➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 3 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
№ 3 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
Jurnal:
Иқтисодиёт ва таълим
Nashr qilingan:
01.05.2020
Ulashish
Maqolalar
Инсон тараққиётига йўналтирилган таълим соҳасини ривожланишида илмий-назарий қарашларнинг тутган ўрни
Ушбу мақолада инсон тараққиётига йўналтирилган таълим соҳасини ривожлантириш бўйича жаҳоннинг етук иқтисодчи олимларининг илмий-назарий қарашлари, тадқиқотлари ўрганилган ҳамда улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ўрганилган.
Акмал Салимов
192-197
65
24
Batafsil o'qish
Солиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида солиқ назорати тизимини оптималлаштириш чора-тадбирлари
Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг самарали тизимини яратиш имкониятларини шакллантиришга ёрдам берувчи давлат солиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида солиқ назорати тизимини оптималлаштириш бўйича жаҳон тажрибаси кўриб чиқилди.
Фурқат Базаров
134-139
87
22
Batafsil o'qish
Халқаро стандартлар асосида молиявий натижалар таҳлили ахборот базасини такомиллаштириш
Мақолада молиявий натижалар таҳлили ахборот базасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш юзасидан молиявий ҳисобот тузишда концептуал ёндашув ва унинг муҳим жиҳатлари ажратиб кўрсатилган.
Махбуба Исмаилова
139-143
93
19
Batafsil o'qish
Солиқлар йиғилувчанлигини оширишга қаратилган солиқмаъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш истиқболлари
Мақолада солиқлар йиғилувчанлигини оширишда солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг концептуал асослари ёритилган, унинг бош мақсади ва унга эришиш учун қўйиладиган вазифалар баён этилган, солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш истиқболлари масалалари тадқиқ этилган.
Угулой Бердиева
144-148
87
44
Batafsil o'qish
Давлат қарзи – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини сифатида
Ушбу мақолада давлат қарзининг классификацияси, давлат ташқи қарзининг хусусиятлари ва бугунги кундаги ҳолати уни амалга ошириш, давлат қарзини бошқариш кўриб ўтилган.
Шоҳрух Наимов
149-151
138
77
Batafsil o'qish
Аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришнинг имитация модели
Мақолада аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришнинг имитацион моделлаштириш билан боғлиқ муаммолар кенг ўрганилган. Қашқадарё вилояти аҳолисига хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш учун қарорлар қабул қилишнинг имитацион моделлари таҳлил қилинган;
Худаяр Мухитдинов
152-159
110
22
Batafsil o'qish
Спорт-таълим муассасалари спорт натижаларини мониторинг қилишни такомиллаштиришда ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланиш
Ушбу мақолада спорт натижаларини мониторинг қилиш ва уларни умумий ўлчамларга келтириш ҳамда уни такомиллаштиришда ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Шунинг билан биргаликда, спорт натижаларини электрон қайд қилиб бориш ахборот тизимини шакллантиришга концептуал ёндашув ва унинг муҳим жиҳатлари алоҳида келтириб ўтилган.
Фурқат Ҳалимов
159-165
49
16
Batafsil o'qish
Элeктрон тижоратда долзарб хавфсизлик масалалари
Мақолада Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратнинг динамикаси ва ривожланиш даражасига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Электрон тижоратнинг ривожланишидаги асосий омилларни тавсифловчи эконометрик тенгламалар таҳлили келтирилган. Барча омиллар қаторида тармоқдаги транзакциялар хавфсизлиги электрон тижоратни ривожлантиришга таъсир қилувчи энг муҳим омил эканлиги аниқланган. Ўтказилган социологик тадқиқотлар буни тасдиқлаган.
Мунира Исохужаева
165-168
126
58
Batafsil o'qish
Меҳнатни ташкил этишнинг ижтимоий-иқтисодий асослари
Ушбу мақола меҳнат бозорининг моҳиятини ижтимоий-иқтисодий категорияси сифатида ўрганиш, Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозорида шаклантиришда ва ривожлантиришга бағишланган.
Виктория Подзорова
169-175
71
15
Batafsil o'qish
Аҳоли сони ва таркибини башорат қилиш самарадорлиги
Мақолада аҳоли сони ва миқдорини прогнозлаштиришнинг назарий жихатдан кўриб чиқилган. Демографик прогнозларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Унда аҳоли сони ва ва таркибини прогнозлашнинг иқтисодий, экологик, ташкилий, ахборот ва ижтимоий самарадорлиги таҳлил қилинади. Аҳоли учун зарур миқдордаги эмлашларни режалаштириш, шунингдек, туғилиш даражаси тагликларнинг талабига таъсири, мисол қилиб келтирилган.
Нодирбек Тула
175-178
80
18
Batafsil o'qish
Инсон капиталини ривожлантириш назарияси: тарихий жиҳат
Мақолада инсон капитали назариясининг шаклланиш тарихи келтирилган бўлиб, бугунги кунда у ҳар қандай жамият ва ижтимоий-иқтисодий тарақққиётни белгилаб беради. Инсон капитали, жамиятнинг асосий бойлиги ва иқтисодий ривожланишнинг асосий омили бўлган инсон ва инсон ҳаётига бўлган мунособатни янгича босқичга олиб чиқишда муҳам аҳамият касб этади.
Гавхар Ҳотамова
179-182
75
28
Batafsil o'qish
Давлат-хусусий шериклигидан олий таълим соҳасида фойдаланиш хусусиятлари
Ушбу мақолада олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларидан фойдаланиш асосида эришиладиган самарадорлик ҳамда давлат, бизнес ва таълим тизимининг ўзаро алоқалар йўналишлари очиб берилган. Олий таълим соҳасида ДХШ механизмлари ва уларнинг воситасида амалга ошириладиган шартнома турлари атрофлича келтириб ўтилган.
Жавоҳир Абдуллаев
183-186
150
31
Batafsil o'qish
Мактабгача таълим тизими бошқарувининг шаклланиши ва тараққиёти
Мақолада мактабгача таълим тизими бошқарувининг шаклланиши, таълимни менежменти назарияси, даврлар бўйича бошланғич таълим тизими бошқарувидаги ўзгаришлар, мустақиллик даврида мактабгача таълим хусусиятлари баён қилинган.
Нодир Салихов
186-191
77
29
Batafsil o'qish
Маҳаллий буджетлар даромад базалари барқарорлигини таъминлаш масалалари
Мақолада маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шаклланиши ва даромадларнинг асосий йўналишларини белгилаш масалалари ёритилган
Нодира Соатова
129-134
83
121
Batafsil o'qish
Кўчмас мулк солиғи: хорижий давлатлар тажрибаси
Мақолада муаллиф томонидан хориж давлатларда кўчмас мулкка солиқ солиш тажрибаси чуқур таҳлил этилган. Бундан ташқари, ҳар қандай давлатда солиқ солиш тизимлари, солиқ солиш базаси, солиқ ставкаларини аниқлаш, солиқ тўловчининг мақоми ва тақдим этиладиган имтиёзлардан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги аниқланган. Солиқ солиш объекти қийматини белгиловчи органнинг ваколатларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш базасини шакллантиришга бўлган ёндашувлар ўрганилди.
Шухрат Мусалимов
198-203
104
27
Batafsil o'qish
Миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси: америка қўшма штатлари мисолида
Мақоланинг кириш қисмида бугунги кунда жаҳоннинг етакчи иқтисодчилари томонидан миллий инновацион тизим (МИТ) ривожланишининг замонавий кўриниши бўлиб ҳисобланган “уч спирал” моделининг қисқача таҳлили амалга оширилган бўлиб, унда асосан мазкур модел тамойиллари, бошқа моделлардан фарқли томонлари ҳамда асосий тузилмалари кўриб чиқилган. Асосий қисмда Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) миллий инновацион тизимининг ўзига хос хусусиятлари, инновацион тизим субъектларининг ИТТКИ харажатлари, шунингдек илм-фан ва инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий омиллари ва тенденциялари кўрсатиб ўтилган. Хулоса сифатида мазкур тизимнинг бир қатор камчиклари келтирлган.
Сирожиддин Махатов
203-207
168
47
Batafsil o'qish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари иқтисодий ривожланишининг таҳлили
Ушбу макола 2019 йил январ ойидаги сентябр ойгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ривожланиши ва ривожланашининг иқтисодий таҳлили бўйича назарий саволларга бегишланган.
Ирина Долгова
208-213
100
19
Batafsil o'qish
Иқтисодий-экологик тизимларни ҳудудлар даражасида барқарор ривожланиши ва уларни баҳолаш
Ушбу мақолада иқтисодий-экологик тизимлар фаолиятини барқарор ривожланиши ва уни баҳолаш ёндашувлари ёритилган. Мақолада худудлар кесимида иқтисодий-экологик тизимлар ривожланиши таҳлили амалга оширилган ва аниқланган камчиликлар асосида зарур таклифлар келтирилган.
Пахлавон Рахмоназаров
214-217
63
34
Batafsil o'qish
Мақсадли дастурлаш минтақалар иқтисодиёти ривожланишини тартибга солиш воситаси сифатида
Ушбу мақолада минтақалар иқтисодиёти ривожланишини тартибга солишда дастурий-мақсадли бошқарув усулларини қўллаш масалалари кенг ёритилган.
Санобар Камилова
218-223
58
20
Batafsil o'qish
Аграр соҳа илмий-тадқиқот ишлари натижаларига асосланган илмий маҳсулотига нарх белгилашнинг илмий асослари
Ушбу мақолада тайёр илмий ишланмаларга нарх белгилаш ва уни товар маҳсулотга айлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича мушоҳада қилинади. Иқтисодий ислоҳатлар шароитида илмий махсулотга нарх белгиланиши уни жорий этишдан олинадиган реал самарадорлик билан белгиланиши лозим, бунда илмий-тадқиқот олиб борувчиларнинг пировард натижага жавобгарлигини оширади. Бундан ташқари илмий янгилик учун шартномавий нарх белгилаш мақсадга мувофиқ эканилиги таъкидланиб, бунда тадқиқот учун харажатлардан келиб чиққан ҳолда эмас, балки, илмий ишланмани фермер ва деҳқон хўжаликлари даласида жорий қилинишидан олинаётган самара асосида белгаланиши эътироф этилган.
Абдирашид Бабаджанов
231-236
103
23
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш
Қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавот секторидаги таъминот занжири муаммолари таҳлили асосида мақолада мамлакат экспорт имкониятларининг янада ўсиши муҳокама қилинади.
Анвар Ибрагимов
236-240
129
24
Batafsil o'qish
Сув ресурсларидан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари
Ҳозирги кунда Орол атрофи, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг экологик ҳолатини яхшилашда Орол денгизини сақлаб қолиш ҳар қачонгидан муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мақолада суғорма ерлар кенг тарқалган жойларда сув ресурсларидан фойдаланишнинг экологок жиҳатлари атрофлича ўрганиб чиқилган.
Абдулла Мирзаев
240-246
128
30
Batafsil o'qish
Қишлоқ туризми тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни
Мақолада аҳолига туристик хизмат кўрсатиш, аҳолининг ички ва ташқи туристик хизматларга бўлган эҳтиёжи, овқатлантириш хизмати, ахборот-реклама хизматлари, меҳмонхона хизматлари, туроператорлик хизматлари, экскурсия хизматлари, қишлоқ туризмининг ривожланишини таъминлаш, қишлоқ жойларида рекреация ва соғломлаштириш зоналарида уларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳақида сўз юритилган.
Ўткир Остонов
247-252
71
28
Batafsil o'qish
Туризм хизматлар бозорини ривожланишига таъсир қилувчи омиллар таҳлили
Ушбу мақолада туризм хизматлар бозорини ривожланишига таъсир қилувчи омиллар асосида туристик хизматлар соҳасидаги муаммоли масалалар чуқур таҳлил қилиб ўтилган.
Зиёвуддинхон Бакаев
252-258
69
31
Batafsil o'qish
Агрокластерлар ривожланишининг хориж тажрибаси ва уни ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари
Мақолада глобаллашув янада кенгайиб бораётган, дунё мамлакатларининг иқтисодиёти ўзаро алоқадорлиги ошиб бораётган, ресурсларга ҳамда сотиш бозорига бўлган глобал рақобати кескинлашиб бораётган шароитида кластер модели иқтисодиётнинг, жу жумладан аграр соҳасининг фаолият кўрсатишнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканлиги кўрсатилган.
Абдурашид Қодиров, Алия Ахмедиева
224-231
89
28
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer