Кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини ривожлантиришнинг иқтисодий-статистик таҳлили

Annotasiya

Ушбу мақола Сурхондарё вилояти аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда назарий ва эмпирик таҳлилдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик салоҳияти ҳолати ўрганилган ва илмий асосланган ҳолда баҳоланган. Ҳудуд аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятига муносабати аниқланган, уларни кичик тадбиркорликка жалб этиш ва ўз тадбиркорлигини очишга тайёргарлик даражаси баҳоланган. Аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар аниқланган. Ўтказилган ижтимоий сўровномалар асосида ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ўрганилган, ижтимоий сўровномалар ўтказиш натижасида ҳудуд тадбиркорлик салоҳияти ҳолати муаллифлар томонидан таҳлил қилиниб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Chiqarish:
CC BY f
209-222
74

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Xatamov, O., & Toshaliev, S. (2021). Кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини ривожлантиришнинг иқтисодий-статистик таҳлили. Iqtisodiyot Va Innovatsion Texnologiyalar, (4), 209–222. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11939
Ochildi Xatamov, Termiz davlat universiteti

docenti, i.f.d.

Saodat Toshaliev, Termiz davlat universiteti

tayanch doktoranti

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақола Сурхондарё вилояти аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда назарий ва эмпирик таҳлилдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик салоҳияти ҳолати ўрганилган ва илмий асосланган ҳолда баҳоланган. Ҳудуд аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятига муносабати аниқланган, уларни кичик тадбиркорликка жалб этиш ва ўз тадбиркорлигини очишга тайёргарлик даражаси баҳоланган. Аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар аниқланган. Ўтказилган ижтимоий сўровномалар асосида ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ўрганилган, ижтимоий сўровномалар ўтказиш натижасида ҳудуд тадбиркорлик салоҳияти ҳолати муаллифлар томонидан таҳлил қилиниб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

186

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ САЛОҲИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Хатамов Очилди Қурбонович

Термиз давлат университети доценти, иқтисод фанлари доктори

Тошалиева Саодат Тохировна

Термиз давлат университети таянч докторанти

E-mail: saodattoshaliyeva@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу

мақола Сурхондарё вилояти

аҳолисининг тадбиркорлик

салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда

назарий ва эмпирик таҳлилдан

фойдаланган ҳолда тадбиркорлик салоҳияти ҳолати

ўрганилган

ва илмий асосланган

ҳолда баҳоланган. Ҳудуд аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятига муносабати аниқланган,
уларни кичик тадбиркорликка жалб этиш ва ўз тадбиркорлигини очишга тайёргарлик
даражаси баҳоланган. Аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун зарур бўлган
шарт

-

шароитлар аниқланган. Ўтказилган ижтимоий сўровномалар асосида ҳудудларда

кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ
муаммолар ўрганилган, ижтимоий сўровномалар ўтказиш натижасида ҳудуд
тадбиркорлик салоҳияти ҳолати муаллифлар томонидан таҳлил қилиниб, илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

салоҳият, тадбиркорлик фаоллиги, ҳудуд кичик тадбиркорлик

субъектлари салоҳияти, тадбиркорлик салоҳияти бўйича ёндашувлар, тадбиркорлик
салоҳиятини баҳолаш.

Аннотация

.

Данная статья направлена на развитие предпринимательского

потенциала населения Сурхандарьинской области, в которой на научной основе изучается
и оценивается состояние предпринимательского потенциала с использованием
теоретического и эмпирического анализа. Было определено отношение

населения региона

к предпринимательскому потенциалу, оценен уровень их вовлеченности в малый бизнес и
подготовки к открытию собственного предпринимательства. Определены условия,
необходимые для повышения предпринимательской активности населения.

На основе

проведенных социальных опросов были изучены проблемы, связанные с эффективным
использованием потенциала субъектов малого предпринимательства в регионах, в
результате проведения социальных опросов авторы проанализировали потенциальный
статус предпринимательства в регионе и разработали научно обоснованные
предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

потенциал, предпринимательская активность, потенциал

субъектов малого предпринимательства на территории, подходы к потенциалу
предпринимательства, оценка предпринимательского потенциала.

Abstarct.

This article is aimed at developing the entrepreneurial potential of the population

of the Surkhandarya region, in which the state of entrepreneurial potential using theoretical and
empirical analysis is studied and evaluated on a scientific basis. The attitude of the population of the
region to the entrepreneurial potential was determined, the level of their involvement in small
business and preparation for the opening of their own entrepreneurship was assessed. The
conditions necessary to increase the entrepreneurial activity of the population have been identified.
On the basis of the conducted social questionnaires, problems related to the effective use of the
potential of small business entities in the regions were studied, as a result of conducting social
questionnaires, the authors analyzed the potential status of entrepreneurship in the region and
developed scientifically-based proposals and recommendations.

Keywords:

potential, entrepreneurial activity, potential of small businesses in the territory,

approaches to the potential of entrepreneurship, assessment of entrepreneurial potential.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

187

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кириш

Бугунги

янгиланаётган

иқтисодий

-

ижтимоий

жамиятда

тадбиркорлик

фаолиятининг ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва тараққий этишига,
шунингдек, рақобатбардош иқтисодиётнинг самарадорлик даражаси ва бозор
ислоҳотларининг муваффақиятлилик даражасига таъсир этувчи энг муҳим
омиллардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг туб
моҳияти ҳам мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш ва

иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни янада ривожлантиришни назарда
тутади[1].

Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган энг муҳим вазифалардан бири

иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ҳусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш
ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик
ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни
давом эттиришдан иборат.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал иқтисодий

инқироз шароитида мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар
томонлама қўллаб

-

қувватлаш масалаларига алоҳида эьтибор қаратилмоқда. Халқ

хўжалигининг барча тармоқлари қатори кичик тадбиркорлик соҳасида вужудга келган
мураккаб вазиятни юмшатиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси

даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида» ги 2020 йил 3 апрелдаги ПФ

-

5978-

сонли

[3]

, «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини
қўллаб

-

қувватлашнинг қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 20 июлдаги

ПФ

-6029-

сонли

Фармонларини

[4]

бунга

мисол қилиш мумкин.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида

«Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини,
айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб

-

қувватлашга устувор аҳамият

бериш зарур. Шу

мақсадда аҳоли ва тадбиркорларга, микромолия хизматлари ва

молиявий ресурсларга, давлат харидларига кенг йўл очиб берилади. Бундай чоралар
орқали одамларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортади, улар кўпроқ
даромад олишга интиладиган бўлади,»

1

деган фикрларининг ўзиёқ ҳукуматимиз

томонидан кичик тадбиркорликка бўлган эътиборнинг қай даражада юқорилигидан
далолат беради.

Кичик

тадбиркорликни

янада

ривожлантириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрда “Аҳолини тадбиркорликка жалб
қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир
қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-4862-

сон Қарори тасдиқланиши юқорида

Президентимиз томонидан қайд этиб ўтилган фикрларнинг ҳаётдаги исботи сифатида
қараш мумкин

[2].

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.

-

https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

188

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу

Қарор

аҳолини

тадбиркорликка

жалб

қилиш

тизимини

такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш
бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган. Ушбу
қарорда аҳолини айниқса, хотин

-

қизлар ва ёшларни кичик тадбиркорлик билан

шуғулланишга жалб этиш, микромолиялаш тизимини ривожлантириш, КБХТни давлат
томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Ҳудудда қулай ижтимоий

-

иқтисодий муҳитнинг шаклланишида кичик

тадбиркорлик салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этади. Ҳудуднинг тадбиркорлик салоҳиятини баҳолаш ўта мураккаб жараён бўлиб

,

мавжуд статистик маълумотлар билан бир қаторда ижтимоий тадқиқотлар орқали
олинган маълумотларни ҳам комплекс таҳлил этишни талаб этади. Ижтимоий
тадқиқотлар меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали амалга
оширилади.

Тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш учун жамиятда тадбиркорлик

билан шуғулланишга тайёр инсонлар ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватловчи институтлар бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ҳудуд тадбиркорлик
фаоллиги жамоатчиликнинг тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги фикри ва
тадбиркорликнинг аҳоли томонидан қандай қабул қилиниши ҳақидаги
маълумотларни таҳлил қилиш муҳим саналади.

Мавзуга оид

адабиётлар таҳлили

Тадбиркорликка оид тадқиқотлар иқтисодчи олимларнинг сўнгги уч аср

давомида диққат марказида бўлишига қарамасдан тадбиркорлик салоҳияти моҳияти,
унга таъсир этувчи омилларни аниқлашга оид тадқиқотларга сўнгги ўн йилликларда
эътибор қаратила бошланди. Назаримизда бу ўтган асрнинг 80

-

йилларидан

иқтисодиёт ривожланишида инсон капитали ўрнини аниқлашга қаратилган илмий
изланишлар кўпайиши ҳамда уларда инсон капиталининг мамлакат иқтисодий
ривожланишида ўрни аниқланиши билан боғлиқ.

АҚШлик иқтисодчи олим Р.Лукас ўз иқтисодий ўсиш модели орқали инсон

капитали ҳам илмий технологик тараққиёт каби иқтисодий ўсишнинг муҳим омили
эканлигини кўрсатиб берди

[11].

Кейинчалик иқтисодий адабиётларда Роберт Лукас ва

Пол Ромер томонидан яратилган модел Лукас

-

Ромер модели деб

номланиб

,

иқтисодий ўсишнинг янги назариясига асос яратди. Ушбу моделга мувофиқ, иқтисодий
ўсишнинг асосий омили бу

-

илмий

-

тадқиқот ишланмалари ва инсон капиталига

инвестициялардир

[12].

Иқтисодий назариядаги ушбу ёндашув вужудга келиши иқтисодий

муносабатларнинг турли соҳаларида, жумладан тадбиркорлик соҳасида инсон
капитали ва унинг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганишга оид
тадқиқотлар олиб борилди. Аммо

,

шу билан бирга сўнгги йигирма йилда тадбиркорлик

салоҳияти тушунчаси бўйича ягона бир умумий фикрга келинмаган

.

Тадбиркорлик салоҳияти ва у билан боғлиқ тушунчалар бир қатор хорижлик

иқтисодчи олимлар томонидан илмий асосланиб, иқтисодий термин сифатида
қўлланилиб келинмоқда. Жумладан, Ю. И. Сизов, Б.Л.Федерченко

[14]

, И. Е.

Чепляев

a[18]

, С. Ю. Егорихина

[10]

, Б. В. Салихов, В. О. Самойлов

[13]

, А. Я. Степанов, Н.

В. Иванов

[16]

, Я. В. Сергиенко

[15]

, Э.А.Фияксель

[17]

каби иқтисодчи олимлар мазкур

тушунчага ўзларининг фикрларини билдириб ўтганлар.

Мазкур олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар

натижасида

тадбиркорлик салоҳиятининг мазмун

-

моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ёритиб

берилган (1

-

расм).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

189

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Тадбиркорлик салоҳияти тушунчасига берилган таърифлар ва уларнинг

асосий хусусиятлари

Тадбирк

ор

л

ик

са

л

о

ҳ

ия

ти

Таърифлар ва тавсифлар

Манба

«Товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, уларни сотиш,
оқилона ва изчил қарорлар қабул қилиш, янгиликларни
яратиш ҳамда қўллаш, ҳар қандай таваккалчиликни амалга
ошириш учун ресурсларнинг энг яхши комбинациясини
топиш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган инсон
фазилатлари, қобилиятлари йиғиндисидир»

Ю. И. Сизов, В. Л. Федорченко
и др. Предпринимательство:
энциклопедический словарь.
Волгоград: Издатель, 2008. –

264 с.

«Тадбиркорлик салоҳияти иқтисодий категория сифатида
корхона ва унинг эгаларининг тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириши учун ижтимоий детерминациялашган
имкониятлар ва қобилиятлар мажмуи ҳисобланади»

«Тадбиркорлик салоҳиятини белгиловчи асосий ва ягона
мезон

тадбиркорлар

ва

тадбиркорлик

билан

шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахслар сонидир»

«Тадбиркорлик салоҳиятини керакли шахс ва қадриятлар
жамиятини яратиш учун ресурслардан инновацион
фойдаланишни таъминлайдиган фаолиятнинг ҳақиқий
имконияти»

«Тадбиркорлар ташқи муҳитни таъсирини ҳисобга олиб,
оқилона ва самарали қарорлар қабул қилиш орқали
истеъмолчилар эҳтиёжини максимал қондира олиши
натижасида тадбиркорлик салоҳияти руёбга чиқади»

-

«Тадбиркорлик салоҳияти қуйидаги элементларни ўз ичига
олади: бевосита одамларнинг тадбиркорлик қобилиятлари,
тадбиркорлик салоҳиятининг бизнес, ахлоқий ва моддий
асослари, унинг давлат ва жамият томонидан сўзсиз қўллаб

-

қувватланиши»

И.

Е.

Чепляева.

Предпринимательский
потенциал:

проблемы

формирования

и

использования в российской
экономике. Дис. ... к. э. н.:
08.00.07. Саратов, 1999. –
168 с.

С.

Ю.

Ерохина.

Предпринимательский
потенциал

населения

региона//Экономика
региона:

проблемы

и

перспективы развития. № 1
(53). 2011. С. 42

-50.

Б. В. Салихов, В. О. Самойлов.

Частная собственность как

социально

-

экономическая

основа

реализации

предпринимательского
потенциала//Финансы

и

кредит. № 15. 2006.

А. Я. Степанов, Н. В. Иванов.

Категория

«потенциал»

в

экономике//Энциклопедия
маркетинга.

http://www.marketing.spb.
ru/read/article/a66.htm.

Я.

В.

Сергиенко

и

др.

Предпринимательский
потенциал: опыт и перспективы
развития

в

России//Вестн.

ОРЕЛГИЭТ. № 20. 2012. С. 3

-8.

_11_12.pdf.

«Тадбиркорлик

салоҳияти

шахслар,

ташкилотлар,

тармоқларнинг тадбиркорлик маданияти ва институционал
муҳит мавжуд ресурс имкониятларини ўзгартириш билан
боғлиқ (янги корхоналар яратиш) қобилиятларидан
иборат»

.

Фияксель Э.А.,Шубнякова Н.Г.

идр.

Эволюция

понятия

предпринимательский потенциал.
Журнал Инновации № 9(215),2016.

-

48 с.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга тайёр барча
жисмоний шахслар йиғиндиси

А.

Ю.

Чепуренко.

Предпринимательство

в

России:

промежуточные

результаты

GEM//Мир

России. № 2. 2008. С. 22

-40.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

190

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маълумотларидан кўриниб турибдики, тадбиркорлик салоҳияти тушунчасига

олимлар томонидан берилган таърифлар ўзига хос ва турлича бўлсада, лекин
уларнинг бир

-

бирини тўлдирувчи умумий жиҳатларини кўриш мумкин.

Иқтисодчи олим Ю.И.Сизов ва Б.Л. Федерченколар тадбиркорлик салоҳияти
тушунчасига таъриф берар эканлар, иқтисодий ноаниқлик ва чекланган ресурслар
шароитида корхонанинг товар

ва хизматларни ишлаб чиқаришдан истеъмолчига

етказишгача бўлган жараёнларда энг мақбул қарорлар қабул қилувчи шахсий
фазилатлар мажмуаси сифатида қарайдилар.

Ҳудди шу

каби тадбиркорлик салоҳияти тадбиркорларга хос бўлган фазилатлар

ва қобилиятлар йиғиндиси сифатида ёндашувларни И.Е.Чепляева илмий

тадқиқот

ишларида ҳам кўриш мумкин. Бу борада С.Ю.Егорихина ўз навбатида «тадбиркорлик
салоҳиятини белгиловчи асосий ва ягона мезон сифатида тадбиркорлар ва
тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахслар

сонини»

қабул қилган

.

Шунингдек В.О.Самойлов ва Б.В.Салиховлар тадбиркорлик салоҳияти

шаклланишида

инсонлардаги инновациялар яратишга қобилияти муҳимлигини қайд этадилар. Яъни,
уларнинг фикрича, тадбиркорлик салоҳияти жамиятдаги креатив фикрлайдиган ва
иннновацияларни жорий этадиган инсонлар сони билан бевосита боғлиқ

.

Юқоридагилардан фарқлироқ Э.А.Фияксель, Н.Г.Шубняковалар

инсон

қобилиятлари билан бир қаторда ташқи муҳит омилларини ҳам тадбиркорлик
салоҳияти

шаклланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлашади

.

Ташқи муҳитнинг тадбиркорлик салоҳияти шаклланишидаги аҳамияти

А.Я.Степанов ва Н.В.Иванов

тадқиқотларида ҳам ўрин олган бўлиб, улар тадбиркорлик

салоҳиятини ташқи муҳит таъсири остида қабул қилинадиган изчил қарорлар
натижасида бозор талабини максимал қондириш билан боғлиқ бўлган хўжалик
юритувчи субъект фаолияти сифатида қарашади.

Я.В.Сергеенко тадбиркорлик салоҳияти шаклланишида давлатнинг ўрнини қайд

этиб, тадбиркорлик салоҳиятини инсонларнинг тадбиркорлик қобилиятлари,
тадбиркорликнинг жамиятда сўзсиз қабул қилиниши билан боғлиқлигини изоҳлайди

.

Юқорида ўрганилган тадбиркорлик салоҳияти тушунчасига берилган

таърифларни ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш натижасида қуйидаги муаллифлик
таърифини таклиф этишни лозим топдик.

“Тадбиркорлик салоҳияти –

иқтисодий, ижтимоий, демографик, табиий

-

иқлимий, сиёсий

-

институционал омиллар таъсири остида тадбиркорлар ва

жисмоний

шахсларнинг муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида

муайян натижага эришиш

йўлида фойдаланилаётган ички ва ташқи тадбиркорлик

қобилиятлари,

тадбиркорлик имкониятлари ҳамда ҳали фойдаланилмаётган

тадбиркорлик захиралари йиғиндисини акс эттиради”

.

Тадқиқот методологияси

Ҳудуд тадбиркорлик салоҳиятининг шаклланиши ва уни ривожлантириш бўйича

мажмуавий иқтисодий

-

статистик ёндашувни шакллантиришдан иборат. Бугунги кунда

тадбиркорлик фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотлар кўп бўлсада, лекин ҳудуд
кичик тадбиркорлик салоҳиятини баҳолашга бағишланган илмий тадқиқотлар деярли
кам амалга оширилган. Шунинг учун ҳудуд ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини

таъминлашда аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш ва уларнинг
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этиш масалалари долзарб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

191

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

саналади. Бунда ҳудуд тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш бўйича ўтказиладиган
ижтимоий тадқиқотлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосида жамоатчиликнинг
тадбиркорлик фаолиятига оид турли фикр

-

мулоҳазаларини аниқлаш имконияти пайдо

бўлади.

Ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш натижасида ҳудуд тадбиркорлик салоҳияти

ҳақида кенг маълумот тўпламига эга бўлинади ва ўз ҳудуди доирасида тадбиркорлик
фаоллигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги билим ҳамда кўникмалар шаклланади.
Бу эса ҳудуд тадбиркорлик салоҳияти тавсифини чуқурроқ англаб етиш ва уни ҳар
томонлама қўллаб

-

қуватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.

Ушбу ижтимоий тадқиқот асосида қуйидаги

ҳолатларни таҳлил қилиш

имконияти пайдо бўлади:

тадбиркорлик

фаоллиги

даражасига

таъсир

этувчи (тадбиркорлик

фаолиятини рағбатлантирувчи ва чегараловчи) омилларни аниқлаш;

тадбиркорлик фаоллигининг ҳудуд иқтисодий ўсишига таъсири даражасини

баҳолаш имкониятини яратиш;

ҳудуд даражасида тадбиркорлик фаоллилиги ва натижавийлигини ошириш

бўйича чоралар ишлаб чиқиш.

Таҳлил ва натижалар

Ҳар йили жамоатчиликнинг тадбиркорликка бўлган муносабатини ҳар

томонлама

таҳлил

қилишга

асосланган

сўровномалар

ўтказиш

кичик

тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрнини кенгроқ таҳлил қилиш учун шарт

-

шароитларни оширади. Бунда тадбиркорлик билан атроф

-

муҳитнинг ўзаро алоқаси,

тадбиркорликнинг мажмуавий тавсифи, таваккалчиликни ўз зиммасига олишга тайёр
аҳоли қатламлари ўрганилади.

Ҳудуд аҳолисининг тадбиркорлик фаолиятига бўлган муносабати, уларнинг

тадбиркорлик фаоллиги ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш муҳим масала
ҳисобланади.

1-

расм. Респондентларнинг жинси бўйича тақсимланиши, % да

Ушбу мақсадда Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларида 36 та саволлардан

иборат сўровномалар ўтказилди. Тадқиқотда 1378 нафар респондент иштирок этди,
уларнинг 48,7 фоизи аёллар, 51,3 фоизини эркаклар ташкил этди

Шунингдек респондентнинг 14,5 фоизи шаҳарда жойлашган бўлса, 84,5 фоизи

қишлоқ ҳудудларда истиқомат қилади.

51%

49%

Эркаклар

Аёллар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

192

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


2-

расм. Респондентларнинг ҳудуд бўйича тақсимланиши, % да

Ижтимоий сўровномада 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган респондентлар иштирок

этишди. Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидаги жадвалда келтирилган.

3-

расм. Респондентларнинг ёш бўйича тақсимланиши, % да

Вилоятнинг турли ҳудудларида ўтказилган сўровномада турли маълумот

даражасига эга респондентлар жалб этилди.

4-

расм. Респондентларнинг маълумот бўйича тақсимланиши, % да

1%

; 9%

55%

35%

Тугалланмаган ўрта (8

-

9 синф)

Тўлиқ ўрта (10

-

11 синф)

ўрта махсус маълумот (лицей,
коллеж,техникум, билим юрти)

Олий

30 ёшгача

;; 38%

31-

40 ёшгача

;; 18%

41-

55 ёшгача

;; 39%

55 ёшдан юқори

;; 5%

30 ёшгача

31-

40 ёшгача

41-

55 ёшгача

55 ёшдан юқори

Шаҳар ҳудуди

15%

Қишлоқ ҳудуди

85%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

193

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Респондентлар маълумотлилик даражасига назар

ташлайдиган бўлсак, ўрта

махсус маълумотга эга кишилар (54,7 %) олий маълумотлиларга нисбатан

(34,7 %)

кўпчиликни ташкил этишини кўриш мумкин.

Ҳар қандай ижтимоий тадқиқот

самарадорлиги ва аниқлиги уни ўтказишда

танланган иштирокчилар репрезинтивлиги, яъни мазкур ҳудуддаги умумий ҳолатни
акс эта олиши билан боғлиқ. Ушбу мақсадда ижтимоий тадқиқотда вилоятнинг
хусусиятларини акс эттириш имконини берувчи турли худудлар (ривожланиш
даражаси, иқлим шарт

-

шароитлари, инфратузилма ҳолати, аҳоли зичлиги, ўртача

даромадлари ва бошқ) танлаб олинди.

Аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини баҳолашга имкон берувчи ижтимоий

кўрсаткичлар орқали индивиднинг ўз бизнесини очиб, тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланишга тайёрлиги ёки субъектив ҳоҳиши борлигини баҳолаш имконияти

пайдо

бўлади. Корхонада ёлланиб ишлаш ёки ўз бизнесини очиш, ўз маблағларини шахсий
истеъмол учун ишлатиш ёки ишлаб чиқаришга йўналтириш –

тадбиркорлик

фаоллигининг бирламчи индикаторларидан бўлиб ҳисобланади.

Ўтказилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, сўровда иштирок этган

респондентларнинг асосий қисми тадбиркорлик билан шуғулланишни ҳоҳлашади (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Қулай вазият тўғри келганда ўз бизнесингизни очишни ҳоҳлармидингиз? деган

саволга респондентларнинг муносабати (% да)

Омиллар

Жами

Жинси

Ёш бўйича гуруҳлар

Маълумоти

аёл

эркак

30 ё

ш

гач

а

31

-

40

ёш

41

-

55

ёш

55 ё

ш

д

ан

юқо

р

и

Ў

р

та

(

ту

галл

ан

маг

ан

ўр

та)

Ў

р

та

махсу

с

Ол

ий

Ўз бизнесим

бор

20,9%

20,7%

21,1%

22,6%

12,5%

24,3%

10,8%

10,0%

17,6%

23,8%

Ҳа, ҳоҳлардим

70,4%

69,8%

71,0%

67,9%

80,0%

67,4%

78,4%

50,0%

72,1%

69,6%

Ҳечдан кўра
кеч бўлсаям

яхши эди

7,1%

8,4%

5,9%

6,8%

6,7%

7,1%

10,8%

40,0%

8,0%

5,6%

Йўқ,

ҳоҳламайман

1,6%

1,2%

2,0%

2,6%

0,8%

1,1%

0,0%

0,0%

2,3%

1,1%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0%

100,0

%

100,0

%

Тадқиқотлар асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

.


1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўровномада иштирок

этганларнинг 20 фоиздан ортиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади.

Тадбиркорлик билан боғлиқ муносабатларда ижтимоий

-

демографик омиллар

сезиларли таъсир қилади. Эркаклар ва аёллар бизнесни очиш билан боғлиқ
имкониятларни бир хил баҳолайдилар.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларнинг демографик омиллар

бўйича таҳлили кўрсатишича эркак ва аёллар ўртасида фарқланиш деярли бўлмаган
(21,1% ва 20,7%), аммо ёш гуруҳлари бўйича сезиларли фарқланиш мавжуд.

30 ёшгача

бўлган гуруҳда 22,8%, 41

-

55 ёш гуруҳида 24,8% респондентлар тадбиркорлик

фаолиятига жалб этилганлигини кузатишимиз мумкин. Аксинча, 31

-

40 ёш ҳамда 55

ёшдан юқори респондентлар гуруҳида ушбу кўрсаткич сезиларли даражада камроқ
(12,5% ва 10,8 %). Назаримизда, ёшлардаги тадбиркорлик фаолиятида фаоллиги бир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

194

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томондан уларнинг таваккалчиликка мойиллиги билан баҳоласак, иккинчи томонидан
ушбу демографик гуруҳ вакилларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлашга

қаратилган давлат дастурлари ишлаб чиқилганлиги ва амалга оширилганлигидир. 41

-

55 ёш гуруҳларининг тадбиркорлик соҳасида фаоллиги уларнинг бу соҳада тўплаган
тажрибаси ва уни умалга ошириш учун зарур жамғармаси мавжудлиги билан изоҳлаш
мумкин. Демак, тадбиркорлик салоҳияти

шаклланишида аҳоли ёши, билим даражаси

ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланар экан.

Аҳолининг асосий қатлами билан солиштирганда тадбиркорликка мойилллиги

бор кишилар ва тадбиркорлар кўп ҳолларда хавф

-

хатарга тик боқиб, яшаш жойини

ҳамда иш фаолиятини ўзгартириб туради. Улар олдинда турган хавф

-

хатарга,

вақтинчалик муваффақиятсизликларга ва тўсатдан пайдо бўладиган тўсиқларга тайёр
туришади ҳамда тадбиркорлик соҳасида банд бўлмаганларга нисбатан ўзларини
омадли ва бахтли деб ҳис қилишади. Тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланмайдиганлар эса бунга сабаб қилиб тадбиркорлик соҳасида билими ва

қобилияти етишмаслигини, шунингдек солиқнинг юқорилигини сабаб қилиб
кўрсатишади.

Шахс ўзида мавжуд тадбиркорлик қобилиятлари, билим ва кўникмаларини ўз

бизнесини амалга ошириш учун етарли деб идрок этгандагина тадбиркорлик билан
шуғулланиш истаги ва муваффақиятли бизнесни яратиш имконияти пайдо бўлади.
Респондентлар ўзларининг тадбиркорлик билан шуғуллана олмаслик сабабларини
қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлашга ҳаракат қилишади.

Респондентларнинг кўпчилиги қулай тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун

тўсиқ бўлаётган асосий омилларга бошланғич маблағ етарли эмаслиги (46%) ҳамда
тадбиркорлик фаолиятида турли бюрократик тўсиқларнинг мавжуд эканлигини
кўрсатишган (19,9%)

( 2-

жадвал

).

2-

жадвал

Тадбиркорлик фаолиятини бошлашда тўсиқ бўлаётган омиллар (% ҳисобида

)

Омиллар

Жами

Жинси

Ёш бўйича гуруҳлар

Маълумоти

аёл

эркак

30 ё

ш

гач

а

31

-

40

ёш

41

-

55

ёш

55 ё

ш

д

ан

юқо

р

и

Ў

р

та

уг

алл

ан

м

аг

ан ў

р

та)

Ў

р

та

махсу

с

Ол

ий

Бошланғич маблағ

етарли эмас

46,0%

48,2%

43,9%

61,0%

42,1%

39,3%

0,0%

100,0%

37,7%

41,2%

Ишлаб чиқарган

маҳсулотни

сотиш қийин

10,6%

10,5%

10,7%

13,3%

0,0%

14,2%

0,0%

0,0%

14,6%

10,0%

Тадбиркорлик

фаолияти бўйича

билимнинг

етарли эмаслиги

11,5%

12,0%

11,0%

15,2%

0,0%

14,6%

0,0%

0,0%

16,7%

10,3%

Тадбиркорлик

фаолиятида

турли

бюрократик

тўсиқларнинг

юқорилиги

19,9%

17,7%

22,0%

10,6%

25,6%

29,2%

0,0%

0,0%

24,7%

20,6%

Солиқлар жуда

юқорилиги

8,1%

6,6%

9,6%

0,0%

18,2%

2,6%

73,0%

0,0%

6,3%

10,8%

Бошқа

3,9%

5,1%

2,8%

0,0%

14,0%

0,0%

27,0%

0,0%

0,0%

7,1%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0%

100,0

%

100,0

%

Тадқиқотлар асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

195

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бундан ташқари, айрим респондентлар тадбиркорликни бошлаш жараёнидаги

асосий тўсиқлар сифатида тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги билимлар етарли
эмаслигини (11,5%), айримлари

эса ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш

қийинлигини (10,6 %) таъкидлашган. Сўралганларнинг 8,1% и солиқлар жуда
юқорилигини сабаб қилиб кўрсатишган. 30 ёшгачаларнинг 61,0 % и бошланғич маблағ
етарли эмаслигини айтиб ўтишган. Албатта, ушбу омиллар ҳам қандайдир маънода
тадбиркорлик фаолиятини бошлашда таъсирга эга бўлиши мумкин, лекин
индивиднинг шахсий тавсифи: ўзига бўлган ишонч, тадбиркорлик қобилиятлари энг
муҳимларидан саналади.

Айтиб ўтиш керакки, ҳудудда кичик тадбиркорлик салоҳиятини ошириш учун ўз

тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқароларга қулай шарт

-

шароитлар яратиш ва

тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантирувчи қўшимча чора

-

тадбирлар

тизимини ишлаб чиқиш муҳим масала ҳисобланади. Айниқса

,

тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланишни ҳоҳловчи аҳоли қатламини бошланғич маблағ билан таъминлаш,
уларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини шакллантириш учун махсус ўқув
курсларини ташкил этиш ҳамда уларнинг бошқариш, маркетинг, бухгалтерия ҳисоби,
солиқ ва солиққа тортишга оид билим ва кўникмаларини ошириб бориш ҳудуд
тадбиркорлик салоҳиятини оширишнинг асосий йўналишларидан

саналади. Кичик

тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳоли қатламини иқтисодий, ҳуқуқий,
молиявий қўллаб

-

қувватлаш механизмини қайта кўриб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш

энг

муҳим масалалардан бири ҳисобланади. 2

-

жадвал маълумотларидан кўринадики,

аҳолини молиявий қўллаб

-

қувватлаш механизми энг аҳамиятлиларидан биридир.

Самарали кредит

-

молия тизимини шакллантириш вазифасини ҳал қилиш,

молиявий технологияларни ишлаб чиқиш

ва тарқатиш учун хусусий инвестицион

ресурслардан (масалан, венчур молиялаш) максимал даражада фойдаланиш талаб
этилади.

3-

жадвал

Респондентларнинг “Сизнингча, қандай кишилар тадбиркор бўла олади?” деган

саволга жавобларининг тақсимланиши (% ҳисобида)

Омиллар

Жами

Жинси

Ёш бўйича гуруҳлар

Маълумоти

аёл

эркак

30

ёш

гач

а

31

-40

ёш

41

-55

ёш

55

ёш

д

ан

юқо

р

и

Ў

р

та

уг

алл

а

н

маг

ан

ўр

та)

Ў

р

та

махсу

с

Ол

ий

Билимли ва

меҳнаткаш

кишилар

54,4%

58,2%

50,8%

51,9%

53,7%

54,7%

70,3%

20,0%

53,8%

55,8%

Фақат

тадбиркорлик

соҳасида

истеъдоди бор

инсонлар

22,5%

21,2%

23,7%

19,9%

19,0%

26,8%

24,3%

0,0%

21,9%

23,5%

Тадбиркор ёки

даромади юқори

бўлган оилалар

фарзандлари

14,2%

14,3%

14,1%

13,9%

23,1%

11,7%

5,4%

70,0%

13,3%

13,5%

Таниш

-

билиши

кўплар

6,7%

4,5%

8,8%

9,8%

4,1%

5,7%

0,0%

0,0%

9,6%

4,5%

Бошқа

2,2%

1,8%

2,5%

4,5%

0,0%

1,1%

0,0%

10,0%

1,3%

2,6%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0%

100,0

%

100,0

%

Тадқиқотлар асосида муаллифлар

томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

196

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Сизнингча, қандай кишилар тадбиркор бўла олади деган саволга

респондентларнинг кўпчилиги (54,4 %) билимли ва меҳнаткаш кишилар деб,
айримлари эса (22,5 %) фақат тадбиркорлик соҳасида қобилияти ва истеъдоди бор
инсонларгина тадбиркор бўла олишини таъкидлашган (3

-

жадвал).

Билимли ва меҳнаткаш

кишилар тадбиркор бўла олишини таъкидлаган

респондентларнинг 55,8 % ини олий маълумотлилар ташкил этади. Сўралганларнинг
айримлари (14,5%) тадбиркор ёки даромади юқори бўлган оилалар фарзандлари
тадбиркорликка мойиллиги юқори бўлишини айтишган.

Албатта, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун билимли ва меҳнаткаш

бўлиш энг асосий мезонлардан биридир. Лекин маблағ етарли эмаслиги тадбиркорлик
фаолиятини бошлашдаги тўсиқлардан саналади. Бундан кўринадики, тадбиркор ёки
даромади юқори оила фарзандларининг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган
имконияти ва мойиллиги юқори бўлади. Уларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш
учун бошланғич маблағнинг мавжудлиги ва оиланинг аввалдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги

,

касбий малака ва кўникмалар

шаклланиши ҳамда кичик бизнес билан шуғулланиши учун шарт

-

шароитларни яратиб

беради. Бу ҳам тадбиркорлик салоҳиятини белгилаб берувчи омиллардан биридир.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлашда тадбиркорлик қобилиятлари ҳам муҳим

аҳамият касб этади. Албатта, тадбиркорлик қобилиятига эга инсонлар тадбиркорлик
фаолиятини бошлашда деярли кам муаммо ва тўсиқларга учрайди. Тадбиркорлик
соҳасида тажрибаси йўқ, лекин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни
ҳоҳловчиларни тадбиркорликка йўналтирилган ўқув курслари орқали малакасини
ошириб бизнес фаолиятига жалб қилиш мумкин. Тадбиркорлик бўйича тажрибага эга
кишилар ушбу соҳада тажрибаси йўқларга нисбатан тадбиркорликни муваффақиятли
каръера танлови сифатида қарашади.

Тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларга эга респондентларнинг жуда

камчилик қисми ўз бизнесларини бошлашда омадсизликдан қўрқишларини
билдиришган. Бундан кўринадики, тадбиркорлик кўникмалари ошиб бориши
тадбиркорликни бошламоқчи бўлган кишиларнинг ўзига бўлган ишончини оширади,
жамиятда тадбиркорликка нисбатан ижобий муносабат

шаклланишига, ҳамда

тадбиркорлик фаоллиги ўсишига олиб келади.

Бизнесни ташкил этишда мотивация турини аниқлаш тадбиркорликни

ижтимоий

-

иқтисодий шарт

-

шароитларини таҳлил қилиш учун муҳим ҳисобланади.

4-

жадвал

Респондентларнинг “Тадбиркорлик фаолияти бўйича билимларни қандай ўрганган

маъқул?” деган саволга жавобларининг тақсимланиши (% ҳисобида)

Омиллар

Жами

Жинси

Ёш бўйича гуруҳлар

Маълумоти

аёл

эркак

30 ё

ш

гач

а

31

-

40 ё

ш

41

-

55 ё

ш

55 ё

ш

д

а

н

юқо

р

и

Ў

р

т

а

(туга

л

л

а

н

м

а

ган

ўрт

а

)

Ў

р

т

а

мах

сус

О

л

и

й

дўстлар,

қариндошлардан

сўраб ўрганган

19,9%

19,8%

20,0%

17,5%

36,1%

17,6%

6,1%

0,0%

16,9%

23,0%

махсус курсларда

ўқиш орқали

29,2%

29,3%

29,0%

26,8%

30,3%

27,6%

63,6%

30,0%

27,5%

30,4%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

197

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Омиллар

Жами

Жинси

Ёш бўйича гуруҳлар

Маълумоти

аёл

эркак

30 ё

ш

гач

а

31

-

40 ё

ш

41

-

55 ё

ш

55 ё

ш

д

а

н

юқо

р

и

Ў

р

т

а

(туга

л

л

а

н

м

а

ган

ўрт

а

)

Ў

р

т

а

мах

сус

О

л

и

й

китобларни

сотиб олиб ўқиш

орқали

8,4%

8,4%

8,5%

13,0%

1,7%

6,9%

9,1%

0,0%

6,0%

10,6%

телевизордаги
кўрсатувларни

томоша қилиш

орқали

1,3%

1,8%

0,8%

0,7%

0,0%

2,7%

0,0%

0,0%

2,6%

0,3%

тадбиркорлик

соҳасида

тажрибаси бор

инсонлардан

40,2%

40,1%

40,3%

40,9%

31,9%

43,7%

21,2%

60,0%

45,0%

35,7%

Бошқа

1,0%

0,6%

1,4%

1,1%

0,0%

1,5%

0,0%

10,0%

2,0%

0,0%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

100,0

%

Тадқиқотлар асосида муаллифлар

томонидан ишлаб чиқилган.


4-

жадвалдан кўриниб турибдики, респондентларнинг 40,2 % и тадбиркорлик

фаолияти бўйича билимларни тадбиркорлик соҳасида тажрибаси бор инсонлардан,
29,2 % респондент эса махсус курсларда ўқиш орқали ўрганишни маъқул кўришган.
Сўралганларнинг 19,9 % и дўстлар, қариндошлардан сўраб ўрганган маъқул деб фикр
билдиришган.

Тадбиркорликни бошлаш истаги остида индивиднинг яқин келажакда ўз

бизнесини бошлашга тайёрлиги ётади. Тадбиркор бўлиш истаги ва ўз бизнесини
очишга интилиш бу

-

шахсий қарор, лекин иқтисодий, тарихий, маданий,

институционал омиллар ҳам борки, улар шахсий ҳоҳиш ва истакларга бевосита таъсир
қилади ҳамда орзунинг рўёбга чиқишини рағбатлантиради.

Ҳар қандай мамлакат тадбиркорлик фаоллиги даражасига таъсир қилувчи ўзига

хос ижтимоий

-

иқтисодий шарт

-

шароитларга эга бўлади.

Муайян ҳудуд ва аҳоли яшаш пункти тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш

имкониятини аниқлаб беради. Тадбиркорлик фаоллиги ривожланиши инфратузилма
мавжудлиги, даромадлар ва аҳоли зичлиги даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Шунингдек
аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириб,

жамғармаларидан

унумли фойдаланган ҳолда, уни ўз кичик тадбиркорликларини бошлашга сафарбар
этишлари учун керакли бўлган барча шарт

-

шароитларни яратиш ҳам ҳудуд

тадбиркорлик салоҳиятидан унумли фойдаланишнинг муҳим шартидир.

Хулосалар ва таклифлар

Ҳудуд тадбиркорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишда, бизнинг

фикримизча, кичик тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни
қуйидаги йўналишда амалга ошириш зарур:

1. Ҳудудда кичик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган аҳоли

ва айни дамда ушбу фаолият билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи
субъектларни

зарурий

воситалар

билан

таъминлаш

механизмини

такомиллаштириш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

198

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кичик тадбиркорликни мулкий ва молиявий қўллаб

-

қувватлаш энг муҳим

масалалардан бири ҳисобланади. Тадбиркорларни мулкий қўллаб

-

қувватлаш

механизмини амалиётга кенгроқ жорий қилиш учун биринчи навбатда давлат
тасарруфидаги йирик корхоналар балансидаги ишлатилмаётган ишлаб чиқариш,
нотураржой объектлари негизида кичик тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш,
ер майдонлари кичик тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари учун зарурий
иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш зарур.
Бунда ушбу мулкий воситалар ҳақидаги ахборотларни очиқлиги ва шаффофлигига
алоҳида эътибор қаратиб, уларни электрон онлайн

-

аукционлар ёрдамида

мулкдорларга тақсимлаш муҳим ҳисобланади.

Самарали кредит

-

молия тизимини шакллантириш вазифасини ҳал этишда

давлат ва халқаро, шунингдек хусусий инвестицион ресурслардан самарали
фойдаланиш талаб этилади.

2. Ҳудудда ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш мақсадида КБҲТни

қўллаб

-

қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, моддий хом

-

ашё ҳамда

молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча бюрократик
тўсиқларни бартараф этиш.

3. Ҳудуд аҳолисини кичик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини

рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш.

Ушбу

йўналиш доирасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш муҳим

саналади:

Ҳудуд аҳолиси ўртасида тадбиркорлик ҳақидаги ижобий фикрларни

шакллантириш.

Бунинг учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги

барқарор фаолият юритаётган тадбиркорлик корхоналари фаолияти натижалари, улар
эришган ютуқлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, айниқса фаолияти
яхши ривожланаётган тадбиркорлар ҳар куни бир соат вақт ажратиб, маҳаллаларда,
мактабларда, олий ўқув юртларида тадбиркорлик соҳасига кириб келишига сабаб
бўлган омиллар, эришган ютуқ ва тажрибалари бўйича фикр алмашиб борса,
аҳолининг, айниқса ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқиши ортиб
боради.

Мактабларда, олий ўқув юртларининг барча йўналишларида тадбиркорлик

асослари фани

чуқурлаштирилган ҳолда ўтилишига шарт

-

шароит яратиш.

Бу нафақат ҳудуд балки, бутун мамлакат ёшларининг тадбиркорлик бўйича

профессионал билим даражасининг ошишига, бу эса пировардида мамлакат аҳолиси
тадбиркорлик салоҳияти юксалишига хизмат қилади.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолини

махсус курсларда ўқитиш асосида уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириб,
уларга имтиёзли микрокредитлар бериш механизмини ишлаб чиқиш.

Ушбу чора

-

тадбирлар ҳудуд аҳолисининг ишчанлик фаоллиги ошишига,

уларнинг ўз тадбиркорлик қобилиятларидан унумли фойдаланишларига, ўз
бизнесларини очишларига, энг муҳими ҳудуд иқтисодиёти ривожланишига ўз
ҳиссаларини қўшишларига кенг имконият яратади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

199

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисидаги

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

7

февралдаги

ПФ

-4947-

сонли

Фармони.

«Халқ сўзи»

газетаси, 2017 йил 8 феврал, №28 (6722).

2.

Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. –

Т.:

Меҳнат, 2010.

-

349 б.

3.

Абулқосимов Ҳ.П., Қулматов А.А. Ўзбекистонда

кичик бизнес соҳасида

оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва уни ривожлантириш йўллари. Монография. –

Т.:Университет, 2015. –

126 б.

4.

Абдураҳмонова Г.К. Кичик бизнесда аҳолини муносиб меҳнат тамойиллари

асосида иш билан таъминлашни такомиллаштириш. Дис. ... и.ф.д. –

Т. 2016

.

5.

Алимардонов И.М. Кичик бизнес субъектларини

кредитлашнинг услубий ва

амалий асосларини такомиллаштириш. Дис. ... и.ф.д. –

Т. 2018.

6.

Болтабаев М.Р., Қосимова М.С., Эргашходжаева Ш.Ж., Ғойибназаров Б.К.,

Самадов А.Н., Ходжаев Р. Кичик бизнес ва

тадбиркорлик: Ўқув қўлланма. –

Т.:

Иқтисодиёт, 2010. –

275 б.

7.

Егорихина

С.

Ю.

Предпринимательский

потенциал

населения

региона//Экономика региона: проблемы и перспективы развития. № 1 (53). 2011. С. 42

-

50.

8.

Robert E. Lucas «О

n the mechanics of economic dev

elopment» Journal of

Monetary Economics 22 (1988) 3-42. North-Holland.

9.

Romer P.M. Increasing Returns and Long-Run Growth// The Journal of Political

Economy, October, 1986.

pp. 1002

1037.

10.

Салихов

Б. В., Самойлов В. О. Частная собственность как

социально

-

экономическая основа реализации предпринимательского потенциала//Финансы и
кредит. № 15. 2006

.

11.

Сизов

Ю. И., Федорченко

В. Л. и др. Предпринимательство:

энциклопедический словарь. Волгоград: Издатель, 2008. –

264 с.

12.

Сергиенко

Я. В. и др.

Предпринимательский потенциал: опыт и перспективы

развития

в

России//Вестн.

ОРЕЛГИЭТ.

20.

2012.

С.

3

-8.

http://old.orelgiet.ru/monah/1_20_11_12.pdf.

13.

Степанов

А.

Я.,

Иванов

Н.

В.

Категория

«потенциал»

в

экономике//Энциклопедия

маркетинга.

http://www.marketing.spb.

ru/read/article/a66.htm.

14.

Фияксель

Э.А.,

Шубнякова

Н.Г.

и

др.

Эволюция

понятия

“предпринимательский потенциал”. Журнал Инновации № 9(215),2016.

-

48 с.

15.

Чепляева

И. Е. Предпринимательский потенциал: проблемы

формирования

и использования в российской экономике.

Дис. ... к. э. н.: 08.00.07. Саратов, 1999. –

168

с.

16.

Чепуренко А.Ю. Малое предпринимательство в социальном контексте / А.Ю.

Чепуренко. –

М.: Наука, 2004. –

480 с.

17.

Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. –Т.: ТДАУ, 1998.

Bibliografik manbalar

Узбекистон Республикаси Президентининг Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисидаги Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. «Халк, сузи» газетаси, 2017 йил 8 феврал, №28 (6722).

Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. - Т.: Мех,нат, 2010. - 349 б.

Абулкрсимов Х-П-, Кулматов А.А. Узбекистонда кичик бизнес со^асида оилавий тадбиркорликнинг урни ва уни ривожлантириш йуллари. Монография. -Т.:Университет, 2015. - 126 б.

Абдурах,монова Г.К. Кичик бизнесда а^олини муносиб ме^нат тамойиллари асосида иш билан таъминлашни такомиллаштириш. Дис.... и.ф.д. -Т. 2016.

Алимардонов И.М. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш. Дис.... и.ф.д. -Т. 2018.

Болтабаев М.Р., Крсимова М.С., Эргашходжаева Ш.Ж., Гойибназаров Б.К., Самадов А.Н., Ходжаев Р. Кичик бизнес ва тадбиркорлик: Уцув цулланма. - Т.: Ик,тисодиёт, 2010. - 275 б.

Егорихина С. Ю. Предпринимательский потенциал населения региона//Экономика региона: проблемы и перспективы развития. № 1 (53). 2011. С. 42-50.

Robert Е. Lucas «On the mechanics of economic development» Journal of Monetary Economics 22 (1988) 3-42. North-Holland.

Romer P.M. Increasing Returns and Long-Run Growth// The Journal of Political Economy, October, 1986. — pp. 1002—1037.

Салихов Б. В., Самойлов В. О. Частная собственность как социально-экономическая основа реализации предпринимательского потенциала//Финансы и кредит. № 15. 2006.

Сизов Ю. И., Федорченко В. Л. и др. Предпринимательство: энциклопедический словарь. Волгоград: Издатель, 2008. - 264 с.

Сергиенко Я. В. и др. Предпринимательский потенциал: опыт и перспективы

развития в России//Вестн. ОРЕЛГИЭТ. № 20. 2012. С. 3-8.

http://old.orelgiet.rU/monah/l 20 11 12.pdf.

Степанов А. Я., Иванов Н. В. Категория «потенциал» в

экономике//Энциклопедия маркетинга. http://www.marketing.spb.

ru/read/article/a66.htm.

Фияксель Э.А., Шубнякова Н.Г. и др. Эволюция понятия "предпринимательский потенциал". Журнал Инновации № 9(215),2016. -48 с.

Чепляева И. Е. Предпринимательский потенциал: проблемы формирования и использования в российской экономике. Дис.... к. э. н.: 08.00.07. Саратов, 1999. -168 с.

Чепуренко А.Ю. Малое предпринимательство в социальном контексте / А.Ю. Чепуренко. - М.: Наука, 2004. - 480 с.

Буломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. -Т.: ТДАУ, 1998.