Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
447
ПЕНСИЯЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ (ИНДЕКСАЦИЯ) АМАЛИЁТИ:
ТAҲЛИЛ ВA НAТИЖAЛAР
и.ф.д., доц.
Турсунов Жахонгир Пулатович
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси
ORCID: 0000-0002-4531-8456
Аннотация.
Мазкур мақолада аҳоли фаровонлигини таъминлашда пенсия
тўловларини индексациялашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган, амалдаги
ҳолати таҳлил қилинган. Шунингдек, пенсияларни индексациялаш бўйича хорижий
мамлакатлар тажрибалари ўрганилган ҳамда мамлакатимизда илғор хориж
тажрибаларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
пенсия, пенсия таъминоти, пенсия тизими, пенсия индексацияси,
пенсия суғуртаси, қоплаш кoэффициенти, истеъмол нархлари.
ПРАКТИКА ПОВЫШЕНИЯ (ИНДЕКСАЦИИ) РАЗМЕРОВ ПЕНСИЙ:
АНАЛИЗ И РЕЗУЛЬТАТЫ
д.э.н., доц.
Турсунов Жахонгир Пулатович
Банковско
-
финансовая академия Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье раскрыты особенности индексации пенсионных
выплат в обеспечении благосостояния населения, проанализировано текущее состояние.
Также изучен опыт зарубежных стран по индексации пенсий, а также разработаны
предложения и рекомендации по применению передового зарубежного опыта в нашей
стране.
Ключевые слова:
пенсия, пенсионное обеспечение, пенсионная система, пенсионная
индексация, пенсионное страхование, коэффициент покрытия, потребительские цены.
PRACTICE OF INCREASING (INDEXING) PENSION AMOUNTS: ANALYSIS AND RESULTS
DSc, assoc. prof.
Tursunov Jakhongir Pulatovich
The Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article reveals the features of pension payments indexation in ensuring the
well-being of the population, and analyzes the current state. The experience of foreign countries
in pension indexing was also studied, and proposals and recommendations for applying the best
foreign experience in our country were developed.
Keywords:
pension, pension provision, pension system, pension indexation, pension
insurance, coverage ratio, consumer prices.
UO‘K:
369.041
I SON - YANVAR, 2025
447-456
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
448
Кириш.
Пенсия таъминоти тизимининг муҳим вазифалардан бири бу аҳолини кексаликда
ижтимоий ҳимоясини етарли даражада мақбул қийматга эга бўлган пенсия билан
таъминлашдан иборатдир. Мустақилликка эришилгандан буён аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш масаласи ҳеч қачон ўзининг долзарблигини йўқотмаган. Хусусан, аҳолини
ижтимoий қўллaб
-
қуввaтлaш 2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стартегиясида барча йўналишлар бўйича соҳаларни ривожлантириш чора
-
тадбирлари режаси ишлаб чиқилган ва вазифалар белгиланган. Жумладан, “пенсия
таъминоти тизимини такомиллаштириш, пенсия ва ижтимоий нафақалар
миқдорларини индексация қилиш” (ПФ
-
60, 2022) тараққиёт стратегиясининг муҳим
мақсадларидан бири сифатида келтирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида “йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи,
пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилади”
(Мирзиёев, 2020) деб таъкидлаб ўтганлиги айнан пенсия тўловларини индексациялаш
масаласи долзарб эканлигини англатади.
Аҳолини ижтимоий таъминотини ташкил қилишда уларнинг муносиб ҳаёт
тарзини таъминлаш ҳамда харид қобилиятини пасайишига йўл қўймаслик,
инфляциянинг салбий таъсирини олдини олиш, шунингдек уларнинг даромадлар
бўйича фарқ даражасини
камайтириш жуда муҳимдир. Мазкур мақсадларни эриши
мақсадида мамлакатлар томонидан пенсия тизимида пенсиялар миқдорини
индексациялаш амалиёти қўлланилади.
Пенсияларни ошириб боришда асосан тизимли (автоматик) ошириб бориш,
тамойилли ошириб бориш, бир марталик ошириб бориш усуллари қўлланилади.
Тизимли ошириб бориш баҳолар ошиши ёки иш ҳақи ўртача миқдорининг
ўзгариши ёки ҳар икки кўрсаткич ўзгариши билан боғлиқдир. Тамойилли ошириб
бориш давлат
пенсияларни ошириб бориш зарурлиги эътироф этади, бироқ уни амалга
киритиш даври ва шартларини аниқ белгиламаслигни назарда тутади. Бир марталик
ошириб бориш пенсияларнинг реал қиймати камайган ҳолда зарур деб ҳисобланади.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) тақдим этган маълумотларига кўра, кўпгина
паст даромадли мамлакатларда кексаликда ижтимоий ҳимояланиш даражаси ҳақиқатда
пастлигича қолмоқда. Бу мамлакатларда белгиланган пенсия ёшига етган
фуқароларнинг 20 фоиздан камроғи пенсиялар билан таъминланган бўлса, қолган катта
қисми бошқа даромад манбаларини излашга мажбур бўлишмоқда. Ўмуман дунё бўйича
пенсия ёшидаги аҳолининг 68 фоизи пенсия ва ижтимоий нафақалар билан
таъминланган.
Шунинг учун фуқароларга умрининг охирига қадар пенсия тўлаш, муносиб яшаш
шароитларини яратиб беришни давом эттириш давлат зиммасидаги энг муҳим ва
долзарб масала ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, жаҳонда пенсия таъминотида юз
бераётган ўзгаришларни, хусусан, тараққий этган мамлакатларда пенсия тизимининг
ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади.
Адабиётлар шарҳи.
Индексациялаш механизми пенсияларнинг етарлилиги ва пенсионерлар орасида
камбағалликнинг олдини олишга қаратилган муҳим масала бўлса ҳам пенсия
тўловларини индексациялаш камдан
-
кам ҳолларда ижтимоий сиёсат муҳокамаларида
муҳим мавзуга айланади. Тадқиқотларнинг жуда оз қисми индексация масалаларига
қаратилган.
Сафанов, Ўгодников (2022) ўзларининг тадқиқот ишларида айнан пенсия
тўловларини индексациялаш масаласини ёритишган. Жумладан иқтисодиётда иш ҳақи
тўловлари ва инфляция кўрсаткичларини ўзаро баланс ҳолатини таъминлаш орқали
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
449
шунга боғлиқ ҳолда пенсияларни индексациялашни тадқиқ этишган (Сафанов,
Ўгодников, 2022).
Антипьеванинг (2009) таъкидлашича, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини
амалга ошириш кафолати сифатида қонунчилик ҳужжатларида ижтимоий тўловларни
миқдорини ўз вақтида оширишга қаратилган инфляцияга қарши механизмларни жорий
қилиш лозим. Аҳолини даромадларини инфляциядан ҳимоя қилишга қаратилган энг
кенг қўлланиладиган усул бу даромадларни индексациялашдир (Антипьева, 2009).
Жаҳон банки тадқиқотчиларидан Пигот ва Санеларнинг фикрича, пенсияларни
индексация қилишда 3 та асосий жиҳатни ҳисобга олиш лозим. Биринчидан, индексация
қоидалари шаффоф бўлиши ҳамда иштирокчининг қўшган улушидан катта миқдорда
фарқ қилмаслиги лозим. Иккинчидан, индексация режалаштирилмаган қайта
тақсимлашга олиб келмаслиги ҳамда жамғариш ва ишчи кучи ҳаракатига тескари
таъсир кўрсатмаслиги лозим. Ўчинчидан, давлат пенсия тизимида индексация
дастурлари хусусий пенсия тизимларида индексациялаш билан мувофиқ бўлиши керак
(Piggott, Sane, 2009).
Пенсиялар миқдори ўзгаришига таъсир кўрсатувчи бир қатор омиллар мавжуд
бўлиб, бевосита унинг миқдорини ошишини таъминловчи омилларга қуйидагиларни
киритиш мумкин:
1. Иш ҳақининг ўсиши, яъни:
−
ЯИМнинг ўсиши олиб келади. Бунда ташқи омиллар билан боғлиқ бўлмаган
таркибий ўзгаришлар ҳамда ташқи омиллар(хомашё экспорти билан боғлиқ) билан
боғлиқ конъюнктуравий ўзгаришлар назарда тутилади;
−
ЯИМ таркибининг ўзгариши. Бунда унинг таркибида иш ҳақи
миқдорининг
ошиши.
2. Давлат бюджети ва бошқа манбалардан турли қайтариб берилмайдиган
трансфертларнинг ўсиши.
3. Иқтисодий фаол аҳоли таркибида банд аҳоли сонининг ошиши.
Бошқа томондан пенсиялар миқдорини оширишга салбий таъсир кўрсатувчи
омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
1. Бизнесга фискал юкни камайтиришни кўзда тутувчи суғурта бадаллари
самарали тарифларнинг пасайтирилиши, шунингдек жамғариш механизмларини жорий
қилиниши;
2. Меҳнат бозорида норасмий бандлар сонининг ошиши (яширин иқтисодиётни
ривожланиши);
3. Пенсионерлар сонининг ошиши (Ляшок
ва бошқалар, 2016).
Айзинованинг (2010) фикрига кўра, пенсия тизимига макроиқтисодий омиллар
(ЯИМ, иш ҳақи миқдори, инфляция, миллий валютанинг харид қобилияти, истеъмол
нархлари индекси), аҳолининг демографик хусусиятлари (аҳолининг табиий ҳаракати
кўрсаткичлари, унинг ёш ва жинс таркиби, иқтисодий фаол ва меҳнатга лаёқатсиз аҳоли
нисбати), ижтимоий
-
меҳнат муносабатлари (меҳнат бозоридаги мавжуд вазият, иш
ҳақи динамикаси, яшаш минимумининг пенсия миқдорларига нисбати) тўғридан
-
тўғри
таъсир кўрсатади. Бироқ, кўрсатиб ўтилган барча омиллар экзоген ўзгарувчилар
ҳисобланади ҳамда улар пенсия таъминоти тизимининг ички мантиғига таъсир
даражаси нисбатан пастдир (Айзинова, 2010).
Пенсияларни индексациялашда ҳисобга олинадиган кўрсаткичлар деярли барча
давлатлар учун умумий характерга эга бўлиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган
тадбирларнинг қай даражада самарадорлигини белгилашда ёрдам беради.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот мавзуси ижтимоий тўловларни индексациялашга қаратилган бўлиб,
аввало мавзу долзарблиги асосланди, ушбу соҳа бўйича хорижий ва маҳаллий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
450
олимларнинг илмий ишлари ўрганилди. Илмий тадқиқот давомида аналитик таҳлил,
қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, кўпгина паст даромадли
мамлакатларда кексаликда ижтимоий ҳимояланиш даражаси ҳақиқатда пастлигича
қолмоқда. Бу мамлакатларда белгиланган пенсия ёшига етган фуқароларнинг 20
фоизидан камроғи пенсиялар билан таъминланган бўлса, қолган катта қисми бошқа
даромад манбаларини излашга мажбур бўлишмоқда. Ўмуман дунё бўйича пенсия
ёшидаги аҳолининг 68 фоизи пенсия ва ижтимоий нафақалар билан таъминланган. Шу
билан биргаликда мавжуд пенсиялар миқдорларини етарлилиги ва уларни мунтазам
ошириб бориш (индексация) масаласида кўпчилик давлатлар етарлича ижтимоий
сиёсат юритмаётганлиги сабабли пенсия ёшидаги фуқаролар орасида қашшоқлик
даражаси ортиб кетмоқда.
Пенсиялар етарлилигининг муҳим параметри уларнинг харид қобилиятини ҳамда
реал қийматини сақлаб туриши ҳисобланади. Пенсия тизимларини ташкил қилишнинг
самарали инструменти ходимни пенсияга чиқишда даромадларни қоплаш даражасини
белгилаш ҳамда пенсионернинг бутун ҳаёти давомида ушбу даражасини сақлаб туриши
лозим. Бу
борада халқаро ташкилотлар томонидан маълум бир тавсиялар ишлаб
чиқилган ва ушбу тавсияларлардан дунё мамлакатлари ўзи имкониятларидан келиб
чиқиб амал қилишади.
Шу ўринда аниқлик киритиш лозимки, турли тадқиқотларда пенсияларни ошириш
деганда индексация,
валоризация каби тушунчалардан фойдаланилади. Баъзи
ўринларда ушбу тушунчалар бир
-
биридан фарқланса, баъзи ўринларда бир
-
бирига
синоним сўзлар сифатида фойдаланилади. Манбаларга мурожаат қилсак, ИҲТТнинг
йиллик пенсияга доир ҳисоботларида бу тушунчаларга таъриф бериб кетилган. Ўнга
кўра, валоризация
-
барча пенсия тизимларида пенсияга чиқишда ва бадаллар
ўтказилган вақт ўртасидаги ”турмуш даражасидаги” ўзгаришларни ҳисобга олиш учун
аввалги иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган кўрсаткич. Энг кўп ишлатиладиган
ставка
ўртача даромаднинг ўсиши ҳисобланади. Белгия ва Франциядаги асосий пенсия тизими,
Голландиядаги касбий белгиланган пенсия тизими ва Испаниядаги пенсия тизими
даромадларни инфляция даражасига кўра қайта баҳолайди ва шу билан реал иш
ҳақининг ўсишига
тизимнинг молиявий ҳолати таъсирчанлиги ортиб кетади.
Бундан
ташқари, Финляндия, Португалия ва АҚШ олдинги йиллардаги даромадларини қайта
инфляция ва иш ҳақи ўзгариши билан қайта баҳолади. Эстония ва Туркияда мос
равишда иш ҳақи ва ЯИМ ўсиши биргаликда ҳисобга олинди.
Валоризация (французча valorisation; val
oir
–
“баҳоламоқ”)
-
бу давлат томонидан
товарлар, қимматли қоғозлар, валюта, пенсия, ижтимоий тўловлар ва бошқа капитал
қийматини қайта баҳолаш ёки ошириш учун кўриладиган чора. Ўзбекистонда ушбу
тушунча қонун ҳужжатларига киритилмаган.
Иқтисодиётда индексация (лотинча index
-
рўйхат, кўрсаткич)
-
бу шартнома, ссуда,
иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия, омонат ва ҳоказолар миқдорини истеъмол
нархлари индексига боғлаш орқали инфляциядан ҳимоя қилиш воситаси. Индексация
пенсияларнинг оширилишини англатади. Нархлар асосида индексация қилиш энг кўп
тарқалган усул. Мамлакатлар иш ҳақи ва нархлар ўсишини маълум бир даражада
индексацияда фойдаланишга харакат қилишади. Масалан, Норвегия ва Швецияда
пенсиялар ўртача иш ҳақи ўсишидан мос равишда 0,75% ва 1,6% қатъий миқдорларни
камайтириш орқали амалга оширилади (Pensions at a Glance, 2019).
Халқаро меҳнат ташкилотининг 102 ва 128
-
сонли Конвенцияларида турмуш
даражаси ва иш ҳақи даражасида ўзгаришлар бўлган ҳолда тўланаётган пенсиялар
миқдорини қайта кўриб чиқиш зарурати келтирилган, 131
-
сонли тавсияда эса турмуш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
451
даражаси ва умумий даромад даражасида ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда
пенсияларни даврий равишда қайта кўриб чиқиш зарурати аниқ шакллантирилган. 1–
жадвалда турли мамлакатлар пенсия таъминоти тизимларида пенсияларни
индексациялаш механизмлари келтирилган.
Шу билан бирга, ХМТнинг 202
-
сонли тавсияга мувофиқ, миллий қонунчилик ёки
амалиёт билан белгиланган шаффоф механизмлар асосида тизимли равишда ижтимоий
ҳимоянинг кафолатланган минимал даражаси таҳлилини ўтказиб бориш зарур. Агар
олдин иш ҳақи индексацияси оммалашган механизм сифатида қаралган бўлса, хозирда
кўпчилик пенсия тизимларида турмуш даражаси ўзгаришига асосан мослаштирувчи
индексациялаш бўлиши кафолатланади.
1-
жадвал
Хориж мамлакатларида пенсияларнинг индексациялаш
механизмлари (ISSA)
Индексациялаш механизмлари
Мамлакатлар сони
Нарх даражасига кўра индексациялаш
92
та
Иш ҳақи миқдорига кўра индексациялаш
39
та
Аралаш индексация (нарх/иш ҳақи)
44
та
Мунтазам индексация, механизм кўрсатилмаган
62
та
Заруратга кўра индексация
18
та
Маълумот мавжуд эмас
*
108
та
Жами
363
та
*
Кўпчилик ҳолларда “маълумот мавжуд эмас” деганда “индексациялаш мавжуд эмаслиги” назарда
тутилади.
Дунё мамлакатларида пенсияларни ошириш (индексациялаш)да асосан истеъмол
нархлари индексининг ўсиш суръати, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори, яшаш минимуми
кўрсаткичлари ҳамда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати мўлжал кўрсаткичлар
сифатида олинади.
Кўпгина ривожланган давлатларда пенсияларни индексациялаш фоизи истеъмол
нархлари индексининг ўсиш суръатидан кам бўлмаган даражада амалга оширилади.
Бундай давлатлар қаторига Австрия, Бельгия, Канада, Франция, Испания, Венгрия,
Исландия, Корея, Польша, Туркия ва АҚШ каби давлатларни киритиш мумкин.
2-
жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, Германияда пенсияларни
индексациялашда иш ҳақи ўртача миқдорининг ўсиши ҳамда барқарорлик ва
бадалларга боғлиқ омилларнинг ўзгаришига боғлиқ кўрсаткичлар фарқи асосида
амалга оширилади.
Италияда минимал пенсиялар инфляция кўрсаткичига боғлиқ равишда
индексация қилинса, юқори пенсиялар эса инфляция даражасининг 75 фоизи
миқдорида индексация қилинади.
Японияда 67 ёшга қадар пенсия олувчиларнинг пенсиялари ўртача ойлик иш
ҳақига нисбатан, 68 ёшдан кейин истеъмол нархлари индексига нисбатан индексация
қилинади.
Польшада индексация инфляция кўрсаткичига ўтган йил ўртача даромадлар
ўсишини камида 20 фоизи миқдори фоиз кўринишида қўшилган ҳолда амалга
оширилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
452
2-
жадвал
Иқтисoдий ҳaмкoрлик вa тaрaққиёт
тaшкилoти мaмлaкaтлaрининг пенсияларни ошириш қоидалари ва кўрсаткичлари
(Pensions at a Glance, 2013)
Мамлакат
номи
Пенсия
тизими
тури
Белгиланган
пенсия
тизими
Белгиланган пенсия,балли ёки
шартли белгиланган бадаллар
тизимлари
Пенсия
ҳисоблаш
учун
олинган
иш
ҳақининг
ҳисобга
олинган
қисми, %
Мамлакат
номи
Пенсия
тизими
тури
Белгиланга
н пенсия
тизими
Белгиланган пенсия,балли ёки шартли
белгиланган бадаллар тизимлари
Пенсия
ҳисоблаш
учун
олинган иш
ҳақининг
ҳисобга
олинган
қисми, %
Пенсия
ҳисоблаш
учун олинган
иш ҳақидан
%
Даромад
ўлчови
Валоризация
Индексация
Пенсия
ҳисоблаш
учун
олинган иш
ҳақидан %
Даромадл
ар ўлчови
Валоризация
Индексация
Австрия
DB
1,78
L
w
p
172,4
Корея
DB
0,44
L
w
p
44,5
Белгия
DB
1,33
L
p
p
93,7
Латвия
NDC / FDC
L
wb
p + 50%wb
Канада
DB
0,83
L
w
p [c]
72,3
Литва
Points
L
w
wb
18,2
Чили
FDC
58,7
Люксембург
DB
1.57 [y]
L
w
p, w [c]
157,1
Колумбия
DB or FDC
2 [w]
F10
p
p
186,9
Мексика
FDC
1002993,3
Чехия
DB
0.87 [w]
L
w
50%w+100%p
87,2
Нидерландия
FDC (Occ.)
95,0
Дания
FDC (Occ.)
82,6
Норвегия
NDC / FDC
L
w
average (p,w)
Эстония
Points
L
w
80%wb+20%p
30,0
Польша
NDC
L
p, wb, g
p, w [c]
68,0
Финляндия
DB
1,50
L
80%w + 20%p 20%w + 80%p
124,3
Португалия
DB
2.3 [w]
B40
min(25%w+7
5%p,p+0.5%)
p, d
160,6
Франция
DB / points
1,16
B25 / L
p / w
p / p
Словакия
Points
L
w
p
116,8
Германия
Points
L
w
w - x
97,5
Словения
DB
1.03 [y]
B24
w, d
60%w + 40%p
102,6
Греция
DB / DC
1.14 [y]
L
p, w
50%p+50%g /p
Испания
DB
2.7 [y]
F25
p
p
187,1
Венгрия
DB
1.22 [y]
L
w
p
121,9
Швеция
NDC / FDC /
FDC (occ.)
L
w
w - 1.6% [c]
Исландия
FDC (Occ.)
95,8
Швейцария
DB / DB (occ.) 0.63[w]/0.69[a]
L / L
f / r
50%w+50%p/0
%
Италия
NDC
L
g
p
155,3
Туркия
DB
2,00
L
p + 30%g
p
163,6
Япония
DB
0,55
L
w
p or w [a]
50,0
АҚШ
DB
1.23 [w]
B35
w or p
p
86,9
Изоҳ:
Бўш катакчалар параметрнинг тегишли эмаслигини кўрсатади. [а] = ёшга қараб ўзгаради, Б = энг яхши йиллар сони, [c] = молиявий
барқарорликка боғлиқ валоризация/индексация, д = ихтиёрий, Ф =
якуний йиллар сони, ф = белгиланган ставкали валоризация, [ф/м] = жинсга қараб ўзгаради, г = ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши билан, Л = умр бўйи ўртача, п = нархлар инфляцияси билан, р = молиявий бозор
даромади билан, w = ўртача даромаднинг ўсиши билан, wб = иш ҳақи фондининг ўсиши билан,
[w ] = даромадга қараб ўзгаради, [й] = хизмат йилларига қараб ўзгаради. Дания: маълум қилинган бадал ставкаси
квази
-
мажбурий касбий режалар учун одатий ставкадир. АТП нафақаси фақат охирги устунга киради. Германия: х барқарорлик ва ҳисса омилидаги ўзгаришларга боғлиқ. Аниқроқ айтганда, агар
бадал
олувчиларнинг нафақахўрларга нисбати пасайса ёки/ёки бадал ставкаси ошса, х ижобий ҳисобланади. Греция: Ўтган даромадлар CПИ томонидан 2024 йилгача ва ундан кейин иш ҳақи кўпайтирилади. Италия:
индексация паст пенсиялар учун нарх инфляциясини ва юқори пенсиялар учун нарх инфляциясининг 75% ни ташкил қилади. Япония: индексация 67 ёшга қадар даромадлар ўсиши ва 68 ёшдан кейин нархлар
инфляцияси ҳисобланади. Латвия: Агар мартаба камида 30, 40 ёки 45 йил бўлса, иш ҳақи
фондининг улуши мос равишда 60%, 70% ёки 80% гача ошади. Люксембург: индексация —
бу нарх инфляцияси ва пенсия
тизимининг молиявий ҳолатига қараб реал даромад ўсишининг улуши. Полша: индексация —
бу нарх инфляциясига + ўтган йилги реал ўртача даромад ўсишининг камида 20%. Португалия: индексация паст
пенсиялар учун нархларга нисбатан юқори ва аксинча. ЯИМ ўсиши юқори бўлиши билан индексация кўтарилади. Швеция: тўлов даражаси мажбурий шахсий ФДC режасида давлат схемаси учун шифтгача
бўлган 2,5% ни ташкил қилади. Квази
-
мажбурий касбий режалар учун бадал ставкалари даромаднинг пастки қисми учун 4,5% ва шифтсиз юқори қисм учун 30% ни ташкил қилади. Швейтсария: давлат
схемасида шифт тўлов йилларидаги йиллик даромадга эмас, балки пенсияга чиққандаги ўртача даромад
ўлчовига нисбатан қўлланилади. Америка Қўшма Штатлари: 60 ёшгача бўлган даромад ўсиши билан
валоризация, 60 дан 62 гача тузатишсиз, нархлар инфляцияси 62 дан 67 гача. Баъзи мамлакатларда ҳисоб
-
китоблар маълум миқдордаги бадал йилларидан кейин ёки маълум бир жами йиғиш ставкасига
эришилгандан сўнг тўхтайди. Бу ҳолат Бельгия (45 ёш), Канада (40 ёш), Португалия (40 ёш), Испания (100 фоиз), Туркия (90 фоиз) ва АҚШда (35 ёш) кузатилмоқда. Бошқа мамлакатларда максимал пенсия
ёки кеч пенсия ёши ҳам ҳисобланишини тўхтатиши мумкин.
www.e-itt.uz
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
453
Чехия, Эстония, Финляндия, Словакия ва Швейцария давлатларида пенсияларнинг
маълум бир қисми истеъмол нархлари индексининг ўсиш суръати бўйича, қолган қисми
ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан индексация қилинади.
Австралияда пенсиялар ҳар
йили икки марта ошириб борилади (20 март ва 20
сентябрда). Мўлжал кўрсаткич сифатида истеъмол нархининг ўзгариши ёки пенсия ва
нафақа олувчиларнинг яшаш харажатлари индекси (Pensioner and Beneficiary Living Cost
Index (PBLCI))дан қайси бири кўпроқ ўзгарса,
ўша олинади. Пенсияларни истеъмол
нархининг ўзгариши асосан ошириб бориш вақт ўтиши билан уларнинг реал қийматини
сақлаб қолишга қаратилган бўлса, пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш харажатлари
индекси билан уларнинг ихтиёридаги даромадлари нархларнинг ўзгариши
суръатларига мос келишини текшириш учун ишлаб чиқилган.
Индексациялаш механизмини танлаш оддий техник ҳолат сифатида таассурот
ўйғотиши мумкин, лекин бу жараён пенсиялар миқдорига ва уларни молиялаштириш
харажатларига катта таъсир кўрсатади. Агар иш ҳақининг ўсиши нархлар ўсишидан
юқори бўлса, пенсияларни иш ҳақи миқдорига кўра индексациялашдан нарх даражасига
кўра индексациялашга ўтиш пенсияларни молиялаштиришга бўлган харажатларни
қисқартириш имконини беради, шу билан биргаликда пенсионерларни
турмуш
даражасини ишловчи аҳолига боғлиқлигидан воз кечиш имконини беради.
Ўшбу ҳолатга Словакия пенсия таъминоти тизимини мисол сифатида келтириш
мумкин.
Пенсияларни индексациялаш дастлаб ўртача иш ҳақининг ўсиши билан нархлар
ўсиши мувофиқлигида амалга оширилган. Мамлакатда олиб борилган кенг миқёсдаги
ислоҳотлар туфайли индексациялашни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва инфляциянинг ўсиш
даражасининг нисбати қуйидаги кўринишда ўзгарди: 2014 йилда 40:60, 2015 йилда
30:70, 2016 йилда 20:80 ва 2017 йилда 10:90. 2018
йилдан бошлаб индексациялаш фақат
истеъмол нархлари индекси асосида амалга оширилиши белгиланган.
МДҲ давлатларидан Арманистон ва Қирғизистонда пенсиялар яшаш минимуми
кўрсаткичлари асосида индексация қилинади. Қозоғистонда пенсиялар индексацияси
ўртача инфляция даражасидан 2%га юқори бўлган миқдорларда, Озарбайжон ва
Тожикистонда эса ўртача инфляция даражасига нисбатан амалга оширилади.
Туркманистонда 2014 йилдан бошлаб пенсиялар ўртача иш ҳақига нисбатан индексация
қилиб келинмоқда.
1-
расм. Бир қатор
давлатларда ходимнинг пенсияга чиқишида даромадларни
ўртача қоплаш коэффициентлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
454
Пенсиялар миқдорини оширишда ҳар бир ҳолатда алоҳида ёндашувни талаб
қилади. Инфляция шароитида кўплаб пенсионерлар номинал миқдордаги пенсияларни
олишади, камбағаллик
даражасини пасайтиришга таъсири чекланган характерга эга
бўлади.
1-
расмда бир қатор давлатларда ходимнинг пенсияга чиқишида даромадларни
ўртача қоплаш коэффициентлари келтирилган. Расмдан кўриш мумкинки,
прогнозларга кўра 2060 йилга бориб қоплаш коэффициентларини камайишини
кузатиш мумкин. Ўмуман турмуш даражасининг ошиши билан боғлиқ реал иш ҳақининг
ўсиши ёки бошқа чора
-
тадбирлар натижасида кекса ёшдагиларнинг турмуш даражаси
пасайиб кетади ҳамда улар камбағаллик чегарасидан пастдаги қатлам сафига қўшилиб
кетади.
Ўзбекистонда пенсияларни оширишда мўлжал кўрсаткич сифатида инфляция
кўрсаткичи олинади, яъни ушбу кўрсаткичдан кам бўлмаган миқдорларда пенсиялар
индексация қилиниб келинади.
2-расм. Ўзбекистонда 2006-2023 йилларда пенсияларни ошириш ва истеъмол
нархлари индекси ҳолати таққосламаси
Манба:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва
Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
2-
расмда Ўзбекистонда 2006
-
2019 йиллар давомида ҳар йили пенсиялар миқдори
ошишининг номинал даражаси ва истеъмол нархлари индекси кўрсаткичи динамикаси
таққосланган. 2006 йилда пенсиялар миқдори 44%га ўсган бўлса, 2007
-
2008 йилларда
50%га оширилган. Кейинчалик ушбу тенденция пасайиб бориб, 2019 ва 2021 йилларда
энг паст кўрсаткичлардан бири 10%ни ташкил қилган. 2019 йилда истеъмол нархлари
индекси 15,2%га ошгани сабабли пенсиялар бу кўрсаткичдан паст оширилганлигини
кўриш мумкин. 2023 йилда истеъмол нархлари индекси 12,3%га ошганлигини сабабли
пенсиялар бу кўрсаткичдан юқори оширилганлигини кўриш мумкин.
Ўмуман истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 2006
-
2016 йилларда
8%гача бўлган, 2017 йилда 14,4%га, 2018 йилда 14,3%, 2019 йилда 15,2%га, 2020 йилда
15,2%га, 2021 йилда 11,1%га, 2022 йилда 10, %га, 2023 йилда 12,3%га,ошган. Ўртача
пенсиялар миқдори 2017 йилда истеъмол нархлари даражасидан ҳам пасайиб кетган.
2017 йилда ўртача пенсияларнинг номинал миқдори 12%га оширилган бўлса, истеъмол
нархлари индекси 14,4 фоизга ошган, яъни бу ҳолда пенсиялар нархларнинг ўртача
ошишидан паст даражада оширилган. 2021 йилда ўртача пенсияларнинг номинал
100,0
110,0
120,0
130,0
140,0
150,0
160,0
2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
Ўртача пенсияни ўсиши
Истеъмол нархлари индекси
Фармонга асосан ошириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
455
миқдори 17%га оширилган бўлса, истеъмол нархлари индекси 11,1 фоизга ошган, яъни
бу ҳолда пенсиялар нархларнинг ўртача ошишидан юқори даражада оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 март 2020 йилдаги “Иқтисодиётни
ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан
янгилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-5975-
сон Фармонига кўра, 2021 йилдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида минимал истеъмол савати ва яшаш
минимуми жорий этилиши юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш
вазифаси қўйилди.
Одатда истеъмол саватчаси аҳолининг 3 та асосий ижтимоий
-
демографик гуруҳи:
меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар ва болалар учун ишлаб чиқилади. Яъни
аҳолининг турли қатламлари тирикчилиги учун зарур энг кам миқдорни белгилашда
муайян даврда истеъмол саватчасидаги барча неъматларни истеъмол қилиш
нормаларини аниқлаш зарур. Масалан, оддий фуқаро нормал ҳаёт кечириши учун ҳар
куни истеъмол қилиши керак бўлган озиқ
-
овқат маҳсулотлари тўплами ва миқдорини
ҳисоблаш зарур бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмол савати ва яшаш минимуми
кўрсаткичлари ишлаб чиқилгандан кейин давлатнинг ижтимоий стандарти сифатида
пенсия, нафақа, стипендия ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари белгилашда
қўлланилади. Бунда биринчи навбатда тадбирларни молиялаштириш манбалари аниқ
белгилаб олиш талаб қилинади.
Хулоса ва таклифлар.
Пенсия миқдорларини белгилаш биринчи навбатда, адолат тамойилига мос
бўлиши лозим, бунда фуқаролар Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришга
қўшган ҳиссаларини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунингдек, пенсияларни миқдорини
белгилашда мамлакатда мавжуд макроиқтисодий вазият ва уни белгиловчи
кўрсаткичларни ҳисобга олиш лозим. Жумладан, аҳолининг, шу жумладан
пенсионерларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатувчи инфляция, аниқ
қилиб айтиладиган бўлса истеъмол нархлари индекси даражасидан кам бўлмаган ҳамда
инфляция даражасидан юқори миқдорда пенсияларни индексация қилиш чораларини
кўриш керак ва албатта пенсиялар миқдорлари минимал истеъмол савати ва яшаш
минимуми миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Пенсиялар миқдорларини ошириш амалиётини таҳлил қилиш асосида
Ўзбекистонда пенсия тизимининг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб қуйидагиларни
амалга ошириш лозим:
давлат пенсия таъминоти тизимида пенсия миқдорларини белгилашда фуқаролар
Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришга қўшган ҳиссаларини ҳам ҳисобга
олиш мақсадга мувофиқ;
пенсияларни истеъмол нархлари индекси даражасидан кам бўлмаган ҳамда
инфляция даражасидан юқори миқдорда индексация қилиш, яъни хориж тажрибасидан
келиб чиқиб ўртача иш ҳақи ўзгариши асосида пенсияларни индексация қилишни
амалиётга жорий қилиш лозим. Чунки одатда ушбу кўрсаткич инфляция кўрсаткичидан
юқорироқ бўлади;
пенсиялар миқдорини оширишда реал кўрсаткичларда ҳисоблашларни амалга
ошириш лозим. Бунда номинал кўрсаткичлар ҳақиқий ўзгаришларни кўрсатиб бера
олмайди. Пенсиялар миқдорларини максимум даражада истеъмол нархлар индексига
қараб ошириб бориш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар /Литература/Reference:
OECD (2019), Pensions at a Glance 2019: OECD and G20 Indicators, OECD Publishing, Paris.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
456
Piggott J and Sane R. Indexing Pensions. World Bank Social Protection Discussion Papers, no.
0925.
Tursunov J. SPECIAL FEATURES OF PENSION SYSTEM IN UZBEKISTAN AND
INTERNATIONAL PRACTICE //International Finance and Accounting.
–
2018.
–
Т
. 2018.
–
№.
3.
–
С. 19.
Айзинова
И. (
2010)
Эволюция пенсионного обеспечения в показателях уровня жизни
пенсионеров // Проблемы прогнозирования. №5.
Антипьева Н.
(2009)
“Антиинфляционные механизмы в законодательстве о
социальном обеспечении военнослужащих”, Вестник Омского университета. № 3 (20
).
С.106–
111.
Ляшок В., Назаров В., Орешкин М.
(2016)
“Факторы роста размера пенсий в
современной России”, Финансовый журнал / Financial journal, №1, стр 9
-10.
Мирзиёев Ш. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил
24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
Сафонов А.Л., Угодников К.В.
(2022)
Индексация пенсионных выплат: поиски баланса
между инфляцией и изменением заработной платы в экономике. Финансы: теория и
практика.
26(1):156-168
Фaрмoн (2022) Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисидa” ПФ
-60-
сoн Фaрмoни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й.,
06/22/113/0330-
сон.
