Ёш болаларда ўткир обструктив бронхитларни ацетилцистеин препаратини небулайзер ингаляциялари ўтказиш билан даволаш

Н Шавази, М Лим
Ўткир обструктив бронхит билан чалинган 52 та бемор текширилди. I-гуруҳда 26 та бемор бўлиб, улар амброксол препаратини ичиш билан даволанган. II-гуруҳда 26 та бемор ацетилцистеин препаратини небулазер ингаляциялари ёрдамида 10% эритма кўринишида қабул қилишган. Текширишлар шуни кўрсатдики II-гуруҳ ацетилцистеин препаратини небулазер ингаляциялари кўринишида қабул қилишган болаларда, I-гуруҳга нисбаттан йўталнинг 5,8 кунда камайганлиги (Р<0,05; Р<0,01), балғам кўчишининг яхшиланиши 5,8 кунда (Р<0,01; Р<0,05), сатурация кўрсаткичларининг мусбат динамикаси пайдо бўлиши 3-8 кунларда (Р<0,05; Р<0,001), оксигенотерапия билан даволаш ва болаларнинг шифохонада даволаниш вақтининг камайганлиги (Р<0,01; Р<0,01) яққол кўринган. Ацетилцистеин препаратини небулайзер ингаляциялари кўринишида ишлатиш болаларда ўткир бронхит ва бронхиолитни даволашда самарадор препаратлардан бири сифатида қўлланилиши мумкинлигини кўрсатади
107

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos