Қулоқ супрасининг турли хил нуқсонларида реконструктив отопластика натижалари
Ушбу мақолада отопластика натижаларининг қиёсий тахлили келтирилган. Таклиф қилинаётган модификациялар асоратларни 35,9% дан 8,8% гача ва реконструкция амалиётининг қўшимча босқичларига бўлган эхтиёжни 28,2% дан 5,3% гача камайтиришга, жаррохлик амалиётлари босқичлари сонини 2,9±0,18 дан 2,1±0,03 гача камайтириш имконини берган. Шунга монанд, реабилитациянинг умумий даври 6,0±0,4 дан 3,8±0,1 ойгача, узоқ муддатдаги аъло ва яхши натижаларнинг улуши эса 62,5% дан 83,3% гача ўсди.