IMPROVING THE MECHANISM FOR PROVIDING AND PAYING BENEFITS TO SPECIFIC CATEGORIES OF PERSONS IN NEED OF SOCIAL PROTECTION

Abstract

This article presents the international importance of the social protection system in the fight against poverty and the procedure for assigning and paying benefits to certain categories of people in need of social protection. As well as proposals and recommendations for determining the purpose of most benefits in an “initiative form” and solving other problems to ensure targeted and targeted payment of benefits in the field of social protection of the population in Uzbekistan.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar
f
675-682
22

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Tursunov Ж. (2024). IMPROVING THE MECHANISM FOR PROVIDING AND PAYING BENEFITS TO SPECIFIC CATEGORIES OF PERSONS IN NEED OF SOCIAL PROTECTION. Economic Development and Analysis, 2(5), 675–682. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48632
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article presents the international importance of the social protection system in the fight against poverty and the procedure for assigning and paying benefits to certain categories of people in need of social protection. As well as proposals and recommendations for determining the purpose of most benefits in an “initiative form” and solving other problems to ensure targeted and targeted payment of benefits in the field of social protection of the population in Uzbekistan.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

675


ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АЙРИМ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАРГА НАФАҚАЛАР

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

И.ф.д., доц. Турсунов Жахонгир Пулатович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

ORCID: 0000-0002-4531-8456

Аннотация.

Мазкур мақолада камбағаликка қарши курашишда ижтимоий ҳимоя

тизимининг халқаро аҳамияти ва ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги
шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби келтирилган. Шунингдек,

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда нафақаларни манзилли ва мақсадли
тўланишини таъминлашда аксарият нафақаларни “проактив шакл”да тайинланишини

белгилаш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит сўзлар:

ижтимоий ҳимоя, нафақа, ижтимоий трансфертлар, ногиронлиги

бўлган шахслар, ногиронлик нафақаси, камбағаллик, ижтимоий таъминот.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕХАНИЗМА ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ И ВЫПЛАТЫ ПОСОБИЙ

ОТДЕЛЬНЫМ КАТЕГОРИЯМ ЛИЦ, НУЖДАЮЩИХСЯ В СОЦИАЛЬНОЙ ЗАЩИТЕ

DSc Турсунов Жахонгир Пулатович

Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье представлено международное значение системы

социальной защиты в борьбе с бедностью и порядок назначения и выплаты пособий
отдельным категориям лиц, нуждающихся в социальной защите. А также предложения

и рекомендации по определению назначения большинства льгот в «инициативной
форме» и решению других задач по обеспечению адресной и адресной выплаты пособий в

сфере социальной защиты населения в Узбекистане.

Ключевые слова:

социальная защита, льготы, социальные трансферты,

инвалиды, пособия по инвалидности, бедность, социальное обеспечение.

IMPROVING THE MECHANISM FOR PROVIDING AND PAYING BENEFITS TO

SPECIFIC CATEGORIES OF PERSONS IN NEED OF SOCIAL PROTECTION

DSc Tursunov Jakhongir Pulatovich

The Banking and finance academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article presents the international importance of the social protection system

in the fight against poverty and the procedure for assigning and paying benefits to certain
categories of people in need of social protection. As well as proposals and recommendations for

determining the purpose of most benefits in an “initiative form” and solving other problems to
ensure targeted and targeted payment of benefits in the field of social protection of the population

in Uzbekistan.

Key words:

social protection, benefits, social transfers, disabled people, disability benefits,

poverty, social security.

UO‘K: 369.041

V SON - MAY, 2024

675-682


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

676

Кириш.

Охирги йигирма йил ичида ижтимоий ҳимоя дастурлари ва уларнинг

натижадорлигини баҳоловчи тадқиқотлар сони кескин ўсганлиги кузатилмоқда. Буни
халқаро доирада амалга оширилаётган конференциялар, давра суҳбатлари, давлатлар

ўртасида ҳамкорлик бўйича тасдиқланаётган меморандумларни келтириш мумкин.

Бугунги кунда 193 та давлат аъзо ҳисобланган Бирлашган миллатлар

ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларида глобал ҳамжамиятни 2030
йилгача қашшоқлик ва очликка барҳам бериш асосий мақсад сифатида белгиланди.

Ушбу мақсадга эришишнинг кўплаб усуллари мавжуд булиб, булардан бири сифатида
кучли ижтимоий ҳимояни келтириш мумкин.

Бугунги кунда камбағаллик замонамизнинг энг катта муаммоларидан бири бўлиб,

бу масалани ҳал қилишга илмий ёндашувни жорий этиш орқали дунёда камбағаликни

камайтириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масала

ҳисобланади.

1-расм. Камбағаликка қарши курашишнинг асосий йўналишлари

Ўзбекистонда ҳам камбағаллик мавжуд бўлиб, Статистика агентлиги томонидан

ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатда камбағаллик
даражаси 2023 йил якунида 11 фоизни ташкил этди. Камбағаллик ўтган йилга нисбатан

3,1 фоизга қисқарган яъни 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни
ташкил этган. Бу эса Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан камбағалликни

қисқартириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси дейишимиз мумкин.
Камбағалликка қарши курашишда асосан 6 та асосий йўналишда иш олиб борилмоқда.

Бунда учинчи йўналиш сифатида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш
вазифасининг белгиланганлиги мазкур масала қанчалик долзарб эканлигини белгилаб

беради.

Адабиётлар шарҳи

Ижтимоий ҳимоя кенг кўламли тушунча бўлиб, муҳтож аҳолини ҳимоя қилиш учун

мўлжалланган ижтимоий трансфертлар, хизматлар ва ижтимоий кафолатлар
тўпламидир (Стандинг, 2007).

хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш;

иш ўринлари яратиш;

ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш;

таълим сифати ва фойдаланиш имкониятларини ошириш;

соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини

кенгайтириш;

экологик хавфсизликни таъминлаш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

677

Ривожланаётган мамлакатларда ижтимоий ҳимоя дастурларининг муҳим мақсади

“камбағалликни аломатларини эмас, балки унинг сабабларини бартараф этиш”дир

(Хидробо ва б., 2018).

Ижтимоий ҳимоя аҳолини қашшоқликдан чиқаришнинг энг самарали усулларидан

бири бўлиб, 2022 йил ҳолатига кўра дунё бўйлаб қарийб бир миллиарддан ортиқ киши
ижтимоий ҳимоянинг бир тури – пул тўловлари (нафақа)ни олишмоқда (Фишбейна,

Канбура и Емцова, 2014).

Кўпгина давлатлар учун ижтимоий ҳимоя дастурлари ижтимоий масалаларни ҳал

қилишда, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий трансфертларни ривожланишида ҳамда
мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим омил ҳисобланади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя дастурлари мамлакатдаги очлик ва камбағаллик
муаммоларининг келтириб чиқариши мумкини бўлган салбий оқибатларини бартараф

этишга ёрдам беради (Фишбейн ва Шадий, 2009).

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга,

фуқароларга нисбатан юзага келадиган ижтимоий хавфларнинг оқибатларини олдини

олишга ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳисобланади (Назаров ва
Пошарац, 2017).

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сабабларга кўра ишдан ёки доимий даромад

манбаидан маҳрум бўлиши натижасида молиявий аҳволининг ёмонлашиши, шунингдек

ёрдамга муҳтож бўлган оила аъзоларининг тиббий-ижтимоий хизматларга бўлган
эҳтиёжини қондиришда қўшимча харажатларга боғлиқлиги ижтимоий хавф ёки

ижтимоий риск деб аталади (Борисенко, 2007).

Инсонларни ижтимоий ҳавф-хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-

тадбирлар мажмуини ижтимоий ҳимоя тизими дейиш мумкин. Аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш тизими ўзининг ривожланиш тарихига эга. Илк бор аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш диний ташкилотлар томонидан амалга оширилган. Бозор
иқтисодиётининг ривожланиши билан ижтимоий ҳимоя тизимида давлатнинг роли

ошиб борди (Турсунов, Жумабаева, 2023).

“Ижтимоий ҳимоя” (ижтимоий таъминот) атамаси биринчи марта 1935 йилда

АҚШнинг “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги Қонунида ишлатилган. Ушбу қонунга кўра
мажбурий суғурта қилиш орқали ўлимдан, кексаликда, ногирон бўлганда ва

ишсизликдан ҳимоя қилиш тартиби белгиланган. Кейинчалик бу атама бошқа

мамлакатларда ва халқаро ташкилотлар амалиётида кенг қўлланила бошланди
(Шолдаров, Турсунов, 2018).

Замонавий шароитда ижтимоий ҳимоя – бу қонун билан мустаҳкамланган кўп

босқичли иқтисодий, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий тизимдир, шунингдек аҳолини

ижтимоий рисклардан ҳимоя қилишга мўлжалланган институтдир (Турсунов, 2023).

Тадқиқот методологияси.

Диссертация ишида илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил,

монографик тадқиқот, маълумотларни гуруҳлаш, таққослаш каби усулларидан
фойдаланилган.


Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақалар тайинлаш ва

тўлаш 2024 йилга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғараси томонидан амалга

ошириб келинган бўлса, мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон фармонига кўра 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан

тўланиши белгиланди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

678

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар тоифасига кимлар киради?

Қуйида келтирилган расм маълумотларидан кўришимиз мумкин.

2-расм. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар тоифаси

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга Ижтимоий ҳимоя миллий

агентлиги томонидан қуйидаги нафақалар тўланмоқда:

ёшга оид нафақа;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг

парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан

катта);

1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;

кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (Суюнчи пули);

дафн этиш учун нафақа (Дафн пули).

Шунингдек, фуқаролар ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб

чиқиш, тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин. “Инсон”

ижтимоий хизматлар маркази 2023 йил 15 октябрдан бошлаб 28 та туман (шаҳар)ларда
эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий

ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида ташкил этилган тизим ҳисобланади (Низом, 2023).

Бугунги кунда ижтимоий нафақа олувчилар сони 639 683 нафар бўлиб, 2017

йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 2023 йил 1 октябрь ҳолатига нафақа
олувчиларнинг умумий сони 380 614 нафар (246,9%)га ортган.

Келтирилган рақамларни чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий нафақа

олувчилар сони таркибида ногиронлик нафақасини ўзи 44 фоизни ташкил қилмоқда.

Агарда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг
парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига, болаликдан ногиронлиги бўлган

шахсларга тўланадиган нафақаларни ҳам ҳисобга олсак умумий ҳисобда ногиронлик

билан боғлиқ нафақаларнинг жами нафақалардаги улуши 81 фоизни ташкил қилади.

Ижти

м

оий

ҳим

ояга

му

ҳт

ож айрим

тоифада

ги

ша

хслар

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига

чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта

болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар

давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга

бўлмаган шахслар

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар

ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ

ногиронлиги бўлган шахслар

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг

қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

679

3-расм. Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони, (2023 йил)

Бу эса ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга берилаётган

нафақалар ичида ногиронлик билан боғлиқ ижтимоий нафақалар муҳим аҳамият касб
этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар тайинлаш билан боғлиқ амалиётдаги

муаммолар сабаб кўплаб нафақа олиш учун мурожаат этувчиларнинг аризалари

ортиқча овворагарчилик ёки бошқа сабаблар туфайли қийин кечарди ёки баъзи
ҳолларда аризалар рад ҳам этилиши мумкин бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий
ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисида Низом асосида нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартибга солинди. Қарорга

кўра ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик, парваришлаш, ногиронлик,
боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар тайинланади. Ногиронлиги бўлган

18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги томонидан “проактив шакл”да тайинланиши белгиланган. Бу эса нафақа

олувчилар учун кўплай қулайликлар яратади (Қарор, 2023).

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақасини

“проактив шакл”да тайинлаш амалиёти натижасида мазкур нафақа олувчилар сони
кўпайишига эришилди.

Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар тайинланиши

учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

Давлат хизматлари марказидан маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа
тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат

қилувчини хабардор қилади. Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани
етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит

ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан банк филиали орқали тўланади. Нафақалар
ҳар ойда белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.

Нафақа олувчи Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га
кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади.

Ногиронлик

44% (282 405)

Ёшга доир

11% (73 389)

Боқувчисини

йўқотганлик

8% (49 294)

18 ёшгача

ногирон болага

26% (167 642)

Ногирон бола

парвариши

11% (66 953)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

680

4-расм. Ўзбекистонда ногиронлик нафақасини олувчилар сони ҳамда

улардан янги тайинланган ногиронлик нафақалар сони

Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш

тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

1-жадвал

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга

бериладиган нафақалар миқдори (2024 йил 1 феврал ҳолатига)

Нафақа тури

Нафақа миқдори

1.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса
ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси

621 000 сўм

2.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси:
бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун;
ҳар бир кейинги оила аъзоси учун.

621 000 сўм
212 000 сўм

3.

Ногиронлик нафақаси:

I гуруҳ учун;
II гуруҳ учун.

833 750 сўм
747 000 сўм

4.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача
болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига
нафақа

621 000 сўм

5.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ,
18 ёшдан катта):
I гуруҳ учун;
II гуруҳ учун.


833 750 сўм
747 000 сўм

6.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси

747 000 сўм

7.

Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси:
ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун

325 000 сўм
250 000 сўм
150 000 сўм
100 000 сўм

8.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

380 000 сўм

9.

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа

688 940 сўм

10. Дафн этиш учун нафақа

1 388 000 сўм

301,9

322,4

347,7

411,4

450

43

40,4

55,9

77,5

56,6

0

50

100

150

200

250

300

350

400

450

500

2019

2020

2021

2022

2023

Жами ногиронлик нафақаси

Янги тайинланган ногиронлик нафақаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

681

“Проактив шакл”да нафақаларни тайинлаш амалиётинини жорий этишдан мақсад

амалиётда авваллари ногиронлиги бўлган болага нафақа тайинлаш алоҳида мурожаат

қилинганидан

кейингина

тайинланарди.

Шунда

ҳам

кўпинча

аризалар

қаноатлантирилмас эди. Янги амалга оширилган ўзгаришга кўра ногиронлиги бўлган

18 ёшгача болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган
касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш

нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда фуқаролар
мурожаатисиз “проактив шакл”да тайинлаш белгиланди. Натижада бир йилда ўртача 70

мингдан зиёд фуқароларнинг нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш амалиёти бекор
қилинди ва ушбу ижтимоий тўловлар ахборот тизимларидан олинган маълумотлар

асосида автомат равишда тайинланишига эришилди.

Навбатдаги жадвалимизда Ўзбекистонда ижтимоий нафақаларнинг жорий

миқдорлари келтирилган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга бериладиган нафақалар

миқдори йилдан йилга оширилмоқда. Бу эса нафақа олувчиларнинг ижтимоий

таъминоти яхшиланишига хизмат қилмоқда. Пенсия жамғармаси берган маълумотга
кўра 2023 декабр ҳолатига кўра ижтимоий нафақаларнинг ўртача миқдори 708,3 минг

сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 54,6 минг сўмга ёки 8 фоизга ошган.

Хулоса ва таклифлар.

Халқаро тажрибада ижтимоий ҳимоя тизимлари фуқаролар ва уларнинг

оилаларига, жумладан, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга
моддий аҳволини яхшилаши учун, оила аъзоларнинг иш топишларига, тиббиёт

хизматлари ва таълимга сармоя киритишига ҳамда меҳнат лаёқатини йўқотганларга
ҳор томонлама кўмак беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ўзбекистонда ҳам

ижтимоий ҳимоя тизими амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида самарадорлиги
йилдан йилга ошиб бормоқда. Натижада камбағаллик кўрсаткичлари ҳам

камайганлигини юқорида кўриб ўтдик. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги
шахсларга нафақаларни тайинлашни такомиллаштириш борасида амалга оширилган

ўзгаришлар бугун ва келажакда ўзининг самарасини беради ва ижтимоий ҳимоя
тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Адабиётлар

/ Литература/ Reference:

Fiszbein A., Kanbur R., Yemtsov R. (2014) Social protection and poverty reduction: Global

patterns and some targets //World Development. –Т. 61. – С. 167-177.

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0305750X14001181

Fiszbein A., Schady N.R. (2009) Conditional cash transfers: reducing present and future

poverty. – World Bank Publications.

Guy Standing. (2007) Social protection. Development in Practice, Volume 17, Numbers 4 –5,

August.

Hidrobo M. et al. (2018) Social protection, food security, and asset formation //World

Development.

–Т.:

101.

С.

88-103.

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0305750X17302851#b0055

Sholdarov D., Tursunov J. (2018) Improvement of the system of state pension provision in

Uzbekistan //Scientific journal" Finance", 1st issue. – Т. 107.

Борисенко Н.Ю. (2007) Построение национальной системы пенсионного обеспечения:

теория и практика // Финансы и кредит. № 17. С. 54–65.

Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23

мартдаги 308-сон “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва

қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни
тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

682

орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги
қарори.

Назаров В. и Пошарац А. (2017) Развитие эффективной социальной поддержки

населения в России: адресность, нуждаемость, универсальность. ред. Научный доклад. М.:

Научно-исследовательский финансовый институт; Всемирный банк; 144 с. URL:

https://nifi.ru/images/FILES/Reports/doc_soz_2017.pdf

.

Низом (2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23

мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим

тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом.

Турсунов Ж.П., ЖумабаеваК.Б. (2023) Ўзбекистонда пенция таъминоти тизими:

бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари. // Фундаментал тадқиқотлар. No 1 Б. 25-
33

Турсунов, Ж. (2023). Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини истиқболда

барқарор амалга оширилишини таъминлаш йўллари. Iqtisodiyot va

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-

82-сон “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали
назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

References

Fiszbein A., Kanbur R., Yemtsov R. (2014) Social protection and poverty reduction: Global patterns and some targets //World Development. –Т. 61. – С. 167-177. https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0305750X14001181

Fiszbein A., Schady N.R. (2009) Conditional cash transfers: reducing present and future poverty. – World Bank Publications.

Guy Standing. (2007) Social protection. Development in Practice, Volume 17, Numbers 4 –5, August.

Hidrobo M. et al. (2018) Social protection, food security, and asset formation //World Development. –Т.: 101. – С. 88-103. https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0305750X17302851#b0055

Sholdarov D., Tursunov J. (2018) Improvement of the system of state pension provision in Uzbekistan //Scientific journal" Finance", 1st issue. – Т. 107.

Борисенко Н.Ю. (2007) Построение национальной системы пенсионного обеспечения: теория и практика // Финансы и кредит. № 17. С. 54–65.

Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 308-сон “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори.

Назаров В. и Пошарац А. (2017) Развитие эффективной социальной поддержки населения в России: адресность, нуждаемость, универсальность. ред. Научный доклад. М.: Научно-исследовательский финансовый институт; Всемирный банк; 144 с. URL: https://nifi.ru/images/FILES/Reports/doc_soz_2017.pdf.

Низом (2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом.

Турсунов Ж.П., Жумабаева К.Б. (2023) Ўзбекистонда пенция таъминоти тизими: бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари. // Фундаментал тадқиқотлар. No 1 Б. 25-33

Турсунов, Ж. (2023). Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини истиқболда барқарор амалга оширилишини таъминлаш йўллари. Iqtisodiyot va

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.