Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
34
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШДА ПУЛ-КРЕДИТ
СИЁСАТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бўрибоев Эркинжон Норбой ўғли –
Гулистон давлат университети,
1-босқич таянч докторанти
Абдувохидов Акмал Абдулазизович –
Гулистон давлат университети, катта ўқитувчи
Аннотация:
Мазкур мақолада иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатимизда амалга
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда пул-кредит сиёсатининг ўрни ва уни
такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар:
пул-кредит сиёсати; иқтисодий тараққиётнинг инновацион ташкил этувчилари; миллий
валютанинг барқарорлиги; иқтисодий ўсиш; инвестицияларнинг ички манбалари; банк сектори; иқтисодий
регулятор; пул-кредит сиёсати инструментлари.
Аннотация:
В данной статье анализируются роль и задачи денежно-кредитной политики в повышении
эффективности проводимых широкомасштабных реформ в стране на современном этапе экономического
развития.
Ключевые слова:
денежно-кредитная политика; инновационные составлюящие экономического развития;
стабильность национальной валюты;экономический рост; внутренние источники инвестиций; банковский сектор;
экономический регулятор; инструменты денежно-кредитной политики.
Annotation
:
This article analyzes the role and tasks of monetary policy in improving the effectiveness of ongoing large-
scale reforms in the country at the present stage of economic development.
Key words:
monetary policy; innovative components of economic development; stability of the national currency;
economic growth; domestic sources of investment; banking sector; economic regulator; monetary policy instruments.
Иқтисодиётда рақобат муҳитини ри-
вожлантириш, меҳнат унумдорлиги ва энер-
гия истеъмоли самарадорлигини ошириб
бориш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини
ривожлантириш, бизнесни ташкил этиш ва
юритишни енгиллаштиришга қаратилган
давомли таркибий ислоҳотлар узоқ муддат-
ли иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий
омиллар бўлиб ҳисобланади. 2019 йил якун-
лари бўйича дастлабки баҳоларга кўра, Ўзбе-
кистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти
5,5%га ўсиб (2018 йилда 5,1%), 524,0 трлн.
сўмни (58,3 млрд. долларни) ташкил этиши
кутилмоқда.
2019 йилда инфляция даражаси 15,5%
атрофида бўлиши кутилмоқда (2018 йилда
14,3%). Шунингдек, инфляцияни жиловлаш
мақсадида 2020 йилдан бошлаб кредитлар
ҳажмининг ЯИМнинг номинал ўсишидан кўп
бўлмаган миқдорда ўсишини таъминлаш
чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб
Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил
учун Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни
доирасида Ҳукумат номидан ва унинг кафо-
лати остида имзоланадиган ташқи қарз би-
тимларини 4 млрд. АҚШ доллари қийматида
чеклаш назарда тутилган [7].
Жорий макроиқтисодий ҳолат, жумла-
дан, инфляциянинг амалдаги динамикаси ва
прогноз кўрсаткичлари, шунингдек, барқа-
рор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъ-
минлаш зарурияти Марказий банк томони-
дан нархлар барқарорлигини таъминлаш
бўйича аниқ ва янада таъсирчан чоралар
кўришни тақозо этмоқда
.
Марказий банк
томонидан асосий эътибор таркибий исло-
ҳотларнинг янги босқичига ўтиш даврида
инфляцион таргетлаш режимини
фаол
тадбиқ этиш орқали пул-кредит сиёсати ша-
роитларини белгилашга қаратилмоқда.
Келгуси йилларда инфляциянинг дои-
мий ва оралиқ таргетига эришишга қаратил-
ган устувор вазифаларни белгилаб олиш
учун асосий йўналишларни ишлаб чиқишда
иқтисодий ривожланишнинг жорий динами-
касини сақланиб қолиниши, таркибий исло-
ҳотларнинг босқичма-босқич амалга ошири-
лиши ва жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатла-
рининг бироз секинлаши каби омилларга
асосланилмоқда. Иқтисодий ривожланиш-
нинг асосий сценарийсига кўра 2020 йилда
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг реал
ўсиши 5,2-5,5%ни
ташкил этиши, 2021-2022
йилларда 5,5-5,8%ча тезлашиши прогноз қи-
линмоқда[7].
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
35
Бугунги кунда мамлакатимизда шакл-
ланган макроиқтисодий ҳолат ҳамда амалга
оширилаётган таркибий ислоҳотлар, жумла-
дан, тартибга солинадиган нархларнинг
эркинлаштирилиши ва солиқ сиёсатидаги
ўзгаришлар таъсирида инфляциянинг ҳо-
зирги икки хонали сон даражасида сақланиб
қолиш ҳавфи ошиб бораётган шароитда
инфляцияни жиловлаш бўйича янада қатъ-
ий чораларни қабул қилишнинг зарурияти
ва кечиктириб бўлмаслиги инфляцион тар-
гетлашга ўтиш жараёнини жадаллаштириш-
га туртки бўлади.
Нисбатан қулай иқтисодий конъюнк-
тура шароитида давлат иқтисодий сиёсати-
нинг муҳим таркибий қисми сифатида пул-
кредит сиёсатининг ўрни ва аҳамияти тобо-
ра ўсиб бормоқда. Чуқур ва пухта ўйланган
пул-кредит сиёсатини амалга ошириш иқти-
содиёт субъектлари ва банк секторининг
самарали таъсирлашуви борасида қулай
шарт-шароитлар яратилишини таъмин эта-
ди, мамлакат ҳукумати олдида турган ижти-
моий-иқтисодий масаалаларни самарали ҳал
этишга кўмаклашади. Миллий иқтисодиёт
тараққиётининг ҳозирги босқичи нафақат
иқтисодий балки ижтимоий масалаларни
ҳал этишга қаратилган давлат ижтимоий-
иқтисодий сиёсати билан ўзаро уйғунлаш-
ган пул-кредит сиёсатини сифат жиҳатдан
қайта кўриб чиқишни талаб этади. Бугунги
кунда мамлакат ҳукумати ва илмий ҳамжа-
мият олдида турган энг асосий вазифа – бу
узоқ муддатли истиқболда пул-кредит сиё-
сатини амалга оширишнинг янгича механи-
змларини ишлаб чиқиш ва устуворликлари-
ни белгилаб олишдан иборатдир.
Хусусан, Жаҳон банкининг ҳисоботига
кўра: “Ўзбекистонда 2018 йилда аҳоли жон
бошига ЯИМ 1532 АҚШ долларини ташкил
этгани ҳолда, мамлакатнинг 2030 йилга ке-
либ саноати ривожланган юқори ўртача да-
ромадли мамлакатга айланиши учун аҳоли
жон бошига даромадни камида икки баравар
ошириш керак. Асосий капитални янгилаш
ва инновацион технологияларни иқтисоди-
ёт соҳа ва тармоқларига изчил жорий этиш
Ўзбекистонни яқин истиқболда ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳ-
сулот ишлаб чиқариш, унумдорликни оши-
риш ва иш ўринларини кўпайтиришнинг
асосий канал бўлиши керак. Ушбу ёндашув
Ўзбекистонга яқин истиқболда меҳнат унум-
дорлиги ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи
ЯИМ бўйича ўртача даромадли мамлакатлар
даражасига етиб олишига ёрдам беради”[6].
Пул-кредит сиёсатининг иқтисодиётга
таъсир кўрсатиш усул ва воситаларини, бу
борадаги ёндашувларни тубдан қайта кўриб
чиқиш замонавий пул-кредит сиёсатини
амалга оширишнинг асосий муаммоларидан
бири ҳисобланади. Марказий банк томони-
дан самарали пул-кредит сиёсати юритили-
ши натижасида иқтисодиётда инфляция-
нинг барқарор паст даражаси таъминлани-
ши ва нархлардаги кескин тебранишлар-
нинг олди олиниши, ўз навбатида, аҳоли
турмуш фаровонлигини ошириш ва бизнес
юритиш учун қулай муҳитни яратишга
асосий пойдеворлардан бири бўлиб хизмат
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бў-
йича Ҳаракатлар стратегиясида илғор хал-
қаро тажрибада қўлланадиган инструмент-
лардан фойдаланган ҳолда, пул-кредит сиё-
сатини
такомиллаштириш,
шунингдек,
валютани тартибга солишда замонавий бо-
зор механизмларини босқичма-босқич жо-
рий этиш ва миллий валютанинг барқарор-
лигини таъминлаш макроиқтисодий барқа-
рорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қо-
лишнинг зарурий шартларидан бири сифа-
тида белгилаб берилди [1].
Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб
берилган мазкур вазифаларни ҳал қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг “Валюта сиёсатини либераллаш-
тириш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 2 сентябр-
даги ПФ-5177-сонли фармони қабул қилин-
ди. Ушбу Фармонга мувофиқ, валюта сиёса-
тини либераллаштириш соҳасида давлат
иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиш-
лари этиб қуйидагилар белгиланди:
– юридик ва жисмоний шахсларнинг
чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва со-
тиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг ҳоҳи-
шига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқлари-
ни руёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш;
– миллий валютанинг чет эл валютаси-
га нисбатан курсини белгилашда фақатгина
бозор механизмларини қўллаш;
– валюта ресурсларидан фойдаланиш-
да бозор инструментларининг ролини оши-
риш, валюта бозорида барча хўжалик юри-
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
36
тувчи субъектлар учун тенг рақобат шаро-
итларини яратиш, валюта сиёсатининг но-
анъанавий тармоқларда экспортни ривож-
лантиришда, минтақавий ва халқаро иқти-
содий ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбат-
лантирувчи ролини ошириш;
– сифатли иш ўринлари ва юқори қў-
шилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқа-
ришни бевосита рағбатлантириш учун иқти-
содиётнинг барча секторларига тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялар, билим ва
технологиялар жалб этишга хизмат қилади-
ган ишбилармонлик ва инвестиция муҳи-
тини яхшилаш;
– миллий валютанинг барқарорлигини
таъминлашга қаратилган қатъий монетар
сиёсатни амалга ошириш, бу борада монетар
инструментлардан фаол ва мослаштирилган
ҳолда фойдаланиш, давлат қимматли қоғоз-
лари бозорини ривожлантириш, шунингдек,
очиқ бозорда операциялар ҳамда давлат
қимматли қоғозларини банклар ликвидли-
лигига гаровга бериш бўйича операциялар-
ни амалга оширишни амалиётга жорий
қилиш;
– монетар ва фискал сиёсатни муво-
фиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг
мутаносиблигини таъминлаш орқали пул
массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини
олиш;
– банк тизимининг барқарорлигини
таъминлаш ва унинг таваккалчиликларга
бардошлилигини, шу жумладан, валюта сиё-
сатини либераллаштиришнинг вужудга ке-
лиши мумкин бўлган салбий таъсирини юм-
шатишга қаратилган самарали чора-тадбир-
ларни қўллаш ҳисобига ошириш;
– валюта сиёсатининг янги шароитла-
рида таянч тармоқлар корхоналари самара-
ли фаолият юритиши учун уларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур
чора-тадбирлар кўриш;
– аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳ-
тож қатламларини турмуш даражасига
валюта сиёсатини либераллаштиришнинг
салбий оқибатларини камайтириш имкони-
ни берадиган ҳар томонлама ижтимоий қўл-
лаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тад-
бирларни амалга ошириш [4].
Мамлакатда ички нархлар барқарор
бўлган шароитда аҳоли ва бизнес вакиллари
учун иш ҳақи, нафақа ва бошқа даромадлар,
шунингдек, миллий валютадаги жамғарма-
ларнинг қадрини сақлаб қолиш имконияти
мавжуд бўлади. Бу эса уларнинг қисқа ва
узоқ муддатли даврлар учун харажатларни
режалаштиришда ишонч ҳиссини уйғотади.
Юқори инфляция даражаси аҳоли да-
ромадларининг қадрсизланишига ҳамда жа-
миятда ижтимоий табақалашувнинг кучайи-
шига олиб келади. Шу нуқтаи назардан, паст
инфляция даражасини таъминлаш ижти-
моий барқарорликнинг муҳим шарти ҳисоб-
ланади.
Иқтисодиётда ички нархлар барқарор-
лигининг таъминланиши тадбиркорлик
фаолияти учун ҳам қулай шароит ҳисобла-
нади. Инфляция даражаси паст бўлган ҳо-
латда корхоналарнинг қарз олиш имконият-
лари кенгаяди. Юқори ва ўзгарувчан инфля-
ция банкларнинг самарали фаолият олиб
боришлари учун ҳам ноқулай шароитларни
юзага келтиради.
Бизнинг фикримизча, пул-кредит сиё-
сатининг ўта қатъийлаштирилиши иқтисо-
диётдаги инвестицион фаолликнинг сусайи-
шига олиб келиши мумкин. Унинг асоссиз
юмшатилиб, кредитлаш ҳажмларининг кес-
кин оширилиши эса истеъмол ва инвести-
цион талабни рағбатлантириш билан бир
қаторда инфляция даражасининг кескин
ошиб кетишига ҳам сабаб бўлади. Таъкид-
лаш зарурки, биргина пул-кредит сиёсати-
нинг ўзи мамлакат иқтисодий салоҳиятини
барқарор оширишнинг асосий манбаи бўла
олмайди. Узоқ муддатли истиқболда иқтисо-
диётда рақобат муҳитини яхшилаш, меҳнат
унумдорлиги ва энергия истеъмоли самара-
дорлигини ошириш, инфратузилмани ри-
вожлантириш орқали иқтисодиётнинг ички
ва ташқи рақобатбардошлигини кучайти-
риш, бизнесни ташкил этиш ва юритишни
енгиллаштиришга қаратилган давомли тар-
кибий ислоҳотларни амалга ошириш иқти-
содий ўсишни таъминловчи асосий омиллар
ҳисобланади. Ўз навбатида, миллий валюта-
нинг барқарорлигини таъминлаш, валюта
сиёсатини тартибга солишнинг бозор меха-
низмларини муваффақиятли жорий этиш
пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришни
тақозо этади.
Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 13
сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит
сиёсатини янада такомиллаштиришга доир
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг
қабул қилиниши муҳим ҳисобланади.
Марказий банк пул-кредит сиёсати
инструментларини қўллаш орқали ишлаб
чиқариш омиллари самарадорлигини оши-
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
37
ришга ёки технологик ривожланишга тўғри-
дан-тўғри таъсир қила олмайди. Бунда пул-
кредит соҳасидаги чоралар асосан иқтисо-
диётни қисқа муддатли тартибга солиш,
мавсумий ва даврий тебранишларни муво-
занатлаштириш ҳамда ўсиш суръатлари-
нинг иқтисодий салоҳиятидан оғиб кетиши
олдини олишга қаратилган бўлиб, қисқа
муддатли таъсирга эга бўлади.
Юқорида келтирилган омиллар таъси-
рида юзага келган бугунги макроиқтисодий
шароитлар қисқа давр ичида иқтисодиётни
кредитлаш ҳажмларининг кескин ўсиши,
инвестиция ҳажмлари ва истеъмол талаби-
нинг ошишини рағбатлантириб, инфляцион
жараёнларнинг кучайишига олиб келганли-
гини кўрсатмоқда.
Хусусан, ялпи талабнинг ошишига мос
равишда таклиф ҳажмларини ошириш мақ-
садида янги ишлаб чиқариш қувватларини
ишга тушириш ва меҳнат унумдорлигини
ошириш маълум бир даврни талаб этади,
айнан мана шу муддат давомида иқтисоди-
ётда инфляцион босимнинг кучайиши куза-
тилади.
Бунда маҳаллий ишлаб чиқарилган
товарлар таклифи етарли эмаслиги ша-
роитида (иш ҳақи ўсиши ва кредитлашнинг
кенгайиши ҳисобига) ички талабнинг оши-
ши нархларнинг ўсишига сабаб бўлади. Шу-
нингдек, маҳаллий товарлар миқдорининг
ички бозорда етарли эмаслиги импорт то-
варларига бўлган ва бу орқали валюта бо-
зоридаги талабни ошириб, миллий валюта
курсининг қадрсизланишига ва пироварди-
да инфляция кучайишига олиб келади.
Ўз навбатида, инфляциянинг ўсиш
суръатлари тезлашиши аҳоли ва бизнес ва-
киллари даромадларининг реал қийматини
пасайтиради,
даромадларнинг
кўпроқ
истеъмолга йўналтирилишига сабаб бўлади,
шунингдек, иқтисодий қарорлар қабул қи-
лиш учун олдиндан аниқлаш қийин бўлган
вазиятларни юзага келтиради.
Шунингдек, иқтисодиётда нархлар-
нинг муттасил ошиб бориши шароитида
омонатчилар ўз маблағларини паст фоиз
ставкаларида банк депозитларига жойлаш-
тиришни маъқул кўрмайдилар ва банклар
депозит фоиз ставкаларини кўтаришга маж-
бур бўлади. Натижада банк мажбуриятлари
қиймати активлари даромадлигига қараган-
да тезроқ суръатларда ўсади.
Жалб қилинган депозитлар бўйича
харажатлар ошишини қоплаш мақсадида
банклар ҳам мос равишда бизнес хатарларни
камайтириш учун кредитларни юқори фоиз
ставкаларда ҳамда қисқа муддатларга ажра-
тишни афзал кўради. Бу эса иқтисодиётда
инвестицияларни молиялаштириш имкони-
ятларини чеклайди ва иқтисодий ўсишга
салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга,
бугунги кунда мамлакатимизда узоқ муд-
датли ресурслар бозорининг ривожланма-
ганлиги сабабли инвестицияларни молия-
лаштириш имкониятларини янада чеклаб
қўйиши мумкин.
Паст ва барқарор инфляция эса фоиз
ставкалари шаклланишида инфляция учун
тўловларни камайтиради ҳамда кредитор-
лар томонидан узоқ муддатли кредитлар
таклифини оширишга имкон яратади. Бунда
нафақат тижорат банклари, балки маҳаллий
ва хорижий инвесторлар ҳам узоқ муддатли
молиявий ресурсларни паст инфляция дара-
жасига эга бўлган иқтисодиётларга йўнал-
тиришни афзал кўради. Умуман олганда,
юқоридаги омилларнинг барчаси миллий
иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусият-
ларидан келиб чиқиб ўрта ва узоқ муддатли
ривожланиш моделини яратишни, макро-
иқтисодий сиёсатнинг самарали мувофиқ-
лаштирилишини, пул-кредит сиёсатини
юритишда эҳтиёткорона ёндашувни тақозо
этади[7]. Пул-кредит сиёсатини тор ва кенг
маънода тушуниш лозим. Кенг маънода пул-
кредит сиёсати паст инфляция даражасида
иқтисодиётни арзон кредит ресурслари би-
лан таъминлаш орқали ишсизлик ва қаш-
шоқликка қарши курашиш, аҳоли турмуш
фаровонлигини ошириш ва барқарор иқти-
содий ўсишни таъминлашга йўналтирилган-
лиги билан ажралиб туради. Тор маънода
эса пул-кредит сиёсати мамлакатда нархлар
даражаси ва миллий валютанинг барқарор-
лигини таъминлашни кўзда тутади.
Пул-кредит сиёсати давлат иқтисодий
сиёсатининг бошқа йўналишлари билан
ўзаро яқин алоқада бўлгани ҳолда, яққол
ижтимоий-иқтисодий йўналтирилганлиги
билан ажралиб туриши лозим. Пул-кредит
сиёсатининг асосини мос равишда аҳоли
турмуш фаровонлиги ва иқтисодий ўсиш
суръатларини ошириш, банк секторининг
иқтисодиёт тузилмасига ижобий таъсир
доирасини кенгайтириш ва банк секторини
ривожлантириш мақсадида мамлакат пул-
кредит тизимининг барқарор ва мувозанат-
лашган ҳолда фаолият кўрсатишини таъ-
минлаш борасида давлатнинг ваколатли
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
38
органи (Марказий банк)нинг стратегияси ва
тактикасидан ташкил топади. Бу борада пул-
кредит сиёсатини икки жиҳатдан қараб
чиқишни тавсия қиламиз:
1) пул-кредит соҳаси амалда бўлиш
қонуниятларини тушунтиришга йўналти-
рилган илмий билимлар концепцияси ва
услубиёти;
2) пул-кредит сиёсатини амалга оши-
ришнинг асосий мақсад ва вазифалари, ён-
дашув, усул ва воситалари баён қилинган
дастурий ҳужжат.
Пул-кредит сиёсати мақсадларини
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улардан
фойдаланишнинг универсал усули йўқ. Улар
турли мамлакатларда молиявий бозорлар-
нинг имкониятлари ва ривожланиш даража-
ларига қараб фарқланади. Ҳар қандай мам-
лакат учун мақбул мақсадлар ва уларнинг
тузилиши вақт ўтиши билан ўзгариши мум-
кин. Мақсадни танлашда: Марказий банк
иккита даражадаги танловни амалга ошири-
ши керак. Биринчидан, пул-кредит соҳаси
ҳолатини тавсифловчи, пул-кредит органла-
ри учун мақбул бўлган пул-кредит сиёсати-
нинг асосий мақсадини танлаш лозим бўла-
ди. Баъзи мамлакатларда бундай пировард
мақсад паст ва барқарор инфляция (масалан,
Евро ҳудуди) бўлса, бошқаларида инфляция,
ишсизлик ва иқтисодий ўсиш (масалан,
АҚШ) каби макроиқтисодий кўрсаткичлар-
нинг комбинацияси якуний мақсад ҳисобла-
нади. Иккинчидан, оралиқ (хусусий) мақсад-
ларни алоҳида ажратиб олиш муҳим, улар
моҳиятига кўра якуний мақсадларга эри-
шишга имкон берадиган баъзи муҳим қадам-
лардир. Оралиқ мақсадлар қаторига пул мас-
сасининг ўсиш суръатлари, валюта курси-
нинг ўзгариши даражаси кабиларни кирити-
шимиз мумкин.
Самарали пул-кредит сиёсатини амал-
га оширишнинг дунё мамлакатлари ва ма-
ҳаллий тажрибани ўрганиш асосида марка-
зий банкнинг пул-кредит соҳасидаги замо-
навий сиёсати самарадорлигини белгиловчи
омилларни аниқланди. Бундай омиллар
сирасига қуйидагиларни киритамиз: ички ва
ташқи иқтисодий шароитлар; мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий сиёсати; иқтисодиёт-
даги таркибий ўзгаришлар; давлат сектори-
нинг ҳолати; маълумотларнинг ноаниқлиги;
молия бозорининг ривожланиш даражаси ва
эркинлаштириш даражаси; глобаллашув жа-
раёнлари. Пул-кредит сиёсатини амалга
оширишнинг самарадорлиги комплекс иж-
тимоий-иқтисодий давлат сиёсати, жумла-
дан, бюджет, солиқ, таркибий, божхона-
тариф ва бошқа сиёсатларни амалга ошириш
чора-тадбирларига боғлиқлигини кўрсат-
моқда.
Пул-кредит сиёсатини амалга ошири-
шда Марказий банк барқарор иқтисодий
ўсиш учун зарурий шарт-шароитларни таъ-
мин этиш ва инфляцияни пасайтириш чора-
ларини кўриши лозим. Бунда пул-кредит
сиёсатини амалга оширишнинг пировард ва
оралиқ мақсадларининг мақбул нисбатла-
рига эришиш, Марказий банкнинг пул-кре-
дит тизимини тартибга солиш борасидаги
ҳатти-ҳаракатларининг ижтимоий оқибат-
ларини ҳисобга олиш муҳим деб ҳисоблай-
миз. Шу сабабли ҳам мамлакат миллий хў-
жалигида таркиб топган ижтимоий-иқтисо-
дий вазиятни доимо таҳлил қилиб бориши
ва таҳлиллар асосида турли башоратлар
ишлаб чиқиши Марказий банкнинг бугунги
кундаги муҳим вазифаларидан бири санала-
ди. Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб бе-
рилган вазифаларнинг амалий ижросини
таъминлашга қаратилган тизимли чора-тад-
бирлар амалга оширилаётган бир шароитда
пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг
асосий мақсадлари ва воситаларини танлаш-
да асосий эътиборни инфляция, ишсизлик,
иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш фаровон-
лиги даражасини белгилаб берувчи муҳим
макро-иқтисодий кўрсаткич-сўмнинг қадри-
ни мақбул даражада ушлаб туришга қара-
тиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу
билан бир қаторда банк тизимини бир пайт-
нинг ўзида рақобатбардошлик даражаси
паст бўлган кредит ташкилотларидан тоза-
лаш асносида молиявий барқарор банклар-
нинг пассив базасини сақлаб қолишга инти-
лишимиз лозим бўлади. Бунда давлат улуши
юқори бўлган банкларни босқичма-босқич
хусусий секторга ўтказиш талаб этилади.
Бугунги кунда инфляция суръатларини
пасайтириш билан бир қаторда иқтисодий
ўсишнинг барқарор суръатларини таъмин
этиш пул-кредит сиёсатини амалга ошириш-
да муҳим устувор вазифага айланмоғи
лозим.
Бу борада пул-кредит сиёсатини амал-
га ошириш концепциясини ишлаб чиқишни
таклиф этамиз (1-расм). Бизнинг фикримиз-
ча, мазкур концепцияни ишлаб чиқишда
мамлакатимизда амалга оширилаётган маъ-
мурий ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда,
пул-кредит сиёсатини амалга оширишда
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
39
фақатгина бозор инструментларидан фойда-
ланиш, марказий банк ва бошқа давлат идо-
раларининг мазкур жараёнларга маъмурий
аралашувини чеклаш лозим бўлади[3].
Ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган
концепция доирасида пул-кредит сиёсатини
амалга оширишнинг қуйидаги умумий тамо-
йилларига риоя этиш талаб этилади:
1) синергетик услубиётдан фойдала-
ниш, яъни пул-кредит сиёсатини амалга
оширишда синергетик менежмент (мақсад,
эҳтиёткорлик, босқичма-босқичлилик, моти-
вация ва коммуникатив алоқалар)ни ҳисоб-
га олиш;
2) пул массасининг берилган кўрсат-
кичлари доирасида пул-кредит сиёсатининг
самарадорлигини кўзда тутувчи тежам-
корлик;
3) пул-кредит тизимининг ривожла-
ниши борасида юз бериши мумкин бўлган
хатарларни ҳисобга олган ҳолда пул-кредит
сиёсатининг муқобил вариантларини ишлаб
чиқишга қаратилган сценарийли ёндашув;
4) пул-кредит сиёсатининг миллий
валютада инвестицияларнинг кўпайишига
қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий иқ-
тисодиётнинг рақобатбардошлигини оши-
риш, иқтисодий ўсишнинг сифат кўрсат-
кичларини яхшилашга йўналтирилганлиги-
ни кўзда тутувчи стратегияси;
5) пул-кредит сиёсати ва бюджет-
солиқ сиёсатининг ўзаро мувофиқлигини
таъминлаш;
6) пул-кредит тизимининг бошқа иш-
тирокчилари билан коммуникатив алоқа-
ларни йўлга қўйиш;
7) пул-кредит сиёсати самарадорлиги-
ни оширишда монетар регуляторнинг масъ-
улиятини ошириш.
Хулоса қилиб айтганда, пул-кредит
сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор
пул-кредит тизимининг барқарорлигини
таъминлаш асносида миллий валютада ин-
вестиция маблағларининг кўпайишига ва
пировардида эса, миллий иқтисодиёт рақо-
батбардошлигининг ортишга хизмат қили-
ши лозим.
Манба ва адабиётлар руйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармонига 1-илова “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”. - http://lex. uz.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. www. uza.uz
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185 сонли 08.09. 2017 йилдаги Фармони. http://lex.uz/docs/3331174
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони.www.lex.uz
5. Постановление Президента Республики Узбекистан №ПП-3272 от 13 сентября 2017 года «О мерах по
дальнейшему совершенствованию денежно-кредитной политики». www.lex.uz.
6. Growth and Job Creation in Uzbekistan: An In-depth Diagnostic / Macroeconomics, Trade and Investment Global
Practice Europe and Central Asia Region/ Document of the World Bank / December 28, 2018
7. Монетар сиёсатнинг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. 2019 йил
БАНК ИШИ
