➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 1 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
№ 1 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
Jurnal:
Иқтисодиёт ва таълим
Nashr qilingan:
01.01.2020
Ulashish
Maqolalar
Ўзаро суғурта: моҳият, ҳолат, уни ўзбекистонда оммавийлаштириш зарурияти ҳамда ҳуқуқий асослари
Мазкур мақолада суғуртанинг алоҳида шакли ҳисобланган ўзаро суғуртанинг моҳияти, дунё мамлакатларидаги ҳолати ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида фикр юритилган.
Қамариддин Қўлдошев
171-175
69
39
Batafsil o'qish
Иқтисодий қарашлар тараққиёти парадигмасида молиявий натижалар талқини
Ушбу мақолада “Молиявий натижа” категориясининг хусусиятлари ёритилган. Молиявий натижаларга оид қарашлар илмий абстракциялаш йўли билан тизимлаштирилган. Бухгалтерия ҳисоби тараққиёт парадигмасида молиявий натижаларнинг ифодаланиши тавсифланган. Молиявий натижаларни аниқлаш позициясида диграфик ҳисоб назариялари тизимлаштирилган.
Икромжон Мусахонзода
119-125
85
22
Batafsil o'qish
Қимматли қоғозлар бозорида сукукнинг ролига оид илмий-назарий мулоҳазалар ва унинг ўзига хос жиҳатлари
Мақолада сукукларнинг назарий асослари ва ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган. Бу кўринишдаги молиявий инструментларнинг қисқача мазмуни ва ишлаш принциплари ёритиб берилган. Ўзбекистонда янги молиявий инструмент сифатида сукукларни жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларини келтириб ўтилган.
Сирожиддин Аброров, Нуриддин Қорабоев
126-130
137
33
Batafsil o'qish
Реал ва молия секторлари орасидаги муносабатларнинг назарий методологик асослари
Ушбу мақолада иқтисодиётнинг реал ва молия секторлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусида таниқли иқтисодчи олимлар томонидан билдирилган илмий-назарий қарашлар қиёсий ва танқидий асосда таҳлил қилинган. Муаллиф, таҳлил натижаларига асосланган ҳолда, иқтисодиётнинг реал ва молия секторлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг назарий асосларига хос бўлган хусусиятларни аниқлаган.
Жанабай Исаков, Илҳомбек Исаков
130-134
56
28
Batafsil o'qish
Swot-таҳлил асосида тўқимачилик корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ушбу мақолада SWOT-таҳлил асосида тўқимачилик корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ этилган. Яъни, тўқимачилик корхоналарини кучли ва заиф жиҳатлари ҳамда уларнинг имкониятлари, ташқаридан бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар баҳоланган.
Саидвали Юсупов
135-142
76
50
Batafsil o'qish
Қайта тикланувчи энергетика ривожланишининг иқтисодий, экологик ва ижтимоий жиҳатлари
Мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатлари тадқиқ қилинган. Энергия таъминоти тизими ва сўнгги истеъмол тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг интеграция йўллари кўрилган. Ўтказилган тадқиқотлар асосида қайта тикланувчи энергия манбалари ва иқлим сиёсати ўртасидаги қонуниятлар ҳамда алоқлар аниқланган.
Шухрат Зокиров
142-146
84
29
Batafsil o'qish
Саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизликнинг роли ва аҳамияти
Мавжуд инқироз ҳолати ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнлари корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мақсадли тадбирларни амалга оширишни белгилайди. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигининг асосий мақсади ҳозирги вақтда унинг барқарор ва максимал даражада самарали ишлашини таъминлаш ва келажакда мослашувчан ривожланиш ва ўсиш учун юқори потенциални таъминлашдир. Ушбу мақола корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги тушунчасини аниқлашга бағишланган. Ташкилотнинг иқтисодий хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган асосий шартлар, омиллар ва таҳдидлар шакллантирилган. Мақолада биз корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хулоса чиқаришимиз мумкин бўлган мезонлар тавсифланади, шунингдек корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига асосий таҳдидлар кўриб чиқилади.
Гулчеҳра Нигматуллева
147-151
97
19
Batafsil o'qish
Қашқадарё вилояти рақобатбардошлигини саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ошириш
Мақолада худудлар рақобатбардошлигини оширишда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг илмий-назарий жихатлари ўрганилган. Қашқадарё вилоятининг саноат ишлаб чиқариш салоҳияти таҳлил қилинган ва “саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида, ҳудуднинг қиёсий устунлик ва рақобатли афзалликлари таҳлил қилинган. Таҳлил нати;аларига асосланган ҳолда Қашқадарё вилоятида ҳудудий саноат салоҳиятини оширишга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мираббос Махмудов
152-157
81
23
Batafsil o'qish
Инсон капитали, илмий, илмий-педагогик кадрлар потенциали ва унинг инновацион ривожланишдаги ўрни
Мақолада таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, умуммиллий бойликнинг ажралмас қисми бўлган инсон капитали мазмун-моҳияти ва унинг ривожи ёритилган. Бунда ёшларнинг таълим-тарбия жараёнларга қамраб олиниши, узлуксиз таълим тизимида малакали меҳнат ресурсларининг, фан тармоқлари бўйича илмий, илмий-педагогик кадрларнинг худудлар кесимида шаклланиши таҳлил қилинган. Шунингдек, жамиятда интеграцияни кучайтириш, инновацион муҳитни яратиш, миллий узлуксиз таълим-тарбия тизимида инсон капиталининг ривожи, инновацион тафаккурни янги босқичга кўтариши билан иқтисодиётни юксалтиришга хизмат қилувчи миллий инновацион тизим(МИТ)ни жамоавий уйғунлашувда шакллантириш асосланган.
Фархад Рахимов, Ботир Усмонов
158-166
110
25
Batafsil o'qish
Ўзбекистон суғурта бозорида рақобат муҳитининг жорий ҳолати ва унинг таҳлили
Мазкур мақолада Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги рақобат муҳити ва унинг жорий ҳолати ҳамда таҳлили келтирилган ва суғурта бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Абдисалом Умиров
167-171
63
53
Batafsil o'qish
Маҳаллий бюджетларни шакллантириш йўналишлари
Мақолада маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шаклланиши ва харажатларининг асосий йўналишларини белгилаш масалалари ёритилган.
Шерали Султонов, Бобур Қодиров
113-119
118
68
Batafsil o'qish
Фонд бозорида акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (ipo) да суғурта инструментларини қўллаш йўллари
Компаниянинг акцияларини бирламчи ошкора жойлаштириш (IPO) барқарор ривожланишни молиялаштиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Мақолада эмитент-компания учун IPO ҳавф-хатарлари тўплами акс эттирилган ва суғурта механизмини қўллаш орқали IPO ҳавф-хатарларини камайтириш йўллари кўрсатилган.
Назокат Абдуллаева
175-180
63
33
Batafsil o'qish
Уяли алоқанинг бешинчи авлоди стандарти учун частота диапазонларини ривожлантириш истиқболлари
Мақолада 5Г учун истиқболли частота полосалари ва бешинчи авлод уяли алоқа стандартларини ривожлантириш ҳамда ушбу уяли алоқани жорий қилиш мумкин буўлган диапазонлар таҳлил қилинган ва кўриб чиқилган.
Бахтиёр Маҳкамов
181-183
67
29
Batafsil o'qish
Автомобиль транспорти комплекси инфратузилмаси учун мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар
Мақолада олий таълимнинг йўл хўжалиги соҳаси меҳнат бозоридаги ролини оширишга қаратилган масаларни ҳал этиш, институт ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқалар ва интеграцияни яхшилаш, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси сифатини яхшилашда муҳим рол ўйнайдиган йўлчи-мутахассисни тайёрлашда таълим сифатини ошириш, геоахборот тизими муҳитида бошқа ресурслар билин ўзаро боғлиқ ҳолда меҳнат ресурслари билан таъминланганликни шаффоф мониторингини юритувчи автомат-лаштирилган дастурий таъминотни яратиш бўйича тавсиялар таклиф этиган.
Раҳмонжон Аҳмедов
184-189
109
20
Batafsil o'qish
Темир йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
Мазкур мақолада темир йўл транспорт фаолиятини ривожлантиришнинг кластер модели таклиф этилган, мамлакат транзит салоҳияти ўрганилган, темир йўл тизимида мавжуд муаммолар, транспорт-экспедиторлик хизмат кўрсатиш кластер моделидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
Хасан Рахимов
189-194
116
53
Batafsil o'qish
Тарихий-маданий туризмнинг шаклланиши ва унинг ривожланишидаги баъзи муаммолар
Ушбу мақолада тарих ва маданият элементларининг иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил этилган, шунингдек, тарихий-маданий туризмни шаклланиши илмий жиҳатдан асосланган ва уни ривожланишида баъзи муаммолар кўрсатилган ҳамда тарихий-маданий туризмни ривожланиши бўйича таклифлар берилган.
Собир Махмудов
195-198
57
31
Batafsil o'qish
Туризм индустрияси учун малакали кадрлар тайёрлашнинг таълим модели
Ушбу маколада туризм индустрияси учун малакала кадрларни тайёрлаш масалалари урганилган, чунки кадрларнинг малакаси туризмда хизмат курсатиш сифатини оширишга таъсир курсатади. Бугунги кунда таълим сифати ва таълимни такомиллаштириш республика ривожланишининг стратегик йуналишларидан бири хисобланади.
Ҳилола Очилова, Сарвиноз Худойназарова
198-202
95
17
Batafsil o'qish
Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш йўллари
Мазкур мақолада иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда пул-кредит сиёсатининг ўрни ва уни такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.
Эркинжо Бўрибоев, Акмал Абдувохидов
34-39
61
16
Batafsil o'qish
“Ўзтемирйўлйўловчи” аж маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини оширишда мақсадли бозорни сегментлаш
Ушбу мақолада истеъмолчилар томонидан билдираётган муносабатлардан келиб чиқиб, барча истеъмолчиларни мақсадли сегментларга гуруҳлаш маркетинг комммуникациялари самарадорилигини ошириши ўрганилган. Компания мақсади ва маркетинг коммуникациялари мутоносиб бўлишлиги кўриб чиқилган. Мақсадли сегментларнинг талабларига мувофиқ маркетинг коммуникацияларининг асосий параметрлари аниқланган. Шунингдек, мақсадли сегментларни маркетинг коммуникация самарадорлиги мажмуаси ишлаб чиқилган.
Зиёдулло Рахматов
62-66
90
30
Batafsil o'qish
Саноатда инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш
Мақолада саноат корхоналарида инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини баҳолашнинг илмий-назарий жиҳатлари ўрганилган. Саноат корхоналарининг инвестицион лойиҳаларини бошқариш модели таклиф этилган. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини халқаро ва миллий стандарт талабларидан келиб чиқиб баҳолаш усули таклиф этилган.
Зиёдулла Хакимов, Бунёд Раджабов
57-64
117
73
Batafsil o'qish
“Яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари
Мақолада БМТнинг «Барқарор ривожланиш» концепциясининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсад ва вазифалари ёритилган. Алоҳида эътибор “Яшил” иқтисодиётни шакллантириш, “яшил” ўсиш ва ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган.
Абдували Абдували
12-18
87
111
Batafsil o'qish
Миллий иқтисодиёт ривожланишида ихтисослашув жараёни амал қилишининг назарий асослари
Ушбу мақолада миллий иқтисодиёт ривожланишида ихтисослашув жараёни амал қилишининг назарий асослари, жумладан, меҳнат тақсимоти билан боғлиқлиги, иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири, ишлаб чиқариш ихтисослашувининг турли миқёс ёки даражалари, саноат ишлаб чиқаришида ихтисослашув турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятли жиҳатлари кўриб чиқилган. Ихтисослашув тушунчасининг мавжуд таърифларини асосий ёндашувлари бўйича тизимлаштириш орқали муаллифлик таърифи шакллантирилган. Ишлаб чиқариш ихтисослашувига таъсир кўрсатувчи омиллар таснифланиб, улар аҳамият даражаси жиҳатидан муайян тартибда тизимлаштирилган. Иқтисодиётда корхонанинг тармоқ жиҳатдан мансублигини аниқлашнинг маъмурий-ташкилий ва маҳсулот белгиларидан фойдаланиш назарий жиҳатдан асосланган.
Қувондиқ Шарипов
18-24
64
27
Batafsil o'qish
Ўзбекистон минтақаларида ялпи ҳудудий махсулотлар ҳажмини ошириш: муаммолар ва ечимлар
Мақолада республикамиз минтақаларида яратилган ялпи ҳудудий махсулотни ишлаб чиқариши таҳлил қилинган ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда янги кўрсаткичлар таклиф этилган.
Баҳодир Мардонов
25-29
54
21
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтишнинг муаммолари ва истиқболлари
Мақолада бугунги кунда иқтисодиётнинг таркибида энергетика ва металлургия тармоқлари, хусусан нефт ва газ саноати, кўмир конларининг экология ва атроф муҳит, инсоният саломатлигига етказилаётган зарари ва унинг оқибатлари таҳлил этилган. Энергия самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитга таъсирни камайтириш, хусусан, муқобил энергияга ўтиш бўйича назарий ва амалий тавсиялар берилган. Мамлакатда яшил иқтисодиётни ўлчаш халқаро кўрсаткичларининг Ўзбекистондаги ўрни таҳлил этилган, Ўзбекистон давлат статистика маълумотларида йўқ кўрсаткич муаллиф томонидан эконометрик формуллар асосида аниқланган. БМТ Бош Котиби Антонио Гутеррес 2019 йилдаги «Жаҳон Атроф-Муҳит Кунига Бағишланган Баённомаси», ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини сифатли ва самарали таъминлаш бўйича бир неча таҳлиллар амалга оширилган ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Шоҳ-Жахон Ҳамдамов
29-35
124
89
Batafsil o'qish
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда божхона органларининг роли
Ҳозирги вақтда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда давлатнинг миллий ҳавфсизлик даражасига катта эътибор берилмоқда. Ташқи иқтисодий беқарорлик шароитида миллий ва минтақавий даражада иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш муаммосининг долзарблиги ортиб бормоқда. Мақолада Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг иқтисодий ҳавфсизлик тизимидаги роли ва ўрни ёритиб берилган, миллий иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятининг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашнинг асосий таркибий қисмлари аниқланди. Шу билан биргаликда, божхона органлари томонидан мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари кўриб чиқилди. Статистик маълумотларга таянган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият бошқарувининг тариф ва нотариф чораларининг моҳияти очиб берилди. Қўйилган мақсадга эришиш учун иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш бўйича божхона органлари ролининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.
Гулайим Еркебаева, Миразиз Мираҳатов
35-39
178
35
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer