ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
181
МИЁН БУЗРУК ВА УНИНГ «БЕДИЛ» НОМЛИ МАҚОЛАСИ ХАҚИДА
А. Турдалиев
Р. Зияев
Қўқон давлат музейи қўриқхонаси филиал мудирлари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13370194
Аннотация.
Ушбу мақола 20 асрнинг 20-30 йилларида фаол илмий-ижодий фаолият
кўрсатган сиёсий қатағонлар қурбони адабиётшунос ва санъатшунос Миёнбузрук Солиҳов
(1891-1938) нинг ибратли ҳаёти ҳамда унинг “Бедил” номли илмий мақоласига
бағишланган. Маълумки Миён Бузрук 20-асрнинг 20-30 йилларида ўзининг ўзбек адабиёти
ва театр санъатига бағишланган муҳим илмий асарлари билан жамоатчилик эътиборини
қозонган эди. Афсуски 1937 йиллардаги сиёси қатағонлар даврида у нохақ қамоққа олиниб,
халқ душмани сифатида отиб ташланган эди. Совет даврида унинг ҳаёти ва ижодини
ўрганиш имконият берилмаган. Мустақиллик шарофати билан у буткул оқланиб, асарлари
илмий ўрганила бошланди. Миён Бузрукнинг Бедил номли илмий мақоласи бу буюк
мутафаккир шоир хақида биринчилардан бўлиб, кичик илмий тадқиқот яратиб,
халқимизни Бедилнинг ҳаёти ва ижоди билан таништиришда муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
Калит сўзлар:
Миён Бузрук, Бедил, Ҳиндистон, мадраса, бобурийлар, ўзбек
адабиёти, сиёсий қатағон, санъат, тасаввуф.
ABOUT MIYON BUZRUK AND HIS ARTICLE "BEDIL"
Abstract.
This article is devoted to the exemplary life of literary critic and art critic
Miyonbuzruk Salihov (1891-1938), a victim of political repressions, who was active in scientific
and creative activities in the 20s and 30s of the 20th century, and his scientific article "Bedil". It
is known that Miyon Buzruk gained public attention in the 20s and 30s of the 20th century with his
important scientific works on Uzbek literature and theater art. Unfortunately, during the
repressions of 1937, he was unjustly imprisoned and shot as an enemy of the people. During the
Soviet period, it was not possible to study his life and work. With the honor of independence, he
was fully justified, and his works began to be scientifically studied. Miyon Buzruk's scientific
article entitled "Bedil" was one of the first about this great thinker-poet, created a small scientific
research and made an important contribution to introduce our people to Bedil's life and work.
Key words:
Miyan Buzruk, Bedil, India, madrasa, Baburites, Uzbek literature, political
repression, art, mysticism.
О МИЙОНЕ БУЗРУКЕ И ЕГО СТАТЬЕ "БЕДИЛ"
Аннотация.
Статья посвящена образцовой жизни литературоведа и
искусствоведа Миёнбузрука Салихова (1891-1938), жертвы политических репрессий,
ведущего активную научную и творческую деятельность в 20-30-е годы ХХ века, и его.
научная статья «Бедиль». Известно, что Мийон Бузрук привлек внимание
общественности в 20-30-х годах ХХ века своими важными научными трудами по узбекской
литературе и театральному искусству. К сожалению, во время репрессий 1937 года он
был несправедливо заключен в тюрьму и расстрелян как враг народа. В советский период
изучить его жизнь и творчество не представлялось возможным. С честью независимости
он полностью оправдался, и его труды стали научно изучаться. Научная статья Мийона
Бузрука под названием «Бедил» была одной из первых об этом великом мыслителе-поэте,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
182
создала небольшое научное исследование и внесла важный вклад в ознакомление нашего
народа с жизнью и творчеством Бедиля.
Ключевые слова:
Миян Бузрук, Бедил, Индия, медресе, бабуриты, узбекская
литература, политические репрессии, искусство, мистика.
Миён Бузрук ўтган асрнинг 20-30 йилларида фаол илмий ижодий фаолият кўрсатган
ўзбек адабиётшуноси ва санъатшуносларидан биридир. Ўзбек адабиёти ва санъати тарихи
билан шуғулланган мутахассислар унинг мазкур соҳага доир илмий асарларига тез-тез
мурожаат қилиб турадилар.
1
Бу зукко олимнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти афсуски,
ҳозиргача илмий ўрганилмаган. Ижодий мероси ўрганилиб қайта нашр этилмаган.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 5-жилдида Миён Бузрук ҳақида қисқача
маълумот берилган ҳолда бошқа ҳеч бир маълумот учрамайди.
2
Ўзбекистон Миллий
Энциклопедияси берган маълумотга қараганда олимнинг тўлиқ исми Миён Бузрук Солиҳов
бўлиб, “Миён Бузрук” унинг адабий тахаллусидир. Бўлажак олим 1891 йилда Тошкентда
тўғилган. 1927 йилда Туркиядаги университетда таҳсилни тугатиб, Тошкентга қайтади.
Ўрта Осиё давлат университетида ўзбек адабиётидан дарс берган. Маданий қурилиш
институтида илмий ходим бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги институтларда ҳам ўзбек тили
ва адабиётидан дарс берган. Миён Бузрук ёзувчи Садриддин Айнининг “Доҳунда”
романини тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, 1932 йилда нашр эттирган. Миён
Бузрукнинг бир қатор мақолалари ХХ асрнинг 20-30 йилларида ўзбек матбуотида босилган.
“Ўрта Осиё ва Ўзбек адабиёти тарихига умумий қараш” (1930), “Ўзбек тетри учун
материаллар” (1934) номли китоблари нашр этилган.
Миён Бузрук 1937 йил 7 августда қамоққа олиниб, 1938 йил 5 октябрда “халқ
душмани” деган нохақ айб билан отиб ташланган.
Миён Бузрукнинг “Бедил” номли мақоласи “Маориф ва ўқитғувчи” журналининг
1928 йил 2 ва 3 сонларида эълон қилинган.
Аввало шуни айтиб ўтиш жоизки, Шарқнинг буюк мутафаккир шоири Мирзо
Бедилнинг сермазмумн шеърлари Туркистон халқларини ҳам ўзига мафтун этиб келган.
Мадрасаларда гап-гаштакларда бот-бот бедилхонлик анжуманлари ўтказилиб
турилган. Шоирнинг форс тилда битилган кўп маъноли ғазаллари, рубоийлари кўплаб
муҳокамалар ва мунозараларга сабабчи бўлган.
Хусусан, ХХ аср биринчи чорагидаги ижтимоий ва маданий ҳаёт ҳам мундан
мустасно эмас. Мана шу даврда маданий ҳаёт майдонига кириб келган Миён Бузрук Бедил
хақида илк бор кичик илмий тадқиқот яратиб жамоатчиликка эълон қилишга жасорат этди.
Зеро, шу пайтга қадар ўзбек тилида ёзилган Бедил ҳақида бундай илмий асар эълон
қилинмаган эди.
Миён Бузрукнинг “Бедил” номли мақоласида шоирнинг таржимаи ҳоли насл-насаби,
ижод усули, асарлар ҳақида батафсил фикр юритилган. Муаллиф бундай маълумотларни
1
Қаранг: Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити. Тошкент. 1961. 16-17 бетлар; Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги
тарихнавислиги. Тошкент. 2010. 248-249 бетлар.
2
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 5-жилд. Тошкент. 2003. 642-бет.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
183
шоирнинг ўз асарларига суянган ҳолда баён қилади. Мақоладаги айрим фактлар (масалан:
шоирнинг ота-онасидан эрта жудо бўлиб, амакиси қўлида вояга етганлиги, мадрасадан
кетиб қолиш сабаблари ва ҳоказо) бошқа манбаларда учрамайди. Шунингдек Миён Бузрук
Бедилнинг барча асарларини ўзида жамлаган “Куллиёти Бедил” китобидан ташқари,
алоҳида нашр этилган “Наргисистон” асари ҳақида ҳам маълумот берган. Бу маълумот
бошқа манбаларда мавжуд эмас. Айни пайтда мақолада муаллифнинг янги давр билан
боғлиқ камчиликлари ҳам йўқ эмас. Жумладан Бедил 1643 йилда тўғилган деб ёзилади.
Аслида шоир 1644 йилда тўғилган. Вафоти эса 1720 деб берилган. Аслида бу 1721
йил бўлади. Бу хато хижрий санани 621 йилдан деб ҳисоблашдан келиб чиққан.
Шунингдек Бедил шеърларини шарҳлаганда ҳам Миён Бузрук ўша пайтдаги
ҳукмрон коммунистик мафкура таъсирида бирёқламаликка йўл қўйган. Бироқ булар жузъий
нуқсонлардир. Умуман олганда Миён Бузрукни “Бедил” номли тадқиқоти улуғ мутафаккир
шоир ҳақида ўзбек тилида биринчи бор батафсил маълумот берувчи асар сифатида
қадрлидур.
1937 йилда Сталин сиёсий қатағонлари қурбони бўлган адабиётшунос ва
санъатшунос Миён Бузрукнинг ҳаёти ва ижодий меросини ўрганиш ва халққа етказиш
бугунги кундаги долзарб масалалардандур.
Қуйида Миён Бузрукниг “Бедил” номли мақоласи араб ёзувидан жорий ёзувга
ўгирилиб, айрим қисқартиришлар билан эълон қилинмоқда.
Miyon Buzruk
Бедил
Насли
Бедил- насли жиҳатидан Чиғатой улусининг “Ирлот” ёки “Барлос” элидандур.
“Миръот ул-хаёл” деган китобнинг ҳошиясидаги маълумотда “Он жаноб аскум Эрлос
чиғатой аст” қайди бор. Бу куллиётни Бедилдаги бир тақризда ҳам нақл этилгандур.
Зотан Бедилнинг исмидаги “Мирзо” калимаси унга Темур сулоласидан булғонига
очиқ далилдур. Чунки “хон” калимаси муғул сулоласига қандай хос бўлса, “Мирзо”
калимаси ҳам Темурийларга шундай хосдур. Бу тарихи бир воқеадур. Бедилнинг
боболари Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга ғолиба, “Бобурмирзо” замонларида бориб қолғонлар
ва “Банголи” - “Азимобод” шаҳрига бирлашганлар. Бедил ҳам у шаҳарда 1643 милодий
йилда туғилғон ва унга “Мирзо Абдулқодир” номи қўйилғон. “Бедил” калимаси- ҳаётий
адабийсида олғон тахаллусидир.
Ҳаёти
Бедил тўрт ёшга етганда отаси ўлади. Онаси бошқа бировға эрга чиқади. Бедил бир
муддат етимлик ҳаётидаги гоҳ онаси, гоҳ амакиси ёнларида юради. олти ёшға етганда,
онаси ҳам ўлиб тамоман амакиси “Мирзо Қаландар” тарбиясида қолади. Бедил етти ёшда
мактабга берилади. Олти ойда ўқиш- ёзишни билиб саводни чиқаради ва мактабдан
мадрасага кўчирилади. Унда арабча сарф ва наҳу ўқий бошлайди. Ўн ёшларида қизиқ бир
воқеа натижасида, амакиси уни мадрасадан олиб ўзича тарбия бера бошлайди. Бу воқеани
Бедилнинг ўзи шундай нақл қилади: “Бир кун мадрасада уламолар орасида бир мунозара
мажлиси бўлғон эди... 2 закий фақат инсофсиз уламо мажлисда ўзларини кўрсатар эдилар.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
184
“Зараба язрибу” шовқинлари остида ақлсизлик байроғини кўтармоқда эдилар. Ўша
куни мани мадрасадан маън қилди. Амаким: “Агар илмнинг асари бу бўлса жаҳолат уйига
раҳна солма. Натижада пушаймон бўлмағайсан. У агар таҳсинга фойдаси бу бўлса
ҳурматини йўқотмагай. Таги натижа надомат бўлмағай. Бир масала лозим бўлса қозилар
маҳкамада ўлмаганлар, бирор насиҳат лозим бўлса ўзини минбардан бўри олиб кетган эмас”
деди.
Мана шу воқеа муносабати ила Бедил кичик ёшида дарсдан олинди. Бу ҳол
Бедилнинг ҳаётида бир неча инқилобий дарс бўлиб тушади. Мадрасадан чиққондан кейин
балоғатга етгунча амакиси тарбиясида ўқиб боради. Бу ўқишдаги дарсларнинг кўписи аҳлоқ
дарси бўлғонини ул ўзи ёзади.
Балоғатга етгач Ҳиндистоннинг турли тарафларини саёҳат қилишга бошлайди. Қай
бирида машҳур бир файласуф ҳаким бўлса унинг билан танишиб, фикрлашиб маълумотни
кенгайтиради. Турли миллатларнинг олимлари хусусан кўпинча фалсафа билан машғул
бўлғон ҳинд брахманлари билан фикрлашиб юради. Ҳиндистоннинг у замонда ҳам илмий
ҳам сиёсий маркази бўлғон “Деҳли”-“Делҳи” шаҳрига бориб фалсафага оид кўп мутоала
бўлинди. Ўзи 41 ёшғача шу тарзда юрғонини ёзади.
“Миръот ул-хаёл” нинг айтганига қарағанда, Бедил ўз замонида ҳам машҳур ҳаким
(файласуф) лардан бўлиб танилди. Хусусан санъат адабияси кўп шуҳрат топди.
Ижод усули
“Бедил”нинг ёзиш усули албатта бугун учун муваффақият бир метуд эмасдур.
Унинг ўз замонасиға ва балки ёлғуз ўзига махсус бир метуд бор эди. Бир муддаони
исбот учун турли фалсафалар, турли масалалар келтирарди, қийин ва мушкул истиоралар
ва мажозлар билан ёзарди. Яшағон замонининг ижобиға қараб фикрларнинг қоронғироқ,
воқеабанд қилиб сўзларди. Турли муҳим фикрларни гоҳ муддао ва гоҳ масала қилиб кўп сўз
орасиға сочиб зикр этарди.
Бедил Эроннинг даҳо адиби Ҳайём каби турли йўлларда фикр талқин қиларди.
Ҳаётида учроғон зарба, садималарнинг Навоийга воқеа ва ҳодисаларнинг шаклига
кўра таассуротларини ифода қилғондур. Гоҳ бир аҳлоқ ва ижтимоият мударриси каби
дарслар бериб, гоҳ зулм ва тааддудга қарши энг кучли ва гина ва адоват кўрсатади. Хулоса
шуки адабият соҳасида турли-турли ҳаяжонларни ва аламларни этадуғон бир доҳийдур.
Услубдаги фасоҳат ва балоғати шиордаги яратувчилиги билан эски адабиётда юқори
мумтоз бир ўрин тутади. “Куллиёти Бедил” номлик улуғ китобда тўпланғон 10 асардан
бошқа “Наргисистон” номли бир китоби айрича нашр этилгандур. “Таллифул хикам” номли
илмий рамл хақида ёзилғон бир китобдан ўзи бахс этса ҳам нашр бўлиб бўлмағони
билинмади.
Бедил Шоҳжаҳон замонида (1627-1658) туғилиб Аврангзебнинг илк эллик йиллик
(1658-1707) қора даврини идрок этди. Ва 1720 милодий йилда Деҳли шаҳрида ўлди...
Хулоса:
...Бедилнинг замони ва турмуш шартларидан хабардор бўлғондагина, унга
шахсиятини танимоқ ва сўзларини англаш мумкиндир. Асарларидаги тасаввуфий зеҳният
бир кучи баъзи фикрлар, қорачиғи сўзлар замонидаги иртижо қора идорадан ҳосил бўлғон
мажбурият асаридир. Унга асл ва чин фикрлари, у сўзларнинг ораларида савол ва озодан
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
185
бир шаклда сўзланган сўзларидан маълум бўлади. Бедилга бу нуқтадан қараб қиймат
беришга тўғри келади.
Менинг кичик тадқиқим Бедилнинг саволлик тарафини илтизом эттирди. Бу
сабабдан унинг савол бўлғон сўзларидан далил келтирмакка тўғри келди. Бу илтизом,
албатта, эски диндор- Бедил хонларининг имонларини сачратмак билан баробар, эҳтимолки
баъзи янги адибларнинг ҳам зеҳниятларига тўғри келмас.
REFERENCES
1.
“Маориф ва ўқитғувчи” журнали. Араб ёзувида. Тошкент. 1928 йил. 2-3-сон
2.
А. Қаюмов. Қўқон адабий муҳити. Тошкент. 1961 йил.
3.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 5-жилд. Тошкент. 2003 йил.
4.
Ш. Воҳидов, Қўқон хонлигида тарихнавислик. Тошкент. 2010 йил.
