ГУЛХАНИЙ ИЖОДИДА ҚУШ ОБРАЗИ

Annotasiya

Мақолада  ўзбек адабиёти намояндаларидан бири бўлган Муҳаммадшариф Гулханий  ижодида қуш  образи  орқали ифодаланган ижтимоий-фалсафий, маиший-ахлоқий  воқеа-ҳодисалар  талқин ва  тадқиқ этилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
22-24
10

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Исломова, М. (2025). ГУЛХАНИЙ ИЖОДИДА ҚУШ ОБРАЗИ. Модели и методы в современной науке, 4(9), 22–24. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/106465
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада  ўзбек адабиёти намояндаларидан бири бўлган Муҳаммадшариф Гулханий  ижодида қуш  образи  орқали ифодаланган ижтимоий-фалсафий, маиший-ахлоқий  воқеа-ҳодисалар  талқин ва  тадқиқ этилган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

22

ГУЛХАНИЙ ИЖОДИДА ҚУШ ОБРАЗИ

М.Исломова

ФарДУ таянч доктаранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15629187

Резюме.

Мақолада ўзбек адабиёти намояндаларидан бири бўлган

Муҳаммадшариф Гулханий ижодида қуш образи орқали ифодаланган
ижтимоий-фалсафий, маиший-ахлоқий воқеа-ҳодисалар талқин ва
тадқиқ этилган.

Калит сўзлар.

Воқелик, эътиқод, тасаввур, эпик тасвир, фалсафий

ифода, ижтимоий ғоя, бадиият, анъана, ўзига хослик.

Ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Гулханий

лирик асарлари билангина эмас, сатирик мероси билан ҳам ўзбек мумтоз
адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Ижтимоий воқеликни, ҳаётдаги
иллат ва нуқсонларни, замондошлари феъл-атворидаги қусур ҳамда
камчиликларни

бадиий

тасвирлашда

шоир

сатира

ва

юмор

элементларидан моҳирона фойдаланади. Шунинг учун ҳам Гулханийнинг
сатирик образ ва характер яратиш борасидаги усуллари бугунги кунда
ҳам тажриба мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Шоирнинг машҳур “Зарбулмасал” сатираси бугунги авлодга мактаб

партасиданоқ таниш. Унда қўлланган айрим бадиий санъатлар, ўхшатиш
ва иборалар ҳозирда ҳам кундалик муомалада тез-тез тилга олиб
турилади. Бу эса асарнинг ғоят халқчил ва бадиий-эстетик
таъсирчанлигидан далолатдир. Асарда ишлатилган “Уйда чакса уни йўқ,
том бошида қўш тандир”, “Сичқон сиғмас инига, ғалбир боғлар думига”
сингари ғоят ўринли қўлланган мақол ва маталлар ҳамон мулоқот ва
муомалада фаол қўлланиб келади.

Асар муайян сюжет ва композицион хусусиятларга эга. Сатирадаги

ҳикоячи образининг ровийлар тилидан воқеалар баёнига киришиши
бадиий лавҳаларнинг ишонарли ва таъсирли бўлишига хизмат қилган:
“Аммо ровийлар андоғ ривоят қиладиларким, илгариги айёми
нофаржомда Фарғона иқлимида Кайқубод отлиғ подшоҳлиғдин қолғон
бир эски шаҳристон бор эрди. Анда бир Бойўғли деган ватан тутмиш
эрди. Аммо анинг ҳавоси хуш ва дилкаш. Сабза раёҳин, анвойи гуллар,
чечаклар касратидин, қўрғонга қўнғон чоғда товуснинг парларидек
турланиб, мунаққаш ва рангин кўринур эрди ва анинг бир ёғочли ерда
Япалоққуш маскани, ота-бобосидан қолғон жойи бор эрди...”

Ҳикоячи асарнинг кириш қисмидаёқ ўқувчини воқеа ва уларнинг

иштирокчилари билан учрашувга тайёрлайди. Кейинги мисралардан аён


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

23

бўлишича, асар сюжетини тўй ва никоҳ воқеаси ташкил этиши, асосий
қаҳрамонлар Бойўғли ва Япалоққушлар эканлигидан воқиф бўламиз.
Асар бошида келган Бойўғлининг қизи ҳақидаги таърифнинг ўзиёқ
бизни сатирик кулгига тайёрлайди. Дарҳақиқат, ўзи тунда учадиган қуш
бўлса-ю, исми Гунашбону (Қуёшхоним) бўлса, бунга кулмай бўладими!
Бунинг устига муаллиф томонидан Гунашбонуга берилган шеърий
таърифни қаранг:

Оразидин шамсу қамардур хижил,
Сўзларидин шаҳду шакар мунфаил,
Ҳосили умри эрди ул бойни,
Оти Гунашбону ўшал ойни.

Образ яратишда ташқи кўриниш ҳам муҳимдир:

Ва ул қиз офтоби оламтобдек ҳар хомни пиширур, ҳеч махлуқ ани

кундузи кўрмоққа чораси йўқ эрди ва ул қиз юзини яширур эрди.”

Муаллиф-ҳикоячи бу билан ҳам қаноатланмасдан кулгини

кучайтиришнинг янада таъсирчан усулини ишга солиб, портрет ва
характер чизиқларини қуюқлаштиради. Балоғатга етган қизнинг феъл-
атворидаги ўзгаришлар, психологик хусусиятлар ғоят ҳаётий
тасвирланади: “То баҳаддеки аломати булуғ зоҳир бўлуб, тиши чиқиб,
кўзи сузулиб, онасининг тўғри сўзлаганига эгри сўзлай бошлади.”

Кўз олдимизга онасига зарда қилиб, гап талашаётган қиз

қиёфасидаги Гунашбонунинг келиши кучли қаҳқаҳа уйғотиш билан
бирга, образлилик ва характер хусусиятларини янада бўрттиради.
Ўринли ишлатилган мақол ва маталлар, образли иборалар қаҳрамонлар
ҳолатини яққол кўз олдимизда гавдалантирпади. “Онаси қабзланиб
айдиким:

-“Эй болам, кўнглунгиз эр тилар ўхшар, ошуқманг. “Ошиққан қиз

эрга борса, ёлчимас, ва тешик мунчоқ ерда қолмас”, - дер эрди.

Шунда қиз итоб оғоз (зарда) қилиб айдиким: “Эй она, сиз бизга

сабр ва таҳаммул сари йўл кўрсатурсиз, мени олур йигитнинг ҳам
отаси айтаётгандир: “Пўлат пичоқ қинсиз қолмас”, “Бош эсон бўлса,
дўппи топилур”.

Ана шундай можаролар сўнгида хулоса ўрнида яна икки мисра шеър

илова қилинган. Бу парча қиссадан ҳиссадек туюлади:

Зонки дар офоқ зи барноу пир,
Ҳеч кас аз жуфт надорад гузир.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

24

(Мазмуни: Дунёдаги ёш ва қарининг жуфтсиз бўлиши (оила

қурмаслиги) мумкин эмас). [3. 18]

Гулханий аллегорик образ ва характер яратар экан, ҳажвий

мазмундан келиб чиқиб, мундарижа ва шакл мутаносиблигини назардан
қочирмайди, иккинчидан, ўз қаҳрамонларини муайян ижтимоий воқелик
фонида майдонга чиқаради. Шунингдек, образни ҳикоячи-муаллиф
тилидан, қаҳрамонларнинг ўз тилидан ҳамда воқеа-ҳодисалар
мантиғидан келиб чиқиб яратади. Бойўғлига қўшни яшайдиган
Япалоққуш Кўрқушни ёнига чақириб, уни Бойўғлининг қизи
Гунашбонуга ўғли Кулонкир султон учун совчи бўлиб боришини
илтимос қилади. Япалоққуш ва Кўрқуш ўртасидаги мулоқотда оилавий-
маиший, ижтимоий, фалсафий мавзуларни қамраб олувчи бир қанча
муаммолар аллегорик тарзда, мақол ва маталлар воситасида
ифодаланади. Хусусан, ички киноя билан айтилган “Подшоҳимиз
замонларида бир бўш чордевор топилмас, уялурмиз. Нечукким
айтмишлар: “Ёлғон масал турмас”, “Уят - ўлимдан қаттиқ” сингари
иборалар шаҳристон - яъни харобазорда туриб айтилаётгани чуқур
маъно англатади.

Келтирилган мисоллар шоир яшаган давр турли ижтимоий табақа

вакиллари бўлган кишилар, ўз манфаатинигина ўйлаб, золимларга зулм
пичоғини қайраб берган баъзи кимсаларни шарманда қилувчи ўткир
сатира намуналаридир. Асарнинг шакли ҳам ифодаланаётган мазмунга
мос бўлиб, халқ ҳикоятлари, термаларига, масалларига ҳамоҳанг услубга
эгадир. Айниқса, муаллиф ҳар қандай ижтимоий-маиший муаммо
тасвирини беришда ва унинг ечимини топишда қушлар тимсолига
мурожаат қилиб, аллегорик усулларни қўллаши асар таъсирчанлигини,
эсда қолишини таъминлаган.

Гулханий шу тариқа Қўқон адабий муҳитида сатира анъаналарини

муваффақиятли давом эттирган, ҳажвиёт имкониятларини кенгайтирган,
янги усуллар кашф этган шоир сифатида ўзбек мумтоз адабиёти тарихида
Махмур, Турди Фароғий, Завқийлар қаторида туради.

А д а б и ё т л а р:

1.

Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. Т.: “Ўзбекистон”.

1993
2.

Гулханий. Зарбулмасал. Т.: 2016.

3.

Султон И. Адабиёт назарияси. Т.: 2006.

4.

Қодиров В. Мумтоз адабиёт: Ўқитиш муаммолари ва ечимлар.Т.:2009

5.

Қайюмий П. Хўқанд тарихи ва унинг адабиёти. Т.: Тамаддун. 2011.

Bibliografik manbalar

Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. Т.: “Ўзбекистон”. 1993

Гулханий. Зарбулмасал. Т.: 2016.

Султон И. Адабиёт назарияси. Т.: 2006.

Қодиров В. Мумтоз адабиёт: Ўқитиш муаммолари ва ечимлар.Т.:2009

Қайюмий П. Хўқанд тарихи ва унинг адабиёти. Т.: Тамаддун. 2011.