
*
.
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш,
шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда белгиланган очиқлик ва шаффофлик,
ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомил-
лаштириш билан боғлиқ нормаларнинг эса қўлланиш қамрови анча кенг бўлиб,
барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси,
Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий
бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз
ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарга
нисбатан ҳам қўлланилиши назарда тутилган;
иккинчидан,
фармонда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини
таъминлашнинг муҳим ташкилий масалалари белгиланди. Унга кўра, давлат
органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни
расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик
иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради, 1 апрелга қадар
ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун
матбуот анжуманларини ўтказади. Шунингдек, Давлат органлари ва ташкилотлари
фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқ-
ланди. Унда 13-бандан иборат давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида
очиқлик даражасини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар, уларни амалга
ошириш шакли ва муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгиланди;
учинчидан,
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар
сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумот-
лар рўйхати тасдиқланди. Таъкидлаш лозимки, давлат органлари фаолиятининг
очиқлигини таъминлашда улар томонидан эълон қилинадиган маълумотларнинг
жамоатчилик учун қай даражада аҳамиятли эканлиги муҳим. Бошқача қилиб
айтганда чиндан ҳам жамоатчилик учун аҳамиятли, фуқаролар учун муҳим бўлган,
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тўғридан тўғри дахл қиладиган ижтимоий
аҳамиятга молик, шунингдек, коррупциявий омиллар юқори соҳаларга тегишли
маълумотлар эълон қилиниши керак. Шундай қилиб, юқоридаги фармон билан
33 турдаги ижтимой аҳамиятга эга бўлган маълумотлар рўйхати тасдиқданди;
*
Изоҳ: давлат ҳокимияти органларига Олий Мажлис, Суд органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, давлат
бошқарув органларига эса вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар
ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви
тузилмалари киради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
32
тўртинчидан,
давлат органлари фаолиятининг очиклигини таъминлаш
чегарасини аниқ белгилаш масаласи ҳал қилинди. Гап шундаки, давлат органлари
фаолиятига оид барча маълумотлар ҳам омма учун ошкор этилиши мумкин эмас.
Давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар шулар
жумласидандир. Бироқ амалдаги “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун
бундан 28 йил олдин қабул қилинган бўлиб бугунги кундаги ошкоралик ва
очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўлиқ
жавоб бермайди. Шу сабабли юқоридаги фармон билан “Давлат сирларини сақлаш
тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишва унда чеклаб
қўйилган ахборотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ва маълумотларни бундай
ахборотлар жумласига киритиш ҳамда чиқариш асослари, муддатлари ва
тартибини, чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни
махфийлаштиришни тақиқлашни, чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий
хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини
ман этишни назарда тутиш белгиланди.
Фамон билан давлат органлари маълумотлари очиқлиги презумпциясига оид
масалалар илк бора белгилаб қўйилди. Мазкур презумпцияга кўра қонунчилик
ҳужжатлари билан чекланмаган ҳар қандай маълумот очиқ маълумот ҳисобланади;
бешинчидан,
коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда очиқланиши керак
бўлган маълумотлар белгиланди.
Хусусан улар қуйидагилардан иборат:
давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид
қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган
меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг
мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат
сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);
солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан,
индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний
манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий
кўрсаткичлар;
давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва
унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;
Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва назорат қилувчи органларнинг тафтиш
ва текширувлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат сири бўлган маълумотларнинг
ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъмин-
лаган ҳолда);
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича
тўланган дивидентдлар тўғрисидаги маълумотлар;
давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган давлат бюджети маблағ-
лари, хориждан жалб этилган маблағлар;
давлат ташқи қарзи суммалари ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги
маълумотлар жамоатчилик учун эълон қилиниши назарда тутилди;
еттинчидан,
коррупция хавфи юқори бўлган қуйидаги жараёнлар Интернет
тармоғида жонли эфирга узатилади:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
33
олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш
учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура)
босқичига қабул имтиҳонлари;
республикадаги ёки хориждаги олий таълим муассасасидан республикадаги
давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагини билдирган талаба-
лардан олинадиган имтиҳонлар;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан
олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари;
саккизинчидан,
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини
таъминлашнинг институционал асосларини ташкил этиш белгиланди. Давлат
органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш жуда мураккаб
жараён бўлиб, мазкур масалаларни ҳал этиш билан шуғулланувчи алоҳида
субъектлар фаолият юритиши талаб этилади. Шу сабабли Коррупцияга қарши
курашиш агентлик тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти
очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилиши белгиланди;
тўққизинчидан,
парламент фаолиятинингочиқлигини таъминлаш билан
боғлиқ муҳим масалалар масалалар белгиланди. Таъкидлаш лозимки, давлат
органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда парламент очиқлигини
таъминлаш алоҳида ўрин тутади. Парламент олий вакиллик органи сифатида
давлат ҳокимияти тизимида энг юқори ўринда туриши билан бирга давлат, жамият
ва ҳар бир фуқаро учун энг муҳим масалаларни қонунларни қабул қилиш орқали
таъминлайди. Бундан ташқари, бевосита халқ вакилларидан таркиб топган
парламент фақат халқ олдида ҳисобдор бўлишини амалда таъминлашда ҳам унинг
очиқ бўлиши талаб этилади.
Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда Олий Мажлиснинг қуйи палатаси –
Қонунчилик палатасининг мажлисларини тўлиқ очиқ деб бўлмайди. Чунки халқ
томонидан сайланган вакиллар унча-мунча қонун лойиҳаларини жамоатчиликка
эълон қилмасдан ўтказиб юбормоқда. Сайловчилар ва кенг жамоатчилик эса ўзлари
овоз берган депутат қайси қонунни ёқлагани, қай бирига қарши чиққанидан
бехабар. Бунинг ёрқин мисоли сифатида айрим бандлари жамоатчиликнинг
эътирозига сабаб бўлган “Давлат тили тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунлар,
ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилиш ҳақидаги қарорни келтириш мумкин [2].
Фармон билан Олий Мажлис палаталарига ўз расмий веб-сайтларида
қуйидаги маълумотларни жойлаштириш тавсия этилди:
парламент назорати объектларининг ҳисоботларини эшитиш натижалари
бўйича қабул қилинган қарорлар;
Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини
қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш
ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар
ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сайлов округлари
ҳамда уларнинг электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотлар.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
34
Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тадбирлар телеканаллар,
шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши таъминланиши
белгиланди:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши
сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);
тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан
давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид
ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд
мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).
ўнинчидан, жамоатчилик кенгашларининг очиқликни таъминлаш ва самарали
жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини янада такомиллаш-
тиришнинг муҳим масалалари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3837-сонли қарорида
ҳар бир давлат органи, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш ҳамда уларнинг
асосий вазифаларидан бири сифатида биргаликда мулоқот қилиш, давлат
органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини
таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк”
ролини бажариш белгилаб қўйилди.
Фармон билан давлат органлари ҳузурида фаолият юритувчи жамоатчилик
кенгашларини жамоатчиликка янада яқинлаштириш мақсадида давлат органлари
ва ташкилотларининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз ҳузурида фаолият юритувчи
жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда жамоатчилик кенгашининг тасдиқ-
ланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа
маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари) ҳамда жамоатчилик
кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар тўғрисидаги маълумот-
ларни расмий веб-сайтларида ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлаш
белгиланди.
Шунингдек, жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг
баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш, жамоатчилик кенгашлари фаолиятини
самарали равишда йўлга қўйиш, шу жумладан кенгашнинг таркибини шакллан-
тиришда аксарият аъзоларини тажрибага эга бўлган маҳаллий ва чет эллик
экспертлар, олимлар ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан ташкил
топишини таъминлаш назарда тутилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги-
нинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Жамиятимиз
ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик
ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари
фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган
ишларимиз ортга қайтмас тус олганини яна бир бор таъкидламоқчиман” деб
таъкидлаган эди. 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
35
фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали
амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон
фармон ана шу ортга қайтмас жараёнларнинг амалдаги исбати сифатида муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Очиқлик ва жамоатчилик назорати илғор хорижий тажрибалар мисолида
коррупцияга қарши курашишнинг ўз исботини топган энг зарурий ва самарали
воситаларидан бири бўлиб қолаверади. Шундай экан, бутун жамият, ҳар бир
фуқаро, барча давлат органлари ва уларнинг вакиллари очиқлик ва самарали
жамоатчилик назоратидан манфаатдордир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://huquqiyportal.uz/news/2019/10/26/adliya-vazirligi-ochiqlik-va
shaffoflikka-qanday-erishdi/129.
2.
Бюджетдан ташқари “чўнтаклар”дан то йўллардаги радарларгача –
Очиқлик декретига нималар киритилди? // https://kun.uz/news/2021/06/26/
budjetdan-tashqari-chontaklardan-to-yollardagi-radarlargacha-ochiqlik-dekretiga-
nimalar-kiritildi.
3.
Открытое государство // https://ru.wikipedia.org/wiki.
4.
С. Сатторов. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устидан жамоат-
чилик назоратини қандай бўлиши керак // https://jizzax.uz/siyosat/127-davlat-
okimiyati-va-bosharuvi-organlari-ustidan-zhamoatchilik-nazoratini-anday-blishi-
kerak.html.
5.
Т. Кучкаров Э. Искандаров. Нега “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги
Қонунни такомиллаштириш керак? // http://hudud24.uz/nega-jamoatchilik-nazorati-
t%D1%9E%D2%93risidagi-%D2%9Bonunni-takomillashtirish-kerak/.
6.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникация-
ларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Очиқ маълумотларни
шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш
тўғрисида” 141-мҳ-сонли буйруғи // https://lex.uz/docs/2849050#2849290.
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабр-
даги “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривож-
лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 808-сон қарори // https://lex.uz/
docs/5182703#5183212.
8.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–369-сон қонуни
// https://lex.uz/docs/2381133.
