НИКОҲДАН АЖРАТИШНИНГ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ

Annotasiya

Фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларнинг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризалар кўздан кечирилса унда турли сабаблар ва важлар келтирилганки, айрим ҳолларда арзимас сабаблар ҳам бир оилани барбод бўлишига олиб келишини кўриш мумкин. Суд жараёнларида эр-хотиннинг никоҳдан ажралишга келтираётган сабаблари уларнинг субъектив қарашларига асосланиб, бунда оиладаги фарзандлар тақдири иккинчи планга ўтиб қолади. Оила азалдан эр-хотиннинг биргаликдаги муносабатларига асосланган бўлсада, баъзан ота-оналар жамиятнинг ушбу кичик ячейкасида фарзандларнинг тақдири, уларнинг тарбияси ва таъминоти, болаларнинг камолотини ўзининг мавқеидан устун қўя олмайди.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Араббоев , Ш. (2025). НИКОҲДАН АЖРАТИШНИНГ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ. Zamonaviy Fan Va Tadqiqotlar, 4(9), 406–407. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/137295
0
Iqtibos
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларнинг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризалар кўздан кечирилса унда турли сабаблар ва важлар келтирилганки, айрим ҳолларда арзимас сабаблар ҳам бир оилани барбод бўлишига олиб келишини кўриш мумкин. Суд жараёнларида эр-хотиннинг никоҳдан ажралишга келтираётган сабаблари уларнинг субъектив қарашларига асосланиб, бунда оиладаги фарзандлар тақдири иккинчи планга ўтиб қолади. Оила азалдан эр-хотиннинг биргаликдаги муносабатларига асосланган бўлсада, баъзан ота-оналар жамиятнинг ушбу кичик ячейкасида фарзандларнинг тақдири, уларнинг тарбияси ва таъминоти, болаларнинг камолотини ўзининг мавқеидан устун қўя олмайди.

Похожие статьи


background image

406

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

НИКОҲДАН АЖРАТИШНИНГ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ

Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.17195373

Фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларнинг салмоғи

юқорилигича қолмоқда. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризалар кўздан кечирилса унда
турли сабаблар ва важлар келтирилганки, айрим ҳолларда арзимас сабаблар ҳам бир
оилани барбод бўлишига олиб келишини кўриш мумкин. Суд жараёнларида эр

-

хотиннинг

никоҳдан ажралишга келтираётган сабаблари уларнинг субъектив қарашларига асосланиб,
бунда оиладаги фарзандлар тақдири иккинчи планга ўтиб қолади. Оила азалдан эр

-

хотиннинг биргаликдаги муносабатларига асосланган бўлсада, баъзан ота

-

оналар

жамиятнинг ушбу кичик ячейкасида фарзандларнинг тақдири, уларнинг тарбияси ва
таъминоти, болаларнинг камолотини ўзининг мавқеидан устун қўя олмайди.

Судларга киритилаётган никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаларда тарафлар

турли асос ва важларни келтириб ўтадилар. Айримлари уларнинг ҳаётида содир бўлган
бўлса, айрим ҳолларда ўйлаб топилган асослар бўйича ҳам ариза киритиладики, бундан
кўзланган асосий мақсад оила ришталарини узиш ва оилани барбод қилишга қаратилган
бўлади.

Никоҳдан ажратишнинг сабаблари сифатида оилага учинчи шахсларнинг

аралашуви, эр

-

хотиннинг оиланинг ташвишларига бефарқлиги, ичкиликбозлиқ ва қиморга

муккасидан кетиш, фарзандсизлик, ишончсизлик, турли касалликлар, асоссиз рашқ
қилиш, иқтисодий қийинчиликлар ва моддий таъминот билан боғлиқ ҳолатларни келтириб
ўтиш мумкин.

Никоҳдан ажратиш жараёни биргина судга даъво ариза киритиш ва даъво аризани

муҳокама қилишдан иборат бўлмай, муҳокамалар жараёнида биттагина бўлса ҳам оилани
сақлаб қолишда бевосита судья ва ҳудуддаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияларининг ҳам бу борадаги таъсирчанлиги муҳим аҳамият касб этади.

Никоҳдан ажратиш биргина эр

-

хотиннинг тақдирини ҳал қилишдан иборат

бўлмасдан, балки унинг оқибатлари шу оиладаги фарзандларнинг тарбияси ва тақдирига
ҳам

таъсир кўрсатади.

Ота

-

онанинг никоҳдан ажралиши болаларда психологик бузилишлар пайдо

бўлишига олиб келади. Болаларнинг ота

-

онасига нисбатан шахсий муносабатларига зарар

етказади, уларда салбий хатти

-

харакатларнинг вужудга келтириши, стрессни қўзғатиш ва

таълим

-

тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Ажралган оилалардаги болалар тўлиқ оилага яшовчи болаларга қараганда рухий

касалликларга чалиниш эхтимоли юқори.

Отасиз ўсган қиз ўғил

-

болалар билан муносабатларда турли қийинчиликларга дуч

келади. Уларда ўғил болаларга нисбатан салбий муносабат шаклланиб, ўғил болаларнинг
нормал ҳулқ

-

атвори ҳам ноўрин харакатга ўхшаб қабул қилинади.

Ўзбек оилаларига хос бўлган тенденцияларга кўра, ажралган оилаларда болалар

одатда оналар қарамоғида қолади. Бундай ҳолат болаларда ўзининг отасига нисбатан
салбий қарашларни, отанинг масъулиятсизлиги билан боғлиқ кўнгилсиз хотираларни
шакллантиради.


background image

407

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

Ажралишдан кейин болалар ота

-

она ўртасида юзага келган зиддиятлар таъсири

остида бўлиб, ота

-

оналарга нисбатан уларда айбдорлик хиссининг пайдо бўлишига олиб

келади.

Ажралишнинг болаларга бўлган таъсирининг яна бир салбий жихати, ажралган

оиладаги болалар бошқа ўзининг тенгдошларини босимига ҳам бардош бериши керак.

Болалар айрим ҳолларда тўлиқ оилада тарбияланаётган тенгдошларининг таъна ва

дашномларини қабул қилишига тўғри келади. Баъзан таъминот нуқтаи

-

назаридан

тенгсизликни ҳис қилган болаларда ажралган ота

-

онани ҳар қандай харакатларини

қоралайдиган

хиссиётларни, уларга нисбатан ғазабни вужудга келишига олиб келиши

мумкин.

Одатда болалар ўзларининг оилаларини қайтариб олишга харакат қилади. Лекин бу

кўп ҳолатларда ижобий якун топмайди. Ота

-

онанинг бир

-

бирига бўлган салбий

муносабатлари, бу борадаги болаларнинг сайи харакатларини натижасиз қолдиради. Кўп
ҳолларда

болалар ажралган ота

-

она ўртасида хабарчига айланиб қолади.

Bibliografik manbalar

Одатда болалар ўзларининг оилаларини қайтариб олишга харакат қилади. Лекин бу кўп ҳолатларда ижобий якун топмайди. Ота-онанинг бир-бирига бўлган салбий муносабатлари, бу борадаги болаларнинг сайи харакатларини натижасиз қолдиради. Кўп ҳолларда болалар ажралган ота-она ўртасида хабарчига айланиб қолади.