Икки игнадонли трикотаж машиналарида матоларнинг янги ассортиментларини олиш технологиясини яратиш

Нилуфар Ханхаджаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Давлатимиз томонидан тўқимачилик саноати олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон бозорларида мустаҳкам ўз ўринларини топишига эришиб, иқтисодиёти жиҳатидан ривожланган мамлакатлар қаторига киришида ҳисса кўшишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримов таъкидлаб ўтганларидек: “Биринчи навбатда енгил, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида пахта толаси, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни, курилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, сифатли ва баркарор талабга эга бўлган тайёр маҳсулотлар тайёрлайдиган корхоналар ташкил етишга алоҳида эътибор қаратиш даркор”1.
Республикамизда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатлар билан ривожлантирилмокда, янги технологиялар қўлланилмокда ва маҳсулот турлари кенгайиб бормоқда.
Саноат, савдо ва хизмат кўрсатишда юқори технологии, таннархи паст ва харидор талабига жавоб берадиган хусусиятларга эга бўлган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни талаб қилинмокда. Шунинг учун трикотаж ишлаб чикариш технологиясида юқорида келтирилган муаммоларнинг ўз ечимини топиши зарур ва алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чикариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 2012 йил 8 августдаги 234-қарорига асосан тўқимачилик саноатининг ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитидаги асосий вазифаси ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмини ва турларини кенгайтиришдан иборатдир.
Харидорнинг маҳсулот сифати ва ташки кўринишига бўлган талаби кундан-кунга ортиб бормокда. Шунинг учун сидирға трикотаж тўқималарини нақш самарасига эга бўлган тўкималарга алмаштириш масаласи кўндаланг қўйилмокда. Ҳозирда Ўзбекистондаги трикотаж корхоналарида етарли микдорда замонавий айлана ва ясси игнадонли трикотаж машиналари ўрнатилган. Бу машиналар янги рақобатбардош ассортимент турларини олиш учун кенг технологик имкониятларга эга. Бундай туркум машиналарни тўлиқ қувват билан ишлатиш ва нақш элементларига эта бўлган турли хил тузилишдаги трикотаж тўқималарини олиш зарурияти шу куннинг долзарб муаммоси бўлиб, ушбу диссертация иши шу каби муаммони бартараф этишга бағишланган.
Тадқиқотнинг мақсади икки игнадонли трикотаж машиналарида янги ассортиментдаги матоларни олиш технологиясини яратиш, шунингдек, майда раппортли нақш самарасига эга бўлган тўқималарни ишлаб чиқиш йўли билан трикотаж машиналарининг технологик имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки игнадонли ясси фанг машинасида донали нақшли тукли трикотаж олишнинг янги усули (IDP 2002 05204) ва икки игнадонли танда тўкув машиналарида тукли трикотаж олишнинг янги усули (IDP 2002 05205) яратилган;
ясси фанг машинаси ҳалқа хосил килиш системасини такомиллаштириш ҳисобига ҳалқа хосил килиш жараёнининг рационал схемаси ва тукли тўкима асосида донали трикотаж олиш технологияси яратилган;
интерлок асосида нақш элементларига эга бўлган икки каватли трикотаж тўқималари технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларининг ҳом ашё сарфи камайишига таъсир этиши аниқланган (UZ FAP 00830);
ип бериш мосламаларининг турли хил конструкцияларида икки игнадонли ясси ва айлана тўкув машиналарида ип кўйиш жараёни кўрсаткичлари назарий асосланган;
Эйлер конуни асосида Maple дастуридан фойдаланиб эгиш жарёнидаги ип кўйиш кўрсаткичлари, ипнинг машина ишчи аъзолари бўйлаб ҳаракатида кириш ва чикишдаги таранглик катталиклари илмий асосланган;
трикотаж технологик кўрсаткичларини лойиҳалашда тук ипи узунлигини аниклашнинг янги усули яратилди ва тук ипи узунлигини аниклаш учун коэффициент тавсия килинган;
Delphi 7 дастурий тилида трикотаж тўқимаси технологик кўрсаткичларини автоматик лойиҳалаш тизими тавсия қилинган.
ХУЛОСА
Диссертация ишида икки игнадонли трикотаж машиналарида янги ассортиментдаги трикотаж тўқималарини олиш технологияси соҳасида назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида трикотаж маҳсулотларининг сифати ва ишлаб чикариш жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги усуллар ва технологик ишланмалар таклиф этилди. Илмий тадкикот ишининг энг мухим натижалари куйидагилар:
1. Ҳозирги кунда Ўзбекистон трикотаж корхоналарида бир ва икки қаватли бош ва ҳосила, қисман накшли трикотаж тўқималари ишлаб чикарилмокда. Лекин маҳсулот сифатини, ташки кўринишини, нақш самарасини яхшилаб, харидор талабини кондирувчи, шу билан бирга икки игнадонли трикотаж машиналарининг технологик имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини берувчи мураккаб накшли ва аралаш тўқималар ишлаб чиқарилмаяпти.
2. Тукли трикотаж тўқимаси ўзига хосликлари тахдили натижасида ип бериш мосламасининг янги конструкцияси ҳамда игнадонда штифтлар ўрнатиш ҳисобига икки игнадонли машиналарда донали накшли тукли трикотаж олиш усуллари ишлаб чиқилди ва тавсия этилди (IDP 2002 05204, IDP 2002 05205).
3. Икки игнадонли интерлок TERROT айлана тўқув машинаси ва PROTTI ясси фанг машинаси технологик имкониятларини ўрганиш натижасида тўқима юзасида накш самарасига эришиш учун кўшимча пресс наброскалари киритилган майда накшли интерлок тўкималари ва икки томонлама жаккард тўқималарининг янги турлари нақш орнаменти, игналар ишлаш патрони, тузилиши, график ёзуви ва тўқиш жараёнлари ишлаб чикилди.
4. Тўкима раппорта таркибидаги пресс ҳалқалари сони ўзгаришига қараб технологии кўрсаткичлар ўзгаришининг математик ифодалари бир факторли математик моделлар сифатида тавсия қилинди.
5. Интерлок ва икки томонлама жаккард тўқималари технологии кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятлари асосида ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳом ашё сарфи кам, шу билан бирга кўрсаткичлари ва хусусиятлари бирмунча яхшиланган тўқима вариантлари яратилди ва тавсия қилинди (UZ FAP 00830).
6. Тўқима тузилишида халқа элементларининг жойлашиши ҳисобига янги ҳосила интерлок тўкималарининг ҳажм зичлиги сезиларли даражада камайгани асосланди: учластик - 9,8%, тўртластик - 29,2%, бешластик -34,4%.
7. Эгиш чукурлиги доимий бўлганда тарангликнинг максимал киймати кирувчи таранглик қийматига, ишқаланиш юзасининг фрикцион хусусиятларига ва асосан эгиш бурчагига боғлиқ бўлиши аниқланди, эгилаётган ип қисмларида тарангликни камайтириш усуллари назарий асосланди.
8. Машина ишчи аъзоларининг бир вақтдаги карама-қарши ҳаракати, яъни оборот машинасида харакатланувчан отбой тишларининг кўлланиши, эзилувчанлик хусусиятига эта бўлган қатламлар билан копланиши кабиларнинг кўлланиши бунда ипнинг камров бурчаги ва эгиш жараёнига кетадиган вактнинг камайиши назарий асосланди.
9. Беш боскичда ўрганилган эгиш жараёнининг математик модели қурилди. Бунда игнанинг эгиш чукурлиги ва отбой тишининг кўтарилиши вактнинг маълум функцияси бўлиб, шу тарзда ип таранглиги ва камров бурчаги, игнанинг тушиш тезлиги ва отбой тишининг кўтарилиш тезлиги ўртасидаги боғлиқликлар олинди ва шундай килиб, ип таранглигининг хар бир босқич бошида ва охирида ўзгариш қонунияти аникланди.
10. Игна билан отбой тишининг бир вақтдаги ҳаракатида ип таранглиги оддий холатдаги эгиш жараёнига нисбатан солиштирганда, ишкаланиш коэффициентига боғлиқ ҳолда 20-40% гача камаяди. Айлана игнадонли машина учун хисоблаш йўли билан аниқландики, игна билан отбой тишининг бир вақтдаги ҳаракатида ип таранглиги 37,9% га ва айланувчи роликлар қўллагандан яна 5,6% га камаяди.
11. Гладь, ластик, интерлок, тукли тўқималар ва тукли тўқимани ҳисоблашнинг янги усули учун интерфейслар тавсия килинди, экспериментал усулда аникланган коэффициентнинг киритилиши билан ички, устки, пайпоқ трикотаж маҳсулотларининг технологик кўрсаткичларини ҳисоблаш бирмунча соддалаштирилди.
12. Таклиф этилаётган технологиядан 1000 кг ҳом ашёни кайта ишлангандаги кутилаётган иқтисодий самара 2013 йил нархларида накшли интерлок тўқималари учун 486000 сўмни, икки томонлама жаккард тўқималари учун 1590000 сўмни ташкил килади.

40

Koʻrishlar

18

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos