Бош мия фалажлиги билан болаларнинг жисмоний ривожланишининг хусусиятлари
Тадқиқотнинг мақсади болалар бош мия фалажлиги билан беморларнинг нутритив статусини ўрганиш асосида уларнинг жисмоний ривожланишини бахолаш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 3-14 ёшдаги болалар бош мия фалажлигининг турли шакллари билан 128 нафар ва 20 нафар соғлом болалар текширувдан ўтказилди. Жисмоний ривожланишни бахолашда қўйидаги антропометрик мезонлардан фойдаланилди: оғирлик, бўй узунлиги, қўл ва оёқлар айланасини ўлчаш, териости ёғ, қатлами қалинлигини ўлчаш, Рорер, Пинье, Вервак индекслари. Болалар бош мия фалажлиги бўлган болаларда мушак массаси ўсиш жадаллигининг пасайиши билан бирга, териости ёғ, қатламида деярли ўзгаришлар бўлмаслиги, ўзига хос антропометрик хусусиятларга эга булган турли вариантдаги ривожланишнинг дисгармоник типлари аниқланди.