Эрта туғилган болаларда уйқу муаммоларининг нафас йўллари саломатлигига, темперамент хусусиятларига боғлиқлигининг хамширалик кузатуви

Dilmurajan Muhammadjanov, Sh Ikromova

Эрта туғилган болаларнинг ривожланиш, камолга етиши ва соғлиғи учун уйқу муҳим аҳамиятга эга. Эрта туғилган чақалоқларда, нормал туғилган болаларга қараганда кўпроқ уйқу муаммолари бор. Болалардаги уйқу муаммолари нафас олиш аломатлари, гастроэзофагиал рефлекс, қулоқ инфекциялари, такрорий сийдик йўлларининг инфекциялари ва тишлар чиқишининг сабаблари, руҳий касалликлар, масалан, гиперактивлик ва ҳиссий муаммолар билан боғлиқ. Неврологик ногирон болалар, соматик ва руҳий қўшимча касалликлари бор болалар тез - тез уйқусида муаммоларга дуч келишади. Кичкинтойлар уйқусининг транзакцией моделига асосланиб, темпераментли хусусиятлар уйқуни мустаҳкамлашга тўғридан-тўғри халақит бериши маълум. Шу сабабли, чақалоқларнинг уйқусидаги муаммоларга тўғри ёндашувни таъминлаш учун ҳам уйқуни, ҳам темпераментни ва уларнинг ўзаро алоқаларини ўрганиш муҳимдир.

31

Abstract views:

13

Downloads:

hh-index

0

Citations