Юмшоқ тўқималар йирингли-яллиғланиш касалликларини тажрибада даволашда лазер (со 2 лазери ва фотодинамик терапия) усулларини қўллаш орқали даволашнинг самарадорлигини ошириш

O Тешаев, А Муродов, Р Садиков, Н Маликов
Мақсад: Юмшоқ тўқималар йирингли-деструктив касалликлари даво амарадорлигини СО 2 лазер ва фотодинамик терапияни экспериментда махаллийқўллаш орқали яхшилаш. Материал ва услублар.Йирингли яра моделини 80 та каламушда М.П. Толстых (2002) услубини бироз модификациялаган ҳолда яратилди.Тажрибадаги ҳайвонлар 3 суткадан сўнг 4 гуруҳга бўлинди:1). 20 каламуш регенерациянинг физиологик кечиши кузатилди. 2). 20 каламуш ананавий стандарт даволанди. 3). 20 каламуш ФДТ билан даволанди. 4). 20 каламуш ананавий стандарт даво билан космплекс равишда СО2 лазер(JZ-3A) ва ФДТ қўлланилди. Тажриба давомида планиметрия, яра битиши, периферик қон кўрсатгичлари ва жарохат туби ва деворидан олинган морфологик биоптатлар 1,3,7 ва 10 кунлар текширилди. Натижалар. ФДТ ва СО 2 лазер йирингли яраларни даволашнинг етарли даражада таъсир кўрсатувчи самарали ноинвазив усули эканлигидан далолат беради, ҳамда ушбу усулни юмшоқ тўқималарнинг ўткир махаллий йирингли-деструктив касалликларини даволаш учун клиник амалиётда қўллашга асос бўлиб хизмат қилади. ФДТ ва СО 2 лазерни биргаликда қўллаш яранинг йирингдан тезроқ тозаланишига, грануляция шаклланишини фаолаштириб, яра юзаси эпителизация муддатини қисқартиради. Хулоса:ФДТ ва СО 2 лазерни биргаликда қўллаш бошқа ўрганилаётган услублар билан таққослаганда жуда самарали услубдир
164

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos