Становление, развитие, современное состояние криминологических учений в нашей стране и задачи современной криминологической науки

Аннотация

В данной статье проанализированы становление, развитие, современное состояние криминологических учений в нашей стране и основные задачи современной криминологической науки.

Также в статье изложены предложения и выводы, предусматривающие создание и внедрение в практику знаний, направленных на снижение уровня преступности до минимально возможного за счет дальнейшего повышения эффективности профилактики преступлений.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
CC BY f
78-90
39

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдурасулова, Қ. (2021). Становление, развитие, современное состояние криминологических учений в нашей стране и задачи современной криминологической науки. Общество и инновации, 2(5), 78–90. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp78-90
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проанализированы становление, развитие, современное состояние криминологических учений в нашей стране и основные задачи современной криминологической науки.

Также в статье изложены предложения и выводы, предусматривающие создание и внедрение в практику знаний, направленных на снижение уровня преступности до минимально возможного за счет дальнейшего повышения эффективности профилактики преступлений.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Formation, development, the current state of criminological
studies in our country and the tasks of modern criminological
science

Kumriniso ABDURASULOVA

1


Academy of the Ministry of Internal Affairs

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

This article analyzes the formation, development, and current

state of criminological studies in our country and the main tasks
of modern criminological science.

The article also presents proposals and conclusions providing

for the creation and implementation of knowledge aimed at
reducing the crime rate to the minimum possible by further
improving the effectiveness of crime prevention.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

offense,
crime,
criminology,
Avesta,
islamic religion,
sharia law,
“Timur’s Regulations”.

Мамлакатимизда

криминологик

таълимотларнинг

шаклланиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва замонавий
криминология фанининг вазифалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ҳуқуқбузарлик,
жиноят,
криминология,
Авесто,
ислом дини,
шариат тизими,
“Темур тузуклари”.

Мазкур мақолада мамлакатимизда криминологик таъли-

мотларнинг шаклланиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва
замонавий криминология фанининг асосий вазифалари
таҳлил қилинган.

Шунингдек, мақолада жиноятларнинг олдини олиш

самарадорлигини янада ошириш орқали жиноятчилик
даражасини имкон қадар энг кичик миқдоргача камайти-
ришга қаратилган билимларни яратиш ва уларни амалиёт-
га татбиқ этилишини назарда тутувчи таклиф ва хулосалар
баён этилган.

1

Doctor of Law, Professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

79

Становление,

развитие,

современное

состояние

криминологических учений в нашей стране и задачи
современной криминологической науки

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

правонарушение,
преступление,
криминология,
Авеста,
исламская религия,
законы шариата,
«Уложения Тимура».

В данной статье проанализированы становление,

развитие, современное состояние криминологических
учений в нашей стране и основные задачи современной
криминологической науки.

Также в статье изложены предложения и выводы,

предусматривающие создание и внедрение в практику
знаний, направленных на снижение уровня преступности до
минимально возможного за счет дальнейшего повышения
эффективности профилактики преступлений.


Мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик (жиноят)ларнинг барвақт олдини олиш,

хулқ-атвори жиноят содир этишга ёки жабрланишга мойил шахсларнинг хулқини
тузатиш, жиноятларнинг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни
аниқлаб, уларни бартараф қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”[5]ги, “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” [6] ги қарорлари ва қатор
фармонлари қабул қилинди.

Ушбу хужжатларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик-

ларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашнинг яхлит тизимини
шакллантиришнинг мутлақо янги механизмлари белгилаб берилди.

Юқоридаги ҳужжатларда қўйилган вазифаларни бажариш, ҳал этишда

криминология фанининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Бошқа ҳуқуқий фанларга нисбатан
“ёш” бўлсада [1], у ижтимоий ҳуқуқий фан сифатида ҳам ижтимоий, ҳам ҳуқуқий
фанлар билан алоқадорликда ижтимоий салбий ҳодиса – жиноятчилик, унинг
алоҳида турлари, муайян жиноятнинг мавжуд бўлиши, содир этилиши ва ўсиши-
нинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни
бартараф этиш (зарарсизлантириш) ва жиноятчиликка қарши курашиш амалиё-
тини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Бу эса, жиноятларнинг олдини олиш самарадорлигини янада ошириш орқали

жиноятчилик даражасини имкон қадар энг кичик миқдоргача камайтиришга
қаратилган билимларни яратиш ва уларни амалиётга татбиқ этилишини назарда
тутади.

Тарихий-ҳуқуқий адабиётларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, мамлакатимизда

криминологик таълимотларнинг ривожланиш жараёнини қуйидаги тўрт босқичга
бўлиб ўрганиш мумкин:

1) Марказий Осиёга ислом динининг кириб келишигача бўлган давр;
2) Марказий Осиёга ислом динининг кириб келишидан то чор Россияси босқи-

нигача бўлган давр;

3) чор Россияси ва собиқ иттифоқ даври;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

80

4) Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан то ҳозирги кунгача

бўлган давр.

Марказий Осиёга ислом динининг кириб келишигача бўлган давр.

Марказий

Осиё ҳудудида дастлабки криминологик таълимотлар зардуштийлик динининг
муқаддас китоби – “Авесто”да, қадимги халқларнинг битикларида, халқ оғзаки
ижодида акс этади ва ушбу таълимотларнинг ўзаги эзгулик ва ёвузлик, ёмонлик ва
яхшилик, адолат ва адолатсизлик ўртасидаги курашни ўз ичига олувчи, инсонни
эзгуликка чорловчи ғоя ва қарашларда намоён бўлади. Чунончи, эзгулик, яхшилик
инсонни яхши амалларни бажаришга, жиноят содир этишдан тийилишга ундайди.
Ёвузлик ва ёмонлик эса, инсонни ҳуқуққа хилоф ишларни қилишга, қабиҳликка,
жоҳилликка, содда қилиб айтганда, жиноят содир этишга даъват этади.

“Авесто”да келтирилган маълумотларнинг энг қадимги қисмлари милоддан

аввалги иккинчи минг йиллик охири – биринчи минг йиллик бошига оид бўлиб,
оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда “Авесто” таркибига
турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва бошқалар
қўшилиб борган.

“Авесто” ўзбек, умуман, Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг

қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги
тасаввурлари, урф-одатлари, маданиятларини ўрганишда муҳим ва ягона манба
ҳисобланади.

“Авесто”да баён этилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки ибтидонинг,

яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан
иборат. Бу кураш абадий давом этади. Ҳаётдаги турфа ўзгаришлар қайси кучнинг
ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон тана ва руҳнинг, ахлоқ эса яхши ва ёмон хулқнинг
ўзаро курашидан иборат. “Авесто”нинг ахлоқий-фалсафий моҳияти “эзгу фикр”, “эзгу
сўз” ва “эзгу амал” каби муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топади.

“Авесто”да жоҳиллик, зўравонлик, туҳмат каби ёмон хислатлар қораланади,

соф кўнгилли бўлиш, хиёнат қилмаслик, савдода бир-бирини алдамаслик, ҳақорат
қилмаслик каби хислатлар тарғиб этилади.

Зардуштийлик таълимоти ва унинг муқаддас китоби “Авесто”да одамларни

имонли-эътиқодли бўлишга, доимо покиза юришга, танани озода тутишга, ҳар
қандай ёмон ният ва сўзлардан тийилишга, ёмон амаллардан воз кечишга, ножўя
ишлардан юз ўгиришга даъват этадиган ахлоқий қоидалар, ўгитлар ниҳоятда кўп.
Жумладан “Авесто”да сувни тежаш, уни қадрлаш, ундан унумли фойдаланиш ҳақи-
даги, шунингдек, сувни ифлослантиришни тақиқловчи қоидалар битилган.

“Авесто”да ҳарбий тўқнашувлар, хунрезликлар, босқинчилик ҳаракатлари

кескин қораланиб, хайрли иш қилиш, ахлоқ-одобли, билимли, маърифатли бўлиш эса
турли диний ақидаларга мутлақ амал қилишдан устун, деб қаралган.

Олимлар томонидан «Авесто» матнлари асосида жиноятларнинг қуйидаги

таснифи тузилган:

1) динга қарши жиноятлар: бидъат, бошқа диннинг вакили билан никоҳга

кириш, руҳонийнинг вазифасини ғайриқонуний бажариш, атеизм;

2) шахсга қарши жиноятлар: қасддан ёки жазава ҳолатида ҳужум қилиш,

таҳдид қилиш, шифокорнинг зиён етказувчи ҳаракати, ҳомилани олиб ташлаш,
ҳомиладорлик пайтида аёлнинг соғлиғига қарши жиноятлар;

3) ҳайвонларга қарши жиноятлар: айниқса, кучукларга қарши жиноятлар;
4) мулкий жиноятлар: ўғрилик, талон-торож қилиш, босқинчилик, фириб-

гарлик, хасислик;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

81

5) ахлоққа қарши жиноятлар: бесоқолбозлик, фоҳишалик билан шуғулланиш,

эр-хотин хиёнати.

6) табиат кучларига қарши жиноятлар: ер, сув, олов ва ўсимлик дунёсига

қарши жиноятлар [15].

Мазкур жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан муайян жазо чора-

ларини қўллаш масалалари ҳам “Авесто”да қайд этилган. Жумладан унда қуйидаги
жазо чоралари назарда тутилган: 1) ўлим жазоси; 2) қамоқ; 3) тан жазоси; 4) гуно-
ҳини ювиш; 5) хун олиш [14].

Хусусан, зардуштийлар ақидасига кўра, тўрт тоифа кишилар сўзсиз, ҳеч қандай

ҳукм ва ҳакамсиз қатл қилинганлар. Булар: мурдор (ўлимтик, ўлакса)ни ёқувчи,
йўлтўсар қароқчи, баччабоз ва энг қабиҳ гуноҳ устида қўлга олинган кимса.

Зардуштийлар ақидаси бўйича жиноятларнинг олдини олишда дарра уриш

жазосидан кенг фойдаланилганлигини кўриш мумкин. Хусусан, «Авесто»да кимда-
ким бировни уриб, унга қаттиқ шикаст етказса, ушбу киши биринчи бор ўттиз марта
от думидан қилинган қамчи билан, ўттиз марта хипчин (хивич) билан саваланиши,
иккинчи бор эллик марта от думидан қилинган қамчи билан, эллик марта хипчин
билан саваланиши, учинчи бор етмиш марта от думидан қилинган қамчи билан,
етмиш марта хипчин билан саваланиши кўрсатилган. Шунингдек, «Авесто»да
бировни уриб, унинг қонини оқизган, суягини синдирган шахсларга нисбатан янада
оғирроқ жазо, яъни кўпроқ дарра уриш жазоси берилиши кўрсатилган.

Зардуштийлар ақидаси бўйича айрим жиноятларни содир этган шахсларни афв

этиш, ўлим жазосига ҳукм қилинганларни катта жарима эвазига афв этиш ёхуд қул
сифатида улардан фойдаланиш эвазига ҳаётини сақлаб қолиш тартиби ҳам амал
қилган. Бу масалалар Олий суд – Зардуштий оқсоқоллар кенгаши вакиллари ва жамоа-
нинг нуфузли аъзолари билан бамаслаҳат адолатли қонунлар асосида ҳал қилинган.

Марказий Осиёда дастлабки криминологик таълимотлар қадимги афсоналар,

эртаклар, ривоятлар, достонлар, мақолларда ҳам ўз ифодасини топган. Бундай
манбалар асосида инсонни одил бўлишга, жиноят содир этмасликка ундовчи ва
жиноятни қораловчи ғоялар ётади. Буларга мисол тариқасида “Қобуснома”, “Ахлоқи
Муҳсиний”, “Макоримул ахлоқ”, “Туҳфат ул-аброр”, “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби
асарларни келтириш мумкин.

Марказий Осиёга исломнинг кириб келишидан то чор Россияси босқинигача

бўлган давр

– Ислом динининг муқаддас китоби Қуръон ва ҳадислардаги инсонни

яхшиликка чорловчи, шунингдек, ушбу давр оралиғида яшаб ўтган аждодлари-
мизнинг асарларидаги инсон ахлоқини яхшилашга қаратилган ва унинг ёмон
хулқини бартараф этиш йўллари ёритиб берилган таълимотларнинг пайдо бўлиши
билан белгиланади.

Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши билан боғлиқ ҳолда

мусулмон ҳуқуқи тизими ривожланди. Мовароуннаҳр фиқҳлари Қуръон ва ҳадис
ҳукмларига, қоидаларига асосланган қонунлар тизими-шариатни ривожлантир-
ганлар. Шариат қонунлари илоҳиёт қонунлари билан бир вақтда инсон ҳақ-
ҳуқуқлари, дунёвий масалалар, жумладан жиноятчилик ва унинг олдини олиш
масалаларига тегишли қонун-қоидаларни ҳам ўзида мужассамлаштирган.

Шариат тизимини мукаммал ўзида жамлаган, фиқҳ илми бўйича энг аниқ,

изчил, мукаммал асар буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний (1123–1197)нинг
“Ҳидоя фи фуруъ ал-фиқҳ” (“Фиқҳ соҳалари бўйича йўлланма”) китобидир. Бу китоб-
да ўша замонларда мўмин-мусулмонлар дуч келадиган долзарб ҳаётий масалалар,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

82

жумладан оилавий ва ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва
жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммолар
исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ёритилган.

Марказий Осиё ҳудудида қадим-қадимдан ўзбек оилаларида бола тарбиясига

ва унинг одоб-ахлоқига, комил инсон бўлиб ўсишига катта эътибор қаратилганлиги
жиноятларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланган. Айниқса, Шарқ мутафак-
кирларининг илмий меросида оила, ота-она ва бола муносабатлари ҳамда бу
муносабатларнинг бола шахсининг шаклланишига таъсир этиш муаммоси муҳим
ўрин эгаллаган. Жумладан Исмоил ал-Бухорийнинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” ҳадислар
тўпламида келтирилган ҳадислардан бирида ота-онанинг фарзандга муносабати
ҳақида шундай дейилади: “Тангридан қўрқинглар ва фарзандларингизга бир хил
меҳрда бўлинглар! (Уларга кийим ва таомларни баробар тақсимланглар)”. Ушбу
ҳадисда оилада ота-она фарзандларига бўлган муносабатда адолатли бўлиши ва
уларнинг кўнгли ўксимаслиги, шунингдек, ота-онанинг илиқ муносабатидан
қониқмаслик туйғусининг пайдо бўлмаслиги, ака-ука, опа-сингиллар орасида низо ва
жанжалларнинг олдини олиш мақсадида, уларга бир хил муносабатда бўлиш
зарурлиги баён этилади.

Демак, фарзандга ёшликдан берилган тўғри тарбия, унинг келажакда яхши

хулқли, комил инсон бўлиб етишини таъминлайди ва ўз навбатида, жамиятга фойда
келтиради.

“Фарзандни йўлга солувчи устоз, энг аввало, ота билан онадир. Ота-она фарзан-

ди яхши фазилат соҳиби бўлиши учун уни мудом эзгулик руҳида тарбияламоғи
лозим. Яхши фарзанд-яхши хотирадир, яхши хотира қолдиринг”, деб бежиз таъкид-
ламаган нақшбандийлик тариқати шайхларидан Махдуми Аъзам (1463/64–1542)
[16].

Жиноятларнинг олдини олиш, тенглик, адолатпарварлик, инсонпарварлик

каби ғояларни тасаввуф (сўфийлик) таълимотида ҳам учратиш мумкин. Тасаввуф –
исломда инсонни руҳий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари йўлловчи таълимот
бўлиб, VIII асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. У дастлаб халифа Усмон даврида
зоҳидлик ҳаракати сифатида амал қилган бўлса, кейинчалик яссавия, кубровия ва
нақшбандия тариқатларида ривожланиб, ўзининг юқори чўққисига чиққан.

Марказий Осиёда илм-фан тараққиётининг ривожланиши билан кечган бу

даврда яшаб, ижод қилган мутафаккир, олим ва файласуфларнинг асарларида ҳам
криминологик ижтимоий ҳодисалар ҳақида турли ғоя ва қарашлар келтирилган.
Жумладан Абу Наср Форобий (873–950)нинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида фозил
шаҳар ҳукмдори адолат ва унинг учун курашувчиларни эъзозлаши, адолатсизлик ва
зулмдан, уларнинг сабабчиларидан нафратланиши, ўз одамлари ва ўзгаларга
одиллик кўрсатиши кераклиги каби ҳукмдорга хос хислатлар баён этилади.

Абу Наср Форобий жиноят содир қилган шахсларга нисбатан ҳарбий куч

ишлатишни батамом қонуний деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, бу катта жиноят-
ларнинг олдини олиш воситаси ҳисобланади.

“Темур тузуклари”да жамиятни, давлатни бошқаришнинг ўн икки қоидаси

ҳақида батафсил баён қилинган. Бу қоидаларнинг аксарияти жамиятда адолат,
ҳуқуқ-тартибот ўрнатишга, ундаги ижтимоий муносабатларнинг фақатгина қонун ва
қоидалар асосида тартибга солинишига, халқнинг тинч, осойишта меҳнат қилиб
фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган.

“Темур тузуклари”дан кўриниб турибдики, Амир Темур даврида жиноятчилик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

83

ва у билан боғлиқ бошқа салбий иллатларга қарши курашиш давлатни бошқариш-
даги энг асосий йўналишлардан бири ҳисобланган.

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий (1441–1501) адолатли, инсофли,

диёнатли ҳукмдорларни халқ ғамини ўз ғами деб билмайдиган золим, жоҳил, фосиқ
подшоҳларга қарама-қарши қўйган. У адолатли подшоҳ ёрқин кўзгу бўлса, золим,
жоҳил, фосиқ подшоҳлар унинг тескарисидир, униси ёруғ тонг бўлса, буниси қоронғи
кечадир [7], дейди.

Алишер Навоий асарларида инсонийлик, ватанпарварлик, муҳаббат, меҳр ва

оқибат каби улуғвор ғоялар билан бир қаторда, адолатпарварлик, тенглик ва
жиноятларнинг олдини олиш ҳақидаги ғоялар ҳам илгари сурилган.

Мутафаккир ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асари орқали ўша даврнинг табақа-

лари ҳаёти, ахлоқи ҳақида сўз юритиб, уларнинг яхши ишлари ҳамда айб ва нуқсон-
лари хусусида гоҳ ҳалимлик, гоҳ ғазабу нафрат билан уларни инсофга чақирмоқчи,
тарбияламоқчи бўлади.

Криминологик таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланишида Шарқдаги

диний мактаблар, мутафаккир, файласуф, олим ва давлат арбобларининг ҳам
муносиб ҳиссалари бор. Афсуски, ҳанузгача таҳлил қилинаётган давр мутафаккир,
файласуф, олим ва давлат арбобларининг жиноятчилик ва унинг олдини олишга
доир фикр ва ғоялари тўлиқ ўрганилмаган [10]. Бу ҳолат келгусида аждодларимиз
меъросини криминология нуқтаи назаридан чуқур ўрганиш зарурати мавжуд
эканлигидан далолат беради.

Чор Россияси ва собиқ иттифоқ даври

– Ўзбекистонда яшаб ижод этган

маърифатпарвар мутафаккирлар, жадидчилик намояндалари ҳамда мустақилликка
қадар ижод қилган ва жиноятчилик ва унинг олдини олиш масалалари соҳасида
илмий асарлар яратган ўзбек олимларининг таълимотлари билан белгиланади.

Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг

асарларида нафақат жадидчилик, маърифатпарварлик ғоялари, балки жамиятдаги
салбий иллатлар, жумладан жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи сабабларни
қоралашга қаратилган фикр ва қарашларни кузатиш мумкин. Унинг машҳур
“Падаркуш” драмасида ўқимаган, жоҳил ва нодон боланинг ўз отасини ўлдиргани
қаламга олиниб, унда инсоннинг таълим ва тарбия олмаганлиги охир-оқибат,
албатта, фожиага, жиноятга олиб келиши ёритиб берилган. Шу сабабли, ҳар бир ота-
она асар қаҳрамонидек фожианинг қурбони бўлмаслиги учун фарзандларига таълим
ва тарбия бериб бориши лозимлигини уқтиради.

Маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний (1878–1934) ҳаётини мактаблар

очиш, халқни саводхон қилиш, айниқса, ўзбек хотин-қизларини ўқитиш, ўқитувчи ва
зиёли мутахассисларни тайёрлашга бағишлаган. Мутафаккир “Тарбия бизлар учун ё
ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деб бежизга
таъкидламаган.

Ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат (1886–1938) асарларида ўз

даврининг салбий иллатларини очиб ташлашга ҳаракат қилади. Хусусан, унинг
“Мунозара”, “Сайёҳи ҳинди” асарларида ўша даврнинг долзарб муаммоларидан бири
бўлган диний фанатизмни танқид остига олади ва унга қарши курашади.

Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий (1894–1938) мамлакати-

миз тараққийпарвар зиёлилари сафида туриб она юрти, миллат тақдири устида
астойдил қайғурган ва нажот йўлини излаган маърифатпарварлардан бири эди. У
бир қатор асарлари (“Бахтсиз куёв”, “Жувонбоз”, “Улоқда”, “Ўткан кунлар”,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

84

“Меҳробдан чаён” кабиларда миллатпарварлик, маърифатпарварлик ва жадидчилик
ғояларини илгари суриш билан бир қаторда, жамиятдаги мавжуд иллатларни,
жиноятчиликка олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни қоралаган.

Моҳир ёзувчи, ҳикоянавис Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)нинг асарларида ҳам ўз

даврининг салбий иллатлари, хусусан, жиноятчилик ҳақидаги муайян ғояларни
кўриш мумкин. У “Бошсиз одам” ҳикояси, “Сароб” романи, “Синчалак” қиссаси орқали
ўша даврдаги иллатлар устидан кулган бўлса, “Тобутдан товуш” комедиясида эса ўзига
хос нозик туйғу билан жамиятдан порахўрликдек даҳшатли иллатни таг-томири
билан йўқотиш истагида айрим кўринишларни саҳнага олиб чиқди.

Юқоридаги номлари келтирилган ва бошқа мутафаккирларимиз томонидан

жиноятчилик, унинг ижтимоий хавфи, сабаб ва шароитлари, уни содир этган
шахсларга хос салбий хусусиятлар шаклланишининг таълим-тарбия билан бевосита
боғлиқлиги, инсон ахлоқ-одобини, комил инсон фазилатларини фарзандларда камол
топтириш жиноятларнинг олдини олишнинг энг инсонпарвар ва самарали йўли
эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, ғоялари, таълимотлари бугунги кунда ҳам
муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, криминологлардан бу соҳада чуқур илмий
тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Чунки бу таълимотлар Совет давлатининг
жиноятга оид сиёсатига, умуман жиноятчилик ва унинг сабабларига оид таъли-
мотига тамоман зид келар эди. Совет давлатининг жиноят сиёсатига кўра:

– жамиятдаги салбий воқеликлар, жараёнларнинг сабаби фақат синфий нуқтаи

назардан таҳлил қилинган, барча нохушликлар феодализм ва капитализмнинг
сарқити, ўтмишдан қолган аянчли мерос деб қаралган;

– жиноятчилик ҳар бир давлатга хос бўлган ижтимоий воқеликдир, деган

қонуният инкор этилган;

– социализмдек “ривожланган жамият”да жиноятнинг қандай сабаблари

бўлиши мумкин ва жиноятчи шахси “янги жамият кишиси” тимсолига зид деб
топилган бир пайтда жиноятчилик сабаблари ва унинг содир этилишига шарт-шароит
яратувчи муҳитнинг мавжудлигини эътироф этиш, «янги жамиятга» нисбатан туҳмат
деб тушунилган;

– социализм шароитида ижтимоий муносабатлар мукаммаллашиб, ривож-

ланиб боради, шунга мувофиқ равишда инсонлар баркамол бўлиб бораверади,
жиноятчилик эса борган сари камайиб боради ва коммунизмга ўтилиши билан
жиноятчилик ҳам бўлмайди, деган назария илгари сурилган;

– мамлакатда эксплуатация, муҳтожлик ва қашшоқликнинг йўқ бўлиши билан

жиноятчиликнинг ижтимоий асослари ўз-ўзидан йўқ бўлади. Бундай шароитда
мамлакатда жиноятчиликнинг борган сари камайиб бориши ва жиноятлар
ижтимоий хавфлилик даражасининг камайиб бориш тенденцияси юз беради, деб
ҳисобланган.

Шу боис, собиқ иттифоқ давлатининг дастлабки йилларида салбий воқелик-

ларнинг, жумладан жиноятчиликнинг сабабларини таҳлил қилиш билан махсус
институтлар шуғулланган бўлса-да, ХХ аср 30-йилларининг ўрталарида улар ёпиб
ташланди. Қарйиб чорак аср давомида бундай ҳолларнинг сабабларини текшириш
тақиқлаб қўйилди. Криминология фанини ривожлантириш ва бу соҳада жиддий
тадқиқот ишларини олиб бориш ўрнига декларатив чораларга зўр берилди.
Жиноятчилик, унинг сабаблари, жиноятчиликка қарши курашни ташкил этиш
кабилар сиёсат нуқтаи назаридан фақат сиёсатчилар хоҳлаган тарзда талқин этилди.
Бу эса, криминология фани тараққиётининг сусайишига олиб келди ҳамда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

85

жиноятчиликни илмий билиш билан боғлиқ тадқиқотларни кенг қамровда олиб
борилишига тўсқинлик қилди.

Оқибатда бу даврда жиноятчиликнинг сабаблари сунъий равишда ниқоб-

ланди, бу эса унинг сурункали ривожланишига олиб келди.

Натижада, собиқ иттифоқда жиноятчиликка қарши курашда иқтисодий,

ижтимоий-сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий чораларни ривожлантириш ўрнига қонун-
ларни ўзгартиришга, жазоларни кучайтиришга кўпроқ аҳамият берилди. Жумладан
1960–1990 йиллар мобайнида жиноятчиликка қарши кураш ва жиноий жавобгар-
ликни кучайтириш масалалари бўйича 15 дан ортиқ қарор қабул қилинган, жиноят
қонунига эса 350 дан ортиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган. Аммо бу билан
жиноятчиликнинг ўсишини тўхтатишга муваффақ бўлинмади. Аксинча, собиқ
Иттифоқ давлатида жиноятчиликнинг ўсиш тезлиги жаҳондаги энг кўп содир
этиладиган давлатлардан ҳам тезроқ эди. Масалан, собиқ Иттифоқ давлатида
1957–1991 йиллар (34 йил) ичида жиноятчиликнинг ўртача ўсиш кўрсаткичи
4,8 %ни, аҳолининг ўсиш кўрсаткичи эса 1,1 %ни ташкил қилган, яъни жиноят-
чиликнинг ўсиши аҳолининг ўсишига нисбатан 4,3 марта кўпроқ юз берган [11].

Шундай қилиб, собиқ иттифоқда олиб борилган жиноятчиликка қарши кураш

сиёсати ўзини оқламади. Жиноятчиликнинг сунъий тарзда йўқ бўлиб бораётган-
лигини таъкидлаш, умуман, жиноятчиликнинг таг-томири билан тугатишга бўлган
уринишлар оддий бир сароб эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Натижада
жиноятчиликни илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш бўйича криминологик тадқиқот-
ларни қайтадан жонлантириш зарурати юзага келди. Шу боис, криминология фан
сифатида ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб жадал ривожлана бошлади:

– 1963 йилда собиқ Иттифоқ Бош прокуратураси ҳузурида жиноятчилик

сабабларини ўрганиш ва унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишга масъул
бўлган ихтисослашган илмий тадқиқот институти ташкил этилди;

– 1963/1964 ўқув йилидан Москва давлат университетининг юридик факуль-

тетида криминология ўқув предмети сифатида ўқитила бошланди;

– 1964/1965 ўқув йилидан бошлаб собиқ иттифоқ ҳудудидаги юридик олий

ўқув юртлари ўқув режасига криминология ўқув предмети сифатида киритилди.

Криминология дастлаб олий ўқув юртлари дастурларида ўқув предмети сифа-

тида таъсис этилган бўлса-да, вақт ўтиши билан алоҳида фан даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан то ҳозирги кунгача

бўлган давр.

Ўзбекистонда бошқа фанлар билан бир қаторда, криминология фани-

нинг ривожланиши учун тўла шароит яратилди. Жиноятчилик муаммоларини
ўрганишда ўзига хос илмий асос яратилган бир қатор Ғарб мамлакатларининг илғор
тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил этишга имконият яратилди. Жиноятчилик
муаммолари кенг қамровда ўрганила бошланди. Натижада криминология алоҳида
мавқега эга бўлган фанлар қаторига чиқиб олди.

Таълим тизимининг ислоҳ қилиниши натижасида криминологиянинг олий

таълим муассасаларида мустақил фан сифатида ўқитилишига алоҳида эътибор
қаратилди. Агар собиқ иттифоқ даврида юридик олий ўқув юртларида кримино-
логия бўйича бор-йўғи 18 соат ўқув юкламаси назарда тутилган бўлса [12], ҳозирда
олий юридик таълим муассасаларида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси ўқув режасига кўра, бу фанни ўрганишга жами 108 соат
маъруза, семинар, амалий ва мустақил таълим машғулотлари ажратилган.

Ҳозирги кунда криминология фанини ўқитиш Ўзбекистон Республикаси


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

86

Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент давлат юридик университети,
Қорақалпоғистон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Жамоат
хавфсизлиги университети олий таълим муассасаларининг ўқув дастурига
киритилган.

Собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистонда криминология фанига оид ўзбек тилида

бирорта ҳам ўқув қўлланма ёки дарслик йўқ эди.

Мустақиллик йилларида криминология фани дарслик ва ўқув қўлланмалар

давлат тилида яратилди. Жумладан криминология фанидан ўзбек тилидаги биринчи
ўқув қўлланма [9] Тошкент давлат юридик институти олимлари томонидан, биринчи
дарслик [8] Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси олимлари
томонидан тайёрланиб, нашр этилди.

Шундан кейин мамлакатимиз олимлари томонидан криминология фани

бўйича қатор дарсликлар тайёрланиб, нашр этилди [13].

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатидаги

12.00.08 ихтисослигига жиноят ҳуқуқи, жиноят-ижроия ҳуқуқи фанлари билан бир
қаторда криминология фанининг ҳам киритилганлиги натижасида мамлакатимиз
олимлари томонидан йирик криминологик тадқиқотлар олиб борилди.

Ўзбекистонда криминологиянинг фан сифатида ривожланишига алоҳида

эътибор қаратилганлиги, жиноятларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш давлат
сиёсати даражасида устувор йўналиш деб белгиланганлиги, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси миллий тизимининг шаклланганлиги унинг жадал ривожланишига
хизмат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда криминология фани соҳасида
илмий тадқиқот ишлари изчил давом эттирилишини таъминламоқда.

Жамият ривожининг ҳозирги босқичида криминология фани олдида қатор

вазифалар турибди. Ушбу фаннинг вазифалари ҳақида олимларнинг фикрлари
турлича бўлиб, уларни бир нечта гуруҳларга ажратадилар. Хусусан, А.И. Долгова
криминологиянинг асосий вазифалари сифатида:

1)

жиноятчиликнинг профилактикасини янада жадаллаштириш мақсадида

криминологик ҳодисаларни илмий тушунтириш ва прогноз қилиш;

2)

мавжуд концепциялар ва ишланма(ғоя)ларни реал таҳлил қилиш, улар-

даги эътиборли жиҳатларни сақлаб қолиш, шунингдек, қотиб қолган ва ҳақиқатга
зид ҳолатлардан воз кечиш; жиноятчилик ва унинг тенденцияларини дарҳол
шакллантириш; криминоген детерминантлар тизимини тўлиқ аниқлаш;

3)

криминологик билимларни амалиётга татбиқ этиш – криминологик

нуқтаи назардан асосланган ва жиноятчиликдаги ўзгаришларга таъсиридан келиб
чиқиб норматив актларни экспертизадан ўтказиш, илмий асосланган тавсияларини
жиноятчиликка қарши курашиш амалиётига жорий этиш;

4)

жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳалқаро тажрибани ўрганиш ва

уни татбиқ этиш;

5)

жиноятларнинг ўта хавфли турлари (иқтисодий жиноятчилик, вояга етма-

ганлар жиноятчилиги, зўрлик ишлатиб содир этилган оғир жиноятлар, уюшган
жиноятчилик, терроризм, коррупция)ни ўрганиш ва уларга қарши курашишнинг
самарали чораларини ишлаб чиқишни кўрсатган [3].

В.Е. Эминов криминологиянинг вазифаларини қуйидаги гуруҳларга ажратган:
1)

ўрганиш вазифаси (жиноятчиликнинг мавжуд бўлиши ва ривожлани-

шининг қонуниятларини, жиноятчи шахси ва турли жиноятларнинг содир этилиши
“механизм”ларини, ижтимоий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда жиноятчиликка
қарши курашиш стратегиясини ўрганиш);


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

87

2)

прогноз қилиш;

3)

давлат органлари ва жамоат ташкилотлари учун криминологларнинг тав-

сиялари ўзгараётган ижтимоий ва техник ҳаётий шарт-шароитларни, жиноят-
чиликнинг олдини олиш субъектларнинг фаолияти бўйича кундалик амалиётига
жорий этиш;

4)

аҳолини хабардор қилиш (билимини ошириш) [2].

Н.Ф. Кузнецова криминология фанининг предмети ва табиатдан келиб чиқиб,

унинг қуйидаги вазифаларини кўрсатган:

1) таҳлилий (жиноятчиликни, унинг умумий ҳолати ва жиноятлар турлари,

жиноятчи шахси, жиноятчиликнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароит-
ларни, олдини олиш тизими ва самарадорлигини тадқиқ этиш);

2) прогноз қилиш (криминологик ҳодисаларининг ривожланиши, ундаги

ўзгаришлар эҳтимоли ҳақида фикрлар билдириш);

3) амалий (криминологик тавсияларни қонун ижодкорлиги ва уни қўллаш

амалиёти татбиқ этиш);

4) ҳалқаро (БМТ, Интерпол ва бошқа ташкилотлар йўналишида жиноят-

чиликка қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш) [4].

Юқорида кўрсатилган криминология фанининг вазифаларини тизимлаш-

тириш асосида жамият ривожининг ҳозирги босқичида унинг қуйидаги вазифа-
ларини қайд этиш лозим деб ўйлаймиз:

а) жиноятчилик ҳақидаги билимларни бойитиш учун у ҳақидаги объектив ва

ҳақиқий ҳажми (ҳолати), бунда ўтмишдаги ва ҳозирги вақтдаги жиноятчилик
динамикаси, даражаси, тузилишга оид билимларга эга бўлиш;

б) жиноятчилик турларига қарши курашишни дифференциация қилиш учун

уларни криминологик тадқик этиш;

в) жиноятчилик сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш

ва илмий нуқтаи назардан ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар
ишлаб чиқиш;

г) жиноятчи шахсини ва муайян жиноятнинг содир этилиш мезанизмини

ўрганиш, турли жиноятларни классификациялаш ва жиноятчи шахсларни типларга
ажратиш;

д) жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг воситалари

ва йўналишларини аниқлаш;

е) муайян ҳудудлардаги жиноятчиликка илмий диагноз қўйиш;
ж) халқаро ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва уларнинг

ютуқларидан фойдаланиш.

Ҳар қандай фан сингари криминология ҳам амалиётни аниқ тавсиялар, қулай

ахборотлар билан таъминланишига хизмат қилади.

Бу борада асосий эътибор юқори малакали, билимдон ва ўз ишини севадиган,

жиноятлар ва жиноятчи шахсига дифференциация нуқтаи назаридан ёндашадиган
кадрларни тайёрлаш, шунингдек, олдини олиш чораларига қаратилиши мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.

Шулардан келиб чиқиб, криминология фани қуйидаги вазифаларни:

жамиятда жиноятчилик, унинг алоҳида турлари, муайян жиноят мавжуд

бўлиши, содир этилиши ва ўсиб боришининг сабаблари ва уни бартараф этиш
бўйича зарур илмий хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқади;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

88

жиноятчиликка қарши кураш амалиёти эҳтиёжларидан келиб чиқиб, чуқур

илмий хулосаларга таянган ҳолда, жиноятлар профилактикасининг самарадор-
лигини янада ошириш бўйича зарур тавсиялар беради.

жиноятчиликка қарши кураш амалиётини жиноятлар профилактикасининг

самарадорлигини янада ошириш бўйича зарур тавсиялар билан таъминлайди;

хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб, уни жиноятлар

профилактикасида қўллаш бўйича тавсиялар беради;

жиноятчиликни прогноз қилиш ва жиноятчиликка қарши курашишни

режалаштиради;

махсус илмий методлар ёрдамида криминологияга таалуқли ходисаларни

ўрганади, уларга доир мавжуд билимларни бугунги кун жиноятчиликка қарши
курашиш назарияси ва амалиётининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб янгилайди;

жиноятлар профилактикасини такомиллаштиришга доир илмий-амалий

тадқиқотларни ташкил этади ва ўтказади.

Мухтасар қилиб айтганда, криминология фанининг асосий вазифаси

криминологик ижтимоий ходисаларга доир мавжуд билимларни бугунги кун
жиноятчиликка қарши кураш назарияси ва амалиётининг эҳтиёжларидан келиб
чиқиб янгилаш, мавжуд муаммоларни назарий ва методологик жиҳатдан асос-
ланган ечимларини ва жиноятлар профилактикаси самарадорлигини янада
ошириш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ
этиш ҳисобланади.

Ушбу оғир, шарафли вазифаларни бажаришда криминология ўзининг илмий

асосланган тавсияларни яратади. Мазкур тавсиялар эса, жиноятчиликка қарши
курашни ташкил этишда зарур манба ҳисобланади.

Шуни унутмаслик зарурки, криминология фани жиноятларнинг профилак-

тикасига доир самарали илмий-назарий ва амалий тавсияларни яратмоғи жуда
муҳим. Чунки ҳар қандай фан сингари криминология ҳам илмий-назарий жиҳатдан
бойитилиб борилмаса, жиноятчиликка қарши курашишда зарур вазифаларни
бажара олишга қодир фан сифатида ривожлана олмайди. Бу борада назария
амалиётнинг кўзи эканлигини эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

Криминология фанининг жиноятчиликка қарши курашиш амалиётидаги

аҳамияти ошиб боряпти. Унинг илмий тавсиялари асосида ишлаб чиқилган илғор
тажрибалар жиноятчиликка қарши кураш борасида муҳим қарорларга келиш
имкони яратилмоқда. Хусусан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида
ҳудудлардаги жиноятларни ўрганиш методикаси, ҳудудлардан жиноятчиликни
прогноз қилиш бўйича қатор методик қўлланмалар яратилди.

Криминология фани ўзининг вазифаларини қуйидаги асосий функциялари

орқали амалга оширади:

1)

йиғиш функцияси –

тадқиқотлар олиб бориш орқали жиноятчилик билан

боғлиқ у ёки бу жараённинг қандай кечаётганлиги ва қандай рўй бераётганлиги
хусусида зарур криминологик ахборотларни йиғишни назарда тутади;

2)

таърифлаш функцияси –

олинган эмперик ахборотларни таҳлил қилиш,

гуруҳларга ажратиш ва умумлаштириш асосида криминология предметига кирувчи
жараёнларни ёритишни назарда тутади. Бунда у ёки бу холатнинг қандай рўй
берганлиги очиб берилади ва мавжуд воқелик хусусида тўпланган маълумотлар
назарий жиҳатдан маълум бир тартибда ўрганилади. Шунингдек, криминологик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

89

воқеликка дахлдор ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш асосида ўзига хос тушунчалар
ва назарий концепциялар яратилади;

3)

прогноз қилиш функцияси –

бунда у ёки бу жараённинг қандай кечиши ва

шу асосида келгусида юзага келадиган оқибатлар, умуман олганда, ўрганилаётган
жараённинг қай тарзда ривожланиши мумкинлиги олдиндан илмий башорат
қилинади. Криминология криминологик аҳамиятга эга бўлган ҳодиса ва жараёнлар
йўналишини, келажакдаги ўзгаришларини ўрганиб, уларнинг кейинги аҳволини ва
йўналишини прогноз қилади.

4)

аҳолини хабардор қилиш функцияси:

ҳозирги вақтда жиноятчиликка

қарши курашиш амалиёти жиноятчиликни назарий жиҳатдан тубдан ўрганиш
вазифасини янада қатъий қилиб қўймоқда. Умуминсоний қадриятлар ва инсон
ҳуқуқлари асосий ўринга қўйилаётган, ҳозирги вақтда тўсиқ бўлаётган салбий
ҳодисаларни илмий жиҳатдан чукур таҳлил қилиш, бу ҳодисаларда келажакда
қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини прогноз қилиб, жиноятчиликка қарши
курашнинг самарали чораларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Криминология фанининг асосий вазифалари самарали бажарилишини

таъминлаш учун қуйидагилар таклиф этилади:

1)

хуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг ихтисослаштирил-

ган статистика ҳисоботларидан криминологик илмий тадқиқотларни олиб бориш-
да самарали фойдаланиш механизмини яратиш, жумладан ИИВ Академияси ва
Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида жиноятчиликка доир
статистик маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи Илмий
марказ ташкил этиш мақсадга мувофиқ;

2)

криминологиянинг долзарб муаммолари бўйича самарали илмий

тадқиқотларни ташкил этиш ва амалга ошириш, бу борадаги илғор ҳалқаро
тажрибани ва чет мамлакатлар амалиётини ҳисобга олиш;

3)

жиноятчиликка қарши курашнинг замонавий усуллари тўғрисида

электрон (публицистик, юридик, илмий-оммабоп) адабиётларни тарқатишни
жадаллаштириш. Жумладан ИИВ Академияси ва Тошкент давлат юридик
университети ҳамкорлигида Интернет тармоғида “Криминологиянинг долзарб
масалалари” номли халқаро илмий-амалий электрон журнални ташкил этиш
мақсадга мувофиқ. Бу: бир томондан, мамлакатимиз илм-фани, хусусан
криминология фани ютуқларининг халқаро миқёсда эътироф этилишига хизмат
қилса, бошқа томондан эса, тадқиқотчиларга ўз илмий мақола (тезис)ларини нашр
эттиришларида қулайлик яратади.

Ўйлаймизки, юқоридаги таклиф, тавсия ва хулосаларнинг амалиётда ўз

ифодасини топиши бу борадаги муаммоларини ҳал этишда ижобий натижаларга
эришилишини таъминлайди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

“Криминология” атамаси 1885 йилда Италиялик олимлар Топинард и

Гарофалонинг шу номдаги монографияси чоп этилганидан сўнг илмий муомалага
киритилган ва фан сифатида эътироф этилган.

2.

http://ebooks.grsu.by/criminal/9-zadachi-kriminologii-na-sovremennom-etape.htm.

3.

http://stavf.кrdu.mvd.ru/upload/site122/document_file/Lekciya_1(21).pdf.

4.

http://urss.ru/PDF/add_ru/159482-1.pdf/краткий курс лекций.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

90

5.

https://lex.uz/docs/3141186.

6.

https://lex.uz/docs/3556832.

7.

Бобоев Ҳ., Ғофуров З. Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий-маърифий

таълимотлар тараққиёти. – Т., 2001. – Б. 285.

8.

Зарипов З., Исмоилов И. Криминология. Умумий қисм: Дарслик. – Т., 1996. –

Б. 228.

9.

Каракетов Й.М., Усмоналиев М.У. Жиноятчиликка қарши курашнинг крими-

нологик чоралари: Ўқув қўланма. – Т., 1995. – Б. 229.

10.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 18–19.

11.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 30–31.

12.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 34.

13.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – 528 б;

Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик. – Т., 2008. – 305 б; Криминология:
Учебник / Коллектив авторов; Отв. редактор М.Х. Рустамбаев. – Т., 2008. – С. 408;
Kriminologiya: Darslik / Mualliflar jamoasi; Z.S. Zaripovning umumiy tahriri ostida. – Т.,
2009. – B. 420. Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса-лари учун
дарслик / И. Исмаилов, Қ.Р. Абдурасулова, И.Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир
Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 272 – Б. 18.
Криминология. Махсус қисм: Дарслик / И. Исмаилов, Қ.Р. Абдурасулова ва бошқ. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – Б. 744.

14.

Ўша ерда. – С. 357.

15.

Халиков А. Правовая система зороастризма. – Москва: ИГ ПАН. 2004. – С. 355.

16.

Хуршид Даврон. Алпомишнинг уйғониши // Тафаккур. – 1994. – № 1. – Б. 16.

Библиографические ссылки

“Криминология” атамаси 1885 йилда Италиялик олимлар Топинард и Гарофалонинг шу номдаги монографияси чоп этилганидан сўнг илмий муомалага киритилган ва фан сифатида эътироф этилган.

http://ebooks.grsu.by/criminal/ 9-zadachi-kriminologii-na-sovremennom-etape.htm

http://stavf.кrdu.mvd.ru/upload/site122/document_file/Lekciya_1(21).pdf

http://urss.ru/PDF/add_ru/159482-1.pdf/краткий курс лекций

https://lex.uz/docs/3141186

https://lex.uz/docs/3556832

Бобоев Ҳ., Ғофуров З. Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий-маърифий таъ¬лимот-лар тараққиёти. – Т., 2001. – Б. 285.

Зарипов З., Исмоилов И. Криминология. Умумий қисм: Дарслик. – Т., 1996. – Б.228.

Каракетов Й.М., Усмоналиев М.У. Жиноятчиликка қарши курашнинг кри¬ми-нологик чоралари: Ўқув қўланма. – Т., 1995. – Б. 229.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 18–19.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 30–31.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 34.

Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – 528 б; Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик. – Т., 2008. – 305 б; Криминология: Учебник / Коллектив авторов; Отв. редактор М.Х. Рустамбаев. – Т., 2008. – 408 с; Kriminologiya: Darslik / Mualliflar jamoasi; Z. S. Zaripovning umumiy tahriri ostida. – Т., 2009. – 420 b. Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса-лари учун дарслик / И. Исмаилов, Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 272 б. 18. Криминология. Махсус қисм: Дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р. Абдурасулова ва бошқ. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 744 б.

Ўша ерда. С. 357.

Халиков А. Правовая система зороастризма. – Москва: ИГ ПАН. 2004. С. 355.

Хуршид Даврон. Алпомишнинг уйғониши // Тафаккур. – 1994. – № 1. – Б. 16.