Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
485
МДҲ МАМЛАКАТЛАРИДА РАҚАМЛИ АКТИВЛАР МУОМАЛАСИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ АМАЛИЁТИ
доц.
Якубова Шамшинур Шухратовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-6593-5195
Аннотация.
Мазкур илмий мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги
мамлакатларида рақамли активлар
ва криптовалюталар муомаласининг
жорий
ҳолати ва тартибга солиш масалалари таҳлил қилинган
.
Қиёсий таҳлил асосида МДҲ
мамлакатларида асосан мавжуд қонунчилик нормаларининг қўлланилиши ёки мустақил
ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилиши ёндашувлари амал қилаётгани
аниқланди ҳамда
бу соҳада устувор бўлган давлатлар белгилаб олинди. МДҲ
мамлакатларида рақамли
активлар муомаласини тартибга солиш бўйича тажриба алмашиш ва ўзаро
ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида хулоса шакллантирилди.
Калит
сўзлар:
рақамли актив
,
криптовалюта, қонунчилик асослари, тартибга
солиш
.
ПРАКТИКА РЕГУЛИРОВАНИЯ ОБОРОТА ЦИФРОВЫХ АКТИВОВ В СТРАНАХ СНГ
доц.
Якубова Шамшинур Шухратовна
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В научной статье анализируется современное
состояние и вопросы
регулирования цифровых активов и криптовалют в странах Содружества Независимых
Государств. На основе сравнительного анализа определено, что в странах СНГ в
основном применяются подходы применения действующих законодательных норм
или
формирования самостоятельных правовых основ, а также выявлены страны,
являющиеся лидерами в этой области. Сделан вывод о необходимости обмена опытом и
укрепления сотрудничества в сфере регулирования оборота цифровых активов в
странах СНГ.
Ключевые слова:
цифровой актив, криптовалюта, правовая база, регулирование.
PRACTICE OF REGULATION OF DIGITAL ASSET TURNOVER IN THE CIS COUNTRIES
assoc. prof.
Yakubova Shamshinur Shukhratovna
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The scientific article analyzes the current state and issues of regulation of digital
assets and cryptocurrencies in the countries of the Commonwealth of Independent States. Based
on a comparative analysis, it was determined that the CIS countries mainly use approaches to
apply existing legislative norms or form independent legal frameworks, and also identified
countries that are leaders in this area. A conclusion is made about the need to exchange experience
and strengthen cooperation in the field of regulation of digital asset turnover in the CIS countries.
Keywords:
digital asset, cryptocurrency, legal framework, regulation.
UO‘K:
332.053.22
XII SON - DEKABR, 2024
485-494
0
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
486
Кириш
.
Рақамли активлар ва рақамли валюталарнинг ҳамда уларнинг қўлланилиш
усулларининг турли
-
туманлиги ўз
-
ўзидан уларни тартибга солиш механизмларини
такомиллаштириш ҳамда зарур инфратузилмаларни шакллантиришни тақозо этади.
Маълумки, Bitcoin, Ethereum ва бошқа рақамли активлар ва криптовалюталар хусусий
инвесторлар ва институционал бозор иштирокчилари орасида кенг миқёсда тан
олинган. Уларнинг технологик
хусусиятлари, хусусан марказлаштирилмаганлиги ва
воситачиларсиз транзакцияларни амалга ошириш қобилияти ноёб имтиёзлар билан
бир қаторда юқори ўзгарувчанлик, киберхавфсизлик таҳдидлари ва ноқонуний
фаолиятда потенциал фойдаланиш каби хавфларни ҳам яратади
.
Шу муносабат билан
рақамли активлар ва криптовалюта бозорини ҳуқуқий
тартибга солиш жуда муҳим
аҳамиятга эга. Криптовалюталарнинг бозор капиталлашуви $2,7 трлн дан ошади, бу
молия бозорида ушбу сегмент кўламининг сезиларли
даражага эга эканлигидан далолат
беради.
Дунё бўйлаб 60 дан ортиқ йирик банклар блокчейн технологияси
билан боғлиқ
лойиҳаларга сармоя киритмоқдалар, бу анъанавий молия институтларининг ушбу
соҳага стратегик қизиқишини кўрсатади.
Бутун дунё бўйлаб 580 млн дан ортиқ одам криптовалюталар фойдаланувчилари
ҳисобланади, бу рақамли активларнинг глобал миқёсда юқори даражада кириб
боришини намойиш этади
(Ownership, 2024)
. Бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг
49% и кундалик ҳисоб
-
китоблар учун криптовалютани тўлов воситаси сифатида
ишлатган ёки ундан фойдаланишга тайёр, бу рақамли активларнинг кундалик ҳисоб
-
китоблар воситаси сифатида тан олиниши ортиб бораётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, меъёрий
-
ҳуқуқий ҳолатни таҳлил қилганимизда, кўриб чиқилган
60 та давлатдан 33 тасида
криптовалюталар
қонунийлаштирилган бўлиб, 17 та
давлатда улар қисман тақиқланганлигини, 10 та давлатда эса тўлиқ тақиқланганлиги
кўришимиз мумкин. Катта йигирмалик
-
G20 давлатларининг 12 таси
криптовалюталарни
қонунийлаштирган,
қолганлари
эса
норматив
-
ҳуқуқий
асосларнинг яратилиши масаласини кўриб чиқмоқдалар
(
Жантурина и др.
, 2024).
Аввалги илмий ишларимизда дунё миқёсида рақамли активлар муомаласини
тартибга солиш борасидаги ёндашувлар таҳлил қилиниб, уларнинг асосий
йўналишларини тадқиқ
этган эдик. Мазкур илмий мақолада
Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги мамлакатларида рақамли активларни жорий этиш ҳолати ва тартибга
солиш масалаларини ўрганиш асосий мақсад этиб белгиланган. Иқтисодчи Салаев
(2024)
таъкидлаганидек, “аниқ ва самарали тартибга
солувчи тартибга
солишни ишлаб
чиқиш
криптовалюталарга ишончни ўрнатишга ва уларни иқтисодиётнинг турли
соҳаларида кенг қўллашга ёрдам беради”. Ўзбекистонда рақамли молиявий активлар
институтини сифатли ривожлантириш ушбу соҳадаги хорижий тартибга солишнинг
илғор тажрибасини ўрганмасдан
туриб мумкин эмас. Ушбу тадқиқот доирасида асосан
Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон, Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари
тажрибаси ўрганилди.
Адабиётлар шарҳи
.
Дунё миқёсида рақамли активларни тартибга солишда асосий ташкилот
ҳисобланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши
курашиш бўйича
молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (FATF
-
ФАТФ) давлатлар
криптовалюталар
билан
операцияларни
тартибга
солишга
нисбатан
“қонунийлаштириш тақиқлашдан
яхшироқдир” тамойилидан фойдаланиши
керак,
деб
ҳисоблайди, чунки бу ҳолда барча рақамли активлар давлат
назорати остида бўлади
(FATF Glossary, 2022).
Рақамли активларнинг иқтисодий мазмунини очиб бериш ва шу асосда уларни
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари Лосева (
2
021), Лазарева
(2
020), Полякова
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
487
(2019), Патрикеев (2019), Тебекин (2020), Сидорова (2
021), Sandner (2021), Olsen (2020),
Jepkemei (2019), Hasan (2018) илмий тадқиқот ишларида ўрганилган. Gonzálvez
-Gallego
ва
Pérez
-
Cárceles (2021) жорий амалиёт таҳлилига асосланиб, ҳукуматнинг мавжуд
тенденцияларни ва юзага келаётган муаммоларни эътиборсиз қолдиришга
асосланган
ёндашувлари уларнинг молиявий тизимларидаги вазиятни фақат ёмонлаштиради, деб
ҳисоблайдилар.
Ишлаб чиқилаётган халқаро стандартларга мос равишда ҳукумат ёки давлат
даражасида тизимли ҳуқуқий тартибни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бундай
тартибга солиш давлатларнинг аҳолиси, иқтисодиёти ва молиявий тизими учун
рақамли активлардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган кенг кўламли
хатарларнинг олдини
олишга қаратилган
бўлиши
керак. Yadav ва
Brummer (2019) нинг
фикрига кўра, Fintech ва
криптовалюталар соҳасида бундай тартибга солишнинг асосий
мақсадлари инновацияларни рағбатлантириш, бозор яхлитлигини ҳимоя қилиш ва
бозор шафффофлигининг мақбул даражасини таъминлашдир
,
гарчи регуляторлар
кўпинча учта мақсадга бир вақтнинг ўзида эриша олмайди. Бунинг сабаби шундаки,
дастлаб рақамли марказсизлаштирилган тизимлар бундай тартибга солиш ва назоратга
йўл қўймаслик, давлат идоралари ва
банкларни ўзларининг “пул
муомаласи” ҳамда
битимлар ва ҳуқуқларни тасдиқлаш доирасидан чиқариш мақсадида яратилган эди.
Тадқиқот методологияси
.
Ушбу тадқиқотнинг методологик асосини қиёсий таҳлил ва тадқиқотларни
тизимлаштиришни ўз ичига олган комплекс ёндашув ташкил этади, шунингдек, қиёсий
таҳлил методлари, назарий ва эконометрик моделларни яратиш ҳам қўлланилади.
Бундай кўп қиррали ёндашув масалани ҳар томонлама тадқиқ этишни таъминлайди ва
асосли хулосалар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
МДҲ мамлакатларида рақамли активлар муомаласи қандай тартибга солинади?
KPMG Valuation an
d Consulting компаниясининг яқинда эълон қилинган ҳисоботига
(
Абдуллаханов ва
Старостинабб 2024)
кўра, МДҲ давлатлари ушбу соҳани тартибга
солишда турлича ёндашувларга амал қилади ва уларнинг аксариятида рақамли
молиявий активлардан фойдаланиш ҳали кенг тарқалмаган.
Айрим давлатлар криптовалюталарни жорий этишга эҳтиёткорлик билан
ёндашса, бошқалари эндигина қонунчилигини мослаштира бошлаган бир пайтда,
Марказий
Осиё давлатлари
консерватив жамият ва прогрессив қонунлар йўлини
танладилар. Марказий
Осиёда криптовалюта бозорларига иккита асосий жиҳат таъсир
кўрсатади: ҳар бир давлат ҳокимиятининг рақамли
активларга нисбатан позицияси ва
уларни тартибга солиш даражаси
.
Криптовалюталарни
иқтисодиётга
интеграциялаш
борасида
дастлабки
қадамларни амалга оширган мамлакат Ўзбекистон ҳисобланади. Шу билан бир қаторда,
бугунги кунда Қозоғистон ривожланган ҳуқуқий базани шакллантириш асосида бу
соҳада етакчи ўринни эгалламоқда
.
Қозоғистонда йирик криптовалюта майдонлари
фаолият юритади, банк тизими билан интеграция йўлга қўйилган
ва умуман олганда,
соҳа жадал ва халқаро стандартларга мувофиқ ривожланмоқда.
Қозоғистон Республикасида 2020 йил 25 июнда рақамли технологияларни
тартибга солувчи қонун
қабул қилинди. Қабул қилинган қонунга мувофиқ,
иқтисодиётни ахборотлаштириш ва
рақамлаштиришни ҳар томонлама ҳуқуқий
тартибга солиш мақсадида мавжуд қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Масалан, Қозоғистон Республикаси Фуқаролик кодексига рақамли
активларни “мол
-
мулк ва ҳуқуқларга тегишли” деб белгиловчи ўзгартиришлар киритилди, рақамли актив
тушунчасини, жумладан, токенлар ва криптовалюталарни ўз ичига олган қонун қабул
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
488
қилинди, шунингдек, майнинг ва блокчейн технологиялари қонунийлаштирилди.
Қозоғистонда
рақамли активларни тартибга солишнинг икки хил тизими мавжуд
:
таъминланмаган рақамли активларни тақиқловчи миллий қонунчилик ҳамда ўз
юрисдикцияси доирасида фаолият юритувчи, мослашувчанлик ва инновацияларни
рағбатлантиришга қаратилган Остона халқаро молиявий маркази (ОХММ). Миллий
қонунчилик тартиби асосан инвесторларни ҳимоя қилиш ва пул ювишга қарши
курашишга қаратилган бўлса, ОХММ стейблкойнлар ва токенизация каби инновацион
рақамли активларни ривожлантириш учун қулай муҳит яратади. Бу икки хил тизим
Қозоғистонга рақамли активлар соҳасидаги ривожланишни тартибга
солишда
мувозанатни сақлашга имкон беради.
2022 йилдан бошлаб тартибга солиш муҳитининг ўзгартирилиши натижасида
Остона халқаро молиявий маркази фаолиятида стейблкоинлар
ва токенизация учун
тартибга солиш базаларининг жорий этилиши рақамли активларни қўллашнинг янги
лойиҳалари пайдо бўлиши учун шароит яратди. Шу билан бирга, банкларнинг
ташаббуслари ва рақамли тенгенинг пилот лойиҳаси молия бозорини сезиларли
даражада янгилади (1
-
жадвал
).
1-
жадвал
МДҲга аъзо мамлакатларда рақамли активларнинг тартибга солиниши
Мамлакат
РМAнин
г
ҳуқуқий
мақоми
Қонунчилик
нормалари
Тартибга
солувчи
органлар
Лицензиялаш
Солиққа
тортиш
1
2
3
4
5
6
Мавжуд қонунчилик нормаларининг қўлланилиши
Арманистон
Крипто
-
актив
“Криптоактивлар
тўғрисида”ги
Қонун қабул
қилиш учун
муҳокамага
қўйилган
Арманистон
Марказий
банки
Хизматлар
провайдерлари
лицензиялашдан
ўтиши кўзда
тутилган
Майнинг учун
умумқабул
қилинган
тартиб
Озарбайжо
н
Виртуал
актив
2023 йил
апрелда
«Виртуал
активлар билан
операциялар
қоидалари»
тасдиқланган,
“Виртуал
активларни ва
виртуал
активлар
хизматлари
етказиб
берувчиларинин
г фаолиятини
тартибга солиш
тўғрисида”ги
Қонун қабул
қилиниш
арафасида.
Озарбайжон
Марказий
банки
Криптовалюта
фаолияти учун
мавжуд
эмас
ҚҚС, ушлаб
қолинадиган
солиқ, фойда
солиғи
Махсус (мустақил) қонунчиликнинг қабул қилиниши
Грузия
Виртуал
актив
28 июн 2019
йилдаги Грузия
Молия
вазирининг
оммавий қарори
№ 201, Солиқ
кодекси ми
Грузия Миллий
банки
Мавжуд эмас.
Хизматлар
провайдерларини
нг қоидаларига
асосан рўййхатдан
ўтиши лозим
ҚҚС йўқ ва
ЖШДС
- 0%.
Хизматлар
провайдерлари
ва майнерлар
учун умумқабул
қилинган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
489
Мамлакат
РМAнин
г
ҳуқуқий
мақоми
Қонунчилик
нормалари
Тартибга
солувчи
органлар
Лицензиялаш
Солиққа
тортиш
1
2
3
4
5
6
“Миллий банк
тўғрисида”ги
Қонунга
киритилган
ўзгартиришлар
солиққа тортиб
тартиби
Қозоғистон
Рақамли
актив
“Рақамли
активлар
тўғрисида”ги
Қонун, "Рақамли
технологияларни
тартибга солиш
масалалари
бўйича
Қозоғистон
Республикасини
нг айрим қонун
ҳужжатларига
ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида"ги
Қонун
“Астана”
халқаро молия
маркази,
АХММга
қарашли
молиявий
хизматларни
тартибга
солиш
Қўмитаси,
Қозоғистон
Миллий банки,
Молия
бозорини
тартибга
солиш ва
ривожлантири
ш агентлиги ва
б.
Мавжуд
ҚҚСдан озод
қилинган,
криптобиржала
р учун
умумқабул
қилинган
тартиб, бошқа
провайдерлар
корпоратив
даромад
солиғидан озод
қилинган,
майнинг
-
пуллар
учун
махсус КДС
Қирғизисто
н
Виртуал
актив
Виртуал
активлар
тўғрисидаги
қонун
Қирғизистон
Миллий банки
Мавжуд
ҚҚСдан озод
қилинган,
провайдерлар
учун умумқабул
қилинган
тартиб,
майнинг учун
махсус солиқ
Россия
Рақамли
молияви
й актив
(РMA),
рақамли
валюта
"Рақамли
молиявий
активлар,
рақамли валюта
ва айрим қонун
ҳужжатларига
ўзгартиш
киритиш
тўғрисида"ги
2020 йил 31
июлдаги 259
-
ФЗ
-
сонли Федерал
қонуни
Россия банки
Мавжуд,
РMА айирбошлаш
операторлари,
РMА
чиқариладиган
ахборот
тизимлари
операторлари
учун талаб
қилинади
РMА солиққа
тортилади,
рақамли
валюта эса йўқ
Беларусь
Рақамли
белги
(токен)
Беларусь
Республикаси
Президентининг
2017 йил 21
декабрдаги 8
-
сонли "Рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
тўғрисида"ги
Фармони
Юқори
технологиялар
парки
маъмурияти
Криптовалюта
биржалари ва
бошқа айрим
фаолият турлари
учун талаб
қилинади
Юқори
технологиялар
парки
резидентлари
учун имтиёзли
солиқ режими
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
490
Мамлакат
РМAнин
г
ҳуқуқий
мақоми
Қонунчилик
нормалари
Тартибга
солувчи
органлар
Лицензиялаш
Солиққа
тортиш
1
2
3
4
5
6
Ўзбекистон
Крипто
-
актив
ЎзР Президенти
фармон ва
қарорлари.
ИЛМА қарорлари
ва буйруқлари
Истиқболли
лойиҳалар
миллий
агентлиги
Мавжуд,
Хизматлар
провайдерлари ва
майнерлар учун
20
29 йил 1
январгача
солиққа
тортишдан
озод қилинган.
Фаолият турига
қараб махсус
йиғим
Манба:
Таҳлилий жадвал
Абдуллаханов ва
Старостина
(2024);
Жантурина и др.
(2024);
https://www.caspianlegalcenter.az/ru/insights/more/cryptocurrency-azerbaijan
ва
https://www.
matsne.gov.ge/ka/document/view/101044?publication=54
сайтлари
маълумотлари
асосида
муаллиф томонидан шакллантирилди.
Юқоридаги 1
-
жадвал асосида олиб борилган таҳлил шуни кўрсатмоқдаки,
Қирғизистонда ҳам криптовалюта соҳаси жадал ривожланмоқда. 2020 йилдан бери
мамлакатда майнинг фаолияти қоидалари амал қилади, бу эса иқтисодиётнинг тобора
муҳим элементига айланмоқда. Минтақадаги илк давлатлардан
бири сифатида
Қирғизистон виртуал активлар чиқарилишини қонунийлаштирди. 2022 йил охиридан
бошлаб "Виртуал активлар тўғрисида"ги қонун кучга кирди ва криптовалюта
биржалари ва айирбошлаш шохобчаларига лицензиялар бериш бошланди, ҳозирда
уларнинг сони 60 дан ошди.
Тожикистон ва Туркманистон эса ҳозирча кузатув ўрнини эгаллаган бўлиб, бу
мамлакатларда криптовалюталарни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар мавжуд
эмас. Рақамлаштириш даражаси
пастлиги
сабабли криптовалюталар кенг тарқалмаган,
шу билан бирга улар чет элдан
пул ўтказиш каналларидан бири бўлиб қолмоқда.
Криптовалюталарга асосан Тожикистоннинг бадавлат фуқаролари инвестиция
киритади. Тожикистон ҳукумати ва Миллий банки соҳани ривожлантириш
имкониятини кўриб чиқмоқда, аммо ҳозирча бу борада амалий чоралар кўрилмаган.
Арманистонда ҳозирда виртуал/рақамли активларни тартибга солувчи қонун
мавжуд эмас. Озарбайжон эса рақамли кун тартибини шакллантириш босқичида
турибди.
Марказий Осиё мамлакатлари криптовалюталарни тартибга солишда турли
йўлларни танладилар. Қуйидаги жадвалда мавжуд манбалар ва йирик тадқиқот
марказлари ҳисоботларини таҳлил қилиш асосида МДҲ мамлакатларидаги рақамли
активларнинг тартибга солиниши қиёсий таҳлил
қилинган.
Ўтказилган тадқиқот доирасида Марказий Осиё ва Кавказда криптоиндустрия
жаҳон тенденцияларига мувофиқ барқарор ривожланиб бораётганлиги аниқланди.
Минтақада крипто
-
активлар савдосини ҳамда блокчейнда янги бизнес моделларини
ривожлантиришни қўллаб
-
қувватловчи
меъёрий
-
ҳуқуқий база шакллантирилмоқда.
2-
жадвалда келтирилган криптовалюталарни қабул қилишнинг глобал индекси
тўртта қўшимча индекслардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири мамлакатларнинг
турли хил криптовалюта хизматларидан фойдаланишига
асосланган. Бунда ҳар бир
қўшимча индекс бўйича етарли маълумотларга эга бўлган барча 151 мамлакатни
рейтингга киритилиб, рейтингларни аҳоли сони ва харид қобилияти каби
хусусиятларга қараб, ҳар бир мамлакатнинг барча тўрт кўрсаткич бўйича рейтингининг
геометрик ўртачаси олинади
ва кейин ҳар бир мамлакатга унинг умумий рейтингини
белгилайдиган балл бериш учун бу якуний рақамни 0 дан 1 гача бўлган шкала бўйича
нормаллаштирилади. Мамлакатнинг якуний баҳоси 1 га қанчалик яқин бўлса, рейтинг
шунчалик юқори бўлади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
491
2-
жадвал
МДҲ мамлакатларида криптовалюталарнинг интеграциялашув даражаси
Мамлакат
2024 йилда
криптовалютала
р қабул
қилинишининг
глобал индекси*
2023
йилга
нисбатан
кўтарилиши
ёки
пасайиши
(+/-)
2023 йилда
криптовалюталарг
а эгалик қилган
аҳоли сони
,
киши
Аҳоли
умумий
сонига нисбатан
улуши %да)*
Ўзбекистон
33
-8
512 322
1,46%
Қозоғистон
57
-12
341 971
1,74%
Қирғизистон
76
-5
115 621
1,72%
Грузия
54
-3
89 055
2,39%
Озарбайжон
92
-19
121 397
1,17%
Россия
7
+6
8 749 780
6,06%
Беларусь
38
+5
285 325
3,00%
Арманистон
77
+11
48 266
1,74%
* The 2024 Global Adoption Index, Chainalysi
s Индекс 151 мамлакатни қамраб олади.
** Triple-
A сайти маълумотлари.
Манба:
https://www.chainalysis.com/blog/2023-global-crypto-adoption-index/
https://www.
chainalysis.com/blog/2024-global-crypto-adoption-index/
,
https://www.triple-a.io/cryptocurrency-
сайтлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
Қўшимча индексларни ҳисоблаш учун мамлакатларда турли хил криптовалюта
хизматлари ва протоколлари учун транзакциялар ҳажмини ушбу хизматлар ва
протоколлар веб
-
сайтларининг веб
-
трафик моделлари
асосида баҳоланади.
2-
жадвалдаги маълумотларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон
криптовалюталарни қабул қилиш бўйича глобал индекда 33
-
ўринни эгаллаб,
минтақада етакчилик қилмоқда. Бу 2023 йилга нисбатан 8 поғона паст бўлса
-
да
,
ҳали
ҳам юқори
кўрсаткич ҳисобланади. Россия криптовалюта фойдаланувчилари сони (8
7
49 780 киши) ва уларнинг аҳолининг умумий сонига нисбатан улуши (6,06%) бўйича
етакчилик қилмоқда. Бу бир қатор омиллар, жумладан, рақамлаштиришнинг юқори
даражаси, ривожланган IT
-
инфратузилма ва
криптовалюталарнинг кенг тарқалиши
билан боғлиқ бўлиши мумкин.
1-
расм. 2021
-
2024 йилларда Ўзбекистоннинг криптовалюталар қабул қилиниши
глобал рейтингидаги ўрни динамикаси
Манба:
сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан
шакллантирилди
.
0,03
0,159
0,055
0,068
95
87
25
33
0
0,02
0,04
0,06
0,08
0,1
0,12
0,14
0,16
0,18
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
100
2021
2022
2023
2024
Индекс қиймати
криптовалюталар қабул қилинишининг глобал индекси*
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
492
1-
расмда акс эттирилганидек, сўнгги тўрт йил ичида мамлакатимиз глобал
рейтингда 95
-
ўриндан 33
-
ўринга кўтарилган. 2022 йилда мазкур индекс қиймати
0,159ни ташкил қилган
бўлса
-
да, Ўзбекистоннинг
ўрни 87
-
поғонада турган. 2023 йилга
келиб эса, индекс қиймати 0,055 гача пасайган бўлса
-
да, мамлакатлар ўртасида
Ўзбекистоннинг нақ 62 поғонага юқорилашига ҳамда 25
-
ўринга кўтарилишини кўриш
мумкин. Мазкур ҳолат 2023 йилдан бошлаб
рейтингни ҳисоблаш методологиясидаги
ўзгаришлар билан изоҳланади.
2023 йилга нисбатан 2024 йилда МДҲнинг аксарият мамлакатларида
криптовалюталарни қабул қилишнинг глобал индексидаги ўрни пасайган. Буни
криптовалюта бозорининг умумий турғунлик даври, шунингдек, айрим мамлакатларда
тартибга солиш чораларининг кучайтирилиши билан изоҳлашимиз
мумкин. Рақамли
активлар соҳасида қонунчиликнинг фаол ривожланиши, шунингдек, инвестициялаш ва
диверсификация воситаси сифатида криптовалюталарга қизиқишнинг ортиб бориши
натижасида Марказий Осиё мамлакатлари (Ўзбекистон
-
33, Қозоғистон
- 57,
Қирғизистон
- 76-
ўринда) криптовалюталарни қабул қилишнинг ўртача даражасини
намойиш
этмоқда.
Арманистон бундан мустасно бўлиб, индекдаги ўрни 11 пунктга яхшиланди. Бу
ҳолат қонунчилик базасининг йўқлигига қарамай, мамлакатда криптовалюталарга
қизиқиш ортиб бораётганлигини кўрсатиши мумкин.
Криптовалюталарни қабул қилишнинг глобал индекси бир қатор кўрсаткичлар,
жумладан, P2P транзакциялари ҳажми, криптовалюта биржаларидан фойдаланиш
ҳамда
бошқа параметрларга асосланганлигини эътиборга олиш лозим. Ҳар бир
мамлакатнинг
ўзига хос
хусусиятларини, жумладан, иқтисодий ҳолатни,
рақамлаштириш даражасини, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва
бошқа омилларни инобатга олган ҳолда чуқур таҳлил ўтказиш зарур. МДҲ
мамлакатларида
криптовалюталарни
қабул
қилишга
тартибга
солишнинг
самарадорлигини ва турли омилларнинг таъсирини баҳолаш учун келгусида
кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикасини мониторинг қилиш муҳимдир.
3-
жадвал
Айрим МДҲ мамлакатларида криптосаноат иштирокчилари фаолияти
натижалари
Мамлакат
Давлат бюджетига
тушумлар
Лицензияга эга
иштирокчилар
сони
Ўзбекистон
3,6 млн АҚШ доллари
14
Қозоғистон
11
млн АҚШ доллари
61
Қирғизистон
1,044 млн АҚШ доллари
126
Грузия
1,083 млн АҚШ доллари
19
Манба:
Жантурина (2024) ҳамда ИЛМА сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан
шакллантирилди.
3-
жадвалда келтирилган маълумотлар асосида криптовалюта бозорининг
минтақадаги ривожланиш даражаси ва давлат бюджетига таъсирини таҳлил қилиш
мумкин.
Қозоғистон
давлат
бюджетига криптовалюта соҳасидан тушган даромадлар
бўйича етакчилик
қилмоқда (11 млн АҚШ доллари). Бу мамлакатда криптовалюта
майнинги ва савдоси учун қулай шарт
-
шароитлар яратилганлиги, шунингдек, йирик
криптовалюта биржалари фаолият юритаётганлиги билан
изоҳланади. Ўзбекистонда
криптовалюта бозори ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида
бўлса
-
да, давлат
бюджетига
тушумлар 3,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Криптовалюталарни
тартибга солиш бўйича қонунчилик базаси такомиллаштирилиши ва соҳага
қизиқиш
ортиб бориши тушумларнинг янада ошишига олиб келиши мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
493
Қирғизистонда лицензияга эга криптовалюта бозори иштирокчилари сони энг
юқори (126). Бу мамлакатда криптовалюта биржалари ва айирбошлаш шохобчаларига
лицензия бериш жараёни соддалаштирилганлиги билан боғлиқ.
3-
жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, давлат бюджетига тушумлар ва
лицензияланган иштирокчилар сони
ўртасида тўғридан
-
тўғри боғлиқлик мавжуд эмас.
Масалан, Қирғизистонда иштирокчилар сони энг кўп бўлса
-
да, тушумлар миқдори
Қозоғистон ва Ўзбекистондан
кам. Бу криптовалюта бозорининг ҳажми, солиқ
ставкалари ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Юқоридаги таҳлиллар криптовалюталар МДҲ мамлакатларининг молия тизимига
босқичма
-
босқич
интеграциялашиб
бораётганидан
далолат
беради.
Аммо,
криптовалюталарни қабул қилиш даражаси мамлакатга қараб фарқ қилади ва турли хил
омиллар таъсири остида шаклланади.
Хулоса ва таклифлар
.
Таҳлил натижаларидан хулоса қилиш мумкинки, МДҲ мамлакатларида рақамли
активлар муомаласини тартибга солиш бўйича тажриба алмашиш ва
ўзаро ҳамкорликни
кучайтириш лозим. Шу билан бир қаторда, инновацияларни рағбатлантириш ва
бозорнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун тартибга солиш муҳитини
такомиллаштириш зарур. Фикримизча, рақамли активлар соҳасидаги хавфларни,
жумладан,
киберхавфсизлик, молиявий жиноятчилик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Энг асосийси, бу борада
аҳолининг рақамли ва молиявий саводхонлигини ошириш бўйича чора
-
тадбирларни
амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Умуман олганда, мазкур илмий мақола МДҲ мамлакатларида рақамли активлар
муомаласини тартибга солиш амалиётини тизимли таҳлил қилиш асосида долзарб
хулосаларни шакллантиришга имкон беради. Рақамли активларнинг молия тизимига
интеграциялашуви жараёни давом
этаётганини инобатга олиб, ушбу соҳани тартибга
солиш ва ривожлантириш масалалари келгусида ҳам муҳим аҳамият
касб этиши
шубҳасиз.
Адабиётлар/Литература/References:
Chris Brummer, Yesha Yadav, (2019) Fintech and the Innovation Trilemma, 107 Geo. L.J. 235.
FATF Glossary (2022) [Electronic resource] // FATF.
–
Mode of access: http://www.fatf-
gafi.org/glossary/u-z/.
Gonzálvez
-
Gallego, N., & Pérez
-
Cárceles, M.C. (2021). Does goodness of governance dissuade
citizens from using cryptocurrencies?. Economics and Sociology, 14(1), 11-27.
doi:10.14254/2071-789X.2021/14-1/1
Haya R. Hasan, Khaled Salah. (2018) Proof of Delivery of Digital Assets Using Blockchain and
Smart Contracts. Access IEEE. 2018. Vol. 6. P. 65439-65448.
Jepkemei B., Kipkebut A. (2019) Blockchain
–
A Disruptive Technology in Financial Assets.
IRE Journals. Vol. 2. Is. 9.
Ownership (2024) The State of Global Cryptocurrency Ownership in 2024, Triple-
A, май
.
Philipp Sandner (2021) Digital Assets: The Future Of Capital Markets. Forbes Aug 24.
URL://https://www.forbes.com/sites/philippsandner/2021/08/24/digital-assets-the-future-
ofcapital-markets/?sh=3960e7716a57
Thomas Olsen, John Fildes, Karl Gridl (2020) For Digital Assets, Private Markets Offer the
Greatest Opportunities. Bain&company. December 16. 2020
. [Электронный ресурс]. URL:
https://www.bain.com/insights/for-digital-assets-private-markets-offer-the-greatest-
opportunities/ (дата обращения: 23.09.2021
).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
494
Абдуллаханов Ф., Старостина М.
(2024)
Цифровые финансовые активы –
законодательство, правоприменительная практика, бизнес
-
кейсы // ООО «KPMG
Valuation and Con
sulting».
Жантурина А. И др.
(2024)
Цифровые активы в Центральной Азии и на Кавказе.,
отчет исследовательского центра RISE Research. Ноябрь
.
Лазарева Н.А.
(2020)
Цифровые
финансовые активы: экономические и правовые
аспекты их обращения // Научные Известия.
№ 19. С. 7
-13.
Патрикеев П.А. (2019). Теоретические проблемы определения понятия цифрового
финансового актива // Самоуправление. Т. 2. № 1(114). С. 278
-281.
Полякова В
.
В., Токун Л.В.
(2
019). Становление рынка цифровых финансовых активов
в российской федерации // Вестник университета. № 6. С. 150
-153.
Салаев Р.Ш. (2024)
Криптовалюты: характеристики, классификация и правовые
аспекты их применения. Vol. 9: Экономика, менеджмент, сервис: современные проблемы и
перспективы
управленческий,
сервисный
и
инновационный
потенциал
трансформируемой экономики.
https://conf.sciencebox.uz/index.php/economics/article/view
Сидорова О.В.
(2021)
Цифровые финансовые активы в современной
экономике //
Экономика и управление: научно
-
практический журнал. 2021. № 3 (159). С. 11
-14.
Тебекин А.В., Петров В.С.
(2020)
Пути совершенствования управления
экономикой за
счет использования цифровых финансовых активов // Журнал экономических
исследований. 2020. Т. 6. № 4. С. 55
-
63. НАУЧНЫЙ ЖУРНАЛ "УПРАВЛЕНЧЕСКИЙ УЧЕТ"
Якубова, Ш. (2024). ОСОБЕННОСТИ МЕЖДУНАРОДНОГО РЕГУЛИРОВАНИЯ СФЕРЫ
ЦИФРОВЫХ ФИНАНСОВЫХ АКТИВОВ. Экономическое развитие и анализ, 2(8), 192
-201.
Якубова, Ш. Ш., & Рашидов, Р. (2024). Правовое регулирование рынка цифровых
активов и криптовалют. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT, 1(5).
