Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
347
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
и.ф.д.
,
проф.
Мирзаев Қулмамат Джонузокович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0009-0008-8558-2455
Хайитов Жамшид Холвоевич
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Аннотация.
Ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъектлар
томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан
қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига
ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали
ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
ободонлаштириш, хизмат кўрсатиш, инновацион ривожлантириш,
аҳоли
фаровонлиги, самарадорлик, рақамлаштириш
.
ВЛИЯНИЕ ЛАНДШАФТНЫХ УСЛУГ НА ЭКОНОМИЧЕСКОЕ РАЗВИТИЕ
д
.
э.н., проф.
Мирзаев Кулмамат Джонузокович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Хаитов Джамшид Холвоевич
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация
.
В данной статье особое внимание уделено вопросам радикального
пересмотра подходов к объему и качеству услуг, оказываемых субъектами, оказывающими
ландшафтные услуги. Таким образом, были даны предложения и рекомендации по
повышению эффективности системы оказания оздоровительных услуг населению и тем
самым совершенствованию процессов цифровизации в этой системе в соответствии с
происходящими изменениями.
Ключевые слова:
благоустройство, сервис, инновационное развитие, общественное
благосостояние, эффективность, цифровизация.
THE IMPACT OF LANDSCAPE SERVICES ON ECONOMIC DEVELOPMENT
DSc, prof.
Mirzaev Kulmamat Janzakovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Khayitov Jamshid Kxolvoevich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article pays special attention to the issues of radical revision of approaches to the
volume and quality of services provided by entities providing landscape services. Thus, proposals and
recommendations were given to improve the efficiency of the system of
providing health services to
the population and thereby improve the digitalization processes in this system in accordance with the
changes taking place.
Keywords:
improvement, service, innovative development, public welfare, efficiency,
digitalization.
UO
‘
K: 338.465
XII SON - DEKABR, 2024
347-350
0
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
348
Кириш
.
Бутун дунё аҳолисининг жадал суръатлар билан ортиб бориши бир томондан ер
ресурслари
фондининг
мисли
кўрилмаган
даражада
ўзлаштирилиши,
истеъмолчиларнинг
ободонлаштириш
хизматларига
бўлган
реал
эҳтиёжи
даражасининг ортишига олиб келса, иккинчи томондан, истеъмол қилинаётган
хизматлар сифатига бўлган талаб даражасининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бунинг
натижасида ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъект (ДУК) лар томонидан
кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни
тубдан қайта кўриб
чиқиши масалалари муҳим аҳамият касб этади. Бу эса аҳолига ободонлаштириш
хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда
рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш
заруриятини келтириб чиқаради
.
Ривожланган ва ривожланаётган давлатларда хизмат кўрсатиш соҳасини
инновацион ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг илмий
асосларини ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини излаб топиш вазифа
сифатида қўйилганлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Жаҳон мамлакатлари иқтисодиёти таркибининг ўзгариши, хусусан, хизмат
кўрсатиш соҳаларининг устувор аҳамият касб этиши ҳамда хўжалик фаолиятининг
ижтимоийлашув
жараёнларининг
жадаллашуви
замонавий
корхоналар
рақобатбардошлигини
оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди.
Рақамлаштирилаётган
жамиятда
хизмат
кўрсатиш
корхоналари
кўпчилик
мамлакатларда, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда муҳим рол ўйнайди.
Адабиётлар шарҳи
.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ободонлаштириш –
кўркамлаштириш, обод
қилиш чиройли тусга киритиш дея эътироф этилган. Шу билан биргаликда обод
эканлик, кўркамлик, обод жойлар қурилишлари, обод этиш қурилиш ишлари”
(www.ziyouz.uz, 2015) -
деган таърифларни ҳам жуда кўплаб ишлатишган.
Россиялик олим Далнинг
(1882)
луғатида хизмат тушунчаси қуйидагича талқин
этилган: Хизмат кўрсатиш, ёрдам, имтиёз, кўмак, кўнглини топмоқ, истагини бажо
келтирмоқ. Бироқ ушбу луғатларда келтирилган талқинларда “хизмат” тушунчасининг
моҳияти тўлиқ ифодаланмаган.
Машҳур маркетолог
-
назариётчи Левитт: “Ҳар қандай соҳа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ
кичик бўлсин, ўзида хизматларни номоён этади”,
-
дейди. Левиттнинг фикрини давом
эттирган ҳолда Котлер
(2006)
уни қуйидагича изоҳлайди: “Аслида товар харидори
ҳисобланмиш мижоз унга таклиф
этилган товар
кўринишидаги хизматни харид этади...
Пировард натижада ҳаммаси хизмат кўрсатишга бориб тақалади”,
-
деб изоҳ берди.
Николайчукнинг
(2005)
таъкидлашича: “Ҳамма соҳада хизматлар яратилади, аммо
ҳамма соҳада ҳам моддий товарлар яратилмайди (банк, транспорт,
консалтинг ва
бошқалар)”.
Мирзаев
(2013)
эса хизмат кўрсатиш ва сервисга шундай таъриф билдирган.
Хизмат кўрсатиш дейилганда –
инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш
субъектларида юзага келадиган, ўз истеъмол эҳтиёжларини қондиришга йўналтирган
ва даромад олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини ифодаловчи фаолият
тушунилади.
Юқоридаги фикрларни тўлдирган ҳолда обоонлаштириш хизматлари тизимини
хизматлар соҳасининг асосий бўғинларидан бири деб ҳисоблаб, ушбу соха ривожига
эътибор қаратишни жоиз топдик
.
Ободонлаштириш хизматларини самарали
ривожлантириш ҳамда ушбу хизмат турига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 4 июнда қабул қилган “Аҳоли
пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
349
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ
-4351-
сон қарори”га эълон қилинди, ушбу
қарорга биноан, мамлакатдаги мавжуд шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар массивлари
ва қишлоқ аҳоли пунктларига замонавий қиёфа бахш этиш масаласи илгари сурилди.
Ушбу масалани ҳал этишда республика туманлари ва шаҳарларидаги мавжуд
ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотлар (бўлинмалар) негизида
ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш йўли билан ободонлаштиришни
яхшилаш юзасидан изчил чоралар кўрилиши аҳоли
пунктлари
ҳудудларини
ободонлаштириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, ободонлаштириш
соҳасида норматив
-
ҳуқуқий база, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини
ишлаб чиқиш ва янгилаш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди. Ушбу хизмат турига
доир
адабиётлар йўқлиги ва бу мавзу шу вақтга қадар ўрганилмаганлиги сабабли
долзарблик касб этади деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни амалга оширишда ободонлаштириш хизматларини самарали
ривожлантириш кўрсаткичларини иқтисодий усуллар орқали
таҳлил қилиш
натижасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган. Бундан ташқари илмий тадқиқотни
амалга оширишда ободонлаштиришни ҳудудларга ажратиш орқали ўрганишда анализ
ва синтез усулларидан самарали фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Дунё бўйича йилдан
-
йилга аҳоли сонининг ўсиши, шаҳарларни катталашиши
саноатнинг ривожланиши, буларнинг барчаси шаҳар ободончилигига, атроф–муҳитни
тоза сақлаш муаммосини пайдо бўлишига, инсонлар ҳаёти ва фаолияти учун етарли
шароитларни яратиб беришдаги кичик
-
кичик кўз илғамас тўсиқларни пайдо бўлишиша
сабаб бўлмоқда. Сўнгги ўн йилликларни кўздан кечирар эканмиз, инсонларни атроф
-
муҳитга ва хусусан шаҳарлар ободончилигига салбий таъсири сезиларли даражада
ошганлигига гувоҳ бўламиз. Ободонлаштириш соҳасини ривожлантиришда хизматлар
тизимини бошқаришнинг ташкилий шаклини танлашда ҳудудий омилларни ҳисобга
олиш муҳим аҳамият касб этади. Шаҳарларни ободонлаштириш ҳамиша энг долзарб
вазифа сифатида намоён бўлган.
Шаҳарларни ободлиги
-
бу ўша шаҳарнинг
ижтимоий
-
иқтисодий аҳволини,
даражасини акс эттирадиган “ойна”дир. Ривожланган мамлакатларда мамлакат
ободлиги, унинг экологик вазиятлари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка очиқ
бўлиши ва жамиятнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида етакчи ўринлардан бирини
эгаллаши бежиз
эмас албатта.
Инсониятнинг нотўғри олиб бораётган фаолияти туфайли
ер юзида
кўплаб
ўсимлик
ва ҳайвонлар йўқолиб кетмокда. Миллион йиллар давомида шаклланиб
таркиб топган дунё манзараси
инсон туфайли бир неча ўн йилликларда беқиёс
даражада ўзгартириб
юборилди. Одамзод ҳамма вақт атроф
-
муҳитдан асосан ресурслар
манбаи сифатида фойдаланиб келмокда.
Янги Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторидан жой олиши учун, замон
талабига жавоб бера оладиган шаҳар ва қишлоқларнинг инфраструктурасини қайта
тақсимлашда асосий эътиборни ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришга
қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда замонавий қурилаётган бинолар
ландшафтлари, уларнинг архетуктура ва табиий элементлари бир
-
бирига чамбарчас
боғлиқ бўлиши лозим. Шаҳарлар, туманлар ва
қишлоқлар ҳудудларини
ободонлаштириш ушбу жойларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳаётининг барча
жабҳаларини масалан, пиёдалар йўлакларини, велойўлакларни, ногиронлар
арвачаларнинг қулай ҳаракатланиши учун махсус йўлакларни ташкил этилиши,
йўлакларни ёритиш қурилмаларини жойлаштирилганлиги, коммунал хизматларни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
350
тўғри ташкил этилиши (ёмғир ва оқова сувларни йўналтирилганлиги),
автотураргоҳлар, спорт ва болалар уйин майдончаларини тўғри ташкил этиш,
қабристонларни талаб даражасида таъмирлаш ишларини тўғри ташкил
этиш муҳим
аҳамият касб этади. Ушбу вазифаларни бажаришда аввало ҳудудий кенгликлар
эътиборга олиниши ҳамда соҳага керакли кадрлар жалб этилиши бугунги кундаги
оғриқли нуқталардан бири деб айтишимиз мумкин. Сабаби ушбу хизмат турлари туман
ва қишлоқларда
жамоатчилик асосида амалга оширилади ва айнан соҳага маъсул бўлган
ходимлар фаолият олиб боришмайди. Шу сабабли ободонлаштириш хизмат турларини
тўғри ташкил этилиши муаммолигича қолмоқда.
Мамлакатимиздаги мавжуд шаҳарлар қиёфасини шакллантириш, йўл
-
транспорт
ва муҳандислик
-
коммуникация инфратузилмасини замонавий ободонлаштириш
меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш янги жойларни қуриш, борларини қайта
таъмирлаш ва модернизация қилиш мамлакатга ташриф буюрувчи ички ва ташқи
туристла сони ва салмоғини
кўпайишига олиб келади бу ўз –
ўзидан аҳоли бандлигига
ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг замонавий ва
жозибадор қиёфасини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ватандошларимизнинг
асосий мақсад ва муддолари экан бу ўринда ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг
қамровли ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар илдизида ободонлаштириш хизматларининг
ўрни ва ролига бўлган талаб ва эҳтиёж кундан –
кунга ошиб бораверади. Ҳудудларни
ободонлаштириш, хусусан жойлардаги ободонлаштириш муаммоларини ҳал этишда
маҳаллий давлат органлари билан нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ижтимоий
шерикчилигини
янада
кўчайтириш,
ободонлаштириш
хизматларини
ривожлантиришда жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда ички имкониятларимиздан
янада кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ булар эди деб уйлаймиз. Бунинг учун ҳар
биримиз аввало хонадонимизни, кўчаларимизни, ишлаш жойларимизни, шу билан
биргаликда
шаҳарларимизни
ободлигига,чиқиндиларни
алоҳида
идишларга
жойлаштириб
кетилаётганлигига эътибор қаратишимиз зарур деб ҳисоблаймиз, агар
юқорига кўрсатилган вазифаларни бажара олсак, иқтисодиётимизнинг ривожига ҳам
катта ҳисса қўшган бўламиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Kholvoevich, H. J. (2022). Services In The Development Of The Network Of The Landscaping System.
International journal of trends in business administration, 12(1).
Kholvoevich, H. J. (2023). The importance of the demand for landscaping services in economic
development. Journal of Advanced Scientific Research (ISSN: 0976-9595), 3(6).
Mirzaev K. (2011) The market livestock service of the Republic Uzbekistan // Spanish journal of rural
development University of Santiago de Compostela. Volume II, - No 2. Spain. - P. 97-106.
Mirzaev, D. K., & Janzakov, B. (2020). The determinants of international tourism (in the example of
CIS countries). European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(2), 1125-1133.
Mirzaev, K. (2011). Approaches and issues for developing livestock services in Uzbekistan.
Perspectives of Innovations, Economics and Business, PIEB, 8(2), 23-25.
www.ziyouz.uz. (2015). Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида (2006
-
2008) - www.ziyouz.uz. [online] Available at: https://ziyouz.uz/durdona-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-
Даль В.И. (1882) Толковыий словарь великорусского языка. 2
-
е изд. М., 1882. Т.
IV
. С.512.
Котлер Ф.
(2006)
Маркетинг
-
менежмент // Экспресс
-
курс. 2
-
е изд. С.301.
Мирзаев Қ.Ж.
,
(2013) Агросервис иқтисодиёти. Монография. Т. “Иқтисод
-
молия”. 13
-
бет.
Николайчук В.Е.
(2005)
Маркетинг и менеджмент услуг // Деловой сервис. Спб.: Питер, С.608.
